Ҳаж сафарининг мақбул ва манқул дуолари Принтер учун
04.10.2013 й.

ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ.

«Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 55-оят).

 

يا رب صلِّ وَسَلِّم دائماً أبَدَاً       على حبيبك خَيرِ الخَلقِ كُلِّهِمُ

الله اكبر كبيرا والحمد لله كثيرا وسبحان الله بكرة واصيلا


 

ДУОНИНГ МАҚБУЛ БЎЛИШИ

БОРАСИДА МУҲИМ КЎРСАТМАЛАР

 

1. Аллоҳ таолонинг ҳузурида дуодан кўра маҳбуб нарса йўқ бўлиб, дуо ибодатнинг мағзи ҳисобланади (Термизий шариф);

2. Дуонинг аввали ва охирида Аллоҳ таолога ҳамду сано ва икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд юбориш маснундир. «Фазоилу дуруди шариф» номли китобда дуонинг ўртасида ҳам дуруд ўқиш суннат дейилган;

3. Дуонинг қабул бўлишига аниқ ишониб, бутун диққат-эътиборни Аллоҳ таолога қаратиб дуо қилиш лозим;

4. Дуода киши ўзининг хокисорлиги, тавозуъси ва ожизлигини намоён қилиши лозим;

5. Ғафлатда, эътиборсизлик билан қилинган дуо қабул бўлмайди. Шунинг учун қисқа, кенг қамровли дуо қилиш лозим;

6. Ҳарами шариф ва махсус жойларда қилинган дуолар мақбулиятга яқин бўлади;

7. Ҳожи ва умра қилувчиларнинг дуолари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабулга яқинроқдир. Ҳадисда «Ҳожилар мағфират қилинадилар. Шундай экан, гуноҳлари мағфират қилинган ҳожилар бошқаларнинг ҳам мағфират қилинишини сўраб дуо қилсинлар», дейилган;

8. Арабий лафзда нақл қилинган дуоларни ёдламаган киши махсус жойларда китобга қараб дуо ўқиши мумкин;

9. Араб тилида нақл қилинган дуоларни китобга қараб ўқишга қийналган киши дилидаги муродларини ўз тилида сўраши мумкин.

 

يا رب صلِّ وَسَلِّم دائماً أبَدَاً       على حبيبك خَيرِ الخَلقِ كُلِّهِمُ

 

МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАДАГИ

ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ЎТТИЗ ЖОЙ

 

Фиқҳий китобларда Маккаи Мукаррамадаги йигирма бир жойда қилинган дуолар мустажоб бўлиши ҳақида ёзилган ва салафи солиҳлардан нақл қилингандир. Мадинаи Мунавварада ҳам дуо қабул бўладиган кўплаб жойлар бор. Улардан тўққизтасини ушбу китобда келтирдик. Дуо қилишга эътибор қаратиш лозим бўлган ўринлар қуйидагилардир:

1. Байтуллоҳни илк кўрган пайтда;

2. Тавоф қилаётган пайтда;

3. Мултазамга осилган пайтда;

4. Раҳмат тарновининг остида;

5. Байтуллоҳнинг ичида;

6. Замзам сувини ичаётганда;

7. Мақоми Иброҳимнинг ёнида;

8. Сафо тоғининг устида;

9. Марва тоғининг устида;

10. Саъй қилаётганда;

11. Арафот майдонида;

12. Муздалифа майдонида;

13. Мино майдонида;

14. Тош отгандан кейин жамарот олдида;

15. Ҳатимнинг ичида (Фатҳул қодирда);

16. Рукни ямонийнинг олдида;

17. Савр ғорида;

18. Ҳиро ғорида;

19. Дорул Арқам жойлашган жойда;

20. Хадича розияллоҳу анҳонинг маконлари жойлашган жойда;

21. Мудъо мақоми, яъни Масжидул Ҳарамдан Жаннатул муъалло томон кетишда жойлашган жойда (Ғуниятун-носик);

22. Мадинаи Мунавварадаги Риёзул жаннада;

23. Оиша розияллоҳу анҳонинг устунлари ёнида;

24. Абу Лубоба устунлари ёнида;

25. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳробларида;

26. Суффада;

27. Фатҳ масжидида;

28. Қубо масжидида;

29. Масжидул қиблатайнда (Икки қибла масжидида);

30. Масжидул ижобада.

 

Ушбу жойларга келиш насиб қилган ҳар бир киши Аллоҳ таолога тазарруъ ила дунё ва охиратдаги муродларини сўраши лозим. Бундай ўринларда самимий дуолар қилиб олишдан ғафлатда қолмаслик керак. Ушбу жойларда ўқиладиган манқул дуоларнинг аксариятини ушбу китобимизда келтириб ўтамиз.

 

САФАРНИ БОШЛАШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Сафарга равона бўлаётган киши уйидан чиқаётган пайтда қуйида келтирилган дуони ўқиса, шайтон ва душман ҳамласидан омонда бўлиб, ҳар қандай мушкули осон бўлади, иншааллоҳ.

بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ ، لا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللهِ .

«Бисмиллааҳи таваккалту ъалаллоҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Сунани Термизий).

Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (сафарни бошлайман), Аллоҳга таваккал қилдим. Тоатга қувват ва гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло томонидандир.

 

اللَّهُمَّ بِكَ أَصُولُ وَبِكَ أَحُولُ وَبِكَ أَسِيرُ

«Аллоҳумма, бика асуулу, ва бика аҳуулу, ва бика асийру» (Муснади Аҳмад).

Маъноси: Аллоҳим! Сенинг мададинг ила ҳимматланаман, Сенинг мададинг ила гуноҳдан тийиламан, Сенинг мададинг ила сафарга чиқаман.

 

ҲАВО, ДЕНГИЗ ЁКИ ҚУРУҚЛИК ТРАНСПОРТИГА

ЧИҚҚАН ВАҚТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Самолёт трапига (зинапоясига) ёки бошқа транспорт воситасига қадам қўйган пайтда басмалани айтиб, қуйидаги дуони ўқийди:

سُبْحَانَ الّذِي سَخّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنّا إِلَىَ رَبّنَا لَمُنْقَلِبُونَ.

«Субҳааналлааҳий саххороланаа ҳаазаа, ва маа куннаа лаҳу муқринийн. Ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун» (Зухруф сураси, 13-14 оятлар. Саҳиҳи Муслим, Сунани Термизий).

Маъноси: «Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз».

 

БИРОР МАНЗИЛГА ТУШГАН ПАЙТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Сафар давомида бирор жойга дам олиш ёки бошқа сабаб туфайли тушилса, қуйидаги дуо ўқилади:

رَبِّ أَنْزِلْنِي مُنْزَلًا مُبَارَكًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْمُنْزِلِينَ.

«Робби, анзилний мунзалан мубаарокан ва анта хойрул мунзилийн» (Муъминун сураси, 29-оят).

Маъноси: «Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен манзилга туширувчиларнинг энг яхшисисан».

 

САМОЛЁТ ЁКИ БОШҚА ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИДА

ДАРЁ УСТИДАН ЎТАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Самолётда сафар қилаётган киши сафар давомида дарё устидан учиб ўтаётган пайтда қуйидаги дуони ўқийди:

بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٌ رَحِيمٌ [1]وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّمَاوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ[2]

«Бисмиллааҳи мажрооҳаа ва мурсааҳаа. Инна Роббий лағофуурур роҳийм».

«Ва маа қодаруллоҳа ҳаққо қодриҳ вал арду жамийъан қобдотуҳу явмал қийаамати вас самааваати матвиййаатун бийамийниҳи субҳаанаҳу ва таъаалаа ъаммаа йушрикуун» (Ҳисни ҳусайн).

 

Маъноси: «...Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг номи ила. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Ҳуд сураси, 41-оят).

«Аллоҳни Ўзига лойиқ қадрламадилар. Ҳолбуки, қиёмат куни ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир» (Зумар сураси, 67-оят).

 

САФАР ДАВОМИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

اللَّهُمَّ هَوّن عَلَيْنا سَفَرَنَا هَذَا، وَاطْوِ عَنّا بُعْدَهُ . اللَّهُمَّ أنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالخَلِيفَةُ في الأهْلِ . اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ.

«Аллоҳумма, ҳаввин ъалайнаа сафаронаа ҳазаа, ватви ъаннаа баъдаҳу. Аллоҳумма, антас-соҳибу фис-сафари вал холийфату фил аҳли. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ваъсааис-сафари ва каабатил мунқолаби ва сууил манзори фил аҳли вал маали» (Сунани Термизий).

Маъноси: Аллоҳим! Сафаримизни ўзимизга енгил қилгин, узоғини яқин қилгин. Аллоҳим! Сафардаги соҳибим Ўзингсан, сафардалигимда аҳлимни ҳифзу ҳимоянгга олгувчисан. Аллоҳим! Сафарнинг машаққатидан, ғамга солувчи манзара(га дучор бўлиш)дан, уйга – ўз аҳлимга, молимга ва фарзандларимга қайтиб келганимда ёмон ҳолатга дучор бўлишдан Ўзингдан паноҳ сўрайман.

 

УМРА ЁКИ ТАМАТТУЪ ЭҲРОМИНИНГ ДУОСИ

 

Умра ёки таматтуъ ҳажини қилмоқчи бўлган киши қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أُرِيدُ الْعُمْرَةَ فَيَسِّرْهَا لِي، وَتَقَبَّلْهَا مِنِّي.

«Аллоҳумма, инний урийдул умрота, фа йассирҳаа лий ва тақоббалҳаа минний» (Бадоиус саноиъ).

Маъноси: Аллоҳим! Умра қилишни ирода қилдим. Уни менга осон қилгин ва уни мендан қабул қилгин.

 

ТАЛБИЯ ЛАФЗИ

 

لَبَّيْكَ اللَّهمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ.

«Лаббайкаллоҳумма, лаббайк! Лаббайка, лаа шарийка лака лаббайк! Иннал ҳамда ван-неъмата лака вал мулк, лаа шарийка лак!» (Термизий, Бухорий, Насоий ривояти).

Маъноси: «Лаббай Аллоҳим, лаббай! Ҳузурингда ҳозирман, Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Лаббай! Сенинг шеригинг йўқдир, лаббай! Аллоҳим! Ҳузурингда ҳозирман! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам ва мулк ҳам барчаси Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқдир!».

 

ҲАРАМ ҲУДУДИГА КИРИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

اَللَّهُمَّ إنَّ هَذا حَرَمُكَ وَحَرَمُ رَسُولِكَ فَحَرِّم لَحمِي وَدَمِي وعظمي وبشري عَلى النَّارِ اَللَّهُمَّ آمنِّي مِن عَذابِكَ يَومَ تَبعَثُ عِبادَكَ.

«Аллоҳумма, инна ҳаазаа ҳаромука ва ҳарому расулика. Фа ҳаррим лаҳмий ва дамий ва ъазмий ва башарий ъалан-наар. Аллоҳумма, ааминний мин ъазаабика йавма табъасу ъибаадик» (Табйийнул ҳақоиқ, Қозийхон, Ғуния жадийд).

Маъноси: Аллоҳим! Бу жой Сенинг ва Расулингнинг ҳарамидир. Гўштим, қоним, суягим ва теримни дўзахга ҳаром қилгин. Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган Кунда мени азобингдан Ўзинг асрагин!

 

МАСЖИДУЛ ҲАРАМГА КИРИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Масжидул ҳаромга киришда аввал ўнг оёқни қўйиб, дуруди шариф айтиб, қуйидаги дуо ўқилади:

بِسمِ الله والصلوة والسَّلامُ عَلَى رَسُولِ الله ، اللهمّ اغفِر لِي ذُنُوبِي ، وافتَح لِي أَبواب رَحمَتِك.

«Бисмиллааҳи, вас солаату вас-салааму ъалаа расулиллааҳ. Аллоҳуммағфир лий зунуубий, вафтаҳ лий абвааба роҳматик» (Ибн Можа, Сунани Термизий).

Маъноси: Аллоҳнинг номи билан (кираман). Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга раҳмат эшикларингни очгин.

 

БАЙТУЛЛОҲИ ШАРИФГА ИЛК

НАЗАР ТУШГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Масжидул ҳаромга киргандан кейин Каъбатуллоҳга илк назар ташланганда қуйидаги дуо ўқилади:

اللّهمّ أنت السّلام ، ومنك السّلام ، فحيّنا ربّنا بالسّلام اللّهمّ زد هذا البيت تشريفاً وتكريماً وتعظيماً ومهابةً ، وزد من شرّفه وكرّمه ممّن حجّه واعتمره تشريفاً وتعظيماً وبرّاً.

«Аллоҳумма, антас-салаам ва минкас-салаам, фаҳаййинаа Роббанаа бис-салаам. Аллоҳумма, зид ҳаазаал байта ташрийфан ва такрийман ва таъзийман ва маҳаабатан. Ва зид ман шаррофаҳу ва карромаҳу мимман ҳажжаҳу ваътамароҳу ташрийфан ва таъзийман ва биррон» (Қозийхон, Аҳкомул ҳаж).

Маъноси: Аллоҳим! Сен Ўзинг саломсан. Саломатлик ҳам Сендандир. Эй Роббимиз! Бизларни саломатликда ҳаёт кечиртиргин! Аллоҳим! Бу Байтингнинг таъзими, шарафи, икроми ва ҳайбатини зиёда қилгин. Уни ҳаж ёки умра қилувчининг шарафи, икроми, таъзими ва савобини ҳам зиёда қилгин.

 

Ушбу дуони ёдлаган бўлса, уни ўқийди. Ёд олмаган бўлса, ўз она тилида ушбу дуонинг маъносини айтиб, тазарруъ ила Аллоҳ таолодан муродини сўрайди.

 

АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ОДАТЛАРИ

 

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж ёки умра сафарига борсалар, Каъбатуллоҳга илк назарлари тушганда: «Аллоҳим! Бу сафаримда қиладиган барча дуоларимни ижобат қилиб, дуоси мустажоб бандаларинг сафида қилгин» дер эдилар.

 

МАСЖИДУЛ ҲАРОМГА КИРГАНДАН

КЕЙИН ҚИЛИНАДИГАН БИРИНЧИ ИШ

 

Ташқаридан келувчилар Масжидул ҳаромга кирганларидан кейин биринчи бўлиб Байтуллоҳни тавоф қиладилар.

 

ТАВОФГА КИРИШАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Тавофга киришишда қуйидаги дуо ўқилади:

بسم الله الله أكبر ولله الحمد والصلوة والسلام على رسول الله اللهم إيماناً بك وتصديقاً بكتابك، ووفاء بعهدك، واتباعاً لسنة نبيك محمد صلّى الله عليه وسلم.

«Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд, вас-солаату вас-салааму ъалаа расулиллааҳ. Аллоҳумма, иймаанан бика ва тасдийқон би китаабика ва вафааи биъаҳдика ваттибааъан лисуннати набиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам» (Қозийхон).

Маъноси: Аллоҳ номи ила тавоф қилишни бошлайман. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. У Зотнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Сенга иймон келтириб, китобингни тасдиқ қилиб, аҳдингга вафо қилиб, Набийингнинг суннатига эргашиб (тавофни бошлайман).

Агар ушбу дуони билмаса, фақат «بِسْمِ اللَّهِ اَللَّهُ أَكْبَرُ وَللَّه الْحَمد» – Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил ҳамд дейишнинг ўзи кифоя қилади.

 

ТАВОФНИ ҲАР АЙЛАНИШДА

АЛОҲИДА-АЛОҲИДА ДУОЛАР БОР

 

Тавофга киришгандан кейин ҳар айланишда алоҳида-алоҳида дуолари ўқилади. Ўқувчига қулай бўлиши учун китобда ҳар айланишга алоҳида сарлавҳа тайин қилиб, уларнинг ҳар бирида ўқиладиган дуоларни келтирдик. Шуни ёдда тутингки, ушбу дуоларнинг барчаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган, лекин биз ушбу китобда келтирган тартибда нақл қилинган эмас. Шунинг учун китобда келтирилгандан бошқа дуоларни ҳам ўқиш мумкин. Лекин рукни ямоний билан ҳажарул асвад оралигида ўқиладиган дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айнан биз ёзганимиздек собит бўлган.

 

БИРИНЧИ АЙЛАНИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Тавофнинг биринчи айланишида қуйидаги дуо ўқилади:

سُبْحَانَ اللّهِ، والحمدُ للَّهِ، ولا إِله إِلاَّ اللّهُ، واللّهُ أَكبرُ، ولا حَوْلَ ولا قُوَّةَ إِلاَّ باللَّهِ العَليِّ العظيم.[3] والصلوة والسلام على رسول الله صلّى الله عليه وسلم اللهم ايمانا بك وتصديقا بكلماتك ووفاء بعهدك واتباعا لسنة نبيك وحبيبك سيدنا محمد صلّى الله عليه وسلم[4] اللهم اني أسألك العفو والعافية والمعافاة الدائمة في الدين والدنيا والآخرة والفوز بالجنة والنجاة من النار.[5].

«Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳил ъалиййил ъазийм. Вассолаату вассалааму ъалаа Расулиллааҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳумма, иймаанан бика ва тасдийқон бикалимаатика ва вафаан биъаҳдика ва иттибааъан лисуннати Набиййика ва ҳабибика, саййидина Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи васаллам. Аллоҳумма, инний асъалукал ъафва вал офията вал маъофатад-дааимата фид-дийни вад-дуня вал аахироти вал фавзу бил жаннати ван-нажаату минан-наар».

Маъноси: Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Барча мақтовлар Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир. Тоатга қувват ҳам, гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам ёлғил алиюл азим бўлган Аллоҳ таоло тарафидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Сенга иймон келтириб, китобингни тасдиқ қилиб, аҳдингга вафо қилиб, Набийингнинг суннатига эргашиб (тавоф қиламан). Аллоҳим, Сендан дину дунё ва охиратда афв ва офиятни, абадий кечиришингни ҳамда жаннатга эришиб, дўзахдан нажот топишимни сўрайман.

Кўрсатма: Юқоридаги дуоларни рукни ямонийга етиб боргунча тугатиш лозим, чунки рукни ямоний билан ҳажарул асвад орасида ўқиладиган алоҳида дуо бор бўлиб, бу дуо ҳадис билан собит бўлган. Дуонинг лафзи қуйидагича:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ[6] وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار يا رب العالمين.

«Аллоҳумма, инний асъалукал ъафва вал офията фид-дуняя ва фил аахиро. Роббана! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан, ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар. Ва адхилнал жанната маъал аброр, йаа Азизу, йаа Ғоффаар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офиятни сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргазгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламларнинг Робби!

 

ИККИНЧИ АЙЛАНИШНИНГ ДУОСИ

«بِسْمِ اللَّهِ اَللَّهُ أَكْبَرُ وَللَّه الْحَمد» (Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд) деб, иккинчи айланишга киришиб, қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنَّ هَذَا الْبَيْتَ بَيْتُك وَالْحَرَمَ حَرَمُك والامن امنك وَالْعَبْدَ عَبْدُك وأنا عبدك وابن عبدِكَ وَهَذَا مَقَامُ الْعَائِذِ بِك مِنْ النَّارِ وحرم لحومنا وبشرتنا على النار[7] اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الإِيمَانَ ، وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا ، وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ ، وَاجْعَلْنَا مِنَ الرَّاشِدِينَ[8] اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ[9] اللَّهُمَّ ارزقني الْجنَّة بِغَيْرِ حِسَابٍ.

«Аллоҳумма! Инна ҳаазал Байта Байтука, вал Ҳарома Ҳаромука, вал амну амнука, вал ъабда ъабдука, ва ана ъабдука вабну ъабдика, ва ҳааза мақомул ъоизи бика минан-наар. Ва ҳаррим луҳуумана ва башаротанаа ъалан-наар. Аллоҳумма! Ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа, ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана, важъалнаа минар-рошидийн. Аллоҳумма! Қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак. Аллоҳуммарзуқнийл жанната биғойри ҳисааб».

Маъноси: «Аллоҳим, бу Байт Сенинг Байтингдир, ва ҳарам Сенинг ҳарамингдир. Бу ердаги омонликни Сен қоим қилгансан. Банда Сенинг бандангдир ва мен Сенинг банданг ва бандангнинг фарзандиман. Бу жой Сенинг мададинг ила дўзахдан паноҳ сўраладиган жойдир. Гўштларимизни, териларимизни дўзахга ҳаром қилгин. Аллоҳим! Бизларга иймонни суюкли қилгин. Қалбларимизга уни чиройли кўрсатгин. Бизларни куфр, фисқ ва гуноҳдан нафратлантир ҳамда бизларни ҳидоят топгувчилар сафида қил».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин ўқиб бўлиш керак. Рукни ямонийга етилгач қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ[10] وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار يا رب العالمين.

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал-офията фид-дунйаа ва фил-аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил-аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар. Вадхилнаал жанната маъал-аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн!».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Эй Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргазгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!

 

УЧИНЧИ АЙЛАНИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

«بِسْمِ اللَّهِ اَللَّهُ أَكْبَرُ وَللَّه الْحَمد» (Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд) деб, учинчи айланишга киришиб, қуйидаги дуони ўқийди:

اللهم إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الشَّكِّ وَالشِّرْكِ وَالنِّفَاقِ وَالشِّقَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلَاقِ  وَسُوءِ المنظَرِ والْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالْأَهْلِ وَالْوَلَدِ[11] اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ وَأَعُوذ بك من فتْنَة الْمحيا وَالْمَمَات وَأَعُوذُ بِك مِنْ الْخِزْيِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ[12].

«Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минаш-шакки ваш-ширки ван-нифаақи ва сууил-ахлоқи ва сууил-манзори вал-мунқолиби фил-маали вал-аҳли вал-валад. Аллоҳумма! Инний аъуузу бика мин фитнатил-қобри ва аъуузу бика мин фитнатил-маҳйаа вал-мамаати ва аъуузу бика минал хизйи фид-дунйаа вал-аахиро».

Маъноси: «Аллоҳим! Шакка тушишдан, ширкдан, амрингга хилоф қилишдан, мунофиқликдан, ёмон хулқдан, молим, аҳлим ва фарзандимга қайтганда хунук ҳолатга дучор бўлишдан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Қабр фитнасидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ҳамда дунёю охират хорликларидан паноҳ сўрайман».

Кўрсатма: ушбу дуони ҳам рукни ямонийга етиб боришдан олдин ўқиб тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ[13] وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار يا رب العالمين.

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал-офията фид-дунйаа ва фил-аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил-аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар. Вадхилнал-жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Эй Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!

 

 

ТЎРТИНЧИ АЙЛАНИШНИНГ ДУОСИ

«بِسْمِ اللَّهِ اَللَّهُ أَكْبَرُ وَللَّه الْحَمد» (Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд) деб тўртинчи айланишга киришиб, қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ حَجًّا مَبْرُورًا وَسَعْيًا مَشْكُورًا وَذَنْبًا مَغْفُورًا وَعَمَلاً صالِحاً مَقبُولاً وَتِجارَةً لَن تَبورَ[14] يا عَالِم ما في الصُدورِ أخرِجنِي يا اللهُ مِن الظُلُماتِ الى النورِ. اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمةَ مِنْ كُلِّ بِرِّ، وَالسَّلاَمةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ[15] وَالفَوْزَ بالجَنَّةِ، وَالنَّجاةَ مِنَ النَّارِ[16] رَبِّ قَنِّعْنِي بِمَا رَزَقْتَنِي، وَبَارِكْ لِي فِيما أعطيتني وَاخْلُفْ عَلَى كُلِّ غَائِبَةٍ لِي مِنكَ بِخَيْرٍ.

«Аллоҳумм! Ижъалҳу ҳажжан мабруурон, ва саъйан машкуурон, ва занбан мағфуурон, ва ъамалан солиҳан, мақбуулан ва тижаротан лан табуур. Йаа Ъаалиму маа фис-судуур! Ахрижний йаа Аллоҳу миназ-зулумаати илан-нуур. Аллоҳумма! Инний асъалука муужибаати роҳматика, ва ъазааима мағфиротика, вал ғониймата мин кулли бирр, ва салаамата мин кулли исм, вал-фавза бил жаннати ван-нажаата минан наар. Робби! Қанниъний бимаа розақтаний ва баарик лий фий маа аътиний вахлуф ъалаа кулли ғоибатин лий минка бихойрин» (Китаби манаасик).

Маъноси: «Аллоҳим! Бу ҳажимни ҳажжи мабрур қилгин. Ҳаракатимни манфаатли қилгин. Гуноҳларимни мағфират қилгин. Амалларимни солиҳ ва мақбул қилгин. Касодга учрамайдиган тижорат қилгин. Эй диллардаги нарсаларни билгувчи Зот! Аллоҳим! Мени зулматдан нурга чиқаргин. Аллоҳим! Сендан раҳматинг вожиб бўлишини, мағфиратингга сабаб бўлишини, ҳар бир гуноҳдан саломатликни, ҳар бир яхшиликдан бир ўлжани, жаннатга эришиб, дўзахдан нажот топишни сўрайман. Роббим! Мени берган ризқингга қаноат қилгувчи қилгин ва менга берган нарсангда барака бергин. Мендан ғоибдаги барча нарсага Ўзинг ҳифзу ҳимоячи бўлгин».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ[17] وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار يا رب العالمين.

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал-офията фид-дунйаа ва фил-аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил-аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар. Вадхилнал жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!

 

БЕШИНЧИ АЙЛАНИШНИНГ ДУОСИ

«بِسْمِ اللَّهِ اَللَّهُ أَكْبَرُ وَللَّه الْحَمد» (Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд) деб бешинчи айланишга киришиб, қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ أَظِلَّنِي تَحْتَ ظِلِّ عَرْشِك يَوْمَ لَا ظِلَّ إلَّا ظِلُّ عَرْشِك[18] ولا باقي إلا وجهك واسقني من حوض نبيك سيدنا محمد صلّى الله عليه وسلم شربة هنيئة مريئة لا نظمأ بعدها أبداً[19] اللَّهُمَّ إِنَّي أسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ سَيِّدُنا مُحَمَّدٌ صلّى الله عليه وسلم وَأعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ بِكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ سَيِّدُنا مُحَمَّدٌ صلّى الله عليه وسلم وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلاَغُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ[20]. اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعِيمَهَا وَمَا يُقَرِّبُنِي إلَيها مِن قَولٍ أو فِعلٍ أو عَملٍ وَأعُوذُ بِكَ مِن النَّارِ وَمَا يُقَرِّبُنِي إلِيها مِن قَولٍ أو فِعلٍ أو عَمَلٍ[21].

«Аллоҳумма! Азилланий таҳта зилли ъаршика йавма лаа зилла илла зиллу ъаршик. Ва лаа баақия илла важҳак васқиний мин ҳавди Набиййика саййидинаа Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам шурбатан ҳаниъатан мариъатан лаа назмау баъдаҳаа абада! Аллоҳумма! Инний асъалука мин хойри маа саалака минҳу Набийюка саййидуна Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллама ва аъуузу бика мин шарри маа истаъааза бика минҳу Набийюка саййидуна Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллама ва антал мустаъаану ва алайкал балаағу ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Аллоҳумма! Инний асъалукал жанната ва наъиймаҳаа ва маа йуқоррибуний илайҳаа мин қовлин ав фиълин ав амалин ва аъуузу бика минан-наари ва маа йуқоррибуний илайҳаа мин қовлин ав фиълин ав амалин».

Маъноси: «Аллоҳим! Аршинг соясидан ўзга соя йўқ кунда мени аршинг соясида қилгин. Ўзингдан ўзга боқий қолгувчи йўқдир. Мени Набиййинг, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзи кавсаридан баҳралантириб, қайтиб чанқамайдиган қилиб ичиргин. Аллоҳим, мен Набиййинг, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган барча яхшиликларни сўрайман. Набиййинг, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсаларнинг барчасининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Мадад сўраладиган ҳам, кифоя қилгувчи ҳам фақат Ўзингсан. Тоатга ҳам, маъсиятдан сақланишга ҳам қудрат ёлғиз Аллоҳ таоло томонидандир. Аллоҳим! Сендан жаннат ва унинг неъматларини ҳамда унга яқин қилувчи сўз, феъл ва амални сўрайман. Дўзахдан ва дўзахга яқин қилгувчи сўз, феъл ва амалдан паноҳ сўрайман».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ[22] وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار يا رب العالمين.

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал-офията фид-дунйаа ва фил-аахиро. Роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан вафил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан наар. Ва адхилнаал жанната мъал аброр йаа ъазийз йаа ғоффар йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!

 

ОЛТИНЧИ АЙЛАНИШНИНГ ДУОСИ

«بِسْمِ اللَّهِ اَللَّهُ أَكْبَرُ وَللَّه الْحَمد» (Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд) деб олтинчи айланишга киришиб, қуйидаги дуони ўқийди:

اللهم ان لك علي حقوقا كثيرة فيما بيني وبينك وحقوقا كثيرة فيما بيني وبين حلقك اللهم ما كان لك منها فاغفره لي وما كان لخلقك فتحمله عني واغنني بحلالك عن حرامك وبطاعتك عن معصيتك وبفضلك عمن سواك يا واسع المغفرة اللهم ان بيتك عظيم ووجهك كريم وانت يا الله حليم كريم عظيم تحب العفو فاعف عني.

«Аллоҳумма! Инна лака алайя ҳуқуқан касиротан фий маа байний ва байнака, ва ҳуқуқон касийротан фий маа байний ва байна ҳолқик. Аллоҳумма! Маа каана лака минҳаа фағфирҳу лий, ва маа каана лихолқика, фатаҳаммилҳу ъанний вағниний биҳалаалика ъан роҳматика ва битоъатика ъан маъсиятик ва бифадлика амман сиваак, йаа ваасиъал мағфироҳ! Аллоҳумма! Инна байтика ъазийм, ва важҳака карийм. Ва анта, йаа Аллоҳ, ҳалимун кариймун ъазиймун! Туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний» (Китоби манаасик).

Маъноси: «Аллоҳим! Сен билан менинг орамда Сен учун улкан ҳақлар бор. Мен билан махлуқотларинг ўртасида ҳам улкан ҳақлар бор. Ўша ҳақлардан Сен учун бўлганини мендан мағфират қилгин. Махлуқотларинг учун бўлган ҳақни кечириб юборишни зиммангга олгин. Ҳалолинг билан ҳаромингдан, тоатинг билан Сенга маъсият қилишдан, фазлинг билан Ўзингдан ўзгадан мени беҳожат қилгин, эй мағфирати кенг Зот! Аллоҳим! Байтинг улуғдир, Зотинг каримдир. Аллоҳим! Ўзинг ҳалим, карим, азим Зотсан. Афвни хуш кўрасан, мени мағфират қилгин».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ[23] وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار يا رب العالمين.

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал-офията фид-дунйаа ва фил-аахиро. Роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар. Вадхилнал жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!

 

ЕТТИНЧИ АЙЛАНИШНИНГ ДУОСИ

«بِسْمِ اللَّهِ اَللَّهُ أَكْبَرُ وَللَّه الْحَمد» (Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд) деб еттинчи айланишга киришиб, қуйидаги дуони ўқийди:

اللهم إني أسألك إيماناً كاملاً، ويقيناً صادقاً ورزقا واسعا وقلبا خاشعا ولسانا ذاكرا وحلالا طيبا وتوبة نصوحا وتوبة قبل الموت ومغفرة ورحمة بعد الموت والعفو عند الحساب والفوز بالجنة والنجاة من النار برحمتك يا عزيز يا غفار رب زدني علما والحقني بالصالحين.

«Аллоҳумма! Инний асъалука иймаанан каамилан, ва яқийнан содиқон, ва ризқон ваасиъан, ва қолбан хошиъан, ва лисаанан зокирон, ва ҳалаалан тоййибан, ва тавбатан насуҳан, ва тавбатан қоблал мавти, ва мағфиротан ва роҳматан баъдал мавти, вал-ъафва ъиндал ҳисааби, вал-фавза бил жаннати ван-нажаата минан-наари, бироҳматика йаа Азиз, йаа Ғоффаар! Робби, зидний ъилман ва алҳиқний бис-солиҳийн» (Китоби манаасик).

Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан комил иймон, ҳақиқий ишонч, кенг ризқ, синиқ қалб, зикр қилувчи тил, ҳалол-пок ризқ, чин тавба, ўлимдан олдинги тавба, ўлим вақтида роҳат, ўлимдан кейин мағфират ва раҳмат сўрайман. Ҳисоб вақтида ўтим қилишингни, раҳматинг ила жаннатга эга қилиб, дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман. Аллоҳим! Илмимни зиёда қилгин ва солиҳ бандаларинг сафига қўшгин».

Кўрсатма: Ушбу дуони рукни ямонийга етиб боришдан олдин тугатиб, ундан кейин қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ[24] وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار يا رب العالمين.

«Аллоҳумма! Инний асъалукал ъафва вал-офията фид-дунйаа ва фил-аахиро. Роббанаа! Аатинаа фид-дунйаа ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан наар! Вадхилнал жанната маъал аброр, йаа Ъазийз, йаа Ғоффар, йаа Роббал ъааламийн».

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. Бизларни аброр бандаларинг билан жаннатга киргизгин, эй Азиз, эй Ғаффор, эй оламлар Робби!»

 

МАҚОМИ ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМДА НАМОЗ ЎҚИШ

 

Тавофдан фориғ бўлгандан кейин мақоми Иброҳим алайҳиссаломга келиб, ушбу оятни ўқийди:

وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى.

«Ваттахизу мин мақоми Иброҳима мусолла» (Бақара сураси, 125-оят).

Маъноси: «Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг».

Ушбу оятни ўқиб бўлгандан кейин мақоми Иброҳим алайҳиссаломда икки ракъат тавоф намози ўқилади. Агар тиқилинч бўлса ёки тавоф қилувчилар орасида туриб намоз ўқишнинг имконияти бўлмаса, бошқа жойда ўқилади.

 

ТАВОФ НАМОЗИДАН КЕЙИН ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ МАҚОМИДА ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИЛГАН ДУОНИ ЎҚИШ

 

Шукрона сифатида ўқиладиган икки ракъат намоздан кейин Иброҳим алайҳиссалом мақомида Одам алайҳиссаломнинг қуйидаги дуосини ўқийди:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ تَعْلَمُ سِرِّي وَعَلانِيَتِي فَاقْبَلْ مَعْذِرَتِي ، وَتَعْلَمُ حَاجَتِي فَأَعْطِنِي سُؤْلِي ، وَتَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي ذُنُوبِي ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ إِيمَانًا يُبَاشِرُ قَلْبِي ، وَيَقِينًا صَادِقًا حَتَّى أَعْلَمَ أَنَّهُ لا يُصِيبُنِي إِلاَّ مَا كَتَبْتَ لي وَرِضَاءً بِمَا قَسَّمْتَ لِي يا أرحم الراحمين.

«Аллоҳумма! Иннака таъламу сиррий ва ъалааниятий фақбал маъзиротий ва таъламу ҳаажатий ва аътиний суълий, ва таъламу маа фий нафсий фағфир лий зунуубий. Аллоҳумма! Асъалука иймаанан йубааширу қолбий ва яқийнан содиқон ҳатта аълама аннаҳу лаа йусийбуний илла маа катабта лий ва ридоан бимаа қоссамта лий, йаа арҳамар роҳимийн» (Табйийнул ҳақоиқ).

Маъноси: «Аллоҳим! Сен менинг зоҳириму ботинимни жуда яхши биласан. Узримни қабул қилгин. Ҳожатимни ҳам биласан, сўраганимни бергин. Дилимдагини ҳам биласан, гуноҳларимни мағфират қилгин. Аллоҳим! Мен сендан қалбимга қоришиб кетган иймон, ҳақиқий ишонч сўрайман. Тақдиримга Сен битган нарсадан ўзга бирор нарса менга етмаслигини биламан. Мен учун тақсим қилган нарсангга розиман, эй меҳрибонлар меҳрибони!».

Фойда: «Табйийнул ҳақоиқ» китобида кимки тавоф намозини ўқигандан кейин ушбу дуони ўқиса, Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини мағфират қилиб, барча ғам-ташвишларини аритади ва фақирлик кўрмайди ҳамда молу давлат унинг қадами остида бўлади, дейилган.

 

МУЛТАЗАМДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Мақоми Иброҳим алайҳиссаломда мазкур дуони ўқигандан кейин Мултазамга келинади. Мултазам деб Каъба эшиги билан Ҳажарул асвад орасидаги жойга айтилади. У жойда қилинган дуолар ижобат бўлади. Мултазамда қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إنَّ هَذَا بَيْتُك الَّذِي جَعَلْته مُبَارَكًا وَهُدَى لِلْعَالَمِينَ اللَّهُمَّ كَمَا هَدَيْتنِي لَهُ فَتَقَبَّلْ مِنِّي ، وَلَا تَجْعَلْ هَذَا آخِرَ الْعَهْدِ مِنْ بَيْتِك وَارْزُقْنِي الْعَوْدَ إلَيْهِ حَتَّى تَرْضَى عَنِّي بِرَحْمَتِك يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

«Аллоҳумма! Инна ҳааза Байтукааллазий жаъалтаҳу мубаарокан ва ҳудан лилъааламийн. Аллоҳумма! Камаа ҳадайтаний лаҳу фатақоббал минний ва лаа тажъал ҳааза аахирол аҳди мин Байтика, варзуқний ал-авда илайҳи ҳатта тардо ъанний, бироҳматика йаа арҳамар роҳимийн» (Мароқил фалоҳ).

Маъноси: «Аллоҳим, бу Байт Сен муборак қилган ва оламларга ҳидоят қилган Байтдир. Аллоҳим! Мени бу Байтни зиёрат қилишга ҳидоят қилганингдек зиёратимни мендан қабул айла. Байтингга қилган бу сафаримни охирги сафарим қилма. Ўзинг мендан рози бўлгунингча қайта-қайта келишни раҳматинг ила насиб қилгин, эй меҳрибонлар меҳрибони!».

 

РАҲМАТ ТАРНОВИ ОСТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Раҳмат тарнови, яъни Байтуллоҳи шарифнинг тарнови остида қилинган дуолар ҳам мақбул бўлади. Лекин бу ерда бир-бирини туртиб, итаришдан сақланиш лозим. Агар у ерда туриб дуо қилишнинг имкони бўлса, қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك إيمَانًا لَا يَزُولُ وَيَقِينًا لَا يَنْفَدُ وَمُرَافَقَةَ نَبِيِّك مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اللَّهُمَّ أَظلَّنِي تَحْتَ ظِلِّ عَرْشِك يَوْمَ لَا ظِلَّ إلَّا ظِلُّ عَرْشِك وَاسْقِنِي بِكَأْسِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شرْبَةً لَا أَظْمَأُ بَعْدَهَا أَبَدًا.

«Аллоҳумма! Инний асъалука иймаанан лаа йазуулу ва яқийнан лаа янфаду ва мурофақата Набиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама! Аллоҳумма! Азолланий таҳта зилли ъаршика йавма лаа зилла иллаа зиллу аршика, васқиний бикаъси Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам шарбатан лаа азмау баъдаҳаа абадан» (Табйийнул ҳақоиқ).

Маъноси: «Аллоҳим! Сендан ажралмас иймон, тугаб-битмас ишонч, Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишни сўрайман. Аллоҳим! Аршинг соясидан ўзга соя йўқ кунда мени унинг сояси остида соялантиргин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пиёлаларида қайтиб ҳеч қачон чанқамайдиган қилиб сув ичиргин».

 

ЗАМЗАМ СУИНИ ИЧАЁТГАН ПАЙТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Мултазамдан фориғ бўлгач, замзам қудуғига бориб, замзам сувини ичаётган пайтда қуйидаги дуолар ўқилади:

اللَّهُمَّ اني  أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا ، وَرِزْقًا وَاسِعًا ، وَشِفَاءً مِنْ كُلِّ دَاءٍ.

«Аллоҳумма! Инний асъалука илман наафиъан, ва ризқон ваасиъан, ва шифааан мин кулли дааин» (Фатавои Қозихон).

Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан фойдали илм, кенг ризқ ва барча дарддан шифо сўрайман».

 

САФО БИЛАН МАРВА ТЕПАЛИГИДА САЪЙ ҚИЛИШ УЧУН

МАСЖИДУЛ ҲАРОМДАН ЧИҚИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Замзамдан фориғ бўлгач, Ҳажарул асвад истилом қилинади. Ундан кейин Сафо билан Марва тепалигида саъй қилиш учун Сафо тоғига равона бўлинади. Масжидул Ҳаромдан чиқишда қуйидаги дуо ўқилади:

بسم الله والصلوة والسلام على رسول الله اللهمّ اغفِر لِي ذُنُوبِي وافتَح لِي أَبواب فضلك.

«Бисмиллааҳи, вас-солату вас-салааму ъалаа Расулиллааҳ. Аллоҳуммағфир лий зунуубий вафтаҳ лий абвааба фадлик» (Ғуниятун носик).

Маъноси: «Аллоҳ номи ила (масжиддан чиқаман). Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳим! Гуноҳларимни мағфират қилиб, менга фазлу раҳмат дарвозаларингни очгин».

 

САФО ТОҒИГА КЎТАРИЛАЁТГАН ПАЙТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Масжидул Ҳаромдан чиққандан кейин Сафо тоғига кўтарилаётган пайтда қуйидаги дуо ўқилади:

بسم الله أبدأ بما بدأ الله به إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ.

«Бисмиллааҳи, абдау бимаа бадаъаллоҳу биҳи. Иннас-Софаа вал-Марвата мин шаъааириллааҳ» (Ғуниятун носик).

Маъноси: Аллоҳнинг номи ила Аллоҳ «Сафо ва Марва – Аллоҳнинг шиорларидандир» деб бошлаган нарсадан (яъни, Сафо тоғидан саъй қилишни) бошлайман.

 

САФО ТОҒИДА ТУРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Сафо тоғида туриб, Байтуллоҳ тарафга юзланиб, уч марта қуйидаги дуони ўқиб, Аллоҳ таолодан истакларини сўрайди:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ ، وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ يحي ويميت، وَهُوَ عَلَى كَلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ ، وَهَزَمَ الأَحْزَابَ وَحْدَهُ.

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, йуҳйии ва йумийту, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ. Анжаза ваъдаҳу, ва насоро ъабдаҳу, ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳ».

Маъноси: «Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ. Мулк ва мақтовлар Унгадир. Тирилтиради, ўлдиради. Ва У барча нарсага қодирдир. Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ваъдасига вафо қилди. Бандасига нусрат берди. Душманни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди».

Марва тоғига кўтарилганда ҳам Сафо тоғида ўқилган ушбу дуони ўқийди. Бу дуони Сафодан Марвага бориш йўлидаги икки яшил чизиққа етиб келгунича ўқиб тугатади.

 

ИККИ ЯШИЛ ЧИЗИҚ ЎРТАСИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Икки яшил чизиқ орасида турганда, яъни устун олдига етиб келганда қуйидаги дуони ўқийди:

رَبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وتجاوز عما تعلم إِنَّكَ أَنْتَ الأعَزُّ الأكْرَمُ.

«Роббиғфир, варҳам. Ва тажааваз ъаммаа таълам. Иннака антал аъаззул акром» (Фатавои қозихон).

Маъноси: «Роббим! Мени мағфират қил ва раҳм қил. Ўзинг билган гуноҳларни мендан кечгин. Сен ғолибсан, карам соҳибисан».

 

ИККИ ЯШИЛ ЧИЗИҚДАН ЎТИБ, МАРВА ТЕПАЛИГИГА КЕТАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Икки яшил чизиқдан ўтиб, Марва тепалигига кўтарилаётган вақтда қуйидаги дуони ўқийди:

اللَّهُمَّ اسْتَعْمِلْنِي بِسُنَّةِ نَبِيِّك وَتَوَفَّنِي عَلَى مِلَّتِهِ ، وَأَعِذْنِي مِنْ مُضِلَّاتِ الْفِتَنِ بِرَحْمَتِك يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

«Аллоҳумма! Истаъмилний би суннати Набиййика ва таваффаний ъалаа миллатиҳ. Ва аъизний мин мудиллаатил фитани, бироҳматика йаа арҳамар роҳимийн» (Табйийнул ҳақоиқ).

Маъноси: «Аллоҳим! Мени Набиййингнинг суннатига амал қилувчилардан қилгин, Раҳматинг ила у зотнинг миллатига кўра вафот топишни насиб қилгин. Адаштирувчи ва залолатга олиб борувчи фитналардан раҳматинг ила паноҳ бергин, эй меҳрибонлар меҳрибони!».

Икки яшил чизиқдан ўтгандан кейин Марва тепалигига кўтарилишда юқоридаги дуо ўқилади. Сўнгра Марва тепалигида ҳам Сафо тепалигида ўқиган дуосини яна ўқийди. Бу дуоларнинг араб тилидаги матнини ёдламаганлар ўз она тилида қандай дуо ёд олган бўлса, шуни ўқиб, истагини Аллоҳ таолодан сўрайди.

Масала: Икки яшил чизиқ орасида югурилади. Лекин Сафо тепалигидан икки яшил чизиққача оҳиста юрилади. Икки яшил чизиқ оралигида эса паҳлавонча юриш қилинади, кейин Марвагача ўз ҳайъатида юради. Эркаклар ҳар айланишда икки яшил чизиқ орасида югурадилар. Аёллар эса бундан мустаснодир.

 

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ МИНОДАН

АРАФОТГА РАВОНА БЎЛАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Ҳожилар Зулҳижжанинг тўққизинчи куни субҳда Минода бомдод намозини ўқиб, қуёш чиққач, Арафотга равона бўладилар. Арафотга кетишга отланганда қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إلَيْك تَوَجَّهْت وَعَلَيْك تَوَكَّلْت وَوَجْهَك أَرَدْت فَاجْعَلْ ذَنْبِي مَغْفُورًا وَحَجِّي مَبْرُورًا وَارْحَمْنِي وَلَا تُخَيِّبْنِي وَبَارِكْ لِي فِي سَفَرِي وَاقْضِ بِعَرَفَاتٍ حَاجَتِي ، إنَّك عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

«Аллоҳумма, илайка таважжаҳту ва ъалайка таваккалту, ва важҳака ародту. Фажъал занбий мағфурон, ва ҳажжий мабрурон, варҳамний ва лаа тухаййибний ва баарик лий фии сафарий вақди биъарофаатин ҳаажатий, иннака ъалаа кулли шайъин қодийр».

Маъноси: «Аллоҳим, Сенга юзландим, Ўзингга таваккул қилдим. Сенинг Зотингни ирода қилдим. Гуноҳимни кечирилган, ҳажимни мақбул қилинган қилгин. Менга раҳм қилиб, ноумид қўймагин. Ушбу сафаримда барака бергин. Арафотда ҳожатларимни раво қилгин. Албатта, Сен барча нарсага қодирсан».

Мазкур дуони ўқиб, Арафотга равона бўлинади. Арафотга етиб боргунча йўл-йўлакай талбияни кўп бор айтиш билан бир қаторда такбир, таҳлил, тасбиҳ, ҳамд ва дуруду саломлар айтилади, ора-орада қайта-қайта талбия айтилади.

 

АРАФОТГА КИРИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Арафот майдонига етай деб қолганда, Раҳмат тоғи кўзга ташланганда қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ إلَيْك تَوَجَّهْت وَعَلَيْك تَوَكَّلْت وَوَجْهَك أَرَدْت اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ وَأَعْطِنِي سُؤْلِي وَوَجِّهْ لِي الْخَيْرَ أَيْنَمَا تَوَجَّهْت سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ.

«Аллоҳумма, илайка таважжаҳту ва ъалайка таваккалту, ва важҳака ародту. Аллоҳуммағфирлий ва туб ъалайя ва аътиний суълий ва важжиҳ лил-хойро айнамаа таважжаҳту. Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар» (Зайлаъий).

Маъноси: «Аллоҳим, Сенга юзландим, Ўзингга таваккул қилдим. Сенинг Зотингни ирода қилдим. Аллоҳим! Гуноҳимни мағфират қилгин, тавбамни қабул қилгин, тилагимни бергин, қаерга бормай, мени яхшиликка рўбарў қилгин. Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, барча мақтовлар Аллоҳ учундир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».

 

АРАФОТДА ЎҚИЛАДИГАН ЭНГ АФЗАЛ ДУО

 

Арафот майдонида ўқиладиган энг афзал, энг яхши дуо – тавҳид дуосидир. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мен ва мендан олдинги пайғамбарларнинг Арафот майдонида қилган энг кўп дуолари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ...

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр» (Ғуниятун носик).

Маъноси: «Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк ҳам, барча мақтовлар ҳам Унга хосдир. Барча яхшиликлар Унинг қўлидадир. У ҳар бир нарсага қодирдир».

Ушбу дуони ўқиб, Аллоҳ таолодан мурод сўралса, иншааллоҳ, мақбул бўлади. Арафот майдонида зикр ва дуо орасида талбия ҳам айтиб турилади. Мумкин бўлса, мазкур дуони Арафот майдонида имкон қадар кўпроқ ўқийди.

 

КЎП ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Арафот майдонида дуони кўпайтириш лозим, чунки Арафотда қилинган дуо мақбул ва афзалдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотда қуйидаги дуони кўп ўқиганлари ривоятларда собит бўлган:

 

اللَّهُمَّ اجْعَل فى قَلبى نُوراً، وفى صَدْرى نُوراً، وفى سَمْعى نُوراً، وفى بَصَرى نُوراً، اللَّهُمَّ اشْرَحْ لى صَدْرِى، ويَسِّرْ لى أَمْرى، وأعُوذُ بِكَ مِنْ وَسْاوسِ الصَّدْرِ، وشَتَات الأمْر، وفِتْنةِ القَبْرِ، اللَّهُمَّ إنى أعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ما يَلِجُ فى اللَّيْل، وشَرِّ ما يَلِجُ فى النَّهارِ، وشَرِّ مَا تَهُبُّ بِهِ الرِّياحُ، وشَرِّ بَوائِق الدَّهْر.

«Аллоҳумма, ижъал фии қолбий нурон, ва фий содрий нурон, ва фий самъий нурон, ва фий басорий нурон. Аллоҳумма, ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий ва аъуузу бика мин васваасис-содри ва шатаатил-амри ва фитнатил-қобри. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин шарри маа йалижу фил-лайли ва шарри маа йалижу фин-наҳаари ва шарри маа таҳуббу биҳир-рийаааҳу ва шарри бавоиқид-даҳр» (Ғуниятун носик).

Маъноси: «Аллоҳим! Қалбимни, кўксимни, қулоқларимни ва кўзларимни нурга тўлдир. Аллоҳим! Қалбимни очгин, ҳар ишимни осон қилгин. Аллоҳим! Сендан кўксимдаги васвасалардан, ишларимнинг парокандалигидан, қабр фитнасидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим, тунда ва кундузи бўладиган нарсаларнинг ёмонлигидан, устидан шамол эсган нарсаларнинг ёмонлигидан, замона ҳалокатининг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ сўрайман».

 

АРАФОТДА ПЕШИН ВА АСР НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИГАНДАН

КЕЙИН ВУҚУФГА КИРИШИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Арафотда пешин вақти кирганда пешин билан аср намозини жам қилиб ўқилади. Ушбу икки намоздан кейин нафл намоз ўқиш макруҳдир, шунинг учун намоздан фориғ бўлгач, зикр, тиловат, дуо ва бошқа турли ибодатлар билан машғул бўлиб, вуқуф қилинади. Вуқуф аввалида ушбу дуо ўқилади:

لَبَّيكَ اللَّهُمَّ لَبَّيكَ إِن الْخَيْر خير الْآخِرَة اللَّهُمَّ لا عَيْشَ إِلا عَيْشَ الآخِرَةِ اللَّهُمَّ اهدني بالهدى ونقني بالتقى واغفر لي في الاخرة والاولى.

«Лаббайкаллоҳумма, лаббайк! Иннал хойра хойрул аахиро. Аллоҳумма, лаа ъийша иллаа ъийшал-аахиро. Аллоҳумма, иҳдиний бил ҳудаа ва наққиний бит-туқоо вағфир лий фил-аахироти вал-уулаа» (Ғуниятун носик).

Маъноси: «Лаббай Аллоҳим, лаббай! Ҳақиқий яхшилик охират яхшилигидир. Ҳақиқий ҳаёт охират ҳаётидир. Аллоҳим! Ҳидоятинг билан мени ҳидоятга йўллагин, тақво билан поклагин, дунёю охиратда мағфират қилгин».

 

АРАФОТ КУНИ ШОМ ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳажжатул-видоъ куни Арафотда, шом вақтида қуйидаги дуони кўп ўқиганлар:

اللَّهُمَّ لَك الْحَمْدُ كَاَلَّذِي تَقُولُ وَخَيْرًا مِمَّا نَقُولُ اللَّهُمَّ لَك صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي وَإِلَيْك مَآبِي وَلَك تُرَاثِي اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِك مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ وَوَسْوَسَةِ الصَّدْرِ وَشَتَاتِ الْأَمْرِ.

«Аллоҳумма, лакал ҳамду каллазий тақулу ва хойрон миммаа нақулу. Аллоҳумма, лака солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий, ва илайка маабий, ва лака туроосий. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъазаабил-қобри ва васвасатис-содри ва шатаатил-амри» (Ғуниятун носик).

Маъноси: «Аллоҳим! Сенга Ўзинг айтганингдек, биз айтгандан яхшироқ ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳим! Ўқиган намозларим, қурбонлигу ҳаж амалларим, ҳаётиму мамотим Сен учундир, қайтишим ҳам, меросим ҳам Сенгадир. Аллоҳим! қабр азобидан, кўксимдаги васвасалардан, ишларнинг парокандалигидан паноҳ беришингни сўрайман».

Арафотда сўраладиган кўплаб дуолар нақл қилинган. Уларнинг аксарияти узун дуолар бўлиб, ушбу китобда улар орасидан мазкур тўрт дуони танлаб олиб, келтирдик. Бу дуолар қисқа бўлиши билан бир қаторда кенг қамровли ҳамдир. Иншааллоҳ, уларни ўқиб қилинган дуолар қабулга яқин бўлади.

 

АРАФОТДАН ҚАЙТИШДА,

МУЗДАЛИФА ЙЎЛИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Арафотдан қайтишда, Муздалифа йўлида қайта-қайта талбия айтиб, кўп истиғфор қилиш лозим. Шунингдек, الله اكبر ولا اله الا الله والحمد لله ва қуйидаги дуони кўп ўқиш лозим:

اللَّهُمَّ إلَيْك أَفَضْت وَمِنْ عَذَابِك أَشْفَقْت وَإِلَيْك رَغِبْت وَمِنْ سخطك رَهِبْت فَاقْبَلْ نُسُكِي وَعَظِّمْ أَجْرِي وَارْحَمْ تَضَرُّعِي وَاقْبَلْ تَوْبَتِي وَاسْتَجِبْ دُعَائِي وأعطني سؤلي يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

«Аллоҳумма, илайка афадту ва мин ъазаабика ашфақту, ва илайка роғибту ва минка роҳибту, фақбал нусукий ва ъаззим ажрий варҳам тадорруъий вақбал тавбатий, вастажиб дуъааий ва аътиний суълий, йаа арҳамар рооҳимийн» (Зайлаъий).

Маъноси: «Аллоҳим! Ҳузурингга келдим, азобингдан қўрқдим, Сен томон рағбат қилдим, ғазабингдан қўрқдим. Ҳаж амалларимни қабул айлагин. Ажримни улкан қилгин. Тавбамни қабул қилгин. Тазарруъларимга раҳм қилгин. Дуоимни қабул қилгин. Муродимни ҳосил қилгин, эй меҳрибонлар меҳрибони!».

 

МУЗДАЛИФАНИНГ ДУОСИ

 

Зулҳижжанинг тўққизинчидан ўнинчи кунига ўтар кеча Муздалифа кечасидир. Бу кечанинг фазилати Қадр кечасидан кам эмас. Тун бўйи бедор бўлиб, тоат-ибодат, тиловат ва дуо билан машғул бўлиш бахт-саодат белгисидир. Муздалифада бедор турган тунда қуйидаги дуо кўп ўқилади:

اللَّهُمَّ إني أسألُكَ أنْ تَرْزُقَنِي في هَذَا المكانِ جَوامِعَ الخَيْرِ كُلِّهِ وان تصرف عني السوء كله فانه لا يفعل ذلك غيرك ولا يجود به الا انت.

«Аллоҳумма, инний асъалука ан тарзуқоний фий ҳаазал макаани жавомиъал хойри куллиҳ, ва ин тасриф ъаннис-сууъа куллааҳ, ва иннаҳу лаа йафъалу заалика ғойрок, ва лаа йажууду биҳи илла ант» (Зайлаъий).

Маъноси: «Аллоҳим! Ушбу маконда барча яхшиликларни насиб қилишингни ва барча ёмонликларни мендан дафъ қилишингни сўрайман, чунки бу ишни Сендан ўзга қила олмас, Сендан ўзга буни топа олмас».

Фойда: Муздалифада кечани бедор ўтказгандан сўнг бомдодни намознинг аввалги вақтида ўқиб, сўнгра вуқуф қилишда давом этилади. Вуқуф пайтида Аллоҳ таолога дуолар қилиб, йиғлаб илтижо қилинади. Ҳожилар қуёш чиқишидан сал олдин Мино томон равона бўладилар.

 

МУЗДАЛИФАДА ВУҚУФ ҚИЛАЁТГАН

ПАЙТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Муздалифада турганда бомдод намозидан кейин, қуёш чиқишидан аввал вуқуф қилаётган пайтда қуйидаги дуо ўқиган одам кўп ажру савобларга ноил бўлади:

اللهم بحق المشعر الحرام والبيت الحرام والشهر الحرام والركن والمقام بلغ روح محمد منا التحية والسلام وادخلنا دار السلام يا ذا الجلال والاكرام.

«Аллоҳумма, биҳаққил маъшарил-ҳароми вал-байтил-ҳаром, ваш- шаҳрил ҳароми вар-рукни вал-мақом, баллиғ рууҳа Муҳаммадин миннат-таҳийята вас-салаам, вадхилнаа даарос-салаама, йаа зал-жалали вал-икром» (Зайлаъий).

Маъноси: «Аллоҳим! Маъшарул ҳаром, Байтул ҳаром, шаҳрул ҳаром, рукн ва мақоми Иброҳим ҳаққи ҳурмати бизлардан Муҳаммад алайҳиссаломнинг руҳларига салавоту саломлар юборгин! Эй улуғлик ва карам соҳиби, бизларни Дорус-саломга киритгин!».

Фойда: Ҳожилар Муздалифада Минодаги жамаротга тош отиш учун етмишта майда тош териб оладилар. Етмишта бўлишига сабаб шуки, Зулҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлари шайтонга тош отилади.

 

БАТНИ МУҲАССАРДАН ЎТИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Муздалифадан Минога қараб келишда йўлда Муҳассар водийсига дуч келинади. Муздалифа билан Мино орасидаги бу жой фил асҳобларига азоб нозил бўлган макондир, шунинг учун бу ердан истиғфор ва дуо айтиб ўтиш лозим. Бу ерда ўқиладиган дуо қуйидагича:

اللَّهُمَّ لاَ تَقْتُلْنَا بِغَضَبِكَ وَلاَ تُهْلِكْنَا بِعَذَابِكَ وَعَافِنَا قَبْلَ ذَلِكَ.

«Аллоҳумма, лаа тақтулнаа биғодабика ва лаа туҳликнаа биъазаабика ва ъаафинаа қобла залик» (Китабул маносик).

Маъноси: «Аллоҳим! Бизларни ғазабинг билан қатл қилмагин, азобинг билан ҳалок қилмагин, бизларни бундан олдин афв қилгин».

 

МИНОГА ЕТГАНДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Муздалифадан Минога етиб келгандан сўнг, Жамаротга етиб боришдан аввал қайта-қайта талбия айтиб, такбир, таҳлил, истиғфор айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ هَذِهِ مِنًى قَدْ أَتَيْتهَا وَأَنَا عَبْدُك وَابْنُ عَبْدِك أَسْأَلُك أَنْ تَمُنَّ عَلَيَّ بِمَا مَنَنْت بِهِ عَلَى أَوْلِيَائِك يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.

«Аллоҳумма, ҳаазиҳи Минаа, қод атайтуҳаа ва ана ъабдука ва ибну ъабдик, асъалука ан тамунна ъалайя би маа мананта биҳи ъалаа авлийааика, йаа арҳамар роҳимийн» (Китабул ҳаж).

Маъноси: «Аллоҳим, бу Мино мақомидир. Мен унга ҳозир бўлдим. Мен Сенинг бандангман, бандангнинг фарзандиман. Дўстларингга эҳсон қилганингдек, менга ҳам эҳсон қилишингни сўрайман, эй меҳрибонлар меҳрибони!».

 

ЖАМАРОТ ТОШЛАРИНИ ОТИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Қурбонлик куни Жамротул ақабага (катта шайтонга) тош отиш вақтида биринчи тош отиш билан талбия ниҳоясига етади. Ҳар тош отишда қуйидаги дуо ўқилади:

بِسْمِ اللَّهِ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ رَغْمًا لِلشَّيْطَانِ ورضى للرحمان.

«Бисмиллааҳи, валлоҳу акбар! Роғман лиш-шайтони ва ридол-лирроҳмаан» (Муъаллимул ҳужжож).

Маъноси: «Аллоҳ номи билан (шайтонга тош отаман), Аллоҳ улуғдир. Шайтоннинг бурнини ерга ишқаб, Роҳманнинг розилиги учун  (тош отаман)».

Уч кун тош отиш пайтида ҳар тош отаётганда шу дуо ўқилади.

 

ЖАМАРОТ ТОШИНИ ОТГАНДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Ҳар бир шайтонга тош отгандан кейин Аллоҳ таолодан дуо сўралса, мустажоб бўлади. Дуо қабул бўладиган ўринлардан бири Жамарот тошларини отгандан кейинги пайт бўлиб, бу вақтда қўлни кўтариб, қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ اجْعَلْ حَجِّي مَبْرُورًا وَسَعْيِي مَشْكُورًا وَذَنْبِي مَغْفُورًا.

«Аллоҳуммажъал ҳажжий мабруурон, саъйий машкуурон, ва занбий мағфуурон» (Фатҳул қодир).

Маъноси: «Аллоҳим! Ҳажимни мабрур қилгин, саъй-ҳаракатимни манфаатли қилгин, гуноҳларимни мағфират қилгин».

 

ҚУРБОНЛИК ДУОСИ

 

Биринчи кун катта шайтонга тош отгандан кейин, яъни жамаротда Аллоҳ таоло ҳукмига амал қилгандан кейин қурбонлик қилинадиган жойга борилади. Қурбонлик қилишда «بسم الله الله اكبر» (Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар) дейиш кифоя қилади, лекин қуйидаги дуони ёдлаганлар уни жониворни ётқизаётган вақтда ўқиши лозим:

إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ، لاَ شَرِيكَ لَهُ ، وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ.

«Инний важжаҳту важҳия лиллазий фаторос-самаваати вал-арди ҳанийфан, ва маа ана минал-мушрикийн. Инна солаатий, ва нусукий, ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи Роббил ъааламийн. Лаа шарийка лаҳу, ва бизаалика умирту, ва ана аввалул-муслимийн» (Мишкоти шариф).

Маъноси: «Мен барча ботиллардан юз ўгириб, еру осмонни йўқдан бор қилган Зотга юзландим. Мен мушриклардан эмасман. Намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва мамотим оламларнинг Робби – Аллоҳ учундир, Унинг шериги йўқдир. Шунга буюрилганман ва мен шунга таслим бўлувчиларданман».

Эслатма: Ушбу дуони ўқиб бўлгандан кейин «Бисмиллааҳи, Аллоҳу акбар!» деб, жонлиқ сўйилади.

 

СОЧ ОЛДИРАЁТГАН ВАТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Ҳожилар қурбонлик қилиб бўлгач, сочларини олдирадилар ёки қисқартирадилар ва эҳромдан чиқадилар. Соч олдираётган вақтда қуйидаги дуо ўқилади:

اللهم بارك في نفسي واغفر لي ذنوبي واجعل لي بكل شعرة منها نورا يوم القيامة.

«Аллоҳумма, баарик фий нафсий вағфирлий зунуубий, важъал лий би кулли шаъротин минҳаа нурон явмал қияамаҳ» (Фатавои қозихон).

Маъноси: «Аллоҳим! Менга барака ато қилгин, гуноҳларимни афв қилгин. Сочларимнинг ҳар толаси эвазига қиёмат куни мен учун бир нур қилгин».

 

МАККАИ МУКАРРАМАДАГИ ЖАННАТУЛ МУЪАЛЛО

ҚАБРИСТОНИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Мадинаи Мунавварадаги Бақийъ қабристонидан кейин дунёдаги энг афзал ва улуғ қабристон Маккаи Мукаррамадаги Жаннатул муъалло қабристонидир. Бу ерда минглаб улуғ зотлар дафн этилган. Аёлларнинг саййидаси, ҳазрати Хадижа онамиз розияллоҳу анҳо ҳам шу қабристонга дафн этилганлар. У ерни зиёрат қилишга борганда қуйидаги лафзлар билан салом берилади:

السَّلامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ وَانَّا إن شاء اللَّهُ بِكُمْ لاحِقُونَ.

«Ассалааму алайкум, дааро қовмим муъминийн. Ва иннаа, иншааллоҳу бикум лааҳиқуун» (Абу Довуд ривояти).

Маъноси: «Сизларга саломлар бўлсин, эй мўмин қавмлар ҳовлиси! Иншааллоҳ, биз ҳам сизларга қўшилувчимиз».

Шундан сўнг «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввали, Оятул курсий ҳамда бошқа билган сураларни ўқиб, савоби ўтганларнинг руҳига бағишланади.

 

ҲАР ТАБАРРУК ЖОЙДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Сафар давомида қандай табаррук жойга борилса, қуйидаги дуони ўқиш жуда манфаатли бўлиб, Аллоҳ таоло ўша банданинг истакларини раво қилади:

اللهم ربنا تقبل منا وعافنا واعف عنا اللهم توفنا مسلمين واحينا مسلمين والحقنا بالصالحين.

«Аллоҳумма, роббанаа! Тақоббал миннаа ва ъаафинаа, ваъфу ъаннаа. Аллоҳумма, таваффанаа муслимийн ва аҳйинаа муслимийн, ва алҳиқнаа бис-солиҳийн»

Маъноси: «Аллоҳим! Эй Роббимиз! Бизлардан (ибодатларимизни) қабул қилгин. Бизларни офиятда қилгин, бизларни афв қилгин. Аллоҳим! Бизларни мусулмон ҳолатимизда вафот топтириб, мусулмон ҳолатимизда ҳаёт кечиртиргин ва бизларни солиҳ бандалар сафига қўшгин».

 

СУБҲ ВА ШОМ ДУОСИ

 

Кимки ҳар куни субҳ ва шом вақтида қуйидаги дуони ўқиб юришни одат қилса, турли зарарли нарсалардан омонда бўлади. Субҳда уч марта ўқиса, кун бўйи ғам-андуҳ ва зарарли нарсалардан эмин бўлади, шом вақтида уч марта ўқиса, тун бўйи турли зарарли нарсалардан эмин бўлади. Дуонинг лафзи қуйидагича:

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ ، فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاءِ ، وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ.

«Бисмиллааҳиллазий лаа йадурру маъасмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис-самаа, ва ҳувас-самийъул-ъалийм» (Термизий).

Маъноси: «Исми ила еру осмонда ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган Зот –Аллоҳнинг исми билан кеч киритаман ёки тонг оттираман. У Эшитувчи, Билувчи Зотдир».

 

ДУШМАН ЁКИ ХАТАРДАН

САҚЛАНИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Тўсатдан душман ҳужум қилиб қолиши хавфи бор бўлса, қуйидаги дуо ўқилади. Иншааллоҳ, ёмонликдан эминда бўлади:

اللهمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهِمْ.

«Аллоҳумма, иннаа нажъалука фий нуҳууриҳим, ва наъузу бика мин шурууриҳим» (Ҳисну ҳасийн).

Маъноси: «Аллоҳим! Биз Сени уларнинг муқобилига қўямиз, уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз».

 

КЕЧАЮ КУНДУЗ ЎҚИЛАДИГАН ДУО – САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР

 

Кимки кечаси ёки кундузи саййидул истиғфор дуосини ўқиса ва ўша куни ёки кечаси вафот топса, жаннатий бўлади. Ушбу дуо шунчалар фазилатли бўлганлиги сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари уни саййидул истиғфор деб атадилар. У дуо қуйидагичадир:

اللهم أنْتَ رَبي ، لاَ إِلَهَ إلاَ أنْتَ ، خَلَقْتَنِي وَأنَا عَبدُكَ ، وَأَنَا على عَهدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اَستَطَعتُ ، أَعُوذُ بِكَ مِن شَر مَا صَنَعتُ ، أبوءُ لَكَ بِذَنْبِي ، وَأبوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ ، فَاَغفر لِي ، فَإِنهُ لاَ يَغفِرُ الذُّنُوبَ إلاَ أَنْتَ.

«Аллоҳумма, анта Роббий. Лаа илааҳа илла анта, холақтаний ва ана ъабдука, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абуу лака би занбий, ва абуу лака биниъматика ъалайя, фағфир лий. Ва иннаҳу лаа йағфируз-зунууба иллаа анта» (Бухорий шариф).

Маъноси: «Аллоҳим! Сен Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратгансан, мен Сенинг бандангман. Қодир бўлгунимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Менга берган барча неъматларингни эътироф қиламан. Гуноҳларимга ҳам иқрорман. Мени мағфират қилгин, зеро, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилгувчи йўқдир».

 

МАККАИ МУКАРРАМАДАН ҚАЙТИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

 

Офоқий ҳожи Маккаи Мукаррамадан қайтишда тавофи видоъ қилиши вожибдир. Сўнг тавоф намозидан кейин Ҳажарул асвадни ўпади, шундан кейин Каъбатуллоҳдан кетаётганига афсус ва надомат қилиб, йиғлаб, Масжидул Ҳаромдан чиқишда дарвоза олдида туриб, қуйидаги дуони ўқийди:

اللهم لَا تَجْعَلْ هَذَا آخِرَ الْعَهْدِ مِنْ بَيْتِك وَارْزُقْنِي الْعَوْدَ إلَيْهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ ، لَهُ الْمُلْكُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ سَاجِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ صَدَقَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَنَصَرَ عَبْدَهُ وَهَزَمَ الأَحْزَابَ وَحْدَهُ.

«Аллоҳумма! Ва лаа тажъал ҳаазаа аахирол ъаҳди мин Байтика, варзуқнил-ъавда илайҳи. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Ааибууна, тааибууна, ъаабидуна, саажидууна, лироббинаа ҳаамидууна. Содақоллоҳу ваъдаҳу, ва насоро ъабдаҳу, ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳ» (Муслими шариф).

Маъноси: «Аллоҳим, Байтингга қилган бу сафаримни охиргиси қилмагин. Ўз раҳматинг ила Ўзинг мендан рози бўлгунингча қайта-қайта келишни насиб қилгин. Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир. Барча мақтовлар унгадир. У барча нарсага қодирдир. Ортга қайтгувчилармиз, тавба қилгувчилармиз, ибодат қилгувчилармиз, Роббимизга сажда қилиб, ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳ ваъдасига вафо қилди. Бандасига нусрат берди ва душманларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди».

 

يا رب صلِّ وَسَلِّم دائماً أبَدَاً       على حبيبك خَيرِ الخَلقِ كُلِّهِمُ

اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيراً وَالْحَمْدُ لِلَّهِ كَثِيراً

وَسُبْحَانَ اللَّهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً.

 

 



[1] Ҳуд 41 оят.

[2] Зумар 67 оят.

[3] Кимки тавоф қилаётган пайтда ушбу сўзларни айтса, ўнта гуноҳи ўчирилади, ўнта ҳасанот ёзилади ва даражаси ўнта кўтарилади.

[4] Фатвои қозихон.

[5] Ҳисни ҳасайн.

[6] Ибн Можа ривояти.

[7] Фатвои қозихон.

[8] Ҳисну ҳасийн.

[9] Ҳисну ҳасийн.

[10] Ибн Можа ривояти.

[11] Табйийнул ҳақоиқ.

[12] Табйийнул ҳақоиқ.

[13] Ибн Можа ривояти.

[14] Фатавои қозихон.

[15] Сунани Термизий.

[16] Ҳисну ҳасийн.

[17] Ибн Можа ривояти.

[18] Зайлаъий.

[19] Зайлаъий.

[20] Сунани Термизий.

[21] Ҳисну ҳасийн.

[22] Ибн Можа ривояти.

[23] Ибн Можа ривояти.

[24] Ибн Можа ривояти.

 
« Олдинги   Кейинги »