Сақич чайнаш Принтер учун
30.07.2012 й.
    Рўзадор учун сақич чайнаши рўзасини очмайди. Чунки, у ичга кетмайди.
Агар ажрагувчи бўлса, рўзани бузади, албатта. Зотан, баъзи қисмлари ичга кетади.
Агар қора сақич бўлса, рўзани бузади, дейилган. Чунки, у ажрагувчи, бўлак-бўлак бўлиб кетгувчидир.
Умуман, сақич чайнаш рўзани бузишдан сақлаш мақсадида макруҳ, дейилади. Зеро, рўзада сақич чайнаб юриш рўза тутмаганликда айбланиш, маломатга қолишга сабаб бўлади.
Агар хотин киши рўзадор бўлмаса, мисвок ўрнига ўтганлиги боис сақич чайнаши макруҳ эмас. Улар мисвок ишлатмайдилар. Чунки, тишлари заифдир. Сақич чайнаш эса тишларни мисвок каби қувватлантиради.
Фахр ул-ислом ҳазратлари зикр қилганларидек, эркаклар учун сақич чайнаш макруҳ ҳисобланади. Қачонки, оғизларида иллат (масалан, ёмон ҳид) бўлмаса. Баъзилар, эркакларнинг сақич чайнаши мустаҳаб эмас, деганлар. Аёлларга эса сақич чайнашлари мустаҳаб бўлади. Зотан, эркакларнинг аёлларга ўхшаши макруҳдир.

Бурҳониддин Марғилоний. “ал-Ҳидоя”. Китоб ас-савм, 1-жилди.
-Лакнау: “Юсуфий” матбааси, 1314. 200-бет.
Ҳамидуллоҳ Беруний   
 
« Олдинги   Кейинги »