Донишманд халифа қиссаси Принтер учун
21.11.2013 й.
Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ донишмандликлари ва мулойимликлари билан машҳур эдилар. Кунлардан бир куни ўғилларидан бири олдиларига кириб: “Эй отажон, нима учун баъзи ишларни пайсалга солиб, унга нисбатан бепарволик қиляпсиз? Аллоҳга қасамки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда ҳақиқатни қарор топтиришда ҳеч кимдан қўрқмас эдим” деди. Шунда у зот ўғилларига: “Шошилма ўғилчам! Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонда хамрни икки марта ёмонлаб, учинчисида ҳаром қилган. Мен одамларни бирданига, илк дафъадаёқ ҳаққа ундасам, улар бош тортишларидан ва бунинг натижасида фитна содир бўлишидан қўрқаман” дедилар.
Ўғил отасининг гўзал сиёсатидан ва халққа нисбатан мулойимлиги унинг заифлигидан эмас, балки, динини яхши тушунганидан эканлигини билиб, кўнгли хотиржам бўлиб, чиқиб кетди.

Нозимжон Ҳошимжон

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz