Она раҳмининг чидамлилиги Принтер учун
23.03.2012 й.
«Ахир, Биз сизларни бир ҳақир су в дан яратмадикми?! Сўнг у сув-нутфани пухта қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўймадикми?! Маълум муддатгача (яъни ой куни етиб туғилгунича)» (Мурсалот сураси, 20-22-оятлар).
Оятда она раҳмининг соғлом, чидамли ва пухта яратилганига ишора қилинмоқда. Раҳм аёлнинг қуймуч суяги бўшлиғининг ўртасида жойлашгани учун ғоят ҳимояли жойда турган ҳисобланади. Раҳм нок шаклида ва мускуллардан ташкил топган девор билан ўралган ичи бўш аъзодир. Балоғатга етган аёлларда узунлиги 8 см, эни 5 см, баландлиги 2,5 см бўлади. Кичик парда бўлган раҳм ҳомиладорликнинг охирига келиб кенгайиб кетади. Ҳомиладорликдан ташқари ҳолларда раҳмнинг оғирлиги 50 грамм атрофида бўлади. Ҳомиладорлик даврида эса ичидаги боланинг оғирлиги га қараб 5 кг.дан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бу эса раҳм оғирлигининг 100 баробар ортиши демакдир!
Инсон танасида бу даражада тез каттариб, тез ривожланадиган раҳмдан бошқа аъзо йўқ. Раҳм зич, қалин мускуллари ва ўзига хос яратилиш тарзи билан бошланғичда бор-йўғи бир неча сантиметр бўлиб, борган сари катталашган ҳомилани барча ташқи зарба ҳамда таҳликалардан қўриқлайди. Одам пайдо бўлишининг энг ожиз босқичларини таҳликаларсиз ва ўлмасдан давом эттира олиши раҳмнинг соғлом ҳамда пухта яралиши туфайлидир. Эмбрион учун ишончли ва энг муносиб жой она раҳмидир. Қуръонда диққат тортилган раҳмнинг пухта яратилишини ўрганиш, инсон яратилишининг илк босқичларидан эътиборан Аллоҳ раҳмати, ҳамма нарсани рисоладагидек мослаганининг исботидир.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz