Қуръон яҳудийлар ва насронийлар билан дўстлашишни ман қиладими? Принтер учун
29.06.2011 й.
10-савол. Қуръонда сизлар яхудийлар ва насронийлар билан дўст тутинмаслигингиз лозим, деб ёзилган- яъни диний таълимотни ўзида ғайридинларга нафрат  жо қилинган.бутун дунёда мусулмонларнинг бундай агрессив бўлишлридан нимага ҳайрон бўлиш керак?
10-жавоб. Аллоҳ ғайридинларга нисбатан яхшилик қилишни ва адолат қилишни буюради:
"Аллоҳ дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан, уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас. Албатта Аллоҳ адолатқкилгувчиларни севади.
Бу ерда гап фақат диний бағрикенгликда бораётгани йўқ, адолат тўғрисида, ҳатто ҳар бир мусулмоннинг одоби асосида ётадиган ижтимоий-ахлоқий қоидаларга асосан яхшилик қилиш тўғрисида ҳам боряпти."Яхшилик" (бирр) араб тилида кенг маънони билдиради: Пайғамбар сав бу сўздан фойдаланиб ота -онага яхшилик қилишга буюрадилар. Шундай қилиб Исломда  ўз ота-онасига нисбатан яхшилик қилганидек  ғайридинларга  нисбатан ҳам  яхши муомала қилишни буюрилади.
Фақат ғайри динлар томонидан зулм бўлса мусулмонларни куч билан диний эркинлик хуқуқлари, ва бошка зарурий хукукларидан маҳрум қилишга ҳаракат қилинса, мусулмон унга қарши ҳаракат қилиши мумкин. Фақат динини, ҳаётини, эркини, обрўсини, мулкини ҳимоя қилишга зарур миқдорда қарши қаракат  бўлиши лозим.
Афсуски бугунги кунда мусулмонлар томонида ҳам, мусулмонларга қарши томонда ҳам ҳаддан ошувчилар бор. Улар Мусулмонларнинг бошқа дин аҳлларига нисбатан душманлик ва ёмон кўриш ҳолатида бўлишлари шарт эканлигини ушбу қуръон оятлари билан асосламоқчи бўладилар:
"Эй имон келтирганлар ўзингиздан бошқадан (яъниғгайридинларни) сирдош тутманглар. Улар сизга ёмонлик қилишини қўймас, машаққатда қолишингизни ҳоҳлар. Душманликлари оғизларидаги (сўзлари) дан билиниб турибди. Дилларида махфий тургани яна ҳам каттароқ...Хой сизлар! Уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни яхши курмаслар" (3:118-119). Ва яна: "Эй имон келтирганлар! Яхудий ва насронийларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир- бирларини билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса,  албатта, у улардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас.Қалбларида касаллик борларнинг "замон айланиб бизга мусийбат етишидан қўрқамиз" деб улар томон шошилганини кўрасан" (5:51-52).
Мусулмонлар ичида сирдош дўст тутманглар чақириғини Қуръонда йўқ, ёмон кўринглар деб шарҳлайдиган муаллифлар ҳам бор. Ушбу оятларни тафсир қилишда, бошқа динлар вакиллари билан, насронийлар ва яхудийларни ҳам қўшиб ёмон кўриш ва душман тутиш лозим деб шарҳланса, бу  шарҳловчи Муқаддас Китобнинг бошқа оятларига ва Пайғамбар Суннатларга тўғрида-тўғри қарши чиққан бўлади. Лекин Қуръонда ҳеч қандай қарама-қаршиликлар бўлиши мумкин эмас. Бу тўғрида Аллоҳнинг ўзи яҳудий ва насронийларга мурожаат қилиб: "Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг хузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар"  (4:82).
Қуръонда қарама қаршиликлар мавжуд эмас,  умумий маъно билдирувчи матндан алоҳида оятларни суғуриб олиб  ва уларни тафсир қилишда худди шу мавзудаги бошқа оятларни инкор қилиб нотўғри  тафсир қиладиган одамларнинг миясида қарама қаршиликлар бор. Бошқа оятларда Парвардигори олам Ўз хукми маъносини очиқ кўрсатяпти: "Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Раббиларидан нозил бўлган нарсага амал қилганларида эди, албатта,тепаларидан ҳам оёқлари остиданҳхам еган бўлардилар" (5:66).
Бунинг устига Аллоҳ насронийлар тўғрисида гапириб:"Улардан имон келтирганларга дўстликка яқинроғи, биз насронийлармиз, деганлар эканини топасан.Бу уларнинг ичида диний олимлар ва роҳиблар булганидан ва уларни такаббурлик қилмасликларидандир." (5:82)
Қуръон мусулмонларга "Китоб аҳллари" билан яқиндан алоқа қилишларига рухсат қилади: "Китоб берилганларнинг таоми сиз учун халолдир,Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Иффатли муъминалар ва сиздан олдин китоб берилганларнинг иффатлилари ҳам ...сизларга ҳалолдир" (5:5).
Бу оятларни қандай бирлаштирилади? Уларнинг ўзаро мувофиқлаштириб тушуниш калити қуйидаги оятдир:"Эй имон келтирганлар Динингизни масхара ва ўйин қилиб олган сиздан олдин китоб берилганлар ва куфр келтирганларни валий-дўст тутманг " (5:57). Бу оятда аввалги оятларда гап нимада кетаётганини аниқлаштириб берилмокда, -ким мунофиқона ўзини дўст каби кўрсатиб, хақиқатда яширин душман бўлса ва дўстона алоқалардан орқадан пичоқ уриш учун фойдаланмоқчи бўлса, улар билан яқин алоқа қилиш яра майди.Яъни гап барча насронийлар ва яҳудийлар ёки ғайридинлар  тўғрисида эмас, фақат душманлик мақсадлари борларга тегишлидир. Чунки: "ва улардан кўпларининг гуноҳга, душманликка ва ҳаром емоққа ошиқаётганини кўрасан...Раббонийлари ва Аҳборлари уларни гуноҳ айтишдан ва ҳаромни ейишдан қайтарсалар бўлмасми?" (5:62-63).
Бундан келиб чиқадики Аллоҳ барча "аҳли китоблар"ни қораламаяпти ва ҳаммалари билан дўстона алоқа ўрнатишни ман қилмаяпти, фақат улардан ўзларига маълум Худонинг Муқаддас Битикларига ва Худонинг ҳукмларига амал қилмаётганлар ва оқибатда Исломни таҳқирлаётганлар билан дўст тутинмасликка буюради.
Бу золимлар ва худобезорилар Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло томонидан мусулмонлар билан баҳс олиб боришлари мумкин бўлганлар қаторидан чиқариб ташланган, яъни қолганлари билан дин, эътиқод тўғрисида дўстона баҳслар олиб бориш мумкин ва лозим!
"Сизлар аҳли китобларнинг зулм қилганларидан бошқалари билан фақат яхши услубда мужодала этинглар ва уларга: "Биз ўзимизга нозил қилинган ва сизга нозил килинган нарсага имон келтирдик, бизнинг илохимиз ва сизнинг илоҳингиз бирдир ва биз Унга буйсунгувчимиз" денглар". (29:46)
Ўзаро тушуниш ҳосил бўлмаган ҳолатда мусулмон баҳс қилаётган мухолифига тинчлик тилаши ва шу билан мужодалани тарк этиши лозим:
"Мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчи эмасман. Ва сиз мен ибодат қилган нарсага ибодат қилувчи эмассиз. Сизга ўз динингиз менга ўз диним" (109:4-6).
Пайғамбар Муҳаммад савнинг ўзлари  (Суннат билан) намуна кўрсатиб, Парвардигори оламни қандай тўғри тушуниш ва Унинг иродасини қандай бажариш лозимлигини кўрсатиб кетдилар. Маккадан Мадинага хижрат пайтида ўзларига мушрик бўлсада Абдуллох ибн Урайқитни йўлбошловчи қилиб олдилар. Бу ердан уламолар шундай хулосага келдиларки, "кофир"деб аталиш ўз-ўзидан унга ишонмасликни келтириб чиқармайди, Пайгамбар савга  шундай хавфли сафарда йўлбошловчига ишонишдан кўра хавфлироқ нарса бормиди?  
Сафван ибн Умаййа Ҳунайн жангида ўзи мушрик бўла туриб, Пайғамбар сав томонларида жанг қилди,бундан келиб чиқиб мусулмон,  эътиқодга тааллуқли бўлмаган ва динлараро муносабатларга боғлиқ бўлмаган ишларда ёрдам учун кофирларга мурожаат қилиши мумкин экан, яъни мусулмон барча одамлар билан яхши мақсадларда дўстлашиши ва ҳамкорлик қилиши мумкин экан. Ундан ташқари мусулмонлар ғайридинларга ҳарбий ёрдам сўраб хам мурожаат қилишлари мумкин. Аз-Зуҳрий Пайғамбар сав уруш қилганларида яҳудийларнинг ёрдамидан фойдаланганлари ва улар билан ўлжаларни бўлишганларини ривоят қилади.
Шуни ёдда тутиш керакки, Пайғамбар сав турли давлатларнинг ҳокимларидан улар мусулмон бўлмасаларда совғаларини  қабул қилганлар. Ҳадисларни тадқиқот қилган олимлар, кўп ҳадисларда Пайгамбар сав гайридинлардан совгаларни кабул килганлари тугрисида хабарлар борлигини айтишади, Пайгамбар савнинг хотинлари Умми Салама эса Пайгамбар савнинг унга:"Мен Нажошийга (Ҳабашни подшоси) кийим ва бир парча шойи совга қилдим"-деганларини ривоят қилган.
Бир марта Пайгамбар сав олдиларидан тобутни кўтариб ўтиб колишди, Пайгамбар сав ўрниларидан турдилар, шунда кимдир:Эй Аллоҳнинг расули яҳудийни олиб кетяптиларку"- деди. Пайғамбар сав унга: У одам эмасми?"- дедилар.
Қуръонда яҳудий ва насронийларга алоҳида муносабат билдирилади. Улар "аҳл-ул-Китоб" яъни "Китоб аҳллари (китоб нозил қилинганлар) деб аталади. Китоб аҳлларига  Ислом оламида яшайдиларми ёки ундан ташқарида яшайдиларми дўстона муомала қилиш лозим бўлади.
Аллоҳнинг  уларга "Эй китоб аҳллари" ва "Эй Китоб эгалари"деб мурожаат қилиши  улар аввалдан битта ва ягона яккахудолик пайғамбарлари динига тааллуқли эканликларини билдиради.
"Айтинглар: "Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исҳок, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Исога берилган нарсага ва Пайгамбарларга Раббиларидан берилган нарсага имон келтирдик.Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонмиз"(2:136).
Умуман Муқаддас Қуръон бошқа яккахудолик динлари мартабасини ва хуқуқини тан олади. Бошка динларнинг қайси муқаддас китобларида бундай нарсани топамиз?
Қуръон бошқа диний манбаларда кўрилмаган бошқа яккахудолик динлари ақллари билан яхшилик йўлида тинч мусобақа қилиш қоидаларини ўрнатади.
"Агар Аллоҳ ҳоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб кўяр эди. Аммо У сизларни ўзи ато этган нарсада синамоқни истайдир .Бас, яхшиликка шошилингиз. Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллох ҳузуригадир. Бас, ўшанда ихтилоф қилган нарсаларингиз ҳақида хабар берилур" (5:48).
Муҳаммад сав айтдилар: Албатта кимки зиммийга озор берса, ёки унинг хаққига зулм қилса, ёки унинг зиммасига токати етмайдиган нарсани юкласа, ёки ундан бирор нарсасини тортиб олса қиёмат кунида мен унга даъвогар бўламан"- дедилар
Қуръонда қандай дўстликни ман қилиш ҳақида гапириляпти ? Жавоб жуда оддий: арабча вали сузи куплиги авлиё шундай дустни билдирадики у маслахат беради- катта ака сифатида узининг оркасидан етаклайдиган ва эргашиш учун намуна бўла оладиган инсондир. Диний маънода эса бу сўз ҳурматли билимдон ва софдил одамга айтилади.
Албатта Худонинг энг улуг Ваҳийси Қуръон санайдиган мусулмон, Қуръонни инкор қиладиган ёки билмайдиганларни маслаҳатига юрмайди. Қуръонда ана шундай эргашиш бошқа дин вакилларининг маслаҳатларига қулок солиш ва эргашиш ман қилинади. Турмуш соҳасидаги дўстлик яхши кўшничилик алоқалари жамоат ва давлат ишларида иттифоқликни Аллоҳ ман қилмайди аксинча, кўп оят ва ҳадисларда кўрсатилганидек унга чақиради!

Али Вячеслав Полосин

 
« Олдинги   Кейинги »