Ҳаж кимга ва қачон фарз бўлади? Принтер учун
08.10.2013 й.

يا ربِّ صلِّ وَسَلِّم دائماً أبَدَاً على صَفِيِّكَ خَيرِ الخَلقِ كُلِّهِمُ

لَبَّيْكَ اللَّهمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ.

وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا

Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир” (Оли Имрон 97 оят).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَطَبَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ فَرَضَ اللهُ عَلَيْكُمُ الْحَجَّ فَحُجُّوا فَقَالَ رَجُلٌ: أَكُلَّ عَامٍ يَا رَسُولَ اللهِ فَسَكَتَ حَتَّى قَالَهَا ثَلاَثًا فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَوْ قُلْتُ نَعَمْ لَوَجَبَتْ وَلَمَا اسْتَطَعْتُمْ ثُمَّ قَالَ: ذَرُونِي مَا تَرَكْتُكُمْ فَإِنَّمَا هَلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ بِكَثْرَةِ سُؤَالِهِمْ وَاخْتِلاَفِهِمْ عَلَى أَنْبِيَائِهِمْ فَإِذَا أَمَرْتُكُمْ بِشَيْءٍ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَإِذَا نَهَيْتُكُمْ عَنْ شَيْءٍ فَدَعُوهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб:

“Эй одамлар! Батаҳқиқ, Аллоҳ сизга ҳажни фарз қилди. Бас, ҳаж қилинг!” дедилар.

Шунда бир киши:

“Ҳар йилими, эй Аллоҳнинг Расули!” деди.

Бас, у зот ўша гапни уч марта айтгунча жим турдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ҳа, десам вожиб бўлиб қолар эди ва қодир бўлмас эдингиз. Мен сизни тарк қилган нарсада мени сиз тек қўйинг. Албатта, сиздан олдин ўтганлар саволларининг кўплиги ва анбиёлари ихтилоф қилганлари туфайли ҳалок бўлганлар. Қачон сизга бир ишни амр қилсам, уни қудратингиз етганича қилинг. Қачон сизни бир нарсадан наҳйи қилсам, уни тарк қилинг”, дедилар” (Муслим, Насаий ва Термизий ривоят қилишган).

Байтда Аллоҳ таолонинг хос тажаллийи бўлгани боис унда ҳаж ибодатини адо қилишни хос қилди. Ҳаж ибодатини адо қилувчи Аллоҳ таолога ўз ишқи ва муҳаббатини изҳор қилади. Кимки Аллоҳ таолога муҳаббатим бор деб даъво қилса ва Байтга боришга мол ва соғлик-саломатлик жиҳатидан тайёр бўлса, энг камида умрида бир маротаба у ерга бориши зарурдир. У ерга боргандан кейин Маҳбубига ишқини изҳор қилиб, девоналарча Байтни тавоф қилсин.

Бир кишига Аллоҳ таоло томонидан ватанидан Маккаи мукаррамага бориб келишига, у ердаги харажатларига ва ҳаж қилиб қайтгунича фарзандларини харажатларига етадиган маблағ берилса ва Маккаи мукаррамага бориш йўлларида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаса, бундай кишига умрида бир маротаба ҳаж қилиш фарз бўлади.

 

ҲАЖ ФАРЗ БЎЛИШИ УЧУН МАБЛАҒИ НИСОБГА ЕТИШИ ШАРТ ЭМАС

 

Ҳаж фарз бўлиши учун маблағи нисобга етиши ёки нисоб миқдоридаги молга эга бўлиши шарт эмас. Балки, ҳаж сафари харажатларига ва сафарга бориб келгунича фарзандларини харажатларига етадиган маблағга эга бўлган кишига ҳаж фарз бўлади. Харажатлар нисобдан ортиқча бўлсин ёки кам бўлсин ёки баробар бўлсин, ўша харажатларни қоплашга имконияти бор кишига ҳаж фарз бўлади.

ولا يشترط لوجوب الحج مقدار النصاب بل ما يبلغه سواء كان مقدار النصاب او اكثر او اقل.

“Ҳажни фарз бўлиши учун нисоб миқдоридаги маблағга эга бўлиши шарт эмас. Балки, нисоб миқдорига етсин ёки ундан кўп ёки кам бўлсин ҳаж харажатларига етса бўлди (Ғуня жадийд).

 

ҲАЖ ҚИЛАДИМИ ЁКИ ЯШАШ УЧУН УЙ ОЛАДИМИ?

 

Бир кишини яшаш учун уйи бўлмаганлиги сабабли уй олишга маблағ тўплаётган бўлса ва у маблағ билан бемалол ҳаж харажатларини қоплаш мумкин бўлса, бундай ҳолатда у киши икки ишдан қайси бирини қилади? Чунки, тўплаган маблағини ҳажга сарфласа уйсиз қолади, уй олса ҳаж қила олмай қолади. Бундай ҳолатда бу кишига ҳаж фарз бўладими?

Бундай кишининг ҳукми шуки, ҳаж мавсуми келиб, ёздириб қўйган навбати келиб қолса, ҳаж қилиши вожиб бўлади ва уй сотиб олишни бекор қилиши даркор. Агар ҳаж мавсуми келмаган бўлса ёки ҳажга қўйган навбати келмаган бўлса, бундай ҳолатда тўплаган маблағига ҳеч қандай кароҳиятсиз уй сотиб олиши мумкин бўлади ва то иккинчи маротаба ҳаж сарф-харажатларига етадиган маблағ тўпламагунича унга ҳаж фарз бўлмайди.

وَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ مَسْكَنٌ وَلَا شَيْءَ مِنْ ذَلِكَ وَعِنْدَهُ دَرَاهِمُ تَبْلُغُ بِهِ الْحَجَّ وَتَبْلُغُ ثَمَنَ مَسْكَنٍ وَخَادِمٍ وَطَعَامٍ وَقُوتٍ وَجَبَ عَلَيْهِ الْحَجُّ وَإِنْ جَعَلَهَا فِي غَيْرِهِ أَثِمَ ا هـ لَكِنَّ هَذَا إذَا كَانَ وَقْتُ خُرُوجِ أَهْلِ بَلَدِهِ كَمَا صَرَّحَ بِهِ فِي اللُّبَابِ أَمَّا قَبْلَهُ فَيَشْتَرِي بِهِ مَا شَاءَ لِأَنَّهُ قَبْلَ الْوُجُوبِ.

Агар бир кишини яшаш учун уй-жойи бўлмаса ва унда ҳажга ёки яшаш учун жойга, ходимга, таомга ва овқатга етадиган маблағи бўлса ва қишлоғидагилар ҳажга кетаётган вақт бўлса, у маблағни ҳаждан бошқасига сарф қилса гуноҳкор бўлади. “Лубоб”да шундай дейилган. Аммо, ҳажга шаҳар аҳолиси отланишидан олдин у маблағга бирор нарса сотиб олса, гуноҳкор бўлмайди. Чунки, бу иш ҳаж фарз бўлишидан олдин бўлди” (Раддул муҳтор).

 

ҲАЖ ҚИЛАДИМИ ЁКИ ТЎЙ ҚИЛАДИМИ?

 

Бир кишида уйланишга ёки ҳаж қилишга етадиган маблағ бўлса, яъни уйланса ҳаж қила олмайди, агар ҳаж қилса уйлана олмайдиган даражадаги маблағга эга бўлган киши қандай йўл тутиши лозим?

Агар у кишини уйланиши зарур даражага етган бўлса-ю, лекин ўзини назорат қила олса ва ҳажга қўйган навбати келмаган бўлса, бундай ҳолатда ҳеч қандай кароҳиятсиз уйланиши жоиз бўлади. Агар ҳажга қўйган навбати келиб қолган бўлса, бундай ҳолатда маблағини ҳажга сарф қилиши вожибдир. Агар ўзини-ўзи назорат қила олмайдиган даражада бўйдоқ бўлса ва уйланмаса гуноҳ ишга қўл уриб қўйиши хафи бўлса, тўплаган маблағини уйланишга сарф қилишида ҳеч қандай кароҳият бўлмайди ва то иккинчи маротаба ҳажга етадиган маблағ тўпламагунича унга ҳаж фарз бўлмайди.

مَعَهُ أَلْفٌ وَخَافَ الْعُزُوبَةَ إنْ كَانَ قَبْلَ خُرُوجِ أَهْلِ بَلَدِهِ فَلَهُ التَّزَوُّجُ وَلَوْ وَقْتَهُ لَزِمَهُ الْحَجُّ

Бир кишида минг дирҳам бўлса, бўйдоқликдан қўрқса, агар шаҳар аҳолиси (ҳаж) сафарига чиқишларидан илгари бўлса, уни уйланиши лозим бўлади. Агар у(шаҳар аҳолиси ҳаж сафарига чиқиб кетаётган)нинг вақти бўлса, ҳаж унга лозим бўлади” (Раддул муҳтор).

بِأَنَّهُ حَالَ التَّوَقَانِ مُقَدَّمٌ عَلَى الْحَجِّ اتِّفَاقًا لِأَنَّ فِي تَرْكِهِ أَمْرَيْنِ تَرْكُ الْفَرْضِ وَالْوُقُوعُ فِي الزِّنَا وَجَوَابُ أَبِي حَنِيفَةَ فِي غَيْرِ حَالِ التَّوَقَانِ أَيْ فِي غَيْرِ حَالِ تَحَقُّقِهِ الزِّنَا لِأَنَّهُ لَوْ تَحَقَّقَهُ فُرِضَ التَّزَوُّجُ أَمَّا لَوْ خَافَهُ فَالتَّزَوُّجُ وَاجِبٌ لَا فَرْضٌ فَيُقَدَّمُ الْحَجُّ الْفَرْضُ عَلَيْهِ فَافْهَمْ.

Зино қилиб қўйиш аниқ бўлган ҳолатда бил иттифоқ тўй қилиш ҳажга муқаддам қилинади. Чунки, уни тарк қилишда икки иш юзага келади. Биринчиси, фарзни тарк қилиш, иккинчиси зино қилиб қўйиш. Абу Ҳанифанинг зино қилиб қўйиш аниқ бўлмаган ҳолатдаги киши ҳақидаги жавоби шуки фарз ҳаж уйланишга тақдим қилинади. Чунки, зино қилиб қўйиш аниқ бўлган ҳолатда уйланиш фарз бўлади. Агар зино қилиб қўйишдан хавф қилса, уйланиш вожиб бўлади. Бас масала тушунарли бўлди” (Раддул муҳтор).

 

ҲАЖ ҚИЛАДИМИ ЁКИ ОТА-ОНАСИНИ ЁКИ АЁЛИНИ ДАВОЛАТАДИМИ?

 

Бир кишини олдида ҳажга етадиган маблағи бўлса-ю, айни шу вақтда ота-онаси қаттиқ касал бўлиб, даволанишда фарзандининг ёрдамига муҳтож бўлсалар. Бундай ҳолатда тўпланган маблағ ота-онани даволаш учунгина етса, у киши ҳаж қиладими ёки ота-онасини даволайдими?

Бундай ҳолатда тўплаган маблағини ота-онасини даволаш учун ишлатади. Агар кейинчалик ҳажга етадиган маблағ тўплай олмаса, ҳажга бормагани учун гуноҳкор бўлмайди ва ҳаж қилишга қодир бўла туриб қилмаган кишиларга доир ваъийдга дучор бўлмайди. Агар бир киши ҳаж харажатларига қодир-у, лекин ҳаж мавсуми келишидан олдин вафот этиб қолди. Бундай ҳолатда ҳам у киши ҳаж қилмагани учун гуноҳкор бўлмайди. Ҳа, ҳаж харажатларига етарли маблағи бўлиб, ҳаж мавсуми келмагани учун ҳаж қилмаган киши мени номимдан ҳаж қилинглар, деб васият қилиши вожиб бўлади. Шунингдек, ёш болага қараётгани ёки уни даволаётгани учун ҳажга бормаса ҳам гуноҳкор бўлмайди.

Агар бир кишининг аёли касал бўлса ва унинг барча харажатларини қопласа-ю, лекин ҳажга боришга маблағи бўлса ва ҳажга навбати келиб қолса, аёлимга ўзим қарайман деб ҳаждан қолиши шаръан жоиз эмас. Балки, бундай ҳолатдаги кишига ҳаж қилиш вожиб бўлади. Чунки, аёлнинг яқинлари эр дори-дармонини олиб бергандан кейин унга қараб туришлари мумкин.

من عليه الحج ومرضت زوجته لا يكون عذرا في التخلف عن الحج ومرض الوالد والوالدة يكون عذرا اذا احتاجا اليه والولد الصغير المحتاج اليه عذر في التخلف مريضا كان او لم يكن.

Бир кишини зиммасига ҳаж фарз бўлиб, шу билан бир қаторда аёли касал бўлиб қолса, бу ҳаждан қолишга узр бўлмайди. Ота-онанинг касал бўлиб, фарзандларига муҳтож бўлишлари (ҳаждан қолишга) узр ҳисобланади. Унинг ёрдамига касаллиги ёки бошқа сабабли муҳтож бўлган кичик бола ҳаждан қолишга сабаб бўлади” (Ғуня).

المراد به ما يمنع عن السفر والذهاب الى بيت الله او لأجل الحاجة الظاهرة كحضانة الولد الصغير المحتاج اليه او تعهد الوالد او الوالدة المريضين المحتاجين الى خدمته او لأجل المشقة الظاهرة.

Ундан мурод, Байтга сафар қилиш ва боришдан тўсадиган нарса ёки унга муҳтож кичик болага энагалик қилиш ёки унинг хизматига муҳтож касал ота-онага қараш каби зоҳирий ҳожат ёки зоҳирий машаққат (каби нарсалар ҳажни қолдиришга сабаб бўла олади)” (Эълоус сунан).

 

ҲАЖ ҚИЛАДИМИ ЁКИ ҚАРЗИНИ АДО ҚИЛАДИМИ?

 

Бир кишини олдида ҳаж харажатларига етадиган маблағ бўлса-ю, лекин ўшанча қарзи ҳам бўлса, агар қарзини берса ҳаж қилишга маблағи қолмаса, бундай ҳолатда у киши нима қилади?

Бундай ҳолатда қарзини адо қилиши лозим бўлади. Қарзини бергандан кейин олдида ҳаж харажатларига етарли маблағ қолмагани учун унинг зиммасига ҳаж фарз бўлмайди. У кейинчалик ҳажга етарли маблағ тўплай олмаса, биринчи тўплаган маблағига ҳажга бормагани учун гуноҳкор бўлмайди. Чунки, ҳаж қарзи бор одам қарзни адо қилгандан кейин ҳаж харажаларига етадиган маблағи олдида қолса, у кишига ҳаж қилиш лозим бўлади.

وان كان في ماله وفاء بالدين يقضى الدين ولا يحج وَيُكْرَهُ الْخُرُوجُ إلَى الْغَزْوِ وَالْحَجِّ لِمَنْ عَلَيْهِ الدَّيْنُ

Агар қарзи бўлса, тўплаган маблағини қарзига бериб, ҳаж қилмайди. Қарзи бор киши ғазотга ва ҳажга чиқиши макруҳдир” (Фатаво қозихон).

 

ҲАЖ УЧУН ТЎПЛАГАН МАБЛАҒДАН ЗАКОТ БЕРИШ

 

Бир киши ҳажга бораман деган ниятда алоҳида маблағ тўплаётган бўлса, лекин ҳажга тўплаган маблағидан алоҳида закотга етадиган пули бўлса, закотга етадиган маблағидан закот чиқараётган вақтда ҳаж учун тўплаётган маблағидан ҳам закот чиқаради. Агар у биринчи бор нисобга молик бўлиб, нисобга молик бўлганига бир йил тўлса, унинг зиммасига закот бериши лозим бўлади. Агар йил тўлишига оз қолганда закотга етган маблағидан ҳаж сафарига бориш учун ҳаж комитасига пул тўласа ва закотга маблағи етмай қолса, закот бериши унинг зиммасига лозим бўлмайди. Лекин, ундан ортган маблағи нисобга етса, ундан закот чиқаради.

مَا إذَا أَمْسَكَهُ لِيُنْفِقَ مِنْهُ كُلَّ مَا يَحْتَاجُهُ فَحَالَ الْحَوْلُ، وَقَدْ بَقِيَ مَعَهُ مِنْهُ نِصَابٌ فَإِنَّهُ يُزَكِّي ذَلِكَ الْبَاقِيَ، وَإِنْ كَانَ قَصْدُهُ الْإِنْفَاقَ مِنْهُ أَيْضًا فِي الْمُسْتَقْبَلِ لِعَدَمِ اسْتِحْقَاقِ صَرْفِهِ إلَى حَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ وَقْتَ حَوَلَانِ الْحَوْلِ.

Эҳтиёжи тушадиган нарсага сарфлаш учун маблағ тўпласа, бир йил ўтгандан кейин ўша маблағи нисоб ҳолида турса, ундан закот беради. Агарчи келажакда аслий эҳтиёжларига сарфлашликни қасд қилган бўлсада. Бир йил тўлганда ҳожати аслийсига сарфлашга ҳожат бўлмаганлиги учун” (Раддул муҳтор).

 

ЗАКОТ АДО ҚИЛИШ УЧУН ШАРЪИЙ ҚОНУН

 

Закот вожиб бўлиши учун нисобга эга бўлиб, унга бир йил тўлиши билан бир қаторда том маънода у бойликка молик бўлиши шартдир. Нисобга том маънода эга бўлиши учун икки шарт бирданига бир кишида топилиши лозимдир:

1. Молни қабз қилиши, яъни мукаммал қабз қилиши;

2. Молни қабз қилиши билан бир қаторда унга молик ҳам бўлиши.

Шунинг учун мулкияти бўлиб, мулкни қабз қилмаган бўлса ёки қабзасида бўлмаса, у пулдан унга закот вожиб бўлмайди. Шунингдек, қабзаси бўлса-ю, мулкияти бўлмаса унга закот вожиб бўлмайди.

Закот беришдан олдин ҳаж комитасига ҳажга бориш учун маълум бир маблағ ўткизиб қўйган бўлса, ўша ўтказган маблағидан унинг зиммасига закот вожиб бўлмайди. Агар ҳаж комитасига бергандан кейин олдида қолган маблағи закотга етса, ундан закот чиқариши лозим бўлади.

وَمِنْهَا الْمِلْكُ التَّامُّ وَهُوَ مَا اجْتَمَعَ فِيهِ الْمِلْكُ وَالْيَدُ وَأَمَّا إذَا وُجِدَ الْمِلْكُ دُونَ الْيَدِ كَالصَّدَاقِ قَبْلَ الْقَبْضِ أَوْ وُجِدَ الْيَدُ دُونَ الْمِلْكِ كَمِلْكِ الْمُكَاتَبِ وَالْمَدْيُونِ لَا تَجِبُ فِيهِ الزَّكَاةُ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ وَأَمَّا الْمَبِيعُ قَبْلَ الْقَبْضِ فَقِيلَ لَا يَكُونُ نِصَابًا وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ يَكُونُ نِصَابًا كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.

Милкут том – милк ва қўл унда жам бўлган нарсадир. Милк топилиб қўл топилмаса, масалан, қабздан олдинги садақа ёки қўл топилиб милк топилмаса, масалан, мукотабнинг милки каби. Қарздорга закот вожиб бўлмайди. “Сиржи ваҳҳож”да ҳам шундай ёзилган. Қабздан олдинги тавар бир қилга кўра нисоб эмас. Саҳиҳи, нисоб бўлади. “Муҳитус Сарахсий”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

 

ҲАЖЖИ БАДАЛ ҚИЛДИРУВЧИ ҲАЖЖИ БАДАЛ ҚИЛУВЧИГА МАБЛАҒ БЕРСА, ЎША МАБЛАҒДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?

 

Бир киши ҳар йили закот бериб келса, жорий йилда закот бериш вақти келишидан олдин, бир кишига ҳаж бадал қилдириш учун уч миллион берса ва ҳаж бадал қилувчи ҳали ҳаж бадал қилишидан илгари ҳаж бадал қилдирувчининг закот бериш вақти келиб қолса, у маблағдан ким закот беради?

Ушбу масалани фикр қилиб кўрилса, у маблағдан ҳеч кимга закот бериш вожиб эмаслиги келиб чиқади. Чунки, бу маблағ закот бериш вақти келишидан илгари сарфланган маблағ ҳукмида бўлади.

Ҳаж бадал қилдирувчи қўлидан маблағ чиқиб кетгани учун уни зиммасига закот вожиб бўлмайди. Чунки, закот вожиб бўлиши учун мулкият ва қабза лозим бўлиши лозим. Ҳаж бадал қилвчи ҳам у маблағдан закот бермайди, чунки биринчидан у маблағга ҳали бир йил айланмади ва унга молик ҳам бўлмади. Балки, у ҳаж бадал қилдирувчининг вакилидир.

Агар ҳаж бадал қилдирувчи ҳаж бадал қилиб берувчи киши номидан ҳаж комитаси номидаги банкка пул тўлаб қўйса, ўша пулдан закот бериши вожиб бўлмайди. Агар ҳаж бадал қилдириш учун алоҳида маблағ тўплаб ҳали уни ҳаж бадал қилдувчига ёки ҳаж комитасига тўламаган бўлса, у маблағдан закот бериши лозим бўлади.

إذَا عَجَّلَ الْأُجْرَةَ لَا يَمْلِكُ الِاسْتِرْدَادَ

Ҳақни шошилтирса, қайтариб олишга молик бўлмайди” (Раддул муҳтор).

 

БАЪЗИ ФИҚҲИЙ ИБОРАЛАРДАГИ ШУБҲА ВА УНИ КЕТКАЗИШ

 

Баъзи фиқҳи ибораларда ҳаж комитада тўпланадиган маблағдан маблағ эгасига закот бериш лозим деган шубҳа туғилади.

وَأَمَّا الدُّيُونُ الَّتِي لَا مَطَالِبَ لَهَا مِنْ جِهَةِ الْعِبَادَاتِ كَالنُّذُورِ، وَالْكَفَّارَاتِ، وَصَدَقَةِ الْفِطْرِ، وَوُجُوبِ الْحَجِّ، وَنَحْوِهَا لَا يَمْنَعُ وُجُوبَ الزَّكَاةِ ؛ لِأَنَّ أَثَرَهَا فِي حَقِّ أَحْكَامِ الْآخِرَةِ، وَهُوَ الثَّوَابُ بِالْأَدَاءِ وَالْإِثْمُ بِالتَّرْكِ.

Назр, каффорот, фитр садақси, ҳаж каби талаб қилувчиси йўқ бўлган ибодатлардаги қарзлар закот вожиб бўлишига монеълик қилмайди. Чунки, охират аҳкомлари ҳаққида закотнинг асари адо қилса савоб, тарк қилса гуноҳдир” (Бадоиъус санйиъ).

Матннинг зоҳиридан ҳаж сафари учун тайин қилинган, ҳар қандай пулдан закот вожиб бўлади. У хоҳ ҳаж комитасига тўланган бўлсин ёки тўланмаган бўлсин. Аслида бу матндан кўзланган мақсад шуки, бир кишини закотга қурби етса, шу билан бир қаторда зиммасида ҳаж, назр, каффорат каби ибодатлардан қарзи бўлса, у кишига закот бериш лозим бўлади. У киши мени зиммамда шу-шу ибодатлардан қарзим бор, зиммасида қанча маблағ қарз бўлса, ўша маблағдан закот чиқариш вожиб бўлмаганидек, ҳажга кетадиган маблағлардан закот чиқариш менга лозим бўлмайди дейиши тўғри бўлмайди. Бу хато фикр бўлиб. Унинг зиммасига закот лозим бўлади.

Шунингдек, фитр садақасини бериш муддати ўтиб кетиб, бир киши уни адо қила олмай қолди. Бас закот бериш вақтида фитр садақасини чиқариб, кейин закот бермайди. Балки, бор маблағидан закот беради ва ҳатто ҳаж қилиш учун тўплаётган маблағидан ҳам закот бериши лозим бўлади. Шуларнинг барчаси юқорида келтирилган фиқҳий иборанинг мазмунидир.

Ҳаж қилиш учун тўпланган маблағни закот бериш вақти келишидан илгари ҳаж комитасига топшириб қўйган бўлса, у маблағдан закот чиқариш вожиб бўлмайди. Шунингдек, ҳаж бадал қилдириш учун ҳаж бадал қилувчига топшириб қўйилган маблағдан ҳам закот берилмайди. Бу борадаги ҳукм юқорида зикр қилинди.

 

ХИЗМАТ САФАРИГА БОРИШ АСНОСИДА ҲАЖ ҚИЛИБ ОЛИШ

 

Хизмат сафари билан Саъудия давлатига ташриф буюриб, умра ёки ҳаж амалларини қилиб олишга муяссар бўлса, унинг зиммасидан фарз ҳаж соқит бўлади, яъни қилган ҳажи умрида бир маротаба қилиши фарз бўлган ҳаж деб эътиборга олинади. Ундан кейин ўз олдидан зиммасидаги фарз ҳажни адо қилиш учун иккинчи маротаба маблағ сарфлаш шарт эмас (Фатвои маҳмудия, Ийзоҳул маносик). Лекин, бу ҳолатга тушган инсон шуни билиши лозимки, ҳаж нусклари, яъни ҳаж амаллари бажариладиган беш кунда ўз олдидан сарф-харажат қилиши лозим бўлади. Бундай ҳаж қилувчи хизмат сафарига ажратилган маблағдан ҳаж амалларини бажаришга сарф-харажат қилиши дуруст эмас. Ҳа, агар хизмат сафарига юборган ташкилот ёки фирма ажратилган маблағдан ҳаж қилишга сарфлайверинг деб ижозат берса, у маблағдан сарфласа бўлади.

 

ОРТТИРИЛГАН ҲАРОМ МАБЛАҒ БИЛАН ҲАЖ ҚИЛИШ

 

Ҳалол йўл билан тўпланган маблағ билан ҳаж ибодатини қилиш лозим ва зарурдир. Ҳаром ёки шубҳали маблағ билан қилинган ҳаж ибодати қабул бўлмайди. Чунки, Аллоҳ таоло покдир ва пок ҳамда ҳалолни қабул қилувчидир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ اللَّهَ طَيِّبٌ لَا يَقْبَلُ إِلَّا طَيِّبًا وَإِنَّ اللَّهَ أَمَرَ الْمُؤْمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ الْمُرْسَلِينَ فَقَالَ يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنْ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ وَقَالَ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ ثُمَّ ذَكَرَ الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشْعَثَ أَغْبَرَ ثُمَّ يَمُدُّ يَدَيْهِ إِلَى السَّمَاءِ يَا رَبِّ يَا رَبِّ وَمَطْعَمُهُ حَرَامٌ وَمَشْرَبُهُ حَرَامٌ وَمَلْبَسُهُ حَرَامٌ وَغُذِّيَ بِالْحَرَامِ فَأَنَّى يُسْتَجَابُ لِذَلِكَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Эй, инсонлар Аллоҳ таоло пок ва фақат покни қабул қилади. Аллоҳ таоло расулларга буюрган нарсани мўминларга ҳам буюриб: “Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман” (Мўминун 51 оят), (деди) ва яна: “Эй иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар(Бақара 172 оят) (деди). Сўнг узоқ сафар қилиб, сочлари тўзиб, ғубор босиб осмонга икки қўлини кўтариб: “Эй, Роббим, эй Роббим” (деган) кишини зикр қилдилар. Ваҳолангки унинг таоми ҳам, шароби ҳам, кийими ҳам ҳаромдир ҳамда ҳаром билан овқатлантиради. Булар билан (унинг қилган дуоси) қандай қилиб ижобат бўлсин” дедилар” (Термизий, Муслим ривояти).

عَن اَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَرَجَ الرَّجلُ حَاجًّا بِنَفَقَةٍ طَيِّبَةٍ وَوَضَعَ رِجلَهُ فِي الغَرزِ فَنَادَى لَبَّيكَ اَللهُمَّ لَبَّيكَ نَادَاهُ مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ لَبَّيكَ وَسَعدَيكَ زَادُكَ حَلالٌ وَرِاحلَتُكَ حَلالٌ وَحَجُّكَ مَبرُورٌ غَيرُ مَأزُورٌ وَإِذَا خَرَجَ بِالنَّفَقَةِ الخَبِيثَةِ فَوَضَعَ رِجلَهُ فِي الغَرزِ فَنَادَى لَبَّيكَ نَادَاهُ مُنادٍ مِنَ السَّمَاءِ لا لَبَّيكَ وَلا سَعدَيكَ زَادُكَ حَرَامٌ وَنَفَقَتُكَ حَرَامٌ وَحَجُّكَ غَيرُ مَبرُورٍ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Киши ҳалол мол билан ҳаж сафарига чиқса ва оёғини (уловининг) узангисига қўйиб:

“Лаббайкаллоҳумма лаббайк” деб талбия айтиб нидо қилса, осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:

“Лаббайка ва саъдайка. Сенинг луқманг ҳалол, сенинг уловинг ҳалол ва гуноҳу маъсиятдан ҳоли бўлган ҳажинг мабрурдир. Агар ҳаром мол билан ҳаж сафарига чиқса ва оёғини (уловининг) узангисига қўйиб:

“Лаббайка” деб талбия айтиб нидо қилса, осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:

“Сенга на лаббайка ва на саъдайка бор. Сенинг луқманг ҳаром, сенинг нафақанг ҳаром ва қилган ҳажинг мақбул эмас” дейди” дедилар” (Муъжами авсат).

ومن حج بمال حرام سقط عنه الفرض ولا يقبل حجه ويكون عاصيا والصحيح في مذهب  الامام احمد رحمة الله عليه ان من حج بمال حرام لم يجز حجه اصلا.

Кимки ҳаром мол билан ҳаж қилса, фарз зиммасидан соқит бўлади ва ҳажи мақбул бўлмайди ва гуноҳкор бўлади. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларидаги саҳиҳ қавлга кўра ҳаром мол билан ҳаж қилган кишининг ҳажи асло жоиз бўлмайди” (Ғуня жадийд).

Фақиҳларни ёзишларича, ҳаром мол билан ҳаж қилиш ҳаром ва гуноҳи кабирадир.

وَقَدْ يَتَّصِفُ بِالْحُرْمَةِ كَالْحَجِّ بِمَالٍ حَرَامٍ

Гоҳо ҳаром мол билан қилинган ҳаж каби ҳаром билан сифатланади” (Раддул муҳтор).

لَيْسَ حَرَامًا بَلْ الْحَرَامُ هُوَ إنْفَاقُ الْمَالِ الْحَرَامِ.

Ҳаром мол билан ҳаж қилиш ҳаром эмас. Балки, ҳаром молни сарф қилиш ҳаром(Раддул муҳор).

وَلِذَا قَالَ فِي الْبَحْرِ وَيَجْتَهِدُ فِي تَحْصِيلِ نَفَقَةٍ حَلَالٍ، فَإِنَّهُ لَا يُقْبَلُ بِالنَّفَقَةِ الْحَرَامِ كَمَا وَرَدَ فِي الْحَدِيثِ

Шунинг учун “Баҳр”да шундай дейилди: “Ҳалол нафақа ҳосил қилишда тиришади. Чунки, у (ҳаж) ҳадисда ворид бўлганидек, ҳаром нафақа билан қабул бўлмайди” (Раддул муҳтор).

 

ҲАЖНИ ЎЗ ВАҚТИДАН КЕЧИКТИРИШ ГУНОҲ

 

Ҳажга бориш учун сабаблар муҳайё бўлиб, навбат келиб барча тўсиқлар барҳам бўлса-ю, ҳажга бормаса қаттиқ гуноҳкор бўлади ёки маблағи бўла туриб бепарволик билан ҳажга навбатга турмай қариликни кутиб юрса ҳам қаттиқ гуноҳкор бўлади.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:" مَنْ مَلَكَ زَادًا، وَرَاحِلَةً تُبَلِّغُهُ إِلَى بَيْتِ اللهِ، وَلَمْ يَحُجَّ، فَلاَ عَلَيْهِ أَنْ يَمُوتَ يَهُودِيًّا، أَوْ نَصْرَانِيًّا، وَذَلِكَ أَنَّ اللهَ يَقُولُ فِي كِتَابِهِ : "وَللهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً".

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки Байтуллоҳгача етказадиган зоди роҳилага эга бўла туриб, ҳаж қилмаса, яҳудий ёки насроний ҳолида вафот этишининг фарқи йўқдир. Бу Аллоҳнинг Ўз китобида “Одамлардан йўлига қодир бўлганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ фарздир” дегани учундир”, дедилар” (Термизий ривояти).

Ҳажга бориш учун зарурий бўлган барча шарт-шароитлар бўла туриб, ҳажга боришни кечиктирса, қаттиқ гуноҳкор бўлиб, қиёматда Аллоҳнинг азобига мубтало бўлади.

 

ФАРЗАНДНИ ТЎЙИ ЁКИ УЙ ҚУРАЁТГАНИ САБАБЛИ ҲАЖНИ КЕЧИКТИРИШ

 

Ҳаж ибодатини қилиш фарз бўлган одамларнинг аксарияти ўғлимни уйлаб, қизимни чиқариб олгандан кейин ҳаж қиламан деб ҳаж ибодатини ортга сурадилар. Баъзилар эса, уйимни яхшилаб таъмирлаб олгандан кейин ҳажга бораман дейдилар. Аслида эса, бу икки кишига қанча яшаши ва куч-қувватдан қоладими ёки қолмайдими маълум эмас. Демак, ҳаж ибодатини қилиш учун маблағ бўлиши билан бир қаторда куч-қувват бўлиши ҳам зарурийдир. Чунки, қариликда инсон заифлашиб ҳаж ибодатларини саҳиҳ тарзда бажаришга қийналиб қолади. Шунинг учун фарзандларни тўйи сабабли фарз ҳажни ортга суриш гуноҳдир. Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Имом Молик ва Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳлар ҳаж қилишга имкони бўла туриб ҳаж қилмаган кишилар фосиқ ва берган гувоҳлари қабул қилинмайди деганлар.

فُرِضَ مَرَّةً عَلَى الْفَوْرِ فِي الْعَامِ الْأَوَّلِ عِنْدَ الثَّانِي وَأَصَحُّ الرِّوَايَتَيْنِ عَنْ الْإِمَامِ وَمَالِكٍ وَأَحْمَدَ فَيُفَسَّقُ وَتُرَدُّ شَهَادَتُهُ بِتَأْخِيرِهِ أَيْ سِنِينًا لِأَنَّ تَأْخِيرَهُ صَغِيرَةٌ وَبِارْتِكَابِهِ مَرَّةً لَا يُفَسَّقُ إلَّا بِالْإِصْرَارِ بَحْرٌ.

Абу Юсуф, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган икки ривоятнинг саҳиҳроғида, Имом Молик ҳамда Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳлар наздида ҳаж фарз бўлган йилдаёқ тезликка кўра ҳаж қилиш фарздир. Йиллаб кечиктиришлик билан фосиқ деб ҳукм қилинади ва шаҳодати қабул қилинмайди. Ҳажга қодир бўлгандан кейин уни кечиутириш сағира гуноҳдир. Уни бир маротаба кечиктириш билан фосиқ деб ҳукм қилинмайди. Лекин, қайта-қайта кечиктириш билан ҳукм қилинади. “Баҳр”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

وَتُرَدُّ شَهَادَتُهُ بِالتَّأْخِيرِ عَنْ الْعَامِ الْأَوَّلِ بِلَا عُذْرٍ غَيْر مُحَرَّرٍ

Узрсиз биринчи йилдан ҳажни кечиктириш билан шаҳодати рад қилинади” деган ибора таҳрирга муҳтождир” (Раддул муҳтор).

 

АЁЛИ БИЛАН ҲАЖГА БОРИШ УЧУН ЎЗИНИ ҲАЖИНИ ОРТГА СУРИШ

 

Кўплаб инсонлар аёли билан ҳажга бориш учун ўзини ҳажини ортга суради. Аслида, айни вақтда эркак киши ҳаж сафар харажатларига қодир бўлгани учун унинг зиммасига ҳаж фарз бўлди. Аёлнинг зиммасига эса, сафар харажатларига қодир бўлмагани учун ҳали ҳаж фарз бўлмади. Лекин, аёлимга ҳам ҳаж фарз бўлса, ўшанда биргаликда ҳаж ибодатини қилишга борамиз деб, фарз ҳаж ибодатини бир неча йил ортга суриш нотўғри ва хато тушунчадир. Чунки, айни вақтда ҳаж ибодатини қилиш аёлга эмас эркак зиммасига фарз бўлди. Энди, бирор узрсиз фарз ҳажни ортга суриш қаттиқ гуноҳдир. Чунки, аёлини ҳам ўзи билан ҳажга қўшиб олиб бориш на фарз ва на вожиб ҳисобланади. Шу боис зиммасидаги ҳаж ибодатини тезда адо қилиб, аёли сабабли ўзини-ўзи гуноҳкор қилмаслик лозим.

من جاءه وقت خروج اهل بلده او اشهر الحج وقد استكمل سائر شرائط الوجوب والاداء وجب عليه الحج من عامه ووجب ادائه بنفسه فيلزمه التأهب والخروج معه الخ.

Кимагаки, ўзи яшаб турган шаҳар аҳлининг ҳажга чиқиш вақти бўлса ёки ҳаж ойлари кириб келса, зиммасига вожиб бўлиш ва адо қилиш шартлари ҳам тўлиқ топилса, ўша унинг зиммасига ҳаж қилиш ва уни адо қилиш вожиб бўлади. Шунинг учун у ҳам тайёргарлигини кўриб, ҳамшаҳарлари билан чиқишлиги лозим бўлади” (Ғуня жадийд).

والحج مطلقا هو الفرض فاذا اخره الى العام الثاني بلا عذر يأثم لترك الواجب.

Ҳаж қилиш мутлоқ фарз бўлиб, узрсиз уни кейинги йилга қолдирса, вожибни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади” (Ғуня жадийд).

 

ҲАЖ ҚИЛАДИМИ ЁКИ АЁЛИНИ МАҲРИНИ АДО ҚИЛАДИМИ?

 

Бир кишида ҳаж сафар-харажатларига етадиган маблағ бўлса-ю, ҳали аёлини маҳрини адо қилмаган бўлса ва аёлини маҳрини берса ҳажга боришга маблағи етмай қолса, бундай ҳолатда маблағни ҳаж сафарига бориб келишга сарф қиладими ёки аёлини маҳрини берадими?

Бундай ҳолатда ҳаққул абд, яъни аёлининг маҳри биринчи адо қилинади. Ҳаж эса, ҳаққуллоҳ, яъни Аллоҳ таолонинг ҳаққи ҳисобланади. Банданинг ҳаққи Аллоҳ таоло ҳаққидан илгари адо қилинади, яъни биринчи бандадаги қарз адо қилинади ва ортиб қолган маблағ ҳаж сафарига етса, кейин ҳажга бориб келинади. Шу боис ҳам ҳаж қилишдан илгари аёлини маҳрини адо қилиш зарурдир.

فيشترك القدرة عليها ايضا وعن قضاء ديونه حالة ومؤجلة والمراد ديون العباد وقوله صدقة نسائه ولو مؤجلة هذا هو حد الغنى للحج في ظاهر الرواية.

Ҳажни фарз бўлиши учун ҳаж қилишга қудрати етадиган, нақд ва насия қарзларидан халос бўлган, яъни бандаларни қарзларидан, насия ҳолатда бўлса ҳам аёлларининг маҳрларидан (қутилиши лозим). Шу ҳолат “Зоҳирур ривоят”да ҳаж қилишга етарли миқдорга эга деган чегарадир” (Ғуня жадийд).

 

ҲАЖ ҚИЛАДИМИ ЁКИ ҚИЗИНИ ТУРМУШГА ЧИҚАРАДИМИ?

 

Бир кишида ҳаж сафар-харажатларига етадиган маблағи бўлиб, айни вақтда қизини ҳам бўйи етиб қолган бўлса, бундай ҳолатда аввал қизини турмушга берса, ҳажга боришга маблағи етмай қолса, лекин ҳали қизини турмушга чиқаришидан олдин ҳажга ўчирити келиб қолса, тўплаган маблағини бўйи етиб қолган қизини турмушга беришга сарф қиладими ёки фарз қилинган ҳаж ибодатини бажаришга харж қиладими?

Фарз қилинган ҳаж ибодатини адо қилиш бўйи етиб қолган қизини турмушга бериш ва шу каби бошқа ишлардан муҳим ҳисобланади. Бўйи етиб қолган қизни турмушга бераман деб фарз ҳаж ибодатини ортга суриш ёки тўхтатиб қўйиш жоиз эмас. Одамлар орасида бир кишини бўйи етиб қолган қизи уйида ўтирган бўлса, унга ҳаж қилиш фарз эмас деган нотўғри гап-сўз тарқалиб кетган. Бу нотўғри тушунчадир. Яна шуни ҳам билиб олиш керакки, ҳажга боришдан аввал фарзандларини сарполарини олиб қўйиб кейин ҳаж ибодатига бориш керак, деган гап-сўз ҳам нотўғридир.

Фарз ҳаж ибодатига қўйилган ўчирит келганда ҳаж сафар-харажатларига маблағи етадиган кишилар тездан фарз ҳаж ибодатини бажаришлари лозим бўлади. Бундай ҳолатда узрсиз фарз ҳаж ибодатини ортга суриш билан инсон гуноҳкор бўлиб қолади. Чунки, ўзини никоҳланиши билан ҳаж ибодатини қилиш баробар келиб қолса, ҳаж ибодатини бажариш муқаддам туради. Қизининг никоҳида эса авло йўлга кўра муқаддам бўлиши лозим.

الْمَسْأَلَةُ مَنْقُولَةٌ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ فِي تَقْدِيمِ الْحَجِّ عَلَى التَّزَوُّجِ...وَاسْتَشْهَدَ بِهَا عَلَى أَنَّ الْحَجَّ عَلَى الْفَوْرِ عِنْدَهُ وَمُقْتَضَاهُ تَقْدِيمُ الْحَجِّ عَلَى التَّزَوُّجِ ، وَإِنْ كَانَ وَاجِبًا عِنْدَ التَّوَقَانِ.

Уйланишга ҳажни муқаддам қилиш борасидаги масала Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган... Ушбу масала ҳажни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида алал фавр (тезилик)га кўра эканлигига гувоҳ бўлади. Унинг тақозоси ҳаж уйланишга муқаддам қилинади. Гарчи уйланиши вожиб бўлиб, шаҳвати ғолиб келиб турган бўлса ҳам” (Раддул муҳтор)

 

ҲАЖ ҚИЛИШ УЧУН МОЛ-МУЛК ВА КЎЧМАС МУЛКЛАРИНИ СОТИШ

 

Бир кишини кўплаб кўчмас мулклари бўлиб, фарз ҳаж сафарига боришга етадиган миқдорда нақд пули бўлмаса ва кўчмас мулкларидан бир қисмини сотиб, кўчмас мулкининг қолганига хонадонини йиллик таъминотини таъминлаб қўйиш мумкин бўлса, кўчмас мулкидан ҳажга етадиган миқдордаги бир қисмини сотиб, фарз ҳажини адо қилиши фарз бўлади. Чунки, шаръан ҳаж унга фарз бўлди.

وان كان له من الضياع ما لو باع مقدار ما يكفي الزاد والراحلة يبقى بعد رجوعه من ضيعته قدر ما يعيش بغلته الباقي افترض عليه الحج والا لا الخ.

Бир кишини катта миқдорда ерлари бўлиб, ҳаж харажатларига етарли миқдорчасини сотса ва қайтиб келганидан кейин ўша ерларидан чиқадиган ғалласи ҳаёт кечиришига кифоя қиладиган миқдорча бўлса, зиммасига ҳаж фарз бўлади. Бундай бўлмаса, ҳаж ҳам фарз бўлмайди” (Ғуня жадийд).

 

УЙИНИ СОТИБ ҲАЖ ҚИЛИШ

 

Бир кишида фарз ҳаж сафари харажатларига етадиган маблағи бўлмаса, лекин яшаб турган ҳовлиси катта бўлса ва унинг бир қисмини сотса, ҳаж сариф харажатларига етса, уйини зиёда қисмини сотиб ҳаж қилиши лозим эмас. Чунки, унга ҳаж ҳали фарз бўлмади.

Агар уйидан ташқари алоҳида участкаси бўлса ва уни кирага ҳам ёки бирор фойда олиш мақсадида ҳам ишлатмаса, бундай ҳолатда ҳожатидан ташқари жойни сотиб ҳажга бориши фарз бўлади. Лекин, сотилган кўчмас мулкнинг маблағи ҳаж сафар харажатларига етиш шарти билан. Агар етмаса, ҳожатидан ташқари кўчмас мулкини сотиши жоиз эмас. Чунки, ҳали унга ҳаж фарз бўлмаган бўлади. Шунингдек, ҳожатидан ташқари дўкони бўлса ва уни сотса ҳаж сафар ҳаражатларини қоплаш имкони бўлса, бас бундай ҳолатда ўша дўконини сотиб ҳажга бориши лозим бўлади.

ولو كان منزله كبيرا يمكنه الاستغناء ببعضه والحج بالفاضل لا يلزمه بيع الفاضل.

Бир кишининг кенг ва катта ҳовлиси бўлиб, баъзисидан фойдаланиб, баъзисидан фойдаланмаса ва фойдаланмаётган ерининг бир қисми ҳажга етарли бўлса, ҳаж қилиш учун уни сотиши лозим бўлмайди” (Ғуня жадийд).

وان كان له مسكن فاصل لا يسكنه الى قوله او حوانيت او نحو ذلك مما لا يحتاج اليها يجب بيعها ان كان به وفاء بالحج الخ.

Бир кишини ортиқча уй жойи (участкаси) ёки ортиқча дўкони ёки шу каби унга эҳтиёжи тушмайдиган нарсалари бўлса ва улар ҳаж харажатларини қоплайдиган миқдорда бўлса, сотиб ҳаж қилиши вожиб бўлади” (Ғуня жадийд).

 

ҲАР БЕШ ЙИЛДА ҲАЖГА БОРИШ

 

Аллоҳ таоло томонидан кимларга кўплаб бойлик берилган бўлса, ҳар беш йилда ҳажга боришлари мустаҳаб амал ҳисобланади. Лекин, фарз ёки вожиб эмас.

Бу ҳақда ҳадиси қудсийда шундай дейилган:

عَنْ أبي سعيد الخدري رَضِيَ الله عَنْه قال أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال عن اللَّهِ عز وجل يقول إِنَّ عَبْدًا أَصْحَحْتُ لَهُ جِسْمَهُ وَأَوْسَعْتُ عَلَيْهِ في المعيشة تمضي عليه خمسة أَعْوَامٍ لَا يَفِدُ إِلَيَّ لَمَحْرُومٌ.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ азза важалла:

“Қайси бандани жисмини соғлом, ризқини кенг қилсам, сўнг у ҳар беш йилда мени ҳузримга ҳозир бўлмаса, (у раҳматимдан) маҳрумдир”, деди”, дедилар” (Ибн Ҳиббон ривояти).

Шу боис Аллоҳ таоло кимга имконият берган бўлса, ҳар беш йилда ҳажга бориши фарз ёки вожиб бўлмасада, лекин мустаҳаб ва хайри баракага сабабдир.

 

ҲАЖИ МАБРУР ДЕБ НИМАГА АЙТИЛАДИ?

 

Ҳажи мабрур деб мақбул ҳажга айтилади. Унинг аломати ҳар бир қилган гуноҳига тавба қилиб, истиғфор айтиши ва бирор кишини ҳаққи зиммасида қолмаслигидир. Шу билан бир қаторда пешона тери билан ҳалолдан топган моли билан ҳажга бориши ва гуноҳга сабаб бўладиган бирор номақбул иш қилмаслиги ҳамда эҳром кийган ҳолда ман қилинган ишлардан тийилишлигидир. Ҳаждан қайтгандан кейин диний ҳолати аввалгидан яхши томонга ўзгарган кишининг ҳажи Худо хоҳласа мақбул ва мабрур ҳаж деб тушинилади (Фатавои раҳимия).

Мақбул ва мабурур ҳаж аҳли мўминнинг энг афзал амали ҳисобланади. Қуйидаги ҳадисда уч турли амални Аллоҳ таоло ҳузрида энг афзал амал ҳисобланган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ أَيُّ الْعَمَلِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: إِيمَانٌ بِاللهِ وَرَسُولِهِ، قِيلَ ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، قِيلَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: حَجٌّ مَبْرُورٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

“Қайси амал афзал?” деб сўралди.

“Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтириш”, дедилар.

“Кейин нима?” дейилди.

“Аллоҳнинг йўлида уриш қилиш”, дедилар.

“Ундан кейин нима?” дейилди.

“Мабрур ҳаж”, дедилар” (Бухорий ривояти).

 

ҲАЖИ АКБАР ДЕБ НИМАГА АЙТИЛАДИ?

 

Халқ орасида жумъа кунига тўғри келган ҳаж ҳажи акбар дейилиши машҳур бўлиб кетган. Лекин, бу гап ҳадис ва фиқҳий китобларнинг бирортасида ҳамда мужтаҳидларнинг сўзларида учрамайди. Ҳа, албатта ҳадис ва фиқҳий китобларда ҳажни ҳажи акбар, умрани эса ҳажи асғар деб айтилган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ : الْحَجُّ الأَكْبَرُ يَوْمُ النَّحْرِ وَالْحَجُّ الأَصْغَرُ الْعُمْرَةُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ҳажи акбар наҳр куни, ҳажи асғар эса умрадир” (Сунани Насоий).

وَوَصَفَ الْحَجَّ بِالْأَكْبَرِ ؛ لِأَنَّ الْعُمْرَةَ تُسَمَّى الْحَجَّ الْأَصْغَرَ.

Ҳажни акбар билан сифатланди, чунки умра кичик ҳаждир” (Мирқотул мафотиҳ).

وَقَالَ الزُّهْرِيُّ وَالشَّعْبِيُّ وَعَطَاءٌ : الْأَكْبَرُ الْحَجُّ وَالْأَصْغَرُ الْعُمْرَةُ

Зуҳрий, Шаъбий ва Ато раҳматуллоҳи алайҳлар:

Катта ҳаж ҳаждир. Кичик ҳаж умрадир” (Раддул муҳтор).

قَالَ الرَّمْلِيُّ قَالَ صَلَّى اللَّهُ تَعَالَى عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَفْضَلُ الْأَيَّامِ يَوْمُ عَرَفَةَ وَإِذَا وَافَقَ يَوْمَ جُمُعَةٍ فَهُوَ أَفْضَلُ مِنْ سَبْعِينَ حِجَّةٍ فِي غَيْرِ يَوْمِ جُمُعَةٍ أَخْرَجَهُ رَزِينٌ.

Рамлий айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кунларнинг энг афзлаи арафа кунидир. Агар арафа жумъа кунига тўғри келса, жумъа кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир” (Баҳрур роиқ).

 

ЖУМЪА КУНИНИНГ ҲАЖИ

 

Шариат истилоҳида жумъа кунига тўғри келган ҳажни ҳажи акбар дейилмайди. Лекин, жумъа куни адо қилинган ҳаж бошқа кунларда адо қилинган ҳажлардан етмиш баробар афзал ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг афзали арафа кунидир. Арафа куни жумъа кунига тўғри келса, у ҳаж етмишта ҳаждан афзалдир, деганлар.

Агар арафа куни жумъа кунига тўғри келса, арафотда вуқф қилиб турган ҳожиларнинг барчаси мағфират қилинади.

إذَا وَافَقَ يَوْمُ عَرَفَةَ يَوْمَ جُمُعَةٍ غُفِرَ لِكُلِّ أَهْلِ الْمَوْقِفِ.

Арафа куни жумъа кунига тўғри келса, мақиф, яъни арафот аҳлининг барчаси мағфират қилинади” (Баҳрур роиқ).

 

ҲАЖ САФАРИДА ТИЖОРАТ ҚИЛИШ

 

Ҳожи ҳаж сафарида тижорат қилишни хоҳласа, уни учта шакли мавжуд:

1. Сафардан кўзланган асл мақсад тижорат қилиш, лекин унинг зимнида фарз қилинган ҳаж ибодатини ҳам бажариб олиш. Бундай ҳолатда зиммасидаги ҳажнинг фарзи соқит бўлади. Лекин, ҳажнинг савобидан маҳрум бўлади;

2. Зиммасидаги фарз қилинган ҳаж ибодати билан тижорат қилиш мақсадида чиқса, зиммасидан ҳажнинг фарзи соқти бўлади ва ундан ҳосил бўладиган савобга ҳам эришади. Лекин, савоби камроқ бўлади;

3. Фарз қилинган ҳаж ибодатини бажариш асосий мақсади бўлиб, унинг зимнида савдо-сотиқ ишларини ҳам битириб олиш. Бундай ҳолатда ҳажнинг савоби тўлиқ ҳолатда ҳосил бўлади.

Бундай вазиятда ҳаж сафарига қайси мақсадда чиқишни белгилаш ҳожини ўзига боғлиқдир.

لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَبْتَغُوا فَضْلًا مِنْ رَبِّكُمْ.

Сизга ўз Роббингиздан фазл исташингизда гуноҳ йўқдир” (Бақара 198 оят).

 

ҲАРАМИ ШАРИФДАН ОЛДИН ҚАЁҚҚА БОРИШ АФЗАЛ ҲИСОБЛАНАДИ?

 

Илк бор ҳаж қилувчи ҳожилар дастлаб Маккаи мукаррамага боришлари афзалдир. Бир мартадан кўп ҳажга борган ҳожилар эса, яъни нафл ҳаж қилувчилар дастлаб Мадинаи мунавварага бориб, сўнг Маккаи мукаррамага боришлари афзалдир.

 

ҲАЖ САФАРИДА ҲОЖИНИ ВАФОТ ЭТИБ ҚОЛИШИ

 

Ҳаж қилиш мақсадида чиққан киши ҳаж сафарга чиққандан кейин йўлда ёки Маккаи мукаррамада вафот этиб қолса, Худо хоҳласа шаҳидларга бериладиган савобга эга бўлади ва қиёмат куни ҳожилар ичида тирилтирилади.

Бундай ҳолатда тўлиқ кафан билан кафанланилади ва бошини ҳам кафан билан ёпилади. Чунки, ҳожи вафот этиши билан ўз-ўзидан эҳромдан чиққан ҳисобланади. Агар вафот этган ҳожининг эҳроми бошдан оё тўсадиган даражада катта бўлса, қўшимча бир мато олиб, учта матога кафанланилади. Шундай қилиш Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳлар наздида суннат ҳисобланади. Эҳромни ўзигагина кафанлаш зарур эмас.

عن نافع أن ابن عمر كفن ابنه واقد بن عبد الله وقد مات محرما بالجحفة وخمر رأسه.

“Нофедан ривоят қилинади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Жуҳфада эҳромдалигида вафот топган ўғиллари Воқид ибн Абдуллоҳни ўзи кафанлаб, бошини ҳам ёпиб қўйди” (Туҳфатул аҳвазий).

احتج به الشافعي وأحمد وإسحاق وأهل الظاهر في أن المحرم على إحرامه بعد الموت ولهذا يحرم ستر رأسه وتطييبه وهو قول عثمان وعلي وابن عباس وعطاء والثوري وذهب أبو حنيفة ومالك والأوزاعي إلى أنه يصنع به ما يصنع بالحلال وهو مروي عن عائشة وابن عمر وطاوس لأنها عبادة شرعت فبطلت بالموت كالصلاة والصيام

Бу масала ихтилофли бўлиб,  Имом Шофиий, Имом Аҳмад ва Исҳоқ ҳамда зоҳирийлар: “Муҳрим вафотидан кейин ҳам эҳромида қолади. Шунинг учун уни бошини ёпиб, хушбўй лантириш ҳаромдир” деганлар. Бу Умон, Али, Ибн Аббос розияллоҳу анҳулар ва Ато, Саврий раҳматуллоҳи алайҳларнинг сўзидир. Абу Ҳанифа, Молик ва Авзоий раҳматуллоҳи алайҳлар эса: “Эҳромда бўлмаган кишига нима ишлар қилинса, унга ҳам ўша ишлар қилинади“ деганлар. Бу Оиша, Ибн Умар розияллоҳу анҳу, Товус раҳматуллоҳи алайҳларнинг сўзидир. Чунки, ҳаж машруъ бўлган бир ибодат эди, ўлим туфайли намоз, рўза каби бекор бўлди” (Умдатул қорий).

 

ҲАРАМ КАБУТАРЛАРИГА ДОН СЕПИШ

 

Халқ орасида ҳарам кабутарларига дон-дун сепиш жуда савобли иш деган тушунча ёйилиб кетган. Шу боис баъзи бир одамлар ҳаж сафарига кетувчиларни қўлларига пул бериб: “Унга дон-дун сотиб олиб, ҳарам кабутарларини мени номимдан тўйдиринг” дейишади. Ваҳолангки, ҳарам кабутарлари дон-дун еб ҳарам ҳудудини ифлос қилиб, ҳожиларга катта азият етказади. Бундай қилишга Саудия ҳукумати ҳам доимо қаршилик қилади. Шунинг учун кабутарларга дон-дун бериш савоб ўрнига гуноҳга сабаб бўлади. Бошқа бир томондан ҳарм ҳудудига кабутарларга деб дон-дун сепилса, уларга у етиб бормайди. Чунки, уларни ҳарам фаррошлари тозаб юборадилар. Ҳарам ҳудудига дон-дун сепиб, у ерни ифлос қилиш Қуръони карим ҳукмига зиддир.

Аллоҳ таоло Ҳарамда ибодат ва тавоф қилувчиларга, у ерни покиза ва озода тутиш борасида қатъий ҳукм қилган.

وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا وَطَهِّرْ بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْقَائِمِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ

Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: «Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар ҳамда рукуъ, сажда қилгувчилар учун поклагин(Ҳаж 26 оят).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz