Луғат (танловга) Принтер учун
24.01.2012 й.
Мен ҳозирда умумтаълим мактабида “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” туркумидаги фанлардан ўқувчиларга таълим бериб келяпман. Қуйида тақдим этаётган луғат ўқув дастуридаги 5-6 синф “Ватан туйғуси”, 7-9 синф “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” дарсликлари асосида тузилган бўлиб, ДТС талабларига жавоб беради. Ушбу луғат дарс давомида ўқувчи ва ўқитувчининг ёрдамчиси бўлиб, ўқувчиларда мазуга оид атама, тушунчаларни тез ва осон ўрганиб олишлари учун замин яратати ва натижада дарс самарадорлигига эришилади. Бу луғатдан ҳам ўқувчи, ҳам ўқитувчи фойдаланиши мумкин. Шунингдек, ушбу луғат она тили ва адабиёт, тарих, ҳуқуқ сингари ижтимоий фанларда ҳам ёрдамчи жиҳоз сифатида қўлланилиши мумкин.
- А –

 

Авлодлар – инсон наслининг давомчилари

 

Аждодлар – инсоннинг узоқ ва яқин ота – боболари

 

- Б -

 

Бунёдкор ғоя – инсоннинг қалби ва онгида яратувчилик салоҳиятини уйғотиб, ўз халқи, Ватани ва инсониятга фойдали ишлар қилишга сафарбар этадиган ғоя

 

- В -

Вайронкор ғоя – инсон қалбидаги салбий интилишларни уйғотиб, эзгу тушунчаларни сохталаштириб, улардан ёвуз мақсадлар йўлида фойдаланишга уринадиган ғоя

 

Ватан – арабча, туғилган макон

 

Ватан равнақи – ҳаётнинг ҳамма соҳалари бўйича ривожланиш ва юксалишни, мамлакатимизнинг жаҳондаги обрў-эътибори янада ортиши, миллий тараққиёт

 

Ватаннинг маънавий бойликлари – халқнинг онги, дунёқараши ва фазилатларининг юксалишига хизмат қиладиган, ақлимиз ва руҳимиз озиқланадиган бойликлар

 

Ватаннинг моддий ресурслари – унинг ер ости ва ер усти бойликлари

 

Ватанпарварлик – Ватан манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фидойилик, ўз юртини севиш, унга садоқат билан хизмат қилиш, унинг мустақиллиги, тинчлиги ва тараққиёти йўлида жисм-у жонини сафарбар этиш, фидойилик кўрсатиб яшаш

 

Виждон – ҳамма нарсага ҳақиқат ва адолат, инсонийлик, эзгу орзу-интилишлар нуқтаи назаридан қараш, ёндашиш, баҳо бериш билан боғлиқ тушунча

 

- Г -

 

Ген – лотинча, насл, зот

 

Глобаллашув – ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви

 

 

- Д -

 

Давлат рамзи – қонун билан тасдиқланган, мамлакатнинг мустақиллиги, давлатчилик тарихи, халқнинг хоҳиш – иродаси ва кўҳна қадриятлари мужассами бўлган расмий белги

 

Диний ақидапарастлик – диндаги муайян ақида ёки қоидаларни, ўринли ёки ўринсизлигидан қатъий назар, кўр-кўрона қўллаш ва мутлақлаштиришга интилиш

 

Диний конфессия – муайян динга этиқод қилувчи кишилар жамоаси

 

Динлараро бағрикенглик – хилма – хил дин ва мазҳаб эгаларининг бир-бирининг эътиқодини ўзаро ҳурмат қилиб, тушуниб, ягона замин, ягона ватанда, олийжаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши

 

Дунё ҳамжамияти – умубашарий ғоялар атрофида уюшган ҳолда, умумий мақсадлар йўлида ўзаро келишиб ҳаракат қилаётган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар, жаҳондаги барча тараққийпарвар кучлар

 

Дунёнинг мафкуравий манзараси – одамларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун олиб бориладиган кураш жараёни, бу курашнинг намоён бўлиш шакллари, устувор хусусиятлари, усул ва воситалари

 

Дўстлик – инсонлар ўртасидаги мақсадлар, интилишлар, қарашлар ва манфаатлар яқинлиги, ўзаро бир-бирини тушунишга, бир-бирига ишонишга асосланган муносабатлар

 

- И -

 

Идеализм – юнонча “тасаввур, тушунча”; олам ва одамнинг яралиши, табиат ва жамиятнинг моҳияти ҳамда ривожида руҳий, моддий бўлмаган омилларни устувор деб билувчи фалсафий қарашлар мажмуи

 

Ижтимоий ҳамкорлик – жамиятдаги ҳар бир инсон, гуруҳ ва тоифа манфаатларидаги муштараклик, умуммиллий мақсад асосида жамият миқёсида бирлашиб, баҳамжиҳат ҳаракат қилиш

 

Империя – лотинча, мутлақ, яъни чекланмаган ҳокимиятга эга бўлган, ўз тасарруфида кўплаб мамлакат ва халқларни мажбуран тутқунликда сақлаб турадиган йириа тажовузкор давлат

 

Инсонпарварлик – одамзод қадри, унинг эркинлиги ва қобилиятларининг ҳар томонлама намоён бўлиши учун курашиш, кишиларнинг бахт – саодати, тенг ҳуқуқлилиги, адолатли ҳаётини таъмин этишга интилишини ифодалайдиган ғоя ва қарашлар тизими

 

Ислоҳот – арабча, тузатиш, янгилаш, яхшилаш, тубдан ўзгартириш

 

Исми шариф – азиз исм, қутлуғ ном

 

Ички дунё – ҳаётни фақат ташқаридан эмас, айни пайтда хаёл ва тасаввур ёрдамида кузатиб, таҳлил этиб, баҳолаб, керакли билим – тажрибаларни йиғиб, саралаб бориш имконини берадиган руҳий – маънавий олам

 

- К-

 

Комиллик – камолотга етиш, яъни мукаммал бўлиш

 

Консервация – лотинча, эскиликни тиклаш, эскиликни ёқлаш

 

- М -

 

Манфаат – мақсадга мувофиқ бўлагн, талаб ва эҳтиёжларга жавоб берадиган нарса-ҳодиса, хатти-ҳаракат ёки фаолият

 

Манқурт – тарихий хотирасини йўқотган, ота-бобосини, ўзининг кимлигини эсдан чиқарган, қул бўлишдан бошқа нарсага ярамайдиган кимса

 

Материализм – лотинча “моддий”; табиат, жамият ва одамнинг мавжудлиги, яшаш ва ривожланишини тушунтиришда модда (материя) ва унинг хоссаларини устувор деб билишга асосланган фалсафий қарашлар мажмуи

 

Мафкура – арабча, фикрлаш

 

Маънавий таҳдид – аввало тили, дини, эътиқодидан қатъий назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий, информацион хуружлар

 

Маҳаллийчилик – кишиларда ўзлари туғилиб ўсган жой билан боғлиқ ҳолда шаклланадиган ҳудудий яқинлик туйғусининг салбий кўринишда намоён бўлиши

 

Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезони

 

Маҳалла – арабча, жой

 

Миллат – тил, дин, макон, тарих, турмуш тарзи ва маънавият бирлигига эга бўлган этник гуруҳ

 

Миллий қадриятлар – фақат маълум бир ҳудуд, халқ ва миллатга хос анъана, урф-одат ва тарихан шаклланиб келган бошқа ҳаётий зарур кўникмалар

 

Миллий ғоя – аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадлари

 

Монументал санъат – катта таъсир кучига эга бўлган маҳобатли ҳайкаллар ва ёдгорлик мажмуалари

 

Мустақиллик – бировга қарам бўлмаган, ўз ихтиёри билан ҳаракат қилишга қодир, озод ва эркин инсон, халқ, давлат фаолияти моҳияти

 

- Н -

 

Никоҳ – оиланинг ҳуқуқий асоси

 

- О -

 

Огоҳлик – дунёдан, ён-атрофда бўлаётган ўзгаришлардан, одамлар ва халқларнинг орзу-интилишларидан доимий бохабар бўлиб яшаш

 

Оила – арабча, никоҳ ва қариндошлик асосида биргаликда яшаш

 

 

- П -

 

Принцип – лотинча, муайян бир назария ёки таълимотнинг асосий қонун-қоидаларини, қараш ва нуқтаи назар

 

 

-Р -

 

Рамз – белги, ишора, далолат

 

Руҳий покланиш – кўнгил тозалиги, фақат соф ва эзгу орзу-ниятлар, яхши ишларни амалга ошириш истаги билан беғараз яшаш

 

 

- С -

 

Соғлом турмуш тарзи – жаҳолат ва хурофотдан, зарарли одатлардан холи бўлган, илм, маънавият, спорт воситасида ўзини ўзи тарбиялаб борадиган, инсон, оила ва жамиятнинг камол топишига хизмат қиладиган ҳаёт шакли

 

Стратегик йўл – узоққа мўлжалланган умумий мақсад

 

Суверенитет – французча, олий ҳокимият

 

 

- Т

 

Тамойил – арабча, бир тарафга йўналиш

 

Терроризм – лотинча “қўрқув”; ёвуз мақсадлар йўлида, куч ишлатиб, одамларни гаровга олиш, уларни жисмоний йўқ қилиш, жамиятда ваҳима қўзғашдан иборат зўравонлик усули

 

Тимсол – бирор – бир нарсанинг мисли, ўхшаши, рамзий ифодаси

 

Тушунча – нарса-ҳодисаларга хос энг муҳим хусусиятларнинг мужассам ифодаси

 

- У -

 

Умумбашарий қадриятлар – бутун инсоният учун умумий аҳамиятга эга бўлган, турли халқлар ўртасидаги алоқалар туфайли тарихан шаклланиб борадиган ҳаётий зарур кўникмалар

 

- Ф -

 

Фидойилик – ўзини бирор-бир ишга бағишлаш, тўла сафарбар этиш, керак бўлган тақдирда эса, эзгу мақсад йўлида ҳатто жон бериш

 

Фуқаро – ҳуқуқий жиҳатдан бирор бир давлатга мансублик

 

Фуқаролик жамияти – давлат бошқарувида фуқаролар ва улар томонидан тузилган фуқаролик ташкилотлари фаол иштирок этадиган, ҳал қилувчи ўрин тутадиган жамият

 

- Х -

 

Халқ – арабча, “яратилган”; яратилган кишилар жамоаси

 

Халқ фаровонлиги- одамларнинг жамиятдаги муносиб турмуш шароити, иқтисодий жиҳатдан ўзига тўқ бўлиб яшаши, энг зарур моддий эҳтиёжларнинг тўлиқ қондирилишини таъминлайдиган ижтимоий ҳаёт даражаси

 

Худбинлик – одамнинг фақатгина ўзини ўйлаши, бошқаларнинг манфаатлари билан ҳисоблашмаслиги, истакларини қондириш йўлида ўзгаларни оёғости қилиб кетишдан ҳам қайтмасликдек салбий иллат

 

- Ш -

 

Шарқ – дунёнинг машриқ томонида, яъни қуёш чиқадиган тарафида жойлашган минтақа ва мамлакатлар ҳамда у ердаги одамлар

 

Шаҳар – арабча, обод жой, мамлакат, ўлка, аҳоли тиғиз яшайдиган макон

 

- Ц -

 

Цивилизация – лотинча, маданий тараққиёт. Арабча маънодоши тамаддун, яъни маданийлашишдир.

 

- Э -

 

Экстремизм – лотинча, “ашаддий”; ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирларни, ҳаракатларни, фикр-ғояларни ёқловчи қараш, ўулар асосида фаолият юритиш

 

- Ў -

 

Ўзбек халқи – Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида яшайдиган ўзбек миллатига мансуб аҳоли, яъни ўзбеклар

 

- Қ -

 

Қадрият – неча асрлардан буён инсон томонидан қадрланиб, тараққиётга хизмат қилиб келаётган одат, расм-русум, анъана, тушунча ва тамойиллар

 

Қалб – арабча, кўнгил, юрак, дил

 

Қалбан улғайиш – ҳаётдаги ҳар бир воқеа-ҳодисани зийраклик билан кузатиб, хулоса чиқариш, инсондаги ҳис этиш, англаш туйғусининг тобора кучайиб, мукаммаллашиб

бориши

 

Қаноат – ҳаётда оғирликларга чидаш, нафсни тийиш, озга ҳам, кўпга ҳам бардошли бўлиш

 

Қариндошлик – насл-насаб, қон-қариндошлик жиҳатидан ўзаро яқинликни билдирадиган мезон

 

Қишлоқ – ўзбекча, қишлайдиган сўз

 

Қонунийлик – қонун устуворлиги, қонунга мувофиқлик, фақат қонун асосида яшаш, ғайриқонунийликка йўл қўймаслик

 

- Ғ -

 

Ғарб – дунёнинг мағриб томонида, яъни қуёш ботиш тарафида жойлашган минтақа ва мамлакатлар ҳамда у ерлардаги халқлар

 

Ғоявий бўшлиқ – инсонниг қалбида, онгида вужудга келадиган фикрий, ҳиссий ва мафкуравий вакуум

 

- Ҳ -

 

Ҳис туйғу – инсоннинг ички, руҳий сезгилари

 

Ҳуқуқий демократик давлат – қонунларга таянган ҳолда ривожланадиган, халқнинг хоҳиш – иродаси асосий ўрин тутадиган давлат

 

Ҳуқуқий маданият – бу инсонларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги муҳим билимларни эгаллаб олиш даражаси, кишининг қонунларни билиш ва улар асосида яшаш борасида орттирган тажрибаси, умумий ҳуқуқий савияси

 

 

 

 

Гўзал Муҳиддинова

 
« Олдинги   Кейинги »