Баъзи фиқҳий муаммолардаги илмий эъжоз тадқиқоти асари Принтер учун
02.05.2011 й.

islom.uz
Эмбрион яратилиши ва унинг ҳомилага айланишига доир бир неча фатволар ҳақида кўплаб саволлар чиқиб, шов-шувга сабаб бўлди. Бу фатволар тўрт ойдан олдин эмбрионни тушириб юборишнинг жоизлиги ҳамда бир неча йил бачадонда уни қолдириш мумкинлиги ҳақидаги фатволардир. Аллоҳнинг инъоми билан бир қанча тиббий тадқиқотлар орқали бу тушунчалар тўғриланди. Биз ушбу баҳсимизда шу мавзуга тааллуқли учта муҳим муаммони муноқаша қиламиз:

1. Эмбрионнинг босқичи ва руҳ ато этилиши.
2. Ҳомиладорликнинг энг оз муддати.
3. Аёл кишининг ҳомиладорлик пайтида ҳайз кўрмаслиги.

Биринчи муаммо

Эмбрионнинг босқичи ва руҳ ато этилиши

Кўплаб мусулмон уламолар – хоҳ аввалгилар бўлсин, хоҳ ҳозиргилар бўлсин – эмбрионнинг аввалги босқичи нутфа (маний), алақа (лахта қон), музға (парча гўшт), дейишган. Унинг муддати 120 кундир. Инсоннинг халқ қилинишига тааллуқли бўлган Имом Бухорийнинг Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг бирингизнинг онаси қорнида халқ қилиниши қирқ кундир. Лахта қон бўлиши ҳам худди шундай. Парча гўшт бўлиши ҳам худди шундайдир. Кейин Аллоҳ таоло тўрт калимани буюрган ҳолда бир фариштани юборади. Фариштага «Унинг амали, ризқи, бахти ва бадбахтлигини ёз», деб айтилади, сўнгра унга руҳ киритилади», деб айтганлар.
Бу ҳадис эмбрионга руҳ киритилиши парча гўшт бўлган босқичи, яъни учинчи қирқлик ниҳояси билан якун топишига ишора қилмоқда. Шунга биноан баъзи мўътабар уламоларимиз эмбрионни туширишнинг унинг аввалги тўрт ойлигида жоиз эканига фатво беришади. Уларнинг фикрича, бу пайт оралиғида эмбрион униб-ўсади, ҳали руҳ киритилмаган бўлади. Бу тушунча баъзилар орасида шаръий ҳақиқатга айланиб улгурган. Аммо бу тушунча, яъни учта қирқлик ичидаги эмбрионнинг аввалги босқичи (биринчи қирқ кун) бугунги кунда яқиний ҳолатда, замонавий эмбрион илмида мўътамад бўлган илмий ҳақиқатларга хилоф чиқмоқда. Илмда унча кучли бўлмаган мусулмон ичида бу ҳадиснинг саҳиҳ эканига шак келтирувчилар пайдо бўлди. Шунингдек, Исломга қарши ташвиқот олиб борувчи тоифаларга ҳам бу нарса ханжар вазифасини ўтаб, у билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига санчиш имконини қидиришмоқда. Бу мавзуга тааллуқли саволлар ҳайъат аъзоларининг интернетдаги бўлимларига хат бўлиб келди.

Бу муаммонинг ҳақиқатини баён этиш учун уч асосга суянаман

1. Бу мавзуга доир Қуръон ва суннатда келган барча нассларни объектив равишда ўрганиш.
2. Эмбрион босқичини сифатлашда луғат далолат қилган маъно, Қуръон ояти лафзлари ҳақида муфассирлар сўзларини, сўнгра эмбрион илмидаги илмий ҳақиқатни баён этиш.
3. Эмбрионга руҳ киритилишига далилни асосан шаръий насс ва қатъий далилларга суянган ҳолда таърифлаш керак. Аммо илмий томонлар иккинчи даражали иш бўлиб, зонний (гумон) далиллардир.
Изланишлар Қуръондаги эмбрионнинг аввалги босқичи ва муфассирлар бу босқичга қилган шарҳлари ҳамда набавий суннатдаги бу босқичга ажратган нозик вақтнинг замонавий эмбрион илмидаги илмий ҳақиқатларга мувофиқ келишини исботлади. Маний, лахта қон ва парча гўшт босқичи, буларнинг барчаси фақат аввалги қирқ кунликда содир бўлади. Шунингдек, «Эмбрионга руҳ киритилиши қачон?» деган саволга тадқиқот жавоб беради. У ҳақиқатда аввалги қирқ кунликдами ёки учта қирқ кунликдами?

Қуръони карим воқеълигига мувофиқ эмбрион босқичининг нозик сифатлари

Қуръони карим эмбрион босқичининг ҳар бир бошланиш ва тугаш деб ном олган босқичлари билан васф қилади. Ва эмбрионнинг ташқи кўринишини сифатлаб, ички яралиш амалиётини ҳам акс этади. Аллоҳ таоло: «Биз инсонни лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни аввало мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни, бачадондаги) нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик. Сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув – нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг гўзал яратгувчи Аллоҳ баракотли-буюкдир» (Мўъминун сураси, 12-14-оятлар).
Энди замонавий эмбрион илмидаги иқрор бўлинган ҳақиқатларга барча босқичларга мувофиқ келувчи баъзи муфассирларнинг сўзлари ва луғат далолат этган нарсаларни қисқа ҳолда баён этамиз.

Нутфа босқичи

Озгина сув, ҳатто бир қатра сув бўлса ҳам, у нутфа (маний) дейилади. Нутфа ўзагини ифодаловчи маъно Имом Муслим ривоятларида келтирилган қуйидаги «У зот ювинардилар ва бошларидан сув томиб турар эди», деб айтилган ҳадисда зикр қилинган. Қонун чиқарувчи зот ҳам эркак киши ва аёл киши манийсини қуйида Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда баён этганлар: «Барча киши эркак нутфаси ва аёл нутфасидан халқ қилинади».
Имом Улусий: «Нутфа эркак киши манийсини ифода этгани каби умуман манийларни ҳам билдиради», деганлар.
Ибн Касир: «Нутфа отилиб чиқувчи сув бўлиб, эркакнинг белидан, аёлнинг кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи сувдир».
Шу сингари қонун чиқарувчи зот эркак билан аёл нутфаси аралашмаси, яъни «амшаж» деб атади. Инсон сурасининг 2-оятида: «Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилувчи бўлган ҳолимизда аралаш бўлган нутфадан яратдик», деб айтилган.
Муфассирлар ўша «амшаж»ни эркак суви билан аёл сувининг аралашгани, деб таърифлашди.
Шу тухум ҳужайраси бир неча босқич ривожланишда сув қатраси шаклини олади. Бу босқич бачадон ичида «ариймийя» халтасини, яъни «blasfula» осиш билан якунланади. Бу урчиш аввалги ҳафта ниҳоясида бўлади. 1-рақамли сурат ҳужайралар ўсишига қарамасдан сув қатраси шаклини сақлаб турибди. Бу босқич инсоний ҳаракатини йўқотиб, бачадон деворига осила бошласа, демак, янги босқич, яъни «алақа» босқичи бошланади.

Алақа босқичи

Бу босқич бошланишидан то охиригача бир нечта шаклларни ўз ичига олади. Муфассирлар айтишларича, «алақа» сўзи ёпишиш, яъни бир нарсага бирикиш ўзагидан иштиқоқ қилиб олинган. Бу нарса эмбрионни бачадон ички қисмига иккинчи ҳафта мобайнида ёпишиб қолишига мувофиқдир. Шунингдек, умумий қонларга, яъни ўта қизил ва қотиб қолган қонга ҳам айтилади. Бу яна учинчи ҳафта мобайнида қонга тўлган бачадон шаклига ўхшайди.
Алақа сувдаги қурт бўлиб, қон шимади. У ҳавзада яшаб, ёпишиб олган ҳайвончалар қонидан озуқаланади.
Ибн Касир бу босқични сифатлаб: «У қизил алақа нутфаси узунчоқ алақа шаклига айланиши», дедилар.
Бу босқич ниҳоясида, муфассирлар айтишганидек, қаттиқ қизил рангли, қотган узуна алақа шаклида бўлади. Бу нарса ушбу босқичнинг охирги шаклига мувофиқ келади. Бу босқичда бачадон сувда яшаб қон сўрувчи қурт шаклига ўхшайди. Бачадон ҳам у билан бирга қувват олиш ва қон сўриб озуқаланишда шерик бўлади. Ушбу босқичга белгиланган фурсат иккинчи ҳафта бошланишидан то урчишнинг учинчи ҳафта охиригачадир.

Музға босқичи

Тўртинчи ҳафта бошланишида, яна ҳам аниқроғи – йигирма иккинчи кунида юрак ура бошлайди. Эмбрион янги босқичга ўтади. Ўша босқич «музға» деб номланади. Муфассирлар ушбу босқични ўта нозик сифат билан баён этишади.
Ибн Касир: «Музға гўштдан бир бўлакка ўхшаб, шакли ҳам, йўли ҳам йўқ. Бу чайнаб ташланганга ўхшаш нарсанинг миқдори алақадан таркиб топади», деб айтганлар.
Имом Улусий: «Чайнаб ташланганга ўхшовчи бир бўлак гўштда равшанлик ҳам, ажратишлик ҳам йўқ», деб айтганлар.
Бу нарса эмбрион билан аввалги босқичда мувофиқ бўлиб, унинг ҳажми буғдой донидан фул донига алишиб туради. Бу шундай миқдорки, уни чайнашнинг имкони бор. Унинг сатҳи ташқаридан кўриниб туради. Ўсган дўнглик ҳам кўриниб туради. Тишга илингудек даражадаги бўлакка айланади. Лекин унинг шакли ҳам, чизиғи ҳам йўқ, фақат инсоний эмбрионгагина далолат қилади. Унда инсоний жисмдаги бирор аъзодан аломат йўқ. Шу билан бирга эмбрион кундан кунга, балки соатма-соат ўзгариб туради. Эмбрион иккинчи ярмида, тақрибан бу босқичдан бошлаб қўл, оёқ, бош, кўкрак, қорин куртакларини ўзида намоён этади. Шу сингари ички аъзоларнинг аксарият куртакларини ҳам намоён этади. Ташқи шакллари чайналган моддага ўхшашликни ўзида сақлаш билан битган-битмаган гўштлигини тасдиқлайди. Мана шу нарса Қуръон ҳақиқат деб иқрор бўлган сифатдир. «Сўнгра лахта қондан, сўнгра яралиб битган-битмаган (яъни, инсон суратида шаклланиб битган ёки битмаган) тишлам гўштдан яратдик» (Ҳаж сураси, 5-оят).
Ибн Касир: «Музға гўшт бўлагига ўхшаш бир бўлак бўлиб, шакли ҳам, чизиғи ҳам йўқдир. Кейин шаклга кириб, бош, икки қўл, кўкрак, қорин, икки сон, икки оёқ ва бошқа аъзолар ҳам суратга кира бошлайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло юқоридаги оятни айтган», дейдилар.
Имом Улусий: «Бу ердаги мақсад музға ҳолатини батафсил сўзлаб, унинг аввал бир парча гўшт бўлиб, ҳали аъзоларидан бирортаси зоҳир бўлмаганидир. Бундан кейин оз-оздан зоҳир бўла бошлашидир. Шунинг учун «битган ва битмаган» дейилгандаги сифатлаш музғага, яъни бир парча гўштга тааллуқли бўлмоғи лозим», дейдилар.
Ибн Ошур эса: «Аллоҳнинг сўзидаги «битган ва битмаган»дан мақсад музғанинг сифатидир. Мана шу музға босқичидаги ўзгаришдир. Музға яратилиш асоси бўлиб, демак, бу икки сифат музғага лозим бўлган сифатлар эканини ифода этади», дейдилар.
Буни Имом Розий ҳам таъкидлаб айтадики, мана шу «битган ва битмаган» инсон ҳолатига айланувчи кишига нисбатан ишлатилиши керак, чунки Аллоҳ оятнинг аввалида «Биз сизларни яратдик», демоқда. Демак, ушбу насс, яъни оят инсон яралиши ушбу босқичда эканига далолатдир. Бу илмий ҳақиқатни эмбрион илми ҳам таъкидлаган. Албатта яратилиш тўртинчи ҳафта аввалида бошланиб, олтинчи ҳафта охирида тугайди. Қуйидаги яратилиш босқичи эса суяк босқичидир.

Суяк босқичи

Ушбу босқичда эмбрион махсус ҳайъатда шаклланиб, музға суратидан бутунлай янги суратни касб этади. Бунда «адруфий», кемирчакли суяги халқ этилиб, адруфий ҳайкалида суяк марказининг аввалги маркази зоҳир бўлади. Ушбу босқич еттинчи ҳафта бошланишидадир. Бу босқичда бадан қаттиқлашиб, бош танадан ажраб, атроф зоҳир бўла бошлайди. Ушбу кўриниш 6-расмда ўз аксини топган. Ибн Касир Аллоҳнинг сўзидаги «Бир тишлам гўштдан суякларни яратиб» оятини шарҳлаб: «Биз унга бошни ва суяги, пайи, томирлари бор икки қўл ва икки оёқнинг шаклини бердик, деганидир», дедилар.
Шавконий: «Аллоҳ таоло баданга устун бўлиши учун махсус шакли қаттиқ нарсани барпо этди», дедилар.
Улусий: «Ана шу қаттиқ ҳолга айлантирилишида музғадан суякка айлантирилиши ирода қилинган. Бу нарса аввалги суратдаги моддадан бошқа суратга айланиш сифатидир», дедилар.
Кейин эмбрион бошқа босқичга ўтади. Бу босқич суякларга гўштни кийдиришдир. 7-расмдаги шакл шуни кўрсатади.
Ушбу босқичда эмбрион хос кўринишда шаклланиши зиёда бўлади. Ибн Касир Аллоҳнинг сўзидаги «Суякларга гўштни кийдирдик» (Мўминун сураси, 14-оят) ояти ҳақида сўзлаб: «Биз уни тўсиб, маҳкамлаб, кучлантирдик, деганидир», дедилар.
Шавконий: «Аллоҳ таоло ҳар бир суякда гўштни шундай бир миқдорда ўстирдики, у шунга лойиқ ва муносибдир», дедилар. Бошқа уламолар ҳам шундай дейишди. Ушбу зикр қилинган нарсадан маълум бўладики, эмбрология илмидаги тадқиқотларга мувофиқ келган ҳолда биринчи бўлиб суяк халқ қилинади. Кейин саккизинчи ҳафта мобайнида, еттинчи ҳафта охирида мушаклар қопланиб, кичик ва нозик суратда ички ва ташқи жиҳозларнинг барчаси шаклланади. Саккизинчи ҳафта охирида эса эмбрология уламолари номлашган жанинийя деб аталувчи босқич тугайди. Товушли тўлқин жиҳози билан текширувчи илм ҳам инсоннинг ташқи ва ички кўринишида мавжуд бўлган таркибларнинг барчаси эмбрионнинг тўртинчи ҳафтасидан то саккизинчи ҳафтасигача халқ бўлади, деб таъкидлаган. Демак, эмбриондаги аъзоларнинг барчасини бу жиҳоз билан аввалги уч ой мобайнида кўриш мумкин. Эмбрион саккиз ҳафтадан кейин бошқа босқичга ўтади, эмбрион уламолари уни «ҳамилийя» босқичи, Қуръон эса «бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилиш босқичи» деб номлаган. Шунинг учун суякларга гўшт кийдириш босқичи жанинийя босқичи билан ҳамилийя босқичининг бўлиниш чизиғи, деб эътиборга олинади.

Бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилиниш босқичи

Ушбу пайдо қилиниш босқичи тўққизинчи ҳафтада бошланади. Эмбрион секинлик билан 12 ҳафтагача ўсишда давом этади. Шундан кейин катта тезлик билан ўсади. Шу тарзда ҳомиланинг охиригача давом этади. 8-расм ушбу сўздаги кабидир.

Пайдо бўлиш босқичининг хусусиятлари

Бу босқич бир неча хусусиятлар билан хосланган. Уларнинг энг аҳамиятлиси эмбрионнинг жиҳози ва аъзоларнинг ўсиб ривожланиши ҳамда ўз вазифасини барпо этишга тайёрланишидир. Шунингдек, муфассирлар жумҳури иттифоқ қилишларича, бу босқич руҳ киритилиши билан хосланиши ҳамдир.
Ибн Касир: «Сўнгра Биз унга руҳ киритиб ҳаракатлантирурмиз, у бошқа қулоқли, кўзли, идрокли, ҳаракатли, изтиробли жонзотга айланади», дейдилар (3-мужаллад/251-бет).
Улусий: «Аввалги халқ қилиниши билан бунинг ўртасида катта тафовут бўлиб, эшитувчи, кўрувчи ва гапирувчи бир жонзотга айланади», дейдилар (10-мужаллад/22-бет).
Шунингдек, бу босқичда жисм миқёсида ўзгаришлар юз бериб, эмбрион шахсий суратини ҳам касб қилади. Қуръон бу ҳақда шундай деган: «У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб қўйган Зот-ку. У сени Ўзи қайси суратни хоҳлаган бўлса, (ўша сурат – шаклда) таркиб топтирди – ижод қилди-ку!» (Инфитор сураси, 7-8-оятлар). Яъни, белгиланган нарсани адо этишинг учун сени тиклаб расо қилган-ку. 9-расм шунга тааллуқли.
Ўн тўрт асрдан бери Қуръон зикр қилаётган нарса эмбрология илми қарор қилган нарсадир. Расо қилиниш ҳамилийя босқичидаги яратилиш амалиёти сўнггидан, яъни саккиз ҳафтадан кейин бошланади. Ана шу пайт эмбрион текисланади, аъзолар вазифасини адо этиш учун тайёрланади, натижада эмбрион табиий миқёсда ўзига келади. Шунингдек, жисм, юз тузилишидаги миқёс ва инсондаги ғайритабиий нарсалар ҳам ўзгариб, 10-9-суратлардаги каби эмбрион шахсий суратни ўзида касб қилади. Ушбу зикр қилинган нарсалар билан эмбрология илми пайдо қилиниш босқичининг эмбрион умридан бошлаб аввалги саккизинчи ҳафтада бўлишини исботлади. Шу мобайнида эмбрионнинг ҳар турли жиҳоздаги таркиблари пайдо бўлади. Олимлар буни ҳам икки даврга бўлишган:

1. Эмбриондаги ҳужайралар ажраб қисмларга бўлиниши, унинг муддати аввалги учта ҳафта (нутфа ва алақа даври).
2. Эмбрион аъзоларининг ташкил топиб пайдо бўлиши, унинг муддати тўртинчи ҳафтадан бошлаб, то саккизинчи ҳафта охиригачадир (музға, суяк ва суякка гўшт кийдириш даври).

Ушбу муддатда эмбрионнинг асосий кўринишлари шакллантирилади.
Илмий маълумот ва замонавий эмбриология тадқиқотлари Қуръони карим ва набавий ҳадисларда келган ҳақиқатларга мос келади.

Эмбрионнинг аввалги босқич пайтида суннат чегаралаб берган муддати

1. Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд санади билан қилган ривоятда келтирилишича, рост сўзловчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлардан бирингизнинг онасининг қорнида халқ қилиниши қирқ кундир. Кейин ана шу муддатда лахта қон (алақа) бўлади. Сўнгра ана шу муддатда бир парча гўшт (музға) бўлади. Кейин фариштани юбориб, унга руҳ киритиш юклатилади. Ва тўрт калима, яъни ризқи, ажали, амали ва бахтли ё бахтсизлигини ёзиш амр қилинади».
2. Имом Муслим Ҳузайфа ибн Усайд санади билан қилган ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар нутфа (ҳолатидан) қирқ икки кеча ўтса, Аллоҳ бир фариштани юбориб, унга сурат бериб, қулоғи, кўзи, териси, гўшти ва суягини халқ қилади. Сўнгра у фаришта: «Эй Рабб, у эркакми ёки аёл?» деса, Рабб Ўзи хоҳлаган нарсани ҳукм қилади, фаришта ёзиб олади», дедилар.
Набий алайҳиссалом аввалги ҳадисда эмбрионнинг халқ қилинишидан жамланиши қирқ кун эканини хабар бермоқдалар. Энди халқ этилишидаги жамланиш сўзи нимани ифода этади? «Жамъ» сўзи луғатда тафриқа бўлиб кетган нарсани тўплашдир. Ибн Ҳажар: «Жамъ сўзидан мурод тарқалиб кетгандан кейин бир-бирига тўплаш», дедилар. Энди халқ қилиниш қарор топиши учун тарқалиб кетган нарсанинг бир-бирига қўшилиши нима? Бу ғоятда нозик илмий набавий иборадир. Натижага қараганда Набий алайҳиссалом эмбриондаги кўплаб ҳужайралар бўлиниб, ҳар томонга тез тарқоқ бўлиб кетиши ва алақа босқичида ҳужайралар ажралиши, кейин эмбриондаги барча аъзолар тарқоқ ҳужайраларни тўплаб музға босқичигача халқ қилинишини таъминлаши, аввалги қирқ кун тугамасидан эмбриондаги барча аъзодаги ҳужайралар чиққани чиқиб, қолгани чегараланган жойда тўпланишига ишора қилганлар, чунки эмбрионнинг аввалги ҳафтасида ҳужайралар тарқоқ тўпланмаган бўлишади.
Шунингдек, Набий алайҳиссалом шу ҳадиснинг ўзида эмбрионнинг аввалги босқичи ҳақида хабар берганлар. Эмбрионнинг аввалги босқичи алақа ва музға бўлиб, унинг сифати қирқ кунлик мобайнида тугаб мукаммал бўлади. Ҳадис икки муаммога чегаралаб қўйилган пайт ҳақида гапиради. Биринчиси – жисм аъзоларига аввалги кўриниш суратида керак бўлувчи ҳужайраларнинг тўпланиш муддати.
Иккнчиси – алақа ва музғанинг эса саҳиҳ ривоят бўлмагани учун лозим ҳолдаги ҳолатини баён қилади.
Ҳадис мана шу лафзи билан Имом Муслим ва Имом Бухорий ривоятлари орасида фарқланади. Чунки Имом Муслим ривоятларидаги «фий залика» сўзидаги «фий» предлоги замонавий эмбрология илмидаги ҳақиқатларга том маънода мувофиқ бўлиб, бу ҳақдаги фикрларни тўғрилаб, Исломга ва суннатга душманчилик қилувчилар ҳийласини бартараф этади.
Ҳадисдаги ана шу ривоятга биноан, эмбрионнинг халқ этилиши унинг умрининг аввалги қирқ кунлик мобайнида тўпланиб, нутфа, алақа ва музға босқичининг барчаси ана шу аввалги қирқ кунликда камолига етади. Чунки арабчада «фий залика» вақтга, яъни қирқ кунга қайтади. Арабчадаги «мислу залика» ишораси вақтдан ташқари бошқа бир нарсага қайтиши керак. Бундаги энг яқин нарса халқ қилиниши жамлашга мувофиқроқдир. Бунинг маъноси шуки, сизлардан бирингиз онаси қорнида яратилишнинг жам этилиши қирқ кундир. Кейин ана шу ададдаги кунда алақа ва худди ана шу қирқ кун ададда музға бўлади. Бу нарса эмбрион босқичидаги хабарлар тартиби бўлиб, хабар берилиши нарсанинг тартиби эмасдир. Шу сингари Набий алайҳиссалом иккинчи ҳадисда эмбрион 42-кундан олдин инсоний суратини ажратиш мумкин бўлмаслигини хабар берганлар. Демак, инсон мана шу муддатдан кейингина мукаммал суратда намоён бўлади. Ҳадис очиқ-ойдин инсоннинг қулоғи, кўзи, териси, гўшти, суяги ва жинсий аъзолари ажраш 42 кундан кейин содир бўлишига ишора қилади.

Ҳадис тушунишдаги хилофли ечим

Бу мавзуда ворид бўлган ҳадислар орасини келиштириб, хилофликка барҳам бериб, ютуққа эришганларнинг бошида шайх Абдулмажид Зиндоний турадилар. Бу билан у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини ғалабага эриштириб, илмий эъжоз кўринишларини баён қилиб бердилар.
Шаръий далиллар ва қатъий ҳақиқатлар баён қилишича, ҳар бир нутфа, алоқа ва музғаларнинг босқичи алоҳидадан қирқ кунда бўлади, дейиш қуйидаги далилларга асосан саҳиҳ эмас:
1. Имом Бухорий ва Муслим Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан қилган ҳадис. Лекин Имом Муслим ривоят қилган ҳадис лафзида, икки ўринда, яъни алақа ва музға сўзларидан олдин арабчада «фий залика» сўзи зиёда қилинган. Бу зиёдалик тўғри бўлиб, ривоятлар орасини жамлаган ҳолда матннинг аслидан деб эътиборга олинади. Шунга биноан ҳадис лафзи учун мукаммал бўлувчи нарса Муслим ривоятидаги лафзда собит бўлган.
2. Қуръон зикр қилишича, албатта суяклар музға босқичидан кейин таркиб топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Ҳузайфадан ривоят қилинган ҳадисда суяк халқ қилинишининг бошланишини қирқ икки кундан кейин, амшаж (аралашма) нутфа бошланишидан пайдо бўлади, деганлар.
Суякнинг яратилиши 120 кундан кейин бошланади, деб айтилган сўз Ҳузайфа ривоят қилган ҳадис зоҳирига очиқ-ойдин қарама-қаршидир. Шунингдек, замонавий эмбрология илми ҳақиқатларига ҳам қаршидир. Чунки бу илм суяк яратилиши бевосита 6-ҳафтадан кейин бошланишини айтади, 17 ҳафтадан кейин эмас.
Аввалги улуғ уламоларимиз ҳам эмбрионнинг босқичидаги кўриниш воқеъликдаги илмий ҳақиқатга қарама-қарши эканидан огоҳлантиришган.
Ибн Ражаб Ҳанбалий: «Имом Аҳмад Бухорий ривоятига ўхшаш Ибн Масъуддан қилган ривоятининг матни ва санади заифдир. Имом Аҳмад ривоятлари эмбрионни 160 кундан кейин қопланишини айтган, бу шак-шубҳасиз хатодир. Чунки Ибн Зайд, яъни Ибн Жадъоннинг сўзи ҳужжат қилинмайди», дейдилар.
Бошқа бир ўринда Ибн Масъуд ривоят қилган ҳадиснинг зоҳири шу нарсага далолат қиладики, эмбрионнинг тасвирланиши, қулоғи, кўзи, териси, гўшти ва суякларининг яратилиши иккинчи қирқ кунликнинг аввалида бўлади. Бу нарсадан иккинчи қирқ кунликнинг аввалида гўшт ва суяк ҳосил бўлиши келиб чиқади.
3. Эмбрион босқичининг Қуръон сифатлаган нарсага қарама-қарши бўлиши қуйидаги босқичдаги қуръоний сифат учун қилинган тафсирга мос эмас. Эмбрионнинг йигирманчи ёки ўттизинчи ёхуд ўттиз тўққизинчи кунида шакли ва ҳажмини қатъий равишда сув қатрасига ўхшатиб сифатлаш мумкин эмас.
Эмбрионни эллик ёки олтмишинчи куни ҳавзада қон сўриб яшовчи қурт шаклига ўхшатиш мумкин эмас, чунки қатъий қотган қон шаклида бўлиб, бу пайтда шаклланиб, ривожланиб, барча аъзолари халқ бўлган. Эмбрионнинг саксонинчи кундан то бир юз йигирманчи кунгача шакли-шамойили бор-йўқ ёки яралган-яралмаган ҳолатда, дейиш мумкин эмас. Чунки у анча пайтдан бери ривожланиб халқ бўлган. Эмбрион 10-суратда кўриб турганингиздек, ҳаётий муҳит ва фаолликда бўлиб, ҳаракатланиш ва таъсирланишда машғулдир.
Имом Муслим ривоятлари хилофликка барҳам бермоқда. Чунки «мислу залика»даги исми ишора лафзий ҳолатда биттадан учта нарсагача ишлатиш мумкин. У олдинги ҳадисда зикр қилинган, халқ этилишини жамлаш, она қорни ва қирқ кун.
Бу лафз умумий бўлиб, исми ишорадан мақсад учун аниқ бўлган лафзга ишлатилади. Ҳузайфа ривоят қилган ҳадис мазмунини ман этувчи исми ишоранинг қирқ кунга бориб тақалишини баён этади. Чунки умумий ҳадис ибораси усулчилар қоидасига биноан очиқ-ойдин нассни баён қилгани сабаб исми ишора «она қорни»га қайтмайди. «Мислу залика» сўзини ҳадисда такрор бўлиши янги маънони ифода этмайди. Демак, калом ортиқча сўз бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фасоҳатларига мухолифдир. Энди ҳадисдаги исми ишорани аввалги қирқ кунликка ва она қорнига тааллуқли бўлиши дуруст эмас экан, демак, «мислу залика» сўзидаги исми ишора қирқ кунликка эмас, халқ этилишининг жамланишига тааллуқлидир.
Бу ҳақиқатни еттинчи ҳижрий санада яшаб ўтган олим имом Ибн Замлаконий қўлга киритиб, қуйидаги натижа билан чиқдилар: нутфа, алақа, музға аввалги қирқ кунлик мобайнида ҳосил бўлади.
Имом Замлаконий: «Бухорий ҳадисларига қўшилса бўлади. Яъни, она қорнида жамланади, дейилганнинг маъноси мукаммал ва мустаҳкам бўлмоқдир. Худди шунингдекки, масалан, киши умри муддатидаги, дунёдалик пайтида ҳар хил ўзгаришларга дучор бўлади. Инсон аввал сут эмади, кейин сутдан ажратилади, ўсмирлик, йигитлик, етуклик, кексалик, қарилик етиб, охири вафот этади. Бу нарса дунёда қолиш муддати босқичини хабар бериш тартибидир».
Араб тили қоидаларидан маълумки, «сумма» сўзи олдинги хабар билан кейинги хабарни тартиблаб, вақт ўтганини англатади. Агар қарийна бўлиб келса, у нарсани ифода этмайди. Анъом сурасининг 154-оятидаги «сумма» сўзи шуни ифода этади. Маълумки, Қуръони каримда Аллоҳнинг васияти Мусонинг китобидан кейин келган. Бу ерда «сумма» сўзи хабар берилаётган нарсани ифода этмаган. Шунга биноан Ибн Масъуд ривоят қилган ҳадис шуни ифода этади.
Мана шундан аён бўладики, Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қилган ҳадисдаги «мислу залика» сўзи кунларнинг қирқ деганига мисол бўлиши мумкин эмас. Бухорий, Муслим ва шу мавзуга тааллуқли бўлган бошқа ривоятлар билан солиштирган ҳолда Ибн Масъуд ривоятларини тушунмоқ лозим. Ва яна огоҳ бўлмоқ керакки, Бухорий ривоятларига баъзи калималар киритилгани боис эмбрион босқичда нотўғри тушунча ҳосил бўлиб қолган. У нутфа калимаси бўлиб, ҳадиснинг аввалги жумласида келган. Демак, нутфа калимаси Бухорий ривоятлари ва бошқа саҳиҳ ривоятларда ҳам мавжуд эмас.

Эмбрионга жон қачон киритилади? Биринчи қирқ кунликдан кейинми ёки учинчи қирқ кунликда?

Бу муаммонинг ечимини, юқорида айтганимиздек, замонавий илм ҳалигача топгани йўқ. Лекин шаръий далиллар 14 аср олдин ечиб бўлган. Буни исботловчи ҳадис қуйида имом Бухорий, Муслим ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Масъуддан қилган одам халқ қилинишининг жам этилиши ҳақидаги ривоятдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг бирингиз қоринда халқ этилишининг жамланиши қирқ кунда бўлади. Кейин ана шу муддатда алақа (лахта қон), кейин музға (парча гўшт) бўлади. Сўнгра бир фаришта унга руҳ киритиши учун юборилиб, тўрт калима – ризқи, ажали, амали, бахтли ёки бахтсизлигини ёзиш буюрилади». Бу лафз Муслимники.
Мусулмон уламолари иттифоқига биноан, эмбрионга руҳ музға босқичи мукаммал бўлганидан кейин киритилади. Бунга очиқ-ойдин келган набавий далилдир. Ва яна ўша музға қирқ кунликнинг аввалида бўлиши тасдиқланган. Бунга имом Муслим ривоят қилган халқ қилиниши ҳақидаги ва Ҳузайфа ибн Усайд ривоят қилган (нутфа 42 кун ўтганидан кейин…) ҳадислари далил бўлиб, замонавий эмбрология илми ҳам шариат сифатлаган ушбу эмбрион босқичига мувофиқ бўлган. Демак, руҳ яқиний ҳолда эмбрион умрининг аввалги қирқ кунлигидан кейин киритилади. Лекин аниқ қачон киритилади? Икки ойдан кейинми ёки уч ой ё тўрт ёхуд оз ё кўп муддатдами? Бирор киши руҳ киритилиши муддатини аниқ аввалги қирқ кунликдан кейин киритилади, деб белгилашга қодир деб гумон ҳам қилмайман. Чунки оят ва ҳадисда бунга тегишли саҳиҳ далил йўқ. Лекин ушбу фурсатни тахминий ҳолда яқинроқ маънода чегаралаш мумкин. Масалан, Аллоҳ таолонинг сўзидаги «Сўнгра уни (инсон қилиб) ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди» (Сажда сураси, 9-оят) ана шунга яқинроқ. Бундан эмбрионга руҳ расо бўлганидан кейин киритилиши тушунилади. Демак, ростланиш бевосита халқ қилиб бўлингандан сўнг содир бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: «Сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб қўйган Зот-ку» (Инфитор сураси, 7-оят), деб айтган. Энди айтсак бўладики, эмбрион яратиш босқичидан ўтганидан сўнг, яъни умрининг саккизинчи ҳафтасидан кейин, яна ҳам аниқроғи бошқача махлуқ тусига кирган босқичдан сўнг руҳ киритилади. Бу кўпгина муфассирлар натижаси бўлиб, уларнинг фикрича, инсон жаниний босқичида бутун бошқа махлуқ тусига кириб, руҳ ана шу босқичда киргизилади. У эса суяк ва суякка гўшт кийдирилиши даврида бўлади. Бунга ояти каримада ҳам далиллар бор. Ушбу сўзларни ҳадисда келган «сумма» сўзи қўллаб-қувватлайди.
Саккиз ҳафтадан кейин жамики инсонда катта аъзолар яратилиб, эмбрион умрининг аввалги қирқ кунлигидаги музға босқичи тугайди ва инсоний сурат ажраб, ушбу фурсат мобайнида ёки озгинадан кейин инсон яралиши тугаб, эмбрионга руҳ киритилиш фурсати етади. Демак, 9 ёки 10-ҳафтада яратилиш тугагандан сўнг ёки 12-ҳафтада таносил аъзолари ажраб бўлгандан кейин руҳ киритилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Лекин эмбрионга жон киритилишига далолат қилувчи аломатлар топиладими? Бунга ҳа, деб жавоб берилади. Чунки эмбрионнинг ухлаши ҳаётдан наф олиб турган ухловчига қиёс қилган ҳолда руҳ киритилгани аломатидир. Ухлаётган кишидан руҳ вақтинча олиб қўйилади. Бунга далил қилиб қуйидаги оят олинган: «Жонларни ўша (жон)лар ўладиган вақтида Аллоҳнинг Ўзи вафот қилдирур, (ҳали-ҳануз) ўлмаган (жонлар)ни ҳам ухлаётган пайтларида (Аллоҳнинг Ўзи) олур. Сўнг (ўша уйқудаги) Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни ушлаб қолур. Бошқаларни (яъни, ўлимга ҳали ҳукм қилинмаган жонларни) эса белгиланган бир муддатгача (яъни, ажаллари етгунича) қўйиб юборур. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Зумар сураси, 42-оят).
Шунингдек, иродали ҳаракатлар ҳам руҳнинг борлигига далилдир. Ибн Қайюм руҳ киритилгандан кейин ва олдин эмбрион қандай сифатда бўлишига ишора қилиб, ундаги ўсиш ҳаракати ва озуқаланиши набототга ўхшашлигини айтадилар. Унинг ўсиш ҳаракати ва озуқаланиши ирода билан бўлмайди. Қачонки, руҳ киритилса, ҳиссий ва иродавий ҳаракати ўсиш ва озуқаланиш ҳаракатига қўшилади.
Замонавий жиҳозлар билан эмбриондаги жисм ҳаракатини барвақт кўриш буни тасдиқлади. 8-ҳафтада ёки ҳомиладор халтаси 3 см.га етганда ёки эмбрион 15 мм.га етганда уни тасаввур қилиш имкони бор. Шу сингари эмбрионнинг ҳаётда эканига далолат қилувчи жаниний ҳаракатларини кўриш имконияти бор. Масалан, нафас ҳаракати, юқори атроф ҳаракати, қалб уриши, кўз гавҳари ҳаракати, томоқ ҳаракати ва ичак ҳаракатини кузатиш мумкин. Ва яна эмбрионнинг фаоллигини баён этувчи fetal activity, яъни қўл ҳаракати, оғиз ҳаракати, тилни юзга олиб бориш ҳаракати, бармоқ сўриш каби ҳаракатларни 16-ҳафтада, яъни 120 кундан олдин кўриш мумкин. Сиз бу ҳақда фикр юритинг. У 11-рақамли суратда тўла акс этади.
Ушбу ҳаракатлар бевосита бўлмаган ҳолда марказий асаб системаси ҳолатини акс этиб баён қилади. Юқоридаги ҳаракатлар бир мувозанатда мавжуд экан, асаб системаси ҳам фаол ва соғлом бўлади.
Эмбрология олимлари ушбу нозик жиҳоз билан аввалги эмбрион босқичи, яъни нутфа, алақа, музға – буларнинг барчаси аввалги қирқ кунлик мобайнида содир бўлади. Эмбрион аъзолари ва жиҳозларининг ибтидоий сурати унинг умрининг аввалги қирқ кунлигида яратилиб тўпланади. Эмбрионнинг иродавий ҳаракати ва асосий аъзолари вазифаси ўташининг бошланиши эса иккинчи қирқ кунликда содир бўлади. Демак, эмбрионнинг аввалги босқич муддати, яъни нутфа, алақа ва музға 120 кундир, деб айтувчиларнинг сўзлари асоссиз бўлиб, очиқ-ойдин илмий ҳақиқатларга тескаридир.
Юқоридаги сўзларнинг барчасидан хулоса қиладиган бўлсак, руҳ киритилиши тўрт ойдан кейин юз беради, деб айтилган сўзга шаръий қўлланмалардан қатъий далил йўқлигидир. Балки бу сўзлар зонний – гумонли далил бўлувчи ҳадислар асосидаги тушунчадир. Ўша ҳадис имом Бухорий Ибн Масъуддан қилган ривоятдир. Кейин замонавий эмбрология илми ҳақиқатлари келиб, бу ривоятдан англанган нарсаларга қарши бўлиб, худди шу ҳадисга ўхшаш, ровийсининг ўзига ўхшаш имом Муслим ривоятидаги ҳадисни қўллаб-қувватлади. Имом Муслим ривоятидаги матнда жуда ҳам кичик бир зиёдалик бўлиб, унда ҳеч қандай тушунмовчилик содир бўлмасдан Бухорий ривоятлари ишора қилган аввалги эмбрион босқичидаги ҳужжатни ботил қилди. Бундан ташқари 4 ойдан олдин эмбрионга руҳ киритилмаслигига қатъий ҳужжатни ҳам ботил қилади.
Аввалги қирқ кунликдан кейин қайси вақтда бўлса ҳам, эмбрионга руҳ киритилиши имконияти бордир. У еттинчи ҳафта охирида ёки саккизинчи ҳафтада ёки тўққизинчи ҳафтада, ҳатто тўрт ойдан кейин бўлиши ҳам мумкин. Аммо саҳиҳ далиллар урчишнинг 8-ҳафтасидан кейин руҳ киритилишини кўпроқ маъқуллайди. Лекин бирорта ҳам ҳадис хоҳ саҳиҳ, хоҳ ҳасан бўлсин, эмбрионга руҳ тўрт ойдан кейин киради, деб келмаган. Эмбрология илмида тадқиқ бўлган ҳақиқат шуни таъкидлайдики, инсон халқ бўлиши бошланиб, ҳар хил аъзолари мукаммал бўлиши ва унинг фаоллашиши қатъий ҳолатда тўрт ойдан олдин бўлади.
Юқоридаги сўзлардан қориндаги ҳомиланинг қирқ кундан кейин аборт қилдириш ҳаромлиги келиб чиқади. Чунки руҳ киритилгандан кейин аборт қилдириш жумҳур уламолар наздида ҳаром, дейилган. Руҳ эса музға босқичидан кейин киритилади. Ўша музға даври бошланиб, то аввалги қирқ кунлик мобайнида мукаммал бўлади. Демак, тухум урчиш бошланишидан амшаж – аралашган нутфа бўлиб, аввалги қирқ кун ўтса, бола тушириш ҳаромлиги кучли чиқмоқда. Шундай бўлгандан кейин 8-ҳафта ўтиши билан аборт қилдириш уч ой ёки тўрт ойдан ўтказиб аборт қилишдан ҳам ҳаромлиги қаттиқдир... (давоми бор Инша Аллоҳ)

Доктор Абдуллоҳ Муслим
Доктор Абдулжаввод Совий

 
« Олдинги   Кейинги »