Фиқҳий мазҳабларнинг исломдаги бирликни асраб туришдаги аҳамияти Принтер учун
30.04.2013 й.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий р.а

Ушбу баҳс исломий бирликни ҳимоя қилишда фиқҳий мазҳабларнинг аҳамияти қанчалик эканини баён қилиб беради ва бу айрим инсонлар тасаввур қилиб юрган нарсанинг тамоман тескарисидир.

Шунингдек, кейинги пайтларда фиқҳий мазҳабларга ёпиштирилган, оқибатда уларни ана шу бирликни ҳимоя қилишдаги ижобий ролини адо этишда бардавом бўлишига тўсқинлик қилган улкан офатлар, умуман исломий ва хусусан фиқҳ борасида ижтиҳод олиб бориш майдонидан ана шу офатларни узоқлатишда мусулмонлар қилишлари керак бўладиган энг муҳим ишлар ҳақида ҳам гап кетади.

Ва ушбу баҳсимизнинг нуқталари қуйидаги тартибга мувофиқ бўлади:

1.     Инсониятнинг бирлиги бу, Аллоҳнинг Ўз бандаларига Исломни дин қилиб беришда кўзда тутилган мақсадларнинг ичидан энг муҳимидир.

2.     Фиқҳий мазҳабларнинг маъноси.

3.     Фиқҳий мазҳабларнинг келиб чиқиишидаги омиллар.

4.     Фиқҳий мазҳабларнинг келиб чиқиш тарихи.

5.     Фиқҳий ихтилофлар бўлган ва ўзаро ҳамкорлик борасидаги ихтилофлигича қолаверади.

6.     Мазҳабларга ёпишган офатлар ва улар:

                                                                  I.            Ақидавий ва сиёсий мазҳабларнинг асарларидан каттагина қисмининг улар устидан ҳукмронлик қилиши.

                                                               II.            Ривоят қилиш қоидалари, жарҳ ва таъдил фанининг айрим ақидавий ва сиёсий гуруҳларга бўйсундирилиши.

                                                            III.            Фиқҳий мазҳабларга эргашганлардан кўпларининг ўз мазҳабларига қилган мутаассибликлари.

7.     Ана шу офатларни қандай муолажа қиламиз?

Инсониятнинг бирлиги Исломнинг келишига сабаб бўлган энг муҳим мақсадлардан биридир.

Инсоният оиласининг бирлиги, гуруҳлар ва фирқаларга бўлиниш омилларини йўқотишлик ана шу ҳаёти дунё юзида Ислом дини амалга ошириш учун келган энг муҳим мақсадлардан бири эканлигида ҳеч бир ихтилоф йўқдир.

Ана шу мақсадни ўзида гавдалантирадиган ва таъкидлайдиган энг ёрқин нарса бу Қуръонда Ислом дея таъриф берилган, сўнгра ҳамма одамларга уни  маҳкам ушлашни амр қилинган, ўз навбатида зоеъ бўлиш ва ҳалокат топишдан уларни қайтариб турганчалик миқдор билан уларни тафриқага кетишдан қайтариб турадиган “арқон” калимаси бўлса ажаб эмасдир. Бу Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу сўзида келган:

“Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли Имрон/103)

Бундан ташқари Қуръонда фирқаланиш ва бузғунчиликдан қайтарадиган, бирлик ва иттифоқчиликка буюрадиган, ҳамма одамларни ўзларидан олдингиларга ўхшаб алоҳида алоҳида жамоа  ва алоҳида алоҳида  қавм бўлиб олмасликка чақирадиган  оятлар кўплаб топилади. Чунки улар ўзларини бирлаштириб иттифоқ қилиб турадиган кенг ва равон йўлдан юз ўгирган, унинг ўрнига ҳар хил эгри йўлларни танлаб олган, ўз ишини қилиб уларни йўқ бўлиб кетишлик водийсига олиб бориб ташлайдиган  биёбонларида фирқа- фирқа бўлиб кетган эдилар. Ахир Қуръони карим:

“Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлмаганлар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир.” (Оли Имрон/105)

Ва яна: Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз, (Анъом/153) деган эмасми?

Аммо Ислом амалга ошириш сўнгра ҳимоя қилишлик учун келган ана шу бирликнинг аниқ маъноси нима?

Ана шу саволни ўртага ташлашлик жуда ҳам муҳим ишдир. Бу саволни ўртага ташлашга бизни муҳтож қиладиган энг муҳим нарса бу, одамларнинг ўзларини билаштириб турадиган ягона инсонийлик ҳақиқатига қарамасдан авваллари ва ҳозирда ҳам ўзларининг ақидалари ва одатларининг кўпида бир-бирларидан фарқ қилишлари, ҳаёт ва унинг қулайликлари билан муомала қилиш услубларида, ҳатто авваллари ҳам ва ҳозир ҳам ўз тиллари, ранглари, ўзларининг ирқий ва миллий мансубликларидаги турфа хилликлари бўлса, ажаб эмас.

Ана шунинг учун ҳам Ислом барпо этиш, сўнгра уни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун келган ана шу бирликнинг аниқ ҳажмини баён қилишимиз лозимдир. Шу нуқтаи назарданки, сиз ана шу ҳажмнинг орқасидаги муаммо унча ҳам қийин эмаслигини, агар бирлик ана шу ҳажмнинг доираси ичида барпо этиладиган бўлса унинг орқасида ихтилофнинг зарари ва хатари унча кучли бўлмаган бир нечта суврати қолишини англаб етасиз.

Бу ўринда биздан талаб қилинадиган бирлик бу, борлиққа, инсон ва ҳаётга ақлни ишга солиб қарашнинг бирлигидир.  Шу нуқтаи назарданки, барча одамлар инсоннинг ҳақиқати ва ўзи яшайдиган ҳаёт ҳақида, теварак атрофидаги мавжудотлар ҳақида ягона эътиқоддан келиб чиқадилар.  Юқорида зикри ўтган оятдаги Аллоҳнинг арқонидан кўзда тутилган мақсад ана шу кенг қамровли ақлий ақидадир. Аммо арқоннинг изофасига келсак у Аллоҳ азза ва жалладир. Барча нарсани яратишда ягона бўлган Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳеч ким бизларга уни танитишга, унинг моҳиятини англатишга молик эмасдир.

Маълумки, агар инсонлар борлиқнинг маъносини ўзида мужассам қилган ана шу учта унсурларни англашда ягона ақидадан келиб чиқадиган бўлсалар, ўша асосда борлиқ билан муомала қилишда ҳам ягона принсипга иттифоқ қилишлари лозим бўлади. Ва бу ўз ўрнида уларнинг бирликлари ва ўзаро ҳамкорликларини ташкил қилиб беради.

Ана шу принсиплардан бири инсонларнинг биродарликлари, инсоннинг Аллоҳга қуллиги, инсон ҳаётининг ибтидосию интиҳосининг бирлиги эканида шубҳа йўқдир.

Шундай экан башарият оиласидаги тарқоқлик ана шу принсиплар остида бирлашадиган бўлса, демак у оила аъзоларининг ҳақлари, ҳатто уларнинг ҳаётларидаги фитратнинг талабларидан бири бу уларнинг тажрибалари, одатлари ҳамда ҳаёт кечириш услубларининг тамоман ранг баранг бўлишидир. Худди уларнинг куч қудратлари бир биридан фарқ қилгани, ранглари ва тилларининг ҳар хил бўлгани сингари.

Фаразан  ана шу ранг баранглик ва тааддуд бўлмаганида ҳам уларнинг ичларида ўзаро ҳамкорлик ва бир бирига суяниб яшашлик албатта мавжуд бўлган бўлур эди. Бу ўз ўрнида бирлик, аҳиллик ва бирдамликнинг воқелигини тараққий этдириш учун лозим бўлган нарсадир.

Биз кишилик жамиятининг ҳаётидаги ихтилофлар ва тааддуднинг кўринишларидан кўплари шахсларнинг орасидаги бирдамлик ва бирлик мазмунини мустаҳкамлаш учун асосий омиллар ва таянчлардан бошқа нарса эмаслигини ана шундагина англаб етамиз.

Қизиқ,  биз бугун мусулмонлар жамиятида кўриб турганимиз фиқҳий мазҳаблар ҳозирда ва келажакда мусулмонларнинг ҳаётидаги исломий бирликнинг пойдеворини мустаҳкам турадиган  ана шу кўринишлардан биттаси деб ҳисобланармикан?

Лекин жавоб ўрганилган ва мантиқ билан дастакланган бўлиши учун энг аввало биз фиқҳий мазҳабларнинг маъносини, уларнинг келиб чиқишидаги омилларни ва ана ундан сўнг ушбу мазҳабларнинг келиб чиқиш тарихини билиб олишимиз керак бўлади.

Бас, биз ушбу саволга жавоб беришимиз учун ана шу учта нуқталарни ўрганиб чиқишимиз керак бўлади.

Фиқҳий мазҳабларнинг маъноси:

Фиқҳий мазҳаблар фақиҳларнинг амалий аҳкомлар доирасида собит бўлиши ёки далолати қатъий бўлмаган ижтиҳодий масалалар борасидаги ихтилофларининг самарасидир.

Бу дегани икки манба- Китоб ва Суннатда талаб қилинган маънога далолат қилиши ноаниқ бўлган, ҳатто ўз ичида битта эҳтимолдан кўра кўпроғини қамраб оладиган нарсалар бор, шунингдек Суннатда ҳам собит бўлиши қатъий бўлмаган ҳатто саҳиҳ, ҳасан ва заифлик эҳтимоллари бор бўладиган нарсалар ҳам бор, демакдир.

Сўнг, бу таъриф фиқҳий мазҳабларнинг моддаси бўлмиш ана шу фиқҳий ихтилофларнинг борлиқнинг, инсон ва ҳаётнинг ҳақиқатига ёхуд ана шу учта ҳақиқатларни таниш ортидан келиб чиқадиган исломдаги эътиқод қилинадиган, мажмуидан иймон ва Исломнинг тушунчаси пайдо бўладиган нарсалар силсиласига тааллуқли эътиқодий принсипларга на яқиндан ва на узоқдан алоқаси йўқдир.

Тўғри, уларнинг ана шу ақидавий принсипларга алоқаси бор аммо, у алоқа уларнинг иллатларини аниқлаш ва қандай қилиб татбиқ қилишни ойдинлаштириб беришдан нарига ўтмайди.

Буни шундай тушуниш мумкин: шариати исломияга итоат қилишликнинг вожиблигига ишониш эътиқод қилиниши лозим бўлган нарсаларнинг диндаги принсипларидандурки, унда ҳеч бир ихтилоф йўқдир. Аммо шариатни аниқлаш, унинг насслари ва жузъий масалалари орасидан уни ажратиб олишликка келсак, ихтилоф ва эҳтимоллик омиллари айрим масалаларига кириб бориши мумкин бўлган фиқҳ ана шудир.

Мисол учун: бидъатлардан сақланишлик диндаги ақидавий принсиплардан бири эканида ҳеч бир   хилоф йўқ. Аммо бидъат таърифини ишлатса бўладиган ёки бўлмайдиган жузъий масалаларни аниқлашликка келсак иллатни аниқ қилишга дохил бўлади. Шу нуқтаи назардан  унга бидъатнинг маъноси тўғри келишида бир оз шубҳа ва  эҳтимол бор бўлади.

Аммо Қуръон ва Суннатдаги фиқҳий нассларда биттадан ортиқроқ далолатнинг эҳтимоли бўлгани учун  ва ана шу нуқтаи назардан унда ижтиҳод қилиш ва ихтилофга боришлик учун катта майдон пайдо бўлди.

Бунинг ҳикмати шундаки, амалий қонунларнинг барчаси қанчалик хилма хил бўлишидан, замоннинг тараққиётига қўшилиб тараққий топган бўлишидан қатъий назар одамларнинг талаблари ва манфаатларини англаб етишда бир неча важҳлик ва бир қанча йўллик бўлиб келади.  Уларни  ўрганиб чиққан ҳар хил ўрганишлар ва тадқиқотларнинг кўплигидан ана шу ҳикмат аниқ ва равшан бўлиб бўлди.

Фиқҳий мазҳабларнинг келиб чиқиш омиллари:

Юқорида фиқҳий мазҳабларни таништириш давомида зикр қилиб ўтган гапларимиздан шу нарса ойдинлашдики, унинг асосий омили бўлмиш фақиҳларнинг ихтилофи нубувват асридан бошлаб мусулмонларнинг фиқҳ билан боғлиқ ҳаётларида мавжуд бўлиши керак бўлади. Ва бу бизга маълум воқеликда ҳам худди шундайдир. Мана сизга унинг баёни:

Қуръондаги ёки ҳадиси набавийлардаги  айрим насслардан фиқҳий аҳкомларни истинбот қилишликда саҳобаларнинг ихтилофга боришларидан тўсиб турган ягона тўсиқ- бу, ваҳий бўлган.  Ҳатто уларни далолат қилиш тарафи аниқ ва равшан бўлмаган шаръий аҳкомлардан бирор ҳукмни билишга мажбур қиладиган шароитлар тўғри келиб қолганида, унинг ҳукмини расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганиб билиб олишлари учун   имкон бўлмаганида уни англашда назар ва ижтиҳод ишларига ўз имкониятлари ва илмий иқтидорларига қараб  мурожаат қилганлар. Натижада баъзан иттифоқ қилган бўлсалар баъзан ижтиҳод ва англашда ихтилофга борганлар. Ихтилофга боришлик кўпроқ бўлган. Уларга имконият бермай турган ўша шароитлар зоил бўлганидан сўнг улар ўз ижтиҳодларини расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўндаланг қилишлари лозим бўлган. Биз расулуллоҳнинг ана шу ижтиҳод ва ихтилоф туфайлидан уларни койиганлари ёки итоб қилганларини эшитмаганмиз ва билмаймиз ҳам. Аксинча уларнинг ўзлари қилиб қўйган ишларини қувватлайдиган қилиб, бу ишда улар эришган натижани қўллаган ёки қўлламаганликларидан қатъий назар, сукут сақлаганлар.

 Набий алайҳиссаломнинг Бани Қурайза кунида саҳобаларига қарата: “Огоҳ бўлингким, сизлардан ҳеч ким асрни Бани Қурайзадан бошқа жойда ўқимасин”, деган сўзларидан ирода қилинган маънони тушунишда бир гуруҳ саҳобаларнинг ҳайратда қолганликлари бизнинг гапимиз учун энг ёрқин воқеий хужжат эканлигини барчамиз эсласак керак. Чунки қуёш ботай деб қолган, улар эса асрни ҳануз ўқимаган, улар билан Бани Қурайзанинг ўртасидаги йўл ҳали анчагина  олис эди.

Қизиқ, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай вазиятда вақти чиқиб кетган тақдирда ҳам Бани Қурайзага етгунга қадар асрни тарк қилиб туришни, ўзлари амр қилгандек уни ўша ерда ўқишликни улардан талаб қилармиканлар? Ёки улардан талаб қилинган иш аср вақтида Бани Қурайзада бўлишларимиди? Шунинг учун ҳам улар билан улардан талаб қилинган ана шу ишнинг ўртасида монелик бўладиган бўлса, ана шунда уларнинг асрни ўзлари истаган жойлардан бирида ўқиб олишларининг ҳеч бир фарқи бўлмайди. Демак бундай ҳолатда улардан талаб қилинган иш аслга қайтишлик ва аср намозини ўзининг белгиланган вақтида адо этиб олишликдир. 

Ҳар иккала маъно ҳам –кўриб турганимиздек ,- ворид бўлган ва эҳтимоли бордир. Йўлда ортда қолган ўша гуруҳнинг қўлидан келадиган ягона чора бу, талаб қилинган ишнинг маъносини англаш ва таҳқиқ қилишда ижтиҳод қилишлик бўлади.

Бизга маълумки, ана ўша чора уларни ўзаро ихтилофга солиб қўйди. Уларнинг ораларида биринчи маънонинг далиллари уларга зоҳир бўлган кишилар бўлди. Уларнинг ораларида иккинчи маънонинг далиллари ойдинлашган кишилар бўлди. Ҳар иккала гуруҳга ҳам ўз ижтиҳодининг, нафси таскин топган нарсанинг масъулиятини юклашдан ўзга йўл қолмаган эди. Қачонки улар расулуллоҳнинг олдиларига етиб келиб,  қилган ишларининг хабарини берган эдилар ҳар иккала гуруҳни ҳам қувватлайдиган кишига ўхшаб сукут сақладилар. Яъни, туриб асрни қазо қилиб ўқиганларни ҳам, вақт ўтиб кетишидан олдин шошилганча Бани Қурайзага қараб кетаётган йўлларида асрни ўқиб олганларни ҳам қувватладилар.

Масжидга  кечикиб келган саҳобалардан бирлари набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рукуъ қилай деб турганларини кўрган вақтида масжид ичида чопиб рукуъда расулуллоҳга етиб олди.  Чопиб  бориб рукуъга етиб олишим энг яхши иш бўлади,  деб, ўзича ижтиҳод қилган эди у. Расулуллоҳ намоздан фориғ бўлиб, унинг ишини билгач унга қарадилар ва: “Аллоҳ сенинг (жамоат намозига) ҳирсингни зиёда қилсин ва сен бу ишни қайта қилмагин”, дедилар.

Дарҳақиқат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга унинг ижтиҳоди ёқиб тушди ва унинг расулуллоҳ билан бирга ўқиладиган бир ракаатни ўтказиб юбормасликка бўлган ҳарислиги учун унга ташаккур билдирдилар.  Аммо у зот унинг нигоҳини Аллоҳнинг илми ва ҳидоятида афзал саналган ишга қаратдилар. У ҳам бўлса, масжидда шошилмасдан ва секинлик билан юришликдир. Агар расулуллоҳ ҳамда у зотни қувватлаб келган ваҳий бўлмаганида эди ўша саҳобийнинг ижтиҳодидан ана шундай вазиятда энг афзал йўл қайси эканини танлашда шаръий бир фикр пайдо бўлар эди.

Демак, мазҳабларнинг келиб чиқишидаги асосий омил бу, фақиҳларнинг эҳтимоли мавжуд бўлган далиллардан чиқариб олинган шаръий аҳкомлар борасидаги ихтилофларидир. Расулуллоҳ буни кўрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша мужтаҳид саҳобийнинг эътиборини тўғри ёки энг тўғри фикрга қаратганликлари у кишининг ўша саҳобийга: “Аллоҳ сенинг (жамоат намозига) ҳирсингни зиёда қилсин ва сен бу ишни қайта қилмагин”, дея тасдиқлашларига тескари келмайди.  У  кишининг ҳарбий юришлардан бири вақтида жунуб бўлиб қолиб, сув топа олмаган ва тупроққа ағанаб олган Амморга қарата: “Қўлингни ерга уришинг, сўнгра уни юзингга ва иккала кафинга масҳ қилишинг сенга кифоя қилар эди”, деганлари ҳам шунга ўхшашдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша иш тутишлари билан қачон эҳтиёж талаб қиладиган бўлса, тушуниши ноаниқ бўлган аҳкомларни англаб етишда ижтиҳод қилишга ўргатишликнинг ўртаси билан –ваҳий билан дастакланган пайғамбар сифатида - улардан бирорталари қачон ўз ижтиҳодида тўғри ҳукмдан адашадиган бўлса, уларни тўғри ҳукмга йўналтириб қўйишнинг ўртасини жам қилганлар.

Яна шуни айтиш керакки, биз ана шу омилларнинг манбаси ва негизлари билан кифояланган ҳолда ушбу қуюқ баҳсда мазҳабларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ майда- чуйда омилларни зикр қилишни истамадик. У ҳам бўлса, ўзининг роли билан фақиҳларнинг ихтилофга кетишларига ундайдиган фиқҳий далиллардаги эҳтимолликдир. Ана шу эҳтимолликнинг жузъий сабаблари бор эканлигида шубҳа йўқ. Лекин  улар ана шу асосий омилнинг ичига дохил бўлгани учун бу ўринда улар ҳақида батафсил гапириш ниятимиз йўқ.

Фиқҳий мазҳабларнинг келиб чиқиш тарихи:

Фиқҳий мазҳабларнинг келиб чиқиш тарихи саҳобаларнинг асрига бориб тақалади ва у тўғридан - тўғри расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгандан кейин келадиган  асрдир. Фақиҳ саҳобалар фиқҳий аҳкомлардан кўпини билишда иттифоқ эканликларига қарамасдан уларнинг айрим қисмларини англашда ихтилоф қилганлар. Шунинг учун улардан бирларига тегишли бўлган фикрлар уни бошқалардан ажратиб турадиган фиқҳий мазҳабини ташкил қилган. Шу нарса шубҳасизки, фиқҳий мазҳабнинг пайдо бўлишида фикрларнинг озлиги ёки кўплигининг дахли йўқдир. Чунки, мазҳабнинг кенглик ва торлик жиҳатидан ҳажми мазҳабни пайдо қиладиган масалаларнинг ҳажмига қараб бўлади.

Ҳатто фақиҳнинг биттагина фиқҳий масалада биттадан ошиқ ижтиҳодий фикри бўлмаган тақдирда ҳам унинг ўша масалада ёлғиз қолишлиги  унинг учун муносиб тарзда, бир мазҳабни яратиб беради.

Шунинг учун Абдуллоҳ ибн аббоснинг кўплаб фиқҳий масалалар борасида ўзига хос мазҳаби бўлган. Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳам кўпгина бошқа масалалар борасида ўзига хос мазҳаби бўлган. Али ибн Абу Толибнинг ҳам шу сингари ишлар борасида ўзига хос мазҳаби бўлган ва ҳоказо.

Мана шу саҳобалардан ҳаммаларининг мазҳаби зоҳир бўлмаслиги, тўрттала имомларнинг мазҳабларида бўлгани каби тарих давомида уларнинг исмлари билан боғлиқ ҳолда қолмаганлигидаги сабаб саҳобаларнинг мазҳабларидан ҳеч бирига тўртта имомларнинг мазҳабларига берилганидек китоб ҳолига келтирилиб жамланиш, асрлар давомида ўз соҳибига нисбат берилиш имкони берилмаганидир. 

Бунга ўша саҳобаларнинг илмий фаолиятлари уларни яхлит бир манҳаж тартибга солмасдан сочилиб кетган жузъий ижтиҳодларда тўлиқ намоён бўлганини қўшимча қилиш керак. Чунки, ижтиҳод борасида хато қилишдан ҳимоя қиладиган манҳаж ва мезонларга эътимод қилишга ҳали эҳтиёж пайдо бўлган эмас эди. Аммо фиқҳий мазҳабларнинг тараққий топиши ҳақида гапирадиган бўлсак бу ҳақда гап чўзилиб кетади ва биз бу ўринда у ҳақида батафсил гапириш ниятида эмасмиз. Лекин назарни қаратишга муносиб бўладиган энг муҳим нарса шуки фиқҳий мазҳабларнинг ривожланишига олиб борган энг муҳим омил Усмоннинг халифалиги даврида ва ундан кейин саҳобаларнинг турли ўлкаларга тарқалиб кетганликларидир. Бу иш уларнинг тобеинлардан бўлган шогирдларига ўзлари ватан тутиб яшаб қолган маконнинг феъл- атвори муҳрини босган.

Ироқдаги раъй мадрасаси, Ҳижоздаги ҳадис мадрасаси ана шу улкан омилнинг натижаси бўлиб келган ушбу тараққиётнинг илк ҳатто энг улуғ кўринишларидан бири бўлган.

Бироқ ана шу салбий натижаларнинг кетидан бошқа ижобий натижалар келган ҳатто унинг ширин самараси бўлган. Бу ерда уларнинг энг кўзга ташланадигани фиқҳий ижтиҳод амалиёти борасида унга асосан юришлик учун ҳамма томонлар унинг устида учрашадиган манҳажнинг вужудга келганидир.  Ва бу нассларни тафсир қилиш қоидаларида ёки усулул фиқҳ деб аталадиган фанда намоён бўладиган услубдир.

Ана шу ижобий натижаларнинг энг муҳимларидан яна бири раъй ва ҳадис мадрасаларининг тез орада ҳаддан ошишлик ва нуқсонга йўл қўйишлик томонларига тушиб қолишдан қайтариб қолган энг юксак даражадаги одил йўл узра учрашганларидир.  яна энг муҳим ижобий натижалардан бири мусталаҳул ҳадис илмининг, жарҳ ва таъдил илмининг вужудга келиши, ривоятнинг аниқлиги, уни қалбакилик ва ёлғон аралашишидан ҳимоя қилишга эътибор қаратишликнинг пайдо бўлишидир.

Ана шундай натижалардан бири фиқҳ ва ҳадис талаби йўлидаги сафарларнинг кўплиги, фиқҳий масалада мунозаралар ва суҳбатларнинг кўп бўлганлигидир. Бу ишлар фиқҳий ихтилофларнинг ҳажмини кичрайтирди, бир бирига мухолиф бўлган кўплаб фикрларни иттифоқлик майдонига тортди.

Демак ана шу натижаларнинг соясида тўрттала мазҳаблар ва машҳур бўлишлик насиб қилмаган бошқа кўплаб мазҳаблар пайдо бўлди.

Давоми бор, иншааллоҳ...

Алоуддин Хофий таржимаси

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz