Тун роҳати (танловга) Принтер учун
19.01.2012 й.
Аллоҳ сизга интиқ, шошар,
Шайтон лаъин узоқ қочар,
Осмон эшикларин очар,
Тун роҳатин татиб кўринг.

Фаришталар ёнингизда,
Қанотлари пойингизда,
Раҳмат ухлар жойингизда,
Тун роҳатин татиб кўринг.

Ўқиб қазо ё таҳажжуд
Пок бўлади чиркин вужуд.
Ҳаққа қилиб узоқ сужуд,
Тун роҳатин татиб кўринг.

Дуолар ҳам тез ижобат,
Бу энг гўзал бир ибодат,
Ҳақдир сизга сўнг шафоат,
Тун роҳатин татиб кўринг.

Салом бериб ўнгга сўлга,
Қуръон олиб яна қўлга,
Чиқинг бу тун нурли йўлга,
Тун роҳатин татиб кўринг.

Бир ҳаловат топасиз, оҳ,
Шул жойнамоз энг зўр гувоҳ,
Тўкилсин-эй, минг бир гуноҳ,
Тун роҳатин татиб кўринг.

Дуо қилиб, каминани,
Ота-онам жаъмиларни,
Фарзандларим кабиларни
Тун роҳатин татиб кўринг
Сажда чоўи ҳабиб бўлинг!

Мурожаат

Бизнинг суҳбатимиз оятлар бўлсин,
Гурунглар чўзилиб, соатлар бўлсин,
Юриш-туришимиз тоатлар бўлсин,
Исломда дўст бўлган дугоналарим.

Қиёматда сизлар ёрдамчи бир дўст,
Ота-онамизга тикилса-да кўз,
Ёрдам беролмайди сиз каби чин сўз,
Исломда дўст бўлган дугоналарим.

Келинг, суннатларни айлайлик бажо,
Бошимиз саждада қилиб илтижо,
Саловатлар айтиб, Раббимга сано,
Исломда дўст бўлган дугоналарим.

Ўийбатга кетмайлик, ҳадислар қолиб,
Савоб бераркансиз маҳшаргоҳ бориб,
Юрган савоб излаб, ўйларга толиб,
Исломда дўст бўлган дугоналарим.

Ўайбдан дуо қилиб ҳақларимизга
Фаришталар келар сафларимизга,
Савоб топиб аъмол дафтаримизга,
Исломда дўст бўлган дугоналарим.

Сиз билан дўст бўлиб топдим ҳаловат,
Зикримизда илм, Қуръон тиловат,
Фирдавсда Ҳақ берар албат мукофот,
Исломда дўст бўлган дугоналарим.

Эй менинг солиҳа, муслима гулим,
Бугун ёки эрта келса ҳам ўлим,
Менинг фонийдаги топганларимсиз,
Кўнглимга ҳаммадан ёққанларимсиз,
Исломда дўст бўлган дугоналарим.


Илтижо

Болалик чоўимда бир кўзим сўнди,
Юрак йиўлаб-йиўлаб армонга кўнди,
Бугун дуо қилиб, қалбим ҳам тўлди,
Раббим, отам қабрин нурларга тўлдир.

Етимлик азоби қийин бўларкан,
Етим гоҳ йиўлайди, гоҳо куларкан,
Ярми гуллаб турса, ярми сўларкан,
Раббим, отам қабрин нурларга тўлдир.

Қуръон ўқиб сизни эслайман йиўлаб,
Аллоҳдан сиз учун раҳматлар тилаб,
Жаннатда учрашсак Раббим бир сийлаб,
Раббим, отам қабрин нурларга тўлдир.

Бизнинг бўйимизни кўрмасалар ҳам,
Меҳмон бўлиб келиб юрмасалар ҳам,
Жойида тинч бўлиб ётсин ҳам,
Раббим, отам қабрин нурларга тўлдир.


Аллоҳ рози бўлсин

Ёд айлаган каламуллоҳ ҳар сатрини,
Нафасига ато этган гул атрини,
Баланд қилган икки дунё ҳам қадрини,
Аллоҳ ўзи сиздан рози бўлсин, бегим.

Бажо қилиб Расулуллоҳ суннатларин,
Қадрлангиз у кишининг умматларин,
Қиёматда олинг яна ҳимматларин,
Аллоҳ ўзи сиздан рози бўлсин, бегим.

Нари қочсин мунофиқу ўийбатчилар,
Сиз бор жойда туролмасин бидъатчилар,
Дўстингман деб баъзи бирлар кулфат тилар,
Аллоҳ ўзи сиздан рози бўлсин, бегим.

Рози бўлинг, биздан ўтган бўлса гуноҳ,
Сиз розисиз – шу розилик бизга паноҳ,
Кўксим тутай қаттиқ шамол ўтса ногоҳ,
Аллоҳ ўзи сиздан рози бўлсин, бегим.

Қиёматда нур айласин жамолингиз,
Беҳишт билан боўласин-да камолингиз,
Ўнг томондан берсин нома аъмолингиз
Аллоҳ ўзи сиздан рози бўлсин, бегим.

Бу дунёда нима қолар ўзи, айтинг,
Нурли йўлга бошласин, тор йўлдан қайтинг,
Сизга атаб ёзмоқдаман ушбу байтни,
Аллоҳ ўзи сиздан рози бўлсин бегим.
 
Бибинисо
 
« Олдинги   Кейинги »