Сиёҳ қалам (Болалар учун) Принтер учун
20.02.2014 й.
Жалол бир камбағал дурадгорнинг ўғли эди. Бир куни у ўзининг севимли сиёҳ қаламини йўқотиб қўйди ва кўчада бир бурчакда ўтириб олиб йиғлай бошлади.
Бир пайт Жалолнинг олдидан яхши кийинган  бир одам ўтиб қолди. У киши Жалолнинг йиғлаётганини кўриб, нима сабабдан йиғлаётганлигини билиш учун тўхтади. Сабабини билгач у чўнтагидан ўз сиёҳ қаламини чиқариб:
-“Мана шу эмасми сен йўқотган сиёҳ қалам? ”-деб сўради.

Жалол йиғидан тўхташга харакат қилди ва жавоб берди:
-“Йўқ, бу эмас. Менинг сиёҳ қаламим бу сиёҳ қалам каби чиройли эмас эди”,-деди.
Жалолнинг ростгўй ва инсофлилиги у кишини хайрон қолдирди ва:
-“Сен тўғрисўз, инсофли бола экансан, ростини айтганинг учун мен сенга шу сиёҳ қаламни беряпман, илтимос, уни ол”,-деб сиёҳ қаламни Жалолга берди.
Пайғамбаримиз (С.А.В) қуйидаги ҳадислари орқали Аллоҳ таоло ростгўй-инсофли одамни қандай мукофотлаши ҳақида шундай дейдилар:

Ростгўйлик яхшиликка етаклайди, яхшилик  жаннатга етаклайди. (Бухорий)
 
« Олдинги   Кейинги »