Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик Принтер учун
04.09.2013 й.
Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Ажлий айтади: “Рабъий ибн Харрош тобеинлардан бўлиб, ишончли ровий эди. Ҳеч умрида ёлғон гапирмаганди. Унинг иккита ўғли бўлиб, иккови ҳам Ҳажжож давридаги энг безори йигитлар эди. Бир куни Ҳажжожга: “Ўша икки жиноятчининг отаси умрида ёлғон гапирмаган одам. Агар унга одам юбориб, ўғиллари қаердалигини сўрасангиз, аниқ айтиб беради” дейишди. Ҳажжож ўз номидан Рабъийга одам юбориб: “Ўғилларинг қаерда?” деб сўради. Буюк тобеин: “Ўғилларим уйда” деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Ҳажжож: “Рост гапирганинг учун ўғилларингни кечирдик” деди”.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz