Қуръон эркакларга хотинларни уришга рухсат қилганми? Принтер учун
02.07.2011 й.
12- савол. Исломда аёлга муносабат қўрқинчли: у эрининг сўзсиз қули, уни уриши мумкин, у эридан берухсат бир қадам қўйиши мумкин эмас, қамоқда ўтириши ва агар чиқадиган бўлса фақат паранжида чиқиши лозим. Ва  бу ҳолатни тараққий этмаган ҳудудларда мусулмонларнинг "маърифатсизлиги" деб қанча оқламоқчи бўлсангиз ҳам, энг асосийси - аёлларни уриш Пайғамбарингиз томонидан Қуръонда кўзда тутилган. Шунинг учун ҳеч қандай Ислом тарғиботчилари буни бекор қила олмайди ва беркитиши мумкин эмас.
12-жавоб. Шундай тасаввур пайдо бўлмоқдаки, гўё инсоният тарихида хотинларни уриш биринчи бўлиб Қуръонда киритилган! У ҳамма жойда бор эди ва бугун ҳам бутун дунёда бошқа дин аҳллари орасида ҳам сақланиб келмоқда. Шунинг учун саволни бундай тарзда кўйишнинг ўзи нотўғри! Ислом хотин уришни мажбурият деб  ўрнатмаяпти, уни яхшиликлар қаторига олиб чиққани ҳам йўқ, унга чақирмайди ҳам, лекин бу тажрибани жиддий чеклаб, қачон оғзаки насиҳатлар кор қилмаганда, гуноҳига яраша  фақат рамзий белги жисмоний оғритмайдиган жазо чораси сифатида кўради.
Қуръонга мувофиқ эр-хотин муносабатлари ўзаро муҳаббат ва меҳрибонлик асосига қурилган бўлиши керак. Аллоҳ айтади:"Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандур. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят белгилар бордир" (30:21).
Қуръон оилавий келишмовчиликлар ҳолатида ҳам ўз хотинига яхшилик билан муомала қилишни ва унинг ижобий сифатларини паст санамасликка буюради. Парвардигори олам айтади: Улар ила яхшиликда яшанг.Агар уларни ёқтирмасангизда, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшилик қилса.
Аёл уйда эрининг раҳбарлигини тан олиши жуда муҳим. У уйнинг бошлиғи ва хотин унга итоат қилиши лозим. Лекин эр ҳам ўз хотинига нисбатан  ҳурмат кўрсатиши. лозим. Агар ўрталарида жанжал чиқадиган бўлса уни тинч йўл билан ҳал қилиш лозим. Эр-хотин яна оиладаги ҳурматли катта аъзоларига ва дўстларга маслаҳат олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Шу билан бирга эр баъзан қайсар хотинни тўғри йўлга солиш учун енгил жазолайди ва бу камдан-кам ҳолатларда ва жазолаш ҳолатни ислоҳ қилади деган ишонч бўлган шароитда мумкин. Лекин жазолаш муносабатни янада ёмонлаштиришидан хавфсираса ва уни ўзига ва оиласига мусибат бўлишини сезиб колса, жазолашни қўллашдан сақланиши лозим.
Қуръон бу борада жуда аниқ кўрсатма беради: "Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани  ва молларини сарфлаганлари учун эркакларни аёлларга раҳбардирлар.Солиҳа аёллар-итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб эрларини мухофаза қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз насиҳат килинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг... Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштирур"(4:34-35).
Мана  шу мавзудаги оятларни барчасини биргаликда, бир умумий хулоса чиқарган ҳолда  ўқиш ўта муҳимдир. Қуръон оятлари шафқатсизликка рухсат қилмайди ва унга чақирмайди ҳам. Бу оятлар бизга нозик  оилавий ҳолатни эҳтиёткорлик ва ақл билан ҳал қилишни тавсия қилади. "Уринглар" сўзи жисмоний куч ишлатиш, жисмоний азоб беришни билдирмайди, чунки буни Пайғамбар сав ўзлари тафсир қилганлар. Пайғамбар савнинг тафсирларидан юқорироқ тафсир йўқ.
Пайғамбар сав "уринглар" сўзини "зорбан ғойра мубориҳ" яъни "енгил из қолдирмайдиган шапалоқ, уриш" деб тушунтирганлар, давомида у зот сав юзга уриш мумкин эмаслигини қўшимча қилганлар. Кўп олимлар бунда енгил уриш мисвок (тиш чўткаси) билан енгил туртишга тенг дейишади. Ҳар қандай ҳолда бу худди ғўр ёш болани жазолагандай зарурий рамзий жазо бўлиб, токи ўзини идора қилишни йўқотган аёл, ўзини бундай тутиши нотўғри эканлигини тушуниб олсин
Лекин бу жазолашга ҳам фақат бошқа йўллар қолмаган пайтда рухсат берилган (буюрилмаган). Пайғамбар сав доимо  ўз саҳобаларини ҳатто шундай жазо беишдан ҳам қайтарганлар.Узот ҳеч қачон аёл кишини урмаганлар ва эркакларнинг яхшироғи хотинларини урмайдиганлари дер эдилар. Ҳадисларининг бирида ўз норозиликларини билдириб: "Қандай қилиб ўз хотинини туянинг боласидек уриб, яна бирга ётиш мумкин"- деганлар (Бухорий).
Шундай қилиб на Қуръон ва на Суннат хотинларни уриш мажбурий ёки исталган нарса эканлигини айтмайди, кўриб чиқилаётган оятда эса гап ахлоқий мезонларни бузган менсимаётган аёллар ҳақида боради. Лекин бу ҳолатда ҳам аввал яхши насиҳат қилиш, сўнгра жойини бошқа қилиб олиш ва шундан кейингина рамзий жазолаш тўғрисида гапирилган. Унда ҳам ҳадисдаги бу ҳаракатни фақат рамзий ишора ҳолатигача  чеклаш билан рухсат қилинган.
Шариатнинг ушбу қоидаларига амал қилинса, аёллар ҳаётда бошқа урф-одатлар бўйича уларга етиб турадиган  шафқатсиз равишда калтаклашлардан ҳимояланган бўладилар.
Шундай қилиб аёлларига зўрлик қилиш ҳолати барча маданиятларда бўлган, бўлиб келяпти, шу билан бирга бу зўрлик аёллар учун оғриқлар, ташвишлар азобланишлар билан ўтади. Бир қанча замонавий давлатларда эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатни иккала томондан куч ишлатиш билан ҳал қилишни шаклан ман қилиниши ўзининг тамомила фойдасиз эканлигини, модомики аёл никоҳда бўлар экан, унинг ҳимоясиз қолаверишини кўрсатди. Куч ишлатишнинг на диний ва на ахлоқий жиҳатдан ман қилинган иш эканлигини тушунмайдиган эрининг зуғумидан фақат никоҳдан ажралиш қутқариши мумкин холос. Шунинг учун ҳам  Қуръон оила ичидаги шахсий муносабатларга аралашмайди, чунки баъзан жанжаллар муҳаббатга туртки ҳам бўлиши мумкин. (машҳур мақол бор "Севишганларнинг урушгани бир бирини эркалашгани").
Қуръон асосий мақсадни мулойимлик билан шунингдек қуйидагиларни аниқ ўрнатмокда: 1)аёлга ҳар қандай азоб, адолатсизлик, зарар етказишни, яъни ҳар кандай нолойиқ (30:21) муносабатни ман қилади, шу жумладан унга азоб бериб уришни ҳам; 2)оғзаки  мулойим сўзлар билан насиҳат қилгандан кейин  ҳам хотин адолатсизлик билан нолойиқ ишларни қилаверса унинг ўзини нолойиқ тутишига рамзий жазолаш ишораларини оғритмасдан, зарар етказмасдан кўллашга рухсат қилади. Агар эр бу хуқуқида ҳаддан ошадиган бўлса хотин ажрашиши мумкин. Шундай қилиб, Қуръон нафақат уришга чақираяпти, балки аксинча-ҳақиқий уришни ва хотинга бошка жисмоний куч ишлатишларини ман қилаяпти.
Бирор бир умум қабул қилган дин ўз Илоҳий Ваҳий манбаъларида шундай одамийликни барпо қиладиган ва аёл кишининг оиладаги ҳолатида шундай мулойимликни кафолатлайдиган хуқуқий мезонларга эга эмас.
 
Али Вячеслав Полосин
 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz