Қуръон Инжилдан “кўчирилган”ми? Принтер учун
03.07.2011 й.
30-савол. Биз Қуръон кўпроқ Инжил таркибидаги китоблардан, бир қатор насронийликни апокрифлари (насронийликда сохта ҳисобланадиган китоблар)дан ва секталар таълимотидан кўчирилган, яъни яҳудийлик ва насронийлик китобларидан териб, қурама қилинган  деб ҳисоблаймиз. Насронийликдаги кичик бир оқим сектага тааллуқли  Муқаддас Учлик тўғрисидаги ёлғон тасаввур шундан. Фақат  Инжил таълимоти унда  муаллифнинг билими камлиги сабабли бузиб юборилган.
   
30-жавоб.
Филип Хитти ўзининг “Ислом ва Ғарб: тарихий шарҳ” деган китобида ёзади: Қуръон манбаълари шубҳасиз насронийлик, яҳудийлик ва араб бутпарастлигидир”. У ўз фикрини Пайғамбар сав даврларида Каъбанинг ички деворларида Исо ва Марямнинг суратлари бўлганини даъво қилиш билан исботламоқчи бўлади.
 Исо ас одамлар билан бешикдалигида гаплашгани, Аллоҳнинг изни билан қуш ҳайкалига пуфлаб ҳаёт бағишлагани каби қуръоний  фикрлар, Қуръондаги маълумотлар эшитиб ёзилганлигини кўрсатмоқчи бўлади. Бу даъво ҳақиқатда “Болалик Инжили” деган сохта китобга тўғри келади. Хиттининг фикрича Мария Исонинг онаси Мария, Ҳоруннинг синглиси Мария билан адаштириб юборилган. Яна Александр Македонский хисобланадиган Қуръондаги Зул-қарнайн қиссаси бу тўғрида Муҳаммад сав шомлик насронийлар эшитган бўлиши мумкин, улар эса византияликлардан эшитган дейди. Ричард Белл ёзади: “Исонинг тасвири Каъба устунларидан бирида топилган деган фикрга қарама-қарши бўлсада, Ҳижозда: Макка, Мадинада насронийларнинг борлигига яхши  ҳужжат бўла олмайди”. Хиттининг ҳужжатлари қуйидагича:”агарчи маълум бир қуръоний далиллар Инжилдаги маълумотлар билан ўхшашлиги бўлсада, бу Қуръон Инжил матнларини иқтибос келтиряпти ёки тўғридан-тўғри  ўзлаштиряпти, деб кафолат бериб бўлмайди. Ўхшаш маълумотлар бор масалан Қуръондаги 53 сура 39-42 оятлар ва пайғамбар Иезикл китобининг 18- боб 20-байтига, Қуръондаги 53-сура 44-оят ва шоҳлик биринчи китоби 2-боб 6-байти Қуръондаги 1-сура 5-оят ва Псалтирлар (қўшиқлар) 27-боб 1- байти ўхшашдир. Бу шундай тушунтирилади, қулларча сохталаштиришдан узоқ бўлган Муҳаммад сав маълумотларни исломлаштириб, араблаштириб, милллийлаштириб қўя қолди.”.
    Инжил билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган “ғор аҳллари” ва Зул-қарнайн тўғрисидаги қуръоний далиллар Белл томонидан Муҳаммад сав бевосита Инжил билан ишламаган балки ташқаридан билвосита маълумотларни олганлигини исботлайди деб келтирилади.
     Қуръон манбалари тўғрисида Кристи Уилсон “Ислом билан танишув” китобида ёзади: Тадқиқотчилар шу фикрни тутадиларки, Қуръоний қиссалар Қадимий Аҳд ва Янги Аҳд китобларидан кўра яҳудийларнинг Талмуди ва сохта Инжиллар билан яхшироқ тавсифланган бўлиши мумкин”. Уилсон яна Ҳорун ва Мариям билан зоҳирий англашилмовчиликни эслатиб: “Ислом манбалари”да Ричард Белл исботлашга ҳаракат қиладики :Ислом манбалари унинг атрофидаги насронийлар билан боғлиқ…Қуръондаги кўп нарса ва Пайғамбар савни ҳаёт йўллари калити, умуман унинг Инжил маънолари ҳақидаги илмни секин аста эгаллаб боришида. Биз билган ҳолда ўзлаштиришни кўришимиз мумкин - у бу тўғрида батамом  самимийдир”.
    Кеннет Крег “Минорадан чақирув” китобида ёзади: Инжил ҳикоятлари ўзларининг Қуръондаги ўхшаш қиссалардан сезиларли даражада фарқ қилади ва Муҳаммад савнинг Инжил билан танишуви тўғридан-тўғри эмас балки оғзаки бўлганини тахмин қилади. Қуръонда кўчирилган деб ҳисоблаш мумкин бўлган нарса деярли топилмайди. Крегг қатъий ишонадики, Исонинг онаси билан шундай ошкора англашилмовчиликлар Муҳаммад савнинг оғзаки боғланишлари насронийлик илмларини мустаҳкам эгаллаш учун тўла қаноатланарли эмас эди. Х.А Гибб “Муҳаммадийлик: тарихий шарҳ” асарида эслатиб ўтади: ”Қуръоннинг бошқа мумкин  бўлган манбаи”: Макка билан Яман ўртасидаги савдо алоқалари нуқтаи назаридан тахмин қилиш мумкинки, баъзи диний ғоялар Маккага ширинлик ва мато карвонлари билан келтирилган. Қуръонда бу тахминга ҳақиқатга ўхшашликни берувчи лисоний тафсилотлар бор”. Линрон П.Харриес “Шарқий Африкада Ислом” тадқиқотида ёзади: Муҳаммад Инжилдан ўзлаштириб олганидек, бугун мусулмонлар билиб ёки билмай насроний мафкурани ўзлаштирмоқдалар, ҳаттоки Қуръон қўлаб қувватламайдиган масалаларда ҳам”.
     Р.А.Николсонга мувофиқ Қуръон манбалари ҳанифлар, яҳудийлар, насронийлар таълимоти бўлиши мумкин.“ Биз бутпарастликни инкор қилган насроний зоҳидлар ва ҳанифлар тўғрисида жуда кўп эшитганмиз. Муҳаммад ўзининг сафарбар қилинишидан олдин уларнинг баъзилари билан учрашган, чунки Маккаликларнинг савдо карвонлари билан саёҳат қилган. Муҳаммад билимларни оғиздан эшитиб тўплади ва уларга аъло даражадаги кўринишни берди”.
    “Янги католик қомуси” яхудийлар ва насронийларнинг Қуръонга таъсирини кўриб чиқаётиб ёзади: Яҳудийлик ва насронийлик Муҳаммад сав.га умумий, лекин фавқулодда таъсир кўрсатди. Муҳаммад яҳудийлик ва насронийликнинг муқаддас Китобларининг наридан бери тайёрланган таржималарини эшитган бўлиши албатта мумкин”.
    Муҳаммад савнинг ҳаётларини тасаввур қилишдаги бошқа қийинчилик у зотнинг уммий эканликларидир. Қуръон айтганидек, агар Муҳаммад сав ўқишни билганларида эди, кўп танқидчилар у кишининг фикрларини ҳақлигига шубҳаланар эдилар(29:48). Лекин у зот уммий (ўқишни билмайдиган) эдилар ва ҳанифлар, яҳудийлар, насронийлар, бутпарастлар маълумотлари асосида янги таълимот яратиш учун ва 23 йил давомида ҳеч бир ўхшаши йўқ, гўзал тилда тарғиб қилиш учун тўплай олмасдилар. Бу қалам ёрдамисиз мумкин эмас. Яна шуни унутмаслик керакки, Муҳаммад сав мушриклар орасида ўсдилар. Қуръон эса шубҳасиз яккахудоликка чақиради. Маккада бутларга ибодат қилишдан бош тортадиган ҳанифлар жуда кам бўлган, балки умуман бўлмаган. Уларнинг на  ибодатхоналари бор эди ва на Муқаддас Китоблари бор эди. Уларнинг ақидалари тўғрисида ҳужжатлар ҳам йўқ. Улар бир нечта Макка насронийлари бўлиши мумкин, лекин улар жуда кам эди. Ҳақиқатда Муҳаммад савнинг танқидчилари у кишини Қуръонни ҳанифлардан ёки насронийлардан ўрганганликда айбламайдилар, лекин улар  Қуръонни Макка чеккасидаги ҳар замонда ишларини томоша қилгани бориб турадиган темирчилардан ўрганганликда айблайдилар. Қуръон бу айбловни инкор қилади, чунки Қуръон араб тилида нозил бўлаётган пайтда бу одамлар бошқа тилда гаплашар эдилар: “Аниқки (Биз) уларнинг:“Унга (Муҳаммадга Қуръонни) бирор одам ўргатмоқда”-деяётганларини билурмиз. (Лекин) улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (арабий эмас), бу (Қуръон) эса аниқ арабийдир” (16:103).
    Муҳаммад сав.нинг билимдон яҳудийлар ва насронийлар билан алоқалари жуда ҳам чекланган эди. У зот хотинлари Хадича ранинг қариндошлари, умрининг охирги пайтларида кўздан қолган Варақа ибн Навфал билан ҳам атиги икки марта учрашганлар холос. Варақа араблар ичида яшасада, насроний эди. Уларнинг биринчи учрашувлари Варақа Каъбани тавоф қилаётган вақтида бўлган эди. У Муҳаммад савни кўриб яқинлашди ва бошларидан авайлаб ўпиб қўйди. Иккинчи учрашув эса Муҳаммад сав биринчи Ваҳийни қабул қилиб олганларида бўлди. Уч йилдан кейин Варақа вафот қилди. Ваҳий нозил бўлиши эса 23 йил давом этди. Шунингдек Нажронда, Яманда насронийлар бор эди ва Ясрибда  кейинчалик Мадина номи билан машҳур бўлган жойда бир неча яҳудийлар бор эди. Лекин Муҳаммад савнинг на Ваҳий келишидан олдин ва на Ваҳий нозил бошланганидан кейин Нажронга борганлари  маълум эмас.
     Ваҳий нозил бўлишидан аввал Муҳаммад сав Мадинада фақат бир марта бўлганлар. Ўша пайтда 6 ёшда эдилар, оналари билан Бани Нажжор қабиласидаги қариндошларини зиёрат қилдилар ва оналарини қорнида ҳомила бўлган пайтларида вафот этган оталари қабрини зиёрат қилдилар. Бир ёки икки кун ичида Муҳаммад савнинг 66 ёки 73 китобдан иборат Инжил китобларини ёдлаб олишлари ишониб бўлмайдиган ишдир. Макка билан Мадина ораси юзлаб километр бўлса, у пайтда самолётлар ва машиналар бўлмаган. Туялар билан сафар эса бир неча ҳафталарни ўз ичига олар эди, ва Муҳаммад сав бу икки шаҳар ўртасида билдирмасдан ҳаракат қилишлари мумкин эмас эди. Шунинг учун Қуръоннинг бундай йўл билан пайдо бўлиши мумкин бўлмаган ишдир.
    Баъзи тадқиқотчилар Муҳаммад сав гўёки яҳудийлар ва насронийлар билан баҳс олиб борган деб айтишади, лекин бу суҳбатларнинг санасини зикр қилишмайди. Бундай баҳслар ҳақиқатда бўлган, фақат пайғамбар сав Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин, лекин Куръон Маккада Ваҳий нозил бўла бошлангандан кейин ўтган 13йил давомида унинг 3/2 қисми нозил бўлиб бўлган эди. Бу тортишувлар Қуръонда акс эттирилган,  масалан Оли Имрон сурасининг 33-63 оятлари Мадинага ҳижратдан  9- йил кейин Нажронлик насронийлар келиши тўғрисида нозил бўлган эди. Маълумки, Муҳаммад сав уларни ўқувчи сифатида эмас, балки муаллим, устоз сифатида, кутиб олдилар, ҳатто уларнинг қоидаларини тўғриладилар.
    Барча мавжуд ҳужжатлар шуни кўрсатадики, Муҳаммад сав Қуръон нозил бўлиши бошланишидан аввал Маккадан фақат уч марта чиққанлар холос: 6 ёшликларида оналари билан Мадинага бордилар, 9 ва 12 ёшларида амакилари Абу Толиб ҳамроҳлигида Шомга савдо сафарига бордилар ва 25 ёшларида Хадижа ранинг карвонларини Шомга бошлаб бордилар.
Мана Жамол ал-Бадавийнинг фикри: Иш сафарида  бўлиб, насронийлар ва яҳудийлар билан тасодифан учрашган ҳолда, Муҳаммад сав иккала динни етарли даражада ўрганиб, уларнинг асосида янги  қудратли дин яратди дейиш учун ниҳоятда кучли хотирага эга бўлиш лозим.”. Бундан ташқари келтирилган даъволар кўп саволларни туғдиради. Жамол ал-Бадавий улардан 6 тасини  таърифлайди:
1.Нима учун Муҳаммад сав ҳаётлари тўғрисида, у зот ҳаётларини батафсил тадқиқот қилинган тарихий маълумотлар тўла бўлсада, кўп асрлар давомида у кишининг танқидчиларига Муҳаммад сав улар ёрдамида исломни билиб олган ўша сирли ўқитувчилар топилмади?
2. Маълумки 13 йил давомида  Муҳаммад сав устларидан кулишди ва таъқиб қилишди. Шунча нафар душманга Муҳаммад савнинг Ваҳий тўғрисидаги даъволари очиқ ёлғон эканлигини исботлаш қийинмиди? Улар учун Муҳаммад савга Қуръонни ўқитган одамларни топишлари ва номларини айтишлари мумкин эмасмиди?
3.Муҳаммад сав ҳаётларининг барча тафсилотларидан хабардор одамлар орасида ўсдилар, чунки чўлда қабила ҳаёти алоҳида ошкоралиги билан ажралиб туради. У кишининг кўплаб замондошларини, ва у зотни жуда яхши билган яқин қариндошларини ҳам ҳисобга олганда, агар даъватларининг ҳақлигида  қандайдир шубҳа бўлса ишонишлари мумкинмиди?
4. Муҳаммад савни қайси ўқитувчилар оламни деярли ағдариб ташлаган  бундай мантиқий, мукаммал динга ўқитишлари мумкин? Нимага уларда ўқишни давом эттира туриб ва яна бу таълимотни Илоҳийлигини таъкидлайдиган шогирдларига ҳеч қандай эътибор бермадилар?
5.Муҳаммад савнинг замондошлари бўлган кўплаб нафар яҳудийлар ва насронийлар, динининг барчасини уларнинг Илоҳий Ваҳийларидан “кўчириб олган”и ёки  монах ва раввинларида ўқиганлигини била туриб қандай қилиб Исломни қабул  қилдилар ва унинг ҳақлигига ишонишди экан?
6. Маълумки баъзи куръоний Ваҳийлар Муҳаммад савга 23 йил давомида нозил қилинган, ва одамлар жуда  кўп марта бунинг гувоҳи бўлганлар.Муҳаммад савнинг сирли ўқитувчилари қаерда эдилар? Улар қандай шундай узоқ вақт яшириб туришлари мумкин? Доимий эргашувчилар қуршовида бўлган Муҳаммад сав қандай қилиб кўп марта ўқитувчилар ҳузурига қатнайдилар-у, уларни қандай моҳирлик билан махфий тутганларки, ҳатто 23 йил давомида у зотнинг сирлари очилмай қолади?
Паралеллар муаммоси.
Яҳудий-насроний  ақидасининг Қуръонга таъсири борлигини кўрсатувчи қараш билан бирга, баъзи тадқиқотчилар Инжил  билан Қурон ўртасида ўхшашликлар - паралеллар ўрнатмоқчи бўладилар. Муҳаммад сав Муқаддас Китобларни астойдил ўрганганлари тўғрисидаги ва уни ўзларига мантиқий изчил туюлган қисмларини танлаб ёки “ўзлаштириб” олганлари тўғрисидаги назария  қуйидаги нуқталарда жуда кучсизланиб қолади:
1.Муҳаммад сав Қуръонни Худодан қабул қилиб олганини айтдилар, ва биз эса Муҳаммад сав уни ўзлари яратиб олмаганликларини исботлашга ҳаракат қилдик. Бу тарихий ҳужжатлар ва мантиқий фикрлар билан тасдиқланмоқда.
2.Муҳаммад сав ўқишни ўрганмаганлар, демак биринчи Муқаддас Китоблардаги ваҳийларни ўқий олишлик ва улардан бирор нарсани танлаб олишлик имкониятига эга эмасдилар.
3. Қадимий Аҳднинг биринчи арабча таржимаси Муҳаммад сав вафотларидан 2 аср кейин пайдо бўлди, Янги Аҳднинг энг қадимий арабча нусхаси эса у зотнинг фавотларидан 1000 йил кейин пайдо бўлди.
4. Бир неча асарлар ёки китоблар ўртасидаги ўхшашлик ўз-ўзидан бири-биридан кўчирилганига ҳужжат бўла олмайди эртами-кечми иккалови учинчи бир манбага асосланган бўлиши мумкин. Қуръоннинг далили шундай. Иккала Ваҳий ҳам Аллоҳдан келган ва ўхшашликлар мавжудлиги шу билан тушунтирилади, чунки Инжилнинг маълум бир қисми ўзгартирилмай қолган.
5. Иккала матнни диққат билан тадқиқ этиш, ўзлаштириб олиш ғояси асоссиз эканлигини кўрсатиши мумкин.
 Бу икки Китоб ўртасидаги асосий фарқларни айтиб ўтамиз.
Биринчидан, Инжил ягона китоб эмас, тахминан 40та муаллиф ёзганларининг жамлангани протестантлар нуқтаи назарида 66 китоб, ва католиклар нуқтаи назарида 75 китоб.
Иккинчидан, Инжил Худонинг Сўзидан ҳамда инсоний шарҳлардан, насиҳатлардан ва ривоятлардан иборат (қаранг масалан Луқо1:1-4). Баъзан Инжил пайғамбарларининг ўзи масалан пайғамбар Иеримия ас Худонинг Сўзига қилинган шарҳлар ҳақиқий Ваҳийни бузишини айтади: “Сиз қандай биз дономиз Худонинг қонуни бизда деб айтасиз? Китобийларнинг ёлғончи қалами уни ёлғонга айлантириб юбормоқда.” (Иер.8:8). Қуръонда эса ундай шарҳлар йўқ, ҳаттоки Пайғамбар сав сўзлари ҳам Қуръоннинг қисмларидан ҳисобланмайди.
Учинчидан, Янги Аҳднинг тўрт Инжили Исо асни, унинг ҳаётини, фаолиятини тавсифлайди, ваҳолонки Қуръон Муҳаммад савнинг тобелари томонидан битилган  ҳаётларини тавсифи эмас.
Тўртинчидан, Инжиллар Исо аснинг вафотларидан кейин  кўп  йиллар ўтиб, Исо гапирмаган тилда ёзилган бу эса уларнинг ишончлилигини таҳлил қилишни қийинлаштиради. Қуръон эса Пайғамбар сав ҳаётлари давомида ёзилган ва юзлаб кишилар томонидан пайғамбар савдан неча бор қандай эшитилган бўлса шундай ёд олинган  ва яна ўш тилнинг ўзида.
Бешинчидан, 4 муқаддас Инжил ягона эмас, нима Инжилда бўлиши керак ва нима йўқ, бир қанча кейинроқ яшаган ва уларда тавсифланган воқеаларни гувоҳи бўлмаган ва Исо ас таълимоти тингловчилари бўлмаган одамлар ҳукмига ҳавола қилинди. Исломда эса ҳар хил араб лаҳжаларида айтилган айнан бир хил оятларни пайғамбар сав сўзлаган ягона қурайш лаҳжасига келтириш учун Қуръонни ёддан билган пайғамбар сав яқин саҳобалари билан маълумотларни солиштириш ва маънога таъсир қилмайдиган суралар жойлашишини аниқлаш ишлари ташкил қилинди холос. Барча оятлар ва барча суралар ёзувда ҳам, минглаб одамлар  хотирасида ҳам Пайғамбар сав қандай талаффуз қилган  бўлсалар худди ўшандай сақланган.
Бундан ташқари Қуръон Инжилдан ўзлаштириб олинган деган фикр диний таълимот асосларида фарқлар борлиги билан ҳам инкор қилинади. Маълум бир ташқи ўхшашлик бор бўлсада, бир қанча муҳим фарқлар мавжуд. Мана улардан бири: Худо тўғрисидаги қуръоний ва инжилий нуқтаи назарлар бошқа бошқадир. Инжилда Худо чарчайдиган ва дам олишга муҳтож одам каби тавсифланган. (Ибтидо 2:2,2:3, Чиқиш 20:11). Худо иссиқда, куннинг ярмида сайр қилади ва одамлар буталар орқасида ундан яширинишлари мумкин. (Ибтидо3:8-11). Қуръон чарчаш каби сифатларнинг  Оламларни Яратгувчисида бўлишини умуман инкор қилади. (50:38).  
Инжилда Худо кўпинча “Исроил Худоси” тарзида  (Исх.20:5; 34:14) тавсифланади. Қуръонда ҳеч қаерда “Қурайшлар Худоси” ёки қандайдир бошқа халқнинг Худоси деб аталмаган.
Инжилдаги Пайғамбарлар тўғрисидаги тушунчалар Қуръонда ифодаланган тушунчалардан  кескин фарқ қилади. Қуръонда пайғамбарлар художўйлик ва ҳалолликнинг юксак намуналари сифатида тавсифланган бўлсалар (21:27, 22:52) Инжилий талқинда эса деярли барча пайғамбарлар катта гуноҳлар содир қиладилар. Масалан, Иаков Инжилга асосан ўз отаси, пайғамбар Исҳоқни биринчи туғилганликдек муҳим масалада алдайди (Ибтидо 27:16),  Пайғамбар Лут маст ҳолатда гўёки ўз қизлари билан зино қилади (Ибтидо19:30-38), Пайғамбар Довуд Урийнинг хотини (аввал эрини ўлдириб) билан зино қилиб, оиласига хиёнат қилади (Шоҳ11:2-5,11:15-18), Иуда ўз келини билан зино қилади. Қуръон эса  юқорида зикр қилинган бирор бир пайғамбар тўғрисида санаб ўтилган гуноҳлар борлигини таъкидламайди. Бу ҳам “ўзлаштириб олиш” ғоясига қарши жиддий далилдир.
Одамнинг яратилиши ва унинг гуноҳини ҳикоя қилишда ҳам катта фарқлар бор. Иккала Китоб ҳам Одам ва унинг хотини тўғрисида биринчи одамлар деб гапиради. Улар жаннатий боғда яшардилар ва уларга бир дарахтдан бошқа барча дарахтлар мевасидан ейишга рухсат қилинган эди. Лекин улар шайтон васвасасига учиб ман қилинган дарахт мевасидан еб қўйдилар, ва бунинг учун жаннатдан қувилдилар. Бу ўхшашлик, мана икки тавсиф ўртасидаги фарқлар:
Инжил бу билим дарахти эди дейди, лекин Қуръон бўйича Одамга яхши ёмонни билиш сингдирилган эди ва Одамга ҳам бу нарсалар табиати  ўргатилган эди, агарчи у Аллоҳнинг сўзини унутган бўлса ҳам (Ибтидо 2:16-17, Қуръон 91:7-8, 2:31-33)
Инжилда бу хатонинг асосий юкини аёл кўтаради, ва жазолаш учун эрига интилиш ва бола туғиш билан Худо унинг ташвишларини кўпайтириб қўйди, бундан насронийлар табиий жинсий майл  ва бола туғишни қилинган хатонинг жазоси деб ҳисоблайдилар. “Кейин хотинга деди: “Сенинг ҳомиладорлик пайтидаги машаққатларингни бағоят орттираман. Сен дард билан фарзандлар туғасан.  Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга ҳоким бўлади” (Ибтидо3:16).
Қуръонда эса ҳомиладорлик олижаноб ва мақтовли ҳол сифатида тасвирланади: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик.Онаси уни қийналиб кўтариб юрган ва қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни (сутдан )ажратиши (муддати) ўттиз ойдир. Бас қачонки у вояга етиб қирқ ёшга тўлганида “Эй роббим менга ва ота-онамга инъом этган неъматинга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ  амални қилишга мени муваффақ этгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ эт! Албатта мен Сенга (гуноҳлримдан )тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман”,-дейди” (56:15)
Шунингдек Пайғамбар савнинг ҳадисларида: “Бола кўтариб юрган хотин кундузлари рўза тутадиган, кечалари намоз ўқийдиган ва Аллоҳ йўлида қурбонлик қиладиган билан баробардир. (яъни Аллоҳнинг барча буйруқларини бажарган бўлади).
Бола туққан аёл шундай мукофот оладики, буюклигини ҳатто тасаввур  қилишга ҳам кучи етмайди. “
3. Инжилда шайтон фақат Ҳаввони йўлдан урди ва у – эрини, шу туфайли хотинни эрига  гўёки “биринчи гуноҳ қилган”и ва “эрини васваса қилган”и учун бўйсинадиган  қилинди. “Чунки олдин Одам Ато кейин Момо Ҳавво яратилди, Шунингдек Одам эмас, балки хотини шайтонга алданиб жиноят қилди”-деб ёзади Авлиё Павел (1-Тимўтий 2:13-15).
 Қуръонда бу тўғрида нима дейилади? Одам ва Ҳаво гуноҳ қилиб қўйганларидан сўнг, гуноҳлари оғир эканлигини фаҳмлаб худога юзланиб: “Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг. Биз албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қоламиз”-дейишди. (7:23).
 Қилинган иш масъулияти иккалаларига баробар бўлиши маълум нарса. Бундан ташқари кўп Ислом уламолари Одамнинг айби кўплигига ҳукм қиладилар, чунки у-оила бошлиғи ўзининг яқинлари қилган амалларга жавоб беради, бундан хотин кишини эркак олдида пастроқ деган хулоса чиқмайди.
4. Инжилда шайтон илон суратида кўринади ва бу шу мавзудаги кўплаб қадимий ҳикоятларга ўхшаб кетади. Қуръонда эса фақат такаббурлик қилган жин - шайтон, Иблис ҳақида гапирилади, на илон ва на бошқа газанда, на бунга  ўхшаш бошқа нарсани эслатилмайди. (Ибтидо 3:1-7, Қуръон 2:36, 7:20).
5. Инжил Одам ва Ҳавонинг гуноҳдан кейин қилган тавбалари тўғрисида эслатмайди. Худо ўз лаънатини фақат тўфондан кейин кўтаради. (Ибтидо 8:21), Қуръонга биноан эса – Одам ва Ҳавво тавба қилишди, сўнгра Аллоҳ уларни кечирди (2:37, 7:23).
Келтирилган фарқлар жуда жиддий маъноларга эга. Насроний Инжил одам ўша мевани егунгача комил эди, мевани егандан кейин унинг табиати бузилди, дейди. Қуръонга мувофиқ эса одам заифлик манбаи бўлган лойдан яратилган ва унинг қалби доимо комил эмас эди, дейди.
Насронийларда ўша аввалги комилликни эгаллаб нажотга ва жаннатга қайтиш муаммо бўлаётган пайтда, Қуръон одам яратилишдан чекланган бўлиши муносабати билан у томондан хатоларга йўл қўйилиши мумкинлигини ва барчани бошқариб турадиган Яратувчига итоат қилиш, Унинг буйруқларини чиндилдан ғайрат билан бажариш ўша чекланганликни тўлдириши мумкин.
Насронийлик Авлиё Павел Тавротнинг кўрсатилган ўринларини шарҳлаганига асосланиб, Дастлабки гуноҳнинг мерос бўлиб қолиши тўғрисида  қатъий ишонади (ваҳолонки Тавротда бу тўғрида гапирилмаган.ва яҳудийлар буни  инкор қиладилар): “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди, ва бутун инсонларга  ўтди, маълумки ҳамма гуноҳ қилган” (Рим 5:12). Қуръон эса ҳар бир гўдак туғилишдан мукаммал бўлмайди, лекин гуноҳлардан покиза бўлади, фақат Одам каби катта бўлгани сари ўзининг қилган шахсий амаллари учун жавоб беради. “Ҳеч бир юк кўтарувчи (гуноҳкор шахс) ўзга жонни юкини (гуноҳини) кўтармас”.
Янги Аҳдга мувофиқ дастлабки гуноҳ сабабидан Худо билан одамни яраштириш учун қон тўкиш лозим эди. Қуръон таъкидлайдики, Аллоҳнинг кечиришига эришиш учун чин дилдан тавба қилиш, яхшилик лар қилиш,  барча нарсани билувчи, меҳрибон ва раҳмдил Яратганга итоат кифоя қилади.
Инжилни эркакнинг тойилишига аёл жавобгар деб ҳужжат келтириши, аёлнинг насроний ва мусулмон жамиятларидаги мартабасида катта фарқ борлигини белгилайди.
Қуръон ва Инжилда Иброҳим ас, Исмоил ас, Исҳоқ ас, Лут, Мусо, Исо ас тўғрисида ҳикоя қилишда ҳам катта фарқлар мавжуд. Шунинг учун Қуръон Инжилдан кўчирилган деган даъво шубҳасиз хатодир. Ҳақиқатда ҳаттоки Филип Хитти каби ўзлаштирганлик назариясини маҳкам ушлайдиган тадқиқотчилар ҳам “Ўхшашлик ўзлаштиришни ёки кўчиришни кафолатламайди” деб қўшиб қўйишга шошиладилар.Улар Муҳаммад сав Инжил таълимотини фақат шундайгина кўчириб олиш учун ҳаракат қилмади, балки чуқур ва тўла эгаллаб, жиддий таҳрир қилиб сўнгра ўз номидан ёзди, дейишади.
Ричард Белл Муҳаммад сав Инжил билан яхши танишмаганларини исботламоқчи бўлган. Кеннет Крегг: “Муҳаммад сав ўтган динларни, биронта Муқаддас Китобларни кўчирувчи хаттотлари билан шахсий алоқада бўлмаган, мақсадли равишда Аҳдларни кўчирилганини исботлашга  сабаб бўла оладиган ҳужжатлар мавжуд эмас”- дейди.
Шунингдек Инжилда учрамайдиган тарихий воқеалар ва алоҳида парчалар ўзлаштириб олинган деган назарияни заифлаштиради. Хусусан унда Од ва Самуд халқлари ва уларнинг пайғамбарлари Ҳуд ва Солиҳ тўғрисидаги маълумотлар йўқ. Пайғамбарлар ҳаётидан Иброҳим ас билан оталари, Иброҳим ас билан золим Намруд ўртасида бўлган суҳбатлар ва кўплаб бошқа воқеаларнинг Инжилда ўхшаш жойлари топилмайди.
Инжилда тўфоннинг (Ибтидо китоби 6-8 боблар) тасвирланишига  қараганда, тўфон бутун оламни босган ва Ердаги бор ҳаётни йўқотиб юборган. Тавсифдан келиб чиқишича бу воқеа Одам ас яратилганидан 1656 кейин ёки Иброҳим асдан 292 йил аввал юз берган. Бу эса замонавий илм-фан маълумотларига тўғри келмайди. Агар тўфон бутун инсониятни ҳалок қилган бўлса, унда уч юз йил кейин туғилган Иброҳим ас инсониятни жамоаларга бўлинган ҳолда топиши, айниқса бу инсоният Нуҳ ва унинг учта ўғли ва хотинларидан тарқаганлигини ҳисобга олсак, ҳеч ақлга тўғри келмайди.
Инжил Иброҳим асни эрамизгача 1800-1850 йилларда яшаган дейди, агар тўфон Ибтидо китобида тавсифланганидек бўлган бўлса, эрамиздан олдинги XXII-XXI асрларда бўлган бўлади. Лекин замонавий илм-фан шуни таъкидлайдики, бу вақтда дунёнинг турли жойларида маданиятлар мавжуд бўлган ва биз бунинг исботига улардан қолган осори атиқаларга, далилларга эгамиз: Мисрда масалан, бу даврда ўтиб бораётган Ўрта Шоҳликнинг (эрамиздан олдинги 2100 йиллар) XI сулолага ўтишдан олдинги давр эди, Бобилда Урнинг III сулоласи ҳукмронлик қилар эди.
Шуни аниқ таъкидлаб айтиш мумкинки, бу давлатлар тарихида бу даврда ҳеч қандай катта табиий офатлар рўй бермаган. Шундай қилиб, бу давр Инжилда тасвирланганидек умумий ҳалокат офат замони бўлмаган. Қуръонда тўфоннинг тасвирланишида юқоридагига ўхшаган маълумотлар йўқ. Бундан ташқари Қуръон кемада  Нуҳнинг оиласидан ташқари бошқа кўп одамлар бўлгани гапирилади. Шу билан бир вактда Нуҳ ўғилларидан бири Кемада (11:40;11:42-43) бўлмагани айтилади. Қуръон тўфон бутун оламни босган деб таъкидламайди. Агар Муҳаммад сав фойдалана оладиган манбаа фақатгина Инжил эди, деган фикрдан келиб чиқиладиган бўлса, у зот Инжил хатоларини ҳам кўчиришлари лозим бўларди. Лекин Қуръон илмий тадқиқотлардан анча олдин Инжилий хатоларни тўғрилаб қўйди.
Инжилда Мусо аснинг даъватини инкор қилган фиръавн жасади вафотидан кейин нима бўлгани  тўғгрисида ҳеч қандай маълумот йўқлиги Чиқиш китобини (Исх.14:28-29) ўрганаётган инжил-шуносларнинг катта қизиқишини уйғотади. Бу детал Забур саноларида(106:13;15:158) ва Қуръонда учрайди. Қуръон жасадга нима бўлганини аниқ тасвирлаб беради:"Бугун сенинг баданингни қутқарамиз, токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар" (10:92).
Ҳайрон қоларлиси шуки, Пайғамбар сав барча фиръавнлар Нилнинг қарам-қарши томонида эҳромлар ичида қабрларда эканларида одамларга Қуръонни тарғиб килаётгандилар. XIX асргача ҳали уларнинг тобутлари топилмаган ва улар тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас эди. Қуръон таъкидлаганидек Мусога ва яҳудийларга азоб берган фиръавннинг жасади ҳақиқатда сақланиб қолган. Уни сув остидан топганларига қарамай, Қоҳирадаги Миср музейининг Қироллар хонасида зиёратчилар кўришлари мумкин.
Яна бир қиёслаш соҳаси Исонинг насабномаси бўлиши мумкин. Матто ва Луқо инжилларида кўрилган Марямнинг эри Юсуф буйича икки насабнома  бир хил эмас. Лекин имонлилар учун Исонинг мўъжизавий ҳомила бўлишида эр томон насаби умуман ноўрин, Исонинг насаби фақат Мариямнинг насаби бўлиши мумкин. Куръонда эса Исо доимо Марям ўғли деб аталади. Унинг боболари Нуҳ, Иброҳим ва Марямнинг отаси Имрон тилга олинади: "Албатта Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни, Оли Имронни одамлар устидан танлаб олди" (3:34). Исонинг боболарига тегишли Инжилдаги хатолар Қуръонда мавжуд эмас.
Белгилаб қўйиш керакки, Қуръонда Инжилда йўқ кўп маълумотлар бор. Шу билан бирга Қуръонда тасвирланган юзлаб табиат қонунлари, умумий ва муқаддас тарих ҳужжатлари биронтаси ёлғон эмас. Мана бунинг ўзи мўъжиза!
Биз Муҳаммад сав Қуръон муаллифи деган икки тахминни Қуръоннинг илоҳий келиб  чиқиши тўғрисидаги далилларга қарши туриши қандай қийинлигини намоён қилишга интилиб узоқ кўриб чиқдик. Лекин ушбу қийинчиликларнинг ўзи шуни исботлайдики, Муҳаммад сав унинг муаллифи эмас ва Қуръон яҳудийлик ва насронийлик Китобларидан ўзлаштириб олинган ҳам эмас.

Ойдин Али-зода

 
« Олдинги