“Одоблар бўстони” 2-қисм (DVD) Принтер учун
15.09.2013 й.

 OdoblarDVD-2

 

Муҳтарам мухлисларимизнинг эътиборига ҳавола қилинаётган видеосуҳбатлардан яна бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Одоблар бўстони» деб аталган туркум маърузаларидир. Ислом динимизнинг инсониятга тақдим этган энг буюк неъматларидан бири – гўзал ҳулқ, одоб-аҳлоқдир. Бу мўътабар мавзуда беҳисоб китоблар битилган бўлса-да, одамийлик, инсонийлик сабоқлари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. «Одоблар бўстони» деб аталмиш ушбу мажмуадан шайх ҳазратларининг одоб-аҳлоққа оид кўплаб мавзулардаги мавъизалари ўрин олган.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: “Одоблар бўстони” 2-қисм (DVD video)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2013
Ҳажми: 122 дақиқа 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

 

Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган:

1. Изн сўраш одоби
2. Маскан эгаларининг ўзаро одоблари
3. Саломнинг фазийлати
4. Саломга бериладиган савоблар
5. Салом беришнинг тартиби
6. Ичимлик улашиш одоби
7. Ижтимоий мулоқот
8. Диний масалаларда сўз юрутишга кимлар ҳақли

 
« Олдинги   Кейинги »