Эчки (Болалар учун) Принтер учун
19.02.2014 й.
    Жамол эчкиларни жудаям яхши кўрар эди, айниқса кичкинагина болачаларини. Жамолнинг отаси бир куни унга эчкининг боласини совға қилди. Жамол ёзги таътилда эчкини авайлаб катта қила бошлади. Жамол эчки боласининг сакрашини ва унинг қўлларини ялашини яхши кўрар эди.
    Жамолнинг отаси унга ҳар доим:
    “Уйнинг эшигини очиқ қолдирмагин, эчки уйга кириб уй жиҳозларига зарар етказиши мумкин дер эди”. Бу гапни унга жуда кўп марта такрорларди.

         Бир куни Жамол эчки билан ўйнаётиб коптоги эсига тушиб қолди ва уни олиш учун уйга кириб кетди. Уйга кираётиб отасининг “Эшикни очиқ қолдирма!” деган гапини эслаган бўлса ҳам тез олиб чиқаман-ку деган ҳаёлда эшикни очиқ қолдириб уйга кириб кетди. Эчки ҳам унга эргашди лекин Жамол буни пайқамади.
    Тўсатдан эчки уй ичида ойнага қараб туриб қолди. Ҳайвон бўлганлиги учун ўз аксини кўрган эчки уни бошқа бир эчки деб ўйлади. Ва ўз аксига қараб ўзини ойнага урди. Шунда уйнинг катта ойнаси бўлакларга бўлиниб синиб кетди.
    Агар Жамол Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзларининг икки саҳобалари Ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрга нима деганларини билганида эди, у отасининг гапини қайтармаган унинг маслаҳига кирган бўлар эди. У Зот (с.а.в) шундай деганлар:

“Отангизга итоат қилинглар (қулоқ солинглар)” (Аҳмад)

 
« Олдинги   Кейинги »