Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг каромати Принтер учун
09.09.2013 й.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида бир қўшинни ҳарбий юришга юбориб, уларга Сория исмли кишини қўмондон қилиб тайинладилар. Ҳазрати Умар минбарда ваъз айтаётганларида, бирдан: “Эй Сория, тоққа қоч! Эй Сория, тоққа қоч!” деб бақирдилар.
Кейинроқ қўшин номидан бир элчи келди. Ҳазрати Умар ундан жанг ҳақида сўрадилар. Шунда у: “Эй мўминлар амири, душман билан юзма-юз бўлиб, улар бизни ортга чекинтиришаётганда, тўсатдан кимдир “Эй Сория, тоққа қоч! Эй Сория, тоққа қоч!” деб қичқирди. Биз орқамизни тоғ томонга қаратиб, туриб олдик. Аллоҳ таоло душманни ортга чекинтирди” деб хабар берди.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »