Нон (Болалар учун) Принтер учун
20.02.2014 й.
   
Совуқ қиш кунларидан бирида Ҳасан нон сотиб олиш учун новвойхонага борди. Уйига қайтиб келаётганида йўлда озғин бир итни кўрди. У гўё унинг қўлидаги нондан бир бўлак беришини ўтиниб сўраётгандек овоз чиқарарди.
    Бу бечора ҳайвоннинг ҳолига Ҳасаннинг юраги ёрилиб кетай деди. Ўзига- ўзи, агар бу итга нонлардан бирини берсам онам қаттиқ ғазабланадилар деди. Аммо Ҳасан ўйлаб ўтирмасдан итга ёрдам беришга қарор қилди. Саватини қорга қўйди- да бир бўлак нонни олиб майдалаб итга ташлади. Новвойхонадан чиқиб бу ердан ўтиб кетаётган бир киши Ҳасаннинг гапини эшитиб қолганди. Ўзидаги бир бўлак нонни секин, билдирмасдан Ҳасаннинг саватига солиб қўйди.
    Ҳасан уйига келганида саватидаги нон-нинг камаймаганини кўриб ҳайрон бўлди.
    Агар Ҳасан оламлар сарвари улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. нинг ушбу ҳадиси –шарифларини билганида бу воқеанинг моҳиятини яхшилаб тушуниб олган бўлар эди. У Зот бизга шундай деб марҳамат қилганлар:

Кишининг молу дунёси қилинган садақадан камаймайди. (Муслим)
 
« Олдинги   Кейинги »