“Суннийлар” ва “шийъалар” даги қуръон матнини бир биридан фарқи борми Принтер учун
29.06.2011 й.
7-савол. Суннийлар билан шийъаларда Қуръон матнини қарқи бор бўла туриб унинг ишончли сақланганлигини қандай даъво қиласизлар? Ҳаммага маълумки шийъаларда қуръон суралари сони битта ёки иккитага ошиқ, демак қуръонни жамлашда инсон томонидан ўзбошимчалик юз берган – бу қандай қилиб Аллоҳнинг сўзи бўлсин? 
7-жавоб. Бир қатор Ислом танқидчилари таъкидлайдиларки, эмишки шийъаларда умумий қабул қилинган 114 сурага яна бир “Нурайн” деб номланувчи “сура”ни қўшадилар (ёки қадимда қўшишган. Мусулмон оламида умуман маълум бўлмаган қандайдир Mohammad Yousof alғNagrami  “Al Shi`aa in the skale”га суянган ҳолда миссионерларнинг Исломга қарши сайтларида шундай даъво қилишади: “Барча шийъалик таълимотлари 3-4тасидан ташқари Қуръон ўзгартирилганини тан олишади...”
     Ўқувчиларда шийъалар ҳамма қабул қилган 114 сурадан иборат Қуръонни тан олмай, унга 115 шийъаларга хос сурани қўшар эканлар деган нотўғри тушунча пайдо бўлмасин учун мазкур “сура” тарихидан баъзи тушунтиришларни бериб ўтиш лозим бўлади.
    “Нурайн сура”си тўғрисидаги биринчи маълумотлар “Дабистан-и-Мазоҳиб” (унинг муаллифи тахминан ҳинд олими – Муҳсин Фоний 1081/ 1670 вафот қилган деб ҳисобланади) китобида учрайди. Шарқшунос олим Жозеф Элиаш бу тўғрида шундай ёзади: “Добистони-Мазоҳиб” муаллифи ўзини  шииа деб атамайди. У замонасидаги Ҳиндистонда кенг тарқалган 12 дини ақидаларни муҳокама қилиб, шундан бир неча саҳифани “Мусулмонларнинг  шийъалар номи билан машҳур иккинчи фирқаси  ҳақида боб” деб шиъаларга бағишлайди. Шийъа одам ўз тўғрисида шундай деб гапиримаган бўлар эди.
    Муаллиф: “Шийъаларнинг баъзилари Одил халифа Усмон қуръон нусхаларини ёқиб юборди ва одил халифа Алининг бошқалардан афзаллигини баён қилган  сураларни ундан ўчириб ташлади.Ўшалардан бири Нурайн сураси эди”-деб даъво қилади”.
    “Дабистони-Мазоҳиб”1843 йили қайта таҳрир қилиниб, инглиз тилига таржима қилинган. Тахминий муаллиф Муҳсин Фонийнинг вафоти 1670 йил деб кўрсатилади. Ҳеч бир жойда шийъалик олими эканлиги тўғрисида гапирилмаган. Юқорида айтилганларга биноан “Дабистон” китоби шийъалик таълимоти манбаи деб ҳисобланмайди, шунингдек уни муаллифи ҳам шийъа имомийя фирқасидан эмас.
Жозеф Элиаш ўзининг юқорида номи зикр қилинган қитобида шундай хулосага келади: “Муҳаммадга юборилган ва суннийлар томонидан тан олинадиган Қуръон шийъа имомийя мазҳаби томонидан ҳам тан олинади. Шийъа имомийялар фақат Усмон ра томонидан қуръонни жамлашда  баъзи сура ва оятларнинг жойлашиш тартиби бузилган, уларнинг маъноси эмас (қуръон қироатини ҳисобламаганда) дейишади.
    Яна шуни ҳам белгилаб қўйиш керакки, 1912 йили Банкайпур (Ҳиндистон)да Қуръоннинг қўлёзма нусхаси топилган. Унда умум қабул қилган 114 сурадан ташқари яна икки  “Нурайн” ва “Вилоят”-  “сура”лари  ҳам бор эди. Бу “сура”ларнинг таржимаси Клэр Тисдалл томонидан “The Moslim World” журналида 1913 йилда нашр қилинди. Қўлёзма  камида 200-300 йил аввал битилган деб таъкидланарди.
    “Нурайн”  ва “Вилайат” “сураларига” нисбатан Клэр Тисдалл шундай ёзади: “Араб тилини эгаллаган ўқувчи барча бу қўшимчалар <...> қалбаки эканлигини тушуниб етади. Қуръонга ўхшаш усулда ёзишга ҳаракат  қилингану, лекин  ўхшата олишмаган. Баъзи грамматик хатолар бор <...> Баъзи ўринларда матн ўз ичига олган маъно, Қуръон мансуб бўлган замондан кўра аввалгироқ даврга хос. Кўп «оятлар»  қуръоннинг асл матнидан парчалардир.Такрорлар кўплиги мауллифнинг ўзи орзу қилган нарсани ҳар қандай йўл билан исботлашга ҳаракат қилганини кўрсатиб туради.
Бу “суралар”нинг келиб чиқиши тўғрисида гапира туриб, Тисдалл ёзади: Биз шуни таъкидлаймизки шийъалардан баъзиси ёки бири бу матнни тўқиб чиқаришга қарор қилган. Албатта у мақсад сабабларни оқлайди деб ҳисоблаган. У бу қалбаки нарсани Қуръонга қўшишни ва мазҳабдошларини буни қабул қилишларига мажбур қилишга қарор қилди. Лекин бу уларнинг мақсадларига аниқ муносиб келса ҳам, шийъалар барибир уни қабул қилмадилар ва бу қалбакиликни биронтасини ҳам Қуръон матнига қўшилишига йўл қўймадилар”.
    Сўнгра Тисдалл ёзади: шундай қилиб биз қўлимизда ушлаб турган қўлёзма, ишончли суралар билан бирга бу қўшимчаларни ўз ичига олган ягона нусхадир.Уларни умум қабул қилган деб ҳисоблаш умуман нотўғри, ҳатто  фақат шийълар ичида  қабул қилинган дейиш ҳам нотўғри.Суннийларга бу қўшимчаларни қабул қилишни мажбурлаш умуман ҳаракат қилинмаган, чунки бу ҳеч қачон амалга ошмайдиган иш эди, буни  мазкур матнни ихтиро қилган одамга ҳам тушунанрли бўлган бўлса керак.”.
    Машҳур шарқшунос олим профессор фон Грюнбаум ёзади: Бу “икки шийъий сура” очиқ қалбаки нарсадир... Шийъалар ўз мухолифлари (суннийлар) томонидан ҳеч қачон  “шийъалар муқаддас матнларни ўзгартирган” деган маломатга қолишни истамас эдилар.
    Шийъаларнинг барча даврлардаги асосий кўпчилик олимлари Қуръонни фақат 114 сурадан иборат зиёда  эмас, Қуръонни Аллоҳ таъолонинг ўзгартирилмаган каломи деб ҳисоблашади. Шийъаларнинг ақидаси ўзи шундай. Алоҳида шахсларнинг ёки гуруҳларнинг қарашлари кўпчиликка ҳисобланиши мумкин эмас. Шундай қилиб Суннийлар ва Шийъалар Муҳаммад савга нозил қилинган Қуръонни ягона муқаддас деб санашликларида ҳеч қандай фарқ йўқ.
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz