Танлов-кўргазма "MUSHAF" Принтер учун
02.04.2007 й.

Мусобақага марҳамат, азизлар! Совғалар сизга жуда ҳам ёқишига аминминмиз, Инша Аллоҳ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз деб топмоқдамиз. Кўргазмамиз онлайн тарзда ўтказилаётгани учун унда МДҲ мамлакатлари ва бутун дунёни мусулмонлар қатнашиши кўзда тутилган. Шундай экан, азизлар китоб жавоннингизни, компютерингизни, архивларингизни бир текшириб кўринг. Балким, кўпчилик назаридаги энг чиройли Қуръон суръати сизда бордир. Совғамиз балким, сизга насиб қилар. Биз сизга муваффақият тилаймиз.

ДИҚҚАТ !

Аллоҳга ҳамд, Муҳаммад Расулуллоҳ ва ул зотнинг олу асҳобларига салоту саломлар бўлсин! Аллоҳга такрор - такрор шукурлар бўлсинки, islom.uz сайти ходимлари ташкиллаштирган ва сизларни шу мактуб ила огоҳлантирган совринли мусобақа бошланди. Ушбу Совринли мусобақа "Тошкентнинг Ислом маданият пайтахти", деб эълон қилинганиги муносабати ила ўтказилмоқда ва шу мунасабат ила тайёрлаган бир нечта тадбирнинг аввалгисидир...
Буюк ва улуғ роббимиз, башариятга дастурул амал, саодатга етаклагувчи восита, одамзоднинг хусусан мусулмонларнинг бахти бўлган муқаддас китоб Қуръонни каримни нозил қилди. Аллоҳнинг ўзи ваъда қилдики, Ушбу илоҳий китоб қиёматгача ўзгармайди ва мўминларни тўғри йўлга етакловчи бўлиб қолади. Ана шу муқаддас китобда ёзилган оятлардаги сир-синоатлар 21 асрда ҳам инсонни лол қолдириб, ўзининг тўғри ва ҳақ китоб эканини исботлаб келмоқда ва исботлаб боражак, Инша Аллоҳ. Бундан 14 ярим яср муқаддам нозил бўлган оятларда айтилган тоғларнинг ҳаракати, ёмғирнинг пайдо бўлиши, инсоннинг она қорнида ривожланиши ва бошқалар ҳозирда юқори технологиялар билан исботланиб кўпгина инсонларни ҳамон ҳайратга солмоқда. Ваҳоланки, Роббимизнинг ушбу сўзлари 1400дан ошиқроқ йил аввал айтилган, ва ўшанда чўпонлик қилиб, деҳқончилик қилиб юрган инсоннинг китобдаги баъзи оятларга ақли бовар қилмасди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, бугун ҳам Қуръоннинг бошқа илоҳий китоблардан фарқли ўлароқ бизгача ўзгартирилмай етиб келганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Дунёнинг кўпгина давлатларида Қуръонни каримга бағишланган кўргазмалар, илмий анжуманлар, тадбирлар ўтказилди ва ўтказилмоқда. Қуръони каримнинг, тафсирлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинмоқда. Жорий йилнинг ўзида Саудия Арабистонида, Малайзияда, Данияда, Мисрда, Россияда ва дунёнинг кўпгина давлатларида муқаддас китобга бағишланган кўргазмалар ўтказилди. Ушбу анжуманларда намойиш этилган китобларнинг калиграфияси, гўзал тарзда дид билан безатилгани Ғарб олимларини ҳам лол қолдирди. Ана шу ишларнинг давоми ўлароқ Ўзбекистонда илк маротаба islom.uz сайти онлайн тарзда “Мусҳаф” Қуръон китобларининг кўргазмасини ўтказишга қарор қилди. Бунда кўпроқ барча мўмин ва мусулмон биродарлар иштирок этишади.
Анъанга мувофиқ, ҳар бир мусобақада ғолиб чиқиш учун унинг ўзига хос талаблари ва шартлари бўлади. Бизни ҳам шу одат четлаб ўтмади. Ушбу мусобақани имкон қадар Аллоҳ йўлида ўтказиш ниятимиз бўлганлиги учун, унга қўйилган совринларнинг ҳам Аллоҳнинг розилигига етакловчи хусусиятлари бўлишини истадик.

Мусобақа шиори

Ёшлар орасида ҳам диний, ҳам дунёвий илмни кенг ёйилиши; дунёқарашнинг кенгайиши, ўзаро аҳллилик ва меҳр-оқибатнинг орамизда барқарор бўлишига эришилиш, яхши ишларда ҳамкорлик қилиш, Ислом динини кенг оммага етказиш борасидаги холис хизматга хисса қўшишдан иборатдир.

Мусобақа шартлари

1. Сайтимизга ташриф буюриб, диний илмларини ошириб бораётган ҳар бир иштирокчи, қайси давлат, қайси шаҳар, қишлоқлигидан қаттий назар Қуръони каримга оид барча нарсаларни ташкилотчиларга юбориш;
а) Мусхаф расми (сура ёки ояти карима туширилган расм)
б) Софт (Куръони каримни ўрганувчи дастурлар)
в) Аудио (яъни Қориларнинг тиловати)
г) Чет тилларга килинган таржималар (Дунё халқларининг тилларига қилинган таржималар)
д) Куръони карим ҳақида мақолалар, китоблар ва хк.
е) Куръони карим мўжизалари (расмлар, мақолалар)
ж) Машхур корилар (таржимаи ҳоллари)
з) Қуръони каримга оид сайтларга линклар (Қайси тилда эканлиги фарқ қилмайди)

Юқорида кўрсатилмаган шартлардан ташқари бўлган аммо кўргазмага алоқаси бор нарсаларни ҳам юборишларингиз мумкин:

Кўргазма-танлов учун юборган нарсаларни сайтимизнинг электрон адресига юбориш ( Бу e-mail спам-ботлардан ҳимоя қилинган. Уни жудаям кўрмо#1179;чи бўлсангиз JavaScript очилган бўлиши лозим ) ёки форумдаги махсус бўлимда материал қолдириш.

ЭСЛАТМА!

Мактубларингизни қабул қилиш муддати чекланган 1 апрелдан 1 июнгача юборган нарсалар қабул қилинади, ғолиблар аниқланиб, совринлар топширилади. Қуръони каримга оид юборган барча нарсаларингиз www.quran.uz сайтига қўйилиб уларга овоз бериш имкони бўлади. Fолиблар сайтда эълон қилинади, инша Аллоҳ.

...........................................................................................................................

Совринлар кўйидагилардан иборат:

1. Тажвидлари мукаммал берилган Қуръони карим китоби. (5 дона)
2. "Тафсири Хилол" китоби ва компакт дискларининг ҳозиргача мавжуд бўлган барча лицензияланган нашрлари. (10 дона)
3. Қуръони карим, тажвид, тафсирларга оид ҳар-хил китоблар (20 дона)

Мусобақага марҳамат, азизлар! Совғалар сизга жуда ҳам ёқишига аминминмиз, Инша Аллоҳ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз деб топмоқдамиз. Кўргазмамиз онлайн тарзда ўтказилаётгани учун унда МДҲ мамлакатлари ва бутун дунёни мусулмонлар қатнашиши кўзда тутилган. Шундай экан, азизлар китоб жавоннингизни, компютерингизни, архивларингизни бир текшириб кўринг. Балким, кўпчилик назаридаги энг чиройли Қуръон суръати сизда бордир. Совғамиз балким, сизга насиб қилар. Биз сизга муваффақият тилаймиз.

(Барча юборилган нарсалар электрон булиши шарт)

Расмлар 2007 йилнинг 1 июнига қадар қабул қилинади. “Мусҳаф” онлайн Қуръон кўргазмаси бошланди Инша Аллоҳ!

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz