Мавлонинг каромати Принтер учун
09.09.2013 й.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари (озод қилган қуллари) Сафийна розияллоҳу анҳу бир иш билан кетаётган эди. Йўлидан арслон чиқиб қолди. У киши арслонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчилари эканини, у зотнинг топшириқлари билан бир жойга кетаётганлигини айтди. Шунда ҳалиги арслон у кишини то борадиган манзилигача кузатиб қўйди.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz