МИЙҚОТ МАСАЛАЛАРИ Принтер учун
11.10.2013 й.

تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ.

Ана ўшалар, Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатга абадий қолиш учун киритадир. Бу эса, улкан ютуқдир” (Нисо 13 оят).

Фойда: Ушбу оятда мийқот эмас, балки Аллоҳ таолонинг умумий ҳудудлари ирода қилинган. Бу ўринда ушбу оятни зикр қилиниши табаррукандир.

 

ИККИ ОЛАМ САРВАРИ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БЕЛГИЛАБ ҚЎЙГАН МИЙҚОТЛАР

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жами олтита мийқотни зикр қилганлар. Улардан тўрттаси, яъни Зул ҳулайфа, Жуҳфа, Яламлам, Қорнул манаазиллар саҳиҳ ривоят билан собит бўлган. Зоти ирқ билан Водий ақийқ баҳсли мавзудир. Қуйида тартиб билан баёни зикр қилинади. Зоти ирқ билан Водий ақийқ мавзусида баҳсли тарафларга ҳам ишоралар қилинади.

1. Зул ҳулайфа: Мадинадан келувчи ҳожилар эҳром ўрайдиган жой бўлиб, унга Алий розияллоҳу анҳу қудуғи, яъни “Обору Алий розияллоҳу анҳу” ёки “Абёру Али розияллоҳу анҳу” ёки “Беъру Али розияллоҳу анҳу” ҳам дейилади. Зул ҳулайфа Табук ва Иорданиядан келувчилар учун ҳам мийқот ҳисобланади. У Маккаи мукаррамадан 410 километр узоқликда жойлашган;

2. Жуҳфа: Робиғга яқин бир овлоқ жойга айтилади. Унга Маҳийъа ёки Харбо ҳам дейилади. Пайғамбаримиз вақтларида бу жой ташландиқ бир жой бўлган. У Масжиди ҳарамдан 187 километр узоқликда жойлашган[1]. У жой қурлиқлик орқали келувчи шом, миср, жазоир, судан, балғария, фаластин, германия, франция, биританияликлар учун мийқот ҳисобланади. Юқоридаги жойлардан қуруқлик орқали келувчилар Жуҳфадан эҳром боғлашлари вожибдир;

3. Қорнул манаазил: Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг ёзишларича, Қорнул манаазил билан Маккаи мукаррама орасида икки манзил жойлашган. У Нажд аҳли ва у тарафдан келувчилар учун мийқот ҳисобланади. Қорнул манаазил мийқоти Маккаи мукаррамадан катта йўл, яъни “ал-хаттус сариъ” орқали саксон киломер узоқликда жойлашган. Қорнул манаазил Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Барма, Сингапур, Тайланд, Япония, Малайзия, Инданезия, Бруней, Австралия, Масқат, Дубай ва бошқа Б.А.А.дан ҳаво йўли орқали келувчилар учун мийқот ҳисобланади;

4. Жабали Яламлам: Бу жой Яман аҳли ва у тарафдан келувчилар учун мийқот ҳисобланади. Денгиз йўли орқали Жиддага келувчилар ушбу ердан ўтганликлари сабабли уларга ҳам бу ер мийқот ҳисобланади. Жумладан, Масқат, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Сингапур, Барма, Тайланд, Малайзия, Австралия ва бошқа денгиз йўли орқали келувчи давлат фуқаролари учун Жабали Яламлам мийқот ҳисобланади. Ҳаво йўли орқали бу ердан ўтадиган кишиларга ҳам мийқот Жабали Яламламдир. Бу жой Маккаи мукаррамадан 130 километр узоқликда жойлашган;

5. Зоти ирқ: Бу жой Водий ақийққа яқин бўлиб, у ердан қуруқлик орқали келувчи ироқ, эрон, хуросон, афғонистон, ўзбекистон, туркманистон, қозағистон, россия ва хитойлик ҳожилар учун мийқот ҳисобланади. Бу жой Маккаи мукаррамадан тўқсон километр узоқликда жойлашган. Зоти ирқ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан мийқот деб тайин қилиниши борасида Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ баҳс юритганлар. Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алай бу борадаги ихтилофни зикр қилиб, Зоти ирқни мийқот ҳисоблайдиган олимларнинг далиллари ва мийқот ҳисобламайдиган олимларнинг далилларини келтирганлар;

6. Водий ақийқ: Бу жой Мадоин аҳли ва у тарафдан келувчилар учун мийқот ҳисобланади. Водий ақийқ Зоти ирққа яқин жойда жойлашган. Термизий томонидан нақл қилинган ривоятда Водий ақийқ машриқ тарафидан келувчилар учун мийқот дейилган.

عَن أَنَس بْن مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ " رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَّتَ لِأَهْلِ الْمَدِينَةِ ذَا الْحُلَيْفَةِ، وَلِأَهْلِ الشَّامِ الْجُحْفَةَ، وَلِأَهْلِ الْبَصْرَةِ ذَاتَ عِرْقٍ، وَلِأَهْلِ الْمَدَائِنِ الْعَقِيقَ مَوْضِعٌ قُرْبَ ذَاتِ عِرْقٍ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зул ҳулайфани, шом аҳлига Жуҳфани, Басра аҳлига Зоти ирқни ва Мадоин аҳлига Зоти ирқга яқин жой ақийқни мийқот қилиб белгилаганларини эшитганман” деди (Таҳовий, Муъжамул кабийр).

Анас розияллоҳу анҳудан қилинган ушбу ривоят санадида Ҳилол ибн Зайд ибн Ясор, яъни Абу Зилол кунияси билан танилган ровий мавжуд. Жумҳур муҳаддислар ушбу ровийни заъиф санаганлар. Шунинг учун аксарият муҳаддис ва фақиҳлар уни мийқот санамаганлар. Лекин, икки мийқот орасидаги ҳудудларни мийқот деб ҳисоблаганлар.

عَن ابْن عَبَّاس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهما «أَن النَّبِي صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسلم وَقت لأهل الْمشرق العقيق».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам машриқ аҳлига ақийқни мийқот қилиб белгиладилар” (Термизий ривояти).

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَّتَ لِأَهْلِ الْمَدِينَةِ ذَا الْحُلَيْفَةِ وَلِأَهْلِ الشَّامِ الْجُحْفَةَ وَلِأَهْلِ نَجْدٍ قَرْنَ الْمَنَازِلِ وَلِأَهْلِ الْيَمَنِ يَلَمْلَمَ وَقَالَ هُنَّ لَهُمْ وَلِكُلِّ آتٍ أَتَى عَلَيْهِنَّ مِنْ غَيْرِهِنَّ مِمَّنْ أَرَادَ الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ وَمَنْ كَانَ دُونَ ذَلِكَ فَمِنْ حَيْثُ أَنْشَأَ حَتَّى أَهْلُ مَكَّةَ مِنْ مَكَّةَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зул ҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига Қорнул манаазилни, Яман аҳлига Яламламни мийқот қилиб белгилаб: “Улар улар учун ва улардан бошқа ҳаж ва умра қилишни истаб келувчиларгадир. Ким улардан ичкарисида бўлса, қаердан ҳажчга чиққан бўлса, ўша жойдан эҳромга киради. Ҳатто, Макка аҳли Маккадандир” дедилар” (Муслим ривояти).

 

МИЙҚОТ БАРОБАРИДАГИ МИЙҚОТНИНГ ИККИ ЁНБОШИДАГИ ЖОЙЛАР ҲАМ МИЙҚОТДИР

 

Умар розияллоҳу анҳу мийқотнинг икки ёнбошидаги жойларни ҳам мийқот деб ҳукм қилганлар. Шундай экан, бу ҳукмдан кейин бирор ихтилоф ёки қавлга эътибор қаратиш ноўрин ҳисобланади. Юқоридаги мийқотлар атрофида жойлашган ерлар ва унга алоқадор жойлар ҳам мийқот ҳукмидадир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўртта мийқот саҳиҳ санад билан собит бўлган. Улар қуйидагилар:

1. Зул ҳулайфа; 2. Жуҳфа ҳозирда бир овлоқ жой бўлиб, Робиғ яқинида жойлашгандир. Шунинг учун ҳам ҳозирда инсонлар Робиғдан эҳром ўрайдилар. Жуҳфани Маҳийъа ҳам деб номланади; 3. Яламлам Яман тарафидан келишда йўлдаги бир тоғнинг номи бўлиб, унга яқин жойда Саъдия номли жой бор; 4. Қорнул манаазил. Ушбу тўрт мийқот Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан тайин қилинган. Умар розияллоҳу анҳу замоналарига келиб, Куфа, Басра, Ироқ, Шом ерлари фатҳ қилиниб, у ердан ҳаж қилиш учун келувчилар Умар розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат тўртта мийқотни тайин қилганлар. Биз ироқликлар ўнг томондаги мийқот, яъни Зул ҳулайфадан эҳром боғлаймизми ёки чап тарафдаги мийқот, яъни Қорнул манаазилдан эҳром боғлаймизми? У иккисига бориб эҳром ўраш биз ироқликлар учун тескари ва мушкул. Чунки, чап томондан борсак аввал Зул ҳулайфага бориб, у ердан Мадинага, сўнг у ердан Маккага боришга тўғри келади. Ўнг тарафдан борсак эса, аввал Қорнул манаазилга бориб, у ердан Маккаи мукаррамага боришга тўғри келади. У икки йўл ҳам биз учун қийинчилик туғдиради. Чунки, икки ҳолатда ҳам йўлимизга сафар масофасичалик масофа қўшилиб кетмоқда. Бу эса, бизга қийинчилик туғдиради. Шунинг учун бизга нима маслаҳат берасиз?” деб сўрашди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу қиёматгача келадиган умматни хушнудига сабаб бўладиган ҳукм чиқариб, мусулмонларнинг оғирини енгил бўлишига сабаб бўлдилар.

Умар розияллоҳу анҳу: “Ироқликлар Ироқдан йўлга тушиб Зул ҳулайфа билан Қорнул манаазил тўғрисига етиб келсалар, ўша жойдан эҳром боғласинлар. Чунки, ўша жой улар учун шаръий мийқот бўлади” дедилар. Воқеликда ироқликлар юрадиган ва икки мийқот орасига тўғри келадиган жой Зоти ирқ дейилади. Манашу жой ироқликлар учун мийқот сифатида Умар розияллоҳу анҳу томонларидан тайин қилинган.

Жидда Робиғ ва Яламлам ўртасида жойлашганлиги учун у ҳам мийқот ҳукмидадир. Шунингдек, Яламлам ва Қорнул манаазил ўртасида, Қорнул манаазил ва Зоти ирқ ўртасида, Зоти ирқ ва Зул ҳулайфа ўртасида, Зул ҳулайфа ва Робиғ ўртасидаги жойлар мийқот ҳукмидадир.

عَن ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا فُتِحَ هَذَانِ الْمِصْرَانِ أَتَوْا عُمَرَ فَقَالُوا: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدَّ ِلأَهْلِ نَجْدٍ قَرْنًا وَهُوَ جَوْرٌ عَنْ طَرِيقِنَا وَإِنَّا إِنْ أَرَدْنَهَا قَرْنًا شَقَّ عَلَيْنَا قَالَ: فَانْظُرُوا حَذْوَهَا مِنْ طَرِيقِكُمْ فَحَدَّ لَهُمْ ذَاتَ عِرْقٍ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Икки шаҳар фатҳ қилинганида ҳазрати Умарнинг олдига келиб:

«Эй мўминларнинг амири! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажд аҳлига Қорнни чегара қилиб берган эдилар. У бизнинг йўлимиздан узоқда. Агар уни ирода қиладиган бўлсак, бизга машаққат бўлади», дейишди.

«Унинг тўғрисига назар солинглар», деди ва уларга Зоти ирқни чегара қилиб берди».

Имом Бухорий ривоят қилган.

 

ЖИДДА ҲАМ МИЙҚОТ

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан тайин қилинган мийқотлар тўртта бўлиб, улар саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Бу борада уммат ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Улар юқорида батафсил тарзда баён қилинди. Ўша мийқотлардан эҳромсиз ўтиб кетиш жоиз эмас.

Юқорида Умар розияллоҳу анҳу томонларидан мийқотлар ўртасидаги жойлар ҳам мийқот деб ҳукм қилинди. Лекин, кейинчалик уламолар у борада ихтилоф қилдилар. Баъзи олимлар мийқотлар орасидаги ҳудудлар мийқот эканлигига бўйинсунишмади. Лекин, Таҳонавий, Муҳаммад Шафиъ, Ибн Ҳажар Маккий, Зафар Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳлар каби аср фақиҳлари мийқотлар орасидаги жойлар мийқот ҳукмида деб қарор қилганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг наздида Жидда билан Тоиф ҳам мийқот ҳисобланади.

ان المحاذاة لم تعتبر ميقاتا بالنص انما الحقت بالميقات اجتهادا بالقياس عليه في حرمة مجاورته بلا احرام بعلة تعظيم الحرم المحترم فكذا في جواز الاحرام عنه ايضا دفعا للحرج مع ان احرامه من عين الميقات اولى.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилаб берган мийқотлар орасидаги жойлар ҳадис ёки оят билан мийқот, деб тайин қилинмаган. Ҳарамни улуғлашлик иллати билан мийқотдан эҳромсиз ўтишлик ҳаром эканлигига қиёс қилиниб ижтиҳод орқали билингандир. Шунингдек, мийқот баробаридаги жойлардан эҳромга киришлик одамлардан қийинчиликни дафъ қилиш учундир. Шу билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилаб берган мийқотлардан эҳромга кириш афзалдир” (Ғуниян наасик жадийд).

Шунинг учун денгиз бўйларида ва ғарбда яшовчилар Жиддадан эҳром боғлашлари кароҳиятсиз жоиздир. Манашу қавл саҳиҳ ва унга фатво берилгандир.

Шимолий-шарқий, шарқий-жанубий мамлакатлардан самалиётда келувчи ҳожилар Жиддадан олдин Қорнул манаазил ёки Зоти ирқ ёки Зул ҳулайфа мийқотларидан ёки уларнинг ўртасидаги мийқот ҳукмидаги жойлардан ўтганликлари учун ўша жойларда ёки у жойлардан олдин эҳром боғлашлари лозим. Шарқий-жанубий минтақалардан келувчи ҳожилар Жиддадан олдин Яламлам ёки Қорнул манаазил ёки Зоти ирқ мийқотларидан ёки уларнинг ўртасидаги мийқот ҳукмидаги жойлардан ўтганликлари учун ўша жойларда ёки улардан олдин эҳром боғлашлари лозим. Чунки, аввалги мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиш макруҳи таҳримий бўлиб, зиммага қонни вожиб қилади. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида биринчи мийқотдан эҳром боғламай ўтиб кетиб Жиддага боргандан кейин эҳромга киришлиги билан зиммасидан қон соқит бўлади.

 

ОФОҚИЙНИНГ ЭҲРОМСИЗ МАККАГА КИРИШИ

 

Офоқий деб мийқотдан ташқарида яшовчи кишиларга айтилади. Агар бундай киши ҳаж ёки умра қилиш мақсадида Маккаи мукаррамага кирмоқчи бўлса, бил иттифоқ барча имомлар наздида мийқотдан эҳромга кириб Маккага кириши вожибдир. Агар эҳромсиз мийқотдан ўтиб кетса, зиммасига бил иттифоқ қон лозим бўлади.

Офоқий киши Маккаи мукаррамага ҳаж ёки умра истагисиз тижорат ёки ошна-оғайниларини кўришга ёки бирор зарурат туфайли боришни хоҳласа, бундай ҳолатда эҳромсиз мийқотдан ўтиш жоизми ёки жоиз эмасми? Бу борада уммат уломолари икки гуруҳга бўлинганлар:

1. Ҳасани Басрий, Имом Бухорий, ибн Шиҳоб Зуҳрий, Довуд ибн Али раҳматуллоҳи алайҳлар ва зоҳирийлар наздида офоқий киши ҳаж ёки умра истагисиз Маккаи мукаррамага бормоқчи бўлса, мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиши жоиз ва унинг зиммасига бирор қон ёки каффорат лозим бўлмайди. Лекин, уларнинг наздида эҳромга кириб бориши мустаҳабдир. Имом Шофиий ва Имом Моликдан қилинган бир ривоятда ҳам шундай дейилган. Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ наздида ушбу сўзга фатво берилган ва шунга амал қилиб келинади;

2. Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Суфён Саврий, Абу Савр, Лайс ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳларнинг наздида ва Имом Молик ҳамда Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳларнинг машҳур бир қавлига мувофиқ офоқий киши ҳаж ёки умра истагисиз ҳам мийқотдан ўтиши жоиз эмас. Агар эҳромсиз мийқотдан ўтиб кетса, Имом Шофиий ва Абу Савр раҳматуллоҳи алайҳлар наздида каффорат ёки қон лозим бўлмайди. Лекин, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида унинг зиммасига бир ҳаж ёки умра қилиш лозим бўлиши билан бир қаторда қон ҳам лозим бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида офоқий киши Маккаи мукаррамага кириш истагида мийқотдан ўтса, қасд қилган бўлса ҳам, бўлмаса ҳам зиммасига умра ёки ҳаж лозим бўлади. Шунинг учун офоқий киши ҳар қандай ҳолатда эҳромсиз мийқотдан ўтиб кетиши жоиз бўлмайди.

Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ наздида офоқий киши умра ёки ҳаж қилишни қасд қилмаса, зиммасига икки ибодатдан бири лозим бўлмайди.

مذهب الزهري والحسن البصري والشافعي في قول ومالك في روايته وبن وهب وداود بن علي واصحابه الظاهرية انه لا بأس بدخول المحرم بغير احرام ومذهب عطاء ابن ابي رباح والليث بن سعد والثوري وابي حنيفة والشافعي في المشهور عنه واحمد وابي ثور والحسن ابن حي لا يصح لاحد كان منزله من وراء الميقات الى الامصار ان يدخل مكة الا بالاحرام فان لم يفعل اساء ولا شيء عليه عند الشافعي وابي ثور. وعند ابي حنيفة عليه حجة او عمرة.

Имом Зуҳрий, Имом Ҳасан Басрий ва бир ривоятда Имом Шофиий ва бир ривоятда Имом Молик, ибн Ваҳб, Довуд ибн Али аз-Зоҳирий раҳматуллоҳи алайҳ ва унинг издошларининг мазҳаблари муҳрим эҳромсиз киришлигида зарар йўқ, деганлар. Ато ибн Абу Рабоҳ, Лайс ибн Саъд Саврий, Абу Ҳанифа, Имом Шофиийнинг машҳур қавлида, Имом Аҳмад, Абу Савр, Ҳасан ибн Ҳай раҳматуллоҳи алайҳларнинг мазҳаблари шуки, мийқотдан ташқаридаги кишилар Маккага кирмоқчи бўлсалар эҳромсиз киришлари жоиз эмас. Эҳромсиз кирсалар гуноҳкор бўладилар. Шофиий ва Абу Савр раҳматуллоҳи алайҳлар наздиларида эҳромсиз ўтсада зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алйҳ наздиларида эса, зиммасига бир умра ёки бир ҳаж лозим бўлади” (Умдатул қорий).

لَوْ أَرَادَ بِمُجَاوَزَةِ هَذِهِ الْمَوَاقِيتِ دُخُولَ مَكَّةَ لَا يَجُوزُ لَهُ أَنْ يُجَاوِزَهَا إلَّا مُحْرِمًا ، سَوَاءٌ أَرَادَ بِدُخُولِ مَكَّةَ النُّسُكَ مِنْ الْحَجِّ أَوْ الْعُمْرَةِ أَوْ التِّجَارَةِ أَوْ حَاجَةٍ أُخْرَى عِنْدَنَا.

Маккага кириш учун мийқотдан ўтмоқчи бўлган кишиларга эҳромсиз мийқотдан ўтишлари жоиз бўлмайди. Маккага киришда улар хоҳ ҳаж ёки умрани ёки тижорат ёки бирор бир эҳтиёжни ирода қилган бўлсинлар фарқи йўқ” (Бадоиус саноиъ).

Ҳозирги пайтда балвол ом сабабли ҳанафий олимлари бу масала борасида Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларини ихтиёр қилишлари муносиброқдир.

 

ТИЖОРАТЧИ ВА КИРАКАШЛАР МИЙҚОТДАН ЭҲРОМСИЗ БИР НЕЧА БОР ЎТИШЛАРИГА ТЎҒРИ КЕЛСА

 

Имом Абу Ҳанифа ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳлар наздида офоқий киши ҳаж ёки умра қилишни қасд қилган бўлсин ёки қасд қилмасин эҳромсиз мийқотдан ўтиши жоиз эмас. Шунингдек, Маккада истиқомат қиладиган киши офоқийлар яшайдиган жойга чиқиб ортига қайтмоқчи бўлса, эҳром ўраб мийқотдан ўтиши икки имом наздида лозимдир.

Ҳозирги кунда тижоратчилар бир кунда бир неча бор мийқотдан у ёққа ёки бу ёққа ўтишларига тўғри келади. Масалан, Маккада истиқомат қиладиган киши бир кунда бир неча бор Мадина, Тоиф, Жийрон ва бошқа жойларга бориши керак бўлиб қолади ёки аксинча Мадина, Тоиф ва Жийронда яшовчилар бир неча бор Маккаи мукаррамага бориб келишларига тўғри келади. Агар уларнинг ҳар бориб келишларига мийқотдан эҳром боғлаб, умра қилишга ҳукм қилинса, машаққат ва қийнчилик юзага келади. Бундай ҳолатда шаръий тарзда бирор имконият борми?

Бир ой ёки икки ойда мийқотдан у ёққа ёки бу ёққа ўтадиган кишилар учун ҳеч қандай имконият йўқ. Лекин, кунда кун ора мийқотдан у ёққа ёки бу ёққа ўтадиган кишилар эҳромсиз мийқотдан ўтишлари Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ наздида ҳеч қандай такаллуфсиз мумкиндир.

وَقَالَ الشَّافِعِيُّ : إنْ دَخَلَهَا لِلنُّسُكِ وَجَبَ عَلَيْهِ الْإِحْرَامُ ، وَإِنْ دَخَلَهَا لِحَاجَةٍ جَازَ دُخُولُهُ مِنْ غَيْرِ إحْرَامٍ

Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳаж ёки умра қилиш мақсадида кирса, зиммасига эҳром вожиб бўлади. Агар бошқа ҳожати туфайли кирса, эҳромсиз кириши жоиздир” (Бадоиус саноиъ).

Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам Абдуллоҳ ибн Аббосдан қилинган қуйидаги ривоятга биноан зарурат ва машаққат юзасидан эҳромсиз ўтиб келишга имконият берганлар.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ : " لَا يَدْخُلُ أَحَدٌ مَكَّةَ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ، إلَّا الْحَطَّابِينَ وَالْعَمَّالِينَ وَأَصْحَابَ مَنَافِعِهَا " .

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ўтин терувчи, ишчи ва у ерга манфаат етказиб турувчилардан бошқа ҳеч ким Маккага эҳромсиз кирмайди” (Мусаннафу Абу Шайба).

Ушбу ривоятга биноан кунда кун ора доимо мийқотдан у ёққа ёки бу ёққа ўтиб келувчиларга қаттиқ машаққат ва хараж туғилмаслиги учун эҳромсиз мийқотдан ўтишга рухсат берилган.

 

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ЭҲРОМСИЗ МАККАИ МУКАРРАМАГА КИРИШЛИККА РУХСАТ

 

Ҳанафий мазҳабининг фақиҳ ва муҳаддислари зарурат юзасидан мийқот ташқарисидан ўтин териб келувчилар каби мийқот ташқарисидан Маккага ёки мийқот ичкарисидан ташқарига савдо ёки бирор зарурат туфайли тинмай қатнайдиган кишиларга эҳромсиз мийқотдан ўтишга имконият бериш ҳақида қарор қилганлар.

كره الأكثر دخولها بلا إحرام ورخصوا للحطابين ومن أشبههم.

Аксар уламолар Маккага эҳромсиз киришни кариҳ кўриб, ўтин терувчи ва улар кабиларга эҳромсиз киришга изн берганлар” (Шарҳуз Зарқоний алаа ал-Муватто).

Юқорида тез-тез Маккаи мукаррамага қатновчи мийқотдан ташқаридагилар ва Маккаи мукаррамадан мийқот ташқарисига тез-тез чиқиб турувчи кишиларни эҳромсиз мийқотдан ўтишлари кароҳиятсиз жоиз ва уларга ҳеч қандай каффорат лозим бўлмайди, дейилди.

“Тасҳийлуз зарурий”нинг соҳиби тижорат зарурати туфайли Маккаи мукаррамага кўп қатновчи кишилар, ҳайдовчилар ва ишчилар эҳромсиз мийқотдан ўтишлари кароҳиятсиз жоиз, деганлар.

لو سومح في ذلك لمن يحتاج الى الدخول متكررا لكسب ما يحتاج اليه من نفقة عياله كالسواقين قياسا على الحطابين لكان له وجه.

Бозорчилар каби тирикчилик мақсадида аҳли-аёлини нафақасини касб қилиш учун қайта-қайта Маккага киришга муҳтож бўлгувчиларни ҳадисларда келган ўтинчиларга қиёс қилиб, Маккага эҳромсиз киришларига рухсат берилинса, бўлади” (Тасҳийлу зарурий).

لا يصلح لأحد كان منزله من وراء الميقات إلى الأمصار أن يدخل مكة إلا بالإحرام فإن لم يفعل أساءو لا شيء عليه عند الشافعي وأبي ثور وعند أبي حنيفة عليه حجة أو عمرة وقال أبو عمر لا أعلم خلافا بين فقهاء الأمصار في الحطابين ومن يدمن الاختلاف إلى مكة ويكثره في اليوم والليلة أنهم لا يأمرون بذلك لما عليهم فيه من المشقة.

Мийқот ортидаги шаҳарларда яшовчи кишиларга Маккага эҳромсиз киришлари жоиз бўлмайди. Агар кирса, гуноҳкор бўлади. Шофиий ва Абу Савр раҳматуллоҳи алайҳлар наздиларида ҳеч нарса зиммасига лозим бўлмайди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида эса, зиммасига бир ҳаж ёки умра вожиб бўлади. Абу Амр айтади: “Мен фуқаҳолар орасида ўтинчи ва кечаю кундиз Маккага тез-тез қатнаб турувчиларни улрга машаққат етиши туфайли ҳар киришларида эҳром билан киришларига буюрмасликларида ихтилофни билмайман” (Умдатул қорий).

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, тижоратчи, ишчи ва киракаш кабилар мийқотдан эҳромсиз ўтиб Маккаи мукаррамага киришлари мумкин. Шунингдек, Мадинаи мунаввара ёки Тоифда истиқомат қилувчи кишиларнинг ишлаш жойлари Маккаи мукаррамада бўлса ёки Маккаи мукаррамадаги кишиларнинг ишлаш жойлари мийқотдан ташқарида бўлса ёки ҳар икки тарафда ҳам уйи бўлиб, икки томонга қатнаб туриш зарурати бўлса, бас буларнинг барчаси эҳромсиз Маккаи мукаррамага киришлари жоиз бўлади. Акс ҳолда, улар қаттиқ машаққатга дуч келадилар. Бу борадаги далиллар юқорида батафсил тарзда баён этилди.

واما المجاوزة للميقات ممن لا يريد النسك فعلى قسمين (الى قوله) القسم الثاني من يريد دخول الحرم اما الى مكة او غيرها فهم على ثلاثة اضرب احدها من يدخلها لقتال مباح او خوف او لحاجة متكررة كالحشاش والحطاب وناقل الميرة ومن كانت له صنعة يتكرر دخوله وخروجه اليها  فهولاء لا احرام عليهم الخ.

Ҳаж ёки умрани ирода қилмаган киши мийқотдан ўтишлиги ҳақида икки хил гап бор. Биринчиси ҳаж ёки умрани ирода қилиб мийқотдан ўтадиган кишилар эҳромсиз мийқотдан ўтишлари жоиз эмас. Иккинчи қисм ҳарамга, яъни Макка ёки ундан бошқа жойга киришни ирода қилади. Булар ҳам уч қисмга бўлинади. Улардан бири Маккага мубоҳ қилинган жанг учун, қўрқанлиги учун ёки ўтинчи, юк ташувчи каби туфайли Маккага тез-тез кириб чиқувчи каби эҳтиёжи учун киради. Буларни зиммасига эҳром вожиб эмас” (Авжазул масаалик).

 

МАККАЛИК КИШИ ҲАЖ ОЙЛАРИДА МИЙҚОТДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИБ, ҚАЙТИШДА УМРА ҚИЛИШИ

 

Маккада истиқомат қилувчи киши ҳаж ойларида бирор зарурат туфайли мийқотдан ташқарига чиқса, қайтишида қуйидаги уч кўринишдан бирига дуч келади:

1. Маккалик киши ортига қайтишда умра учун эҳром боғлаб Маккаи мукаррамага киради ва умра арконларини адо қилиб бўлганидан кейин соч олдириб ҳалол бўлади ва ўша йили ҳаж қилмайди. Унинг зиммасига каффорат ҳам, қон ҳам лозим бўлмайди. Чунки, у ортига қайтишда эҳром орқали мийқот ҳаққини адо қилди.

الْمَكِّيُّ إذَا خَرَجَ مِنْهَا وَجَاوَزَ الْمَوَاقِيتَ لَا يَحِلُّ لَهُ الْعَوْدُ بِلَا إحْرَامٍ.

Маккалик киши мийқотдан ашқарига чиқса, Маккага эҳромсиз киришлиги ҳалол бўлмайди” (Раддул муҳтор);

2. Маккалик киши ортига қайтишда эҳромсиз мийқотдан ўтиб Маккаи мукаррамага кириб келади. Мийқотдан эҳромсиз ўтганлиги учун бундай киши зиммасига қон вожиб бўлади. Қон вожиб бўлгандан кейин мийқотга бориб эҳром ўраб умрани адо қилса, зиммасидаги қон соқит бўлади.

مَنْ جَاوَزَ آخِرَ الْمَوَاقِيتِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ثُمَّ عَادَ إلَيْهِ ، وَهُوَ مُحْرِمٌ ، وَلَبَّى فِيهِ فَقَدْ سَقَطَ عَنْهُ الدَّمُ الَّذِي لَزِمَهُ بِالْمُجَاوَزَةِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ؛ لِأَنَّهُ قَدْ تَدَارَكَ مَا فَاتَهُ.

Бир киши охирги мийқотдан ҳам эҳромсиз ўтса, сўнг муҳрим ҳолида мийқотга қайтиб келса ва талбия айтса, эҳромсиз ўтганлиги туфайли зиммасига лозим бўлган қон зиммасидан соқит бўлади. Чунки, у хатосини ўнглади” (Баҳрур роиқ);

3. Маккалик киши ортга қайтишда мийқотдан умрага эҳром боғлаб, Маккаи мукаррамага кириб келди ва умра арконларини бажариб умра эҳромидан чиқиб, ўша йили ҳаж қилса, таматтуъ қилган бўлмайди ва унга таматтуънинг савоби ҳам бўлмайди. Чунки, таматтуънинг шарти бўйича умра билан ҳаж бир сафарда адо қилиниши лозим. Агар умрани қилиб, ватанига бориб келиб ҳаж қилса таматтуъ қилган бўлмайди. Ҳаж ойларида умра қилиб ҳаж қилишидан олдин ватанига қайтиб, сўнг ҳаж қилишга келган киши ҳақида фуқаҳолар “Илмомут томм[2]” ёки “Илмомус саҳиҳ” дейдилар.

Маккалик киши мийқотдан эҳром боғлаб Маккаи мукаррамага қайтадан келса, у томонидан “Илмомус саҳиҳ” юзага чиқади. Ҳаж билан умра ўртасидаги “Илмомус саҳиҳ” таматтуъни фосид қилади. Шунинг учун маккаликлар таматтуъ қилсалар, уларнинг қилган таматтуълари саҳиҳ бўлмайди ва унинг зиммасига қон вожиб бўлади. Лекин, унинг гўштидан ўзи ейиши дуруст эмас. Бундай кишининг зиммасига қонни лозим бўлиши қайтарилган ишга қўл урганлишги учундир.

لَوْ اعْتَمَرَ هَذَا الْمَكِّيُّ فِي أَشْهُرِ الْحَجِّ مِنْ عَامِهِ لَا يَكُونُ مُتَمَتِّعًا لِأَنَّهُ مُلِمٌّ بِأَهْلِهِ بَيْنَ النُّسُكَيْنِ حَلَالًا إنْ لَمْ يَسُقْ الْهَدْيَ ، وَكَذَا إنْ سَاقَ الْهَدْيَ لَا يَكُونُ مُتَمَتِّعًا ، بِخِلَافِ الْآفَاقِيِّ... وَمُقْتَضَى هَذَا أَنَّ تَمَتُّعَ الْمَكِّيِّ بَاطِلٌ لِوُجُودِ الْإِلْمَامِ الصَّحِيحِ بَيْنَ إحْرَامَيْهِ سَوَاءٌ سَاقَ الْهَدْيَ أَوْ لَا.

Маккалик иши ҳаж ойларида умра қилиб, ўша йили ҳаж қилса ҳам таматтуъ қилувчи бўлмайди. Чунки, у умра билан ҳаж ўртасида хонадонига илмом қилган бўлади. Хоҳ у қурбонликни етаклаб олган бўлсин ёки етаклаб олмаган бўлсин таматтуъ қилувчи бўлмайди. Офоқийнинг хилофи ўлароқ. Бундан келиб чиқадики, Маккалик икки эҳром ўртасида саҳиҳ илмом (уйга бориб келишлик) топилганлиги учун унинг таматтуъси ботилдир. Қурбонликни ўзи билан ҳайдаб оладими ёки йўқми фарқи йўқ” (Раддул муҳтор).

من كان داخل المواقيت فهو بمنزلة المكي وانما لهم ان يودوا العمرة والحج فان قارنوا او تمتعوا فقد اساؤا ويجب عليهم الدم لاساءتهم ولا يباح لهم الاكل من ذلك الدم الخ.

Мийқот ичкарисидаги кишилар Маккалик киши манзилида бўлиб, ё умра қилишлари ё ҳаж қилишлари мумкин. Агар иккисини жамлаб қирон ёки таматтуъ қилсалар гуноҳкор бўладилар ва зиммаларига қон лозим бўлиб, унинг гўштидан ейишлари уларга ҳалол бўлмайди” (Татархония).

 

МАККАЛИК КИШИ МИЙҚОТДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИБ, ҚАЙТИШДА ҚИРОН ҲАЖИНИ ҚИЛИШИ

 

Маккалик киши ҳаж ойлари келишидан олдин бирор зарурат туфайли мийқотдан ташқарига чиқса ва қайтишда қирон учун эҳром боғлаб, офоқий каби қирон ҳажини адо қилса, унинг зиммасидан саҳиҳ тарзда ҳажи қирон адо бўлади. Чунки, маккалик киши ҳаж ойларидан олдин мийқотдан ташқарига чиққанлиги учун офоқийлар каби бўлиб қолди. Агар маккалик киши ҳаж ойларида мийқотдан ташқарига чиқиб, қирон қилиш учун эҳром боғлаганида, унинг қирони дуруст бўлмаган бўлар эди. Лекин, икки суратда ҳам унинг зиммасига қон лозим бўлади. Бу қон жабр қони бўлади ва у киши унинг гўштидан ейиши жоиз бўлмайди.

وَالْمَكِّيُّ وَمَنْ فِي حُكْمِهِ يُفْرِدُ فَقَطْ ) وَلَوْ قَرَنَ أَوْ تَمَتَّعَ جَازَ وَأَسَاءَ ، وَعَلَيْهِ دَمُ جَبْرٍ ، وَلَا يُجْزِئُهُ الصَّوْمُ لَوْ مُعْسِرًا.

Маккалик ва унинг ҳукмидаги кишилар фақат ифрод ҳажини қиладилар. Агар қирон ёки таматтуъ қилсалар жоиз. Лекин, гуноҳкор бўлиб, зиммаларига қон вожиб бўлади” (Раддул муҳтор).

فَإِذَا خَرَجَ إلَى الْكُوفَةِ وَقَرَنَ صَحَّ بِلَا كَرَاهَةٍ لِأَنَّ عُمْرَتَهُ وَحَجَّتَهُ مِيقَاتَانِ فَصَارَ بِمَنْزِلَةِ الْآفَاقِيِّ. قَالَ الْمَحْبُوبِيُّ: هَذَا إذَا خَرَجَ إلَى الْكُوفَةِ قَبْلَ أَشْهُرِ الْحَجِّ. وَأَمَّا إذَا خَرَجَ بَعْدَهَا فَقَدْ مُنِعَ مِنْ الْقِرَانِ فَلَا يَتَغَيَّرُ بِخُرُوجِهِ مِنْ الْمِيقَاتِ كَذَا فِي الْعِنَايَةِ. وَقَوْلُ الْمَحْبُوبِيِّ هُوَ الصَّحِيحُ.

Маккалик киши Маккадан куфага чиқиб кетиб, қайтишда қирон қилса, кароҳиятсиз жоиздир. Чунки, унинг умраси ва ҳажининг эҳроми мийқотдан бўлди. Гўёки офоқий манзилида бўлди. Маҳбубий айтади: “Бу сурат маккалик Куфага ҳаж ойлари кириб келишидан олдин чиқиб кетса жоиздир. Ҳаж ойлари кирганидан кейин Маккадан чиққан бўлса, қирон қилишдан қайтарилган. Мийқотдан чиқиб кетиши билан ҳукм ўзгариб қолмайди. Маҳбубийнинг ушбу сўзи саҳиҳдир” (Раддул муҳтор).

 

МАККАЛИК КИШИ ҲАЖ ОЙЛАРИДА МИЙҚОТДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИБ, ҚАЙТИШДА ИФРОД ҲАЖИ УЧУН ЭҲРОМ БОҒЛАШИ

 

Маккалик киши ҳаж ойларида мийқотдан ташқарига чиқиб, қайтишд ҳажи ифрод[3] учун эҳром боғлаб келса, унинг икки сурати бор:

1. Маккалик киши Маккадан ташқарига чиқаётган вақтда қайтишда ҳаж учун мийқотдан ёки ҳилдан эҳром ўрашни қасд қилса, ушбу суратда унинг зиммасига қон лозим бўлади. Чунки, унинг ҳажининг мийқоти ҳарам ҳудуди бўлиб, у киши гўё ўзининг мийқотидан эҳромсиз ўтиб кетган бўлиб қолади;

2. Маккалик киши ҳарам ҳудудидан чиқаётган вақтида ҳил ёки офоқийлар мийқотидан ҳаж учун ҳром боғлашни қасд қилмай бирор зарурат туфайли мийқотдан ташқарига чиқса, қайтишда ҳаж ойи бўлганлиги туфайли ҳаж қилишга мийқотдан эҳромга кирса, кароҳиятсиз эҳроми дуруст бўлади ва унинг зиммасига қон лозим бўлмайди.

ولو خرج المكي من الحرم فاحرم بحجة يلزم دم لان وقته في الحج الحرم على ما بينا الخ.

Маккалик киши ҳарамдан чиқиб ҳажга эҳромга кирса, зиммасига қон лозим бўлади. Чунки, унинг ҳажга эҳромга кирадиган жойи ҳарамнинг ичидир. Биз баён қилиб ўтганимиздек” (Табйийнул ҳақоиқ).

( وَإِذَا خَرَجَ الْمَكِّيُّ يُرِيدُ الْحَجَّ فَأَحْرَمَ وَلَمْ يَعُدْ إلَى الْحَرَمِ وَوَقَفَ بِعَرَفَةَ فَعَلَيْهِ شَاةٌ ) ؛ لِأَنَّ وَقْتَهُ الْحَرَمُ وَقَدْ جَاوَزَهُ بِغَيْرِ إحْرَامٍ.

Маккалик ҳарамдан чиқиб, ҳажни қасд қилиб эҳромга кирса ва ҳарамга қайтиб кирмай арафотда вуқф қилса, зиммасига бир қўй лозим бўлади. Чунки, унинг эҳромга кирадиган жойи ҳарамнинг ичидир. У эса, ҳарамдан эҳромсиз ўтди” (Ҳидоя).

يريد الحج لانه لو خرج من الحرم لاجل حاجة ثم احرم يحج لا شيء عليه عاد او لم يعد لانه لما خرج الى ذلك الموضع لحاجة صار من اهله.

Ҳаж қилиш учун ҳарамдан ташқарига чиқди дегандан мурод, агар ҳарамдан ташқарига бирор бир эҳтиёжи туфайли чиқса-ю, сўнг ҳажга эҳромга кирса, зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Хоҳ ҳарамга қайтиб кирсин ёки кирмасин. Чунки, у ҳожати туфайли ҳарамдан ташқарига чиққач, ҳарамдан ташқаридаги кишига айланди” (Биноя).

 

МАККАЛИК КИШИ ЎРИНСИЗ ЎРАГАН ЭҲРОМИ САБАБЛИ ЗИММАСИГА БИР НЕЧА ҚОН ВОЖИБ БЎЛИБ ҚОЛИШИ

 

Маккаликларга қирон ёки таматтуъ эҳромини ўраш жоиз эмас. Маккаликларга ҳаж эҳромини ҳарам ҳудудидан ташқарида ўраши, умра эҳромини эса, ҳарам ҳудудида ўраши жоиз эмас. Шунинг учун маккалик қирон ёки таматтуъ ҳажини қилса ва ҳилдан туриб ҳажга эҳромга кирса, умрага эса ҳарам ҳудудидан эҳромга кирса зиммасига учта қон лозим бўлади:

1. Маккалик Қирон ёки таматтуъ қилганлиги сабабли;

2. Ҳажнинг эҳромига ҳилдан кирганлиги учун;

3. Ҳарам ҳудудидан умрага эҳромга кирганлиги учун. Ушбу учта қонни сўйиш вожиб бўлган кишига, уларни гўштини ейиш ҳам жоиз бўлмайди.

ولو قرن المكي او تمتع فاحرم للحج من الحل او للعمرة من الحرم فعليه ثلاثة دماء دمان لترك الوقتين ودم للقران او للتمتع وهو دم جبر الخ.

Маккалик киши қирон ёки таматтуъ қилиб ҳаж учун ҳилдан умра учун ҳарамдан эҳромга кирса, зиммасига учта қўй лозим бўлади. Иккитаси мийқотни тарк қилганлиги учун, биттаси қирон ёки таматтуъ қилгани учун” (Ғуния жадийд).

 

МАККАЛИК КИШИ МИЙҚОТДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИБ, ҚАЙТИШДА ЭҲРОМ ЎРАШИ

 

Маккаликлардан бирор киши мийқотдан ташқарига чиқиб, қайтишда ҳаж ёки умрани ирода қилса, барча имомлар наздида мийқотдан эҳром ўраб ҳарамга кириши вожиб бўлади. Агар эҳромсиз ҳарамга кириб келса, жаримасига бир қон лозим бўлади.

Агар маккалик киши ҳарамдан ташқарига чиқиб, қайтишда ҳаж ёки умрани ирода қилмаса, Имом Шофиий ва Имом Ҳасан Басрий, Ибн Шиҳоб Зуҳрий, Довуд ибн Алий, Ибн Ваҳаб раҳматуллоҳи алайҳлар ва зоҳирия мазҳабига биноан эҳромга кириш лозим бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад, Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳлар ва бошқалар наздида эҳром билан ҳарамга кириш вожиб бўлади. Эҳромсиз кирган кишининг зиммасига қон вожиб бўлади.

الْمَكِّيُّ إذَا خَرَجَ مِنْهَا وَجَاوَزَ الْمَوَاقِيتَ لَا يَحِلُّ لَهُ الْعَوْدُ بِلَا إحْرَامٍ لَكِنَّ إحْرَامَهُ مِنْ الْمِيقَاتِ.

Маккалик Маккадан чиқиб мийқотдан ўтиб кетса, эҳромсиз Маккага кириши ҳалол бўлмайди. Лекин, энди у эҳромга мийқотдан киради” (Раддул муҳтор).

عند الشافعي انما يلزمه الاحرام اذا اراد دخول مكة للحج او للعمرة اما اذا كان لامر اخر فلا يلزمه الخ.

Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида маккалик киши ҳаж ёки умра учун Маккадан ташқаридан Маккага киришни ирода қилса, эҳром билан кириши лозим. Бошқа иш туфайли Маккага кирса, эҳромга кириши лозим бўлмайди” (Татархония).

 

ҚОННИ СОҚИТ БЎЛИШ ШАКЛИ

 

Офоқий киши эҳромсиз мийқотдан ўтса ёки Маккаи мукаррамага кириб келса ёки маккалик киши мийқотдан ташқарига чиқиб, қайтишда эҳромсиз Маккаи мукаррамага кириб келса, жарима сифатида зиммасига қон лозим бўади. Агар ортига қайтиб бирор мийқотдан ҳаж ёки умрага эҳромга кириб олса, вожиб бўлган қон зиммасидан соқит бўлади ва эҳромсиз ўтганлиги сабабли ҳосил бўлган гуноҳ ҳам авф бўлади.

وَلَوْ أَحْرَمَ بَعْدَ مَا جَاوَزَ الْمِيقَاتَ قَبْلَ أَنْ يَعْمَلَ شَيْئًا مِنْ أَفْعَالِ الْحَجِّ ثُمَّ عَادَ إلَى الْمِيقَاتِ ، وَلَبَّى سَقَطَ عَنْهُ الدَّمُ.

Мийқотдан ўтиб кетгандан кейин ҳаж амалларидан бирортасини қилмай туриб эҳромга кириб, сўнг мийқотга қайтиб келиб талбия айтса, қон зиммасидан соқит бўлади” (Бадоиус саноиъ).

من جاوز وقته غير محرم ثم أتى وقتا آخر وأحرم منه أجزأه ولو كان أحرم وقته كان أحب.

Бир киши мийқотидан эҳромсиз ўтиб кетиб, бошқа мийқотга бориб, ундан эҳромга кирса, кифоя қилади. Лекин, ўзининг мийқотидан эҳромга киришлиги менинг наздимда мустаҳабдир” (Мирқотул мафаатийҳ).

وهل لسقوط الاثم والدم سبيل؟ اذا جاوز الميقات من غير احرام يلزمه العود الى ميقاته الذي جاوزه او الى اي ميقات اقرب او ابعد والافضل ان يعود الى الميقات الذي جاوزه فاذا عاد الى الميقات واحرم عليه الحج او العمرة سقط عنه الاثم والدم.

Гуноҳ ва қонни соқит бўлиши учун йўл борми? Мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетса, ўзи ўтган мийқотга ёки бирор яқин ёки узоқроқ мийқотга қайтиб эҳромга кириши лозим бўлади. Ўзи ўтган мийқотга қайтишлиги афзалроқ. Агар мийқотга қайтиб у ердан ҳаж ёки умрага эҳромга кирса зиммасидан гуноҳ ҳам ва қон ҳам соқит бўлади” (Тасҳилуз зарурий).

أَيْ مَنْ جَاوَزَ آخِرَ الْمَوَاقِيتِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ثُمَّ عَادَ إلَيْهِ ، وَهُوَ مُحْرِمٌ ، وَلَبَّى فِيهِ فَقَدْ سَقَطَ عَنْهُ الدَّمُ الَّذِي لَزِمَهُ بِالْمُجَاوَزَةِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ؛ لِأَنَّهُ قَدْ تَدَارَكَ مَا فَاتَهُ.

Бир киши охирги мийқотдан ҳам эҳромсиз ўтса, сўнг муҳрим ҳолида мийқотга қайтиб келса ва талбия айтса, эҳромсиз ўтганлиги туфайли зиммасига лозим бўлган қон зиммасидан соқит бўлади. Чунки, у хатосини ўнглади” (Баҳрур роиқ).

 

САУДИЯДА МУҚИМ ШАХСНИ ЭҲРОМ ҲОЛАТИДА ҲАЖДАН ТЎСИЛИБ ҚОЛИШИ

 

Саудия ҳукуматининг қонуни доирасида ҳар бир шахс ҳаж ёки умра қилиши мумкин, лекин бирор киши қонунга зид равишда эҳромга кирса ёки кафиллик варақасисиз ҳаж ёки умра эҳромига кирган бўлса ёки қонунга зид равишда муқим бўлиб олса ва ҳукумат ҳаж қилишга рухсат бермай ўз юртига жўнатиб юборса, бу шахс шаръан муҳсар ҳукмида бўлади.

وَمَنْ أُحْصِرَ بِمَكَّةَ وَهُوَ مَمْنُوعٌ عَنْ الطَّوَافِ وَالْوُقُوفِ فَهُوَ مُحْصَرٌ ) ؛ لِأَنَّهُ تَعَذَّرَ عَلَيْهِ الْإِتْمَامُ فَصَارَ كَمَا إذَا أُحْصِرَ فِي الْحِلِّ.

Бир киши Маккада муҳсар бўлиб, тавоф ва вуқуфи арафотдан ман қилинса, у шаръий ҳаждан тўсилган одам ҳисобланади. Чунки, унга ҳажни тамомига етказиш узрли бўлиб қолди ва ҳилда ҳаждан тўсилган киши каби бўлиб қолади” (Ҳидоя).

Агар у киши ҳажга эҳромга кирган бўлса, ҳадия жўнатишдан олдин эҳромдан чиқиб қўйса, келгуси йилига бир умра, бир ҳаж ва бир қурбонлик зиммасига вожиб бўлади. Агар ҳадия жўнатгандан кейин эҳромдан чиқса, зиммасига қон вожиб бўлмайди. Балки, бир ҳаж ва бир умрани ўзи вожиб бўлади.

فمن اهل بحج فاحصر فبعث بالهدي وحل كانت عليه حجة وعمرة.

Ким ҳажга эҳромга кириб, ҳаждан тўсилиб қолса ва қурбонлигини жўнатиб ҳалол бўлса, зиммасига бир ҳаж ва умра лозим бўлади” (Ғуния жадийд).

Бугунги кунда ҳадия жўнатиб, эҳромдан чиқиши жуда мушкул ишдир.

Агар у киши умрага эҳром боғлаганида муҳсар бўлиб қолса ва ҳадия жўнатиб эҳромдан чиқса, зиммасига бир умранинг қазоси вожиб бўлади.

وعلى المحصر بالعمرة قضاء عمرة لا غير.

Умрадан тўсилган киши зиммасига умранинг қазосигина лозим бўлиб, бошқа ҳеч нарса лозим бўлмайди” (Ғуния жадийд).

Агар ҳадия жўнатмай эҳромдан чиқса, бир умра ва бир ҳадия зиммасига вожиб бўлади. Умра зиммасидаги қазо туфайли, қон эса беўрин эҳромдан чиққанлиги сабаблидир, яъни беўрин эҳромдан чиққан киши зиммасига қон лозим бўлади. Лекин, ҳадия жўнатмаганлиги боис зиммасига қон лозим бўлиб қолди. Бу борада баъзи одамлар орасида ихтилоф мавжуд. Саҳиҳ қавл умрада ҳам киши муҳсар саналади.

فَثَبَتَ بِمَا ذَكَرْنَا ، قَوْلُ مَنْ ذَهَبَ إلَى أَنَّهُ قَدْ يَكُونُ الْإِحْصَارُ بِالْعُمْرَةِ ، كَمَا يَكُونُ الْإِحْصَارُ بِالْحَجِّ سَوَاءً . وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ ، وَأَبِي يُوسُفَ ، وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمْ اللَّهُ تَعَالَى .

Биз юқорида зикр қилиб ўтган нарсалардан ҳаждан тўсилиб қолишлик мумкин бўлганидек, умрадан ҳам тўсилиб қолишлик мумкиндир, деган кишининг қавли собит бўлди. Бу гап Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларнинг гапларидир” (Таҳовий шарийф).

اذا اراد المحصر ان يتحلل لا يتحلل الا بالذبح عندنا.

Эҳромдан тўсилган киши ҳалол бўлмоқчи бўлса, бизнинг наздимизда қурбонлик билан ҳалол бўлади” (Масаалик фил манаасик).

 

ТИКИЛГАН КИЙИМДА ЭҲРОМГА КИРИБ МАККАИ МУКАРРАМАГА КИРИБ КЕЛИШ

 

Саудия фуқароларига иккинчи марта ҳаж қилишга рухсат берилмайди. Чунки, Саудия фуқаролари кўп бўлгани боис бир маротаба ҳаж қилгандан кейин иккинчи марта уларга ҳаж қилишга рухсат берилса, ташқаридан келувчи ҳожиларга қийинчилик пайдо бўлади. Агар ўша кишилар эҳром боғлаб Маккаи мукаррамага равона бўлишса, йўлда уларни ҳаж қилишга ўтказишмайди. Чунки, улар бир маротаба ҳаж қилганликлари учун иккинчи марта ҳаж қилишга ҳукумат томонидан рухсат берилмайди ва ўша ҳолатда уйига қайтариб юборилади. Лекн, бу одамларни эҳромсиз Маккаи мукаррамага келишларига ҳукумат тўсқинлик қилмайди. Мадинаи мунаввара, Тоиф, Жидда ва бошқа шу каби минтақаларда истиқомат қилувчилар ҳаж қилишга муштоқ бўлсалар тикилган кийим кийиб ҳарамга кирсалар ҳеч ким уларга қаршилик қилмайди. Шу боис уларнинг масалаларини ҳал қилиш йўли шуки, тикилган кийим кийиб, мийқот ёки мийқотдан олдин эҳромга ният қилиб, талбия айтиб эҳромга киради. Билингки, эҳром ҳаж қилиш ниятида талбия айтишга айтилади. Тикилмаган икки матони ўрашга эҳром дейилмайди. Шунинг учун тикилган кийим билан эҳромга кириб, бир неча соатда Маккаи мукаррамага кириб олади ва у ерга кирибоқ тикилган кийимни ечиб, тикилмаган кийим кийиб олади ва садақаи фитр миқдорида садақа бериш вожиб бўлади. Ушбу суратда у ҳожига қон лозим бўлмайди. Чунки, қон лозим бўлиш учун тикилган кийимни бир кун ёки ўн икки соат кийиш лозимдир. Бу одам ўн икки соат тикилган кийим киймаганлиги учун зиммасига қон лозим бўлмайди.

Бундан бир неча йил олдин Мадинаи мунавварада истиқомат қилувчилар: “Эҳромга кириб ҳаж қилмоқчи бўлиб, эҳромга кирсак йўлда орқамизга қайтариб юборишмоқда” деб шикоят қилтган эдилар. Булар қийиналиб турли йўллар билан Маккаи мукаррамага кирар эдилар. Улар олимларга бу ҳолат ҳақида савол бериб сўрашди. Фиқҳий китобларда бу ҳақда шундай дейилган:

أَوْ لَبِسَ مَخِيطًا ) لُبْسًا مُعْتَادًا ، وَلَوْ اتَّزَرَهُ أَوْ وَضَعَهُ عَلَى كَتِفَيْهِ لَا شَيْءَ عَلَيْهِ ( أَوْ سَتَرَ رَأْسَهُ ) بِمُعْتَادٍ إمَّا بِحَمْلِ إجَّانَةٍ أَوْ عِدْلٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ ( يَوْمًا كَامِلًا ) أَوْ لَيْلَةً كَامِلَةً ، وَفِي الْأَقَلِّ صَدَقَةٌ.

Эҳромдаги киши тўлиқ бир кун ёки тўлиқ бир кеча одатий кийиб юриладиган тикилган кийимни кийса ёки бошини беркитса зиммасига қон вожиб бўлади. Ундан озроғида садақа вожиб бўлади. Агар кийимни одатдагидек киймай изор қилиб олса ёки елкасига ташлаб олса, ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Шунингдек, бошини одатда бошга кийилмайдиган нарса билан масалан, бошига идиш қўйиб олса ёки тугун қўйиб олса ҳеч нарса вожиб бўлмайди” (Раддул муҳтор).

الظَّاهِرُ أَنَّ الْمُرَادَ مِقْدَارُ أَحَدِهِمَا فَلَوْ لَبِسَ مِنْ نِصْفِ النَّهَارِ إلَى نِصْفِ اللَّيْلِ مِنْ غَيْرِ انْفِصَالٍ أَوْ بِالْعَكْسِ لَزِمَهُ دَمٌ كَمَا يُشِيرُ إلَيْهِ قَوْلُهُ وَفِي الْأَقَلِّ صَدَقَةٌ

Зоҳир гап шуки, кун ва кечадан мақсад иккисидан бирининг миқдори бўлиб, эҳромга кирган киши узулуксиз куннинг ярмидан кечанинг ярмигача ёки кечанинг ярмидан куннинг ярмигача тикилган кийим кийса зиммасига қон лозим бўлади. Бунга “озида эса, садақаи фитр лозим бўлади”, деган сўзи ишора қилади” (Раддул муҳтор).

وَإِنْ لَبِسَ ثَوْبًا مَخِيطًا أَوْ غَطَّى رَأْسَهُ يَوْمًا كَامِلًا فَعَلَيْهِ دَمٌ ، وَإِنْ كَانَ أَقَلَّ مِنْ ذَلِكَ فَعَلَيْهِ صَدَقَةٌ

Эҳромдаги киши тўлиқ бир кун (кундуз) тикилган кийим кийса ёки бошини беркитиб юрса зиммасига қон лозим бўлади. Ундан озида зиммасига садақа лозим бўлади” (Ҳидоя).

إذَا لَبِسَ الْمُحْرِمُ الْمَخِيطَ عَلَى الْوَجْهِ الْمُعْتَادِ يَوْمًا إلَى اللَّيْلِ فَعَلَيْهِ دَمٌ ، وَإِنْ كَانَ أَقَلَّ مِنْ ذَلِكَ فَصَدَقَةٌ كَذَا فِي الْمُحِيطِ سَوَاءٌ لَبِسَهُ نَاسِيًا أَوْ عَامِدًا عَالِمًا أَوْ جَاهِلًا مُخْتَارًا أَوْ مُكْرَهًا هَكَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .

Эҳромга кирган киши кундузидан то кечқурунгача одатий тарзда тикилган кийим кийса зиммасига қон лозим бўлади. Ундан озроғида эса садақа лозим бўлади. “Муҳит”да шундай келган. Уни эсдан чиқариб ёки билиб туриб қасдан ёки илмсизлиги туфайли ўз ихтиёри билан ёки ўзгалар томонидан мажбурланиб кийишини ўртасида фарқ йўқ” (Фатавои ҳиндия).

“Ғуниян носик”да ҳам ўн икки соат тикилган кийим кийса, қон вожиб бўлади дейилган. Агар бир кундан кам кийса ёки бир соатдан кўп кийса, муҳрим зиммасига садақаи фитр вожиб бўлади.

فلو احرم لابسا للمخيط فعليه دم اذا مضى عليه يوم كامل وفي اقل من يوم صدقة بعد ان يكون ساعة.

Тикилган кийим кийган ҳолда эҳромга кирса ва тўлиқ бир кун (кундуз) шу ҳолатда юрса, зиммасига қон лозим бўлади. Ундан камида эса, гарчи бир соат бўлса ҳам садақаи фитр лозим бўлади” (Ғуниян носик).

Юқоридаги матнлардан шу нарса равшан бўладики, бир киши мажбуран тикилган кийим кийиб эҳромга кирса ва бир кун тўлиқ бўлишидан аввал Маккаи мукаррамага етиб келиб, тикилган кийимни ечиб, ўрнига тикилмаган кийим кийиб, садақаи фитр қийматини эҳсон қилса, эҳромда қайтарилган амалдан пок бўлиб, барча ҳожилар каби ҳаж арконларини адо қилиб, ҳожилар қаторига дохил бўлади. Аллоҳ таоло ҳажини қабул қилсин.

 

ҲОЖИЛАР БЕЛИДАН ПАСИГА ТИКИЛГАН КИЙИМ КИЙИШ

 

Эҳром ҳолатида тикилган кийим кийш эркаклар учун жоиз эмас. Лекин, тикилган кийим дегандан мурод нима эканлиги борасида фақиҳлар бир усул ва қоидани белгилаб қўйганлар. У қоида қуйидагичадир: “Баданга мослаб бичилиб тикилган кийимларни эркак ҳожилар кийиши жоиз эмас. Буларга, кўйлак, дўппи, камзур, қўлқоп, пайпоқ ва бошқалар киради. Хуллас, баданга мослаб тикилган барча кийимлар эркак ҳожилар учун таъқиқланади. Лекин, тиклган лунгини кийиш эркак ҳожиларга жоиз бўлади. Шунингдек, юрганда аврати очилиб қолмаслиги учун белидан пастига ўраб олган матони сонлари очилиб қолмаслиги учун ёндошидан тикиб олишлари жоиздир. Ушбу масала кўплаб илм аҳлларининг табиати ва маълумотига мос келмагандай туйилади. Лекин, кўплаб китобларга мурожаат қилсалар бу ҳис улардан ин шаа Аллоҳ кетади.

أَنَّ ضَابِطَهُ لُبْسُ كُلِّ شَيْءٍ مَعْمُولٍ عَلَى قَدْرِ الْبَدَنِ أَوْ بَعْضِهِ بِحَيْثُ يُحِيطُ بِهِ بِخِيَاطَةٍ أَوْ تَلْزِيقِ بَعْضِهِ بِبَعْضٍ أَوْ غَيْرِهِمَا وَيَسْتَمْسِكُ عَلَيْهِ بِنَفْسِ لُبْسِ مِثْلِهِ فَخَرَجَ مَا خِيطَ بَعْضُهُ بِبَعْضٍ لَا بِحَيْثُ يُحِيطُ بِالْبَدَنِ مِثْلُ الْمُرَقَّعَةِ فَلَا بَأْسَ بِلُبْسِهِ كَمَا قَدَّمْنَاهُ.

Тикилган кийимни кийишда қон вожиб бўлиши учун қоида шуки, у кийим баданни қоматига мувофиқ ёки баъзи аъзоларига мувофиқ тикилган ёки баъзиси баъзисига ёпиштирилган бўлсин ва кийиши биланоқ баданига мос келадиган бўлсин. Бу билан баданига мос қилиб тикилмаган у ер бу еридан тикиб-тикиб олинган каби кийимларни кийишида зарар йўқ. Юқорида баён қилганимиз каби” (Имдодул фатаво).

 

САМАЛИЁТДА САФАР ҚИЛИБ, ЖИДДАГА БОРИБ ЭҲРОМГА КИРИШ

 

Ўзбекистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Инданези ва бошқа минтақада истиқомат қилувчилар Қорнул манаазил ва Зоти ирқ ҳамда улар ўртасидаги мийқот ҳукмидаги жой устидан самалиётда учиб ўтиб Жиддага қўнадилар. Улар учун Жидда мийқот ичидаги ер ҳисобланади. Шунинг учун мазкур жойлардан келаётган ҳожилар ўзларининг аэропортларидан ёки мийқотга етиб боришдан олдин самалиётда эҳромга кириб олишлари зарурийдир. Агар эҳромсиз Жиддага кириб келса, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида зиммасига қон лозим бўлмасада, қаттиқ гуноҳкор бўлади.

Африка, Амерка ва еропадан келувчилар йўлида ҳеч қандай мийқот йўқлиги сабабли Жиддага етиб келиб эҳром боғлашлари кароҳиятсиз жоиздир. Ҳа агар эҳтиётан олдиндан эҳромга кириб олсалар яхшидир.

 

САМАЛИЁТДА НАМОЗ ЎҚИШ

 

Учиб кетаётган самалиётда намоз ўқиш жоиздир. Шу боис ҳожилар самалиётда намозларини қазо қилмасликлари лозим. Самалиётнинг олди ёки орқа қисмида бемалол намоз ўқиб олиш имконияти мавжуд жойлар бўлиб, ўша жойда ҳожилар бемалол намоз ўқиб олишлари мумкин.

 

ДЕГИЗ ОРҚАЛИ КЕЛУВЧИЛАР ЖИДДАГА КЕЛИБ ЭҲРОМ БОҒЛАШЛАРИ

 

Денгиз йўли орқали келувчилар Жиддага бориб эҳром боғлашлари жоиздир. Чунки, Жидда Яламлам билан Робиғ ўртасида жойлашганлиги учун рожиҳ қавлга биноан Жидда ҳам мийқот ҳисобланади.

 

ҲИЛДА ЯШОВЧИЛАРНИ ЭҲРОМСИЗ МАККАИ МУКАРРАМАГА КИРИШЛАРИ

 

Ҳарам ҳудудидан ташқарида мийқот ичкарисида яшовчиларга ҳил аҳли дейилади. Бу кишилар ҳаж ёки умра қилишни қасд қилмай Маккаи мукаррамага кирмоқчи бўлсалар эҳромга киришлари шарт қилинмайди, яъни эҳромсиз ҳам Маккаи мукаррамага киришлари мумкин бўлади. Шунинг учун Жиддада истиқомат қилувчилар ўз эҳтиёжлари туфайли Маккаи мукаррамага тез-тез эҳромсиз келиб-кетишлари жоиз ва дурустдир.

 

МАККАЛИКЛАР ЖИДДАГА КЕЛИБ ОРТГА ҚАЙТАЁТГАНЛАРИДА ЭҲРОМ БОҒЛАШАДИМИ?

 

Жидда саҳиҳ қавлга биноан мийқотдан ташқари ҳисобланмайди. Балки, Жидданинг ўзи мийқотдир ёки мийқот ичидаги ҳилдир. Шунинг учун маккаликлар бирор зарурат туфайли Жиддага боришса, қайтишда ҳаж ёки умра учун эҳром боғлашлари лозим бўлмайди.

أَمَّا لَوْ قَصَدَ مَوْضِعًا مِنْ الْحِلِّ كَخُلَيْصٍ وَجُدَّةَ حَلَّ لَهُ مُجَاوَزَتُهُ بِلَا إحْرَامٍ.

Маккада турган киши Хулайс ва Жидда каби ҳилдан саналган жойга чиқса, Маккага қайтишда эҳромсиз кириши жоиздир” (Радул муҳтор).

من كان من أهل مكة وخرج منها لحاجة من الحوائج، وكذا من دخل مكة منها لحاجة له إلى ذلك نحو الاحتطاب، وما أشبهه جاز له أن يدخلها بغير الإحرام.

Макка аҳлидан бўлган киши ўтин териш ёки шу каби ишлар учун Маккадан ҳилга чиқса, эҳромсиз ҳолда Маккага қайтиб кириши жоиз” (Муҳийтул Бурҳоний).

 

МИЙҚТО АҲЛИНИ МАККАИ МУКАРРАМАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШЛАРИ

 

Мийқот деб офоқий эҳромсиз ўтиши мумкин бўлмаган жойга айтилади. У ерда истиқомат қилувчиларни эса, мийқот аҳли дейилади. Мийқот аҳли ҳаж ёки умра қилишни қасд қилмасалар эҳромсиз Маккаи мукаррамага киришлари мумкин бўлади.

ومن كان أهله في الميقات، أو داخل الميقات جاز له دخول مكة بغير إحرام لحاجة من الحوائج

Мийқотда ёки мийқот ичкарисида яшовчи кишилар Маккага баъзи бир эҳтиёжлари туфайли эҳромсиз киришлари жоиздир” (Муҳийтул Бурҳоний).

Жидда ҳам рожиҳ қавлга биноан мийқот ҳисобланади. Шунинг учун Жидда аҳли ҳаж ёки умра қасдисиз бирор бир эҳтиёжи туфайли Маккаи мукаррамага эҳромсиз боришлари жоиздир. Бу суратда улар зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.

 

ОФОҚИЙНИ ЭҲРОМСИЗ ҲИЛГА КИРИШИ

 

Мийқотдан ташқарида истиқомат қилувчилар Маккаи мукаррамага боришни қасд қилмай ҳилга кирсалар мийқотдан ўтаётган пайтларида эҳромга киришлари шарт эмас.

أَمَّا لَوْ قَصَدَ مَوْضِعًا مِنْ الْحِلِّ كَخُلَيْصٍ وَجُدَّةَ حَلَّ لَهُ مُجَاوَزَتُهُ بِلَا إحْرَامٍ.

Мийқотдан ташқарида яшовчилар Хулайс ва Жидда каби ҳилда жойлашган жойларга кирмоқчи бўлсалар мийқотдан эҳромсиз ўтишлари жоиз бўлади” (Радул муҳтор).

 

ҲАЖ ЁКИ УМРА ҚАСДИ БИЛАН ОФОҚИЙ КИШИНИ ЭҲРОМСИЗ МИЙҚОТДАН ЎТИШИ

 

Офоқий киши ҳаж ёки умра қасди билан мийқотдан эҳромсиз ўтишида икки йўл мавжуд бўлиб, улар:

1. Бир киши юрти учун белгиланган мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетди-ю, лекин эҳромга киришга олдинда бошқа мийқот йўқ бўлса, Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофиий, Имом Молик, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳлар наздида унинг зиммасига бир қурбонлик вожиб бўлади;

2. Бир киши юрти учун белгилаб қўйилган мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетди-ю, лекин олдинда бошқа мийқот ҳам мавжуд бўлса ва ўша мийқотдан эҳромга кирса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида бундай қилиш макруҳ бўлади. Лекин, биринчи мийқотдан эҳромсиз ўтганлиги туфайли зиммасига вожиб бўлган қон соқит бўлади.

وَمَنْ جَاوَزَ وَقْتَهُ غَيْرَ مُحْرِمٍ ثُمَّ أَتَى وَقْتًا آخَرَ وَأَحْرَمَ مِنْهُ أَجْزَأَهُ وَلَوْ كَانَ أَحْرَمَ مِنْ وَقْتِهِ كَانَ أَحَبَّ إلَيّ.

Кимки ўзи учун белгиланган мийқотдан эҳромсиз ўтса, сўнг бошқа бир мийқотга тўғри келиб у ердан эҳромга кирса, унинг эҳроми кифоя қилади. Лекин, ўзининг мийқотидан эҳромга кириши мен учун маҳбуброқдир” (Фатҳул қодир).

وَقَالُوا وَلَوْ مَرَّ بِمِيقَاتَيْنِ فَإِحْرَامُهُ مِنْ الْأَبْعَدِ أَفْضَلُ وَلَوْ أَخَّرَهُ إلَى الثَّانِي لَا شَيْءَ عَلَيْهِ عَلَى الْمَذْهَبِ.

Бир киши ҳарамга киргунича икки мийқотдан ўтса, ҳанафий уламолари наздида ҳарамдан узоқроқ бўлган мийқотдан эҳромга кириши афзалдир. Лекин, биринчи мийқотни қўйиб иккинчи мийқотдан эҳромга киришлигида мазҳабимиз қавлига биноан зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. “Лубоб” китобининг иборасига биноан аввалги мийқотдан эҳромсиз ўтганлигига зиммасига вожиб бўлган қон иккинчи мийқотдан эҳромга кириши билан зиммасидан соқит бўлади” (Раддул муҳтор).

Имом Шофиий, Имом Молик, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳлар назида унга жарима сифатида бир қон лозим бўлади. Шунинг учун ушбу имомлар наздида офоқий киши биринчи мийқотдан эҳромга кириши вожибдир.

 

ОФОҚИЙНИ АВВАЛ ҲИЛГА КИРИБ, СЎНГ МАККАИ МУКАРРАМАГА КИРИШИ

 

Офоқий киши тўғри Маккаи мукаррамага киришни ирода қилмай аввал ҳил ёки мийқотга кириб ундан кейин Маккаи мукаррамага боришни қасд қилса, бу ҳолатда мийқотдан эҳромга кириб ўтиш вожиб бўлмайди. Чунки, у кишининг биринчи қасди Маккаи мукаррама бўлмагани учун ҳилнинг ҳукми у кишига собит бўлиб, мийқотдан эҳромга кириб ўтиши лозим бўлмайди. Ундан кейин Маккаи мукаррамага бормоқчи бўлса, унинг икки шакли мавжуд:

1. Қаерга келиб тушган бўлса, у ердан ҳаж ёки умра учун эҳромга киришни қасд қилса, бундай ҳолатда ҳарам ҳудудига киришдан олдин эҳромга кириш вожиб бўлади. Агар бундай қилмаса, зиммасига қон вожиб бўлади;

2. Қаерга келиб тушган бўлса, у ердан ҳаж ёки умрани қасдисиз Маккаи мукаррамага бормоқчи бўлса, Жиддада яшовчилар каби эҳромсиз ҳарамга кириши мумкин бўлади. Бу ҳийла ҳажи бадал қилувчиларга жоиз эмас.

أَمَّا لَوْ قَصَدَ مَوْضِعًا مِنْ الْحِلِّ كَخُلَيْصٍ وَجُدَّةَ حَلَّ لَهُ مُجَاوَزَتُهُ بِلَا إحْرَامٍ فَإِذَا حَلَّ بِهِ الْتَحَقَ بِأَهْلِهِ فَلَهُ دُخُولُ مَكَّةَ بِلَا إحْرَامٍ وَهُوَ الْحِيلَةُ لِمُرِيدِ ذَلِكَ إلَّا لِمَأْمُورٍ بِالْحَجِّ لِلْمُخَالَفَةِ.

Бир киши Хулайс ва Жидда каби ҳилда жойлашган жойга кирмоқчи бўлса, мийвотдан эҳромсиз ўтиши жоиз. Ҳилдаги қасд қилган жойига келиб тушгач ўша жой аҳли сафида бўлади. Шунинг учун Маккага эҳромсиз кирса бўлади. Бу Маккага эҳромсиз киришни ирода қилган кишингинг ҳийласидир. Лекин, ҳажи бадал қилишга буюрилган шахс бундай қилиши мумкин эмас. Чунки, будай қилиш буюруққа хилоф бўлиб қолади” (Радул муҳтор).

قال الشارح في توجيه الحيلة ان الوجه في الجملة ان يقصد البستان لحاجة قصدا اوليا ولا يضره قصده دخول مكة بعده قصدا ضمنيا او عارضيا كما اذا قصد مدني مثلا جدة لبيع او شراء اولا ويكون في خاطره انه اذا فرغ منه ان يدخل مكة ثانيا الخ.

Шориҳ юқорида зикр қилинган ҳийлани сабабини баён қилиб, хуллас бундай киши аввало ҳилда жойлашган бўстонни қасд қилади. Зимнан ёки тўғри келиб қолиб кейинчалик Маккага келишни қасд қилиши зарар қилмайди. Ҳудди Мадинадан келган киши аввало олди-соттди қилиш учун Жиддани қасд қилади, хаёлида эса олди-соттидан фориғ бўлгач Маккага киришлик бўлади” (Ғуния жадийд).

وهذه الحيلة لا تجوز للحاج عن الغير للمخالفة الخ.

Бу ҳийла ҳажи бадал қилдиргувчига хилоф иш қилганлиги туфайли ҳажи бадал қилган киши учун ўтмайди” (Ғуния жадийд).

 

ЭҲРОМСИЗ МИЙҚОТДАН ЎТИБ КЕТГАНДАН КЕЙИН БИРОР МИЙҚОТГА БОРИБ ТАЛБИЯ АЙТИШ

 

Офоқий киши мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетгандан кейин ҳил ёки ҳарамга бориб эҳромга кириб тавоф ёки бирор рукнни адо қилишидан олдин бирор мийқотга бориб, талбия айтиб олса, эҳромсиз мийқотдан ўтганлиги сабабли зиммасига вожиб бўлган қон зиммасидан соқит бўлади ва мийқотдан иккинчи бор эҳромга ният қилиши шарт эмас.

وَلَوْ أَحْرَمَ بَعْدَ مَا جَاوَزَ الْمِيقَاتَ قَبْلَ أَنْ يَعْمَلَ شَيْئًا مِنْ أَفْعَالِ الْحَجِّ ثُمَّ عَادَ إلَى الْمِيقَاتِ ، وَلَبَّى سَقَطَ عَنْهُ الدَّمُ ، وَإِنْ لَمْ يُلَبِّ لَا يَسْقُطُ ، وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ.

Мийқотдан ўтиб кетиб кетиб ҳаж амалларидан бирор бир амални бажаришдан аввал эҳромга кирса, сўн мийқотга қайтиб келиб талбия айтса, мийқотдан эҳромсиз ўтганлиги қони соқит бўлади. Мийқотга қайтиб келиб талбия айтмаса қон соқит бўлмайди” (Бадиус саноиъ).

 

ЭҲРОМСИЗ МИЙҚОТДАН ЎТИБ КЕТГАНДАН КЕЙИН ИККИНЧИ БОР МИЙҚОТГА БОРИБ ЭҲРОМГА КИРИШ

 

Офоқий кишилар аввал Маккаи мукаррамага боришни қасд қилган бўлсалар белгиланган мийқотдан эҳромсиз ўтишлари жоиз бўлмайди. Агар белгиланган жойдан эҳромсиз ўтиб кетсалар гуноҳкор бўлиб, зиммаларига жаримасига қурбонлик вожиб бўлади. Агар ортга қайтиб қайсидир мийқотдан эҳромга кирсалар зиммаларига вожиб бўлган қурбонлик соқит бўлади.

يُرِيدُ الْحَجَّ أَوْ الْعُمْرَةَ فَجَاوَزَهُ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ثُمَّ عَادَ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ وَأَحْرَمَ مِنْ الْمِيقَاتِ ، وَجَاوَزَهُ مُحْرِمًا لَا يَجِبُ عَلَيْهِ دَمٌ بِالْإِجْمَاعِ ؛ لِأَنَّهُ لَمَّا عَادَ إلَى الْمِيقَاتِ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ، وَأَحْرَمَ الْتَحَقَتْ تِلْكَ الْمُجَاوَزَةُ بِالْعَدَمِ.

Ҳаж ёки умрани ирода қилган киши мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиб қолса, сўнг эҳромга кирмай туриб ортига қайтиб қайсидир мийқотдан эҳромга кирса, кейин мийқотдан ўтса, зиммасига бил ижмо қон вожиб бўлмайди. Чунки, у киши эҳромга кирмай мийқотга қайтиб, мийқотдан эҳромга кирганида эҳромсиз ўтганлиги бекор бўлади” (Бадоиус сано).

 

МИЙҚОТДАН ЭҲРОМСИЗ ЎТИБ КЕТГАНДАН КЕЙИН МИЙҚОТГА ҚАЙТИБ КЕЛМАСЛИК

 

Эҳромсиз мийқотдан ўтиб кетгандан кейин иккинчи бор мийқотга қайтмаса ёки ҳаж ёки умра амалларини адо қилгандан кейин қайтиб келса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади.

 

ҲИЛДА ТУРИШНИ ҚАСД ҚИЛИБ САФАРГА ЧИҚИШ

 

Бир киши тижорат мақсадида аввало Жиддага бориб, сўнг ҳаж қилиш учун Маккаи мукаррамага боришни қасд қилиб уйидан чиқса ва у киши ҳали зиммасидаги фарз ҳажни адо қилмаган бўлса, бундай ҳолатда офоқий киши мийқотдан ўтаётган пайтда эҳромга кириб ўтиши вожибдир. Агар эҳромга кирмай ўтса, жаримасига қурбонлик лозим бўлади. Шунинг учун узоқ минтақадан келаётган кишини дилида Маккаи мукаррамага кириш қасди бўлса, ўша қасд аввалги қарор деб ҳукм қилинади.

لَوْ أَرَادَ دُخُولَ مَكَّةَ عِنْدَ الْمُجَاوَزَةِ يَلْزَمُهُ الْإِحْرَامُ ، وَإِنْ أَرَادَ دُخُولَ الْبُسْتَانِ ؛ لِأَنَّ دُخُولَ مَكَّةَ لَمْ يَبْدُ لَهُ ، وَإِنَّمَا هُوَ مَقْصُودُهُ الْأَصْلِي.

Мийқотдан ўтаётган вақтда Маккага кириш истаги бўлса, гарчи бўстонга киришни ирода қилган бўлсада эҳромга кириши лозим бўлади. Чунки, Маккага кириш тўсатдан ҳаёлига келиб қолмади. Балки, у унинг аслий мақсадидир” (Баҳрур роиқ).

Агар Жиддага тижорат мақсадида келаётган киши зиммасидаги фарз қилинган ҳажни адо қилиб бўлган бўлса ва келишда ҳаж қилиш асл мақсади бўлмаса, лекин имконият туғилиб қолса, нафл ҳаж қилиб оламан деган нияти бўлса, бундай ҳолат у кишига мийқотдан эҳромга кириши шарт эмас. Чунки, ҳозирга келиб кўплаб офоқий кишилар ҳилга ўз юмишларини битириш учун боришмоқдалар.

وَمَنْ جَاوَزَ وَقْتَهُ يَقْصِدُ مَكَانًا فِي الْحِلِّ ثُمَّ بَدَا لَهُ أَنْ يَدْخُلَ مَكَّةَ فَلَهُ أَنْ يَدْخُلَهَا بِغَيْرِ إحْرَامٍ.

Бир киши ҳилдаги Жидда ва Хулайса каби жойларни қасд қилиб мийқотдан ўтса, кейин тўсатдан Маккага кириш фикри пайдо бўлса, эҳромсиз мийқотдан ўтиши жоиздир” (Баҳрур роиқ).

 

ҲИЛ АҲЛИ ҲАЖ ЁКИ УМРА ҚАСДИ БИЛАН ҲАРАМ ҲУДУДИГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШИ

 

Ҳилда истиқомат қиладиган киши ҳаж ёки умра қасди билан Маккаи мукаррамага бормоқчи бўлса, эҳромсиз ҳарам ҳудудидан ўтиши жоиз бўлмайди. Шунингдек, ҳилда туриш мақсадида келган офоқий киши ҳам ҳаж ёки умра қилиш мақсадида ҳарам ҳудудига эҳромсиз кириши жоиз бўлмайди. Агар эҳромсиз ҳарам ҳудудига кириб олса, жаримасига қурбонлик вожиб бўлади.

فَمَنْ قَصَدَ الْبُسْتَانَ قَصْدًا أَوَّلِيًّا ثُمَّ أَرَادَ النُّسُكَ لَا يَحِلُّ لَهُ دُخُولُ مَكَّةَ بِلَا إحْرَامٍ.

Бир киши аввало ҳилдаги бўстонни қасд қилса, сўнг ҳаж ёки умрани ирода қилса, ҳилдан Маккага эҳромсиз кириши ҳалол бўлмайди” (Баҳрур роиқ).

Юқорида ҳилда яшовчилар Маккага эҳромсиз киришлари жоизлиги ҳаж ёки умрадан бирортасини қасд қилмай бирор эҳтиёжи туфайли киришни қасд қилганда эди.

 



[1]  Тарихи Маккаи мукаррама. – Б. 30.

[2] Илмом – умра билан ҳаж орасида бир бор ватанига бориб келиш бўлиб, уни илмоми саҳиҳ дейилади. Агар ватанига бормай ярим йўлдан ҳажга келса, илмоми ноқис дейилади.

[3] Аввал умра қилмай тўғридан тўғри ҳаж қилишга эҳромга киришдир.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz