Талоқ (рисола) (10) Принтер учун
28.12.2012 й.

ИЙЛОНИНГ БАЁНИ
Ийлонинг луғавий ва шаръий маъноси: Ийло луғатда аҳд қилмоқ, қасам ичмоқ деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда тўрт ой ёки ундан ортиқроқ муддат ичида аёлига яқинлик қилмасликка қасам ичишни ийло деб айтилади.
الإيلاء معناه في اللغة اليمين مطلقا. سواء كان على ترك قربان زوجته. أو غيره الخ أما معناه في الشرع فهو الحلف على أن لا يقرب زوجته سواء أطلق بأن قال: والله لا أطأ زوجتي أو قيد بلفظ أبدا بأن قال: والله لا أقربها أبدا أو قيد بمدة أربعة أشهر فما فوق بأن قال: والله لا أقرب زوجتي مدة خمسة أشهر أو مدة سنة أو طول عمرها أو ما دامت السموات والأرض .
Ийло луғатда, аёли билан яқинлик қилишни тарк қилишга ёки бошқа нарсага мутлоқ қасам ичишдир. Шариатдаги маъноси, эр аёлига: “Аллоҳга қасамки, аёлим билан яқинлик қилмайман” ёки абадий лафзи билан қайдлаб: “Аллоҳга қасамки, у билан абадий яқинлик қилмайман” ёки тўрт ой ёки ундан кўпроқ муддатни қайдлаб: “Аллоҳга қасамки, аёлимга беш ой ёки бир йил ёки умрбод ёки осмону ер тургунича яқинлик қилмайман” деб, яқинлик қилмасликка қасам ичишдир” (Китобул фиқҳ алал мазаҳибил арбаа).
Шунинг учун бирор киши тўрт ой ёки ундан кўпроқ муддат ичида аёли билан ўзини сустлиги ёки аёлидан норозилиги туфайли аёли билан қасамсиз қўшилмаса, бас бу ийло дейилмайди.
قوله حلف فلو ترك الوطي اربعة اشهر فصاعدا تكاسلا او غضبا من دون حلف فليس بايلاء شرعا .
Мусаннифнинг “қасамдир” деган қавли, яъни бепарволик ёки қасам ичмай аччиқ қилиб тўрт ой ёки ундан кўпроқ муддат яқинлик қилишни тарк қилиш шаръий ийло ҳисобланмайди” (Умдатур риоя).

ИЙЛОНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Эр-хотин алоқалари доимий ҳисобланади. Лекин, ушбу алоқа доим ҳам бир хил тарзда бўлавермайди. Балки, баъзи бир сабаблар юзага келиб, ўртадаги алоқалар гоҳо ундай, гоҳо бундай бўлиб туради. Лекин, шариати исломия оилада ўзаро келишмовчилик чиқиб, эр-хотин ришталари узилишини ва бири иккинчисидан гўё эр-хотин бўлмагандек узоқ бўлишларини хоҳламайди. Шунинг учун Қуръони карим бунинг ечимини баён қилиб, эр тўрт ой ёки ундан зиёда муддат давомида аёлимга яқинлик қилмайман деб, қасам ичса ва тўрт ой давомида яқинлик қилмаса, эр-хотин ришталари узулишини айтган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган:
لِلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ تَرَبُّصُ أَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ فَإِنْ فَاءُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ وَإِنْ عَزَمُوا الطَّلَاقَ فَإِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيم
Хотинларидан ийло қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агар қайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир. Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир” (Бақара 226-227 оят).

ИЙЛОНИНГ ШАРТЛАРИ
Ийлонинг тўрт шарти бўлиб, улар:
1. Маҳаллиятут талоқ – ийло вақтида аёл ийло қилувчининг никоҳида бўлиши. Агар бир киши бегона аёлга тўрт ой ёки унда зиёдо яқинлик қилмайман деб, қасам ичса ва унга уйланиб, тўрт ойгача унга яқинлик қилмаса, бас бу киши ийло қилувчи бўлмайди. Ҳа, агар ийлони никоҳ томонга таълиқ қилиб: “Агар сенга уйлансам тўрт ойгача сенга яқинлик қилмайман” деб қасам ичиб, сўнг унга уйланса, бас бу киши ийло қилувчи бўлади ва никоҳдан кейин ийло боғланади. Агар тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, қасамини бузган ҳисобланиб, у кишига қасамнинг каффорати лозим бўлади. Шунингдек боин талоқ қўйилган аёлни ҳам ийло қилиш дуруст эмас. Чунки, ийлонинг дуруст бўлиши учун ийло қилинмиш аёл ийло қилувчи кишининг никоҳида бўлиши лозимдир. Боин талоқ билан эр-хотинлик ришталари узилади ва агар боин талоқ қўйилган аёлга ийло қилиб, сўнг унга яқинлик қилиб қўйса, қасам сабабли каффорат лозим бўлади. Ҳа, агар ражъий талоқ қўйилган аёлга ийло қилинса, ийло дуруст бўлади. Чунки, ражъий талоқ ийло маҳалли ҳисобланади. Зеро, ражъий талоқдан кейин ҳам эр-хотинлик боқий қолади. Шу боис ражъий талоқ қўйилган аёл билан қўшилиш мумкиндир. Агар ражъий талоқ иддаси ийло муддати ўтишидан олдин тугаб қолса, ийло соқит бўлади. Чунки, идда тугаганлиги сабабли ийло маҳалли бекор бўлади.
آلَى مِنْ الْمُطَلَّقَةِ رَجْعِيًّا صَحَّ  لِبَقَاءِ الزَّوْجِيَّةِ، وَيَبْطُلُ بِمُضِيِّ الْعِدَّةِ وَلَوْ آلَى مِنْ مُبَانَتِهِ أَوْ أَجْنَبِيَّةٍ نَكَحَهَا بَعْدَهُ أَيْ بَعْدَ الْإِيلَاءِ وَلَمْ يُضِفْهُ لِلْمِلْكِ كَمَا مَرَّ لَا يَصِحُّ لِفَوَاتِ مَحَلِّهِ وَلَوْ وَطِئَهَا كَفَّرَ لِبَقَاءِ الْيَمِينِ .
Эр-хотинлик ришталарини боқий қолгани сабабли ражъий талоқ иддасида ўтирган аёлни ийло қилиш дурустдир. Лекин, идда тугаши билан ийло ботил бўлади. Боин талоқ иддасидаги ёки бегона аёлни мулкка изофа қилмай ийло қилиб, сўнг унга никоҳланса, маҳал фавт бўлганлиги туфайли ийло дуруст бўлмайди. Лекин, тўрт ой ичида яқинлик қилса, қасамни боқий тургани учун унинг зиммасига каффорат вожиб бўлади” (Дуррул мухтор).
وَلَمْ يُضِفْهُ لِلْمِلْكِ أَمَّا إذَا أَضَافَهُ بِأَنْ قَالَ: إنْ تَزَوَّجْتُكِ فَوَاَللَّهِ لَا أَقْرَبُكِ كَانَ مُولِيًا .
Мулкка изофа қилинмаса” дейилди, агар мулкка изофа қилиб: “Агар сенга уйлансам, Аллоҳга қасамки, сенга яқинлик қилмайман” деса, ийло қилувчи бўлади” (Раддул муҳтор);
2. Талоққа аҳлият – талоқда қандай шартлар мавжуд бўлса, ийлода ҳам ўша шартлар топилиши лозим, яъни ийло қилувчи киши ақлли, болиғ бўлиши зарурийдир. Шу боис балоғатга етмаган бола ёки мажнун ийло қилишни хоҳласа, унинг ийлоси дуруст бўлмайди.
وَشَرْطُهُ مَحَلِّيَّةُ الْمَرْأَةِ بِكَوْنِهَا مَنْكُوحَةً وَقْتَ تَنْجِيزِ الْإِيلَاءِ الخ  وَأَهْلِيَّةُ الزَّوْجِ لِلطَّلَاقِ .
Ийлонинг шарти ийло рўёбга чиқаётган пайтда аёлда маҳаллият, яъни ийло қилувчининг никоҳида ва эрни талоққа аҳл бўлиши лозимдир” (Дуррул мухтор).
أَفَادَ اشْتِرَاطَ الْعَقْلِ وَالْبُلُوغِ، فَلَا يَصِحُّ إيلَاءُ الصَّبِيِّ وَالْمَجْنُونِ لِأَنَّهُمَا لَيْسَا مِنْ أَهْلِ الطَّلَاقِ .
Ийлода ақл билан балоғат шарт қилинади. Балоғатга етмаган бола ва мажнуннинг ийлоси дуруст бўлмайди. Чунки, у иккиси талоқ қўйишга аҳл эмаслар” (Раддул муҳтор);
3. Яқинликни бирор жойга хослаб қўймаслик, яъни ийло қилаётган киши бирор хос жойга хослаб: “Аллоҳга қасамки, уйда сен билан алоқа қилмайман ёки отангнинг уйида яқинлик қилмайман ёки фалон жойда сенга яқинлик қилмайман” деса, бас бу ийло эмас, балки, қасам ҳисобланади. Агар белгиланган жойда яқинлик қилса, қасамнинг бузганлиги каффорати лозим бўлади.
وَمِنْ شَرَائِطِهِ إلَخْ وَمِنْهَا أَنْ لَا يُقَيِّدَ بِمَكَانٍ لِأَنَّهُ يُمْكِنُ قُرْبَانُهَا فِي غَيْرِهِ .
Ийло бирор макон билан қайдланмаслиги ийло шартларидандир. Чунки, тайин қилинган макондан бошқа жойда аёли билан яқинлик қилиши мумкиндир” (Раддул муҳтор);
4. Тўрт ойдан бирор кунни истисно қилмаслиги. Агар истисно қилса, шаръий ийло бўлмайди. Масалан, бир киши аёлига: “Тўрт ойгача ёки бир йилгача яқинлик қилмайман. Лекин, бундан бир кун истисно” деб айтса, бу ийло бўлмайди. Чунки, бир кун ноаниқ бўлиб, тўрт ойнинг қайсидир бир куни бўлиши мумкин. Ийло эса, тўрт ойдан бир кун ҳам кам бўлмаслиги керак. Агар бир киши аёлига: “Аллоҳга қасамки, бир йил яқинлик қилмайман. Лекин, бир кун бундан мустасно” деса ва кетидан аёли билан яқинлик қилса, сўнг тўрт ой ёки ундан кўпроқ вақт аёли билан қўшилмаса, ийло собит бўлади. Чунки, истисно сабабли ийло йўқ ҳукмида эди. Қасам кетидан қўшилиш билан ийло собит бўлди.
وَمِنْ شَرَائِطِهِ عَدَمُ النَّقْصِ عَنْ الْمُدَّةِ إلَخْ أَوْ قَالَ وَاَللَّهِ لَا أَقْرَبُك سَنَةً إلَّا يَوْمًا لَمْ يَكُنْ مُولِيًا لِلْحَالِ بَلْ إنْ قَرِبَهَا وَبَقِيَ مِنْ السَّنَةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ فَأَكْثَرُ صَارَ مُولِيًا .
Тўрт ой муддатдан кам бўлмаслиги ийло шартларидандир. Агар бир киши аёлига: “Аллоҳга қасамки, бир кун кам бир йил яқинлик қилмайман” деса, ўша заҳоти ийло қилувчи бўлмайди. Балки, аёлига яқинлик қилгандан кейин қасам ичган йилидан тўрт ёки ундан кўпроқ муддат қолса ийло қилувчига айланади” (Дуррул мухтор).

ИЙЛОНИНГ ҚИСМИ ВА ҲУКМЛАРИ
Ийло икки хил бўлади:
1. Абадий ийло;
2. Муваққат ийло.
Ийлои муваққатнинг икки сурати бор. Улар:
1. Тўрт ойдан кам муддатга қасам ичиш;
2. Тўрт ой ва ундан кўп муддатга қасам ичиш.
Биринчи суратда ийло дуруст бўлмайди. Шунинг учун бир киши: “Бир ёки икки ёки уч ойгача аёлим билан яқинлик қилмайман” деб қасам ичса, бу шаръий ийло бўлмайди ва ийлонинг ҳукми унга татбиқ қилинмайди. Агар эр аёлига юқорида зикр қилинган ойларда яқинлик қилмаса, эрга ҳам, аёлга ҳам ҳеч нарса лозим бўлмайди. Агар икки ой ичида яқинлик қилса, аёлга талоқ воқе бўлмай, қасамни бузганлиги учун эрга қасамнинг каффорати лозим бўлади.
فلا ايلاء لو حلف على اقل منها وهي للحرة اربعة اشهر .
Ийло муддатидан озга қасам ичиш билан ийло дуруст бўлмайди. Ийло муддати тўрт ойдир” (Шарҳул виқоя).
قوله فلا ايلاء اي شرعا وحاصله ان حلف ان لا يطأها شهرين او شهرا فهو ليس بايلاء شرعي ولا يترتب عليه حكمه الاتي بل حكمه انه ان لم يطأ تلك المدة لا شيء عليه وان وطئ فيها ادى كفارة يمين كما في سائر الايمان .
Агар икки ой ёки бир ой яқинлик қилмасликка қасам ичса, у шаръий ийло ҳисобланмайди. Уни устига келгусида келувчи ҳукмлар ҳам тартиб топмайди. Балки, агар ўша муддат ичида унга яқинлик қилмаса, зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Агар яқинлик қилиб қўйса, бошқа қасамларини бузганларидек, қасамнинг каффорати лозим бўлади” (Умдатур риоя).
Иккинчи сурат шуки, эр: “Тўрт ой ёки ундан зиёда муайян муддатда аёлимга яқинлик қилмайман” деб қасам ичса ва тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, ийло бекор бўлиб, аёл эрнинг никоҳида қолади. Лекин, қасамни бузганлиги учун эрга каффорат лозим бўлади. Агар эр ичган қасамини бузмай, ичган қасамига мувофиқ тўрт ой ёки тўрт ойдан зиёда муайян муддатгача аёлига яқинлик қилмаса, аёлга боин талоқ воқе бўлади ва шу билан ийло тугаб эрга қасамнинг каффорат лозим бўлмайди.
فَإِنْ وَطِئَهَا فِي الْأَرْبَعَةِ الْأَشْهُرِ حَنِثَ فِي يَمِينِهِ وَلَزِمَتْهُ الْكَفَّارَةُ لِأَنَّ الْكَفَّارَةَ مُوجِبُ الْحِنْثِ وَسَقَطَ الْإِيلَاءُ لِأَنَّ الْيَمِينَ تَرْتَفِعُ بِالْحِنْثِ وَإِنْ لَمْ يَقْرَبْهَا حَتَّى مَضَتْ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ بَانَتْ مِنْهُ بِتَطْلِيقَةٍ .
Агар тўрт ой ичида яқинлик қилиб қўйса, қасамхўр бўлиб, каффорат лозим бўлади. Чунки, каффорат қасамхўрлик вожиб қилган нарсадир. Ийло эса соқит бўлади. Чунки, қасам қасамни бузиш билан бекор бўлади. Агар тўрт ой ичида яқинлик қилмаса, хотин бир боин талоқ бўлади” (Ҳидоя).
Абадий ийло – абадий аёлга яқинлик қилмасликка қасам ичиш абадий ийло дейилади. Масалан, эр аёлига: “Аллоҳга қасамки, абадий сенга яқинлик қилмайман” деса ёки абадий лафзисиз эр аёлига: “Аллоҳга қасамки, сенга яқинлик қилмайман” деса, бас икки лафз билан ичилган қасмнинг ҳукми бир хилдир, яъни эр бундай ҳолатда тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, ийло тугаб, ичган қасамини бузганлиги учун қасам каффоратини тўлайди. Агар тўрт ойгача яқинлик қилмаса, аёлга бир боин талоқ воқе бўлади ва ийло давом этади. Бир боин талоқдан кейин эр аёлни никоҳ билан ўзига қайтариб олса, абадиятга ичилган ийло яна давом этади. Агар яна тўрт ой ичида эр аёли билан қўшилса, ийло тугаб, ичган қасмининг бузганлигини каффоратини тўлайди. Агар иккинчи никоҳдан кейин ҳам эр аёлига тўрт ой ўтгунча яқинлик қилмаса, иккинчи боин талоқ воқе бўлади ва ийло давом этади. Иккинчи боин талоқдан кейин эр аёлини никоҳ билан ўзига қайтариб олса ва тўрт ойгача яқинлик қилмаса, учинчи муғаллаза боин талоқ воқе бўлади. Учинчи талоқдан кейин аёл идда ўтириб, ундан кейин шаръий ҳалоласиз аввалги эрига қайта олмайди. Шаръий ҳалоладан кейин аввалги эрига никоҳланса, абадиятга ичилган ийло бекор бўлади. Агар эр аёлига бундан кейин ҳам тўрт ойгача яқинлик қилмаса, боин талоқ воқе бўлмайди. Лекин, эр аёлига яқинлик қилса, ичган қасамининг бузганлигини каффоратини тўлайди. Чунки, ийло таълиқут талоқ каби милкка боғланган эди. Милк янгилангандан кейин таълиқут талоқни асари боқий қолмаганидек, ийлонинг асари ҳам боқий қолмайди. Лекин қасам боқий қолади.
وَسَقَطَ الْحَلِفُ لَوْ كَانَ مُؤَقَّتًا لَا لَوْ كَانَ مُؤَبَّدًا فَلَوْ نَكَحَهَا ثَانِيًا وَثَالِثًا وَمَضَتْ الْمُدَّتَانِ بِلَا فَيْءٍ أَيْ قُرْبَانٍ بَانَتْ بِأُخْرَيَيْنِ وَالْمُدَّةُ مِنْ وَقْتِ التَّزَوُّجِ فَإِنْ نَكَحَهَا بَعْدَ زَوْجٍ آخَرَ لَمْ تَطْلُقْ لِانْتِهَاءِ هَذَا الْمِلْكِ وَإِنْ وَطِئَهَا بَعْدَ زَوْجٍ آخَرَ كَفَّرَ لِبَقَاءِ الْيَمِينِ لِلْحِنْثِ .
Ийло маълум бир муддатга ичилган бўлса, қасам соқит бўлади. Агар абадий бўлса эса, соқит бўлмайди. Агар хотинига иккинчи ва учинчи бор никоҳланса ҳамда муддат ўтгунича яқинлик қилмаса, кейинги ийло билан боин талоқ бўлаверади. Муддат уйланган вақтдан ҳисоланади. Агар хотин бошқа эрга текгач аввалги эр уни ўз никоҳига олса, тўрт ой ўтсада талоқ бўлмайди. Қасам ичганданги милк тугаганлиги учун. Агар бошқа эрга тегиб чиққандан кейин унга яқинлик қилса, қасамини боқий қолгани учун каффорат лозим бўлади” (Дуррул мухтор).

АЛЛОҲ ТАОЛО БИЛАН ҚАСАМ ИЧМАЙ БИРОР НАРСАНИ ЗИММАСИГА ВОЖИБ ҚИЛИБ ИЙЛО ҚИЛИШ
Аллоҳ таоло исми билан қасам ичиш билан ийло қилишнинг баёни юқорида зикр қилинди. Лекин, бирор киши ийлода Аллоҳ исми билан қасам ичиш ўрнига шарт ва жазога кўра бирор бошқа нарса билан қасам ичса ва уни қилиш умумий тарзда машаққат туғдирадиган бўлса, бас қачон шарт топилса, яъни аёлга яқинлик қилса, жазо, яъни ичган қасами лозим бўлади. Масалан, бир киши аёлига: “Сенга яқинлик қилсам, менга ҳаж ёки бир ой рўза тутиш лозим бўлсин ёки қуллларим озод бўлсин ёки сенга яқинлик қилсам бошқа аёлим талоқ бўлсин” деса ва аёли билан яқинлик қилса, бас бу кишига ҳаж, рўза, қулини озод қилиш ва аёлига талоқ воқе бўлади ҳамда шу билан ийло тугайди. Лекин, у киши тўрт ойгача аёлига яқинлик қилмаса, ийло сабабли унинг аёлига бир боин талоқ воқе бўлади. Чунки, аёлга яқинлик қилмаслик қасам билан рўёбга чиқди. Қасам эса, шарт ва жазодир. Жазо аёлга яқинлик қилишдан тийиб тургувчидир. Зеро, у жазо сабабли яқинлик қилишдан тўсиляпти. Агар шарт ва жазо бажариш қийин бўлган ишлардан бўлса, ўшак жазо ва шарт туфайли яқинликдан тийилиш собит бўлади ва буни ийло дейилади ва шунинг учун ҳам тўрт ой ўтишига бир боин талоқ воқе бўлади. Талоққа қасам ичишликнинг сурати шуки, мурожаат қилаётган аёлига талоқни муъаллақ қилади. Масалан, тўрт ойгача сенга яқинлик қилсам талоқсан дейиши каби. Талоқни таълиқ қилишнинг ҳам икки сурати бор. Хитоб қилаётган аёли билан қўшилишга талоқни таълиқ қилиш ёки хитоб қилинаётган аёлнинг кундошига талоқни таълиқ қилиш. Ушбу ҳар икки сурат ҳам яқинлик қилишдан тўсувчи ҳисобланади. Масалан, эр аёлига: “Сенга яқинлик қилсам талоқсан” деса ва тўрт ой ичида у билан яқинлик қилса, бир ражъий талоқ воқе бўлиб, ийло тугайди. Лекин, билингки, бу суратда ийло сабабли боин талоқ воқе бўлмайди. Агар эр аёлига қараб: “Сенга яқинлик қилсам фалон аёлим талоқ бўлсин” деса ва тўрт ой ичида у билан яқинлик қилса, хитоб қилинган аёлининг кундошига ражъий талоқ воқе бўлади. Лекин, ийло қилинган аёлга талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар эр у хитоб қилган аёлига тўрт ойгача яқинлик қилмаса, ийло туфайли кундошига талоқ тушмай ўзига бир боин талоқ воқе бўлади.
وَلَوْ حَلَفَ بِحَجٍّ أَوْ بِصَوْمٍ أَوْ بِصَدَقَةٍ أَوْ عِتْقٍ أَوْ طَلَاقٍ فَهُوَ مُولٍ لِتَحَقُّقِ الْمَنْعِ بِالْيَمِينِ وَهُوَ ذِكْرُ الشَّرْطِ وَالْجَزَاءِ، وَهَذِهِ الْأَجْزِيَةُ مَانِعَةٌ لِمَا فِيهَا مِنْ الْمَشَقَّةِ…وَالْحَلِفُ بِالطَّلَاقِ أَنْ يُعَلِّقَ بِقُرْبَانِهَا طَلَاقَهَا أَوْ طَلَاقَ صَاحِبَتِهَا وَكُلُّ ذَلِكَ مَانِعٌ.
Агар аёлим билан яқинлик қилсам ҳаж, рўза, садақа, қул озод қилиш ёки талоқ лозим бўлсин деб қасам ичса, қасам билан яқинликдан тўсувчи топилгани учун бундай киши ийло қилувчига айланади. Бундай қасам шарт ва жазони зикр қилишдир. Чунки, бундай жазоларда машаққат бўлиб, хотинга яқинлик қилишдан ман қилувчи бўлади. Талоққа қасам ичишликнинг сурати, яқинлик қилишни ўзининг ёки кундошининг талоғига боғлиқ қилишдирқ.” (Ҳидоя).
Шарт ва жазо тарзида бирор нарсага қасам ичса ва уни қилиш умумий тарзда қийинчилик туғдирмаса, бу ийло бўлмайди. Масалан, бир киши аёлига: “Сенга яқинлик қилсам, тўрт ракъат ёки бир кун рўза тутиш лозим бўлсин” деса, бу билан каффорат ҳам, ийло ҳам воқе бўлмайди, яъни тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, тўрт ракъат ёки бир кун рўза лозим бўлмайди ёки аксинча тўрт ой яқинлик қилмаса, аёлга ийло сабабли бир боин талоқ воқе бўлмайди.
قَوْلُهُ: إلَّا بِشَيْءٍ مُشِقٍّ يَلْزَمُهُ الشَّرْطُ كَوْنُهُ مُشِقًّا فِي نَفْسِهِ كَالْحَجِّ وَنَحْوِهِ كَمَا يَأْتِي، فَخَرَجَ غَيْرُهُ كَالْغَزْوِ وَصَلَاةِ رَكْعَتَيْنِ وَإِنْ عَرَضَ إشْقَاقُهُ لِجُبْنٍ، أَوْ كَسَلٍ كَمَا مَرَّ عَنْ الْفَتْحِ .
Машаққатга солувчи нарса бўлиши лозим. Ҳаж ва у каби ўз нафсида машаққатга солувчи бўлиши шартдир. Ундан бошқа сафарбарликда қатнашиш, икки ракъат намоз кабилар чиқиб кетди. Гоҳида, қўрқоқлик ёки дангасалик туфайли уларда ҳам машаққатга солиш бўлсада. “Фатҳ”да ўтганидек” (Раддул муҳтор).
Бир кишининг бир неча аёллари бўлса, ийло сабабли барча аёлларига талоқ воқе бўладими ёки фақат хитоб қилинган аёлигами? “Дуррул мухтор” соҳиби бу борада олимлардан турли қавлларни нақл қилганлар. Лекин, аллома Шомий барча қавлларни баён қилиб, сўзи охирида хулоса тарзда шундай деганлар: “Эр томонидан ийло қилишнинг турли суратлари бор. Агар эр фақат бир аёлига хитоб қилиб: “Сен менга ҳаромсан” деса, ҳеч қандай ихтилофсиз хитоб қилинган аёлига боин талоқ воқе бўлади. Бошқа аёлларига эса, талоқ воқе бўлмайди. Агар эр умумий сийғада: “Ҳар бир ҳалол нарса менга ҳаром” деса, бил иттифоқ барча аёлларига талоқ воқе бўлади. Агар эр бирликда: “Аёлим талоқ” деса, ҳеч қандай тайинсиз аёллардан бирига талоқ воқе бўлади ва тайин қилиш эрни зиммасида қолади. Агар бир киши: “Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар ёки мусулмонлар учун ҳалол бўлган нарсалар менга ҳаром” деса, бас бу суратда олимлар ихтилоф қилганлар. Лекин, рожиҳ қавлга кўра ушбу суратда ҳам барча аёлларига талоқ воқе бўлади”.
وَالْحَاصِلُ أَنَّهُ لَا خِلَافَ فِي أَنَّ " أَنْتِ عَلَيْهِ حَرَامٌ " يَخُصُّ الْمُخَاطَبَةَ وَفِي أَنَّ " كُلُّ حِلٍّ عَلَيْهِ حَرَامٌ " يَعُمُّ الْأَرْبَعَ لِصَرِيحِ أَدَاةِ الْعُمُومِ الِاسْتِغْرَاقِيِّ، وَفِي: امْرَأَتُهُ حَرَامٌ، أَوْ طَالِقٌ يَقَعُ عَلَى وَاحِدَةٍ غَيْرِ مُعَيَّنَةٍ، وَإِنَّمَا الْخِلَافُ فِي نَحْوِ: حَلَالُ اللَّهِ، أَوْ حَلَالُ الْمُسْلِمِينَ، فَقِيلَ يَقَعُ عَلَى وَاحِدَةٍ غَيْرِ مُعَيَّنَةٍ نَظَرًا إلَى صُورَةِ أَفْرَادِهِ وَالْأَشْبَهُ أَنَّهُ يَعُمُّ الْكُلَّ .
Хуллас, “сен унга ҳаромсан” деб айтилган сўз, унга қарата айтилган аёлга хос бўлади. Ҳар бир ҳалол унга ҳаромдир, деб айтилган сўз эса, агар тўртта хотини бўлса, тўраласига ҳам тегишли бўлади. “Кул” лафзи умумни ва ўз остига кирувчи барча нарсаларни очиқ ифода қилгани учун. Эрнинг “Ўз хотини унга ҳаром ёки талоқ” деган сўз билан тайинсиз битта аёлига талоқ воқе бўлади. Аллоҳнинг ҳалол қилган нарсаси ёки мусулмонларга ҳалол бўлган нарсалар, унга (яъни эр ўзига) ҳаромдир деган сўзда хилоф бор. Бир қилга кўра тайинсиз битта аёлга талоқ тушади деб ҳам айтилган. Лекин, нечта аёли бўлса, барчасига тегишли бўлиши муносиброқдир” (Раддул муҳтор).

ШАРТ, ЖАЗО ВА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ИСМИДАН БОШҚА НАРСА БИЛАН ИЙЛО ҚИЛИШ
Бир киши шарт, жазосиз ва Аллоҳ таоло исмисиз ийло қилса, бас бу ийло шаръий бўлмайди. Масалан, бир киши аёлига хитоб қилиб: “Фалон санмга қасам ёки фалон пирга қасам (Аллоҳ таоло Ўзи асрасин)” деб, аёли билан тўрт ой ичида қўшилса, каффорат лозим бўлмайди. Агар эр тўрт ой ичида яқинлик қилмаса, аёлга талоқ воқе бўлмайди. Лекин, бундай қасам ичиш жоиз эмас. Зеро, ҳадисда бундан қайтарилган.
وَلَوْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَبِغَيْرِ الشَّرْطِ وَالْجَزَاءِ لَا يَكُونُ مُولِيًا حَتَّى لَا تَبِينُ بِمُضِيِّ الْمُدَّةِ مِنْ غَيْرِ فَيْءٍ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ إنْ قَرِبَهَا؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِيَمِينٍ لِانْعِدَامِ مَعْنَى الْيَمِينِ  وَهُوَ الْقُوَّةُ وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { لَا تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ، وَلَا بِالطَّوَاغِيتِ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاَللَّهِ أَوْ لِيَذَرْ }، وَرُوِيَ { مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ فَقَدْ أَشْرَكَ }.
Агар Аллоҳ азза важалладан бошқаси билан ва шарт жазоларни ишлатмай қасам ичса, ийло қилувчи бўлмайди. Ҳатто, аёлига яқинлик қилмай муддат ўтиб кетса ҳам талоқ воқе бўлмайди. Агар яқинлик қилса, эрга каффорат ҳам лозим бўлмайди. Чунки, унда ямийн, яъни қувват маъноси бўлмагани учун қасам эмасдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оталарингиз ва бутлар билан қасам ичманглар. Ким қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ билан қасам ичсин ёки қасам ичишни тарк қилсин” дедилар. “Ким Аллоҳ таолодан ўзга билан қасам ичса, шикр келтирган бўлади” деган ҳадис ҳам ривоят қилинган” (Бадоиъус саноиъ).

ИЙЛОНИНГ САРИҲ ВА КИНОЯ ЛАФЗЛАРИ
Талоқ каби ийлонинг ҳам баъзи лафзлари сариҳ ҳисобланиб, уни эшитиш билан жимони тарк қилиш тушунилади ва бошқа маъно ҳаёлга келмайди. Масалан, “Яқинлик қилмайман”, “Жимо қилмайман”, “Ватий қилмайман” ва бошқалар. Бу лафзларни айтгандан кейин ийлони ният қилсин ёки қилмасин тўрт ой ичида аёлга яқинлик қилиш билан яқинлик қилмайман деб ичган қасамини бузганлик каффорат лозим бўлади. Агар тўрт ой яқинлик қилмаса, ийло сабабли бир боин талоқ воқе бўлади. Ийлонинг баъзи лафзлари талоқ лафзлари каби киноя ҳисобланади, яъни у лафзлардан фақат жимони тарк қилиш тушунилмайди. Балки, ундан бошқа маъноларга ҳам далолат қилади. Масалан: “Сенга қўл теккизмайман”, “Сени олдингга кирмайман”, “Сени қучоғимга олмайман”, “Сен билан бир ёстиққа бош қўймайман” ва бошқа лафзлар каби. Бас, бу лафзларда эрнинг ниятига қаралади. Агар эр бу сўзлар билан хотинига яқинлик қилмасликни ният қилса ийло бўлади. Аксинча бўлса, ийло бўлмайди.
الْأَلْفَاظُ الَّتِي يَقَعُ بِهَا الْإِيلَاءُ نَوْعَانِ ): صَرِيحٌ وَكِنَايَةٌ أَمَّا الصَّرِيحُ فَكُلُّ لَفْظٍ يَسْبِقُ إلَى الْفَهْمِ مَعْنَى الْوِقَاعِ مِنْهُ لِقَوْلِهِ لَا أَقْرَبُك لَا أُجَامِعُك  الخ وَأَمَّا الْكِنَايَةُ فَكُلُّ لَفْظٍ لَا يَسْبِقُ إلَى الْفَهْمِ مَعْنَى الْوِقَاعِ مِنْهُ وَيُحْتَمَلُ غَيْرُهُ فَمَا لَمْ يَنْوِي لَا يَكُونُ إيلَاءً كَقَوْلِهِ لَا أَمَسُّهَا لَا آنِيهَا لَا أَدْخُلُ بِهَا لَا أَغْشَاهَا لَا يُجْمَعُ رَأْسُهَا وَرَأْسِي .
Ийло у билан воқе бўладиган сўзлар икки қисмдир: Сариҳ ва киноя. Яқинлик қилиш маъносини англатадиган ҳар бир сўз сариҳ ҳисобланади. Масалан, эрнинг яқинлик қилмайман, жимо қилмайман каби сўзларидек...Яқинлик қилиш маъносини очиқ ойдин англатмай ундан бошқа нарсани эҳтимоли бор бўлган сўзлар киноийдир. Масалан, сенга тегинмайман, ҳузурингга кирмайман, сен билан менинг бошим бир бўлмайди каби” (Фатвои ҳиндия).

ИЙЛОДАН ҚАЙТИШНИНГ ЙЎЛИ
Ийлодан кейин эр ийлодан қайтишни истаса, бас буни икки сурати, яъни эр жимо қилишга қодир бўлиш ёки бўлмасликдир. Агар жимо қилишга қодир бўлса ва тўрт ой ичида аёлига яқинлик қилса, ийло бекор бўлиб, қасамини бузганлик каффорати лозим бўлади. Жимога қодир бўлган кишини: “Аёлимга қайтдим” деб айтиши билан аёлига қайтган бўлмайди, яъни қасамини бузган бўлмайди. Агар эр ёки аёл беморлиги туфайли амалий тарзда тўрт ой ичида яқинлик қилишни имкони бўлмаса ёки аёлнинг жинсий аъзосида ратқо (гўш, суяк, без каби нарса пайдо бўлиб, яқинлик қилишга монеълик қиладиган) касаллиги пайдо бўлса ва шу сабабли аёл билан яқинлик қилишни иложи бўлмаса ёки аёл жуда ёш бўлгани сабабли яқинлик қилиш мумкин бўлмаса ёки эр билан аёлнинг ўртасидаги масофа тўрт ойдан зиёда муддатни ташкил қилса “Ҳидоя” асарининг соҳиби бу суратларнинг барчасида эрга сўз билан аёлига қайтиш ихтиёри берилади деганлар. Агар юқоридаги шартлар топилган эр ийло муддатининг ичида: “Мен аёлимга қайтдим” деса, баса ийло соқит бўлади. “Иноя” асарининг соҳиби унга қўшимча қилиб: “Агар эр бемор бўлса, унинг уч сурати бор:
 1. Эр соғлом ҳолатда аёлини ийло қилса ва ийлодан кейин соғлом ҳолатда бир неча пайт юрса ва шу вақт оралигида аёли билан қўшилишни истаса, қўшила олишга қодир бўлса-ю, лекин бу ишни қилмаса ва бемор бўлиб қолса, бас бизнинг наздимизда бундай киши фақат жимо билан аёлига қайтиши мумкин, сўз билан эмас;
2. Бир киши касал ҳолатида ийло қилса ва ордан тўрт ой ўтгунча касаллиги давом этса, бундай кишининг ийлоси сўз билан дуруст бўлади. Ражъат қилиш сўзлари қуйидагилар: Унга қайтдим, унинг ийлосини ботил қилдим, уни қайтариб олдим кабилар. Агар яқинлик қилишга қодир бўлмаган киши сўз билан аёлига қайтса, қасам каффорати лозим бўлмайди. Чунки, каффорат қасамни бузишга тайин қилинган жазодир. Эр аёлига яқинлик қилмас экан  “аёлимни ўзимга қайтариб олдим” деган эрнинг сўз билан ийло бекор бўлиб, қасам бузилмайди;
3. Бир киши касал ҳолатида ийло қилса ва ийло муддати оралигида жимо қилишга қодир бўлиб қолса, бас унинг аёлга қайтиши яқинлик билан бўлади. Агар жимога қодир бўлишдан олдин сўз билан аёлга қайтган бўлса, эътиборга олинади. Агар сўз билан қайтган бўлмаса, тузалгандан кейин сўз билан ражъат қилиши ботил бўлади. Чунки, ўринбосар воситасида мақсадга эришиш, аслга қодир бўлмаган суратдагина бўлади. Бу ерда эса, эр аслга қодир бўлиб қолди.
وَإِنْ كَانَ الْمُولِي مَرِيضًا لَا يَقْدِرُ عَلَى الْجِمَاعِ أَوْ كَانَتْ مَرِيضَةً أَوْ رَتْقَاءَ أَوْ صَغِيرَةً لَا تُجَامَعُ أَوْ كَانَتْ بَيْنَهُمَا مَسَافَةٌ لَا يَقْدِرُ أَنْ يَصِلَ إلَيْهَا فِي مُدَّةِ الْإِيلَاءِ فَفَيْؤُهُ أَنْ يَقُولَ بِلِسَانِهِ فِئْت إلَيْهَا فِي مُدَّةِ الْإِيلَاءِ، فَإِنْ قَالَ ذَلِكَ سَقَطَ الْإِيلَاءُ .
Ийло қилувчи касаллиги туфайли яқинлик қилишга қодир бўлмаса ёки аёл бемор, ратқо (қин ичидан суяк ўсиб чиқиб яқинлик мумкин бўлмайдиган аёл) ёки тенгқурлари яқинлик қилинмайдиган даражада ёш бўлса ёки эр-хотин ўртасида сафар масофаси бўлиб, ийло муддати ичида бир-бирига етиша олмаса, эрнинг ийло муддатининг ичида оғзаки равишда мен аёлимга қайтдим дейиши ийлони бузиш ҳисобланади. Агар эр шу сўзни айтса ийло соқит бўлади” (Ҳидоя).
هَذِهِ الْمَسْأَلَةُ عَلَى ثَلَاثَةِ أَوْجُهٍ: أَحَدُهَا أَنَّهُ آلَى وَهُوَ صَحِيحٌ وَبَقِيَ بَعْدَ إيلَائِهِ صَحِيحًا مِقْدَارًا يَسْتَطِيعُ فِيهِ أَنْ يُجَامِعَهَا ثُمَّ مَرِضَ بَعْدَ ذَلِكَ، وَفَيْؤُهُ بِالْجِمَاعِ عِنْدَنَا وَالثَّانِي أَنَّهُ آلَى وَهُوَ مَرِيضٌ وَتَمَّ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَهُوَ مَرِيضٌ وَفَيْؤُهُ أَنْ يَقُولَ بِلِسَانِهِ فِئْت إلَيْهَا؛ فَإِنْ قَالَ ذَلِكَ سَقَطَ الْإِيلَاءُ عِنْدَنَا وَلَا يَلْزَمُ مِنْ كَوْنِهِ فَيْئًا عَلَى هَذَا الْوَجْهِ أَنْ تَجِبَ الْكَفَّارَةُ لِأَنَّهَا جَزَاءُ الْحِنْثِ، وَالْحِنْثُ لَا يَتَحَقَّقُ بِالْفَيْءِ بِاللِّسَانِ وَالثَّالِثُ أَنَّهُ آلَى وَهُوَ مَرِيضٌ وَقَدَرَ عَلَى الْجِمَاعِ فِي الْمُدَّةِ وَفَيْؤُهُ بِالْجِمَاعِ سَوَاءٌ كَانَ فَاءَ إلَيْهَا فِي مَرَضِهِ بِالْقَوْلِ أَوْ لَمْ يَفِئْ، أَمَّا إذَا لَمْ يَفِئْ فَظَاهِرٌ وَكَذَلِكَ إذَا فَاءَ لِأَنَّهُ قَدَرَ عَلَى الْأَصْلِ قَبْلَ حُصُولِ الْمَقْصُودِ بِالْحَلِفِ.
Бу масала уч кўринишга эгадир: Биринчиси, эр соғ-саломатлигида ийло қилди ва ийлодан кейин ҳам яқинлик қилишга қодир бўладиган миқдорча саломат бўлди. Сўнг бемор бўлиб қолди. Унинг аёлига қайтиши жимо биландир. Бу бизнинг наздимизда. Иккинчиси, касал ҳолатда ийло қилди ва тўрт ой ўтса ҳам касаллигидан тузалмади. Унинг аёлига қайтиши оғзаки равишда: “Мен аёлимга қайтдим” дейиши билан бўлади. Агар эр шундай деса, ийло соқит бўлади. Бу бизнинг наздимизда... Шундай тарзда аёлига қайтиши билан каффоротлозим бўлмайди. Чунки, каффорот қасмхўрликнинг жазосидир. Қасамхўрик эса, оғзаки қайтдим дейиши билан рўёбга чиқмайди. Учинчиси, касаллигида ийло қилди ва ийло муддатида жимо қилишга қодир бўлди. Унинг алига қайтиши жимо қилиши билан бўлади. Хоҳ, касаллиги вақтида сўз билан аёлига қайтган бўлсин ёки қайтган бўлмасин. Қайтмаган суратида бу очиқ ойдин аниқ. Қайтган суратда ҳам шундайдир. Чунки, у қасам билан мақсад ҳосил бўлишидан илгари жимо билан аёлга қайтишга қодир бўлиб қолди” (Шарҳул иноя).

ЯҚИНЛИК ҚИЛИШГА МОНЕЪ ТОПИЛГАНЛИГИ САБАБЛИ СЎЗ БИЛАН АЁЛГА РАЖЪАТ ҚИЛИШ
Сўз билан ийлодан қайтиш яқинлик қилишга ҳақиқий тўсиқ топилганда бўлади. Шаръий тўсиқ ийлодан сўз билан қайтишга сабаб бўлмайди. Чунки, шаръий монеъ топилган вақтда эр ҳукман ожиз бўлиб, ҳақиқатда яқинликка қодир ҳисобланади. Масалан, бир киши аёли эҳромдалигида уни ийло қилди ёки ўзи эҳромда эди. Ҳажга эртароқ эҳромга кириб, тўрт ой эҳромда боқий қолса, сўз билан ийлони бекор қилиши эътиборга олинмайди. Гарчи эҳромда туриб аёлига яқинлик қилиш шаръий тўсиқ бўлсада.
عَجْزًا حَقِيقِيًّا بِأَنْ لَا يَكُونَ الْمَانِعُ عَنْ الْوَطْءِ شَرْعِيًّا فَإِنَّهُ لَوْ كَانَ شَرْعِيًّا يَكُونُ قَادِرًا عَلَيْهِ حَقِيقَةً عَاجِزًا عَنْ حُكْمِهِ كَمَا فِي الْبَدَائِعِ قَوْلُهُ: لَا حُكْمِيًّا كَإِحْرَامٍ أَيْ كَمَا إذَا آلَى مِنْ امْرَأَتِهِ وَهِيَ مُحْرِمَةٌ، أَوْ هُوَ مُحْرِمٌ وَبَيْنَهُمَا وَبَيْنَ الْحَجِّ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ، فَإِنَّ فَيْأَهُ لَا يَصِحُّ إلَّا بِالْفِعْلِ وَإِنْ كَانَ عَاصِيًا فِي فِعْلِهِ.
Оғзаки равишда аёлига қайтиши учун яқинлик қилишга шаръий моне топилмасдан ҳақиқатда яқинликдан ожиз қолиши керак. Чунки, монелик шаръий бўлса, ҳақиқатда қодиру ҳукман ожиз ҳисобланади. “Бадоиъ”да зикр қилиб ўтилганидек. Ҳукмий ожиз қолмаслигидан мурод, эҳромда бўлмасин. Масалан, бир киши ўзи ёки аёли эҳромдалигида ийло қилса ва ҳаж билан у иккиси ўртасида тўрт ой бўлса, эрнинг аёлига қайтишлиги амалий жиҳатдан бўлиши керак. Гарчи у қилган ишида гуноҳкор бўлсада” (Раддул муҳтор).

ИЙЛОДА ҚАСАМНИНГ КАФФОРАТИ
Олдинги сатрларда бу ҳақда баҳс зикр қилинди. Ийло муддатида эр аёли билан яқинлик қилса, бас қасам каффорати лозим бўлади. Қасамни каффорати ҳақида қуйидагилар ворид бўлган:
لَا يُؤَاخِذُكُمُ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمُ الْأَيْمَانَ فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Аллоҳ сизларни бехуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила тутган қасамларингиз учун тутар. Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар қасам ичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни муҳофаза қилинг. Аллоҳ сизга шундай қилиб Ўз оятларини баён этади. Шоядки шукр қилсангиз” (Моида 89 оят).
Ушбу оятда тартиб билан қасамнинг тўрт каффорати баён қилинмоқда, улардан биринчиси ўнта мискинни таомлантириш, таомлантира олмаса, уни ўрнига қанча ғалла тўғри келса, шунча ғалла фақирларга бериш, яъни бир кило-ю, 633 грам буғдой бериш. Иккинчиси, агар таомлантира олмаса, ўнта мискинни бутун баданини ёпадиган даражада кийинтиради, яъни эркак киши учу кўйлак, шим, аёлллар учун эса, намоз ўқишга яроқли кийим беради. Бундан зиёда қилса яхши, бундан кам қилса, каффорат адо бўлмайди. Овқат ҳам, кийим ҳам бермаса, бас бир қул озод қилади. Юқоридаги уч каффоратлардан бирини адо қилишда тартиб йўқдир. Балки, қасам ичгувчи ихтиёрий равишда улардан бирини адо қилади. Лекин, у учтасидан бирортасига қодир бўлмаса, кетма-кет уч кун рўза тутади. Агар рўзани узулуксиз тутмаса, қасам каффорати адо бўлмайди.
Масала: қасам каффорати қасамини бузгандан кейин адо қилинади. Шунинг учун агар жимодан олдин каффоратни адо қилиб, жимо қилса, бас каффорат адо бўлмайди ва қасамни бузгандан кейин каффоратни қайтадан адо қилади.
وَكَفَّارَتُهُ إعْتَاقُ رَقَبَةٍ أَوْ إطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ كَمَا هُمَا فِي الظِّهَارِ أَوْ كِسْوَتُهُمْ لِكُلٍّ ثَوْب يَسْتُرُ عَامَّةَ بَدَنِهِ فَلَمْ يَجُزْ السَّرَاوِيلُ فَإِنْ عَجَزَ عَنْهَا أَيْ عَنْ الْأَشْيَاءِ الثَّلَاثَةِ وَقْتَ الْأَدَاءِ أَيْ وَقْتَ إرَادَةِ الْأَدَاءِ صَامَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَاءً )، وَالْأَصْلُ فِيهِ قَوْله تَعَالَى { فَكَفَّارَتُهُ إطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ } الْآيَةَ وَلَمْ يُكَفَّرْ قَبْلَ حِنْثٍ يَعْنِي لَا يَجُوزُ تَقْدِيمُ الْكَفَّارَةِ عَلَى الْحِنْثِ.
Унинг каффорати зиҳордаги каби бир қул озоқ қилиш ёки ўнта мискинга таом бериш ёки зиҳорда бўлмаган ўн кишига баданларини кўп қисмини яширадиган даражада кийим кийдириш. Шунга биноан, ёлғиз шалворлар жоиз эмас. Агар адо қилиш вақтида юқоридаги уч нарсадан ожиз қолса, уч кун кетма-кет рўза тутишдир. Бу борадаги далил Аллоҳ таолонинг “Унинг каффороти ўнта мискинни тўйдиришдир” деган сўзидир. Қасамни бузишдан аввал каффоратни адо қилиш жоиз бўлмайди ” (Дурарул ҳуккам).

ИЙЛОДА ЎЗ-ЎЗИДАН БОИН ТАЛОҚ ВОҚЕ БЎЛАДИ ВА ЭР-ХОТИННИНГ ЎРТАСИНИ АЖРАТИШ УЧУН ҚОЗИНИНГ ҲУКМИГА ҲОЖАТ ЙЎҚ
Ийлонинг муддати тўрт ой ўтгандан кейин аёлга ўз-ўзидан боин талоқ воқе бўлади. Эр-хотин ўртасини ажратиш учун қозининг ҳукмига зарурат йўқ.
عُثمَانُ بنُ عفّان وَزَيدُ بنُ ثَابِت رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما  كَانا يَقُولانِ: إِذا مَضَت الأَربَعَةُ الأَشهُرُ فَهِيَ وَاحِدَةٌ وَهِيَ أَحَقُّ بِنَفسِها تَعتَدُّ عِدَّةَ المُطَلَّقَةِ
Усмон ибн Аффон ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумлар айтадилар:
Тўрт ой ўтса, у бир (боин талоқ)дир. У (аёл) ўзига ҳақлироқ бўлиб, талоқ қилинган (аёл)ни иддасини ўтиради”.
Бу мазмунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар ва тобиинлардан ривоят нақл қилинган.

 
« Олдинги   Кейинги »