"Одоблар бўстони" 1-қисм (DVD) Принтер учун
31.05.2012 й.

Image

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Одоблар бўстони" номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг 1-қисми.

Муҳтарам мухлисларимизнинг эътиборига ҳавола қилинаётган видеосуҳбатлардан яна бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Одоблар бўстони» деб аталган туркум маърузаларидир. Ислом динимизнинг инсониятга тақдим этган энг буюк неъматларидан бири – гўзал ҳулқ, одоб-аҳлоқдир. Бу мўътабар мавзуда беҳисоб китоблар битилган бўлса-да, одамийлик, инсонийлик сабоқлари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. «Одоблар бўстони» деб аталмиш ушбу мажмуадан шайх ҳазратларининг одоб-аҳлоққа оид кўплаб мавзулардаги мавъизалари ўрин олган.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  “Одоблар бўстони” 1-қисм (DVD video)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2012
Ҳажми:  74 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган:

1. Одоб ахлоқ
2. Кийиниш одоби
3. Таомланиш одоби. Умумий қоидалар
4. Таомланиш одоби. Жамоат билан таомланиш
5. Таомланиш одоби. Исроф қилмаслик
6. Неъматга шукр

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz