"Ҳадис ва Ҳаёт" 36-жуз (МР3) "Зуҳд ва рақоиқлар" Принтер учун
23.07.2011 й.
islom.uz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зуҳд ва рақоиқлар» деб номланган 36-жузи ёзилган аудиодиск.

Туркумнинг ушбу жузининг аудиодискидан зоҳидлик ўз ичига нималарни олишини, рақоиқ нималардан иборат эканлигини ўрганишингиз мумкин.
Зуҳд» сўзи луғатда бир нарсани тарк қилиш ва ундан юз ўгириш маъноларини билдиради.
«Зуҳд» сўзи уламолар истилоҳида дунё, мол-мулк, обрў ва мансабдан юз ўгиришни англатади.
Зуҳднинг мўмин бандага вожиб бўлган қисми охиратда зарар етказадиган нарсани тарк қилишдир.
Зуҳдга яқин маънони англатадиган «вараҳ» сўзи ҳам бор. Вараҳдан мурод, ҳалол нарсаларни олишдир. Зуҳд эса, ҳалол бўлса ҳам, ҳожатдан ташқари нарсани олмаслиқдир.
«Рақоиқ» луғатда «рақиқ»нинг жами бўлиб, «нозик», «ўта таъсирли» деган маъноларни билдиради. Бошқача қилиб айтганда, қалбни рақиқ, яъни юмшоқ қиладиган нарсалар, деганидир.
Рақоиқ Қуръони Карим ояти, ҳадиси шариф, мавъиза, кишининг қалбини юмшатадиган манзара ёки ҳолат бўлиши мумкин. Рақоиқ ҳисобланган нарсалар Аллоҳ таолодан қўрқишга, қалбнинг титрашига, кўзга ёш келишига сабаб бўладиган нарсалардир.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 36-жуз. «Зуҳд ва рақоиқлар» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  713 дақиқа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 83-сонли тавсияси ила нашр этилган

 

Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:


• Кириш
• Дунёдан огоҳлантириш ҳақида
• Хожатсиз бино яхшимас
• Бойлик қаноатдадир
• Ҳирс қўйиш ва чексиз умиддан сақлан
• Фақир ва фуқаролар фазли ҳақида
• Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинҳ маишатлари
• Аҳли суффа
• Тилни тиймоқ - фарз
• Саломатлик узлатдадир
• Иймонниг баркамоллиги зарари йўқ нарсани тарк қилишдадир
• Аллоҳ таолонинг ҳукмига сабр қилишда улуғ ажр бордир
• Қазо ва қадар ҳақида
• Қадар ҳақида низо қилиш керак эмас
• Ажаллар ва ризқлар чегаралангандир
• Қалблар роҳманнинг қабзасидадир
• Кофирларнинг болалари ҳақида ворид бўлган нарсалар
• Фитрат аҳли ҳақида келган нарсалар
• Ишлар хотимага қараб бўлади
• Амали солиҳга шошилиш вожибдир
• Аллоҳ таолодан хавфда бўлиш
• Аллоҳ таолога таваккал қилиш
• Рақоиқлар ҳақида
• Жаннатга кириш аллоҳ таолонинг фазли ила бўлур
• Омонатнинг кўтарилиши
• Садақанинг фазли ҳақида
• Амри маъруф ва наҳйи мункар ҳақида
• Баъзи ўтганларнинг хабарлари
• Бешикда гапирганлар
• Иблис ва унунг лашкарлари
• Жин ҳақида маълумот
• Мукаррам фаришталар
• Хулоса

 
« Олдинги   Кейинги »