Ким ва нима учун ёвузликни яратди? Принтер учун
29.06.2011 й.
9-савол. Биз мусулмон таълимотини нотўғри деб ҳисоблаймиз, чунки у Худо нафақат яхшиликни балки ёвузликни ҳам яратган деб ўргатади. Бизнингча Худо ёвузликни яратмаган у ўзича пайдо бўлган, барча ёлғонларнинг отаси шайтоннинг нотўғри ихтиёри ва унинг васвасасига учган одамнинг ихтиёри билан пайдо бўлган. “Худо нурдир, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ” (Ин.1:5), яъни Худо ёвузлик сабабчиси бўлиши мумкин эмас. Худо одамни ўлмасликка яратиб, уни Ўзининг абадий мавжудлигига тимсол қилди;амма шайтоннинг ҳасади билан ўлим оламига кирди,  ва ўзига ўлимдан тақдир қилинган насибани тотиб келади. (Прем 2:23-24. “Худо ўлимни яратмади” (Прем. 1:13).
Ёвузлик – яхшиликнинг йўқлиги, уни гуноҳкор инсонлар ва шайтонлар яратадилар. Мусулмон таълимоти бўйича эса Худонинг ўзи барча гуноҳларнинг сабаби, барча ёвузлик Худонинг Ўзи томонидан тақдир қилинган, шунинг учун тушунарсиз нима учун инсонни жазоланади?Исломий тақдирга ишониш айни ёвузлик Худо томонидан яратилаган деган нотўғри  таълимотга суянади. Бизнинг ибодатларимизда “Худо кимни ҳоҳласа ҳалоқ қилади ,кимни ҳоҳласа қутқаради, агар Худо ҳоҳламаганда эди одамлар бир бири билан урушмас эди, У ёвузлик ва яхшиликнинг манбаи ҳар бир нарсани тақдирини У бошқаради деган “Муҳаммад савнинг куфри”  лаънатланади.
6-жавоб. Нафақат яхшилик балки ёвузлик ҳам Ягона Худо томонидан яратилганини фақат Қуръон эмас, Инжилга кирган бани Исроил китоблари ҳам ўргатади. Худо табий офатларнинг ва одамлар ёвузлигининг (ижтимоий ҳолат сифатида) манбаи деб аталган мисолларни келтирамиз. Яҳудий тилида юқоридаги икки тушунча ра  (ёки раа) деган бир сўз билан ифодаланади.
“Шаҳарда Худо яратмаган фалокат (ра = ёвузлик) ҳам бўладими? (Ам.3:6)
“Мен нурни пайдо қиламан, зулматни яратаман, тинчлик қиламан фалокатларни (= ёвузликни аслида ра ёзилган) яратаман, Мен Парвардигорман буни барчасини қиламан” (Ис. 45:7).
“Парвардигор ҳоҳламаган бирор нарса бажарилишини ким буюра олади? Фалокатлар ва яхшиликлар Оламлар Павардигорининг сўзи билан эмасми? (Плач. 3:37-38).
Рус таржимони асл матннинг пайғамбар Ишаъи асга оид маъносини ўзгартириб, ёвузлик тушунчасини ёвузликнинг зоҳирий бир кўриниши бўлган фалокатга айлантирган. Бу бизнингча баҳсда қатнашаётган православ томонни чалғитмоқда. Ҳурматли Рус Православ черкови томонидан кўп ишлатиладиган черков славян тилида асл матн роса аниқ берилган. “Азъ (Я) устроивый свет и сотваривый тму, творяй (творящий) мир и зиждай (создающий) злая (зло), Азъ Господъ Бог творяй сия вся (творящий все это)”.
Ақиданинг бу қоидаси Тавротда янада кенгроқ келтирилади: Мана Мен бугун сенга ҳаёт ва яхшиликни, ўлим ва ёвузликни сенга таклиф қиламан...Ҳаётни танла” (Втор. 30:15,19). Яратгувчи Худо Ўзи яхшиликни ҳам ёвузликни ҳам одамнинг ихтиёрига таклиф қиляпти - қандай ҳам аниқ маълум?  Шу ўринда айтиш керакки Тавротдаги Худонинг ва пайғамбар Ишаъи ас сўзлари саволда келтирилган лаънат остига тушади.
Лекин ўзича тушуниб ҳаёт ва яхшиликни танлаб олган кишига ҳам васваса юборилиб, уни  имтиҳон қилиш ҳам мумкин-ку. Эҳтимол барча нарсада омади чопиб турган одам ҳақиқий динга моддий неъматлар, қулайлик, тинчлик, хотиржамлик сабабидан амал қилаётгандир? Агар фалокат-бало юз берса у ўз эътиқоди  билан қандай тасарруф қилади? Агар унинг хотиржамлигини сақлайдиган бошқа худолар бўлса, ягона Худога мункир бўла бошламайдими? Ана шунда ҳолат ҳақида Инжилнинг энг қадимий китобларидан бири –  Худо томонидан шайтон орқали машаққатли синовлар юборилган тақводор Иов (Юнус)нинг китоби ҳикоя қилади.
«Ва Худонинг ўғиллари (фаришталар) Парвардигор олдида туришган куни ўртадан шайтон ҳам ўтди. Ва Парвардигор шайтонга: сен қаердан келдинг-деди. Ва шайтон Парвардигорга жавоб бериб: мен ер юзида юриб уни айланиб чиқдим-деди. Ва парвардигор шайтонга деди: сен  Менинг бандам Иовга эътибор бердингми? Чунки ер юзида унингдек бирон бир зот йўқ, у иффатли, адолатли, тақволи-худо тарс, ва ёвузликдан узоқ турадиган инсондир.
Ва шайтон Парвардигорга жавоб бериб: “Бекорга Иов худодан қўрқадиган бўлибдими? Унинг  атрофини, унинг уйини, ундаги бор нарсани Сен ўраб олмадингми? Унинг ишларига Сен оқ фотиҳа бериб турмадингми, унинг подалари ер юзида бемалол ёйилмайдими? Лекин Сен Қўлингни унга ва ундаги бор нарсага узатгин-чи, - Сенга у шукрона айтармикин? Ва Парвардигор шайтонга деди: мана ундаги барча нарса сенинг қўлингда, фақат унинг ўзига қўлингни текизма. Ва шайтон Парвардигор олдидан кетди. Иов (1:6-12)
Шуни таъкидлаб айтиш керакки бу тавсиф Қуръондаги биринчи инсон, Одам ас яратилишлари воқеасига ҳам руҳан ҳам сўзма-сўз тўғри келади ва Яратгувчининг шайтонга инсонни ўзи мойил бўладиган даражада васваса қилишга рухсат қилгани жуда ҳам аниқ баён қилинган. Шайтон Ягона Худога имон келтириб, ўзининг атрофида бошқа худоларни яратиб олмайдиганлар устидан ҳукм қилиш ҳуқуқига эга  эмас ва эга ҳам бўла олмайди. Худо шайтонга фақат маълум миқдордагина ҳукм қилишни берган.
Шайтон Иовни барча мулкидан айирди, лекин Иов Парвардигорга шукр қилиб: “Худо берди ва Худо олди”-деди. Кейин  Худо шайтонга Иовнинг жасадига зарар етказишига рухсат олди, фақат қалбига  ҳеч қандай ҳукм қилишга эга бўлмади. “Ва шайтон Парвардигор ҳузуридан узоқлашди ва Иовни товонидан то бошини устигача қаттиқ мохов касали билан зарарлантирди. У ўзини тозаламоқ учун бир сополни олиб, кулга (қишлоқдан ташқарида) ўтирди.. Ва унга хотини: сен ҳали ҳам ўзингни иффатинда покизалигинда собитмисан! Худони ҳақорат қил ва ўлгин! -деди. Лекин у  ун(хотини)га: сен ақлсизлардек гапиряпсан, наҳотки биз Худодан яхшиликни қабул қиламизу, ёмонликни қабул қилмаймиз?  Бунинг барчасида Иов ўз сўзлари билан гуноҳга кетмади. (Иов 2:7-10)
    Бу  Иовнинг адолатли рост сўзлари билан гувоҳлик бериляптики, ёмонлик ҳам Худо томонидан юборилар экан, ва уни ҳам имон ва сабр билан қабул қилиш керак экан, чунки нима бизга фойдали эканини Худо яхшироқ билади.
    Биз Инжилдан келтирган мисоллар  мухолифларимиз келтирган ҳолатларга зид эмас, балки улар бир-бирини тўлдиради. Бир бирини тушунмасликнинг сабаблари қуйидагиларда: Мухолифларимиз ёвузлик манбаини мулоҳаза қилаётганда, хато қилиб, тушунчаларни аралаштириб юбормоқдалар: 1)Яратиш эгаси-Яратувчини, 2) Унинг сифатларини, 3) яратиш мақсадларини. На Инжил ва на Қуръон Ёвузлик Яратгувчининг Ўзига хос сифати ва ёвузликнинг мавжудлиги - Худонинг мақсади деб даъво қилмайди. “Чунки Сен қонунсизликни севгувчи Худо эмассан, Сенда ёвузлик йўқ” (Пс. 5:5). Йўқ Худо яхшилик манбаи, яратишдан ҳақиқий ва пировард мақсад абадий яхшиликдир!
    Ёвузлик – Ягона Худони инкор қилиш ва бу инкорнингоқибатидир. Худо Инсонни танлаш ихтиёри билан яратиб, унга Ўзини инкор қилиш имкониятини ҳам берган. Бўлмаса эркинлик бўлмас эди, бўлмаса ўз яратгувчисини қабул қилган инсонларга жаннат роҳатлари йўқ эди. Ва Худо Ўзини инкор қилиш имкониятини -ҳақиқатни ёдда тутишга чақирадиган қуролга ва оралиқ бир сабабга айлантирди., айниқса инсон уни тўғрисида унутганда ёки уни бошқа ёлғон мақсадларга алмаштирганда.
    Пайғамбар Иезекилнинг ас китобида айтилади: “Ва менга Парвардигорнинг Сўзи бўлди: Одам Ўғли! Ўз халқинг ўғилларига эълон қил ва уларга айт: агар Мен қайси ерга қиличимни тўғриласам, ва у ернинг халқи ораларидан бир  одамни олиб ўзларига соқчиликка қўйса;
    Ва,  у ерга келаётган қилични кўриб, карнай чалиб халқни огоҳлантирса, карнай овозини эшитган кимса ўзини сақламаса, қилич келади ва уни эгаллайди унинг қони  тўкилади ўзидан кўрсин, карнай овозини эшитган эди ўзини сақламади. Қони тўкилди ўзидан кўрсин, ким сақланса, у ўз ҳаётини қутқаради.
    Агар соқчи келаётган қилични кўриб, сурнай чалмаса, халқ огоҳ бўлмаса, унда қилич келиб улардан бирини жонини олса, у ўз гуноҳи туфайли олинган бўлади, лекин унинг қонинни соқчидан сўраб оламан. (Иез. 33:1-6).
    Бу ерда аниқ белгилаб қўйилган, фалокат билан синовни Худонинг Ўзи  Ўз ҳоҳишидан, ва инсондан    юборади, унинг тақводорлигига ёки гуноҳкорлигига боғлиқ  бу имтиҳондан ўтадими ёки йўқми. Шундай қилиб Худонинг Ўзида ёвузлик йўқ, бу Унга  хос ҳам эмас,бу Унингсифати эмас, ёвузлик - Худога зид нарса. Лекин Худо бошқаларни яратганидек ёвузликни ҳам яратган, у яратилган, аввали ва охири бор, у пировард мақсад сифатида яратилмаган ва фақат 1)инсоннинг бу ҳаётда берилган танлаш эрки, ихтиёри самараси (бу ҳолатда – нотўғри, гуноҳ йўлига тасарруф қилиш), 2) гуноҳи туфайли зарурий жазо воситаси сифатида, 3) Ягона Худога имонини синаш  воситаси сифатида.
     Мана Қуръон одамнинг яратилиши тўғрисида қандай ҳикоя қилади: “Эсланг, (эй Муҳаммад) Раббингиз фаришталарга: “Мен Ерда халифа (Одам) яратмоқчиман”,- деганида, (улар) айтдилар: “Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган, (ноҳақ равишда) қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан? Ҳолбуки, биз сенга ҳамдинг билан тасбеҳлар айтамиз ва Сени муқаддас деб биламиз. (Аллоҳ) айтди: “Мен сизлар билмаган нарсани биламан”.
(Аллоҳ Одам (Ато)га барча номларни ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга (бирма-бир) кўрсатиб деди: “Агар ротсгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номларини Менга айтиб беригиз!”. (Улар)дедилар: “ Зоти покинг ҳаққи, бизда Ўзинг билдирганингдан ўзга илм йўқдир. Албатта, Сен илм ва ҳикмат эгасидирсан”.
    (Аллоҳ) айтди: “эй Одам. Уларга номлари билан айтиб бер”. Уларга номлари билан айтиб берганида, (У)деди: “Мен осмонлар ва Ер сирларини, сизларнинг ошкор қилаётган ва яшириб юрган нарсларингизни билурман, демаганмидим?!” (2:30-33)
“(Аллоҳ) (шайтонга) айтди: “Сенга буюрганимда сажда қилишинга нима монеълик қилди?”  Удеди: “Мен ундан яхшиман,мени оловдан яратгансан.Уни (Одамни эса) лойдан яратдинг”.(Аллоҳ) айтди: Ундан (жаннатдан) чиқ! У ер (жаннат)да такаббурлик қилишинг сенга жоиз эмас. Бас,чиқ! Албатта сен ҳақирлардандирсан”.
...Эй Одам авлоди! Шайтон ота оналарингиз (Одам ва Ҳавво)нгинг авратларини уларга фош қилиш (уялтириш) учун жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! ...Биз шайтонларни имон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйдик.
(Мушриклар) бирор фаҳш иш қилсалар: “Ота –боболаримизни шу(одат) узра топганмиз Уни бизга Аллоҳ (Ўзи) буюрган”,-дейдилар. (Сиз уларга): “Аллоҳ асло фаҳш ишларга  буюрмайди. Аллоҳ шаънига ўзларинг билмаган (гап)ларни айтаверасизларми?!”-деб айтинг!
(Яна) айтинг: “Раббим адолатли бўлишга буюрган. Ҳар бир масжидда(намоз) олдидан юзларингиз (дилларингиз)ни тўғри қилинг! Унга (аллоҳга) динни холис қилган ҳолларингизда дуо қилингизлар. Сизларни (аввал бошда ярата) бошлаганидек, (қиёматда мангу ҳаётга) қайтурсизлар”.
Бир гуруҳни ҳидоятга йўллади,(бошқа) бир гуруҳга эса залолат (битилгани) ҳақ бўлиб чиқди. Зеро, уларАлоҳни қўйиб шайтонларни дўст қилиб олиб, уларни тўғри йўлдагилар деб ўйлайдилар” (7:12-30)
Ушбу матнлар очиқ кўрсатиб турибдики, Қуръонда ҳеч қандай фатализм (барча нарсани тақдирга ҳавола қилиб бекор туриш) йўқ, ва Худо барчани яхшиликка, адолатга чорлайди, залолатга эса  ўзи шуни ҳоҳлагани, ва ўзи тушунган ҳолда ёлғонни ихтиёр қилгани ва гуноҳ ишлари туфайли сазовор бўлган кимсаларнигина киргизади.
Ёвузлик – одамнинг Худо бор мавжудотнинг Ягона Яратгувчиси эканлигига, тавҳидга  имонини синайдиган имтиҳонлардан бири, ёки Унинг тўғрисида православларнинг имони Тимсолида айтилгани каби: “Ёлғиз Ота Худога, барчани тутиб турувчига, осмон ва ерни, барча кўринадиган ва кўринмайдиган нарсаларни Яратувчига имон келтираман” .
Шундай ҳикоят бор. Жардан тубсизликка йиқилиб бораётган инсон ерни қирғоғига бармоқларини учи билан илиниб қолди ва дуо қиляпти: “Эй Худо агар Сен ҳақиқатдан бор бўлсанг ёрдам бер!” ва уни осмондан жавобини эшитти: “Сен Менга ишонасанми?”. Йиқилгувчи:“Ишонман, ишонаман!”-деди. “Унда панжаларингни ёзиб юбор”-деб буюрди овоз. Йиқилгувчи бир оз жим қолиб, кейин сўради: “Сизларда, осмонда бошқа ҳеч ким йўқми?”
Бу ҳикоят очиқ кўрсатяптики, инсон Худога ишонишдан кўра ердаги қулайликларга кўпроқ ишонади, шунинг учун бу қулайликларни йўқотиш хавфи пайдо бўлганда ўзига ёлғон худоларни яратишни бошлайди. Қасиданавис шоир Александр Городницкий ёзганидек:
Ягона Худога ишониш душвор
Ғазабланар ва сени қувар
Олимпда эса ўлмас худолар бисёр
Кимдир бизга ёрдамга кўнар.
Бундан келиб чиқадики Инжил ва Қуръон ўртасида бу масалада ҳеч қандай  қарама қаршиликлар ва ҳатто жиддий фарқ ҳам йўқ, фарқ тўғрироғи атамаларда, мусулмонлар Худодан бошқа бирон бир Яратгувчи йўқ, шунинг учун ёвузлик ҳам  фақат Худо томонидан яратилган бўлиши керак, насронийлар  инкор қилиб, ёвузлик Худо томонидан яратилмаган, балки инсон ва шайтоннинг амали натижасида пайдо бўлади дейдилар. Лекин инсонни ҳам шайтонни ҳам ҳар нарсани Бошқарувчи, ҳар нарсага  Қодир Худо яратган-ку, уларни яратиб ва аввалдан   барча амалларидан хабардор эди-ку. Ва барибир уларга мавжуд бўлишини раво кўрди, демак улар иштирокида ҳаёт бўлишига ва улар томонидан ёвузликни бўлишини тасдиқлади. Лекин Худо Ёвузликдан сақланишга буюради. Шу билан бирга уларни эркин яратди, ва улар Унинг буйруқларига қарши содир қиладиган ёвузликларини ҳам Ўзи яратади.
Турмушда ёвузликни Худо яратади, маънан ёвузликни пайдо бўлиши сабабларини инсон ва шайтонлар ўз ташаббуси билан пайдо қиладилар. Эҳтимол атамалардаги тушунмовчиликлар, эҳтимол бошқа бир сабаблар иконалар чизувчи ва кўп черков қўшиқлари муаллифи Иоанн Дамаскинни Исломнинг биринчи танқидчиларидан бўлишга (Дамашқ Халифасининг вазири бўлгани ҳолда), Исломга   қандайдир фатализмни айб қилишда  биринчилардан  бўлишга чорлагандир. Унинг “Христианнинг сарацин-мусулмон (турк) билан суҳбати” шундай мулоҳаза келтирилади:
“Мусулмоннинг: “Яхшилик ва ёвузликнинг  сабабчиси  ким деб ҳисоблайсан?” -деган саволига насроний жавоб беради: “Биз   барча яхшилик ва неъматларни сабабчиси фақат Худонинг ўзи, лекин ёвузликнинг сабабчиси эмас деймиз”. Бунга Мусулмон айтди: “Ёвузликнинг сабабчиси ким деб айтасан?”
Н. Албатта,  кимки ўз ҳоҳиши билан  шайтон ва биз, инсонларни (деб биламан).
М. Нима учун?
Н. Ҳоҳиш, ихтиёр эркинлиги сабабидан.
М. Демак сен озодсан нимани ҳоҳласан қилишинг мумкин ва қилаверасанми?
Н. Мен Худо томонидан   фақат икки нарса учун озод яратилдим.
М. Қайсилар учун?
Н. Ёвузликка ва яхшиликка. Яхшилик ҳам бор, ёмонлик ҳам бор. Шунинг учунёвузлик қилишимда мен илоҳий қонун билан жазоланаман, яхшилик қила туриб Қонундан хавфсирамайман, ҳурматга эга бўлиб, кечириламан.  Худо шайтон каби аввалда инсонларни ҳам эркин,ихтиёрли яратди, лекин у гуноҳ қилди  ва Худо унинг мартабасини пастлатди. Лекин сен менга норозилик билдириб: “ Сен яхшилик деб атаётган нима ўззи? Мана қуёш ва ой ва юлдузлар яхши-ку, шулардан бирин ярат қўй”. Шунинг учун ҳам мен аввалдан айтиб қўяй мен яхшилиу ва ёмонликни инсонлардек қилишим мумкин: Яхшилик масалан Худони улуғлаш, ибодат садақа ва унга ўхшаш нарсалар, ёмонлик эса-зино, ўғрилик ва унга ўхшаш; агар сен айтгандек яхшилик ва ёмонлик Худодан бўлса сенинг Худойинг адолатсиз экан, шундай эмасми. Агар сен айтгандек зинокорга зино қилишни, ўғрига ўғрилик қилишни, эрини ўлдирганга ўлдиришни  улар мақтовга лойиқ эканда,чунки Худонинг иродасини бажардилар Сенинг фақиҳларинг қонун чиқарадиганларинг ёлғончи китобларинг қалбакига чиқиб қолади, чунки улар  худонинг иродасини амалга оширган зинокор ва ўғрини ўлимга ҳукм қиладилар ва Худонинг иродасини амалга ошириб хурмат қилиниши керак бўлган эрини ўлдирган аёлни  қатл қиладилар”.
Иоан Дамаскинга баҳслашиш учун  қандайдир оми сарацин (турк) тўғри келиб қолгандир, ёки унинг ўзи тортишувда ўтган асрларда Авлиё Оталардан шаклланган яхшилик ва ёвузлик манбаларини тушуниш принципларидан узоқлашиб кетгандир. Юқорида Қуръондан келтирилган парчада бу борада барчаси айтилган. Буни католиклар ва кўпроқ  православлар томонидан Черков устози деб тан олинадиган ва ҳурмат қилинадиган Василий Великий асаридан иқтибос келтириш билан шарҳлаймиз.
Василий Великий ёзади: “Лекин (баъзилар) айтадилар: Агар Худо ёвузликда айбдор бўлмаса, нима учун: Мен ёруғликни яратаман ва  зулматни ҳам,тинчликни яратаман ва ёвузликни яратаман; Мен Худоман, барчаси Ўзим қиламан” (Ис. 45:7)- дейди? Ва яна: “Иерусалим дарвозаларига ёвузлик Парвардигор томонидан нозил бўлди”(Мих 1:12) дейилади. Ва:Шаҳарда Парвардигор яратмаган бирор ёвузлик  йўқ” (Ам. 3:6). Ва Мусонинг буюк қўшиғида айтилган: Ҳозир кўринглар бу Мен, Мендан бошқа Худо йўқ: Мен ўлдираман, Мен тирилтираман, Мен ярадор қиламан, Мен шифо бераман, Ҳеч ким Менинг қўлимдан қутқара олмайди”  (Втор.32:39).
Лекин Китоб маъносини фаҳмлайдиган киши биладики, бу ўринлардан биронтаси ўзида Худони айблашни, яъни У ёвузлик айбдори ва яратгувчиси деган маънони ўзига олмайди. Чунки: Мен ёруғликни яратаман ва зулматни пайдо қиламан” дегувчи Зот бу орқали У махлуқотларнинг яратгувчиси эканлигини эълон қиляпти Ёвузликни яратгувчилигини эмас”.
Василий бу ерда сўзларни бошқа маънода ишлатмоқда, бу матнда ёвузлик остида мақсадни тушунмоқда, сабабни эмас. Кейинги сўзларда бу яна тушунарлироқ бўлади:
“Махлуқлардаги  қаршилик ҳисобланадиган нарсаларни Яратгувчиси ва Мусаввири деб У Ўзини атагани, сен гўёки ёруғликнинг бошқа яратгувчиси бор, зулматнинг бошқа яратгувчиси бор деб ўйламаслигинг учун, ва сен оловнинг, сувнинг, ҳавонинг, ернинг  бошқа яратгувчисини излаб юрмаслигинг учундир. Чунки бу ҳодисалар  ўзларининг зидлари  билан курашувчи деб тасаввур қилинади; ва ҳақиқатда баъзилар билан содир бўлди, шундан улар кўп худоликка кириб кетдилар”.
Бу ваҳимали огоҳлантиришлар ёвузликнинг ва инсонга келаётган балоларнинг яратувчиси шайтон ва бошқа яратилган махлуқлар деб эълон қилаётган мухолифларимизгадир.
Шунинг учун шаҳарлардаги ва халқлардаги касалликлар, ҳавонинг қуруқ келиши, ернинг кам ҳосиллиги ва ҳар бир кишига учрайдиган мусийбатлар, гуноҳнинг кўпайиб кетишини кесиб туради. Мана шундай ёвузликнинг барчаси ҳақиқий ёвузлик туғилишини олдини олиш учун Худо томонидан юборилади. Чунки  тана оғриқлари ҳам ташқи мусибатларҳхам гуноҳни тўхтатиш учун чиқарилгандир".
 Мана тушунчалар бир маънода бирлашди! Ислом таълимотидан хеч қандай фарқни бу ерда кўрмайсан, давомида Василий ёвузлик атамасини гуноҳ маъносида яъни шахснинг ахлоқий ҳалокати, худога қарши бўлган нарса, ташқи офатлар билан одамларни нимадан қайтаришини ёзиб:
"Шундай килиб Худо ёвузликни кетказади, ёвузлик Худодан эмас, ва шифокор касалликни кетказади, уни танага киргизмайди.Шаҳарларнинг вайрон бўлиши, зилзилалар, сув тошқинлари, қўшинлар ҳалокати, кемалар ҳалокати, одамларнинг ерда, денгизда ёки ҳавода ўтда, қайси бир сабаб билан бўлмасин ҳалок бўлишлари, қолганларни ақлини киргизиш учундир; чунки Худо халқлар бузуқлигини, халқлар ҳалокати билан даволайди. Шунинг учун ёвузлик маъносининг ўзи, яъни гуноҳ- бу ёвузлик, мана шу атамага лойиқроқ нарса-бизнинг ўзимизга боғлиқ бўлади, чунки бизнинг ихтиёримизда ёмонликдан сақланиш ёки ёмон бўлиш бор. Бошқа ёвузликлар, қаҳрамонлик каби мардликни кўрсатиш учун керак бўлади, масалан Иовга, болаларидан ажраш, бир дақиқада бор бойлигидан маҳрум қилиш, фасод бойлаган яралар билан касалланиш; бошқалари  гунохлардан даволаниш учун юборилади масалан, Довудга уйдаги шармандалик ноқонуний тақсим учун жазо сифатида хизмат килди, Яна Худонинг адолатли ҳукми билан юбориладиган бошқа турдаги даҳшатли ҳалокатларни биламиз, улар гуноҳга тойиб кетганларни ақлини жойига келтириш учундир... шунинг учун Фиръавн бутун аскарлари билан чўктириб юборилди".
Ислом таълимоти билан Василий Великий таълимоти ўртасидаги асосий фарк, фақат атамаларда холос.Черков ўкитувчилари ёвузлик атамасини ишлатганда, унинг гуноҳ маъносини биринчи ўринга қўядилар, яъни бизнинг шахсий эркин ниятимиз ёки амалимиз, инсоннинг ихтиёрида бўлмаган Худонинг- гуноҳлар учун берган жазоси ёки гуноҳни олдини олиш учун берган мусибати тўғрисида камрок гапирадилар. Афтидан бу матнлар чуқур иймонли одамларга уларнинг шахсий ахлоқий муолажаси учун бўлса керак, шунинг учун тарғибот мақсадида биринчи ўринга худди озод одамнинг ихтиёри каби Худонинг ёвузликни яратмаганлигини қўйилган. Мусулмонлар эса даъватни этиқоди суст ва имони йўқларга  юзлантириб, биринчи ўринга бу сўзнинг иккинчи маъносини қўядилар, яъни   барча балолар, имтиҳонлар ва жазолар Худо томонидан имонга чорлаш учун берилади, ва кейин шахсий тақводорлик ҳақида гапирилади. Мана ҳамма фарқ қаерда!
Лекин насронийлар ҳам мусулмонлар ҳам Худо инсон хатоларини қиляпти, яъни инсоннинг ўрнига гуноҳлар қиляпти деб айтмайдилар.Насронийлар ҳам мусулмонлар ҳам шунга ишонадиларки, барча бизнинг ихтиёримизга боғлиқ бўлмаган машаққатлар ва мусибатлар Худо томонидан бизни имтиҳон қилиш учун ва ахлоқий покланишимиз ва ислоҳ топишимиз учун амалга оширилади.
Фақат Ўрта асрларда Халифалик ташкил бўлганидан кейин румий тарғибот Исломга қарши тарғибот учун атамалардаги кичик фарқларни "қора пиар" мақсадида, Худо хатолар содир қилади, яъни гуноҳни яратади деган сўзларни "туркларнинг динига" ёзиб қўйиш учун ишлатдилар. Бу ёлғон тарғибот муҳри ўша пайтлардан бери Исломни насронийлар назарида нотўғри кўрсатиш учун  китобдан китобга кўчирилиб келади. Яхши кўшничилик учун ва ижтимоий масалаларда ҳамкорлик учун Биз мана шу тарғибот қолдиқларидан покланишимиз лозим.  

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz