Танловга: Ихтилофларга қарши, соф эътиқод тарғиботчиси Ислом.уз Принтер учун
08.09.2013 й.
Ўтган асрнинг сўнги ўн йиллигида дунёнинг ҳам сиёсий - мафкуравий ҳам гиополитик харитасида катта ўзгаришлар рўй берди. Аллоҳ таъоллонинг инояти билан атеистлар хукмронилигига асосланган Шўъролар Итифоқи парчаланиб бир ярим аср қарамликка махкум этилган халқ азалий орзу - хурриятга эришди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан Ўзбекистон хукумати томонидан аввалги тоталитар тузумдан фарқли равишда, ахолининг эътиқоди, миллий мафкураси, тарихий минталитетидан келиб чиқиб келажакка пойдеворлар қўйила бошланди. Аждодларимиз меърослари қайта тикланди, улуғвор обидаларимиз таъмирланди, тикланди, реконструкция қилинди. Жумладан Қуръоннинг маънолар таржимаси, тафсирлар, қўлланмалар ва шунингдек дунё эътироф этган улуғ бобокалонимиз Ал-Бухорий ва Термизий хазратларининг Сахиҳ хадислар тўплами каби диний-маънавий меъросларимиз халққа қайтарилди
Аммо шу билан биргаликда мустақиликка эришган йилларимизнинг дастлабки одимларида диний-эътиқодий масалаларда шундай муаммолар кўзга кўрина бошладики бу нарса бир асрдан ортиқроқ муддат мобайнида Чор хукумати, сўнг Шўъролар хукумати томонидан халқимизнинг маънавий-эътиқодий бойлиги – динимизни чеклашга, ўзлигимизни йўқотишга, маънавиятимизни поймол қилишга урунилган харакатлар натижаси ўлароқ халқимиз онгида мафкуравий, эътиқодий бўшлиқ – вакум юзага келган эди.
Мустақилликнинг илк даврларида азалдан халқимиз томонидан динимизга бўлган улкан рағбат туфайли, ўша Собиқ тузим томонидан тақиқ қўйилган дийнимизни ўрганилишида берилган эркинликдан айрим кишиларимиз зимистондан ёруғликка чиқиб кўзи қамашиб қолгач дуч келган томонга харакатланган инсон сингари, дини ўрганиш мақсадида учраган манбаъдан, у тўғрими – нотўғрими, ақийдавий, шаръий масалаларда бизнинг мазхабимизга, ақийдамизга тўғри келадими, йўқми фойдаланила бошланди. Мафкуравий – эътиқодий имунитетнинг йўқлиги айрим ёшларда халқимиз маданиятига, турмуш тарзига ёт бўлган ғояларни, унсурларни сингдирилишга айрим четда турган яширин ғанимлар томонидан уруниб кўрилди. Ишончли диний адабиётларнинг етарли даражада бўлмаганлиги ҳам бундай вазиятда уларга қўл келди.
 Шундай холатда ўз ўзидан динни ўрганувчилар ичида ихтилофлар, тортишувлар, тафриққа учраш – бўлиниш каби оғир натижалар  кўрина бошладики бундай холатга йўл қўйиб берилиши ўнгланмас асоратларни келтириб чиқарилиши хеч гап эмас эди. Жахолатга қарши маърифат билан курашиш шиори остида ушбу таҳликали дамларда бир қатор чоралар кўрилди, маънавий меъросларимиз тиклана бошланди, диний адабиётлар нашри кўпайтирилди, тарғиботлар, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шундай масъулиятли вазифаларни мақсад қилган,  халқимизга ёт бўлган ғояларга, фитначиларнинг  чақириқларига қарши тураолиш, халқимизни ҳар ҳил четдан киритилишига урунилаётган бузғунчилик ғояларидан огохлантираолиш мақсадида ислом.уз портали ва унинг муттасаддилари томонидан улкан ишлар амалга оширилди.
Республикамиз тинчлиги, конституцион тузимига, халқнинг фаровон хаётига, обод турмуш тарзига динни ниқоб қилиб олган оқимлар, фирқалар, секталарга қарши ушбу портал рахбари фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Хазратлари ва у киши бошчилигидаги ходимлар томонидан илмий, диний асослар билан уларнинг даъволарига муносиб раддиялар берилиб, уларнинг хуружларига қарши кишилар огоҳликка даъват қилиб келинмоқда. Ихтилофлар, уларнинг сабаблари келтирилиб, ечимлари кўрсатилмоқда.
Фиқхий, ақийдавий, илмий китоблар ёзиш, таржима қилиш билан бир қаторда замонавий техналогиялар асосида интернет сайтлари ишлаб чиқилдики улар томонидан тури ҳил соҳаларда халқимизга хизмат қилиб, илм улашишликда катта тадбирлар амалга ошириб келинди ва келинмоқда.

Жумладан:
- Қуръон илми, унинг маънолар таржимаси, шархи,  тафсири, тажвид, қироат, ёдлаш каби амаллар учун http://quran.uz/ сайти;

- Динимизнинг асосларидан бири бўлган хадислар, уларнинг шархи, мохияти, нуфузи, хикматлари кабиларни ўрганишлик учун, Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаламнинг ҳаётлари, сийрати фазилатларини ва саҳобаларнинг хаётларини ўрганиш, шуннингдек машҳур муҳаддисларнинг китобларини электрон вариантлари кутубхонаси бўлган http://hadis.islom.uz/ , http://siyrat.uz/   сайтлари;

- Тарихимиз, миллий қадриятларимиз, аждодларимизнинг маънавий – тарихий меъросларини ўрганишлик, асраб авайлаш, тадқиқ қилиш ва келажак авлодга етказиш, адабий-бадиий асарлар, адиблар, уларниг ҳаётини ўрганиш каби мақсадларда тузилган http://e-tarix.uz /, http://e-adabiyot.uz/ сайтлари;

- Оила муқаддаслиги, жамиятнинг таянчи ва ишончи эканлиги, аёлларнинг жамиятда ва динда ўрни вазифалари ва ҳуқулари, фарзанд тарбияси, келажак авлодга бўлган юксак эътиборни шаккилантиришга йўналтирилган http://muslimaat.uz/ , http://oilam.uz/ , сайтлари;
- Тиббий соҳадаги билимлар, тажрибалар, тушунчалар, тавсиялар, маслаҳатлар, ҳалол ва харом, кишиларнинг соғлиги, таомлар ва либосларга бўлган муносабатлар кабилар учун http://tib.islom.uz/ , http://halol.org/    сайтлари;

- Халқимизнинг кундалик турмуш тарзида, хаётида юзага келаётган мушкул вазиятлар юзасидан, маслаҳатли ишлар, илм олиш ва унинг тарғиблари каби бошқа - бошқа масалалар юзасидан кундалик, жорий саволларга Фазилатли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Хазратларининг жавоблари бериб бориладиган http://savollar.islom.uz/ сайти

- Юқоридаги каби бошқа бир қанча ислом.уз портали таркибига кирувчи сайтлардаги қўйиб борилаётган мақолалар, эълонлар, тажрибалар, хабарлар юзасидан олиб бориладиган фикр мулоҳазалар учун http://forum.islom.uz/ форуми ҳам мавжуд бўлиб портал ташкил қилинган дастлабки йиллардан бошлаб хизмат кўрсатиб келмақди
Шунингдек http://forum.islom.uz/ форумида 15 мингга яқин фойдаланувчи бўлиб, 10 600 тага яқин мавзуларда 207500 гагача фикр мулоҳазалар алмашилганлиги,ҳамда кунлик ўртача ўқилган саҳифалар сони 7336.69 та эканлиги ҳам ушбу порталга бўлган халқимизнинг ва хорижлик меҳмонларнинг катта эътиборидан дарак беради. Ушбу форумнинг ўзи кишиларнинг дунёқараши, муомала ва нутқ маданиятини оширишга, дин ва дунё соҳасидаги олимларни таниш, улар ҳақида маълумотлар алмашиш, илмга бўлган рағбат,  унинг амалига бўлган чақириққа тарғиб қиладики бу нарсалар кишини икки дунё саодатига етаклайди деб айта оламиз.
Халқимизни динга, илмга бўлган чанқоғини соф манбаълар, мўътабар меърослар воситасида қондиришликда, ҳар ҳил бузғунчи ғояларга қарши халқимизни эътиқодий имунитетини шакллантиришда,  аждодлар меъросини авлодларга муносиб етказишликда ислом.уз портали фаолияти иштирокчиларига Аллоҳдан улкан ажрлар, куч-қувват ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Акбаржон

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz