Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг парҳези Принтер учун
04.09.2013 й.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиқишди. Дам олиш учун бир жойга тўхташганда, икки киши-икки кишидан шерик бўлиб олишди. Бир саҳоба ўзига бошқа бир саҳобани шерик қилиб олар, бошқаси бошқасини шерик қилиб оларди.
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Абу Бакр билан шерик бўлдим. Биз билан яна бир аъробий ҳам бор эди. Бир уйга тушдик. У ерда ҳомиладор аёл ҳам яшар экан. Аъробий ўша аёлга: “Ўғил бола туғишни хоҳлайсанми? Агар бизга ейиш учун қўй келтирсанг, ўғил бола туғасан” деди. Аёл дарҳол бир қўйни келтирди. Аъробий аёлнинг шаънига қофияли қилиб шеърлар ўқиди. Кейин қўйни сўйди. Ҳамма келиб қўй гўштидан еб ўтирганда, аъробий: “Бу қўй қаердан келганини сизларга айтайми?” деди-да, ҳаммага бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. Шу пайт қарасам, бу гапларни эшитган Абу Бакр еган гўштини қайт қилаётган экан”.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


 
« Олдинги   Кейинги »