НАФСНИ ПОКЛАШ ВА АХЛОҚНИ САЙҚАЛЛАШ ИЛМИ ТАРИХИ Принтер учун
08.04.2007 й.

Албатта, мусулмонларда бошқа барча илмлар қотори нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш бўйича ҳам асосий ва биринчи манба Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлари нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашга ўзига яраша ва оғзаки равишда ҳисса қўшганлар. Кейинроқ бу масалалар Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик ва Ибн Ҳанбал каби улуғ мужтаҳидларнинг шахслари ва фиқҳий баҳсларида ўз аксини топди. Учинчи ҳижрий асрга келиб нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш бўйича алоҳида асарларнинг дебочалари ҳам пайдо бўла бошлади.

Бу соҳада тадқиқот олиб борган олимлар маҳшур Жоҳизнинг «Таҳзийбул ахлоқ» китобини мисол қилиб келтирадилар.
Шу билан бирга, Ибн Қутайба, Жоҳиз ва бошқаларнинг катта асарларида нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашга оид алоҳида боблар борлигини ҳам эслаб ўтадилар.
Учинчи асрнинг иккинчи ярмида Ибн Исҳоқ Киндий ўзининг «Ал-Қавлу фин нафс» китобини ёзди.
Тўртинчи ҳижрий асрга келиб, Ҳаким Термизий «Китобуз завқи» ва «Ар-Риёза ва адабун нафс» китобларини таълиф қилди.
Абу Наср Форобий «Ороу аҳли мадийнатил фозила» ва «Ал-Одоб ал-Мулукийя» китобларини ёзди.
Бешинчи ҳижрий асрда Ибн Мискавайҳ ўзининг бир неча асарларини, жумладан, «Таҳзийбул ахлоқ» китобни ёзди.
Ибн Синонинг фалсафий асарларида ҳам ахлоқ масаласи кенг ёритилган бўлиб, хусусан, «Рисолатун фил ҳикмати», «Китобут тойр», «Асрорус солати» ва «Ал-Инсоф» номли китобларида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.
Ибн Божанинг китоблари, хусусан, унинг «Иттисолул ақл» ва «Китобун нафс» номли асарларини алоҳида эслаш лозим бўлади.
Юқорида зикр қилинган китоблар ва уларнинг муаллифлари шеърият, адабиёт ва фалсафага мансубдирлар.
Аммо нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш бўйича асосий илмий ишларни Қуръони Карим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида фақиҳ, муҳаддис ва руҳий тарбия уламоларимиз олиб борганлар.
Уларнинг илмий ҳаракатлари ва ёзган асарларини санаб ўтишнинг ўзи ҳам осон эмас. Биз баъзи бирларни эслаб ўтиш билан кифояланамиз.

1. Имом ал-Маъофий ибн Имрон ал-Мувсилий. (185 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
2. Имом Муҳаммад ибн Фузайл ибн Ғазвон ал-Куфий (195 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
3. Имом Вакийъ ибн Жарроҳ (197 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
4. Ҳофиз Асад ибн Мусо (212 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
5. Имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал (241 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
6. Ҳофиз Ҳаннод ибн ас-Саррий (243 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
7. Аҳмад ибн Ҳарб ибн Абдуллоҳ Зоҳид (234 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
8. Имом Абу Довуд (275 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
9. Имом Ибн Аби Дунё (281 ҳижрий санада вафот этган.) макоримул Ахлоқ, Ихлос, ал-Амру бил-Маъруф, Ҳазар ва шафақа, Зикрул мавт, Заммул ғазаб, Ризо аниллаҳи вас Собру ала қазоиҳи, ал-Ғийбату ван Намийма, ал-Қаноъа, ас-Сомту ва Одобуол лисон каби бир қнча китоблари бор.
10. Ҳофиз Иброҳим ибн ал-Жунайд (260 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
11. Ҳофиз Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ассол ал-Асфиҳоний (249 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
12. Имом Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Ожурий. Зуҳд китоби бор.
13. Имом Ибн Шоҳийн (385 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
14. Ҳофиз Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Байҳақий (485 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
15. Имом ибн Даббоғ (393 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
16. Ҳофиз Абдул Ҳақ ибн Абдурроҳман Ишбилий (581 ҳижрий санада вафот этган.) Зуҳд китоби бор.
19. Имом Мовардийнинг «Адабуд дунё вад дин» китоби.
20. Абу Бакр Хароитийнинг «Макоримул ахлоқи ва маолийҳа» ҳамда «Масовил ахлоқи ва мазмумиҳа ва тароиқу макруҳиҳа».
21. Абу Бакр Ожурийнинг «Ахлоқу ҳамалатул Қуръони», «Ахлоқул уламо», «Адабун нафс», «Китобу аҳлил бирри ват тақво», «Китобут тавба», «Китобут таҳажжуд» ва бошқа китоблари.
22. Абу Абдуллоҳ Ҳалимийнинг «Ал-Минҳож фии шуъабил иймон» китоби.
23. Ибн Ҳазм Андалусийнинг «Ал-ахлоқ вас сияр фии мудовотун нуфус» китоби.
24. Имом Нававийнинг «Шуъабул иймон» китоби.
25. Роғиб Асфиҳонийнинг «Аз-Зарийъа ила макоримиш шарийъа» китоби.
26. Ҳофиз Мунзирийнинг «Ат-Тарғийб ват тарҳийб» китоби.

 

 
« Олдинги   Кейинги »