Эҳром ҳолатида атр ва хушбўй нарса истеъмол қилишнинг ҳукми Принтер учун
13.10.2013 й.

Эҳромга киргандан кейин муҳрим зийнатли кийим, атр ва хушбўй  нарсаларни истеъмол қилиши ҳаромдир. Эркак киши тикилган кийимларни кийиши ҳаром бўлади.

وَعَن ابْن عمر رَضِيَ اللَّهُ عَنْه أَن رجلا سَأَلَ النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم َ مَا يلبس الْمحرم من الثِّيَاب فَقَالَ لَا يلبس الْقَمِيص وَلَا العمائم وَلَا البرانس وَلَا السوَاد وَلَا الْخفاف إِلَّا أحد لَا يجد نَعْلَيْنِ فليلبس الْخُفَّيْنِ وليقطعهما أَسْفَل من الْكَعْبَيْنِ وَلَا يلبس من الثِّيَاب شَيْئا مَسّه زعفران أَو ورس مُتَّفق عَلَيْهِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан муҳрим қандай кийимларни кийса бўлади деб сўради. Шунда у зот: “Муҳрим кўйлак, салла, кулоҳ дўппи, савод, махси ва заъфарон ҳамда варс суртилган кийимлардан бирортасини ҳам киймайди. Лекин, маҳсидан бошқа оёқ кийими йўқ бўлган киши маҳсисини кийиб ошиқдан пастроғидан қирқиб олади” (Муттафақун алайҳ).

Атр билан хушбўй нарсаларни истеъмол қилиш эркагу аёлга бирдек ҳаром ҳисобланади. Чунки, эҳромга киргандан кейин инсон дунёнинг барча нарсаларидан ўзини тийиб, Аллоҳ таолога муқарраб бўлишга фориғ бўлиши лозим. Шундан кейин Аллоҳ таолони улуғлаб талбия лафзларини узулуксиз айтишга ҳукм қилинади.

 

БАДАН ВА КИЙИМНИ ХУШБЎЙ ҚИЛИШ ҲУКМИ

 

Эркак ёки аёл киши эҳромга киргандан кейин хушбўй нарсаларни истеъмол қилишлари ҳаром бўлади. Муҳрим киши хушбўй нарсаларни баданига ҳам, кийимига ҳам суртиши бирдек ҳаром ҳисобланади.

فاذا احرم فقد حرم عليه الطيب في الثوب والبدن جميعا.

Киши эҳромга киргач кийимига ҳам, баданига ҳам хушбўйлик суртиши ҳаром ҳисобланади” (Масаликун наасик).

 

БОШ, ЮЗ ВА КАТТА АЪЗОЛАРНИ ТЎЛИҚ ХУШБЎЙЛАНТИРИШ

 

Эҳром ҳолатида катта аъзони тўлиқ хушбўй қилиш жаримасига қон лозим бўлади. Катта аъзолар сирасига бош, юз, билак, кафт, сақол кабилар киради. Шунинг учун юқоридагилардан қайси бирини хушбой қилинса, жаримасига қон лозим бўлади. Гарчи, хушбўйлик суртганидан кейин ортидан ювиб ташласа ҳам.

فان طيب عضوا كبيرا كاملا من اعضائه فما زاد كالرأس والوجه واللحية والفم والساق والفخذ والعضود واليد ونحو ذلك فعليه دم وان غسله من ساعته

Агар аъзоларидан каттасини тўлиқ хушбўйлантирса, боши, юзи, сақоли, оғизи, болдири, сони, билаги, қўли ва шу кабиларни. Зиммасига қон вожиб бўлади. Гарчи суртагандан кейиноқ ювиб ташласада” (Ғуния жадийд).

Катта аъзоларни тўлиқ ҳолатда хушбўй қилишда хушбўйликни қалин суртадими ёки сийрак суртадими барибир қон лозим бўлади. Хуллас, катта аъзонинг ҳаммасига озми, кўпми атр суртиш билан қон лозим бўлади.

وفي اقله ولو اكثره صدقة وفي حكم اقله العضو الصغير كالانف والاذن والعين والاسبع والشارب ثم هذه اذا كان الطيب قليلا لان العبرة حينئذ بالعضو لا بالطيب فان كان كثيرا ففي اقله ولو اقل من ربعه وكذا في عضو صغير دم لان العبرة حينئذ بالطيب لا بالعضو وهذا هو الصحيح.

Агар хушбўйлик оз бўлиб, аъзонинг кўпроқ қисмига суртилса садақа вожиб бўлади. Бурун, қулоқ, кўз, бармоқ, мўйлов каби кичик аъзолар ҳам оз хушбўйликнинг ҳукмига киради. Хушбўйлик оз бўлган пайтда эътибор аъзога қаратилади, хушбўйликка эмас. Аъзонинг барчасига хушбўйлик суртилса, оз бўлсада қон вожиб бўлади. Агар хушбўйлик кўп бўлиб, аъзонинг озроғига суртилса, гарчи катта аъзонинг тўртдан биридан озроқ бўлса ҳам қон вожиб бўлади. Шунингдек, кичкина аъзоларда ҳам. Чунки, хушбўйлик кўп бўлган вақтда эътибор хушбўйликка бўлиб, аъзонинг катта-кичиклигига қаралмайди. Шу гап саҳиҳроқдир” (Ғуния жадийд).

 

КИЧИК АЪЗОГА ХУШБЎЙ СУРТИШ

 

Кичик аъзолар сирасига бурун, қулоқ, кўз, бармоқ, мўйлов ва бошқалар киради. Агар кичик аъзолардан бирига ҳушбў суртилса, хушбўй нарсани оз ёки кўплигига эътибор берилади. Агар хушбўй  нарсанинг миқдори кўп бўлса, қон вожиб бўлади. Агар хушбўй  нарсанинг миқдори кам бўлса, садақа вожиб бўлади. Оз ёки кўп деб ҳукм қилишда қарагувчининг ўзига ҳавола қилинади. Агар қарагувчининг эътиборида хушбўлик анқиб турса, хушбўйлик кўп деб ҳукм қилинади. Аксинча бўлса оз деб ҳукм қилинади.

ثم ان كان الطيب قليلا فالعبرة بالعضو لا بالطيب وان كان الطيب كثيرا فالعبرة بالطيب لا بالعضو هذا هو الصحيح. (وقوله) ان الطيب في نفسه كثيرا بحيث يستكثره الناظر وان كان في نفسه قليلا والقليل ما يستقله الناس.

Хушбўйлик оз бўлса, аъзога эътибор қилинади. Аъзо катта бўлса, қон вожиб бўлиб, кичик бўлса, вожиб бўлмайди. Хушбўйликка эътибор қаратилмайди. Агар хушбўйлик кўп бўлса, хушбўйликка эътибор қилиниб аъзога эътибор қилинмайди. Шу гап саҳиҳдир. Агар хушбўйликқарагувчи кўп санайдиган даражада кўп бўлса, кўпдир. Агар одамлар оз деб биладиган даражада оз бўлса, оздир” (Манаасикул қорий).

 

АЪЗОНИ ТЎРТДАН БИРИНИ ХУШБЎЙ ҚИЛИШ

 

Бош, юз ва сақол каби аъзолар катта аъзо дейилади. Агар ушбу катта аъзолардан бирининг тўртдан бири хушбўй  қилинса, хушбўйликнинг миқдорига эътибор берилади. Агар хушбўйликнинг миқдори кўп бўлса қон вожиб бўлади. Агар хушбўйликнинг миқдори кам бўлса, садақаи фитрни ўзи кифоя қилади.

Кичк аъзоларга суртилган хушбўйликнинг миқдори кўп бўлса, қон вожиб бўлади. Агар хушбўйликнинг миқдори кам бўлса, садақа вожиб бўлади. Кўплаб фақиҳлар бошнинг тўртдан бири ёки бирор аъзонинг тўртдан бирига хушбўй суртиш қонни вожиб қилади деганлар. Бу гап хушбўйликнинг миқдори кўп эканлиги эътиборидан айтилинган.

Қайси ўринларда кичик аъзони хушбўйлантирилса ёки катта аъзоларнинг тўртдан бирини хйшбўй қилинса, садақа бериш кифоя қилади, дейилган бўлса, у ўринда хушбўйликнинг миқдори оз эканлиги эътиборга олинганлигидандир.

فِي الْمُنْتَقَى فِي مَوْضِعٍ إذَا طَيَّبَ مِثْلَ الشَّارِبِ أَوْ بِقَدْرِهِ مِنْ اللِّحْيَةِ ، فَعَلَيْهِ صَدَقَةٌ ، وَفِي مَوْضِعٍ إذَا طَيَّبَ مِقْدَارَ رُبْعِ الرَّأْسِ فَعَلَيْهِ دَمٌ ، أَعْطَى الرُّبْعَ حُكْمَ الْكُلِّ كَمَا فِي الْحَلْقِ.

Мунтақо”да бир ўринда айтилади: “Агар мўйлов ёки унинг миқдорича сақолдан хушбўйлантирса, зиммасига садақа вожиб бўлади” ва яна бир ўринда: “Бошнинг тўрдан бирининг миқдоричасини хушбўйласа, зиммасига қон вожиб бўлади. Ҳалқум каби тўртдан бирга бошнинг ҳаммасини ҳукми берилган” (Бдоиус саноиъ).

اذا طيب ربع الساق او الفخذ يلزمه الدم وان كان اقل من ذلك تلزمه الصدقة والشيخ الامام ابو جعفر اعتبر القلة والكثرة في نفس الطيب.

Болдирни ёки сонни тўртдан бирини хушбўй қилса, зиммасига қон лозим бўлади. Тўртдан биридан озроғини хушбўйлантирса, садақа лозим бўлади. Шайх Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ хушбўйликда оз ёки кўпликни эътиборга олганлар, яъни кўп хушбўйлик кичик аъзога суртилса ҳам қон лозим бўлади” (Татархония).

وفي حكم اقله العضو الصغير كالانف والاذن والعين والاسبع والشارب ثم هذا اذا كانت الطيب قليلا لان العبرة جينئذ بالعضو لا بالطيب.

Катта аъзонинг оз қисмига суртилганнинг ҳукмидадир, бурун, қулоқ, кўз, бармоқ ва мўйловлар. Бу нарса хушбўйлик оз бўлган суратдадир. Чунки, хушбўйлик оз бўлган суратда аъзога эътибор берилиб, хушбўйликка эътибор берилмайди” (Ғуния жадийд).

 

КАТТА АЪЗОНИНГ БАЪЗИСИГА ХУШБЎЙ СУРТИШНИНГ ҲУКМИ

 

Катта аъзонинг баъзисига хушбўйлик суртилиш борасида келган батафсил қавл қуйидагичадир:

Агар хушбўйликнинг миқдори кўп бўлиб, ктта аъзонинг тўртдан бирига суртилган бўлса, қон лозим бўлади. Агар тўртдан биридан кам бўлса, садақаи фитр лозим бўлади. Агар хушбўй  нарсанинг миқдори кам бўлса, аъзога эътибор берилади, яъни аъзонинг миқдорига қараб қоннинг қиймати лозим бўлади. Шунга биноан атрнинг миқдори кам бўлиб, уни тўлиқ бир аъзога суртилса, қон вожиб бўлади. Агар аъзонинг тўртдан уч қисмига хушбўй суртилса, бир қўйнинг қийматидан тўртдан уч қисми зиммасига лозим бўлади. Масалан, тўрт юзминглик қўй бўлса, уч юз мингини садақа қилади. Агар аъзонинг ярмига хушбўй суртилса, қўйнинг қийматини ярмини бериш лозим бўлади. Бу ҳолат аъзонинг тўртдан биригача давом этади. Тўртдан биридан камида эса садақа вожиб бўлади.

فلو تطيب بعد الاحرام بطيب ان كان عصوا كاملا كالرأس والساق والفخذ فعليه دم وان كان دون عصو كامل فعليه صدقة بقدر ذلك يعني ان كان نصف عضو كان عليه قدر قيمة نصف شاة ولو كان ربع عضو كان عليه قدر قيمة ربع شاة على هذا الاعتبار فيعمل.

Эҳромга кирганидан кейин хушбўйлик билан хушбўйланса ва у аъзо бош, болдир, сон каби тўлиқ бир аъзо бўлса, зиммасига қон вожиб бўлади. Агар тўлиқ бир аъзодан озроқ бўлса, ўша аъзонинг миқдорича қўйнинг қийматидан садақа қилиш вожиб бўлади, яъни агар хушбўйланган аъзо катта аъзонинг ярми бўлса, зиммасига қўйнинг ярм қийматини садақа қилиш вожиб бўлади. Агар хушбўйланган аъзо катта аъзонинг тўртдан бири бўлса, қўйнинг тўртдан бирини қиймати лозим бўлади. Шунга қиёсан амал қилинаверади” (Масаалик фил манаасик).

 

ХУШБЎЙ ҚИЛИНГАН АЪЗОЛАРНИ ЖАМЛАБ КЎРИШ

 

Агар баданни барча аъзоси тўлиқ хушбўй қилинса ҳам битта қон лозим бўлади ва катта аъзони тўлиқ хушбўй қилинса ҳам битта қон лозим бўлади.

Агар турли аъзони баъзисига хушбўй суртилса, барчаси бир жойга жам қилиниб кўрилади. Агар тўлиқ бир катта аъзога, яъни бош, юз кабиларга тенг бўлса, қон лозим бўлади. Агар бир аъзодан кам бўлса, ўша миқдорда қоннинг қиймати берилади.

ولو كان الطيب في اعضاء متفرقة يجمع ذلك كله وينظر ان بلغ عضوا كاملا كان عليه دم وان لم يبلغ عضوا كاملا كان عليه الصدقة بقدره اذا الاعضاء اجمع في حق الطيب كعضو واحد ولو طيب جميع عضائه كان عليه دم واحد.

Агар хушбўйлик турли аъзоларда бўлса, ҳамасини жам қилиб кўрилади. Агар катта бир аъзога етса, зиммасига қон лозим бўлади. Катта аъзога етмаса, миқдорича садақа лозим бўлади. Чунки, барча аъзолар хушбўйликнинг ҳаққида битта аъзо кабидир. Агар бутун баданни хушбўйласа, битта қон лозим бўлади” (Масаалик фил манаасик).

 

ТЎШАКНИ ХУШБЎЙ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ

 

Киймни хушбўй қилиш жоиз бўлмагани каби кўрпа-тўшаклар ва муҳрим фойдаланадиган нарсаларни ҳам хушбўй қилиш жоиз бўлмайди. Агар кўрпа-тўшакни хушбўй қилгандан кейин тезда уни тозалаб қўйса ёки ювиб қўйса, кейинчалик уни истеъмол қилса, каффорат лозим бўлмайди.

واما التطيب فهو الصاق الطيب ببدنه او ثوبه او فراشه (وقوله) ان في الثوب والفراش يشترط بقاء الطيب زمانا فان حكه او غسله من ساعته لا شيء عليه

Хушбўйланиш дегани бадани, кийими, кўрпа-тўшакларига хушбўйликни суртишликдир. Кийимида, кўрпа-тўшагида каффоратни вожиб бўлиши учун хушбўйлик узоқ муддат туриши шарт қилинади. Агар суртибоқ ортидан ювиб ташласа, ҳеч нарса лозим бўлмайди” (Ғуния жадийд).

المحرم رجلا كان او امراة ممنوع من استعماله الطيب في بدنه وازاره ورداه وجميع ثيابه وفراشه

Эҳромга кирувчи хоҳ эркак бўлсин ёки аёл баданига, изорига, ридосига ва кийим-кечагига, кўрпа-тўшагига хушбўйлик истеъмол қилишдан қайтарилгандир” (Лубобул манаасик).

 

КЎЗГА СУРМА СУРТИШ

 

Хушбўй бўлмаган сурмани ишлатиш кароҳиятсиз жоиздир. Агар хушбўй сурма ишлатиб қўйса, унинг зиммасига садақа вожиб бўлади. Агар сурмадаги хушбўйлик кўп бўлса, бир-икки марта ишлатса ҳам садақа лозим бўлади. Агар бир-икки мартадан кўп ишлатса, қон вожиб бўлади. Сурма суртишда сурманинг ўта хушбўйлигига эътибор берилмайди. Балки, сурмани кўп истеъмол қилишга эътибор қаратилади.

ولا بأس بأن يكتحل المحرم بكحل ليس فيه طيب فإن كان فيه طيب فعليه صدقة إلا أن يكون ذلك مرارا كثيرة فعليه دم

Муҳрим кўзига хушбўй бўлмаган сурма суртса, зарари йўқдир. Сурмада хушбўйлик бўлса, (бир-икки бор суртса) зиммасига садақа лозим бўлади. Лекин, кўп бор сурма суртса, зиммасига қон лозим бўлади” (Китобул мабсут).

 

МУҲРИМ ЭҲРОМДАН ЧИҚИШИ УЧУН БОШИНИ АТР СОВУН БИЛАН ЮВИБ СОЧ ОЛДИРИШИ

 

Муҳрим эҳромдан чиқиши учун бошини атр совун билан ювиб, сочини олдирса, соч олдиришдан олдин атр совун ишлатганлиги учун қандай ҳукм лозим бўлади?

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида бундай ҳолатда қон вожиб бўлади. Чунки, соч олдиришдан олдин атр совун ишлатиш эҳромда хушбўйланиш ҳисобланади ва муҳримнинг зиммасига қон лозим бўлади. Имомайнлар наздида қон ҳам, фидия ҳам лозим бўлмайди. Чунки, у ҳалол бўлиш учун хушбўйланди. Имомайнлар наздида ҳалол бўлиш учун соч олдириш ёки қисқартириш шарт эмас. Шунинг учун ҳам соч олдиришдан олдин уларнинг наздида хушбўй суртиш мумкиндир.

وَلَوْ وَجَبَ عَلَيْهِ الْحَلْقُ ، وَالتَّقْصِيرُ فَغَسَلَ رَأْسَهُ بِالْخِطْمِيِّ مَقَامَ الْحَلْقِ ، لَا يَقُومُ مَقَامَهُ ، وَعَلَيْهِ الدَّمُ لِغَسْلِ رَأْسِهِ بِالْخِطْمِيِّ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ ، وَفِي قَوْلِ أَبِي يُوسُفَ ، وَمُحَمَّدٍ لَا دَمَ عَلَيْهِ ...وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ يَلْزَمُهُ الدَّمُ.

Зиммасига соч олдириш ёки қисқартириш вожиб бўлган киши уларни қилмай бошини хитмий билан ювса, соч олдирган ёки қисқартирганни ўрнига ўтмайди. Хушбўй хитмий билан бошини ювгани учун Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида қон вожиб бўлади. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида хушбўйланганлиги учун зиммасига қон вожиб бўлмайди...саҳиҳи қон лозим бўлади” (Бадоиус саноиъ).

 

ХУШБЎЙ БЎЛМАГАН СОВУН ИШЛАТИШ

 

Эҳром вақтида хушбўй бўлмаган совун ишлатиш жоизми? Муҳрим хушбўй бўлмаган совунларни ишлатганлиги сабабли бошдаги битлар ҳалок бўлмаса, уни ишлатиш жоиз бўлади ва муҳрим зиммасига каффорат ва фидия лозим бўлмайди.

ولو غسل رأسه بالحرض والصابون والسدر ونحوه لا شيء عليه بالإجماع

Агар бошини ҳурз ўсимлиги, кир совун ва сидир каби нарсалар билан ювса, ижмоан ҳеч нарса вожиб бўлмайди” (Мирқотул мафотиҳ).

 

АТР СОВУН ИШЛАТИШ

 

Эҳром ҳолатида атр совун ишлатиш жоиз эмас. Агар муҳрим киши атр совун билан қўлини, юзини ва бошқа бирор аъзосини тўлиқ ювса ёки у билан ювинса, жаримасига битта қон лозим бўлади. Ушнон бир ўсимлик тури бўлиб, одамлар уни ишқор сифатида фойдаланадилар. Агар муҳрим у билан қўлини, юзини ювса зарари йўқ. Агар ушнонга хушбўйлик аралаштирилса ва одамлар орасида “хушбўй ушнон” деб тарқалган бўлса, уни ишлатган кишига қон лозим бўлади. Агар одамлар орасида “ушнон хушбўй эмас” деб тарқалган бўлса, лекин уни ишлатган кишининг бадани хушбўй бўлса, бир марта ишлатган кишига садақа лозим бўлади. Лекин, бир неча бор ишлатиш билан атр совун каби қон лозим бўлади.

ولو غسل رأسه بالحرض والصابون والسدر ونحوه لا شيء عليه بالإجماع

Агар бошини ҳурз ўсимлиги, кир совун ва сидир каби нарсалар билан ювса, ижмоан ҳеч нарса вожиб бўлмайди” (Мирқотул мафотиҳ).

 

МУҲРИМ КИШИ ТАНАДАГИ БИТ ВА БОШҚА ПАРАЗИТЛАРНИ ЎЛДИРАДИГАН СОВУН ИШЛАТИШИ

 

Муҳрим ишлатмоқчи бўлган совун атр совун бўлмаса, лекин бадан ва кийимдаги бит ва бошқа паразитларни ўлдирса, бундай совунларни ишлатиш барчанинг наздида садақани вожиб қилади. Бундай ҳолатда муҳрим киши тажрибали кишилардан қандай совунлар ҳашоратларни ўлдириб, тошмаларни кетказиши ҳақида сўраши лозим.

وَإِنْ غَسَلَ رَأْسَهُ وَلِحْيَتَهُ بِالْخِطْمِيِّ فَعَلَيْهِ دَمٌ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى ، وَفِي قَوْلِ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - صَدَقَةٌ ؛ لِأَنَّ الْخَطْمَيَّ لَيْسَ بِطِيبٍ بَلْ هُوَ كَالْأُشْنَانِ يَغْسِلُ بِهِ رَأْسَهُ ، وَلَكِنَّهُ يَقْتُلُ الْهَوَامَّ فَلِذَلِكَ يَلْزَمُهُ الصَّدَقَةُ .

Бошини, сақолини хитмий билан ювса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида қон вожиб бўлади. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздида садақа лозим бўлади. Чунки, хитмий уларнинг наздида хушбўйлик эмас. Балки, у ушнон каби ишқор бўлиб, у билан бош ювилади. Лекин, у бошдаги ҳашоратларни ўлдиргани учун садақани лозим қилади” (Мабсут).

 

ХИТМИЙНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИГА НИМА ЛОЗИМ БЎЛАДИ?

 

Хитмий ўсимликнинг бир тури бўлиб, уни “гулхайр” деб ҳам атайдилар. Бу борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “У хушбўй қилувчи бўлганлиги боис уни ишлатган киши зиммасига қон лозим бўлади” дедилар. Имомайнлар: “Хитмий хушбўй нарса ҳисобланмайди. Лекин, у бадандаги ҳашоратларни ўлдириб, тошмаларни тозалайди. Шу боис уни ишлатган кишига садақа лозим бўлиб, қон лозим бўлмайди” дейдилар. Имом Молик, Имом Шофиий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳлардан нақл қилинган рожиҳ қавл ҳам шудир. Умуман олиб қаралганда барча фақиҳлар наздида муҳрим киши хитмийни ишлатиши жиноят ҳисобланади. Шунинг учун муҳрим киши уни ишлатмагани маъқул.

وَإِنْ غَسَلَ رَأْسَهُ وَلِحْيَتَهُ بِالْخِطْمِيِّ فَعَلَيْهِ دَمٌ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى ، وَفِي قَوْلِ أَبِي يُوسُفَ وَمُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - صَدَقَةٌ ؛ لِأَنَّ الْخَطْمَيَّ لَيْسَ بِطِيبٍ بَلْ هُوَ كَالْأُشْنَانِ يَغْسِلُ بِهِ رَأْسَهُ ، وَلَكِنَّهُ يَقْتُلُ الْهَوَامَّ فَلِذَلِكَ يَلْزَمُهُ الصَّدَقَةُ .

Бошини, сақолини хитмий билан ювса Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида қон вожиб бўлади. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздида садақа лозим бўлади. Чунки, хитмий уларнинг наздида хушбўйлик эмас. Балки, у ушнон каби ишқор бўлиб, у билан бош ювилади. Лекин, у бошдаги ҳашоратларни ўлдиргани учун садақани лозим қилади” (Мабсут).

 

ШАМПУН ИШЛАТИШ

 

Шампун бошни ювиш учун махсус ишлаб чиқарилган нарса бўлиб, унда хушбўйлик мавжуддир. Шу боис муҳрим киши уларни ишлатиши жоиз бўлмайди. Чунки, уларда хушбўйлик очиқ-ойдин намоён бўлиб тургани учун ҳам қон лозим бўлади. Хитмийнинг хушбўйлиги одатий ва очиқ-ойдин бўлмагани учун у борада ихтилоф қилганлар. Лекин шампунни хушбўй эканлиги очиқ-ойдин  ва маълумдир. Шунинг учун унинг хушбўйлигида ихтилоф қилинмайди ва уни ишлатган киши зиммасига қон лозим бўлади. Шунингдек, кофур ҳам барчанинг наздида хушбўй нарса ҳисобланади ва уни ишлатган киши зиммасига қон лозим бўлади.

وَالطِّيبُ هُوَ كُلُّ شَيْءٍ لَهُ رَائِحَةٌ مُسْتَلَذَّةٌ كَالزَّعْفَرَانِ وَالْوَرْسِ وَالْكَافُورِ وَالْعَنْبَرِ وَالْمِسْكِ وَأَشْبَاهِ ذَلِكَ وَالْخِطْمِيُّ طِيبٌ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ . وَكَذَا الزَّيْتُ وَالشَّيْرَجُ طِيبٌ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ يَلْزَمُهُ بِاسْتِعْمَالِهِ الدَّمُ.

Заъфарон, варс, кофур, мушки анбар, миск ва шунга ўхшаш нарсалар ҳиди билан роҳатланиладиган хушбўйликдир. Шунингдек, хитмий, зайтун, шийражлар ҳам хушбўйлик ҳисобланиб, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ надида уни истиеъмол қилган кишига қон вожиб бўлади” (Жавҳаратун наййира).

 

ЗАЙТУН ЁҒИ ВА ХУШБЎЙ ЁҒЛАР

 

Зайтун ёғида сезилар сезилмас хушбўйлик ҳиди бўлиб, агар бир киши бошининг барча қисмига зайтун ёғидан суртиб бирор киши олдида ўтирса, олдидаги киши зайтун ҳидини сезиши жуда мушкул ҳисобланади. У борада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Зайтун ёғини эҳром ҳолатида ишлатган кишига қон лозим бўлади” деганлар. Имомайнлар наздида эса, садақа вожиб бўлади. Агар муҳрим хушбўйлик аралашган зайтун ёғи ишлатса, бил иттифоқ қон лозим бўлади. Хантал ёғи зайтунга нисбатан хушбўй ҳисобланганлиги боис, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида муҳрим бошини хантал билан ёғласа, зиммасига қон лозим бўлади. Имомайнлар наздида эса садақа вожиб бўлади. Одатий хушбўйликка эга ёғларни баданга суртилса, барчасида садақа лозим бўлади. Агар хушбўйлиги ошкор бўлган ёғларни ишлатса, зиммасига қон лозим бўлади.

محرم أدهن رأسه بزيت قبل أن يحلق أو يقصر، فإن كان الزيت قد ألقي فيه شيء من الطيب، ففيه الدم بالإجماع، وإن كان الزيت خالصاً لم يلزمه شيء من الطيب، ففيه الدم عند أبي حنيفة رحمه الله، وقال أبو يوسف ومحمد: فيه الصدقة.

Муҳрим соч олдириш ёки қисқартиришдан илгари бошини зайтун ёғи билан ёғласа, агар унга хушбўйлик ҳам аралаштирилган бўлса, бил иттифоқ хушбўйланган аъзо бутун бир аъзо бўлса қон вожиб бўлади. Агар холис зайтун ёғини ўзи билан ёғласа, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида қон, соҳибайн наздида садақа вожиб бўлади” (Муҳийтул Бурҳоний).

 

ҲИНА СУРТИШ

 

Эҳром ҳолатида ҳина суртиш жоиз эмас. Шу боис кимки тўлиқ сочига ёки сақолига ҳина суртган бўлса ёки аёл киши қўлига ёки бошига ҳина суртган бўлса, қон вожиб бўлади. Қоннинг вожиб бўлиши катта аъзонинг барчасига ҳина суртганлиги учундир. Агар бир киши бошнинг баъзисига ёки соқолининг баъзисига ёки қўлининг баъзисига ёки оёғининг баъзисига ҳина суртса, зиммасига садақа вожиб бўлади.

فَإِنْ خَضَّبَ رَأْسَهُ وَلِحْيَتَهُ بِالْحِنَّاءِ فَعَلَيْهِ دَمٌ ؛ لِأَنَّ الْحِنَّاءَ طِيبٌ ...وَلِلْحِنَّاءِ رَائِحَةٌ طَيِّبَةٌ فَكَانَ طِيبًا وَإِنْ خَضَّبَتْ الْمُحْرِمَةُ يَدَيْهَا بِالْحِنَّاءِ فَعَلَيْهَا دَمٌ ، وَإِنْ كَانَ قَلِيلًا فَعَلَيْهَا صَدَقَةٌ.

Муҳрим киши боши ёки соқолини ҳина билан бўяса, зиммасига қон лозим бўлади. Чунки, ҳина ҳушбўйликдир. Ҳинани хушбўй ҳиди бордир. Шунинг учун ҳам ҳушбўйликлар сафига киради. Эҳромдаги аёл икки қўлини ҳинага бўяса, зиммасига қон лозим бўлади. Агар оз бўлса, садақа лозим бўлади” (Бадоиус саноиъ).

إذَا خَضَّبَتْ الْمَرْأَةُ كَفَّهَا بِحِنَّاءٍ يَجِبُ عَلَيْهَا دَمٌ قَالَ : وَجُعِلَ الْكَفُّ عُضْوًا كَامِلًا.

Аёл киши кафтини ҳинага бўяса, зиммасига қон лозим бўлади... кафтнинг ўзи алоҳида бир тўлиқ аъзодир” (Ғуния жадийд).

 

ХУШБЎЙ САЛФЕТКА ИШЛАТИШ

 

Ҳожи ёки умра қилувчи эҳромга киргандан кейин қўлини ёки юзини тозалаш учун хушбўй салфетка ишлатиши бил иттифоқ қонни вожиб қилади, яъни муҳрим киши хушбўй салфетка ишлатса, зиммасига қон лозим бўлади. Чунки, хушбўй салфетканинг ҳиди ҳинага нисбатан ўткирроқдир. Шу боис эҳром ўраган киши доимо нимани ишлатаётганига эътибор қаратиши лозим бўлади. Токи, билиб-билмай жиноятга қўл уриб қўймасин. Самалиётда учиш давомида намланган хушбўй салфеткалар тарқатилади. Уларни истеъмол қилишлари билан зиммаларига қон вожиб бўлади.

لان الطيب ماله رائحة طيبة الخ

Хушбўй нарса деб, хушбўй ҳиди бор нарсага айтилади” (Бадоиус саноиъ).

وَالطِّيبُ هُوَ كُلُّ شَيْءٍ لَهُ رَائِحَةٌ مُسْتَلَذَّةٌ كَالزَّعْفَرَانِ وَالْوَرْسِ وَالْكَافُورِ وَالْعَنْبَرِ وَالْمِسْكِ وَأَشْبَاهِ ذَلِكَ وَالْخِطْمِيُّ طِيبٌ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ . وَكَذَا الزَّيْتُ وَالشَّيْرَجُ طِيبٌ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ يَلْزَمُهُ بِاسْتِعْمَالِهِ الدَّمُ.

Заъфарон, варс, кофур, мушки анбар, миск ва шунга ўхшаш нарсалар ҳиди билан роҳатланиладиган хушбўйликдир. Шунингдек, хитмий, зайтун, шийражлар ҳам хушбўйлик ҳисобланиб, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ надида уни истиеъмол қилган кишига қон вожиб бўлади” (Жавҳаратун наййира).

 

ХУШБЎЙ НАРСАНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ

 

Муҳрим киши эҳром вақтида қандайдир хушбўй овқат истеъмол қилаётганида оғзининг аксариятига хушбўйлик тегса, зиммасига қон лозим бўлади. Агар хушбўй таом оғизнинг бир қисмига тегса ёки оғизни тўлдирмайдиган даражада хушбўй таом оз бўлса, муҳрим зиммасига садақа вожиб бўлади.

فلو اكل طيبا كثيرا وهو ان يلتصق باكثر فمه يجب الدم وان كان قليلا بان لم يلتصق باكثر فمه فعليه الصدقة هذا اذا اكله كما هو من غير خلط او طبخ الخ.

Агар кўпгина хушбўй нарсалар еса ва улар оғзининг аксар қисмига тегса қон вожиб бўлади. Агар оғзининг ҳаммасига тегмайдиган даражада оз еса, зиммасига садақа лозим бўлади. Буларнинг барчаси қайнатиб ёки қовурилиб пиширилмаган ҳолатдагисидир” (Ғуния жадийд).

 

ЗАЪФАРОН ВА БОШҚА ХУШБЎЙ ҲИД БЕРУВЧИ ЗИРАВОРЛАР СОЛИНГАН ТАОМЛАР

 

Заъфарон ёки хушбўй ҳид берувчи зираворлар солиб пиширилган таомларни истеъмол қилган кишига каффорат ёки фидия вожиб бўлмайди. Агар уларнинг ҳиди ўткир бўлса ҳам. Чунки, хушбўй зираворлар масаллиқлар билан пиширилганлиги боис хушбўйликдан чиқиб овқатга айланиб қолди.

ولو اكل زعفرانا من غير ان يكون في الطعام ان كان كثيرا فعليه دم الخ.

Агар таом ташқари ўринларда заъфаронни еса ва у кўп бўлса, зиммасига қон лозим бўлади (таомга аралаштириб пиширилган бўлса, зарари йўқ)” (Татархония).

وإن جعل الزعفران في طعام وطبخ، فأكل فلا شيء عليه، فإن جعل في طعام لم تمسه النار كالملح، فلا بأس به.

Агар заъфаронни таомга солиб пиширилса ва уни еса, зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Агар уни ўтда пиширилмайдиган салат каби нарсаларга аралаштирилса ҳам зарари йўқдир” (Муҳийтул Бурҳоний).

فلو جعله في الطعام وطبخه فلا بأس بأكله لانه خرج من حكم الطيب وصار طعاما وكذلك كل ما غيرته النار من الطيب فلا بأس بأكله ولو كان ريح الطيب يوجد منه فان جعله في طعام قد طبخ كالزعفران والاقاربه من الزنجبيل والدار صيني يجعل في الطعام فلا شيء عليه الخ.

Агар таомга қўшиб хушбўй нарсани пиширилса, ейишда зарари йўқдир. Чунки, у хушбўйлик ҳукмидан чиқиб таомга айланиб қолди. Шунингдек ўт тегиб ўзгартирилган хушбўйликларни ейишда ҳам зарари йўқждир. Гарчи ундан хушбўйлик ҳиди анқиб турган бўлсада. Заъфарон, занжабийл, дори сийний каби хушбўйликларни пиширилган таомга солинса, уни ейишда ҳам зарари йўқдир” (Ғуния жадийд).

 

ОВҚАТНИ ХУШБЎЙ НАРСА БИЛАН ҚЎШИБ ЕЙИШ

 

Муҳрим киши овқатланаётган пайтда овқат билан хушбўй нарсани қўшиб истеъмол қилса, яъни масаллиқлар билан пиширилмаган хушбўй нарсани овқат билан еган муҳрим зиммасига каффорат лозим бўлмайди. Лекин, бундай қилиш макруҳдир. Юқоридаги ҳукм хушбўйлик овқатга мағлуб бўлган ўриндадир. Агар хушбўйлик овқатга ғолиб бўлса, муҳрим зиммасига қон вожиб бўлади. Овқатни хушбўй нарсага ғолиб ёки мағлублиги жузларга қараб аниқланилади. Бунда хушбўй нарсани ҳидини ўткирлигига эътибор қаратилмайди. Агар овқат билан қўшиб ейиладиган хушбўй нарсанинг ҳиди ўткир бўлса, овқат билан уни қўшиб истеъмол қилиш макруҳ бўлади.

وان لم يطبخ كره ذلك اذا كانت ريحه موجودة ولا شيء عليه الخ

Хушбўй нарса пиширилмаса, ҳиди бўлса ейиш макруҳдир. Лекин,истеъмол қилувчига ҳеч нарса лозим бўлмайди” (Татархония).

وان جعل في طعام لم تمسه النار كالملح فلا بأس به الا ان الزعفران هو الغالب فحينئذ يلزمه الدم اعتبارا للغالب.

Агар хушбўй нарсани олов тегмаган таъомга солинса, туз каби бўлади ва зарари йўқдир. Лекин, заъфарон кўп бўлса, ўшанда ғолибни эътибори билан қон лозим бўлади” (Татархония).

خلطه بما يؤكل بلا طبخ كالملح وغيره فان كانت رائحته موجودة كره ولا شيء عليه اذا كان مغلوبا فانه كالمستهلك اما اذا كان غالبا فهو كالزعفران الخالص فيجب الجزاء...وقوله لان المناط كثرة الاجزاء موجود الرائحة...وقوله وفرق الغالب من المغلوب فيها بكثرة الاجزاء الخ.

Пиширилмасдан ейиладиган нарсага хушбўйликни аралаштирилса, ҳиди келиб турган бўлса, уни ейиш макруҳдир. Лекин, зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Агар оз бўлса, худди аралашганда йўқ бўлиб кетадиган нарса каби ҳеч нарса лозим бўлмайди. Аммо хушбўйлик ҳеч нарса аралаштирилмаган заъфарон каби кўп бўлса, жазо вожиб бўлади” (Ғуния жадийд).

 

ХУШБЎЙ ИЧИМЛИКЛАР

 

Агар хушбўй нарсалар ичимликларга қўшилса, унинг ҳукми ичимлик эмас хушбўйлик бўлади, яъни хушбўйлик ғолиб бўлиб, муҳрим ундан кўп ичса, зиммасига қон лозим бўлади. Агар хушбўйлик мағлуб бўлса, муҳрим зиммасига садақа вожиб бўлади. Агар хушбўйлик мағлуб бўлиб, муҳрим киши ундан бир жойда бир неча бор ичса, зиммасига қон лозим бўлади. Агар турли жойда бир неча бор ичса, яъни бир жойда бир неча бор ичмай, ҳар-ҳар жойда ичса садақа вожмб бўладиозим бўлади.

Овқатларга аралаштириб ташланган хушбўй нарсалардаги асл ҳукм хушбўйлик эмас, балки овқат ва таомдир. Ичимликларга аралаштирилган хушбўй нарсаларнинг ҳукми ичимлик эмас хушбўйликдир.

وحاصله انه اذا خلط الطيب بطعام مطبوخ فالحكم للطعام لا للطيب فلا شيء عليه سواء كان الطيب غالبا او مغلوبا وسواء مسته النار او لا وسواء يوجد ريحه او لا.

Ҳосил гап шуки, хушбўйликни пиширилган таомга қўшилса, таомга ҳукм қилиниб, хушбўйлик туфайли зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Хушбўйлик кўп бўлсин ёки оз бўлсин ва таом оловда пиширилган бўлсин ёки бўлмасин, хушбўйликни ҳиди келиб турган бўлсин ёки келмасин фарқи йўқ” (Ғуния жадийд).

وقوله وان خلطه بمشروب كالهيل والقرنفل بالقهوة فالحكم للطيب مائعا كان او جامدا فان كان الطيب غالبا يجب دم ان شرب كثيرا والا فصدقة وان كان مغلوبا فصدقة الا ان يشربه مرارا فدم ان اتحد المجلس والا فلكل مرة صدقة...وقوله وفرق الغالب من المغلوب فيها بكثرة الاجزاء الخ.

Агар хушбўйлик ичимликка аралаштирилса, ҳил ва қалампирмунчоқ қаҳвага аралаштирилгани каби хушбўйликка ҳукм қилинади. Хоҳ у суюқ бўлсин ёки қўйиқ бўлсин. Агар аралашган хушбўйлик аралашган нарсасидан кўпроқ бўлиб, ундан кўп ичса, қон вожиб бўлади. Агар оз бўлса, садақа вожиб бўлади. Лекин, қайта-қайта бир мажлисда ичса, қон вожиб бўлади. Ҳар-ҳар жойда ичса ҳар ичкани учун садақа вожиб бўлади. Ғолиб ва мағлублик аралашган нарсаси кўп ёки оз эканлиги билан бўлади” (Ғуния жадийд).

 

ХУШБЎЙ НАРСАЛАР БИЛАН МУОЛАЖА ҚИЛИШ

 

Ярага пиширилмаган хушбўйлик қўшилган дори қўйилган бўлса ва хушбўйлик бошқа нарсалардан ғолиб бўлса ҳамда яра тўлиқ бир аъзони қамраб олмаган бўлса, муҳрим зиммасига садақа вожиб бўлади. Масалан, бир кишининг бошига ёки қўлига бирор яра чиқса ва яра аъзони тўлиқ қамраб олмаган бўлса ҳамда унга хушбўйлик аралаштирилган дори қўйилса, муҳрим зиммасига садақа вожиб бўлади. Агар яра бош ёки юзни тўлиқлигича қамраб олган бўлса, пиширилмаган хушбўйлик ғолиб бўлса, муҳрим зиммасига қон вожиб бўлади. Шунингдек, биринчи яра ўрнидан бошқа яра чиқса ёки бошқа жойдан яра чиқса ва хушбўй аралаштирилган дори ишлатилса, битта каффорат кифоя қилади.

ولو تداوى بالطيب او بدواء فيه طيب غالب ولم يكن مطبوخا فالزقه بجراحته يلزمه صدقة اذا كان موضع الجراحة لم يستوعب عضوا او اكثر الا ان يفعل ذلك مرارا فيلزمه دم ثم ما دام الجراح باقيا فعليه كفارة واحدة وان تكرر عليه الدواء وكذا اذا خرجت قرحة اخرى في تلك الموضع او في محل اخر قبل ان تبرأ الاولى.

Агар хушбўй нарса билан даволанса ёки хушбўйлик ғолиб бўлган нарса билан даволанса ва улар оловда пиширилмаса, сўнг уни жароҳатига ёпиштирса, садақа лозим бўлади. Жароҳат бир тўлиқ аъзони ташкил қилмаган бўлса. Лекин, жароҳат кичкина бўлса ҳам хушбўйлик аралашган дори у ерга бир неча бор қўйилса, қон вожиб бўлади. Жароҳат тузалмас экан хушбўй дорини бир неча бор қўйиш билан битта қон лозим бўлади. Шунингдек, агар ўша жароҳат жойи қайтадан жароҳатланса ёки жароҳати тузалмай ёнидан бошқа жароҳат чиқса ҳам ҳукм шундайдир, яъни битта каффорат кифоя қилади” (Ғуния жадийд).

Агар дори хушбўйликка мағлуб бўлса ёки хушбўйлик дори билан пиширилган бўлса, уни ишлатиш фақат макруҳ бўлади ва муҳрим зиммасига ҳеч қандай каффорат лозим бўлмайди. Масалан, зайтун ёғи билан муолажа қилса ёки арзимаган хушбўйлик қўшилган даво билан муолажа қилса, муҳрим зиммасига ҳеч қандай каффорат лозим бўлмайди.

 

ЯРАГА МАЛҲАМ ҚЎЙИШ

 

Муҳримнинг оёғи ёрилган ёки яра бўлса ва унга хушбўй бўлмаган малҳам қўйса ёки зайтун ёғи каби очиқ-ойдин хушбўй бўлмаган ёғ суртса, муҳрим зиммасига каффорат лозим бўлмайди. Шунингдек муҳрим киши ярага ҳайвон ёғини суртса ҳам зиммасига каффорат лозим бўлмайди.

لو ادهن شقاق رجله او جرحه بزيت او شيرج فلا شيء عليه لانه وان كان هو الاصل في اكتساب الطيب حقيقة ولم يستعمله استعمال الطيب فلا يجب عليه شيء ولو ادهن بسمن فلا شيء عليه وكذا الشحم لا ن كل واحد منهما ليس بطيب حقيقة ولا اصل الطيب الخ.

Агар оёғининг ёриқларини ёки жароҳатини зайтун билан ёки шираж билан ёғласа, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки, улар хушбўйлик олинадиган асосий нарса бўлсада, ўзлари ҳақиқатда хушбўйлик эмасдир. Инсонлар уларни хушбўйлик сифатида истеъмол қилмайдилар. Агар ёғ, ҳайвон ёғлари билан ёғласа ҳам ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки улардан бирортаси хушбўйлик ҳам эмас ва хушбўйлик олинадиган нарса ҳам эмас” (Масаалик фил манаасик).

“Мабсут” китобининг соҳиби ярага қўйиладиган дори ёки малҳамга солинган хушбўй нарсаларнинг ҳукми овқатга солинган хушбўй нарсалар каби, яъни овқатга солинган хушбўй нарсалар ейиладиган нарса ҳукмида бўлгани туфайли муҳрим зиммасига каффорат лозим бўлмаганидек, дориларга аралаштирилган хушбўй нарсалар ҳам овқатга аралаштирилган хушбўй нарсалар каби хушбўйликдан чиқиб дори ҳукмида бўлади ва уни истеъмол қилган киши зиммасига каффорат лозим бўлмайди, деганлар. “Мабсут” китобининг соҳиби бу борада келтирган мисоллар аслида хушбўйлик олинадиган нарсалар эмас.

وَإِذَا دَهَنَ شُقَاقَ رِجْلِهِ بِزَيْتٍ أَوْ شَحْمٍ أَوْ سَمْنٍ لَمْ يَكُنْ عَلَيْهِ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ قَصْدَهُ التَّدَاوِي ، وَالتَّدَاوِي غَيْرُ مَمْنُوعٍ مِنْهُ فِي حَالِ الْإِحْرَامِ ، وَلِأَنَّهُ لَوْ أَكَلَهُ لَمْ يَلْزَمْهُ شَيْءٌ فَإِنْ دَهَنَ بِهِ شُقَاقَ رِجْلِهِ أَوْلَى.

Агар оёқ ёриқларини зайтун ёки ҳайвон ёки сарёқ билан ёғласа, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки, улардан кўзланган мақсад даволаниш бўлиб, эҳромдаги киши даволанишдан қайтарилган эмас. Шунингдек, муҳрим уларни еб истеъмол қилганда ҳам ҳеч нарса вожиб бўлмас эди. Шундай экан оёғининг ёриқларини улар билан ёғлаш билан ҳеч нарса вожиб бўлмаслиги авло йўлга кўрадир” (Мабсут).

“Ҳидоя” китобида ҳам хушбўй нарсаларни дори сифатида муолажа учун ишлатишда ҳеч қандай каффорат лозим бўлмайди дейилган.

وَلَوْ دَاوَى بِهِ جُرْحَهُ أَوْ شُقُوقَ رِجْلَيْهِ فَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِطِيبٍ فِي نَفْسِهِ إنَّمَا هُوَ أَصْلُ الطِّيبِ أَوْ طِيبٌ مِنْ وَجْهِ فَيُشْتَرَطُ اسْتِعْمَالُهُ عَلَى وَجْهِ التَّطَيُّبِ.

Муҳрим киши жароҳат, оёқ ёриқларини зайтун ёғи билан ёғласа, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки, у хушбўйлик эмас, балки хушбўйлик олинадиган нарса ёки бир жиҳатдангина хушбўйлик холос. Каффорот вожиб бўлишлиги учун уни хушбўйланиш учун истеъмол қилган бўлиши шарт” (Ҳидоя).

 

ҲАЖАРИ АСВАД ВА РУКНИ ЯМОНИЙДАГИ ХУШБЎЙЛИКЛАРГА ҚЎЛ ВА ЮЗЛАРНИ ТЕККАЗИШ

 

Аксарият одамлар ҳажари асвад билан рукний ямонийга атр суртиш ибодат ва фазилатли амаллардан деб биладилар. Ҳолбуки тавоф қилувчилар учун имконини топган кишиларга ҳажари асвадни ўпиш ёки қўлини теккизиб истилом қилишлик суннатдир. Агар ҳажари асвадга атр сочиб юборилган бўлиб, эҳромдаги киши ҳажари асвадни ўпган ёки унга қўлини унга теккизган вақтда, хушбўйлик унинг юзи ёки қўлини нам қилса зиммасига қон вожиб бўлади. Агар юз қўли нам бўлмай бироз атр ёпишган бўлса садақа вожиб бўлади. Демак, яхшилаб тафаккур қилиб қаралса, ҳажари асвадга атр сепиш фазилатли иш эмас экан, балки, ибодат қилувчиларга зиён келтирувчи ишдир. Шу боис ҳам ҳажари асвад билан рукни ямонийга атр суртмаслик лозим ва ундан сақланиш зарурдир.

وَإِنْ اسْتَلَمَ الرُّكْنَ فَأَصَابَ فَمَه أَوْ يَدَهُ خَلُوقٌ كَثِيرٌ فَعَلَيْهِ دَمٌ ، وَإِنْ كَانَ قَلِيلًا فَعَلَيْهِ صَدَقَةٌ إذْ لَا فَرْقَ بَيْنَ أَنْ يَكُونَ الْخَلُوقُ الْتَزَقَ بِهِ مِنْ الرُّكْنِ أَوْ مِنْ مَوْضِعٍ آخَرَ

Рукни ямонийга қўлини текказганда оғзи ёки қўлига кўпгина хушбўйлик ёпишса, зиммасига қон вожиб бўлади. Агар озроқ бўлса, зиммасига садақа вожиб бўлади. Хушбўйлик рукни ямонийдан ёпишганми ёки бошқа жойлардан ёпишганми аслида бунинг ўртасида фарқ йўқ” (Мабсут).

وَقَالُوا فِيمَنْ اسْتَلَمَ الْحَجَرَ فَأَصَابَ يَدَهُ مِنْ طِيبِهِ : إنَّ عَلَيْهِ الْكَفَّارَةَ ؛ لِأَنَّهُ اسْتَعْمَلَ الطِّيبَ ، وَإِنْ لَمْ يَقْصِدْ بِهِ التَّطَيُّبَ ، وَوُجُوبُ الْكَفَّارَةِ لَا يَقِفُ عَلَى الْقَصْدِ .

Ҳажари асвадни ўпиган ёки қўлини теккизган кишининг қўлига хушбўйлик ёпишса зиммасига каффорат вожиб бўлади деб айтганлар. Чунки, у қасддан бўлмасада хушбўйликни истеъмол қилди. Каффоротни вожиб бўлишлиги қасддан қилиш ёки қилмасликка боғлиқ эмас” (Бадоиус саноиъ).

 

ЭҲРОМ ҲОЛАТИДА АТТОР ДЎКОНИГА БОРИБ ЎТИРИШ

 

Муҳрим киши аттор дўконига бориб ўтирса-ю, лекин кийимига ёки баданига атр тегмаса, зиммасига каффорат лозим бўлмайди. Чунки, хушбўйлик баданга ёки кийимга тегсагина каффорат лозим бўлади. Агар аттор дўконига муҳрим киши борганлиги сабабли кийимига ёки баданига атр ҳиди ўрнаб қолса, зиммасига каффорат лозим бўлмайди. Муҳрим баданига ёки кийимга хушбўй суртмай атрни ҳидини ҳидлаши макруҳдир.

إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَعَلِقَ بِثِيَابِهِ رَائِحَةٌ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ ؛ لِأَنَّهُ غَيْرُ مُنْتَفَعٍ بِعَيْنِهِ، لان الرائحة هنا ليست متعلقة بالعين ومجرد الرائحة لا يمنع منه الخ.

Эҳромдаги киши хушбўйлик тутатилган хонага кирса ва кийимига уни ҳиди ўрнашиб қолса, зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки, у хушбўйликни айни ўзи(, яъни суюқлиги)дан фойдаланмади. Хушбўйликнинг ҳиди эса, суюқлик эмас. Муҳрим киши ҳидни ўзидан қайтарилган эмас” (Ғуния жадийд).

وَيُكْرَهُ لِلْمُحْرِمِ أَنْ يَشُمَّ الطِّيبَ وَالرَّيْحَانَ... وَلَوْ شَمَّهُ لَا شَيْءَ عَلَيْهِ عِنْدَنَا.

Муҳрим киши хушбўйликни ёки райҳонни ҳидлаши макруҳдир...уни ҳидласа зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди” (Бадоиус саноиъ).

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz