Чаққон ўғил (Болалар учун) Принтер учун
19.02.2014 й.
   
Учта аёл бозордан саватларини кўтаришиб қайтишаётганди. Дам олиш учун йўл четидаги ўриндиққа ўтиришди ва ўз ўғиллари ҳақида гаплаша бошлашди. Биринчи аёл деди:  Ўғлим жуда ҳам чаққон бола. У ҳатто бир неча минут давомида қўлида ҳам юра олади. Иккинчи аёл бўлса ўғлини мақтаб шундай деди: Ўғлим-нинг булбулдек товуши ҳаммага ёқади. Учинчи аёл бўлса гапирмасдан фақат уларнинг гапларини эшитиб ўтирарди. Ундан гапирма-ётганлиги сабабини сўрашга-нида деди: Ўғлимнинг мен сизларга гапириб берадиган бирорта алоҳида хусусияти йўқ. Аллоҳ берган бир бола-да. Бу аёлларнинг ортидан келаётган бир қария уларнинг гапига яширинча қулоқ солиб турганди. Аёллар чарчаб саватларини йўлнинг ўрта-сига ташлаб қўйишди. Юкла-рининг оғирлигидан оғриб кетган беллари ва қўлларини ишқалаб силай бошлашди. Уларнинг ўғиллари чопиб етиб келишди. Биринчи аёлнинг ўғли оёқларини осмонга кўтариб қўли билан юриб келди, иккинчи аёлнинг ўғли бўлса бир харсанг тошнинг устига ўтирволиб онаси яхши кўрган қўшиқларини куйлай бошлади. Бошқа аёллар ҳурсанд бўлиб уни олқишлаб чапак чалишди. Учинчи аёлнинг ўғли бўлса онасининг олдига келиб шундай деди: Азиз онажоним! Мен сизга ёрдам бермоқчиман! Шундай деб саватни кўтариб олиб кетди.
    Аёллар улар билан келаётган қария кишидан, қайси биримизнинг ўғлимиз чаққон, деб сўрашди. Қария киши, онасига ёрдам беришга шошилган ўғилни чаққон ўғил деса бўлади, чунки бундай ўғилнинг қилган иши Расулуллоҳ С.А.В. нинг ҳадисларига мос келади деди. У Зот шундай деганлар:

Эр кишиларга оналарига меҳрибон бўлишларини буюраман. (Ибн Можжа)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz