Талоқ (рисола) (2) Принтер учун
26.09.2012 й.

Сабабсиз талоқ беришнинг ҳукми

Юқорида талоқ беришнинг камчиликлари ва сабаблари баён қилиб ўтилди. Унга биноан талоқ ҳалол, лекин яхши иш эмас. Муҳаққиқ уламолар сабабсиз талоқ қўйишни мумкин эмас деб, қарор берганлар. Олим ибн Ҳумом бу ҳақда шундай деган:

 Фақиҳларнинг сўзларидан сариҳ йўлга кўра маълум бўладики, сабабсиз талоқ қўйиш жоиз эмас, чунки у никоҳ неъматига ношукурчилик ҳисобланади[1].

Бу ҳақда "Дуррул мухтор" соҳиби шундай деган:

 Заруратсиз талоқ қўйиш саҳиҳ қавлга кўра манъ қилинган”. Аллома шомий ушбу қавлни таржиҳ қилганлар[2].

Абдулваҳҳоб Шаъроний бу масала ҳақида ўзларининг “ал-Мизон” асарларида шундай деганлар:

 Эр-хотин шариат кўрсатмаларига биноан яшаб турган ҳолатда шариат уламолари талоқ қўйишни макруҳ деб, иттифоқ қилганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаром деганлар[3].

 

Итоатсиз, хулқсиз, дини заъиф аёлни талоқ қилиш

 

Шариат кўрсатмаларига амал қилмайдиган, амалсиз, хулқсиз бўлиб, куфр ва ширк расм-русмлардан ўзини йироқ тутмайдиган, хурофот ва бидъатларга берилиб, эрига итоат қилмайдиган, муттасил равишда намоз ва рўзани тарк қиладиган аёлларга ҳам талоқ қўйиш вожиб эмас. Яхшиси унга тушунтириш ишлари олиб борилади. Агар итоатсизликда ҳаддан ошиб кетса, эр аёлини яхши кўрган даражада аёл эрини яхши кўрмаса, балки аксинча эридан нафратланса, аёлга қилган хатоларини тушунтириш мушкул бўлса, бундай ҳолатда эр аёлига талоқ бериш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, аёл ўзининг қайнота ва қайноналарини ҳурмат қилмай, уларга чексиз ташвиш туғдирса ва ота-оналар эрни аёлига талоқ қўйишга мажбур қилсалар, бас бундай ҳолатда ҳам эр аёлини талоқ қилиши мумкин. Заруратсиз талоқ қўйиш саҳиҳ қавлга кўра манъ қилинган. “Дуррул мухтор” матнида бу ҳақда шундай дейилган:

 Саҳиҳи у(талоқ)ни манъ қилиниши. Лекин ҳожат бўлса, жоиз... Азият (эрга ё бошқаларга сўзи ё феъли билан) берувчи, фарз намозларни тарк қилувчи аёлга талоқ қўйиш мустаҳаб. Унинг маъноси шуки, намоз ўқимайдиган аёл билан яшаш гуноҳ эмас. “Азият берувчи бўлса” деган (мусаннифнинг) қавли – ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам сўз билан ёки феъл билан азият берувчиларни ўз ичига олиши учун у(“азият берувчи” деган сўзни)ни мутлоқ қилиб келтирилди” (Дуррул мухтор)[4].

Бад феъллиги шубҳа асосида эмас, балки равшан тарзда бошқа эркаклардан сақланмайдиган ё номаҳрамлар билан аралаш юришга бепарво бўладиган аёлга талоқ қўйиш гуноҳ эмас. Балки, ғурурли кишиларнинг рашки бундай аёлларга талоқ қўйишга ундайди. Бундай аёлнинг эрини хотинини жуда яхши кўргани сабабли талоқ қўйишга қалби чидамаса ё фарзандларнинг парвариши, тартиб-интизомида парокандалик юзага келиш хавфи бўлса, талоқ қўймай аёлига тушунтириш ишлари олиб боради. Имкони борича тарбиялашга ҳаракат қилади. Агар, ўзи тарбия бера олмаса, аёлнинг қариндош-уруғлар воситасида тушунтиришга ҳаракат қилади ва натижада эр-хотинлик алоқалари тикланса, бундай ҳолатда аёлга талоқ бериш вожиб эмас.

 Эр фожира аёлига талоқ бериши вожиб эмас [5].

Абдуллоҳ ибн Аббос Розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: “Ушлагувчини қўлини қайтармайдиган аёлим бор” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни талоқ қил” дедилар. У киши: “Уни яхши кўраман” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалла): “Ундай бўлса, уни тутиб тур” дедилар” [6].

 

Талоқ бериш эрнинг ҳаққи

 

Шариат талоқ қўйиш ихтиёрини аёлларга эмас фақат эркакларга берди. Эркак томонидан қўйилган талоқ шаръан воқеъ бўлади. Бу қиёс ё ижмо йўли билан собит бўлмаган. Балки қатъий насс билан собит бўлган ва тамом уммат унга ижмо қилганлар. Чунки, талоқга тегишли барча оятларда талоқ берувчи сифатида эркаклар кўрсатилган. Масалан:

 Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир(Бақара 230-оят).

 Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши авф қилса, бермайсиз. Ва авф қилишингиз тақвога яқиндир (Бақара 237-оят).

Бақара 237-оятда уларни талоқ қилсангиз” деб, талоқ нисбати эркак кишиларга берилмоқда. Бундан кейин оятда келтирилган “никоҳ тугуни қўлида бўлган киши” (Бақара 237 оят) деб, очиқ ойдин никоҳ тугунини эркак кишига нисбати берилмоқда. Демак, у тугунни ечиш ихтиёри эркак кишида, яъни талоқ бериб утугунни ечиши ё ечмаслик эр ихтиёридадир. Эрни талоғисиз аёл киши никоҳ тугунидан халос бўлиб кета олмайди. Бу оятларга қўшимча равишда бир неча ўринда талоқ нисбатини эркак кишиларга берилган. Жумладан, “Агар аёлларни талоқ қилсаларинг[7], “Бас, агар яна у(аёл)ни талоқ қилса[8], “Агар (эркаклар) талоқни қасд қилсалар[9]. Булардан ташқари бир неча оятларда талоқ нисбати эркакларга берилгани маълум ва машҳур. Улардан бирортасида талоқ нисбати аёлларга берилмаган. Шунингдек, ҳадисларда ҳам талоқ бериш ихтиёри эркакларга берилган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олига бир киши келиб: “Эй, Расулуллоҳ хожам чўрсига мени уйлаб қўйиб, энди мен билан у(чўри)ни орасини ажратишни хоҳлаяпти” деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб: “Эй, инсонлар сизларнинг бирингизга нима бўлди-ки, қулини чўрисига уйлаб, сўнг у иккисини орасини ажратишни истайди. Зеро, талоқ болдирдан тутган киши учундир” дедилар” (Ибн Можа ривояти).

Ушбу ҳадисда ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам талоқ бериш ҳуқуқини эрга бермоқдалар.

 

Аёлларга талоқ ихтиёрини берилмаганлик ҳикматлари

 

Шариат талоқ ихтиёрини аёлларга бериш ўрнига фақат эркакларга берди. Уни остида манфаат ва ҳикматлар яширилган. Ушбу ҳикматлар ва манфаатларнинг тўғрисини фақат Аллоҳ таоло билади. Лекин, олимлар ўзларининг илмий ҳолатларига мувофиқ ушбу ҳикматларни баён қилишга уринганлар. Улардан бири, турмуш қургандан кейин эр аёл устидан раҳбарга айланади. Шунинг учун талоқ ихтиёри эрга берилди ва шу билан бир қаторда эркак ҳақиқатгўй, муътадил ҳарактерга эга, совуққон, аёлларга нисбатан тафаккур ва тадаббурлироқ, сабр-бардошлироқ бўлади.

Хонадон ташвишлари қайсидир жиҳатдан эркакда кўпроқ бўлгани боис аёли, фарзанди ва келажакдаги насли ҳақида кўпроқ фикр юритади. Эр уйланиб тўй қилиш учун катта харажат сарфлайди ва аёлига маълум миқдорда маҳр бериб, уйини жиҳозлар билан жиҳозлаб, никоҳ риштасини пайдо қилади. Бундай сарф-харажатдан кейин никоҳ риштасини бузишдан эр катта зиён кўради. Шу боис бирор муҳим сабабсиз талоқ қўйишни эр ҳаёлига ҳам келтирмайди. Одатда, аёллар мустақил фикрга эга бўлмай арзимаган нохушликга дуч келиши билан, жаҳли чиқиб кетади ва ҳаддан зиёд рашк қилиб охирги қарорни қабул қилиб юборадиган табиат ва фитратга эга бўладилар. Шунга биноан ақду никоҳни бузибташлашни шариат аёлларга бермади. Аёллларга талоқ ҳуқуқи берилганида никоҳни эртаси куниёқ аксарият ўринда никоҳ риштаси бузилган бўлиб, болалар гўё қўғирчоқга айланиб қолардилар. Ушба ҳақиқатни ҳанафий олимларидан ибн Ҳумом шундай ёритган:

 Аёллар ақли ноқис бўлишлари билан бир қаторда кўпинча нафсий хоҳишларига амал қилганликлари боис талоқ ихтиёри аёлларга эмас эркакларга берилди. Ҳавои нафсга ҳаддан зиёд эътибор берганликлари учун аксарият вақтда улар ихтиёр қилган нрсалар хато бўлиб чиқади ва кўп алданадилар. Динлари ноқис бўлгани боис кўпроқ дунёвий юмиш (кийим-кечак фосонларини танлаш)лар, макр-хийла (мақсадга эришиш учун бошқаларни алдаш)лар, эрни сирларини (дугоналарига) очиш ва шунга ўхшаш нарсалар билан банд бўладилар”[10].

Эрга талоқ ҳуқуқини берилиш сабаби яна шу бўлиши мумкинки, эр аёлни кундалик юмушларини, нафақаларини ва бошқа сарф-харажатларини бериш билан бир қаторда уларга маҳр ҳам берадилар. Буларни барчасини ҳисоб-китоб қилиб кўрилса алақанча пулни ташкил қилади. Вақтида аёлни эҳтиёжларини қондиришдан эр ожиз бўлиб қолса, аёлдан фурсат сўрайди. Аёл эса, муҳлат беради. Талоқ изни аёлда бўлса-чи? Бундай вақтларда, яъни эр хотнини сарф-харажатларини қила олмаган пайтларда аёл тезда талоқ бериб юбориши мумкин. Шу боис ҳам эр талоқ беришдан ўзини тийиб туради.

Аёлларга талоқ ихтиёри берилганда баъзи аёллар никоҳ ва талоқни ўзлари учун бир касбга айлантириб, бир эрга тегиб маҳрни қўлга киритиш билан унга талоқ бериб юборар эдилар. Талоқ улар учун манфаат манбаи бўлиб қолар эди.

Ҳикмат ва манфаат сабабидан улуғ эр-хотинлик ришталари тугунини аёлга изнига топширилмади. Агар аёлларга талоқ ҳуқуқи берилганда кўплаб ноҳуш натижалар келиб чиққан бўлар эди. Буни тасдиқи сифатида ғарб мамлакатларда юз бераётган ойлавий ҳунук томошаларни кўриш мумкин. Чунки, уларда талоқ ихтиёри эр билан бир қаторда аёлларга ҳам берилган. Шу боис қирқ фоиз никоҳ ғарб мамлакатларида талоқ билан тугамоқда. Статистик маълумотларга қараганда ғарб мамлакатларда ажрашиш нисбати ҳаддан зиёд ортиб кетган. Ажралишнинг аксарият сабаби аёллар томонидан судларга берилган ажрашиш хатларидир.

 

Никоҳни тугатиш борасида аёлга берилган ихтиёр

 

Аёлга шариати исломия талоқ ихтиёрини бермади. Лекин, ундан билкул маҳрум ва эрининг зулми, стами остида мажбур ҳолда ғассол қўлидаги маййит каби қолдирилган дегани эмас, яъни аёл эрининг зулми ва стамидан халос бўлиш учун бирор йўлга эга эмас деб, тушунмаслик лозим. Чунки, золим эр зулмидан қутилиш учун шариат аёлларга талоқни маҳр эвазига сотиб олиш, яъни хулуъ имконини берган. Агар хулуъ қилишга эр розилик бермаса аёл шаръий ҳокимият судига ё шариъат қозисига эр-хотин ўртасидаги муомалани тақдим қилиб қонуний талоқни қўлга киритади ва никоҳ қози томонидан фасх қилинади.

 

Талоқ рукни

 

Талоқ тушунчасини ўзида мужассамлаштирган махсус лафзларни тил билан айтиш ё ўчиб кетмайдиган, аниқ ва равшан ёзиладиган нарсаларга талоқ лафзини ёзиш талоқ рукни ҳисобланади.

 Рукни истиснодан холи махсус лафздир. Махсус лафзлардан талоқ маъносига сароҳатан ё киноятан далолат қилувчи лафзлар тушунилади [11].

Ёзма талоқ қўйишнинг ҳукми батафсил кўринида келажакда зикр қилинади. Шу боис дил ва хаёлда талоқни ўйлаш ё талоқ васвасасини пайдо бўлиши ё талоқ бериш ваҳмини юзага келиши ё тил билан талоқ лафзларини айтмай дилда талоқ қўйиш билан талоқ тушмайди. Бу ҳақдна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ таоло умматимнинг қалби (ё хаёли) васваса бўлган нарсани модомики, унга амал қилмаган ё гапирмаган бўлса, авф қилди” дедилар” (Бухорий ривояти).

 

Талоқ шартлари

 

Талоқни тушиши учун тўрт шарт мавжуд. Улар:

1. Талоқ қўювчи болиғ ва ақилли бўлиши;

2. Уйғоқ, хуши ўзида бўлиши;

3. Талоқ қилинган аёл билан шаръан никоҳдан ўтган бўлиши;

4. Зоҳиран ё ботинан талоқ нисбатини никоҳидаги аёлга бериши. Бироз тафсийлот билан улар қуйида баён қилинади.

 

Талоқнинг биринчи шарти балоғатга етганлик

Талоқ қўяётган эр талоқ қўйиш вақтида болиғ бўлиши шартдир. Шу боис балоғатга етмаган эр аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилган:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Сабийнинг талоғи, итоқи, васияти, сотиб олиши, сотиши ва бирор (муомала) нарсаси жоиз эмас” дедилар” (Дорамий ривояти)[12].

Талоқ бериш учун яхши, ёмон нарсаларни фарқлай оладиган ақл бўлиши лозим. Балоғатга етмаган ва жинниларда бундай ақл бўлмайди.

 Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сабий ва мажнуннинг талоғидан бошқа барчанинг талоғи жоиздир” деганлар”. Чунки, аҳлиятлик яхши билан ёмонни фарқлай оладиган ақл билан бўлади. У иккисида, яъни сабий билан мажнунда бундай ақл йўқ [13].

 

Муроҳиқнинг талоғи

 

Балоғат ёшига яқинлашиб қолган болага муроҳиқ дейилади. Яхши билан ёмонни ажратиб олишга қодир ақлга эга муроҳиқ томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Ўн беш ёшга тўлган бола маний ё тушида булғаниш ё аёлини ҳомиладор бўлиши каби балоғат аломатларини англатувчи бирор нарсани кўрмаса, болиғ ҳисобланади. Балоғатга етишдан олдин қўйилган талоқда ҳеч қандай маъно йўқ.

 Мавлонинг қулини аёлига қўйган талоғи, сабий ҳамда муроҳиқларни талоғи воқеъ бўлмайди [14].

 

Балоғатга етмаган боланинг аёлига ота ёки валий томонидан қўйилган талоқ

 

Балоғатга етмаган болани никоҳлаш учун валийлар бола томонидан вакил сифатида ийжоб ва қабул лафзларини айтиб болани никоҳлаб қўйишлари мумкин. Лекин, талоқда балоғатга етмаган бола номидан вакил бўлиш мумкин эмас. Шунинг учун балоғатга етмаган бола номидан ота ё валий талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди. Зеро, талоқ бериш ҳуқуқини шариъат фақат талоқ қўйиш лаёқатига эга шахс, яъни балоғатга етган эрга бергандир. Эр балоғатга етмаган бўлса, талоқ бериш учун эрни балоғатга етиши кутилади[15].

Ибн Можадан ривоят қилинган “... талоқ болдирдан тутган киши учун” ҳадисга биноан балоғатга етган, ақллий эрни талоғи талоқ ҳисобланади

Қиз жувон бўлиб, эр балоғатга етмаган ёш бўлса, қизни зинога юриб қўйиш хавфи туфайли номига доғ тушиб қолиши мумкин бўлса, бкндай ҳолатда имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабига амал қилиш имконияти мавжуд, яъни ҳанбалия мазҳабига биноан мумаййиз (яхши ёмонни ажратишга ақли етадиган балоғатга етмаган бола) томонидан қўйилган талоқ воқеъ бўлади[16]. Бу ҳолатда энг яхши сурат шуки, қиз қози олдига бориб, эр-хотин ўртасидаги ҳолатни баён қилади ва қози никоҳни фасх қилиб беради. Шунингдек, пичилган, жинсий заъиф кишиларнинг аёллари ҳам қози воситасида ажралиб, бошқа эрга тегишлари мумкин. Бу ҳукм, яъни қози томонидан никоҳни фасх қилиш балоғатга етмаган болаларнинг аёларига ҳам тааллуқли бўлади.

 

Ёш ҳижрий ё мийлодий йилнинг қай бири билан ҳисобланади?

 

Балоғатга етиш биринчи навбатда балоғат аломатларини намоён бўлиши билан белгиланади. У аломатлардан бирортаси топилмаган суратда ўн беш ёш балоғат ёши деб тайин қилинади. Болани ҳижрий қайси санада туғилганлиги ҳақида бирор маълумот топилмаса ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома мийлодий сана билан расмийлаштирилган бўлса, мийлодий санага биноан бола ҳали ўн беш ёшга тўлмаган бўлса, ҳижрий сана билан мийлодий сана солиштириб кўрилса, ҳижрий санага мувофиқ бола ўн беш ёшга тўлган ё ундан ўтган бўлса, ҳижрий йил эътиборга олинади ва бу бола томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланилади[17].

 

Балоғатга етмаган вақтда қўйилган талоқни балоғатга етгандан кейин тасдиқ қилиш

 

Балоғатга етмай қўйилган талоқга эътибор қаратилмайди. Балоа балоғатга етгандан кейин у (балоғатга етишдан олдин қўйган) талоғини тасдиқласа, яъни ўша вақтда қўйилган талоқ талоқ деса, талоқ тушмайди. Чунки, талоқ тушмайдиган вақтга нисбат бериб талоқни тасдиқ қилмоқда. Агар бола: “Балоғатга етмай қўйган талоғимни ҳозир воқеъ қиламан” деса, талоқ тушади. Чунки, бу иборада ҳозирги замон қўлланилмоқда, яъни балоғатга етмай қўйган талоғим тушмаган эди. Энди ўша талоғни балоғтга етиб қўйяпман деган бўлади ва талоқ тушади. Чунки, иккинчи иборада талоқ нисбати балоғатга етган даврга берилмоқда.

Балоғатга етгандан кейин: “У талоқни воқеъ қиламан. Унда мен балоғатга етмаган эдим” деса, талоқ тушмайди. Чунки, у ботил қилинган талоқ ҳукмига ишора қилмоқда[18].

 

Балоғатга етмаган боланинг аёлига бирор бошқа киши талоқ берса, бола балоғатга етгандан кейин унга эътибор қилса

 

Ёш боланинг аёлига валий ва бирор бошқа киши талоқ берса, бола балоғатга етгандан кейин унга эътибор берса, талоқ тушадими ё тушмайдими? Бу ҳолатнинг икки кўриниши бор. Биринчиси, бола балоғатга етгандан кейин: “Фалон шахс воқеъ қилган талоқни мен воқеъ қиламан” деса, аёлига талоқ тушади. Иккинчиси, бола балоғатга етгандан кейин: “Фалон шахс берган талоқни жоиз ҳисоблайман” деса, аёлига талоқ тушмайди[19].

 

Талоқ беришга ёш болани вакил қилиш

 

Бир киши балоғатга етмаган болага: “Мени номимдан вакил бўлиб, аёлимга талоқ берасан” деса, бола вакил сифатида талоқ берса, вакил қилган кишининг аёлига талоқ тушади[20].

 

Талоқ қўювчининг ақлли бўлиши

 

Талоқ тушиши учун талоқ қўювчи ақлли бўлиши шарт. Шу боис телба томонидан қўйилган талоқ тушмайди. Чунки, у бирорта муомалани тасарруф қилишга аҳл эмас[21].

 

Мажнуннинг таърифи

 

Димоғдаги қувватига халал етган ё ишдан чиқган кишига жинни дейилади. Инсон ақлдаги қувват орқали яхши ишни ёмон ишдан ажратади. У қувват кетгандан кейин инсон ўзи қилаётган ишнинг натижасини чиқара олмай қолади. Ақлдаги қувватни кетишига турли сабаблар мавжуд. Жумладан, туғилганда телба бўлиб туғилади ё димоғдаги мувозанат турли бошга тушган мусибатлар сабабли муътадилликдан чиқиб кетади ё шайтон ё турли бўлмагур хаёллар бора-бора кучайиб ақлни эгаллаб олади. Натижада, ҳеч қандай сабабсиз кулиш ва қўрқиш пайдо бўлади[22].

 

Маътуҳнинг талоғи

 

Телбалик ҳам жинниликнинг бир тури ҳисобланади. Унда ҳам ақл яхши билан ёмонни фарқлай олмайди. Лекин, баъзи сўзларини эшитиб соғлом деб ўйланади. Баъзиларини эшитиб эса, жинни дейилади. Натижада, инсон тўғри фикр юритишдан маҳрум бўлади. Ҳис ва идрок инсон бошқарувига бўйин сунмай қўяди, яъни инсон ўз ҳисларини бошқара олмай қолади. Бундай шахс томонидан қўйилган талоқ ҳам тушмайди. Чунки, унда ўзини-ўзи тасарруф қилиш йўқ. Ҳа, агар ҳуши ўзига қайтса ва ундан кейин талоқ қўйса, талоғи тушади[23].

 



[1] Ибн Ҳумом. Фатҳул қодийр. Ж. III. Б. 327.

[2] Дуррул мухтор маъа шомий. Ж. IV. Б. 427.

[3] Шаъроний. Ал-Мийзон. Ж. II. Б. 135.

[4] Дуррул мухтор. Ж. IV. Б. 427-428.

[5] Дуррул мухтор. Ж. IV. Б. 143.

[6] Мушкотул масобиҳ. Ж. II. Б. 287.

[7] Бақара 223-оят.

[8] Бақара 230-оят.

[9] Бақара 227-оят.

[10] Фатҳул қадийр. Ж. III. Б. 327.

[11] Шомий. Ж. IV. Б. 431.

[12] Мусаннифу ибн Шайба. Ад-Дироя фий тахрижи аҳодиси Ҳидоя ала ҳомиши Ҳидоя. Ж. II. Б. 358.

[13] Ҳидоя. Ж. II. Б. 358.

[14] Дуррул мухтор ала ҳомиши шомий. Ж. IV. Б. 451.

[15] (Дуррул мухтор ала ҳомиши шомий. Ж. VI. Б. 34).

[16] Кифоятул муфтий. Ж. VI. Б. 34.

[17] Мустафоду дорул улум Девбан. Ж. IX. Б. 71.

[18] أَجَازَهُ بَعْدَ الْبُلُوغِ ، أَمَّا لَوْ قَالَ : أَوْقَعْته وَقَعَ لِأَنَّهُ ابْتِدَاءُ إيقَاعٍ

“Дуррул мухтор” да “Балоғатга етмай айтган талоғини балоғатга етгандан кейин тасдиқ қилса, талоқ тушмайди. Аммо: “У (талоқ)ни воқеъ қилдим” деса талоқ тушади” дейилган. Чунки, биринчи суратда ботил бўлган ҳукмни тасдиқлаш мавжуд. Аслида ботил қилинган ҳукмга қайтадан иқрор бўлинса ҳам ботиллигича қолади. Иккинчи суратда, замир талоқ жинсига қайтмоқда, ботил ҳукмга эмас. Шунинг учун матнда айтилган иккинчи ибора билан талоқ тушади. Шунингдек, “Анашу талоқни воқеъ қилдим” деса ҳам талоқ тушади. Лекин, “Афйтган нарсамни воқеъ қилдим” деса талоқ тушмайди. Чунки, бу ҳолатда ботил қилинган ҳукмга ишора бордир (Шомий. Ж. IV. Б. 451).

[19] Бу ҳақда Фатаво оламгрия (Ж. I. Б. 353)да шундай дейилган:

ولو أن رجلاً طلق امرأة الصبي فقال الصبي بعد بلوغه أوقعت الطلاق الذي أوقعه فلان يقع ولو قال أجزت ذلك لا يقع.

“Бир киши ёш болани аёлини талоқ қилса, бола балоғатга етгандан кейин: “Фалончи воқеъ қилган талоқни воқеъ қилдим” деса, талоқ тушади. Агар: “Анавини тасдиқ қиламан” деса, талоқ тушмайди.

[20] Фатаво оламгрия” да бу ҳақда (Ж. VI. Б. 353) шундай дейилган:

وَلَوْ كَانَ الصَّبِيُّ وَكِيلًا بِالتَّطْلِيقِ مِنْ قِبَلِ رَجُلٍ فَطَلَّقَ الصَّبِيُّ صَحَّ كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة

Бола бир киши томонидан талоқ қўйишга вакил бўлиб, талоқ қўйса, дуруст бўлади. “Татархония”да ҳам шундай зикр қилинган.

[21].Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг “Сабий ва мажнун талоғидан бошқа барча талоқ жоиздир” деган ҳадисларига мувофиқ ақли ўзида бўлмаган жиннилар томонидан берилган талоқ тушмайди. Чунки, аҳлият яхши билан ёмонни ажратадиган ақл биландир. У иккаласида бундай ақл йўқ (Ҳидоя. Ж. II. Б. 358).

[22] “Талвиҳ”да мажнунга шундай таъриф берилган. Жинни – яхши ва ёмон ишлар орасини ажратиб бергувчи, оқибатини идрок қиладиган қувватни яратилишда димоғдаги нуқсон ё димоғни бирор кўнгилсиз ҳодиса ё шайтон эгаллаб турли бўлмагур хаёллар орқали сабабсиз кулдириш ва йиғлатиш каби нарсалар туфайли аралашиб кетиши (Шомий. Ж. IV. Б. 451)

[23] Телба вақтда қўйилган талоқ тушмайди. Агар телба кишини ҳуши ўзига қайтса ва талоқ қўйса, талоғи талоқ ҳисобланади (Оламгрия. Ж. I. Б. 353).

 
« Олдинги   Кейинги »