"Зикр аҳлидан сўранг" 1-қисм (DVD) Принтер учун
31.05.2012 й.

Zikr_DVD1

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Зикр аҳлидан сўранг" номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурнинг 1-қисми.

Барчамизга маълумки, элимизнинг севимли китобига айланган, бизни қизиқтирган барча саволларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан берилган жавоблардан иборат «Зикр аҳлидан сўранг» асари китобсевар мухлисларимизнинг қалбидан муносиб ўрин эгаллади. Илм истагида, муаммосига ечим топиш илинжида савол сўраётган мухлисларимизга янада кенгроқ маълумотлар бериш, саволларга жонли мулоқот тарзида жавоб бериш мақсадида «Зикр аҳлидан сўранг» деб номланган видеолавҳалар туркуми тайёрланди.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  “Зикр аҳлидан сўранг” 1-қисм (DVD video)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2012
Ҳажми:  77 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган:

1. Муқаддима
2. Аёлларга оид масала
3. Ойнинг энг яхши саволи
4. Ҳазил ҳақида
5. Нархни сунъий ошириш
6. Таҳорат. Истинжо мустаҳабдир
7. Сафар намози

 
« Олдинги   Кейинги »