Сила ибн Ашиймнинг каромати Принтер учун
09.09.2013 й.
Сила ибн Ашийм урушдалигида оти ўлиб қолди. Шунда: “Эй Аллоҳ, бирорта махлуққа менга қарши ишлатиши учун куч-қувват бермагин” деди ва Аллоҳ азза ва жаллага ёлбориб дуо қилди. Шу пайт Аллоҳ таоло унинг отини тирилтирди. Жангни ўтказиб уйига қайтгач, ўғлига: “Эй ўғилчам, бу отнинг устидаги эгарини ол. Чунки, эгар ориятга олинган (бировдан фойдаланиш учун олиб турилган) эди” деди. Ўғли эгарни олгач, от яна ўлди.
Бир куни Сила ибн Ашиймнинг жуда қорни очиб кетди. Аммо ейишга ҳеч вақоси йўқ эди. Шунда қўлларини кўтариб, Аллоҳдан таомлантиришини сўраб дуо қилди. Шу пайт ёнига ипак газламага ўралган хурмо япроқлари тушди. Япроқлар орасида янги пишган хўл хурмо турарди. Дарҳол ўша хурмодан еб, қорнини тўйғазди. Ипак мато эса хотинининг бисотидан жой олди.
Бир куни арслон Сила ибн Ашиймнинг уйига келди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб бўлгач, арслонга қарата: “Ризқингни бу ердан эмас, бошқа жойдан изла!” деди. Шу заҳоти арслон очликдан наъра тортганича у ердан кетди.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz