Искандария кутубхонаси ким томонидан ёқиб юборилган? Принтер учун
03.07.2011 й.
    23-савол. Ислом  фанга душман. Ҳаммага маълумки, Халифа Умар Искандария кутубхонасини ёқиб юборилаётганда: агар бу китобларда Куръонда бор нарсалар ёзилган бўлса бу менда бор, ва агар ундай бўлмаса, уларни албатта ёқиб ташлаш лозим бўлади, деган?
   
 
23-жавоб. Машҳур Искандария кутубхонасини гўёки мусулмонлар ёқиб юборишган деган ярим афсона, ярим латифа кўпгина машҳур нашрларда учраб туради. Баъзи муаллифлар буни тарихий ҳужжат сифатида келтиришга ҳам ҳаракат қиладилар. Шу сабабдан қуйида бу гумонларни инкор қиладиган хақиқий ҳужжатларни келтирамиз.
    1. "Искандарияда Птолемей II томонидан асос солинган Искандария кутубхонаси 500 мингдан зиёд китобларга эга эди. Унинг кўпрок қисми эрамиздан аввалги 48-47 йилларда Юлий Цезар Искандарияни қамал қилган пайтда ёниб кетган, лекин Пергам кутубхонаси билан алмаштирилган эди, бошқа қисми эса насроний мутассиблар томонидан 391 йили йўқ қилинган. (Брокгауз ва Ефронанинг Кичик қомусий луғати).
    2. Шу муносабат билан ҳазрати Умарга қўйилаётган дунё маданияти олдидаги катта гуноҳ - машҳур Искандария кутубхонаси унинг буйруғи билан ёқиб юборилган деган нотўғри айбни олиб ташлашни истар эдик. Мутахассислар яхши билишади, бу ҳазрати Умарга нисбат берилган Қуръонга зид китобларни йўқотган деган хайрли амал сифатидаги бир афсона холос, лекин машҳур нашрларда бу афсонани тарихий ҳужжат сифатида тақдим килишади.
    Лекин Араблар босқини пайтидаги ўғирликлар ва қароқчиликлар тўғрисида маълумотлар берадиган Иоан Никиуссикий ҳам ва бошқа бирор исломни душман тутган насроний тарихчи ҳам кутубхонадаги ёнғинни эслатмайдилар. Аниқроғи, бу пайтда энг катта кутубхонанинг ўзи йўқ эди - насронийлар билан мушриклар фани ўртасидаги ўтган уч аср давомидаги кураш босими остида секин-аста ўчиб бўлган эди".

Ойдин Ализода
 
« Олдинги   Кейинги »