Танловга: Islom.uz порталига бағишланган мухаммас Принтер учун
19.09.2013 й.
Эй биродар, ҳамиша сен islom.uz ни излагил,
Жону дил бирлан тариқи siyrat.uz ни излагил,
Ҳар қаю мажлис аро аҳли fiqh.uz ни излагил,
Ўзга йўлни қўйгин-у, роҳи quran.uz ни излагил,
Доимо сен гўзал юзли muslimaat.uz ни излагил.

islom.uz ила ҳамиша ошно бўлмоқ керак,
Мис вужудлар-чун они кимё тутмоқ керак,
Мўъмин-у мухлис ўлиб, аҳли дуо бўлмоқ керак,
Илм ўқибон, islom.uz ни кўзга тўтиё қилмоқ керак,
Аҳли илм дейдилар-ку: islom.uz ни излагил.

Мўъмин ўғлига, биродар, siyrat.uz ҳам хўбдур,
Ўзбек ўғлига, хусусан, siyrat.uz ҳам хўбдур,
Ҳам покиза сийратга siyrat.uz ҳам хўбдур,
Исломнинг тарихин билурга siyrat.uz ҳам хўбдур,
Расулуллоҳ (с.а.в.)га етиш истасанг, siyrat.uz ни излагил.

Илми Қуръон ўрганиб, олам аро мақбул бўл,
Қуръонга собитқадам бўл, тиловатда маъмул бўл,
Қироатнинг илмин билиб, қорилардан маҳсул бўл,
quran.uz га ошно ўлиб, барча ерда маъқул бўл,
Ҳофизи Қуръонлар олдида quran.uz ни излагил.

Ўзбек элининг фарзандига беиболиқ ордур,
Беҳаё ўзбек қизидан барча кимса безордур,
Ўзбегимнинг қизига muslimaat.uz даркордур,
muslimaat.uz ўқийдиганлар сенга керакли ёрдур,
Ёри вафодор истасанг, muslimaat.uz излагил.

Дунёинг кўплиги бирла асло мағрур ўлмағил,
Масалалар билиб ол, нодонликка масрур ўлмағил,
fiqh.uz ни ўқиб тур, бир соат ҳам дур ўлмағил,
Фиқҳни ўрган ҳамиша безиё – бенур ўлмағил,
Сенга фиқҳ фарз эрур, fiqh.uz ни излагил.

Аҳли илмнинг дуосин ол, дилларини шод тут,
Бермагил озор анга, аҳли илмни обод тут,
Боамал бўл, бу ҳадиси Пайғамбаримни ёд тут,
Илм аҳли икромидин ҳурмати Мустафони бунёд тут,
Илмпарвар, олимсевар бўлгин-у, муҳаддис ни излагил.

Оилангни қил ҳимоят, асло ношод айлама,
Ҳар қаю, ҳар муаммоға йиғи бунёд айлама,
Oilam.uz ни очарда жуз номи Ҳақ ёд айлама,
Оилангни ислом динидан асло ёт-ёт айлама,
Етишмоқ-чун исломий ҳаётга oilam.uz излагил.

Эй биродар, мусулмонсан, ҳалол-у ҳаромни билиб ол,
Тақводор мўъмин эсанг, ишингда ҳалолни қилиб қол,
Гар гуноҳ ишга кесанг, ёнидан ҳаромни жилиб қол,
Уйгинанг биноси-ю, манбасин ҳалолдан йиғиб сол,
Сен ҳалол-ҳаром билиш-чун halol.org ни излагил.

Бугун аҳли жаҳоннинг диллари исломдан эрурлар ғаш,
Исломдан қўрқиб гўё дилларига тушмишдур оташ,
Миссеонерлар ёпишган юртлар бор, дегунча бўлмай ҳаш-паш,
Кўнглингда имон мужассам, қалбингда бўлсин дилкаш,
Исломга гар қилсанг қаноат, hilol.com ни излагил.

Дунёда бўлгай ҳар хил ҳодисалар янгиси,
Ҳар кимга билмоқ керак воқеалар янгиси,
Оламнинг янгилиги ҳам ахборотлар янгиси,
Info.islom.uz да эрур билсанг, хабарлар янгиси,
Янгидан янги хабарлар бор, info.islom.uz ни излагил.

Гар русийзабон эрурсан, гар хорижий меҳмонсан,
Биз учун ҳам қариндош, ҳам биродар, дилу жонсан,
Мўъмин-у муслим ўлиб, сен имон учун ҳайронсан,
Имонинг зиёда айларга гар диллари жуда қонсан,
Сайти русийни билиб ол, islam.uz ни излагил.

Билсанг агар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг миллати араб эрур,
Қуръони каримнинг тили ҳам, чиройли хати араб эрур,
Бутун дунё аҳлига намуна, исломнинг ҳайъати араб эрур,
Сен арабча ўргангин, Расулнинг ҳурмату иззати араб эрур,
Гар араб тилин ўрганай десанг, arabic.uz ни излагил.

Дардларинг бордур, билурман, асло бунга ғам ема,
Ҳар дарднинг давоси бордур, дардни давосиз ҳам дема,
Исломий тибдан хабарсиз кимсани соғлом дема,
Тиббиётга ошно бўл, илминг тибдан кам қима,
Исломий тибдан насибинг, tib.islom.uz ни излагил.

Порталнинг ходимлари илмини қилмас пинҳон,
Ҳар на борин айлаюрлар, дурларин айлар эҳсон,
Ундан фойда олганлар ҳамиша эрур хандон,
Айниқса, сенга зарур портал ичра UzWebiston,
UzWebiston излагил сен, UzWebiston излагил.

Ҳар бир мусулмон адабиётдан топгуси доим ором,
Адабиёт маҳрами бўлгин, сен биродар, субҳ-у шом,
Адабиёт эгаси ҳамда мухлисида бўлгуси имони томм,   
Ўқиб тургин биродар, Навоий, Ҳофиз-у Умар Хайём,
Воҳидов ҳам Орипов шеърларин e-adabiyot.uz дан излагил.

Тарихдан бўлгин хабардор, тарихни лозим тут, эй фарзанд,
Тарихий хотирасиз келажак ҳам бўлмас экан ҳарчанд,
Тарихинг буюклигидан бўлғунг албатта иззатманд,
Бухоро, Хоразм тарихин бил, ҳам Хўқанду Самарқанд,
Тошкентнинг тарихин бирма-бир e-tarix.uz дан излагил.

Кучли мўъминни  мақтамишлар ҳабибим  Мустафо (с.а.в.),
Спорт билан машғул эсанг, соғлиғинг бўлғай сафо,
Соғликдан қилма шикоят, тортмагин асло жафо,
Соғлик керак, биродар, мол-у дунёнгдур бевафо,
Спорт сенга керакдур, s-port.uz ни излагил.

Ҳалол меҳнат қилиб сен, касбга бўлгин албатта ёр,
Косибни севар Аллоҳ, қадрлагай Аҳмади мухтор,
Ҳунарли инсон ҳамиша қолмагай бир дам ночор,
Хор бўлмай десанг, тижорат қил, боргин-у тургин бозор,
Бозорнинг хабарларидан e-bozor.uz ни излагил.

Қуръон қориларининг қироатин излагайсан кўп замон,
Ҳам воизлар ваъзи-ю, нотиқлар нутқи учун саргардон,
Китобларни ўқиб берган, эшит сен, бўлма нодон,
Илмсевар эсанг ҳар дам, сенга эрурман қадрдон,
Илмни ҳам билимни media.islom.uz дан излагил.

Илмим камроқ қолди, деб қилмагин ҳеч ҳам нола,   
Ғам ема, эй биродар, кўзларингдан оқмасин жола,
Олимлардан тўплаб қўйилган, порталда кўп мақола,
Уларни ўқиб, манфаат олгай ўғил, қиз ҳам бола,
Блогосфера излагил сен, сен Блогистон излагил.

islom.uz порталидан фойда олгай жами аҳли масжид,
Масжидга кўнгил қўйган авлодда бўлгуси албатта дид,
Ҳар куни масжидга кир, қавми бўлгин зўр бир масжид,
Ўзбекистон масжидларини бориб кўр, қилгин жаҳду жид,
Масжидни кўрмоқчи бўлсанг, masjid.uz ни излагил.

Гар савол бўлиб санга, олдга чиқса гар муаммо,
Шайхи замонам бергай жавобин, ҳосил ўлгай муддао,
Саволларга жавоблар бергуси, қилмай асло иддао,
Шайх ҳазратларининг ҳаққига айлангиз бир-бир дуо,  
Саволингга жавобни сен savollar.islom.uz дан излагил.

islom.uz порталига кирсанг ҳар дам биродар,
Ҳамидуллоҳ Берунийнинг мақоласидан олгин хабар,
Бўлсин қалбинг-у кўзинг очиқ, бўлмасин қулоғинг кар,
Севиб ўқисанг Беруний домлага мансуб мақола гар,
Уни дуоларда излагил сен, islom.uz да излагил.

Ўн йиллик тўй учун битганимда мухаммас,
islom.uz дан менга ҳеч ҳам мукофотлар керакмас,
Гар берай деса мукофот, ҳеч киши йўқ-йўқ демас,
islom.uz дан фойда олмаган инсонлар одам эмас,
Ҳам мукофот, ҳам савобни islom.uz дан излагил.

Ҳамидуллоҳ Беруний
 
« Олдинги   Кейинги »