Гилос дарахти (Болалар учун) Принтер учун
19.02.2014 й.
    Алий ва Оиша гилос дарахтигатирмашиб чиқволишиб қип-қизил гилосларни ея бошлашди.
    Алий қараса шоҳларнинг учидаги гилослар яхшироқ пишган ва чиройлироқ экан. Юқорироққа чиқмоқчи бўлди. Оиша уни огоҳлантириб шундай деди: У шохлар баланд ва мўрт, сени кўтара олмайди. Бу ердаги гилослар ҳам чиройли. Аммо Алий шоҳнинг учидаги ўша гилослардан бошқа нарсани кўрмасди, Оишанинг сўзларини эшитмасди. Ўша мўрт шохлар-даги гилослар томонга кўтарила бошлади. Кўп ўтмасдан ўзини ўша шохлар устида кўрди. Натижада дарахтнинг шоҳлари ҳам синди, Алийнинг оёғи ҳам синди. Алий оёқлари гипсга солинишига ва уйида бир неча ҳафта фақат гилосни томоша қилиб ётишга мажбур бўлди.
    Алийнинг бу қилган иши тамаъгирлик ва очкўзлик деб аталадиган иш эмасми?
    У Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадиси-шарифларини диққат билан ўрганишга қанчалар муҳтож экан. У Зот шундай деганлар:

Одам боласининг икки водий тўла тилласи бўлса  учинчиси ҳам бўлишини хоҳлайди. Унинг оғзи (ёки кўзи) фақат тупроқ билан тўлади. (Тирмизий)
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz