Эҳромда қилиш, қилмаслик керак бўлган амаллар ҳамда уларнинг каффоратлари Принтер учун
13.10.2013 й.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُحِلُّوا شَعَائِرَ اللَّهِ وَلَا الشَّهْرَ الْحَرَامَ وَلَا الْهَدْيَ وَلَا الْقَلَائِدَ وَلَا آمِّينَ الْبَيْتَ الْحَرَامَ يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِنْ رَبِّهِمْ وَرِضْوَانًا وَإِذَا حَلَلْتُمْ فَاصْطَادُوا وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ أَنْ صَدُّوكُمْ عَنِ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ أَنْ تَعْتَدُوا وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَاب

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг. Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлсангиз, ов қилсангиз, майли. Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни ёмон кўришингиз уларга тажовузкор бўлишингизга олиб бормасин. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир” (Моида 2 оят).

Эҳромда қилиш ва қилмаслик керак бўлган амаллар жуда кўп бўлиб, улардан энг аҳамиятлиси ўттиз битта амалдир. Улардан кейин турли жиноят ва уларнинг каффоратининг ҳукми зикр қилинади.

1. Эҳром ҳолатида бит ўлдириш:

Эҳром ҳолатида бит ўлдириш жоиз эмас. Агар учтадан кам бит ўлдирган бўлса, ўз хоҳши билан қанча садақа қилса, ўшани қилади. Агар ўлдирилган битларнинг сони учтадан зиёда бўлса, қанча бўлса ҳам бир садақаи фитр миқдорида садақа қилади. Бу борадаги қоида шуки, бадандан пайдо бўладиган ҳашоратларни ўлдириш жоиз эмас. Бадандан пайдо бўлмайдиган азият берувчи кана ва шунга ўхшаш нарсаларни ўлдириш жоиз;

2. Эҳромда тахта кана ва чиввинни ўлдириш:

Эҳром ҳолатида бадандан пайдо бўлмайдиган азият берувчи жонивор ва ҳашоратларни ўлдириш жоиздир. Шунинг учун тахта кана, чивин, ари каби нарсаларни ўлдиришга жарима йўқ (Ғуниял манаасик);

3. Эҳром ҳолатида чумолини ўлдириш:

Эҳром ҳолатида чақиб азият берадиган қора, сариқ чумолиларни ўлдириш кароҳиятсиз жоиз бўлиб, уларни ўлдирган кишига жарима лозим бўлмайди. Лекин, чақиб азият бермайдиган чумолиларни ўлдириш макруҳ ва жоиз эмас. Лекин ўлдирганига жарима лозим бўлмайди.

ولا بقتل باقي هوام الارض وحشراتها كبعوض ونمل يؤذي وهو اسود واصفر وما لا يؤذي لا يحل قتلها وان كان لا يجب بقتلها الجزاء وبرغوث وبق وذباب وفراش وخنافس وجعلان ووزغ وزنبور وقنفذ وقراد وحلم وسلحفاة وسنور اهلي وابن عرس اهلي وصرصر وصياح الليل وسرطان وام جنين وام اربعة واربعين لانها ليست بصيود ولا متولدة من البدن الخ.

Пашша, қора ва сариқ азият берувчи чумоли каби ер ҳашоратларини ўлдиришга каффорат вожиб бўлмайди. Азият бермайдиган ҳашоратларни ўлдириш ҳалол эмас. Лекин, ўлдириб қўйган киши зиммасига жазо вожиб бўлмайди. Бурга, кана, пашша, парвона, қўнғиз, гўнг қўнғизи, калтакесак, ари, типратикон, маймун, катта кана, тошбақа, хонаки мушук, хонаки ибн ирс, қора чигиртка, қисқичбақа, қирқ оёқ кабиларни ўлдиришга жазо лозим бўлмайди ва улар бадандан пайдо бўлувчи ҳам эмасдир” (Ғуния жадийд);

4. Эҳром ҳолатида чигиртка ўлдириш:

Ҳарами шарифда чигирткалар жуда кўп бўлиб, уларга азият беришдан сақланиш лозим. Агар учтагача кимдир чигиртка ўлдирса, ўз хоҳши билан қанча садақа қилса, ўшани қилади. Агар учтадан зиёда ўлдирса, у қанча бўлмасин бир садақаи фитр лозим бўлади.

وتمرة خير من جرادة ولو قتل المحرم قملة من بدنه لو ثوبه تصدق بما شاء كجرادة الى قوله وينبغي ان يكون الجراد كالقمل ففي الثلاث وما دونها تصدق بما شاء وفي الاربع فاكثر تصدق بنصف صاع الخ.

Битта чигиртка ўлдиришга бир дона хурмо бериш яхшидир. Агар муҳрим бадани ёки кийимидаги битни ўлдирса, чигиртка каби ўзи хоҳлаганича садақа қилади... чигиртка ҳам бит каби бўлади. Учта ёки ундан озини ўлдирганида хоҳлаганича садақа қилади. Тўртта ва ундан ошиғида эса, ярим соъ садақа қилади” (Ғуния жадийд);

5. Эҳром ҳолатида жанжаллашиш:

Ҳа қилувчи одамлар билан жанжаллашиши ва уларни фаҳш сўзлар билан сўкиши қаттиқ гуноҳдир. Бундай номақбул ишни қилган кишига жарима лозим бўлмай, ҳажи фосид бўлмасада, лекин қилган ҳажи мақбул бўлмай, ҳажнинг савобидан маҳрум бўлади;

6. Эҳром ҳолатида аёлини ўпиб қучоқлашиш:

Эҳром ҳолатида шаҳват билан эр ўз аёлини ўпса, қучоқласа жаримасига бир қўй ёки эчкини қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Хоҳ у сабабли мани тўкилсин ёки тўкилмасин.

Агар ўша ҳолатда аёл кишида ҳам шаҳват пайдо бўлса, унга ҳам алоҳида бир қурбонлик вожиб бўлади.

ولو عانقها بشهوة يجب عليه الدم انزل او لم ينزل وقوله محرم قبل امرأته بشهوة فعليه دم وان اشتهت هي فعليها دم ايضا وان لم تشته فلا شيء عليها ولو قبلها بغير شهوة فلا شيء عليه الخ.

Эр аёлини шаҳват билан қучоқласа, хоҳ маний тўкилсин ёки тўкилмасин эр зиммасига бир қон вожиб бўлади. Эҳромдаги киши аёлини шаҳват билан ўпса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Аёлда ҳам шаҳват уйғониб кетса, унга ҳам бир қурбонлик лозим бўлади. Агар шаҳвати уйғонмаса, ҳеч нарса лозим бўлмайди. Агар эр аёлидан шаҳватсиз ҳолда бўса олса, зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди” (Татархония);

7. Эҳром ҳолатида соч олиш:

Агар эҳромдаги киши бошини ҳаммасини ёки тўртдан бирини ёки ундан зиёда қисмини озайтирса ёки олдирса, қон вожиб бўлади. Агар тўртдан биридан оз бўлса, жарима сифатида садақа, яъни ярим соъ садақа қилиш вожиб бўлади. Бу ва қуйида кетмакет келадиган саккизта масала “Сочни олдириш ва қисқартириш” мавзуси остида далиллар билан батафсил баён қилинади. Бу ерда эса. Эҳромда қайтарилган ишлар сифатида санаб ўтилмоқда;

8. Эҳром ҳолатида сақол олиш ёки қисқартириш:

Эҳромдан чиқиш вақти келишидан аввал сақолни тўлиқ қирдириш ёки тўртдан бирини ёки ундан зиёдароғини олдириш қонни лозим қилади. Агар тўртдан биридан кам бўлса жарима сифатида садақа, яъни ярим соъ садақа қилиш вожиб бўлади;

9. Эҳром ҳолатида қўлтиқ ости тукини олиш:

Эҳром ҳолатида икки ёки бир қўлтиқни тукини олинса, жаримасига қон лозим бўлади;

10. Эҳром ҳолатида киндик ости тукни олиш:

Эҳром ҳолатида киндик ости тукни олинса, жаримасига қон вжиб бўлади;

11. Бир вақтда сочни, сақолни ва бутун танадаги тукларни олиш:

Эҳромдаги киши бир вақтда соч, сақол ва қўлтиқ ҳамда киндик ости тукларни олса, барчасини эвазига бир қон вожиб бўлади. Агар турли вақтларда олса, ҳар бир вақт учун алоҳида-алоҳида қон вожиб бўлади;

12. Соч ёки сақолнинг икки ёки уч толасини, қўлтиқ ёки киндик ости тукларидан икки ёки уч толани юлиб олиш:

Агар соч, сақолдан икки ёки уч тола, қўлтиқ ёки киндик ости тукларидан икки ёки уч тола юлинса, жаримасига бир сиқим буғдой ёки унинг қиймати садақа қилинади. Агар юлинган толалар учтадан зиёда бўлса ёки тук чиққан аъзонинг тўртдан биридан кам қисми озайтирилса ёки қириб олинса жаримасига садақаи фитр ёки унинг қиймати лозим бўлади;

13. Эҳром ҳолатида мўйловни қисқартириш:

Эҳром ҳолатида мўйловни ҳаммасини ёки баъзисини қисқартирса, жаримасига садақаи фитр лозим бўлади;

14. Соч, сақол, қўлтиқ ва киндик ости тукларидан бошқа жойларда ўсган тукларни олиш:

Соч, сақол, қўлтиқ ва киндик ости тукларидан бошқа жойларда ўсган тукларни олишда ўзгача бир йўл тутилади, яъни аъзони барчаси ёки баъзиси ёки тўртдан бири ёки ундан кам қисмидаги тукларни олишга жарима сифатида бир садақаи фитр лозим бўлади;

15. Эҳром ҳолатида тирноқ олиш:

Бир қўл тирноқлари ёки бир оёқ тирноқлари ёки бир вақтда икки қўл ва икки оёқ тирноқларини олган киши зиммасига бир қон вожиб бўлади. Агар тўрт аъзо тирноқларини турли вақтда, тўрт жойда олса, тўртта қон лозим бўлади. Шунингдек, бир аъзо тирноқларини бир вақт олиб, иккинчи аъзо тирноғини бошқа вақтда олса, икки қон лозим бўлади. Агар тўрт аъзо тирноқларини олишда бир жойда ёки турли жойда ўтириб ҳар бармоқдан бештадан кам, яъни тўртта ва ундан кам бармоқ тирноқларини олса, ҳар бир олинган бармоқ тирноғига биттадан садақаи фитр лозим бўлади.

16. Эҳром ҳолатида тикилган кийим кийиш:

Эҳром ҳолатида эркак киши тикилган кийим кийиши жоиз эмас. Жумладан ёқоаси йўқ кўйлак, иштон, қўлқоп, маҳси, майка, дўппи, костиюм, камзул кабилар. Баданга мослаб тикилмаган нарсаларни кийиш кароҳиятсиз жоиздир. Шунинг учун бир-бирига уланган матони ҳожи эҳром сифатида ўраб олиши жоиз бўлади. Чунки, у аслида бирор аъзога мўлжалланиб тикилмаган нарсадир.

أَنَّ ضَابِطَهُ لُبْسُ كُلِّ شَيْءٍ مَعْمُولٍ عَلَى قَدْرِ الْبَدَنِ أَوْ بَعْضِهِ بِحَيْثُ يُحِيطُ بِهِ بِخِيَاطَةٍ أَوْ تَلْزِيقِ بَعْضِهِ بِبَعْضٍ أَوْ غَيْرِهِمَا وَيَسْتَمْسِكُ عَلَيْهِ بِنَفْسِ لُبْسِ مِثْلِهِ إلَّا الْمُكَعَّبَ قُلْت : فَخَرَجَ مَا خِيطَ بَعْضُهُ بِبَعْضٍ لَا بِحَيْثُ يُحِيطُ بِالْبَدَنِ مِثْلُ الْمُرَقَّعَةِ فَلَا بَأْسَ بِلُبْسِهِ.

Тикилган кийимни кийганлиги учун жиноят лозим бўлишлигини қоидаси шуки, баданининг ҳаммасини ёки баъзисини ёпишлик учун тикилган ёки бир-бирига ёпиштирилган ёки кийиши биланоқ ўзи ёпишиб қоладиган нарсани кийишдир. Бундан баданни тўлалигича эгалламайдиган, ямоқлар каби баъзиси баъзисига уланган кийимларни кийишликда зарар йўқдир” (Ғуния жадийд);

17. Эҳром ҳолатида тикилган кийим кийишга белгиланган жарима:

Бир киши бир кун ёки бир кеча ёки бир кун миқдорида, яъни ўн икки соат ёки бир неча кун узулуксиз тикилган кийим кийса, қон лозим бўлади. Бир киши кундузи кийим кийиб кечаси эртага ҳам кияман деган мақсадда ечинса, иккисига ҳам бир қон лозим бўлади. Агар ётишдан олдин эртага киймайман деган мақсадда тикилган кийимини ечиб, эртаси куни яна тикилган кийимни кийса, икки қон лозим бўлади.

يَوْمًا كَامِلًا أَوْ لَيْلَةً الظَّاهِرُ أَنَّ الْمُرَادَ مِقْدَارُ أَحَدِهِمَا فَلَوْ لَبِسَ مِنْ نِصْفِ النَّهَارِ إلَى نِصْفِ اللَّيْلِ مِنْ غَيْرِ انْفِصَالٍ أَوْ بِالْعَكْسِ لَزِمَهُ دَمٌ كَمَا يُشِيرُ إلَيْهِ قَوْلُهُ وَفِي الْأَقَلِّ صَدَقَةٌ شَرْحُ اللُّبَابِ قَوْلُهُ وَفِي الْأَقَلِّ صَدَقَةٌ أَيْ نِصْفُ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ،... وَفِي أَقَلَّ مِنْ سَاعَةٍ قَبْضَةٌ مِنْ بُرٍّ.

Бир кун тўлиқ ёки бир кеча тўлиқ тикилган кийим кийса, бундан мурод иккисидан бирининг миқдорича тикилган кийим кийса қон лозим бўлади. Агар куннинг ярмидан туннинг ярмигача ёки туннинг ярмидан куннинг ярмигача узулуксиз тикилган кийим кийса, зиммасига битта қурбонлик лозим бўлади. Бир кун ёки бир кечадан камроқ тикилган кийим кийса, буғдойдан ярим соъ садақа қилиш вожиб бўлади. Бир соатдан озроқ тикилган кийим кийса, бир сиқим буғдой садақа қилиш вожиб бўлади” (Раддул муҳтор).

Агар бир кун, ёки бир кечадан кам ёки бир соатдан зиёда тикилган кийим кийса, садақаи фитр лозим бўлади. Агар бир соатдан кам тикилган кийим кийса, бир ёки икки ҳовуч буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш лозим бўлади.

18. Тикилган кийимни устига ташлаб олиш:

Эҳром ҳолатида кўйлак, чакмон ва шунга ўхшаш тикилган кийимларни кийиш жоиз эмас. Агар кўйлак ёки чакмонларни эгнига киймай, устига ташлаб олса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки, тикилган кийимни рисоладагидек киймади. Устига ташлаб олиш эса, жиноят эмас. Шунинг учун унга жарима лозим бўлмайди.

وكذا لو ارتدى بالقميص او اتشح به فلا بأس به لعدم الاحاطة بواسطة الخياطة ولذا لو لبس الطيلسان ولم يزره لعدم الاستمسك بنفسه الخ.

Агар ҳаж қилувчи кўйлакни ридо тарзда эгнига ташлаб олса ёки кўйлакни киймай қаеригадир боғлаб олса, кийилишлиги учун тикилгандек киймаганлиги учун зарари йўқ. Шуниндек, тайласонни кийиб, тугмаларини қадаб олмаса, жиноят лозим бўлмайди. Чунки, тайласон тугмасиз эгнда турмайди” (Ғуния жадийд);

19. Эҳром ҳолатида хушбўй суртиш:

Эҳром ҳолатида хушбўйланиш аёл ва эркак кишига ҳам бирдек жиноят ҳисобланади. Қасдан ёки билмай ёки мажбуран хушбўй суртса, ҳар ҳолатда ҳам жарима лозим бўлади. Хушбўйликни баданга ёки кийимга суртадими фарқи йўқ, яъни жиноят ҳисобланади.

Агар бир киши катта аъзоларидан бирига, яъни бош, юз, болдир, сон, билак, қўл ва кафтидан бирига хушбўй суртса ёки бир аъзодан ортиқ жойга хушбўй суртса, жаримасига қон лозим бўлади. Бунда вақтни аҳамияти йўқ, яъни бир кун тўлиқ хушбўй бўлиб юрадими ёки андоқ вақт хушбўй бўлиб юрадими, хушбўйлик намоён бўлса, жарима лозим бўлаверади.

Агар кичик аъзоларга, яъни қулоқ, бурун, бармоқ кабиларга хушбўй нарса суртилса, жаримасига садақаи фитр лозим бўлади.

Фойда: Бу ва қуйида келадиган икки масала “Эҳром ҳолатида хушбўйланишлик” сарлавҳаси остида батафсил баён қилинади. Бу ерда эса, эҳромда қайтарилган ишлар сифатида санаб ўтилмоқда;

20. Эҳром ҳолатида аёл киши ҳина қўйиши:

Аёл киши эҳром ҳолатида кафти ёки оёғига ҳина қўйса, жаримасига қон лозим бўлади;

21. Эҳром ҳолатида аттор дўконида ўтириш:

Эҳром ҳолатида атторлик дўконида ўтирса-ю, лекин баданига ёки кийимига хушбўйлик суртмаса, жарима лозим бўлмайди. Лекин, атр ҳидини ҳидлаш мақсадида атторлик дўконида ўтириш макруҳ бўлиб, унинг жаримасига ҳеч нарса лозим бўлмайди;

22. Эҳром ҳолатида бош ёки юзни ёпиш:

Эҳром ҳолатида аёл киши бошини ёпиши кароҳиятсиз жоиздир. Лекин, эркак киши бошини ёпиши дуруст эмас. Шунингдек, юзни ёпиш ҳам жоиз эмас. Агар бир кун тўлиқ ёки бир кеча тўлиқ, яъни ўн икки соат эркак киши бошини ёки юзини ёпса, аёл киши эса юзини ёпса қон лозим бўлади. Агар бир кун ёки бир кеча, яъни ўн икки соатдан кам миқдорда эркак киши бошини, юзини, аёл киши эса юзини ёпса, садақаи фитр лозим бўлади. Агар бир соатдан кам миқдорда эркак киши бошини ёки юзини, аёл киши эса юзини ёпса, жиноят қилган бўладилар ва унинг жаримасига икки сиқим буғдой ёки унинг қиймати лозим бўлади. Бу ишларни билиб туриб ёки эсдан чиқариб ёки мажбуран қилса ҳам жарима лозим бўлаверади. Шунингдек, ухлаётган кишини бошини ёки юзини бирор киши ёпиб қўйса ҳам каффорат лозим бўлади.

وَإِنْ لَبِسَ ثَوْبًا مَخِيطًا أَوْ غَطَّى رَأْسَهُ يَوْمًا كَامِلًا فَعَلَيْهِ دَمٌ ، وَإِنْ كَانَ أَقَلَّ مِنْ ذَلِكَ فَعَلَيْهِ صَدَقَةٌ

Агар тикилган кийим кийса ёки тўлиқ бир кун (яъни ўн икки соат) бошини ёпиб юрса, зиммасига қон лозим бўлади. Бир кундан озида зиммасига садақа лозим бўлади” (Фатҳул фодир).

وَلَا فَرْقَ بَيْنَ كَوْنِهِ مُخْتَارًا فِي اللُّبْسِ أَوْ مُكْرَهًا عَلَيْهِ أَوْ نَائِمًا فَغَطَّى إنْسَانٌ رَأْسَهُ لَيْلَةً أَوْ وَجْهَهُ حَتَّى يَجِبَ الْجَزَاءُ عَلَى النَّائِم

Тикилган кийимни ихтиёри кийса ҳам, мажбуран кийса ҳам ёки ухлаётганда бирор киши бошини ёки юзини ёпиб қўйса ҳам ухлагувчига жазо вожиб бўлаверади” (Фатҳул қодир).

فِي سَاعَةٍ نِصْفُ صَاعٍ وَفِي أَقَلَّ مِنْ سَاعَةٍ قَبْضَةٌ مِنْ بُرٍّ

Бир соатда ярим соъ, ундан озида эса бир сиқим буғдой вожиб бўлади” (Раддул муҳтор);

23. Эҳром ҳолатида бошни ёки юзни тўртдан бирини ёпиш:

Бошни ёки юзни тўртдан бирини ёпишнинг ҳукми бош ёки юзни ҳаммасини ёпган билан бир хилдир, яъни бош ёки юзнинг тўртдан бирини бир кун, яъни ўн икки соат ёпиб юрилса, қон вожиб бўлади. Агар бир кундан (кундуз) кам бўлиб, бир соатдан кўп бўлса ёки тўртдан биридан кам бўлса, садақаи фитр вожиб бўлади. Агар бир соатдан кам бўлса, икки ҳовуч буғдой ёки унинг қиймати лозим бўлади.

ولو غطى ربع رأسه يوما فصاعدا فعليه دم وان اقل من الربع فعليه صدقة...وكذا غطى الرجل ربع وجهه عندنا الخ.

Агар бошининг тўртдан бирини бир кун ёки ундан ортиқ ёпиб юрса, зиммасига қон лозим бўлади. Агар тўртдан биридан камроғини ёпиб юрса, зиммасига садақа лозим бўлади. Шунингдек, эркак киши юзининг тўртдан бирини ёпиб юрса ҳам зиммасига қон бўлади” (Бадоиу қадийм);

24. Бошни тўртдан биридан камини ёпиш:

Агар бош ёки юзни тўртдан биридан камини бир кун, яъни ўн икки соат ёки ундан зиёда вақт ёпиб юрса, бир садақаи фитр вожиб бўлади. Шунингдек, бош ёки юзни тўртдан биридан камини бир кундан кам ва бир соатдан кўп ёпилса ҳам садақаи фитр лозим бўлади.

وَإِنْ غَطَّى الْمُحْرِمُ رُبْعَ رَأْسِهِ أَوْ وَجْهِهِ يَوْمًا فَعَلَيْهِ دَمٌ ، وَإِنْ كَانَ دُونَ ذَلِكَ فَعَلَيْهِ صَدَقَةٌ.

Агар муҳрим бошини ёки юзини тўртдан бирини кундизи билан ёпиб юрса, зиммасига қон лозим бўлади. Агар тўртдан биридан камроқ бўлса ёки бир кундан камида садақаи фитр лозим бўлади” (Мабсут);

25. Ухлаётган вақтда бош ёки юзни ёпиш:

Эҳром ҳлатида ухлаётиб бошига ёки юзига бирор нарса ташлаб олса, каффорат лозим бўлади. Шунга биноан ухлаётиб бошни ёки юзни тўлиқ ёки тўртдан бирини ўн икки соат ёпса қон вожиб бўлади. Агар ўн икки соатдан кам ва бир соатданг кўп вақт бошини ёки юзини ёпиб юрса, садақаи фитр вожиб бўлади. Агар бир соатдан кам вақт бошини ёки юзини ёпиб юрса, бир ёки икки сиқим буғдой ёки унинг қиймати лозим бўлади. Шунингдек, ухлаётган пайтда бир киши бировни юзини ёки бошини ёпиб қўйса ёки уйқусраб ёпиб олса, юқоридаги тафсилотларга мувофиқ қон ёки садақа лозим бўлади.

اذا غطى رأسه او وجهه ودام عليه زمانا ولو ناسيا او عامدا عالما او جاهلا مختارا او مكرها او نائما غطاه غيره او هو بنفسه بعذر او بغير عذر فعليه الجزء فاذا غطى جميع رأسه او وجهه والربع منهما كالكل ... يوما او ليلة والمراد مقدار احدهما فعليه دم وفي الاقل من يوم او من الربع صدقة.

Муҳрим киши бошини ёки юзини эсдан чиқариб ёки қасдан ёки билиб ёки билмай ёки ўз ихтиёри билан ёки мажбуран ёки ухлаётганда бир киши уни юзини ёпиб қўйса ёки ўзи узр билан ёки узрсиз ёпиб олса ва бир қанча муддат ёпиғлик турса, зиммасига жарима лозим бўлади. Агар бошининг ёки юзининг ҳаммасини бир кун ёки бир кеча ёпиб олса, бундан мурод бир кеча ёки бир кундир. Бундай ҳолатда зиммасига қон лозим бўалди. Бош ва юзнинг тўртдан бири ҳам ҳаммасининг ўрнига ўтиради. Бир кун ёки тўртдан биридан камроғида садақ лозим бўалди” (Ғуния жадийд);

Фойда: Бу масала борасида ҳожилар орасида турли янглишмовчиликлар юз бериб туради, яъни Минога чиққанда ҳожилар дам олиш мақсадида ётиб бошларини ёки юзларини беэътиборлик билан ёпиб оладилар. Аслида бундай қилиш ҳожиларга жиноят ҳисобланади. Шунинг учун ҳожилар бунга эҳром вақтида эътибор қаратишлари лозим;

26. Ҳарам ҳудида ўт-ўланларни юлиш ва дарахтларни кесиш:

Ҳарам ҳудудида ўт-ўланларни юлиш ва дарахтларни кесиш мумкин эмас. Шунингдек, ҳарам ҳудудида муҳримга ҳам, ҳалол инсонга ҳам овни ўлдириш жоиз эмас. Шунинг учун бирор киши ҳарам ҳудудидаги ўт-ўланюлса ёки дарахтни кесса, ёки овни ўлдирса, унинг қийматини садақа қилиши лозим бўлади;

27. Эҳром ҳолатида ов қилиш:

Эҳром ҳолатида ов қилиш жоиз эмас. Шунинг учун эҳромдаги киши ҳарам ҳудудидан ташқарида бирор нарсани овлаб уни сўйса, сўйилган жонлиқ хором ўлган жонивор ҳукмида бўлади ва уни истеъмол қилиш бирор кишига ҳалол бўлмайди. Унинг қийматини тўлаш эса, эҳромдаги киши зиммасига вожиб бўлади;

28. Ҳарам ҳудудида ёки эҳром ҳолатида қайсидир жониворни ўлдириш мумкинми?

Эҳром ҳолатида ҳарам ҳудудида муҳрим учун ўн бир турли ҳайвонни ўлдириш ҳалол бўлади. Улар қуйидагилар:

1. илон;

2. чаён;

3. калтакесак;

4. каламуш;

5. калхат;

6. гўнг қарғаси;

7. қопағон ит;

8. чивин;

9. тишлайдиган чумоли;

10. тошбақа;

11. ҳамла қилувчи ҳар бир жонивор.

عَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسلم قَالَ: خَمْسٌ مِنَ الدَّوَابِّ لاَ حَرَجَ عَلَى مَنْ قَتَلَهُنَّ الْغُرَابُ وَالْحِدَأَةُ وَالْفَأْرَةُ وَالْعَقْرَبُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«ҳайвонлардан бештасини ким қатл қилса ҳараж эмас. (Улар) қарға, қузғун, сичқон, чаён ва қутирган ит», дедилар».

وَفِي رِوَايَةٍ: خَمْسٌ فَوَاسِقُ يُقْتَلْنَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: الْحَيَّةُ وَالْغُرَابُ اْلأَبْقَعُ وَالْفَأْرَةُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ وَالْحُدَيَّا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Бошқа бир ривоятда:

«Беш фосиқни ҳилда ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутирган ит ва қузғун», дейилган.

Бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу жониворларни ҳарам ҳудудида ёки эҳром ҳолатда билиб туриб ўлдириш жаримани лозим қилмайди. Лекин, инсон баданидан пайдо бўладиган азият берувчи ҳайвонни эҳром ҳолатда ўлдириш жоиз эмас. Масалан, бит, қурт кабилар. Азият берувчи ҳайвон ёки ҳашорат бадандан пайдо бўлмаса, эҳром ҳолатида уларни ўлдириш ҳалолдир. Масалан, ари, тахта кана, чивин, пашша каби нарсалар.

29. Ҳаж қачон фосид бўлади?

Ҳаж арафотда туришдан олдин аёли билан яқинлик қилиб қўйиш сабабли фосид бўлади. Арафотдан кейин аёли билан яқинлик қилинса, қон вожиб бўлади. Агар арафотдан олдин аёли билан яқинлик қилиб қўйганлиги сабабли ҳажи фосид бўлган киши иккинчи марта эҳромга кириб арафотда туришга улгирса, ҳажи дуруст бўлади. Гўё ҳажи фосид бўлган йили қайтадан қазосини адо қилган бўлади. Лекин, у билан бирга бир қон ҳам зиммасига лозим бўлади. Агар у йили қайтадан ҳаж қилишга улгирмаса, бошқа ҳожилар каби ҳаж амалларини қилади ва келаси йили ҳажни қазосини адо қилади ва зиммасига бир қон лозим бўлади.

وَإِنْ جَامَعَ فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ قَبْلَ الْوُقُوفِ بِعَرَفَةَ فَسَدَ حَجُّهُ وَعَلَيْهِ شَاةٌ ، وَيَمْضِي فِي الْحَجِّ كَمَا يَمْضِي مَنْ لَمْ يُفْسِدْهُ

Арафотда туришдан олдин икки йўлдан бирига жимо қилиб қўйса, ҳажи фосид бўлади ва зиммасига битта қурбонлик лозим бўлади ҳамда ҳажи фосид бўлмаганлар каби ҳажни давом эттиради” (Иноя шарҳул ҳидоя);

30. Умра қачон фосид бўлади:

Умра тавофини адо қилишдан олдин аёли билан қўшилиб қўйса, умра фосид бўлади ва унинг зиммасига умра қазоси билан биргаликда бир қон ҳам вожиб бўлади. Агар ўша заҳоти умрага эҳром боғлаб, умрани қайтадан қилса, умра қазоси адо бўлади. Лекин, унинг зиммасидан қон соқит бўлмайди.

وَمَنْ جَامَعَ فِي الْعُمْرَةِ قَبْلَ أَنْ يَطُوفَ أَرْبَعَةَ أَشْوَاطٍ فَسَدَتْ عُمْرَتُهُ فَيَمْضِي فِيهَا وَيَقْضِيهَا وَعَلَيْهِ شَاةٌ .

Умра қилаётган киши тавофнинг тўрт айланасини айланишдан илгари аёлига яқинлик қилса, умраси фосид бўлади ва уни давом эттириб охирига еказади. Сўнг уни бошқатдан қазо қилади ва зиммасига битта қўйни қурбонлик қилиш вожиб бўлади” (Иноя шарҳул ҳидоя).

31. Каффоратда бадана қачон лозим бўлади?

Ҳожи қайси қайтарилган ишларни қилса каффоратига бадана сўйиш лозим бўлади? Фақат ҳаждагина бадана сўйиш лозим бўлади. Умрада эса, бадана сўйиш лозим бўлмайди. Бадана деб, қурбонликда етти киши шерик бўлиб, сўйиши мумкин бўлган жонлиққа айтилади. Жумладан, туя, мол каби. Ҳаж жиноятида бадана вожиб бўладиган уч сурат мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:

1. Арафотда тургандан кейин соч олдириш ва тавофи зиёратдан олдин аёли билан қўшилиб қўйилса, жарима сифатида бадана қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Уч имом наздида Арафотда тургандан кейин, ақаба тошларини отишдан илгари аёли билан яқинлик қилиш ҳажни фосид қилади. Аммо, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида у билан ҳаж фосид бўлмайди. Лекин, жаримасига бадана сўйиш вожиб бўлади, дейдилар.

اما لو جامع بعد وقوفه بعرفة ولو حال الوقوف او بعده قبل الحلق وقبل طواف الزيارة كله او اكثره فلم يفسد حجه سواء جامع المرمى او بعده وقال الثلاثة يفسد اذا جامع قبل الرمي وعليه بدنه سواء جامع ناسيا او عامدا.

Арафотда тургандан кейин Минода вуқф қилаётган ҳолатда бўлсин ёки вуқфдан кейин соч олдириш ва зиёрат тавофини қилшдан илгари ёки зиёрат тавофини кўп қисмини қилишидан илгари аёли билан яқинлик қилиб қўйса, ҳажи фосид бўлмайди. Тош отаётган пайтда ёки тош отишдан кейин жимо қилса ҳам. Қолган уч имом шайтонга тош отишдан аввал жимо қилса, ҳажи фосид бўлади ва зиммасига бадана сўйиш вожиб бўлади, дейдилар. Жимони эсдан чиқариб қўйган бўлса ҳам ёки билиб туриб қилган бўлса ҳам фарқи йўқдир” (Ғуния жадийд);

2. Жунуб ҳолатда тавофи зиёрат қилишнинг жаримаси бадана қурбонлик қилишдир.

ولو طاف للزيارة جنبا او حائضا او نفساء كله او اكثره وهو اربعة اشواط فعليه بدنة

Тавофи зиёратни барчасини ёки аксариятини, яъни тўрт айланани жунуб ҳолатда ёки ҳайз ёки нифос ҳолатда қилса, зиммасига бадана вожиб бўлади” (Ғуния жадийд);

3. Нифос ва ҳайз ҳолатда тавофи зиёрат қилишнинг жаримаси бадана қурбонлик қилишдир.

Фойда: Бадана – туя ёки молдир.


ТУРЛИ ЖИНОЯТЛАР:

 

1. Ҳалол бўлдим деб ўйлаб, кўплаб жиноятларни қилишга битта қон лозим бўлади:

Бир киши ҳалол бўлдим деб ўйласа-ю, лекин шариат қонун-қоидаларига мувофиқ эҳромдан чиқмаган бўлса ва ўша ҳолатда эҳромдаги киши қилиши мумкин бўлмаган кўплаб ишларни қилиб: “Эҳромдан чиққанман деб ўйлаганман” деса, у томонидан қилинган бир неча жиноятларнинг барчасига битта қон лозим бўлади. Масалан, бир киши ҳалол бўлдим деб ўйлаб, сочини олдирса, ундан кейин тикилган кийим кийиб, хушбўй  нарса суртса ва аёлига яқинлик қилса, буларнинг барчасига битта қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Масалан, бир киши таматтуъ қилиш мақсадида умрага эҳром боғлаб, умра амалларини бажариб, сочини олдириб, ундан кейин ҳажга эҳромга кирса ва ҳаж амалларини қилиб бўлгандан кейин, наҳр куни соч олдирай деса сочи йўқ бўлса ва ўзига-ўзи: “Сочим йўқ бўлса, эҳромдан чиққан бўлсам керак” деб ўйлаб, бошига устара юргизмай аёли билан яқинлик қилса ва тикилган кийимларни кийиб, ўзига хушбўй нарса суртса ва ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиб ҳам келса, бас буларнинг барчасига битта қон сўйиши ва эҳромга қайтиши вожиб бўлади.

Фойда: Бошида сочи йўқ кишилар эҳромдан чиқиш учун соч олдирадиган вақтда бошларига устара юргазиб қўйишлари вожибдир.

ان المحرم لو نوى الرفض ففعل كالحلال على ظن خروجه من الاحرام بذلك لزمه دم واحد لجميع ما ارتكب.

Муҳрим киши эҳромдан чиқишни ният қилса-ю (лекин эҳромдан чиқарадиган амални қилмаса) ва ўзини эҳромдан чиққан деб ўйлаб, ҳалол киши каби ишларни қилса, барча қилган ишларига битта қон лозим бўлади” (Ғуниян наасик).

فان المحرم اذا نوى رفض الاحرام فجعل يصنع ما يصنعه الحلال من لبس الثياب والتطيب والحلق والجماع وقتل الصيد فعليه دم واحد بجميع ما ارتكب...وعليه ان يعود كما كان محرما سواء نوى الرفض قبل الوقوف او بعده.

Муҳрим киши эҳромдан чиқишни ният қилса ва ҳалол киши каби кийим кийиш, хушбўйланиш, соч-сақолларини олиш, аёлига яқинлик қилиш ишларни қилса, зиммасига барчасини эвазига битта қон лозим бўлади ҳамда эҳромга қайтиши шарт бўлади. Эҳромдан чиқишни вуқуфдан олдин ёки кейин ният қилган бўлса ҳам” (Ғуния жадийд);

2. Қон ўрнига қийматини бериш қачон дуруст бўлади:

Жиноят икки турли бўлади:

1. Жонлиқни сўйиш вожиб бўлган жиноят. Бунда фақат қоннинг ўзи вожиб бўлади, яъни қоннинг қийматини садақа қилиш билан қилинган жиноят жаримаси адо бўлмайди. Балки, бунда қонни ўзини ҳарам ҳудуди қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Жиноятнинг бу суратида ҳарамдан ташқарида қилинган қурбонлик жиноятга каффорат бўлмайди;

2. Ихтиёрий қон, яъни қурбонлик қилиш, рўза тутиш ва мискинларни тўйдириш орасида ихтиёрий бўлган қондир. Юқоридаги жарималардан қайси бирини адо қилса ҳам қилган жиноятидан халос бўлади ва яна шу билан бир қаторда улардан қайси бирини хохласа, ўшанисини қилади.

فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ أَوْ صَدَقَةٍ أَوْ نُسُكٍ

Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин” (Бақара 196 оят).

Ушбу оятда келган садақа лафзидан олтита мискиннни икки маҳал тўйдириш ёки олтита мискинга ярим соъдан буғдой бериш ёки унинг қийматини садақа қилиш тушунилади. Рўза лафзидан эса, уч кун рўза тутиш тушунилади. Бундай каффоратнинг зикри қаерда келса, қон ўрнига уни қийматини адо қилиш жоиз бўлади. Чунки, матнда сароҳатан учта нарса, яъни жонлиқ сўйиш, садақа қилиш ва рўза тутишдан қайси бирини хоҳласаларинг ўшани қилинглар, дейилган. Демак, қон ўрнига садақа қилиш ёки рўза тутиш жоиз экан, қонни ўрнига унинг қийматини садақа қилиш ҳам жоиз бўлади. Лекин, айни шу масалани шарт-шароитлари ва қайдлари билан қайдланганини тушуниб олиш лозим.

اوجب الدم على التخيير فيجوز عنه اداء القيمة على وجه الاطعام.

Шариат хоҳласин қурбонлик қилсин деб, қурбонликни ихтиёри тарзда қилишни вожиб қилган суратда таомлантириш орқали қурбонликни қийматини берса ҳам бўлади” (Ғуниян носик).

الْجِنَايَةُ : هُنَا مَا تَكُونُ حُرْمَتُهُ بِسَبَبِ الْإِحْرَامِ أَوْ الْحَرَمِ ، وَقَدْ يَجِبُ بِهَا دَمَانِ أَوْ دَمٌ أَوْ صَوْمٌ أَوْ صَدَقَةٌ

Қурбонлик қилиш ёки таом едириш ёки рўза тутишни ихтиёрий қилинган жиноятлар эҳром ёки ҳарамни ҳурмати туфайли содир қилинган жиноятлардир. Бу жиноятлар сабабли гоҳида қонлар, гоҳида битта қон, гоҳида рўза ва гоҳида садақа вожиб бўлади” (Раддул муҳтор).

أَوْ فِيهَا لِلتَّخْيِيرِ ، وَذَلِكَ فِيمَا إذَا جَنَى عَلَى الصَّيْدِ أَوْ تَطَيَّبَ أَوْ لَبِسَ أَوْ حَلَقَ بِعُذْرٍ ، فَيُخَيَّرُ بَيْنَ الذَّبْحِ وَالتَّصَدُّقِ

Қайси бирини бўлса ҳам адо қилишга ихтиёр берилганлари овга жиноят қилиб қўйса ёки хушбўйланса ёки тикилган кийим кийса ёки узр билан баданидаги тукларни олса. Шундай ўринда қон чиқариш, садақа қилиш ва рўза тутиш орасида ихтиёр берилади” (Раддул муҳтор).

لا وجوب للصوم على سبيل التخيير فيه وفي الدم والصدقة الا في امرين احدهما فيما اذا ارتكب محظور الاحرام لعذر من مرض قال تعلىفَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ أَوْ صَدَقَةٍ أَوْ نُسُكٍ" فالصيام ثلاثة ايام والصدقة على ستة مساكين لكل مسكين نصف صاع والنسك هو الدم الثاني فيما اذا جنى على الصيد فيخير بين ان يشتري بقيمة هديا او طعاما للمساكين او بصوم عن كل مسكين يوما.

Жиноят эвазига рўза тутишликка, қон сўйишликка ёки садақа қилишликка бериладиган ихтиёр икки ишда бўлади. Биринчиси, Аллоҳ таолонинг ушбу “Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин” оятида зикр қилинган. Рўза тутишлик уч кун, садақа олти кишига ҳар бирига ярим соъ миқдорича. Нуск эса, жонлиқ сўйидир. Иккинчиси, овнинг жиноят бўлиб, овнинг қийматича қурбонлик сотиб олади ёки мискинларга таом беради ёки ҳар бир мискин томонидан бир кун рўза тутади” (Тақрийроту Рофиий);

3. Садақани ҳарам ҳудудидан ташқарида адо қилиш жоиз:

Ҳожи хато қилиб қўйса ва унинг эвазига қурбонлик қилиш вожиб бўлса, жонлиқни ҳарам ҳудудида сўйиши вожиб бўлади. Бу масала борасида ҳам алоҳида мавзу тайин қилинган. Агар қилинган жиноят жаримаси қонни вожиб қилмаса, яъни садақа қилишни вожиб қилса, ҳарам ҳудудида ҳам, ҳарам ҳудудидан ташқарида ҳам садақани адо қилиш мумкин бўлади. Шу боис офоқий одам садақа қилишни вожиб қиладиган бирор жиноят қилса ва жиноят жаримасини ўз ватанидаги фақирларга беришни хоҳласа, ватанига келиб каффорат садақасини адо қилиши мумкин бўлади. Лекин, ҳарам ҳудудидаги фақиру мискинларга каффорат садақасини бериш афзал ва яхшидир.

ويجوز له التصدق في غير الحرم وفيه على غير اهله وفقراء مكة افضل

Жиноят қилиб қўйган киши ҳарамдан ташқарида ва ҳарамда ҳарам аҳлидан бошқасига садақа қилса бўлади. Макканинг фақирларига садани бериши афўалдир” (Ғуниян носик);

4. Мискинларга садақа ёки таом беришнинг шарт-шароитлари:

Қайси суратларда олтита мискинга таом бериш ёки таомни қийматини садақа қилиш мумкин бўлса, ўша ҳолатларда қуйидаги муҳим шарт-шароитларга риоя қилиш талаб этилади:

1. Олтита мискинга бериладиган овқат қийматини бир кишига бермаслик;

2. Садақани олтита мискинга тарқатишлик;

3. Эрталаб таомлантирган олтита мискинни шомда ҳам таомлантиришлик, яъни олтита мискин ўзгариб қолмаслиги.

Жиноят қилган киши бир мискинни олти кун икки маҳал тўйдирса ёки олти кун ярим соъ буғдой ёки унинг қийматини ёки бир соъ хурмо ёки унинг қийматини бир мискинга садақа қилса жоиз бўлади.

فلو دفع طعام ستة مساكين مثلا الى مسكين واحد في ستة ايام كل يوم نصف صاع او غدى مسكينا واحدا وعشاه ستة ايام اجزأه او لو دفعه اليه في يوم واحد دفعه فلا رواية فيه واختلف المشائخ فقال بعضهم يجوز وقال عامتهم لا يجوز الا عن واحد وعليه الفتوى وكذا لو ادى الكل مسكينين لا يكفي الا عن اثنين والباقي تطوع.

Жиноятчи таомини олтита мискинга берса, масалан олти кун битта мискинга ҳар куни ярим соъдан буғдой ёки унинг қийматини берса ёки олти кун битта мискинни эрталабки ва кечки таомини берса, жарима адо бўлади. Олтита мискинга берадиган нарсани бир мискинга бирданига берса, бу борада ривоят йўқ. Машойихлар ихтилоф қилиб, баъзилари жоиз бўлади ва кўпчилиги эса, бир кишининг бир кунлигидан адо бўлади деганлар. Фатво шунгадир. Шунингдек, олти мискинга берадиган нарсасини икки мискинга берса ҳам икки кишидан адо бўлиб, тўрт кишига қайтадан бериши вожиб бўлади. Икки кишига кифоя қиладиганидан ортиғи иккисига нафл бўлиб қолади (Ғуниян носик);

5. Қурбонликни ҳарам ҳудудида қилиш лозим:

Жиноят, шукр қонларини, яъни жонлиқни ҳарам ҳудудида сўйиш вожибдир. Агар ҳарам ҳудудидан ташқарида сўйса, жиноятга каффорат ҳам, шукронани адоси ҳам бўлмайди. Балки, қуруқ гўшт бўлиб қолади ва унинг зиммасидаги фарз қилинган қон адо бўлмайди. Агар жонлиқни ҳарам ҳудудида сўйиб, гўштини ҳарамдан ташқарисига олиб чиқиб мискинларга пишириб берса ёки садақа қилса, жоиз бўлади.

ولا يجوز ذبح الهدايا إلا في الحرم ويجوز أن يتصدق بها على مساكين الحرم وغيرهم.

Ҳажда қилиниши керак бўлган қурбонликларни фақат ҳарамни ичидагина қилинса бўлади. Лекин, садақа қилишда ҳарлик ва бошқа мискинларга садақа қилиши жоиздир” (Матну бидоятул мубтадий);

6. Таматтуъ, қирон ва нафл қурбонликларни наҳр куни қилиш лозим:

Таматтуъ, қирон ва нафл қурбонликларини наҳр кунлари сўйиш вожибдир. Наҳр кунлари ўтгандан кейин қурбонлик вақти тугайди. Қурбонликнинг бу турида ҳам жонлиқ ҳарам ҳудудида сўйилиши вожибдир.

ولا يجوز هدى التطوع والمتعة والقران الا في يوم النحر

Мутъа, қирон ва нафл қурбонликларини наҳр куни қилиниб, ундан бошқа кунларда қилиш жоиз бўлмайди” (Қудурий);

7. Жиноят қилинганлиги туфайли сўйиладиган жонлиқларни наҳр кунидан кейин сўйиш:

Жиноят жонлиқларини ҳам ҳарам ҳудудида сўйиш вожибдир. Лекин, қурбонлик кунлари сўйиш вожиб эмас. Балки, наҳр кунлари ўтиб бўлгандан кейин ҳам жиноят жониворларини сўйиш кароҳиятсиз жоиз ва дурустдир.

وَيَجُوزُ ذَبْحُ بَقِيَّةِ الْهَدَايَا فِي أَيِّ وَقْتٍ شَاءَ

Жиноят учун сўйиладиган жонлиқларни хоҳлаган вақтида сўйса бўлади” (Қудурий);

8. Ҳаж ёки умра жонлиғини ҳарам ҳудудидан ташқарида сўйиш:

Таматтуъ ёки қирон қилувчи шукрона сифатида сўйиладиган жонлиқни ҳарам ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб сўйса ёки умра қилувчи умра даврида қурбонликни вожиб қиладиган бирор жиноят қилиб, унинг жаримасини ҳарам ҳудудидан ташқарида сўйса, бундай ҳолатда қурбонлик зиммадан соқит бўлмайди ва ҳарам ҳудудида иккинчи марта қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Жонлиқни ҳилда сўйиш билан мийқотдан ташқарида сўйишнинг ҳукми бир хил, яъни жоиз эмасдир.

ولو ذبح شيئا من الدماء الواجبة في الحج او العمرة خارج الحرم لم يسقط عنه وعليه ذبح آخر.

Ҳаж ва умрада сўйилиниши вожиб бўлган жонлиқларни ҳарамдан ташқарида сўядиган бўлса, зиммасидан соқит бўлмайди ва яна қайтадан бошқа жонлиқ сўйиши вожиб бўлади” (Ғуниян носик);

9. Таматтуъ ва қирон жонлиғини наҳр кунлари ўтгандан кейин сўйиш:

Таматтауъ ва қирон қилувчилар зиммасига шукрона сифатида ҳарам ҳудудида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Агар қурбонлик қилишни наҳр кунидан кейинга кечиктирса, бир вожиб амални тарк қилганликлари учун зиммаларига жарима қони вожиб бўлади.

ولو اخر القران والمتمتع الذبح عن ايام النحر فعليه دم

Қирон ёки таматтуъ ҳажини қилувчи жонлиқ сўйишни наҳр кунидан кейинга кечиктирса, зиммасига қон вожиб бўлади” (Ғуниян носик);

10. Таматтуъ қилувчи офоқий зул ҳижжанинг саккизинчи куни ҳажга эҳрога кириш учун ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиши:

Бугунги кунда аксарият офоқийлар таматтуъ қиладилар. Улар умрадан фориғ бўлиб, ҳалол бўлганларидан кейин Маккаи мукаррамада истиқомат қилиб турадилар. Улар ушбу истиқомат даврида Танъийм ва Жеърона масжидларига боришиб, умра учун эҳром боғлаб, уни адо қиладилар. Бир киши еттинчи ёки саккизинчи зул ҳижжа куни Минога боришдан аввал ҳажга эҳром боғлаш учун: “Танъий масжидидан ҳажга эҳром кириш афзал” деб ўйлаб, Танъийм масжидидан ҳажга эҳромга кириб, ҳаж амалларини адо қилган кишининг ҳукми қандай бўлади?

Офоқий (мийқотдан ташқарида истиқомат қилувчи) одам умра амалларини адо қилиб бўлгандан кейин Маккаи муккарамада муқим бўлиб, Маккада истиқомат қилувчи кишилар ҳукмида бўлиб қолади. Маккаи мукаррамада истиқомат қилувчи кишилар эса, ҳажга ҳарам ҳудудидан эҳромга киришлари вожибдир. Шунга биноан таматтуъ қилган офоқий (мийқотдан ташқарида истиқомат қилувчи) киши ҳам ҳажга эҳромга кириш учун ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқса, зиммасига қон вожиб бўлади. Ҳа агар ҳарам ҳудудига келгандан кейин қайтадан ҳаж қилиш учун эҳромга кирса, зиммасидан қон соқит бўлади.

وكذا الآفاقي او البستاني اذا دخل مكة او الحرم فهو وقته للحج والحل للعمرة كل ذلك اذا دخله او خرج اليه لحاجة وان لم ينو الاقامة به فان قصده لا لحاجة بل للاحرام منه تاركا وقته عمدا لا يكون من اهل ما خرج اليه لحاجة او دخل فيه فعليه العود الى وقته والاحرام منه فان لم يعد فعليه الدم ثم هل يأثم بترك العود؟ فان كان قادرا عليه نعم والا فلا الا انه لا يجب عليه دم اخر بترك هذه الواجب.

Офоқий (мийқотдан ташқарида истиқомат қилувчи) ёки ҳилда яшагувчилар Маккага ёки ҳарам ичига кирса, унинг ҳаж учун бўлган мийқоти ҳарам ҳисобланади. Умраси учун эса, ҳил мийқот бўлади. Буларнинг барчаси ҳарамга кирганидан кейин ёки бирор эҳтиёжи тушиб ҳарамдан ташқарига чиққан ватида бўлади. Ҳарамдан ташқарига чиқувчи ҳарамдан ташқарида муқим бўлишни ният қилмаса, балки эҳроми ҳарамдан эканлиги маълум бўла туриб қасдан ташқарига чиқса, эҳтиёжи туфайли ҳарамдан ташқарига чиққан кишилар қаторида бўлмайди. Агар ҳилга кирса, ҳилга кирувчига ўзининг мийқотига қайтиб у ердан эҳромга кириши вожиб бўлади. Агар ҳарамга қайтмаса ёки ҳилга кирган киши ўзининг мийқотига қайтмаса, зиммасига қон лозим бўлади. Қайтмаганлиги учун гунаҳкор бўладими? Қайтишга қодир бўла туриб қайтмаса, гунаҳкор бўлади. Лекин, қайтишга қодир бўлмаса, қайтмаганлиги учун алоҳида қон вожиб бўлмайди. Балки, мийқотидан эҳромга кирмаганлиги учун қон вожиб бўлади халос” (Ғуниян носик);

11. Ҳаж ёки умранинг эҳромидан ҳарам ҳудудидан ташқарида, яъни ҳилгда чиқишнинг каффорати:

Бир киши наҳр кунлари ичида ҳаж эҳромидан ҳарам ҳудудининг ичида чиқмай, ҳилда ёки мийқотдан ташқарида соч олдириб ёки қисқартириб эҳромдан чиқса, унинг зиммасига қон лозим бўлади. Чунки, ҳожи ҳарам ҳудудида соч олдириб ёки қисқартириб эҳромдан чиқиши вожибдир. Бу ерда ҳожи вожибни тарк қилгани учун зиммасига қон вожиб бўлмоқда. Шунингдек, умра қилувчи умра эҳромидан ҳарам ҳудудидан ташқарида чиқса, унинг зиммасига ҳам вожиб амални тарк қилгани учун қон вожиб бўлади. Бу масалада Абу Ҳанифа, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар иттифоқ қилганлар ва шу қавлга фатво берилган. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ эса бу борад ихтилоф қилганлар ва у кишининг наздида ҳеч нарса вожиб бўлмайди.

Агар бир киши наҳр кунлари эҳромдан чиқиш учун сочини олдирмаган ёки қисқартирмаган бўлса ва наҳр кунлари ўтиб кетгандан кейин ҳарам ҳудудидан ташқарида соч олдириб ёки қисқартириб эҳромдан чиқса, бундай ҳолатда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида иккита қон лозим бўлади. Қонлардан бири соч олдириш ёки қисқартиришни наҳр кунларидан кейинга кечкитирганилиги сабабли, иккинчиси эса, ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиб, соч олдирганлиги учундир. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздида бундай ҳолатда битта қон лозим бўлади. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздида ҳеч қандай қон лозим бўлмайди.

Бундай хато оми халқ орасида кўплаб учраб туради. Шунинг учун бу масала борасида Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларини ихтиёр қилиш муносиброқдир. Юқоридаги биринчи ҳолатда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қавлларига фатво берилган. Иккинчи ҳолатда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавллари қаттиқроқ, Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг қавллари жуда ҳам енгил, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзлари эса, муътадил ва “Ишларнинг яхшиси ўртаси” бўлгани боис шу сўзга амал қилиш муносиброқ.

ولو حلق في الحل للحج او العمرة او لكليهما فعليه دم عندهما وقد تحلل وقال ابو يوسف رحم الله لا شيء عليه وكذا لو حلق للحج في الحل ايام النحر فلو بعدها فعليه دمان عند ابي حنيفة منفردا كان او غيره ودم واحد عند محمد وقال ابو يوسف لا شيء عليه.

Ҳаж ёки умра ёки иккаласи учун ҳарамдан ташқари ҳилда соч олдирса, Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар наздида битта қонвожиб бўлади ва эҳромдан чиққан ҳисобланади. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида эса, эҳромдан чиққан бўлиб, зиммасига бирор нарса лозим бўлмайди. Шунингдек, ҳажнинг эҳромидан чиқиш учун ҳилда наҳр кунлари соч олдириса, зиммасига қон вожиб бўади. Агар наҳр кунларидан кейин олдирса, ёлғиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида иккита қон, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида икки иш учун битта қон, Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида ҳеч нарса лозим бўлмайди ” (Ғуниян носик).

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz