Қуръоннинг муаллифи ким? Исломнинг масдари ҳақида Принтер учун
29.06.2011 й.
5-савол. Қуръоннинг масдари самовий эмас-ерда. Сизлар Исломнинг масдари фақат Худойи таъоло томонидан деб кўр-кўрона ишонасизлар, демак бошқа  инсоний манбалар бўлишини инкор қиласизлар. Агар биз Қуръоннинг  ҳар қандай қисмини манбаи ердан эканлигини ёки уни аввалги диний тузумлардан ўзлаштириб олинганини исботласак, унда Қуръоннинг муаллифи худо эмас, балки барча инсоний тасаввурлари билан Муҳаммад  эканлигига рози бўласизми?
    5-жавоб. Сизларга Қуръоннинг атиги 10 оятини ҳам инсон томонидан битилганини исботлаш муяссар бўлмайди. Қуръонни, яккахудоликни Муҳаммад сав Инжилдан “кўчириб” олган деб даъво қилиш кулгили. Бу Исо ва Иеремей аслар яккахудоликни Мусо асдан кўчириб олишган деган билан баробар. Мустафо Ҳамза Ниёзийнинг “Қуръон масдарлари”  китобидан парча келтирамиз.
“Қуръоннинг муаллифи ким? Бу борада кўп тадқиқотчилар бир-бирлари билан жанжалли баҳслар олиб борадилар. Бу ишларнинг авторлари  ўз ишларида мантиқий фикрларни, тарихий маълумотларни, матнни анализ қилиб ва илмий далилларни қурол қилган ҳолда бир-бирларини нуқтаи назарларини танқидий  кўриб  чиқадилар.
     Уларнинг фикри фақат Қуръон биринчи бўлиб Арабистоннинг Макка шаҳрида VI асрда туғилган Муҳаммад сав томонидан келтирилганида жамланади. Қуръоннинг келиб чиқиши тўғрисидаги фикрларни 3 та асосий қисмларга бўлиш мумкин.
    1. Қуръонни - Муҳаммад сав   ўзи ёзган;
    2. Қуръонни - Муҳаммад сав   ўзи ёзмаган, лекин уни бошқалардан билиб олиб, тўқиган.
    3. Қуръон – Муҳаммад савга нозил қилинган Оллоҳнинг сўзи.
    Муҳаммад сав Қуръоннинг муаллифи бўлиши мумкинми?
    Биз Муҳаммад савни Қуръоннинг автори дейдиганларни далилларини кўриб чиқамиз. Ушбу нуқтаи назарни баҳолашда энг муҳими Қуръони каримда бу тўғрида нима дейилишига қараш лозим. У айтади: “Албатта (бу Қуръон) оламлар Парвардигорининг нозил қилган китобидир. Уни Руҳул-Амин (Жаброил) олиб тушди.” (26:192-193). Бу каби таъкидлар Қуръони каримнинг бошқа жойларида ҳам бор. (3:3, 4:105, 15:9, 25:1). Бунинг устига Қуръондаги  мурожаат усулининг ўзи Яратгувчининг бандаларига юборган хати сифатида таассурот қолдиради. Қуръони каримдаги барча суралар Тавба сурасидан ташқари “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан” деб бошланади. Мурожаат биринчи шахсдан келади, кўп жойларда Аллоҳ Муҳаммад савга:“Айт” (эй Муҳаммад сав)-деб буюради. Бу буйруқ Қуръонда 332 марта такрорланади. Шунингдек “эълон қил!”, “эслат!”, “Ўқи!” каби бошқа буйруқлар ҳам келади. Қуръоннинг Илоҳий Ваҳий эканлиги, унинг яратилишида инсоннинг иштирокини инкор қилингани  тўғрисида кўплаб  мулоҳазалар топилади. Жумладан: “Айтинг:“Қасамки, агар инсу-жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмаслар”. (17:88).
    Қуръонда унинг илоҳий келиб чиқишини таъкидлаб келтирилиши, фақат инсоннинг Қуръон муаллифи эканлигининг ҳиссий инкоригина эмас, бундай гумонга борувчилар учун турли далиллар келтирилган: “Агар бандамиз ( Муҳаммад)га туширган нарсамиз (Қуръон)дан шубҳада бўлсангиз, бас, сиз ҳам унга ўхшаш биргина сура ёзиб келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўй бўлсангиз. Бордию бу ишни қилмасангиз – зинҳор қила олмайсиз ҳам – у ҳолда ёнилғиси одамлар ва тошлардан иборат, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан сақланингиз!” (2:23-24).
     Динсизлар аввалда Муҳаммад савни Қуръоннинг муаллифи ҳисоблашди, лекин Аллоҳ у кишига қуйидагиларни буюрди: “Уларга Бизнинг оятларимиз ўқилса, мулоқотимизни кутмаганлар:“Бундан бошқа қуръон келтир ёки уни (оятларини) ўзгартир!”- дейдилар. Айтинг: “Уни ўз томонимдан ўзгартириш менга мумкин эмас. Мен фақат, менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Мен агар Раббимга итоатсизлик қилсам, улуғ Кун (қиёмат) азобидан қўрқаман. Айтинг: “Агар Аллоҳ ҳоҳлаганда эди, мен уни (Қуръонни) ўқимас эдим ва сизларга ҳам (Аллоҳ) уни билдирмаган бўлур эди. (Ахир) ундан олдин ҳам умр бўйи сизларнинг орангизда (яшаб) турдимку! Бас, ақл юргизмайсизларми?!”.(10:15-16).
    Муҳаммад савнинг танқид қилувчиларга қуйидаги ҳақиқат устида фикр юритиб кўришни таклиф қилиняпти. У зот ўз халқлари орасида 40 йил нафақат бирон-бир буюк ўқиш аломатлари, балки на адабиётга  ва на бир шеъриятга қизиқиш аломатларисиз яшадилар, ҳақиқатда уммий, саводсиз эдилар. Мана энди  назми тенгсиз, маъноси ўта теран-гўзал, бирон бир адабий асар тенглаша олмайдиган Қуръонни келтирдилар. Бу ҳақиқатни улар қандай тушунтирадилар? Китобнинг илоҳий эканлигини исботлаш учун Қуръон каримда: “Сиз илгари бирор бир китобни тиловат қилувчи эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда бузғунчилар, албатта, шубҳага тушган бўлар эдилар” дейилади.(29:48).
    Муҳаммад савнинг уммий эканликлари ҳақида Қуръон: “Бас, Аллоҳга ва Унинг расули – Аллоҳга ва Унинг калималари (илоҳий китоблари)га ишонадиган уммий пайғамбарга (Муҳаммадга) имон келтирингиз ва унга эргашингиз, токи ҳидоят топгайсизлар!” –дейди. (7:158). Бундан ташқари Муҳаммад савнинг ўзлари  Қуръонни муаллифи эмасликлари ҳақида кўп марта айтиб келганлар. Шунга қарамасдан  баъзи тадқиқотчилар бу таъкидни шубҳага айлантириш ҳаракатида бўлаверадилар. Улар У зотнинг Қуръонни Аллоҳ нозил қилгани ҳақидаги арзаларини ёлғон ҳисоблайдилар. Улар ҳатто бу ёлғон даъволарида турли - иқтисодий фойда топиш, ҳокимиятга интилиш,  ахлоқий ислоҳот, арабларни сиёсий озодликка олиб чиқиш мақсадларини кўзда тутилган дейдилар. Лекин булар бариси бекор пуч даъволар. Ишни моддий манфаат кўзланган деган даъвони кўриб чиқишдан бошласак.
     Моддий манфаат.
    Энг оддий йўл доимо яхши эмаслигига ҳамма ҳам далил келтира олади. Шунинг учун ҳам Муҳаммад сав Қуръонни Аллоҳга мансуб деб, моддий манфаат топиш мақсадида катта ўйинни олиб борган деган фикр пайдо бўлган бўлса керак.
     Бу гумон тарихий ҳақиқат билан тўғри келмайди. Муҳаммад савнинг иқтисодий ҳолатлари  пайғамбарлик  фаолиятига  қадар анча яхши эди. Пайғамбар бўлишдан 15 йил олдин йигирма беш ёшларида савдо билан шуғулланувчи бой аёл Хадича онамизга уйланган эдилар. У зот жуда таъминланган, бой эдилар.
     Урва ра холалари-Пайғамбар савнинг оилалари Оиша ра онамиздан ривоят қилади: “Аллоҳга қасамки, жиянчам, икки ойда биз  уч марта янги ойни  кўрар эдик, бу давр давомида Пайғамбарнинг биронта уйларида ўт ёқилмас эди”. Урва ра сўрадилар: “Сизлар қандай тирикчилик қилар эдингиз?” Оиша ра жавоб бердилар: “Хурмо ва сув билан, баъзида Пайғамбар савга туя ёки эчкиси бор мадиналик қўшнилар сут юборишса, ичар эдик”. Имом ал-Бухорий ва имом Муслим ривояти. Мартин Линге “Муҳаммад сав ва унинг ҳаёти  асл манбаларга кўра” китобида ёзади: “Пайғамбар  ўта камбағал яшаган. Оиша ра Хайбар фатҳигача хурмони тўйиб ейиш нима эканлигини билмаганларини айтадилар. Мана шундай камбағаллик у зотни доимо ўраб турган”.
     Бу вақтинчалик фидоийлик эмас, балки бу доимий ҳаёт тарзи эди. Бу давр ичида Муҳаммад сав шоҳлардек яшашлари ҳам мумкин эди, буни ҳоҳласалар бўлди эди. У зот аёлларидан ўзларининг бойликка кўмилиб яшашлари  мумкин бўлгани ҳолда, фақирона ҳаётларидан норозилик сўзларини ҳам эшитар эдилар. Пайғамбар сав бу сўзлардан хафа бўлдилар,  Аллоҳ аёлларга Аллоҳни ва расулини ёки ўткинчи дунёда бой яшашни танлашга буюриб: “Эй Пайғамбар сав  хотинларингизга айтинг: “Агар сизлар дунё ҳаёти ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангизлар, у ҳолда келинглар. Мен сизларни (ўша нарсалар билан) баҳраманд қилай ва яхшилаб кузатай (талоқ қилай). Агар Аллоҳни ва унинг расулини ва охират диёрини истайдиган бўлсангизлар, у ҳолда Аллоҳ сизларнинг орангиздаги чиройли амалларни қилувчиларга улкан мукофот ( жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир”. (33:28-29).  
    Бир марта Умар ибн Хаттоб пайғамбар сав ҳузурларига келиб, Пайғамбар сав бирор  палоссиз қуруқ бўйра устида,  бошларини хурмо пўсти тўлдирилган ёстиққа қўйган ҳолда ётганларини кўрдилар. У зотнинг оёқлари ёнида дарахт барглари ёйилган, бошлари тепасида чарм меш осиғлиқ турар эди. Биқинларидаги бўйра изларини кўриб, Умар ра йиғлаб юбордилар, Пайғамбар: “Нимага йиғлаяпсан”деб сўраганларида, у: “Эй Аллоҳнинг расули Кисро ва Қайсарлар бойликка кўмилиб яшаётган пайтда сиз Аллоҳнинг Пайғамбари бўла туриб...” деди.  Муҳаммад сав жавобига: “Улар бу дунёдаги насибаларини олишига ва биз келажакда, охиратда олишимизга норозимисан”-дедилар. (ал-Бухорий).
     Оиша онамиздан Пайғамбар савнинг кўрпа – тўшаклари ҳақида сўрашганида: “Хурмо дарахтининг пўстлоғи тўлдирилган тери тўшак эди” – деб жавоб берганлар. Пайғамбар сав ҳар сафар ҳадялар олишганида (бир марта Фидак қабиласи бошлиғидан тўрт туя тўлдириб юкланган совғалар олганлар) у зот барчасини камбағалларга бўлиб бериб, ўзларига бирор нарса олишдан бош тортган эдилар. У зот: “Агар менда Уҳуд тоғичалик тилло бўлганида ҳам, барчасини уч кун ичида тарқатиб бўлар эдим, ўзимга эса динимга зарур бўлганини қолдирар эдим холос”-деб айтар эдилар. (ал-Бухорий).
Пайғамбар сав вафот қилганларида камбағал  эдилар. У кишининг бор бойликлари етти динор эди холос, уни ҳам уч кун олдин муҳтожларга  тарқатиб бўлган эдилар. Бундан ташқари қанча ғалабалар ва мартабаларга эришганларига қарамасдан вафот этган пайтларида қарздор эдилар. Вафотларидан кейин мусулмонлар Пайғамбар савнинг  бир яҳудийда гаровда қолган совутларини сотиб олдилар.
    Пайғамбар савнинг пайғамбарликни бошидан то вафотларигача камбағал яшаганларини кўрсатувчи жуда кўп ҳодисаларини келтириш мумкин. Шунинг учун у зот моддий манфаат мақсадида пайғамбарликни даъво қилган деган гумон бекор, ва тарихий ҳақиқатга зид келади. “Янги католик энциклопедияси” китобида ҳам шундай дейилади. “Муҳаммад савнинг диний инқилобига оддий иқтисодий талаблар сабаб бўлган дейиш нотўғри ва ҳақиқатга тўғри келмайди.” (Т.9.С.1001).
    
Ҳокимият ва куч-қудрат истаги.
Муҳаммад сав ҳокимият ва шуҳрат истаб қуръонни ёзган деган даъво ҳам ҳеч бир танқидга дош беролмайди. Биринчидан, ҳаммага маълумки, Муҳаммад сав инсоният тарихида энг омадли  йўлбошчилардан эдилар. У зотнинг сифатларига эга бўлган одам ҳокимиятга ва бошчиликка пайғамбарлик даъво қилмасдан ҳам эришиши мумкин эди. Ҳақиқатда бу осонроқ ҳам бўлар эди. Иккинчидан, Қуръонни ўзи  ҳеч ким, ҳатто Муҳаммад сав қўшилиб ҳам Бу Китобга ўхшаган нарсани келтира олмайди деб эълон қилмоқда. Агар Муҳаммад сав ҳокимият ёки шуҳрат истаганларида улуғлиги ва гўзаллиги барча адабий асарлардан юқори бўлган Қуръонга муаллифликни даъво қилар эдилар. Учинчидан, Муҳаммад савнинг ахлоқлари, амалпараст ва шуҳратпараст эмасликларини кўрсатади. Шуҳратпарастлик  одатда дабдабалик жойларда вақт ўтказишда, мода кийимларда, чиройли автомашиналарда, мақтовга, ёқимли ёлғонга мойилликда ва бошқаларда ўзини намоён қилади. Муҳаммад сав эса, кишини ҳайрон қолдирадиган даражада  камтарлик намунаси эдилар.
Жамиятдаги юқори мартабаларига, катта  мартабадаги давлат арбоби вазифаларига қарамасдан, кийимларини ўзлари тикиб олар, оёқ кийимларини ўзлари тузатар ва эчки ҳам соғар эдилар.  Одамлар билан гаплашар, мурожаат қилган ҳар бир кишини  сабр билан тинглар эдилар. Мусулмонлар  салом бериб, у кишига ҳурматан ўрниларидан туришганда, бундай қилишдан қайтарардилар.
У зотнинг камтарликлари тўғрисида мисоллар жуда кўп. Баъзилари ҳақида шайх Жамол ал-Бадавий  ёзади. “Бир марта У зот саҳобалар билан сафарга чиқадилар. Улар озроқ овқат тайёрламоқчи  бўлиб ўзаро ишларни бўлишиб оладилар ва Муҳаммад сав ўтин териб келмоқчи бўлганларида, ҳамроҳлари  бу ишни    ўзимиз  қилишимиз мумкин дейишганда Муҳаммад сав: Сизлар буни мени ўрнимга қилиб қўйишларингни биламан, лекин мен сизлардан  қандайдир жиҳатдан юқори бўлишни ёқтирмайман ”- дедилар. Бир марта  у зотга нотаниш одам келди, салобатлари босиб ҳурматдан титраб турди. Муҳаммад сав унга яқинроқ келишини сўрадилар ва елкасига дўстона қоқиб: “Ўзингни тутиб ол эй биродар, мен ҳам бир қотган нон ейдиган онанинг ўғлиман”-дедилар.
 Баъзи кишилар Пайғамбар савга: “Эй Аллоҳнинг расули! Эй бизнинг энг яхшимиз ва энг яхшимизнинг ўғли! Хожамиз ва Хожамизнинг ўғли!”-деб мурожаат қилишди. Пайғамбар сав уларга: “Эй одамлар ўз гапларингни гапиринглар, лекин шайтон васвасасидан сақланинг! Мен – Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Унинг Пайғамбариман. Ҳаммадан юқори ва ҳар нарсага қодир Аллоҳ берган мартабадан баландга чиқариб қўйишларинг  менга ёқмайди”- дедилар. ( Имом Аҳмад ривояти).
Ўғилларининг ичида энг севимлиси бўлган Иброҳим вафот этган куни қуёш тутилди, одамлар бу мўъжиза – осмону-ер боланинг ўлимига йиғлаяпти, деб ҳисоблашди. Пайғамбар сав қаттиқ хафа бўлдилар ва: “Қуёш ва ой – Аллоҳнинг икки белгилари, уларнинг тутилиши бирор кимнинг ўлими туфайли бўлмайди. Шунинг учун қачон улар тутилса, намоз ўқинг ва тутилиш тугагунча дуо қилиб туринг”-дедилар. (ал-Бухорий).
 У зотнинг бошқариш услублари ҳам камтарликнинг ҳайратланарли даражадаги намунаси эди. Саҳобалар итоат қилишга тайёр эдилар, лекин пайғамбар сав итоат-ибодат фақат Аллоҳга бўлади, шахсан менга  эмас деб тушунтирар эдилар.
У зот Аллоҳдан олинадиган  Ваҳийларни, инсоният муҳокамаси учун очиқ бўлган бошқа илмларни ўртасини аниқ ажратиб берганлар. Иккинчи  тоифадаги илмларга доир саволлар туғилса, маслаҳатлашилган, Муҳаммад сав бошқаларнинг фикрлари билан ҳисоблашганлар. Масалан: Бадр жангида Пайғамбар сав ўз  режаларини қониқарсиз санаб, Набиб ибн Ал-Мунзирнинг маслаҳати бўйича иш қилганлар. Ҳандақ ғазотида эса Салмон Форсий маслаҳатини қабул қилиб арабларда бўлмаган иш Мадина атрофида душман йўлини тўсиш учун ҳандақ қаздирганлар.
Муҳаммад сав қабрларини ибодатхона қилиб олишдан қайтариб: “Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманглар” деганлар. (Имом Аҳмад ривояти). Шунингдек: “Аллоҳим менинг қабримни ибодатхона қилиб олишларига йўл қўймагин! Ҳақиқатда пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олганларга Аллоҳнинг ғазаби қаттиқ”-деганлар. (Молик ривояти). Мусулмонларни у зотни ҳаддан ошириб мақташларидан   мутлақо қайтарганлар. Имом ал-Бухорий пайғамбаримиздан ушбу ҳадисни ривоят қиладилар: “ Мени насронийлар Марям ўғлини улуғлагандек улуғламанглар, чунки мен бир қулман холос. Менинг ҳақимда Аллоҳнинг Қули ва Пайғамбари деб гапиринглар.” Қуръони каримда  ҳам ўзини  мақташдан қайтарилган. Аллоҳ айтади: “Бас сизлар ўзларингизни оқламай қўя қолинглар! У тақводор кишиларни яхши билувчидир.”
Муҳаммад сав ҳокимиятга, шон-шуҳратга интилиш муҳаббатини қондириш учун Қуръонни ўзи тўқиб олган деган даъвони умуман бекорга чиқарадиган  далиллар бор  уларни келтирамиз.
Биринчидан - Муҳаммад савда ўзларининг иззат нафсларига тегадиган оятларни одамларга етказмай  қўйиш имконияти бор эди. Лекин етказдилар.
Агар Муҳаммад сав Қуръонни онгли равишда яратилишида ҳокимият ва шуҳрат истаги бўлганда  ўзларини одамларга  ҳеч нарсага қодир эмасликларини, ғойибни билмасликларини билдиришга буюрадиган (7:188), нафақат янги таълимот, балки мана шундай китоб юборилишини ҳам билмаганликларини (46:9,28:86), у кишининг оддий,  бошқаларга ўхшаш инсон эканликларини эълон қиладиган китобни ёзиб одамларга эълон қилмас эдилар.
Иккинчидан – Муҳаммад сав биринчи ваҳийни қабул қилиб олганларидаги ҳолатлари ҳам у кишининг яширинча ҳокимиятга интилишлари бўлмаганлигини кўрсатади. Хиро тоғидаги Ваҳийдан кейин у зот қўрқувдан титраган, терга пишган  ҳолда оилалари олдига югуриб келдилар.
Арабларни бирлаштириш ёки озод қилиш.
Муҳаммад сав Қуръонни гўёки арабларни бирлаштириш ёки арабларни озод қилиш мақсадида Қуръонни ёзган деган гумонни  қуйидаги сабаблар туфайли асосли деб ҳисоблаш қийин:
Биринчидан – агар шундай бўлганда эди, Қуръонда бунга қаттиқ аҳамият берилар эди, лекин Қуръони каримда арабларни бирлаштиришга ёки озод қилишга чақирувчи биронта ҳам оят йўқ. Агар кимдир Муҳаммад сав Қуръонни муаллифи деса, арабларни бирлаштириш Қуръонда умуман акс эттирилмаган, шунинг учун  бу гумон хато.
Иккинчидан -  Қуръони каримдаги миллатлар ва элатлар нуқтаи назари, миллатчиликнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо  қарши туради. Кимки Ислом  мафкурасини қабул қилса, у миллати, ирқи, терисининг ранги, қон-қариндошлиги қандай бўлишидан қатъий назар, мусулмон жамоасининг аъзосига айланади. (9:23, 11:45-46, 2:124, 66:10-11). Исломнинг ғалабасидан сўнггина Арабистонни эгалланди. Қуръон чақирган бирлик  мафкурафий, ақидавий эди.
Учинчидан – агар арабларни бирлаштириш Муҳаммад савнинг мақсадлари бўлганида, мушриклар томонидан таклиф қилинган шоҳликни қабул қилиб, кейин ҳокимиятдан фойдаланган ҳолда ягона Арабистон қуришлари ҳам мумкин  эди.
Тўртинчидан – Қуръони каримда Муҳаммад савнинг мақсадлари араб миллатчилиги эканлигини инкор қилувчи оятлар мавжуд. Ушбу оятлардан бирида:  “Фаришталар: “Эй Марям, Аллоҳ сени фазли билан танлаб олди ва ёмон ишлардан поклади ҳамда бутун олам аёлларидан мумтоз этди.”(3:42) дейилади. Келтирилган оят Исо ас нинг оналари Марямга  қаратилган, Муҳаммад сав эса араб эдилар ва арабларга юборилган эдилар. Уларга ёқадими, ёқмайдими Аллоҳ Исонинг онаси Марям ҳамма халқларнинг ичида энг яхши аёл деди. У зотнинг оналарини эмас, бирор араб аёлини эмас. Нимага Муҳаммад сав араб миллатчилигини ёқлайдиган бўлсалар, Араб миллатининг афзаллигига қарши чиқиб, ўзларига рақиб бўлган томон арабларга душман ирқ, арабларни камситадиган - Мадина яҳудийларига қариндош бўлган аёлни улуғлигини эълон қилмоқдалар?! Бу далилни тушунтириб бериш мумкин бўлмаса керак, кейинги оят: “Эй Исроил авлоди,сизларга инъом этган неъматимни ва сизларни оламлар узра афзал қилганимни эсланг”.(2:47).

Ахлоқни ислоҳ қилиш.
Баъзи тадқиқотчилар Муҳаммад савнинг Қуръонни таълиф қилишларига ахлоқни ислоҳ қилиш фикри туртки бўлган деб ҳисоблайдилар. Бундай ислоҳотчилик тўғрисидаги қарашнинг бир нечта заиф   жойлари бор. Ахлоқий ислоҳотлар олижаноб мақсад бўлиб, унга бемаъни ахлоқсиз усуллар, яъни ёлғон ва алдов ишлатмасдан ҳам эришиш мумкин. Ахлоқий жамият қуриш учун ахлоқсизлик воситаларидан фойдаланиш сабаблари тушунарсиз, ва бу фикр тарафдорлари томонидан  далиллаб берилмаяпти.
Иккинчи муаммо шуки, Қуръон Оллоҳ тўғрисидаги ёлғонни энг ёмон гуноҳлардан эканлигини билдиради:  “Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган, ҳеч нарса ваҳий қилинмаган бўлса-да, “Менга ваҳий қилинди”, - деган, шунингдек Аллоҳ нозил этган каби (мен ҳам оятларни) нозил қиламан”, - деган кимсалардан ким ҳам золимроқ” (6:93), “Агар (Пайғамбар) Бизнинг номимиздан (Биз айтмаган) баъзи сўзларни тўқиб айтганда эди, албатта,  Биз унинг ўнг қўлидан тутган, сўнгра унинг шоҳ томирини узиб ташлаган бўлур эдик.”(69:44 – 46; шунингдек 42:24; 16:105 оятларга қаранг). Келтирилган оятлар бу тоифа ёлғончилар учун энг ёмон хорлайдиган азоблар борлигидан огоҳлантирмоқда.Қуръонни “муаллифи” бўла туриб, уни Аллоҳ томонидан эканлиги тўқиб олиб, Муҳаммад сав ўзларини энг ахлоқсиз одам деб тасвирлашлари мумкинми? Ёлғон бир кун барибир ошкор бўлишидан хавфсираб юқоридаги оятларни “Аллоҳ розилиги учун алдаганга гуноҳ йўқ“, каби  оятга алмаштиришлари ҳам мумкин эди.  Лекин бундай бўлмади-ку.
Ҳақиқатда Қуръон ахлоқий ислоҳотга йўналтирилган, деб айтиш нотўғри. Чунки ахлоқий  ҳукмлар – ваҳийнинг бир қисми холос. Қуръон инсон ҳаётининг барча томонларини қамраб олган. Унда масалан коинотни ўрганиш ва тадқиқот қилиш тўғрисида: Айтинг (Эй Муҳаммад сав): “Ерда сайр қилиб (Аллоҳ) қандай қилиб яратишни бошлаганини кўринглар”  (29:20, шунингдек 12:105, 2:29, 38:27, 7:158 оятларга қаранг).
Муҳаммад сав Қуръонни била туриб ўзгартирган деб даъво қилиш, у зотнинг гўзал ахлоқларига мувофиқ келмайди. Пайғамбарлик келмасидан  аввал ҳам Муҳаммад сав ўз халқлари орасида ишончли ва омонатдор, ростгўй инсон сифатида машҳур эдилар. У зот томонидан бирор марта ёлғон гапирилиши кузатилмаган, бу ҳатто душманларга ҳам маълум эди. Бир марта у зот  барча қурайш аҳлини Сафо тепалигига чақирдилар. Тўпланганлар: “Бунинг сабаби нима?”- деб сўрашди. У зот: “Тасаввур қилинг, мана бу тепаликнинг ортида  сизларга ҳужум қилишни қулай фурсатини кутиб, бир қўшин турибди, десам менга ишонасизларми?-дедилар. Улар: “Ҳа, сенда бирор доғ бўлмаса, биз сени бирор марта алдаганингни билмасмиз”- дейишди. Мадинага ҳижрат қиладиган кечаси уйларидан чиқиб кетишдан олдин, ҳазрат Алига ўзларига номусулмонлар ишониб топширган барча омонатларни қайтариб беришни буюрганлари - У кишининг ишончли, омонатдор эканликларига  яққол мисол бўлади.
Ихтиёрсиз(ғайришуурий)  равишда ўзгартириш.
Бу фикр Пайғамбар сав ваҳий нозил бўлаётган пайтларидаги ҳолни тасвирловчи имом ал-Бухорий “Саҳиҳ”ларида ривоят қилган  ушбу икки ҳадис асосида пайдо бўлган бўлиши мумкин.
Оиша ра ривоят қиладилар: ал-Ҳорис ибн Ҳишом Муҳаммад савдан сўради: “Эй Аллоҳнинг расули! Сизга ваҳий қандай нозил  қилинади?”. У зот: “Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси қийин. У кетганидан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта одам  шаклида келиб сўзлаб кетади ва унинг  айтганларини англаб оламан”. Оиша ра: “ қаттиқ совуқ кунларининг бирида у зотга ваҳий келганининг гувоҳи бўлдим. Шунда у зотнинг пешоналарида тер томчиларини кўрдим.”-деб айтдилар.
Яна Оиша ра: Дастлабки ваҳий Расулуллоҳ (сав)га уйқуларида соф туш тарзида нозил бўлган эди. Кейин не туш кўрсалар субҳи содиқдек тўғри келаверди. Шундан сўнг, Расулуллоҳ сав ёлғизликни хушлайдиган бўлиб қолдилар. Оилаларини тарк этиб, ёлғиз ўзлари Ҳиро ғорида қаторасига бир неча кун тоат-ибодат қилиб чиқар эдилар. Шу боисдан ўзлари  билан егулик олиб чиқиб кетардилар. Егуликлари тугагач, Хадичанинг ҳузурларига келиб, яна таом олиб тоққа қайтардилар. Ҳақиқатга етишгунларига қадар бундай ҳолат такрорланаверди. Бир куни одатдагидек ибодат билан машғул бўлиб ўтирганларида бир фаришта келиб: “Иқраъ (ўқи)!”-деб айтди. “Ўқий олмаймайман”-дедим- дейдилар Расуллуллоҳ сав.
Филип Хитти ўзининг “Ислам и Запад: историческое обозрение” деган китобида ёзади: Пайғамбар сав ваҳий пайтида  жазава, беҳушлик ҳолатида бўлар эди, дейди бу билан Пайғамбар савни тутқаноқ дарди бор деган фикрни исботламоқчи  бўлади.
“Ислом ва Ғарб: Ҳақиқат ва уйдирмалар” китобида Норман Даниел бир нечта фикрларни таъкидлайди: “Баъзи хабарларга кўра Муҳаммад сав Хадича рани  ўзининг “сеҳргарлик борасидаги яширин  истеъдоди” борлигига ишонтирди”. Бошқалар У (зот) Ваҳий ғоясини “биринчи тутқаноқ  тутгандан” бошлаб олдинга сурди дейишади. Маркнинг нуқта назарини тасвирлаб, Норман Даниел: “Тутқаноқ дарди бор дейиш билан бирга яна диний хаёлпарастлик оқибатлари ҳолати ҳам бор. Унга биноан  динга чуқур берилган одамда хаёлий нарсалар кўриниши мумкин, у эса буни худодан деб ўйлайди, ваҳоланки ундай бўлмайди.”
Д.М. Родвел шундай дейди: “Муҳаммад сав бутун ҳаёт йўли давомида озми-кўпми ўз-ўзини алдаш қурбони бўлган. Унинг онаси жуда асабий аёл эди, шунинг учун ҳам  у(сав) касалликка чалинган ва хаёлий,  йўқ нарсаларни кўрадиган руҳий қўзғолиш ва асабий сиқилишнинг навбатлашиб келиши, жоҳил одамларга унинг даъвосини ҳақдек кўрсатди”.
Брайан С.Тарнер ёзади: Муҳаммад савнинг ҳаётларини анъанавий тасвирланиши шуни кўрсатадики, У (сав) ёки руҳий соғлом бўлган ва Оллоҳнинг пайғамбари эканлигини ўйлаб чиқарган, ёки  руҳий соғлом бўлмаган ва ўзини Пайғамбарлик мартабасига эга деб ҳисоблаган”.
Таниқли даҳрий Робинсон нуқтаи назарида Муҳаммад мунофиқ ҳам касал ҳам эмас эди. У Қуръон Муҳаммад савни хаёлининг маҳсулоти дейди ва Қуръон-бу Илоҳий Ваҳий эмас, фақат  Муҳаммад савнинг билим ва тажрибаларининг ғайри шуурий равишда акс эттирилиши  бўлиб, Худога адашиб нисбат берилган.
Қуръон ғайришуурий тарзда пайдо бўлган деган гумонни тасвирлаш умуман уч хил асосий йўналишда ривожлантирилганини кўриш мумкин: Қуръон  жазаба ҳолатида  яратилган хаёл маҳсули, диний  хаёлпарастлик маҳсули ва ғайришуурий ҳолат маҳсули. Буларнинг барчасини Муҳаммад сав Қуръонни яратган, ўзлари билмаган ҳолда яратган деган даъво  бирлаштириб туради.
Диний хаёлпарастлик нуқтаи назари.
Диний хаёлпарастлик нуқтаи назари тўғрисидаги тахмин ҳам, ғайри шуурий ёзилган деган тахмин каби, Қуръон  ҳақиқатан ҳам Муҳаммад сав томонларидан  билимлари, тасаввурлари, тажрибалари,  ўраб турган  муҳит  шарофати билан, буни ўзлари билмаган ҳолда яратилган деб даъво қилинади. Аммо Қуръони каримда шундай далиллар борки, уларда Қуръон Муҳаммад савнинг на ўзларининг ва на хаёлларининг маҳсули эмаслиги тўғрисида аниқ далиллар келади. Биз тарихий ҳужжатлар ва келажакда бўладиган воқеалар билан боғлиқ мисолларни келтирамиз. Улардан бири Қуръоннинг 18-сурасида тасвирланган. Бу оят бутпарастлар - аҳли китоблар- насроний ва яҳудийлар билан маслаҳатлашиб олиб, Расуллуллоҳнинг ҳақликларини билиш учун  берган 3та саволларига   жавоб тарзида нозил бўлган. Улар  қуйидаги саволларни беришди:
1) “Ғор аҳллари”   кимлар? 2) Хизр исмли солиҳ банданинг ҳақиқий тарихи қандай? 3) Зул-Қарнайн тўғрисида нимани биласиз?
Бу уч савол Росулуллоҳ сав яшаган Ҳижозда маълум бўлмаган насроний ва яҳудийларнинг тарихига боғлиқ эди. Бу саволларни танланиши  Пайғамбар сав муъжизавий ва номаълум нарсалар тўғрисидаги бирон бир  илмлар манбаидан хабардорми? деган мақсадда берилган эди.
Улар савол берган пайтда  Муҳаммад сав: “Мен эртага айтаман”-дедилар. Лекин худо ҳоҳласа деб қўйишни унутдилар. Одамлар жавоб олиш учун келганларида, учрашувни эртага қолдирдилар. То ўн бешинчи кечаси ваҳий келгунича, иш мана шундай давом этди.
Маккаликлар у зот устиларидан кулар эдилар, Пайғамбаримиз эса Ўзлари қаттиқ ишонган ёрдамни ололмаганлари учун қийналдилар ва қаттиқ хафа бўлдилар. Жаброил ас у кишига  қайғуга тушганларини таъна қилувчи ва юқоридаги саволларга жавоб  ваҳийни олиб келдилар. У кишининг узоқ кутиб қолишларининг сабаблари “Каҳф” сурасининг 23-24 оятларида баён қилиб берилди. “Бирон нарса ҳақида: “Мен албатта эртага шуни қилувчиман” дея кўрманг! Илло”иншоаллоҳ, (Аллоҳ ҳоҳласа)” денг. (Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Роббингизни зикр қилинг (яъни, иншоаллоҳ денг) ва “Шояд Роббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса” денг” .
 Бундай узоқ кечикишни муҳокама қилиб Мартин Линде ёзади: Ваҳий келишининг кечикиши Пайғамбар ва саҳобаларга оғир бўлса ҳам, ҳақиқатда бу уларнинг кучларига куч қўшди. У зотнинг энг ашаддий душманлари ҳам бирон бир хулоса чиқаришдан бош тортдилар, лекин икки хил фикрда турган қурайшилар учун у зотнинг даъволарини тасдиқлайдиган кучли далил, ҳамда Ваҳий фақат осмондан келишининг исботи бўлди. Бу - Ваҳийни нозил бўлишини у зот томонидан қандайдир назорат қилинишини инкори бўлди.
Бундай қадамни қандай тушуниш мумкин? Агар Муҳаммад сав аввалги ваҳийларни ўзлари ўйлаб топган бўлганларида, бу сафар ҳам сустлик қилиб ўтирмасдилар, чунки хавф анчагина катта эди.
Таъкидлаш лозимки, Муҳаммад савдан оддий воқеалар тўғрисида сўрашаётган эмасдилар. Танқидчиларни жим бўлишга мажбур қиладиган тўғри жавобларни келтиришга диний хаёлпарастлик ёрдам беришига ишониш қийин. Қуръон ғор аҳллари ҳақида: “(Улар) ғорларида уч юз йил турдилар ва яна тўққиз (йил)ни зиёда қилдилар”-дейди (18:25). Бу сўзларнинг алоҳида маъноси бор. Оятда “уч юзи тўққиз йил” демасдан тамоман бошқача, биринчи кўришда қўпол усул: “уч юз ва яна тўққиз йил” ишлатилган. Нимага 9 йил қўшиш керак? Шунинг учунки шамсий йил ҳисобида бу муддат 300 йил бўлса, қамарий йил ҳисобида эса 309 йил бўлади. Чунки қамарий йил шамсий йилдан 11 кун қисқароқ. 300 йилда бу фарқ 9 йилни ташкил қилади. Бу ҳайрон қоларлик даражадаги аниқ ҳисобнинг манбаи ноқис тасаввур-қуйи онг, хаёлий кўриниш-галюцинация деган даъво ишончли бўлмаса керак.
Бошқа мисол – 89-сура, 6-оятдан 8-оятгачада  қадимий Ирам шаҳри зикр қилинади: “Раббингиз Од (қабиласини) нима қилди, кўрмадингизми?! (Улар) баланд устунли Ирам (шаҳридан) бўлиб, (бошқа) юртларда унинг ўхшаши яратилмаган.” Қуръондаги ушбу маълумотдан ташқари бу шаҳар тўғрисида Пайғамбар сав замонларида бирон хабар бўлмаган. Бу ҳол Ирамнинг жуғрофий жойлашиши тўғрисидаги кўпгина тахминий, ёлғон даъволарни пайдо қилди. 1978 йил декабрида нашр қилинган Америка Миллий жуғрофия жамиятининг расмий журналларида - тадқиқотчиларнинг изланишларида Ирам шаҳри ҳақиқатан ҳам бўлганини кўрсатилган. 1975 йил Рим университетининг доктори, Суриядаги Италия археологик ваколатхонаси ҳайъати директори Паоло Маттиэ эрамиздан аввалги XXIII асрда бузилиб кетган қаср вайроналаридан ҳозиргача топилган барча хужжатлардан  нодирроқ ҳужжатларни топди. 15000дан ортиқроқ хат ёзилган тахтачалар топилиб, улардан бу Абла шаҳрининг қачонлардир машҳур бўлган Ирам шаҳри билан кенг алоқалари бўлганлиги маълум бўлди.
Ҳозирги замон инглиз тили луғатларида баён қилинганига кўра “қуйи онг”, русча подсознание – инсон билими, шууридан ташқари бўлган онг ва тафаккурнинг яширин мартабаси,  яъни унинг ихтиёрида бўлмаган англаш хусусияти. Ана шу қуйи онг ёки диний хаёлпарастлик Муҳаммад савга  туғилишларидан 3000 йил аввал вайрона бўлиб кетган шаҳарни меъморий тавсифини қилишга ёрдам берган деган  нарсани тасаввур қилиш жуда қийин. Бунинг устига Қуръон бир неча ўринда, на Муҳаммад сав ва на бошқа инсонлар бу тарихни  ваҳий нозил қилинмасидан олдин билмаган эдилар деб таъкидланади: “(Эй Муҳаммад! (сав) Булар Биз Сизга ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Буларни илгари на Сиз ва на қавмингиз билар эдингиз. Бас сабр қилинг! Албатта оқибат (ютуқ) тақводорларникидир” (11:49).
Ундан ташқари Қуръонда келажакда бўладиган воқеалар ҳақида аниқ далиллар келтирилган. Бунга  қуйидаги мисол гувоҳлик беради. 615 йили нозил қилинган 30-сура (Рум) сурасининг аввалги оятларида аниқ баён қилинадики,  яқинда форслардан мағлуб бўлган Рум империяси (Византия) бир неча йилдан кейин ғолиб бўлади, дейилган. Бу ерда арабча 3 дан 9гача сонларни билдирадиган “бидъ” сўзи ишлатилган. Ушбу башоратдан 7 йил ўтгач, румлиқлар ҳақиқатан ҳам форслар устидан ғалаба қозонишди. Шуниси ҳайрон қоларлики  ушбу башорат оятларда: “Ўша кунда мўъминлар шодланурлар“ дейилади. (30:4) “Муқаддас Қуръоннинг нозил қилиниши” китобида Хингора шундай ёзади: “башорат аниқ амалга ошди: 624 йил Ираклий ҳал қилувчи жангда форслар устидан ғалаба қозонди, ўша йили мусулмонлар Бадр жангида Макка мушриклари устидан ғалаба қилдилар.Мўъминлар Қуръонда башорат қилинганидек, ўша куни хурсандчилик қилдилар”.
Бошқа мисолни 111-Масад сурасида ҳам кўриш мумкин.Унда Пайғамбар савнинг амакилари Абу Лаҳаб иймонсиз кетади, дейилган. Томас Патрик Хадес Абу Лаҳабни тавсифлаб шундай ёзади: У Пайғамбарнинг ашаддий душмани эди, Исломнинг тарқалишига  бор кучи билан қарши  турган.  Муҳаммад сав яқинларини огоҳлантириш ҳақида Аллоҳнинг буйруғини олганларидан кейин,  ҳаммасини тўплаб уларга келажакда бўладиган дўзах азобларидан огоҳлантириш учун юборилган ваҳий тўғрисида гапирдилар.  Шунда Абу Лаҳаб: “Қуриб кетгур, бизни шунга чақирдингми”-деб қарғаниб, Муҳаммад савни уриш учун тош кўтарган эди.
Абу Лаҳаб Муҳаммад савнинг пайғамбарлик вазифасини бошлаганларидан 11 йил кейин вафот этди. Энг ёмон душманлигини била туриб, бундай хабарни ўртага ташлаш  ўйламасдан қилинган иш бўлар эди. Чунки Абу Лаҳаб бу ишни нотўғрилигига  ишонч ҳосил қилганда, албатта қуръонни уришга ҳаракат қилиб кўрар эди. Нимага Абу Лаҳаб бу ажойиб имкониятдан юз ўгирди? Абу Лаҳаб бу қулай имкониятдан 10 йил мобайнида фойдаланмайди, деган ишончни  Муҳаммад савга  нима  берди? Ҳар қандай ҳолатда одамнинг ҳаётий тажрибалари келажак илмини, ғайбни қамраб ололмайди.
Қуръонни “қуйи онг” маҳсулоти деган тахминни кучсизлантирадиган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд. Қуръони каримда бошқа одамларни айблаш ва ёмон кўриш ҳиссини билдирадиган оятлар йўқ, лекин Пайғамбар савнинг ўзларига итоб оятлари бор. Масалан: 80-суранинг аввалги ўн оятида Абдуллоҳ ибн Умми Мактум билан рўйхуш бермай қилган муомалалари учун Пайғамбар савга  дашном берилиб, итоб қилинади. Пайғамбар сав Қурайш уруғининг улуғларидан бир нечтасига Исломни тушунтириб турганларида  бечораҳол, кўзи курмайдиган одам, Абдуллоҳ ибн Умми Мактум келди. Пайғамбар бошқалар билан суҳбат қилаётганини билмай, кўзлари аъмо инсон Қуръондан бир неча оят ўргатиб қўйишларини сўради. Пайғамбар сав бу  аралашувдан хафа бўлдилар ва юзларини тириштириб, кўр қариядан ўгирилиб олдилар. 80-сура мана шу ҳолатни танқид қилиш билан бошланди.
 Қуръон шунингдек “Анфол” сурасининг 67-68- оятларида  Бадр жангида қўлга олинган 70 асирнинг устидан чиқарилган ҳукм тўғрисида Пайғамбарга танбеҳ беради. Бу билан мисоллар тугамайди. Шундай таъна дашномлар пайғамбар савнинг ўзларини қуйи онглари маҳсулоти эмаслиги Қуръон оятлари исботлаб турибди.  
Бир марта мунофиқлар Пайғамбар савнинг оилалари Оиша ранинг тўғриларида покиза, вафодор эканликларига шубҳа туғдирадиган туҳмат гапларни тарқатдилар. Пайғамбар сав бундан қаттиқ хафа бўлдилар. Бирор марта бу тўғрида ўз фикрларини билдирмай, бир ой давомида сабр қилдилар. Кейин  “Нур” сураси таркибига кирган, мунофиқларнинг ифлос мақсадларини ошкор қилгувчи илоҳий Ваҳий нозил бўлди, Оиша онамизнинг покиза эканликлари эълон қилинди. Агар  муаллиф ўзлари  бўлганларида бу илоҳий ваҳий пайғамбар савга тасалли бўла олмас эди. Шунингдек, агар Қуръон у зотнинг “қуйи онг”лари маҳсулоти бўлса, уни яратиш шунча узоқ вақтни олмас эди.
 “Қуйи онг” назарияси  доирасида ҳал қилиниши мумкин бўлмаган яна бир қийинчилик, Муҳаммад сав Қуръонга кирмаган бир қанча мўъжизавий хабарларни инсонларга очдилар. Шуниси муҳимки, у зот уларнинг ўртасидаги катта фарқни билар эдилар, улар ҳақиқатда  тенгсиз эди. Агар Қуръонда инсониятни унга ўхшаган бирор нарса келтиришга чақирилган бўлса, ҳадисларда яъни пайғамбар савнинг сўзларда бу нарса йўқ. Улар  маънодор ва ниҳоятда ўткир сўзлар бўлсада, унга яқинроғини ижод қилиш мумкин.
Биз  Муҳаммад савнинг Қуръонни яратгувчиси деган мантиқий фикрни асоссиз эканлигини  Ислом душманлари ҳоҳлайдими йўқми кўрсатишга ҳаракат қилдик.Энди  Муҳаммад сав Қуръоннинг муаллифи эмас, балки бошқа муаллифларнинг китобидан кўчириб олган деган иккинчи мантиқий фикрга ўтамиз.

Илоҳий Ваҳий назарияси
Биз Қуръонни  унга ўхшашини яратиб бўлмайдиган Китоб эканини исботи тўғрисида тўхталиб ўтдик. Ҳозирги замон илмий изланишлар нуқтаи назаридан, Қуръон матнининг умумий таҳлили ҳамда унинг чиройли услуби ва тузилиши ҳам буни қувватламоқда. Г.Миллер ёзади: “Қуръондаги муъжизаларнинг сони,  ҳайрон қоларли таркиблар, ададига келганда биз уларнинг тўлиб тошиб ётганини кўрамиз”. Шунинг учун бизга замонавий фанлар нуқтаи назаридан Қуръон билан Инжилни солиштириш имконияти  пайдо бўлди. Буни оламни яратилиши назарияси, унинг яратилиш  босқичлари, Ернинг яратилиш санаси, тарихи, Одамнинг Ерда пайдо бўлиши, Катта табиий фалокатларни тасвирланиши  ва бошқа соҳаларда кўриб чиқиш мумкин.
1) Ибтидо китоби (1:3-5) таъкидлайди: Кун билан тун биринчи куни яратилган. Юлдузлардаги турли реакциялар сабабидан Коинотга тарқалган Ёруғлик Инжилга асосан 4-куни яратилган. Морис Букай ўзининг “Инжил, Қуръон замонавий фан нуқтаи назарида” китобида ёзади: Ёруғликнинг натижаси бўлган нарсани (кундузни) биринчи куни яратилди деб, унинг сабабини (ёруғликни) 3 кундан кейин яратилди дейиш, ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Бундан ташқари бир куннинг элементлари сифатида, кеча ва кундузнинг борлигини -  фақат Ер яратилганидан кейин ва у ўз юлдузи-Қуёш атрофида айлана бошлаганидан кейингина  тасаввур қилиш мумкин. Қуръонда бундай пойма-пой ва мантиқсиз даъволар йўқ.
2) Ибтидо китоби (1:9-13) ўсимликлар, мева сабзавотлар, мевали дарахтлар, 3-кунда яратилган деган сўзларни топамиз. М.Букай савол беради: Қандай қилиб ўта мураккаб уруғ ишлаб чиқариш  саноати бор сабзавотлар  Қуёш яратилмасидан пайдо бўлди, чунки Ибтидо китоби бўйича қуёш 4- куни пайдо бўлганку.” Қуръонда бундай даъволар ҳам мавжуд эмас.
3) Ибтидо китобига мувофиқ (1:14-19) 4-куни қуёш, ой ва юлдузлар пайдо бўлди. М.Букай ёзади: “Бизга маълумки Ер билан Ой, Қуёшдан чиққан, Ой ва Қуёшнинг яратилиши Ернинг яратилишидан кейин бўлиши, қуёш системасининг яратилиши тўғрисидаги асосли илмий тадқиқотларга зид келади”.
Насронийлар ҳисоби бўйича оламни 6 кунда яратилган. Қуръон ҳам 6 кунда яратилганлигини эслатади ундаги араб калимаси 24 соатлик кунни, ҳамда ундан узоқроқ вақт оралиғини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Қуръоннинг 3-сураси 4-оятида Аллоҳ осмон ва ерни 6 кунда яратди, дейилади, лекин келгуси оятда уни шарҳлаб бу куннинг узунлиги биз ҳисоблайдиганга нисбатан минг йилларга тенглиги баён қилинади.
Қуръонда осмон ерларни яратилиши ҳақида маълумотларни 2:29, 23:17, 25:59,32:4, 50:38, 71:15-16, 78:12 ва 79:27-33 оятларда топиш мумкин. Оламни таркиб топиши ҳақида Қуръонда: “Кофир бўлганлар осмонлар ҳам Ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан пайдо қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?!”. Қуръон осмонлар бир вақтда тутундан иборат бўлган деб таъкидлайди. Буни ҳозирги замон тадқиқотлари ҳам тасдиқламоқда.

Илмий маълумотлар
Қуръон баёнотлари ҳозирги замон илмий кашфиётларига мутлақо зид келмаслигига далил исботлар келтириш вақти келди.
1) Қуръонда (41:9-12) таъкидланади, осмон жисмлари ва ернинг таркиб топиши 2 босқичда бўлган. Биз биргина мумкин бўлган мисолни:  қуёш ва унинг ҳосиласи ерни мисолини кўриб чиқамиз. Фан  исбот қиладики, уларнинг яратилиши биринчи моддани йиғилишидан ва кейинчалик бўлинишидан пайдо бўлган. Қуръон йиғилиш ва бўлиниш жарёнларини жуда аниқ қилиб, самовий тутунни зикр қилади. Шундан келиб чиқиб илмий далиллар билан Қурон далилининг аниқ бир хиллиги маълум бўлди.
2) Юлдузлар ва уларнинг йўлдошлари (қуёш ва ер каби)нинг таркиб топишининг бу икки жарёнлари  бир-бирига бевосита боғлиқ. Қуръон ҳам ушбу  боғлиқлик борлигини таъкидлайди.
3) Қуръонда зикр қилинган Тутуннинг илк таркиб топиш жараёни, борлиқда газ муҳитининг мавжудлигини билдиради, бу эса биринчи  яратилган нарса ҳақидаги ҳозирги замон фани илгари сураётган назарияга мос келади.
4) Етти осмоннинг борлиги ҳам галактик системаларини ўрганаётган  ҳозирги замон фани – астрофизика фани томонидан тасдиқланмоқда.
5) Қуръонда тасвирланган Осмонлар ва Ер ўртасида оралиқ махлуқотлар борлиги, қарама-қарши астрономик системаларда материялар боғлиқлиги дейилаётган тадқиқотлари билан тенглаштирилмоқда. (М.Букай).
Муҳаммад сав 14 аср олдин Арабистон саҳросида яшаб,  қандай қилиб Инжил ёзувларини шундай батафсил, шу билан бирга илмий далилларга зид келадиган барча хатоларини ташлаб, яна ўз ташаббуслари билан   дунё илм фани яқинда текшириб билган янги қонунларни  қўшиб кўчириб олдилар экан?- деган ҳақли савол туғилади.
Яна давом эттирсак. қиёслаш учун бошқа катта бир соҳа – Ерда инсоннинг пайдо бўлиши. Ибтидо китобининг Насл-насабга оид 1,5,11, 21, 25 бобларидан фойдаланган ҳолда хулоса қилиш мумкинки Иброҳим ас Одам асдан 1948 йил кейин туғилган, Иброҳим билан Исо ас ўртасидаги вақт 1800 йил, Одам билан Исо аснинг ўртаси эса 5800 йил. Бу баҳо хато ва Инжилнинг бу хатоси Одам ас ва Иброҳим ас оралиғи даврига хос.
Ердаги биринчи одамлар ўнлаб, ҳатто юзлаб минг йиллар аввал пайдо бўлганлари тўғрисида етарли қазилмалар, антропологик ва археологик исботлар мавжуд. Шунинг учун Ибтидо китобида битилган тарихий далиллар ҳозирги замон фанининг  қатъий  тасаввурларига тўғри келмайди. Қуръони каримга келсак, унда бундай даъволар йўқ, шунинг учун юқоридаги каби муаммолар туғилмайди.
Биз қуръонни илоҳий келиб чиқишини исботлаш учун  ундаги кўплаб аниқ тарихий ва илмий далилларни   келтириб ўтирмаймиз, лекин  қуйидаги ҳолатларга урғу бериб ўтамиз:
1) Қурондаги далиллар аниқ фанлар тадқиқотлари билан тасдиқланмоқда, Қуръондаги барча далиллар ичида биронтасини ёлғонлигини исботлаш мумкин даъво йўқ.
2) Қуръонда ёзилган қонунларни  исботлаш учун лаборатория тадқиқотларини ўтказиш лозим бўлади. Шу билан бирга уларни табиатда кузатиш оддий ишдир.
3) Фанлар тарихи шуни таъкидлайдики, Пайғамбар сав замонларида бундай лабораториялар бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас эди.
4) Пайғамбар сав ўқишни ҳам ёзишни ҳам билмаганлар.
Мана М.Букайнинг “Инжил, Қуръон ва илм” китобида санаб ўтилган ҳозирги замон фани  нуқтаи назаридан батафсил анализ қилинмаган қуръон қонунларининг рўйхати.
1) Оламнинг кенгайиб боришлиги ҳозирги замон фанининг энг муҳим кашфиётларидандир. Бугунки кунда бу қатъий исботланган кенгайиш тўғрисида  фақат баъзи  жузъий тортишувлар кетяпти. Бу борада Қуръонда ўқиймиз “Осмонни биз “қўллар” билан барпо этдик. Дарҳақиқат, биз қудратлимиз (кенгайтиргувчимиз)”  (51:47).
2) Маълумки, Қуёш ўзида юз бераётган  жараёнлар туфайли доимий равишда нур ва иссиқлиқ тарқатиб турадиган юлдуздир, ой эса Қуёшдан тушаётган нурни қайтариб туради холос, Қуръон эса: “Осмонда буржларни барпо қилган ва унда чироқ (қуёш) ва нурафшон(ой)ни пайдо қилган зот баракотли (буюк)дир” дейди. Бу оятда Ой нур бергувчи нарса, Қуёш эса  машъал ёки ёнаётган чироқ каби тасвирланмоқда.
3) Ой ва Қуёшнинг орбиталари ҳақида иккита жуда муҳим оят бор. 21- суранинг 33-оятида: “У кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган зотдир. (Бу иккисининг) ҳар бири фалакда сузиб юрар”-дейилади. 36-суранинг 40-оятида эса: “На қуёш ойга етиши мумкин ва ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш,ой ва юлдузларнинг) ҳар бири (бир) фалакда сузадилар”- дейилади. Бу ерда Қуёш ва ойнинг алоҳида орбиталари борлиги исботланмоқда ва уларнинг харакатлари эслатиляпти. Шунингдек Қуёш орбитада фалакда ҳаракат қилаётгани зикр қилинади, лекин унинг қандай ҳаракат қилаётгани ва Қуёш орбитаси Ер билан қандай боғлиқлиги тўғрисида хабар берилмаган. Қуръон кашфиёти пайтигача Қуёш қимирламайдиган Ер атрофида айланади деб ўйлашар эди. Бу - геоцентрик назария  Птолемей замони (эрамиздан олдинги II аср)дан  Коперник давригача (XII аср) ҳукмрон фикр эди. Одамлар ушбу фикрни маҳкам тутсалар ҳам Қуръонда бу қарашлар акс эттирилмади.
4) Ер оламнинг маркази ва Қуёшнинг ҳаракати Ерга бўйсундирилган деган фикрни ушланган пайтда Муҳаммад сав кун ва тунни алмашинишига асосланиб, ерни ҳаракат қилишини айтишга журъат қилдилар. Кун ва тунни тинимсиз алмашиниб туриши Қуръонда аниқ ёзиб қўйилган:  “У кундузга тунни қоплатади- уни (яъни, тун кунни) шитоб қувийди) ” 7:54, “ У кечани кундуз билан ўрар, кундузни кеча билан ўрар ” (39:5) Ҳозир буни тушуниш осон Пайғамбар замонларида эса Ерни юмалоқлиги ҳам энди  муҳокама қилинаётган эди.
5) Бугун Қуръони карим оятларида сувнинг ҳаётдаги аҳамияти зикр қилинаётганда,  бизга ўта табиий, тушунарли кўринади. Бизнинг асримизда барчамиз кўпми-озми сувнинг табиатда айланишини биламиз. Агар  биз ўша пайтдаги турли ҳақиқатдан йироқ фикр ва қарашларга эътибор қилсак, Қуръон  уларнинг биронтасига қўшилмаган, эьтиборга олмаган.
Масалан, Платон сувнинг океанларга қайтиши, Тартара тубсизлиги орқали бўлади -деб ўйлар эди. Милетлик Фалес сувнинг қуруқлик устига қандай куч билан босиши, шамолнинг қандай аҳамиятга эгалиги ва сув қандай ерга сингиб кетиши тўғрисида назария ишлаб чиқди. XVIII асргача бу назария ўзининг кўплаб тарафдорларига эга эди. Уларнинг орасида Декарт ҳам бор эди. Аристотель сув ер юзасидан парланиб чиқади ва салқин ғорларда тўпланади деб тушунтирар эди. Қуръонда эса Муҳаммад сав даврларида тарқалган нотўғри қарашлар ва ғоялар йўқ . 23-сура 18-оятда: “Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир, қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик, ва Биз уни кетказишга ҳам, албатта қодирдирмиз”. Сув ҳақида 7:57, 15:22, 23:18-19, 25:48-49, 30:48,35:9, ва 50:9-11 оятларда гапириб ўтилган. Масалан: 39-суранинг 21-оятида: “Аллоҳ осмондан сув (ёмғир, қор) ёғдириб, уни ерда булоқлар шаклида оқизиб қўйганини кўрмадингизми?” дейилади.
6) Ернинг тузилиши ҳақидаги замонавий гелогик тасаввур ер қатламини 10 мил чуқурликкача ўрганиш асосида олинган. Ер қатламининг мустаҳкамлиги унинг нодир тузилиши натижасидир. Қуръони каримда ушбу мустаҳкамликни таъминлайдиган тоғлар ҳақидаги оятларда  учратиш ҳайрон қоладиган иш эмас. “Тоғларни эса ўрнаштирди” (79:32), “У яна, Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тоғларни барпо қилди” (16:15).
7) 13:12-13, ва 24:43 оятларда  атмосферадаги электр токлари унинг ҳосиласи момоқалдироқ, яшин ва ёмғирли, дўлли оғир булутлар тўғрисида гапириб ўтилади. “Аллоҳнинг булутларини ҳайдашини, сўнгра уларни бирлаштиришини, сўнгра уларни устма-уст қалаштиришини кўрмадингизми? Сўнгра (булут) орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. (Аллоҳ) осмондан – ундаги тоғ (булут) лардан дўл ёғдириб, уни ўзи ҳоҳлаган кишиларга етказур ва ўзи ҳоҳлаган кишилардан буриб юборур. Чақмоғининг ёруғлиги кўзларни кетказгудек” (24:43).
8) 6-суранинг 125-оятида юқори баландликларда нафас олиш қийинлиги тасвирланади: “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди ”.
9) Қуръон ҳаётнинг пайдо бўлишини тўла, тўғри ва қисқа баён қилади. Масалан 21-суранинг 30 оятида: “Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?” дейилади.
М.Букай ёзади: Ҳаёт ҳақиқатда сувда бошлаган, ва сув ҳаёт учун энг зарурий моддалардан ҳисобланади. Сувсиз ҳаётнинг бўлиши мумкин эмас. Замонавий тадқиқотлар бизга шуни тушунтирадики: энг қадимги ҳайвонларнинг пайдо бўлиши ўсимликлар дунёсига тегишли, денгиз сув ости ўсимликлари докембрий - энг қадимий ер давригача устун бўлган. Ҳайвонотларга тегишли бўлган организмлар бир мунча кечроқ, лекин улар ҳам сувдан пайдо бўлган.
10) Ўсимликлар оламидаги қайта ишлаб чиқаришни кўриб чиқишда, биз иккита қайта ишлаб чиқариш борлигини ёдда тутишимиз лозим. Лекин улардан биригина  том маънода такрор ишлаб чиқариш  деб айтилиши мумкин, чунки у  янги  мустақил организмни пайдо қилишни мақсад қилган,  мустақил организмлардек унинг туғилишини таъминлайдиган тўла биологик жараённи белгилайди. Бу ўсимликлардаги жинсий урчиш бир турдаги ўсимликнинг эркак ва урғочи қисмларини қўшили билан амалга ошади. Жинсларсиз кўпайишга келсак, у бир турнинг фақат сон жиҳатидан кўпайишига айтилади. Қуръони каримда биринчи турдаги кўпайиш тури баён қилинган: “(Эй Муҳаммад) Раббингиз асаларига ваҳий (буйруқ) қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!” Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги (асал) шарбат чиқур. Албатта бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир”. Бу икки  оят учта асосий далилни ўз ичига олган.
а) Асалариларнинг ўзини тутиши Аллоҳ томонидан бошқарилади,  маълумки асаларилар ўзаро мақхсус рақслар орқали бир-бирлари билан алоқа қилишади, алоҳида учиш шакли билан эса нектарлари тайёр гулларгача бўлган  йўналиш ва масофани билдирадилар. Фон Фриш ўтказган  машҳур тажрибалар бу ҳашаротларнинг ҳаракатлари маъносини кашф қилди.
б) Асал  маълум бир касалларга даво сифатида қўлланилиши мумкин, ва бу ҳақиқатда исботланган.
в) Озуқа излайдиган ишчи арилар, урғочи жинсдагиларидир, ояти каримада қўлланилган феъл ҳам ушбу жинсни кўрсатади. Буниси янада ҳайрон қоларлик, чунки яқингача одамлар ишчи ариларни эркак арилар деб ҳисоблашар эди. Мисол учун Шекспир ўзининг пьесаларинг бирида бу ҳақда ёзган эди. Британия энциклопедияси ёзади: “Асалариларнинг кўпроғи ишчи арилар эркак арилардир. Улар боқадилар, уйни тозалайдилар, уяга бостириб кирган душманга қарши курашадилар, уяларни қурадилар, нектар ва гул чанги йиғадилар”.
12) Ҳайвонларда сутнинг пайдо бўлиши ҳозирги замон фанининг далилларига аниқ мос равишда тасвирланган. “Дарвоқе, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бордир; сизларни уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон ораларидан чиқувчи, (лекин) ичувчилвр учун иштаҳали сут билан суғорурмиз”. (16:66) Сут - сут безларида пайдо бўлади. Бу ерда ҳазм бўлган таъомдан қон орқали келтириладиган озуқа моддалари билан тўйинтирилади. Шунинг учун ҳам қон-сут ишлаб чиқарувчи, сут безларига озуқа моддаларини жамлаб олиб борувчи вазифасини ўтайди. Бу аниқ тавсиф  химик ва физиологларнинг ҳазм қилиш тизимини ўрганиш учун олиб борган тадқиқотларининг натижаси, лекин Пайғамбар сав даврларида умуман маълум эмас эди. Шуниси ҳам ибратлики,  танада қон айланишини кашф этилиши Қуръоний ваҳийлардан 10 аср кейин   юз берган. Шунинг учун М.Букай тан олади: “Қуръондаги бу оятларнинг мавжудлиги, шуни кўрсатадики бу  фикрлар инсон томонидан тушунтириладиган бўлмаган”.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz