Баро ибн Моликнинг каромати Принтер учун
09.09.2013 й.
Агар Баро ибн Молик Аллоҳга қасам ичадиган бўлса, қасамини бузмай, унда содиқ қоларди. Уруш пайтида жанг роса қизиган чоғда мусулмонлар: “Эй Баро, Роббингга қасам ич” дейишар, кейин Баро: “Эй Роббим, душман елкаларини бизга беришинг (уларни мағлуб қилишинг) учун Сенга қасам ичаман” деб қасам ичар эди. Бунинг натижасида доим душман чекиниб, мағлуб бўларди. Қодисия куни Баро: “Эй Роббим, душман елкаларини бизга тортиқ қилишинг ва мени энг биринчи бўлиб шаҳидлик мақомига эриштиришинг учун Сенга қасам ичаман” деди. Шу заҳоти душман енгилди ва Баро биринчи бўлиб шаҳид қилинди.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz