Муҳаммад Масиҳнинг ягона издоши Принтер учун
13.11.2010 й.
 Муҳаммад Масиҳнинг  ягона издоши
(Унга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин)  

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

БИРИНЧИ ҚИСМ:

СЎНГГИ ЭЛЧИ

… ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи бўлган ҳолда (юборилдим)…  Қуръон 6:61
КЎП ТОМОНЛАМА ВОРИСИЙЛИК

   Ворисийликнинг яҳудийларнинг аждодлик қонига ўхшаб кўп кўринишлари бор. Бу катта ўғил ёки қизнинг қиролликка эга бўлиши (тўнғич ўғил ёки қизнинг қироллик тахтига эгалик қилиши) ёки сайловда кўпчиликнинг овози билан номзодни танлаш ёки Аллоҳ амри билан элчиларининг аниқланишидек бўлиши мумкин.
   Белгиланган ёки ўзини илоҳий миссияга бағишлаш учун «бўялган» Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад (Уларга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин) нинг ваҳийлари шу билан тавсифланади.
   Муҳаммаднинг Исо Масиҳга ворислиги кўп томонлама:
1.   Тарихан уларнинг бири бошқасига ўтмишдош бўлган;
2.   Иккаласи ҳам Аллоҳнинг танлаган кишиси бўлган;
3.   Иккаласи ҳам ўз ўтмишдошларининг пайғамбарликларини бажарган, ва сўнггиси, аммо энг мухими –
4.   Иккаласи ҳам Аллоҳ рахнамолигида амалга оширишган. Исо Масиҳ ўз вориси Муҳаммад ҳақида шундай деган: «(У) сизларни ҳар қандай ҳақиқатга рўбарў қилади».

ЎТМИШГА НАЗАР

   Буюк пайғамбар Мусо Исо Масиҳдан тахминан 1300 йил илгари яшаган, 6 аср ўтгач эса унинг илоҳий вазифали издоши  Муҳаммад бўлди. Муҳаммад Раби ул-аввал ойининг 12 куни (570 йилнинг 29 августида) Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрида туғилди.
   «Муҳаммад» - «мақталувчи» деган маънони билдиради - чиндан ҳам барча мақтовларга лойик. Унинг қавми қурайшликлар бу йилни Фил йили деб эсда сақлашади. Чунки, у туғилганидан бор йўғи 2 ой олдин Абиссиния қиролининг Ямандаги вакили Абрах ал-Ашрам катта Африка фили устида ўз қўшинига қўмондонлик қилиб муқаддас Маккага ҳужум қилди. Оламшумул даҳшатли кўриниш ва ҳужумнинг ҳайратланарли тинч якуни уларнинг хотирасидан ҳеч қачон учмади. Абрах ва унинг армиясининг ғайритабиий ҳалокати «Фил» сурасида эслатиб ўтилади:

«Эй Муҳаммад, Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? У зот уларнинг Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? У зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб, уларни қурт-қумурсқалар томонидан еб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!»  Муқаддас Қуръон, 105:1-5

АЛЛОҲНИНГ ЎЗ МЕЗОНЛАРИ

   Ҳар нарсага қодир Аллоҳнинг  Ўзи Ўз элчиларини танлайди. Бунинг учун У ўз мезонларини қўллайди ва биз ҳар доим ҳам уларнинг ишларини тушуна олмаймиз. Авлиё Павлус хитоб қилади:
«Яҳудийлар ажойиботлар пайида, юнонлар эса ҳикматга ҳайрондир...»
(Коринфликларга биринчи мактуб, 1:22)
   Илмий тажрибали Павлус айнан донолик яҳудийлар учун, греклар учун эса жиннилик айбловчи тош бўлиб ҳисобланган. Аллоҳ суддан қочаётган ва туғма дудуқ бўлган Мусони танлади. Муқаддас Инжил уни «оғзаки эмас» деб атайди. (6:12) Бироқ унга Фиръавн билан юзма-юз бўлиш буюрилганидаги қийинчиликларга қарамасдан Мусо мағфиратли Аллоҳга мурожаат қилди:

«(Мусо) деди: Парвардигорим, қалбимни кенг қилгин; Ишимни осон қилгин; Тилимдан тугунни – дудуқликни ечиб юборгин; (Токи) улар (қавмим) сўзимни англасинлар. Менга ўз аҳлим-уруғимдан бўлган Ҳорун оғамни вазир қилгин. У билан белимни маҳкам қилгин. Ва уни ишимда (яъни пайғамбарлик ишида шерик қилгин). Токи, биз Сени кўпроқ поклаб-ибодат қилайлик; Ва сени кўпроқ зикр қилиб эслайлик. Албатта Сен бизни кўрувчи бўлган зотсан. Аллоҳ айтди: Сўраган нарсаларинг сенга ато этилди, эй Мусо!»  (Қуръон 20:25-36)

НЕГА «ҚАНДАЙ УЙЛАШГАН?»

   Кейин Аллоҳ Исони танлади. Евангелияда ёзилганидек христиан дини таълимотига кўра у дурадгор ва дурадгор авлодининг шубҳали давомчиси бўлган:
Исо ўз хизматини бошлаган вақтда ўттиз ёшлар чамасида эди. У Юсуфнинг ўғли ҳисобланар эди…  Луқо, 3:23
   Миллиардлаб мусулмонлар бугун Исо Масиҳнинг мўъжизали таваллудини тан олишади – эркак жинсининг аралашувисиз, Масиҳни ўрганувчилар аслида у умуман наслга эга бўлмаган бўлса-да, Исонинг 2 эркин наслини яратишган эди. Матто ва Луқо ўз Евангелияларида бу улкан Аллоҳ элчисига 66 та ота ва боболарни авлод қилганди. Бу 2 рўйхат фақатгина бир исмга – дурадгор Иосифга бориб туташади, қайсики у ҳам юқорида авлиё Луқо таъкидлаганидек ҳеч нимага ярамайди, у фақатгина Исонинг расмий отаси бўлган.

ҲАТТО ЕПИСКОПЛАР ШУБҲА ҚИЛИШАДИ.

   1884 йил июнда бўлган «Инглиз епископларининг мунозарали умумий фикри»да шу нарса аниқландики, 39 епископдан 31 таси «Исонинг мўъжизалари, унинг қўл теккизилмаган ҳомиласи ва ҳукм худди Инжилда ёзилганидек бўлмаслиги мумкин эди» деб тахмин қилишади.
   Инглиз черкови епископларига бўлган эҳтироми туфайли Шотландия черкови ўзининг сўнгги нашри «Ишончнинг тасдиқланиши»да «Қўл теккизилмаган ҳомила» ҳақида ҳурмат сақлаган ҳолда индамай куя қолди. Исонинг гаройиб ҳомиласи атрофидаги мунозаралар бора-бора қизиб борди ва ғарб христианларига бу саволни ечиш янада қийинлашди. Буни қуйида ҳам кўришингиз мумкин:

ШОТЛАНДИЯ ЧЕРКОВИ «ҚЎЛ ТЕККИЗИЛМАГАН ҲОМИЛА» ҲАҚИДА ЯШИРАДИ

   Лондон. Шотландия черковининг сўнгги нашри «Ишончнинг тасдиқланиши»да «черков вакилларининг салоҳияти 2 га бўлинишидан қочиш учун қўл теккизилмаган ҳомила ҳақида бевосита гапириб ўтиш қолдирилган эди.»
   Нашрни тайёрлаган махсус ишчи гуруҳнинг секретари Дэвид Бекетт деди, бу Шотландия черковини анъанавий инглиз-католик теологиясидан, Дэвид Женкинсон раҳбарлигидаги англия черковининг либерал фракциясига олиб боради.
   Янги ҳужжат ҳар йил Эдинбургда ўтадиган Шотландия черковининг Бош Ассамблеясида кўриб чиқилди. Вестминстр ҳукмини замонавийрок тилда ифодалаб беришга масъул бўлган таълимотлар бўйича комиссия «қўл теккизилмаган ҳомила» ҳақидаги матнни киритишда қулай фурсатдан фойдаланди.
   Жаноб Бекетт деди: «Биз шундай эълон билан чиқмоқчимизки, у кўпроқ бирлаштирувчи бўлади; қайсики уни бутун черков қўллаб-қувватлайди, фақат «Қўл теккизилмаган ҳомила»ни тарихий асос сифатида қабул қиладиганлар эмас, балки уни асосан ёрқин теология деб кўраётганлар ҳам.»
  Кўзга кўринган черков ходимлари Вестминстр ҳукми ўзгармаганини, шунчаки ислоҳ қилинган ва ҳаётга тадбиқ қилинганини эълон қилишди. “Дейли Ньюз”нинг халқаро хизмати, Дурбан, сешанба, 22 май, 1990 йил.

АЛЛОҲ ИСОНИ ТАНЛАДИ

   Исо Масиҳ илоҳий донолик, нур ва ҳақиқат билан бой бўлса-да, аёлга шундай дея тўхтовсиз равишда насиҳат килаётган эди:
Бир аёл унинг олдига келди. У ганчдан ясалган идишда жуда қимматли атир мой келтириб, Исо дастурхон олдида ўтирган пайтда унинг бошига қуйди. Шогирдлари буни кўргач, ғазабланиб:
-    Бу исрофгарчиликнинг нима кераги бор? Бу мойни катта баҳога сотиб, пулини камбағалларга бўлиб бериш мумкин эди-ку!
Исо айтилганларнинг фарқига бориб, шогирдларига деди:
-    Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У мен учун эзгу иш қилди. Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга, лекин мен доим сизлар билан бирга бўлмайман.
 Матто, 26:7-11

   Қачон муҳтожликка дуч келганда, камбағаллик ва қашшоқлик унинг ўзига келганда у юракни ларзага келтирадиган даражада бақирди:
   Ва Исо унга айтди: тулкиларда уя бор ва осмон қушларида – ин; инсон боласида эса бошини эгишга жой йўқ. Матто, 8:20 ва Луқо, 9:58. Бундан ташқари Аллоҳ уни танлади – Аллоҳ ҳукми ўзгартирилмайди!

М-У-С-Т-А-Ф-О – «ТАНЛАНГАН»

   “У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларидан бўлган, уларга Қуръон оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширқ ва жахолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб – Қуръон ва Ҳикмат – Ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад алайҳиссаломни) юборган зотдир. Шак-шубҳасиз, улар (ўзларига пайғамбар келишидан) илгари очиқ залолатда эдилар”.
Қуръон, 62:2
    Балки бу ғалати туюлар, аммо мен энди бошқа ҳеч нимага ҳайрон қолмайман! Чунки бу – Унинг йўли, У омий халққа омий пайғамбарни танлайди.
   Дунё яратилгандан буён ўзининг кўринмас саҳроларида дайдийдиган бечора, бадавий халқ: уларга улар ишонса бўладиган қаҳрамон – пайғамбар юборилди. Эътибор беринг, кўзга кўринмас халқ бутун дунёга машҳур бўляпти: дунё миқёсида кичик каттага, буюкка ўсяпти. Бир юз йиллик давомида Арабистон бир томондан Испанияга, иккинчи томондан Хиндистонга етди. Шон-шавкат, савлат ва ҳақиқат нури билан чакнаб Арабистон кўп асрлар кейин ҳам дунёнинг катта қисмида нур сочиб турди. Ишонч – буюк ва бархаёт. Қачон униси ишонишни бошласа, миллатлар тарихи самарали, руҳни марҳаматли қилади ва буюк бўла бошлайди. Бу араблар – Муҳаммад сафдошлари ва бу 1 юз йиллик – ахир бу бутун дунёга, билинмас қум донасига ўхшаш тўшаётган учқунга ўхшамайдими? Бироқ, мана чанг портловчи порох эканлиги аниқ бўлди ва Деҳлидан Испаниягача бўлган осмонни ёрқин ёруғлантирди. Мен айтгандимки, буюк одам доим осмондан чақмоққа ўхшайди, бошқа одамлар эса уни худди ёнувчилардек кутади, кейин эса улар ўзи учади.

ТАНЛАНГАН КИШИЛАР

   Аллоҳ Ўз элчиларини танлайди, шунингдек ўз халқини ҳам. Мусо ўз қавмини лаънатлаган бўлса-да, илоҳий қиролликда ҳеч бир миллат яҳудийларчалик афзал эмас эди.
   Сизлар мен сизларни билишни бошлаганимдан буён Аллоҳга итоатда бўлмадингиз.
Иккинчи қонунлар 9:27
   Изроилликлар ўзларининг беозор ва мулойим пайғамбарларини шунчалик ташвишга қўйишдики, Мусо ўзининг сўнгги тилаги ва васиятида уларнинг Аллоҳ йўлбошчиларига такаббурона ва қайсар қарши муносабатлари учун уларни койишга мажбур бўлди:
… Зеро мен сенинг саботлилигинг ва қаттиққўллигингни биламан: ва мана ҳозир мен сизлар билан яшаётганимда куряпманки, сизлар Аллоҳга қайсарлик қиляпсиз; менинг ўлимимдан кейин ҳам шундайми?
   Дарҳақиқат, бу жуда тўғри! Мен Аллоҳ танловини муҳокама қилмоқчимасман, аммо кейинги қисмда Аллоҳ ғазаби аланга олади ва у яҳудийларга танбеҳ беради:
   Улар (яҳудийлар) Мени Худо сифатида ғазабимни келтиришмади, беҳуда ишлари билан хафа қилишди; ва Мен ҳам уларни халқ сифатида ғазаблантирмайман, номаъқул халқ сифатида хафа қиламан.
Иккинчи қонунлар 32:21

ЯҲУДИЙЛАР АЛМАШТИРИЛДИ

   Ўзида инжил билимларидан озгина бўлса ҳам мавжуд бўлган ҳар бир киши агар уларнинг исмоилийлар авлоди – Томас Карлайл айтганидек “дунё яралганидан буён ўз чўлида дайдиб юрган” араблар бўлмаганда димоғдор рацист яҳудийларининг кўзида ким “одам эмас”, арзимас ва ахмоқлар миллати эканлигини сеза олади.
   Араблар. Буюк Александр уларни четлаб ўтган ва уларни беэътибор қолдирган. Форслар уларни беэътибор қолдиришган. Мисрликлар уларни беэътибор қолдиришди. Уларни махв этиш ва мустамлака қилиш ҳар бир миллатнинг катъий бурчидек бўлган. Аммо Яратувчи уларни беэътибор қолдирмади. У уларни коронғулик тубидан олиб чикди ва уларни бутун дунё учун нур ва илм эгалари қилди.
   «Мен уларни (яҳудийларни) хафа қиламан…» Бу рашк одатий касаллик. Аллоҳнинг суюклиси Иброҳимнинг икки хотини – Сора ва Хожарни эсланг. Соранинг рашки у орқали ҳали туғилмаган болалари ва кейин – миллат ва элатларга ҳам ўтган.
   Якиндагина мен яҳудий тиббиётчиси томонидан ёзилган тиббиёт кашфиётлари ҳақидаги китобини ўқидим. Бу китобни қайта топа олмадим. Бироқ унда берилган яҳудий муаллифидан семит (араб) дўстларига қолдирилган сўзлар менда ўчмас таассурот қолдирди. Мен уни хотирамда борича иқтибос қиламан:
   «Эчки ва туяларнинг чўпонлари Цезар тахтида ўтирганлар».
   Заҳар ва истеҳзога тўла қаҳр, ғазаб, аммо нақадар ҳақ гап! Бу – ўша, Аллоҳ қилган ва қиляпти! У кимни кечирса, уни мукофотлайди. У Ўзининг Қодирлик кучини кўрсатиш учун шунақа қилади!
   “Мана сизлар шундай кишиларсиздирқи, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш учун даъват қилинурсизлар. Бас (аниқки) сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур (чунки у ажр-савобдан маҳрум бўлур). Аллоҳ (сизларнинг хайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У зотнинг ажр-савобига) фақир муҳтождирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмас (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар) !”
Қуръон, 47:38

   СЎНГГИ ОГОҲЛАНТИРИШ

   Юқорида айтилганлар яҳудий халқининг кишиларни илоҳий бошқарув соҳасига тайинланиши буюк яҳудий пайғамбарларининг сўнггиси Исо Масиҳ пайғамбарлигининг аниқ ижроси бўлиб ҳисобланади.
   Сизлардан (яҳудийлардан) Аллоҳ бойлиги олинади ва унга ривож берадиган, шакллантирадиган халққа берилади.
Матто, 21:43

ИККИНЧИ ҚИСМ:

Муаллим сўзи ила

ФАҚАТ БИТТА ТЎЛИҚ ПАЙҒАМБАРЛИК!

“… (мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи бўлган ҳолда (юборилдим)…”
Муқаддас Қуръон, 61:6

   УМУМИЙ ЖИҲАТ

   Юқоридаги оятга биргина кўз югуртирган мусулмон шунга амин бўладики, Исо Масиҳ чиндан ҳам Аллоҳ элчиси Муҳаммаднинг келишини башорат қилган.
   Мусулмон христианнинг қайсарлиги, шуҳратпарастлиги ва калтафаҳмлиги билан боши берк кўчага кириб қолган, қайсики унга аниқ нарсани кўриш учун ўз ички дунёсидан бохабар бўлиш ва виждонга қулоқ солишга халақит беради. Христиан эса ўз навбатда катта илоҳий руҳ эгалари яҳудий қавмининг ҳиссиз саботлилиги билан боши берк кўчага кириб қолган, аммо ўз Инжил (Қадимги Аҳд)ида Мессиянинг келиши ҳақида 1001 башоратга қарамай ўз Худо ва «Юпатувчи»ини таний олмаган. Наҳотки улар иккаласи ҳам бироз ожизланган бўлса?
   Йўқ! На яҳудийлар, на христианлар ҳақиқатга ета олишликда фарқ қилишмайди. Муаммо шундаки, биз ҳаммамиз болалигимиздан ўз хато фикрларимизга эга бўлиб борамиз. Америкаликлар бу одамларни «дастурлаштирилган» деб аташади. Оятни сен ишдан хабардорлигингдан таккабурона роҳат олиш учун оддий ўқиш ёки маъруза эшитиш ҳақиқатни ёйиш учун ёрдам бермайди. Бугун – ўртача инсон даври. Профессионаллар даври тугади. Шунга эътибор қаратиш ҳар бир мусулмон эркақлар, аёллар ва болаларнинг бурчидир. Ҳар бири ўз имконияти даражасига мувофиқ. Бизнинг динимизни ажам халқлар билан фарқлашда қуролланиш учун ҳозирнинг ўзидаёқ юқорида келтирилган оятни ва ундан кейин келувчи иқтибосларни ёдланг. Исломга даъват қилишда осон йўл йўқ!

ЎЗ ДАЛИЛИНГИЗНИ КЎРСАТИНГ!

   Эҳтимол сиз юборилган яҳудий ва христианларнинг Муқаддас ёзувларидаги пайғамбарлар ҳақида, бутун инсониятга раҳмат қилиб юборилган Аллоҳнинг сўнгги элчиси Муҳаммад ҳақида биринчи марта ўқимаяпсиз ёки илгари ҳам эшитгансиз. Балки сиз Муқаддас Инжилда бизнинг авлиё пайғамбаримиз ҳақида башорат қилингани борасида қачондир қатъиятсиз, кам ҳаракатли кучни фараз қилгандирсиз. Бироқ сиздан ҳужжат келтиришни талаб қилишганда, сиз шунчаки бунга қодир бўлмагансиз, чунки  ҳеч қачон бунга тайёрланмагансиз. Ёдда тутинг, ҳеч нима қаттиқ меҳнатни ўрнини босолмайди. Мен нима деяётганимга ишонаман ва нимани илгари сурсам, шуни қиламан. Инша Аллоҳ!
   Мен араб ва қадимги яҳудий тили билан биргаликда 12 турли тилларда Инжилдан парчалар ёдладим. Билимларни кўз-кўз қилиш учун эмас – бу «диний парча»лар менга турли тилдаги гуруҳларни ўз динимизга даъват қилишдек олижаноб имкониятни яратади. Тил – инсоннинг қалбига калитдир!

ФИРЪАВНЛАР ЕРИДА

   Кўп сонли ишонтиришларга қарамасдан Қоҳирада мен чиқиш рухсатномаси бўлмаганлиги сабабли муаммоларга дуч келдим. Бизга керақли ҳужжатларни олишга кўмақлашмоқчи бўлган Ал-Азҳарлик эзгу ниятли бир кишининг масала ҳал бўлмаганлиги сабабли кайфияти бузилди ва Жумъа намозини адо этиш ўрнига мен ва ўғлим Юсуфни ғарбона усулда кийинган ёш мисрлик араб аёлининг олдига етақлаб борди. Кўп уринишлар ва вақт утгандан сўнг аёл олдимизга яхши хабарлар билан етиб келди. «40 доллар, - деди у. Нима учун, - деб сўраганимда, - рухсатнома учун», деб жавоб берди. 20 доллар мен ва 20 доллар ўғлим учун. Лекин мен ҳукуматингизнинг  меҳмониман дея туриб олдим. Аёл бу ҳақида хабари йўқлигини билдирди. Шунда мен айтилган пулни тўладим. Хонимнинг гапириши ва ўзини тутиш услубидан етарли маълумотли ва маданиятли эканлигини тушундим ва ўзимнинг синиқ араб тилимда унинг исми нима эканлигини қайта сурадим. Мен учун бу ном шунчалик янги эдики, мен уни эслаб қолдим. Мен ундан «Мусулмонмисиз?», деб сўрадим. Йўқ, мен араб хрситианиман деб жавоб берди. Бу мен кутган қулай шароит эди. Ва мен биласизми, бу фоний дунёни тарк этишидан олдин Исо Масиҳ ўз ҳаворийларига қуйидагиларни айтгани тўғрисида билдирдим ва араб Инжилидан худди шу шароит учун ёдлаган оятимни ўқиб бердим
Лякинни акулу лакум – ул – ҳақ. Иннаху хайрум лакум ан анталика лианнаху ин лам анталик ла йаътикум – ул – муъаззи. Ва лакин ни захабту урсилуху илейкум.

ТАРЖИМА

   Мен учун унга араб тилидан таржима қилишнинг хожати ҳам йўқ эди, чунки бўлажак араб хоними уни яхши тушунди. Бироқ араб тилини билмайдиганлар учун мен ўзим ҳам бўш вақтимда эслаб қолишга ҳаракат қилганим Инжилнинг шу оятининг аниқ таржимасини келтираман. Агар сиз чиндан ҳам Аллоҳ динини севсангиз ва уни бошқалар билан бўлишмоқчи бўлсангиз, сиз ҳам бу учун буш вақт топа оласиз.
   Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, менинг кетишим сиз учун фойдалидир. Агар мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди.
 Юҳанно, 16:7

АЛ – МУЪАЗЗИ – ЮПАТУВЧИ
   
   Мен араб иқтибосини ўқий оладиган, уни таржимаси билан ёдлай оладиган ва уни тадбиқ этиш имқонини топа оладиган акаларимни дуо қиламан. Бу оятларни бошқа ўзингиз биладиган тилларда ҳам ёдланг. Бу сизнинг шу тилни билишингиз ва Исломни одамлар орасида ёйишингизни ҳар томонлама такомиллаштиради.
   «Юпатувчи» сўзи араб тилида «ал - муъаззи» деб талаффуз қилинади. Мен хонимдан сўрадим: «Бу башоратда юпатувчи ким?» У жавоб берди: «Билмайман». У ҳақиқатни айтганди ва буни айлантириб ўтирмади. Шунда мен ҳам Муқаддас Қуръонда Исо Масиҳ ўз ёрдамчиларига нима деганини айтдим:
“… (мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи бўлган ҳолда (юборилдим)…”
Муқаддас Қуръон, 61:6
    Мен давом этдим: Аҳмад – бу Муҳаммаднинг бошқа исми, Муҳаммад эса «ал-муъаззи»нинг ўзи! «Жуда қизиқ, - хитоб қилди аёл – бу мисрликлар (мисрлик – мусулмонлар назарда тутиляпти) бизни (аёл-христианлар)ни кинога, рақсга олиб боришади, аммо ҳеч ким ҳеч қачон «ал-муъаззи» ҳақида гапирмаган». Бу аёл ёрдамида Аллоҳ – МУҚАДДАС ВА БУЮК – мени 14 футлик катта болға билан ҳали Қоҳира аэропортидан чиқишимдан олдидан қуроллантириб қўйди. Аллоҳга ҳамд бўлсинким, мен бу болғани ишлатдим!!!
   Юпатувчи Ал-Муъаззи ҳақида Юҳанно Евангелиясидан (16:7) ва Аҳмад (Муҳаммад) ҳақида шу қисмни очиб берувчи оятлар тафсири билан келган Муқаддас Қуръондан тўлиқ маълумотлар келтирилган.

ИНЖИЛ ТАСДИҒИ

   Эсда сақланг, христиан эрасининг VI асрида, Муҳаммад Аллоҳ Сўзини тарғиб этаётган бир пайтда Инжил ҳали таржима қилинмаган эди. У ўз ўтмишдоши Исонинг сўзини тасдиқлаётгани ва бажараётганини ҳеч қандай билиши мумкин эмас эди.

ФАҚАТ ИСРОИЛЛИКЛАР УЧУН

“…  (мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи бўлган ҳолда (юборилдим)…”
Муқаддас Қуръон, 61:6

ИСО ФАҚАТ ЯҲУДИЙЛАРГА ЮБОРИЛГАН

   Исо бу ўн икковини жўнатиббуйруқ берди: «Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шаҳрига кирманглар…
 Матто, 10:5-6

ИТЛАРГА ЭМАС

   Ва мана хананей аёли у жойлардан чиққач, унга бақирди:
        - Эй Ҳазрат Довуднинг ўғли, менга раҳм қил! Қизимни жин жуда қийнаяпти, - деб фарёд чекди.
Лекин Исо унга бир оғиз сўз ҳам жавоб бермади. Шогирдлари келиб:
-    Уни қўйиб юбор, орқамиздан додлаб юрибди, - деб Исодан илтижо қилдилар.
Исо эса жавоб берди:
-    Мен фақат Исроил халқининг адашганг қўйлари ҳузурига юборилганман, - деди.
Шунда аёл яқинроқ келиб:
-    Эй Ҳазрат, менга ёрдам бер! – деб Исога сажда қилди. Исо:
-    Болалардан нонни олиб, итларга ташлаш яхши эмас, - деган жавобни қайтарди.
Матто, 15: 22-26
   Бу яҳудий пайғамбари учун шарафдир – у нимани тарғиб қилаётган бўлса, шуни қиларди. Ўз ҳаёти давомида у бирор бир яҳудий бўлмаганнинг эътиқодига ишонмади. Ва у унинг танлаган кишилари (12 та ҳаворийлар) унинг авлодига яна бир башоратни амалга ошириш мақсадидагина тегишли эканлигига амин бўлишни истарди :
 ... инсоният одами ўз ҳукмдорлик тахтига ўтирар экан, сиз ҳам исроилликларнинг 12 тиззасини муҳокама қилиш учун 12 стулга ўтиринг.
 Матто, 16:28.

ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЯНГИ ДИН

   2. ... тасдиқловчи ҳақиқат, менгача Турда юборилган...
   Масиҳ яҳудийлар учун ширин тилли элчи эмас эди. Ўз аждодлари – Амос, Изеқил, Исаййа, Иеремега ўхшаш яҳудий расмиятчилиги ва табақаланишига нисбатан ўз фикрини билдиришда ўта кескир эди. Унинг янгича муносабати ва фаол тарғиботи диний иерархияда ажратилган ёрдамни чақирди. Китоблилар ва форслар унинг тоза фирқларини текшириб тасдиқлаб қайта-қайти келаверишди. Уларни гумондан ҳоли қилиш ва у “янги пиширилган” динни келтирмаганини ҳамда таълимотнинг тасдиғи билан келганлигини исботлаш учун Исо деди:

“Мени Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор қилгани келди  деб ўйламанг. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон шоҳлигида энг кичик юўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон шоҳлигида буюк бўлади.
Матто, 5:17-19
   Шу қисмнинг бошида келтирилган 5 сўзни: ... тасдиқловчи ҳақиқат, менгача Турда юборилган...” -  Матто евангелиясининг 3 та ояти билан таққослаб кўринг, ва сиз қуръоний тилда кўп сўзлик йўқлигини сезмай иложингиз йўқ. У маъноли, аниқ ва Аллоҳнинг амрларини очиқ етказиб беради.
   Ҳақиқат отаси Ўз пайғамбарларини танлайди, ва У  улар билан момақалдироқ товушиданда буюкроқ товуш билан сўзлашади”.
   Сайид Амир Али, “Ислом руҳи” китобида.
   “Қуръон илоҳий очиқликни тасдиқлаш, тузатиш ва тўлдириш учун юборилган эди”.
Қуръон, 10:37
   
   ЯХШИ ЯНГИЛИКЛАР

 3.  ...Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчи...
Мен бу ерда “Аҳмад” сўзи ҳақидаги Юсуф Алининг инглизча таржимасидан изоҳ келтираётганим учун узр сўрамайман ва узр сўрамаслигим керак. Аммо бундан олдин мен Муқаддас Қуръонни кўп тилларда миллионлаб нусхада нашр қиладиган Мадинадаги қирол Фихднинг Муқаддас Қуръон маркази типографиясига керақли ҳурматни бажо келтиришим керак.
  Уларнинг нашрида Юсуф Али таржимасидан фойдаланишларинниг сабаби қуйидаги ёзувларда ифодасини топган:
“Қадимда кўп кишилар Қуръон таржимасига ҳаракат қилишган, аммо уларнинг меҳнати уларнинг ўз хато ва камчиликлари билан қаттиқ зарарланган бўлак-бўлақли таржималар бўлган.
   Қўшимчалардан ҳоли бўлган ишончли таржимани қилиш учун 2 муқаддас масжидга масъул қирол Фаҳд ибн Абд ал-Азиз, ўша пайтдаги бош вазир ўринбосари 1400 йил 16.08 дан №19888 қарорни чиқарди...” Натижада ажойиб усул ва матннинг оригинал сўзлари маъносига яқин сўзларни танланганлиги жиҳатидан катта афзалликка эришган доктор Абдуллоҳ Юсуф Алининг таржимаси олинди ва у илмий шарҳ ва тафсирлар билан тўлдирилди”. Ислом изланишлари комиссияси, Ифта
   “Ваҳий ва бошқарув”.
   Юсуф Алининг таржимасида – асосли тушунтиришлар ила 6000 дан зиёд шарҳлар ўрин олган. Бу – Аллоҳ элчиси Муҳаммаднинг келишига дахлдор, Исонинг башоратини тушунтирадиганларининг учдан бири.

№ 5438 ТАФСИР

    “Мақталувчи” маъносини билдирувчи “Аҳмад” ёки Муҳаммад – бу грекча сўз Параклетоснинг тахминий таржимаси. Бугунги кунда мавжуд бўлган Юҳанно Евангелиясининг 14:16, 15:26, 16:7 қисмларида кўпроқ “ҳимоячи”, “бошқача, дўстга ёрдамга чақирилган” деган маънони билдирувчи “Юпатувчи” сўзи грекча Параклетос сўзига мос келади. Бизнинг докторлар Параклетос бу – Периклитос сўзининг бузилган варианти, қайсики Исонинг чин сўзларида бизнинг муқаддас пайғамбаримиз Аҳмад номидан бўлган башорат эди. Ва ҳатто агар биз Параклетос деб ўқисак ҳам, бу “Оламларга раҳмат”(Қуръон, 21:107) ва “ишонувчиларга шафқатли” (Қуръон, 9:128) муқаддас пайғамбарни англатади.
4.   Қачон у уларга очиқ ҳужжатлар билан келганда, улар айтишдики: “Бу – очиқ сеҳрдир!”
Биз муҳокама қилган 6 суранинг 61 ояти шундай якунланади. “Ислом пайғамбари кўп усуллар билан айтилган эди ва у келганда бизга кўп очиқ мўъжизалар кўрсатди. Унинг бутун умри бошидан охиригача бир улкан мўъжиза бўлган. У курашган ва тенгсиз курашда ғалаба қозонган. У бирор кишидан ўрганмасдан, ўзи буюк донолик ила ўқитди. У қўпол тошбағир юрақларни юмшатди, заиф ва далдага муҳтожларни эса кучайтирди. Зийрак киши унинг даъвати ва қилган ишларида Аллоҳнинг қўли борлигини кўра олади. Бунга қарамасдан скептиклар буни сеҳр, алдов, жоду деб атайдилар”.
   Сохталаштирувчи ва ёлғончи! Йўқ! Йўқ! Бу катта фикрлар ўчоғига ўхшаш қайнаётган тўла юрак, ёлғончининг юраги бўлмаган.
 Томас Карлайл “Қаҳрамон ва уларнинг ибодати” китоби, 88 бет.
   Улар буни сеҳр, алдов, жодугарлик билан амалга оширилган башорат  деб атадилар...
 
УЧИНЧИ ҚИСМ:
МУҲАММАД - БУ ПАРАКЛЕТОС!

   Ҳақиқатни чиндан излаётган киши учун аниқки, Муҳаммад - ваъда қилинган ПАРАКЛЕТОС, ёки авлиё Евангелиясида Исонинг башоратларида асровчи, химоячи деб аталган Юпатувчидир+Миллионлаб христианлар эркақлар сингари аэропортдаги бизнинг хонимдек аёллар ҳам бу оддий элчиликни ҳақиқат йўли ила интиқлик билан кутишади. Аммо бироқ, биз Исо билан бирга фақатгина ўз ҳақиқий ахмоқлигимизни тўлай олишимиз мумкин.
Ҳосил мўл, аммо юмушчилар оз.
 Матто, 9:37
   
ИСОНИНГ ТИЛИ

   Муқаддас Қуръонда ҳар нарсага қодир Аллоҳ Исо забонига Аҳмад исмини (Муҳаммаднинг бошқа исми) қўяди. Христиан полемисти, Инжилга бошланган ва Евангелиянинг қатъий тарафкаши, ўйловсиз равишда бу буйруқ устидан кулди. Христиан тарғиботчиси Исо ўзидан кейин бирор киши келишини башорат қилганини рад этмайди. Бироқ Аҳмад улар учун нотабиий туюлди.
   Христиан дунёсида "Юпатувчи" сўзи энг мақбул ном ҳисобланади. Аслини олганда, биз уни "Юпатувчи" деймизми ёки бирор бир бошқа эквивалент атама билан атаймизми бу муҳим эмас. Биз инглиз тилидаги Инжилнинг машҳур таржимаси - "Қирол Жеймснинг версияси"да тўхтаймиз.
   Ўз оппонентингиз ёки баҳсдаги шеригингиздан сўрангчи, Исо инглиз тилида гапирганми? "Албатта йўқ!" - дуч келган христиан шундай жавоб беради. Агар араб-христиан билан бўлишаётган бўлсангиз, ундан унинг "Худо"си "ал-муъаззи" сўзини ишлатганми деб сўранг. Албатта йўқ, чунки у араб тилида гапирмаган. Исонинг башорати "умтоюзиси" (зулу тилида "юпатувчи") ёки "трустер" (Инжилдан африкача) бўлганми? Ва яна жавоб албатта ЙЎҚ!
   Христианлар Инжилни 100 лаб турли тилларга, шу башоратни ёлғонга чиқараётган  Янги Аҳдни 2000 дан ортиқ турли тил ва лаҳжаларга таржима қилганликлари билан фахрланишади. Шундай қилиб, христиан даҳоси биргина номзод - "Юпатувчи" учун 2000 дан ортиқ турли тилларда 2000 дан ортиқ исмни ўйлаб топган.

ПУФЛАШ: ШАРПА ЁКИ РУҲ

   Аслида бунга ҳуқуқлари бўлмаган бўлса-да, черков оталари кишиларни исмларини таржима қилишиб, касалликни келтириб чиқаришди.
   Христиан ёзувларидаги Исонинг ҳақиқий сўзларини айтишда энг биринчи грекча сўз "параклетос" ишлатилади, қайсики у ҳам инкор этилган бўлиши керак, чунки муаллим грек тилида гапирмаган! Бироқ келинг бу мақсадни қийинлаштирмайлик ва грекча сўз "параклетос" ҳамда унинг инглизча эквиваленти "юпатувчи" сўзини қабул қиламиз.
   Хоҳлаган христиан олимидан сўрангчи, "Юпатувчи" сўзи кимга тегишли? Сиз шубҳасиз "Юпатувчи" - бу муқаддас Руҳ! (Юҳанно, 14:26) деган жавобни эшитасиз. Бу гап фақатгина 26 оятнинг 1 қисми ҳисобланади. Биз бу оятни тўлиқ кўриб чиқишимиз керак. Аммо дастлаб нотўғри термин - "Муқаддас Руҳ"га эътибор қаратиб, христиан фикри билан танишишимиз керак. "Пневма" - бу "руҳ" сўзининг  грекча илдизи. Янги Аҳднинг грекча қўлёзмаларида "шарпа" сўзи учун алоҳида сўз йўқ. Христианлар бугун орасида ҳатто 2 та бир хили бўлмаган, 245000 турли қўлёзмаларга эгалиги билан фахрланишади!
   Инжилнинг "Рўйхатга олинган версияси" ва "Рим католик версияси" деб ҳам аталадиган "Қирол Жеймс версияси" ноширлари "шарпа" ва "пневма" дея таржима қилинадиган "руҳ" сўзларига кўп урғу беришади.
   Инжилнинг замонавийрок версияси "ТСВ" ноширлари таъкидлаганидек, энг қадимги қўлёзмаларга қайтишди.
   Бу муҳаррирлар "50 йил мобайнида турли хил эътиқод шақлларини тарғиб қилган 32 та бош олим"ларни тадқиқ қилиб, "шарпа" сўзини "руҳ" сўзи билан алмаштирди. Ҳозиргача сиз барча замонавий таржималарда уни "Юпатувчи авлиё руҳ" деб ўқийсиз. Бироқ христиан жамоатчилиги ва евангелистлар тўғридан - тўғри аввалги "шаффоф" сўзига эътиборни қаратадилар. Улар замонавий версияларни қабул қилмайдилар. Балиқни овлаш эски қармоқ - Қирол Жеймс версияси ва Рим католик версияси билан овлаш  яхширокдир. "Руҳ" сўзининг ўзгаришга учрагандан сўнг оятда ўқилиши қуйидагича:
Ўша Юпатувчи, яъни менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни у ёдингизга туширади..
   (ажратилган қисм муаллиф томонидан қўшилган)
Юҳанно, 14:26

   Сизга "Муқаддас Руҳ" сўзининг маъносини ҳис қилиш учун қайсидир даражада инжилшунос олим бўлиш шарт эмас. Уни айлана ёки тўртбурчак квадрат ичида иқтибос шақлида менинг сўзларим билан (ажратилган қисм муаллиф томонидан қўшилган шақлида) кўриниш касб этади. "ТСВ"(Тузатилган стандарт версия) муаллифлари бу иборани Исонинг Юпатувчига бўлган муносабатини тушириб қолдириб, унга қарши шақлини келтирганлар.

"МУҚАДДАС РУҲ" - БУ МУҚАДДАС ПАЙҒАМБАР

   а) Эътибор қаратиш керакки, Юҳанно Евангелиясининг юнонча оригиналида ҳеч қайси Инжил олими ҳеч қачон "параклетос"ни "муқаддас шарпа"га тенглаштирмаган. Ҳозир биз қўрқмай айта оламизки, Юпатувчи бу Муқаддас руҳ, у ҳолда Муқаддас Руҳ - бу муқаддас пайғамбар!
   Худди биз мусулмонлар тан олганимиздек, Аллоҳнинг ҳар бир ҳақиқий пайғамбари муқаддас ва гуноҳсиз бўлган. Бироқ, "муқаддас пайғамбар" ибораси мусулмонлар орасида ишлатилса, уни пайғамбар Муҳаммадга нисбатан қўллаш қабул қилинган.
   Ва ҳатто агар биз буни евангелча ҳақиқат "Юпатувчи бу муқаддас руҳ+" деган сўздек қабул қилган тақдиримизда ҳам башорат Муҳаммадга мос келади, худди қўлқопдек - ҳеч қандай фарқсиз.
   Евангелиянинг муаллифи Юҳанноинг ўзи христиан Инжилининг бир қисми бўлган яна 3 та мактуб ҳам ёзган. Қизиқ, аммо у ҳам "Муқаддас Руҳ" атамасини муқаддас пайғамбарга нисбатан ишлатган!
Эй маҳбубларим, ҳар қандай руҳга ишонавермангиз. Худодан бўлган-бўлмаганини билиш учун руҳларни синовдан ўтказингиз. Чунки дунёда кўпгина сохта пайҳамбарлар пайдо бўлган.
 Юҳаннонинг биринчи мактуби, 4:1

   Бу ерда "руҳ" сўзи "пайғамбар" сўзининг синоними сифатида қўлланилганини билиш қийин эмас. Ҳақиқий руҳ, ҳақиқий пайғамбар, сохта руҳ - сохта пайғамбар. Бироқ ҳамма нарсага ҳиссий назар билан қарайдиган, "қайта туғилган" христианларга 9 доктордан иборат нашр қўмитаси унга ўз мулоҳазалари ва шарҳларини қўшган К.И.Сюфилднинг "Қирол Жеймснинг версияси"ни қўлга олишларини маслаҳат бераман.
   Улар юқоридаги оятда келтирилган бир сўз "руҳ"га дуч келишса, улар сохта пайғамбарлар бу сохта руҳлар эканлигини тасдиқлайдиган Матто Евангелияси (7:15)даги оят билан таққослашга буйруқ олишади. Бу тақдирда, Авлиё Юҳанно Евангелиясига мос ҳолда Муқаддас Руҳ муқаддас пайғамбардир, муқаддас пайғамбар эса - бу Аллоҳ элчиси Муҳаммад.

ФОЙДАЛИ ТЕСТ

   Бироқ авлиё Юҳанно ҳақиқат қаерда, ёлгон қаердалигини башорат қилиб бизни "ҳавода осилиб туриш"га қолдирмади. У бизга ҳақиқий пайғамбарни таниш учун бир "тест"ни тақлиф қилди:
   Одам вужуди билан дунёга келган Исо Масиҳни тан олувчи ҳар бир руҳ Худодандир. Худонинг Руҳини шундай танийсиз!
Юҳаннонинг биринчи мактуби, 4:2
   Юҳанноинг шахсий карашларига кўра 1-оятда "руҳ" "пайғамбар"нинг синоними. Шунинг учун 2-оятдаги "Илоҳий руҳ" "Илоҳий пайғамбар"ни англатади, "ҳар қандай руҳ - ҳар қандай пайғамбар". Сиз муқаддас пайғамбар Муҳаммад Исо Масиҳ ҳақида нима деганлигини билишга ҳақлисиз.
   Исо Масиҳ Муқаддас Қуръонда исми билан 25 мартагача зикр қилинган. Уни қуйидаги номлар билан аташган:
Исо ибн Марям - Исо, Марямнинг ўғли
Ас - Солиҳ - адолатли
Калиматуллоҳ - Аллоҳ каломи
Руҳуллоҳ - Аллоҳ руҳи
Масиҳуллоҳ - Аллоҳ тирилтирувчиси
“... фаришталар: Ё Марям, албатта Аллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб бердики, унинг исми ал-Масиҳ Исо бинни Марям бўлиб, Дунею охиратда обрўли ва (Аллоҳнинг) яқинларидан бўлур”.
Қуръон, 3:45

МУҲАММАД  БУ - "БОШҚА"

Б) Юҳанно Евангелиясидаги Юпатувчи (14:26) муқаддас шарпа бўла олмайди, чунки Исо тушунтирган:
Мен Отамга мурожаат қиламан ва У тоабад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади.
 Юҳанно, 14:16

   Бу ерда асосий урғу "бошқа" сўзига бериляпти, ёки масалан, бошқа биров, қўшимча, аммо ўша хилдаги, аниқ ва биринчисидан фарқланадиган. Унда биринчи Юпатувчи ким? Христиан олами бу вазиятда гапирвчининг ўзи - Исо Масиҳ - Юпатувчи эканлигини тан олишади. У ҳолда бошқа, унинг издоши худди шу табиатдан бўлиши керак, ўшандай очлик, ташналик, ҳорғинлик, ғам ва ўлим каби.
   Бироқ ваъда қилинган Юпатувчи биз билан бутун аср бўлиши керак! Ҳеч ким абадий яшамайди. Исо ўлган эди, шунинг учун бўлажак юпатувчи ҳам ўлиши керак, ҳеч қайси инсон боласи ўлмас бўлолмайди.
“...Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир”
Қуръон, 3:185

ЎЗ ТАЪЛИМОТИДА ТИРИКЛАР

   Ҳақиқатда руҳ ўлмайди, аммо ўлим пайтида танадан ажралаётганда, у ўлимни енгади. Аммо бизнинг Юпатувчи абадий яшаши, давом этиши, вақт таъсирларига сабрли бўлиши керак эди. Ҳамма юпатувчилар биз билан асрлар оша яшашади. Мусо бугун ўз таълимоти ила биз билан. Исо ҳам худди шундай ўз билими ила биз билан. Илоҳим Аллоҳ уларни ўз раҳматига олган бўлсин ва уларга тинчликни йўлласин! Бу - менинг янги ғоям эмас, ожизликни оқлаш учун қабул қилишган. Мен буни ишонч билан ва Исо Масиҳнинг башоратларига асосланиб айтяпман.
   Луқо Евангелиясининг 16-қисмида Исо бизга "Бой ва камбағал" ҳақидаги эртакни айтиб беради. Ўлимдан кейин улар қарама-қарши ҳолатда қолишади: бири - Жаннатда, бошқаси - Дўзаҳда. Дўзаҳда қайнаётган бойвачча Иброҳим отани чақиради ва камбағални уни чанқоғини қолдиришга юборишини сўрайди. Аммо ялинишлар фойда бермагач, сўнгги истак сифатида Иброҳим отадан фақир одамни ерга, акаларини агар улар Аллоҳ огоҳлантиришларига итоатда бўлишмаса, уларни даҳшатли якун кутаётганлиги ҳақида огоҳлантириш учун Ерга қайта юборишини сўрайди. Шунда Иброҳим ота унга деди:
Агар Мусо ва бошқа пайғамбарларга қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам, ишонмайдилар.
Луқо, 16:31

"СИЗ", ВАҚТГА ТААЛЛУҚЛИ

   Кимдир айтиши мумкинки, Юпатувчи Исонинг ҳаворийларига ваъда қилинган эди, бундан 600 йил кейин яшайдиган халқка эмас.
“... ва СИЗГА бошқа Юпатувчи беради, ва у СИЗ билан тоабад бирга бўлади”.
Юҳанно, 14:16
   Қизиқарли жиҳати шундаки, "барча нарсанинг бажарилиш вақтигача" пайғамбарликни бажаришни тушунтиришда насроний киши шунга ўхшаш мураккабликларни кўрмайди ёки минг йил ўтгач Петр ўзининг 2- тарғибот сафарида яҳудийларга айтган:
Мусо оталарга айтди:
 "Сизнинг худонгиз, парвардигорингиз сизларга ўз биродарларингиз - менга ўхшаш пайғамбарларни юборди. Унга барча нарсада қулоқ солинглар. Улар сизга нима десалар эргашинглар" деган сўзини кўрмайдилар.
Қилмишлар; 3:22
   "Бу сизларнинг сизларга сизлардан" - Иккинчи қонунлар китобининг 17 бобида Мусо 1300 йил ўтгандан кейин Петр давридаги яҳудийларга эмас, ўз халқига мурожаат қиляпти. Инжил муаллифлари устага ўз муаллимини аралашма сўз билан қўллаганлар, қайсиким, мана 2000 йилдирким улар бунинг ижросини илтижо қилиб кутадилар. Менимча бунга 1 та мисол етарли.
Агар сизларни бир шаҳардан қувласалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан Инсон ўғли ер юзига қайтиб келади.
Матто, 10:23

БУЛУТГА ТИКИЛИБ

   Масиҳнинг биринчи издошлари тинимсиз қувғинда, бадарғаликда, қувғинлардан қочиб яшаганлар. Улар Исроилнинг бир шаҳридан иккинчисига ҳар бир қора булутга тиқилган ҳолда югурар эдилар. Бундан улар Исонинг осмондан 2-марта қайтишини кутардилар. Гарчи Аллоҳ уларни Параклетос, Юпатувчи ва Аҳмадни - бошқа номи "мақталган" Муҳаммадни келишини кўтишга мажбур қилмаган бўлса-да, тарғиботчилар 1000 йиллар давомида башоратдан ҳеч қандай натижа курмадилар. Аллоҳнинг сўнгги элчиси Муҳаммадни тан олиб, Аллоҳга ҳамд айтинг, шукр қилинг!

ЮПАТУВЧИНИНГ КЕЛИШИ ШУБҲАСИЗ

   В) Юпатувчи, албатта муқаддас шарпа ҳисобланмайди, Юпатувчи келиши асосланган, қачонки муқаддас шарпанинг келиши биз башоратда кўзатганимиздек бошқачароқ, фарқ қилади:
   Бироқ мен сизларга ҳақиқатни айтяпман: сиз учун афзали менинг боришим; зеро, агар мен бормасам, Юпатувчи сизларга келмайди; борсам, уни сизларга юбораман”, Юҳанно, 16:7
   Муқаддас Инжилда Масиҳнинг тўғилиши ва вафотигача Муқаддас Руҳнинг келиб кетганлиги борасида кўп мисоллар бор. Худо хайрингизни берсин, бу иқтибосларга ўз Инжилизга кўра ишонинг.

ИСО ТАВАЛЛУДИГА ҚАДАР

   ... онаси қорнидан у муқаддас руҳга тўлиб тушади. Луқо, 1:15
  ... унинг туғилганидан кўплар қувонади. Луқо, 1:14
  ... чақалоқнинг отаси Закариё Муқаддас Руҳга тўлади. Луқо, 1:67

ИСО ТАВАЛЛУДИДАН СЎНГ

   ... ва Муқаддас Руҳ унда бўлади. (Симеон) Луқо, 2:26
  ... ва Муқаддас Руҳ жисм тусини олиб, каптар шаклида унинг устига тушди. Луқо, 3:22
   Бу иқтибосларни ўқиб, муқаддас руҳ бўйича мутахассисга ўхшаган авлиё Луқодан ҳайратланмай бўлмайди. Кабутарнинг "тушиши"дан сўнг биз насронийга ақлли савол беришимиз мумкин: Қандай қилиб Исога Муқаддас Руҳ кўплаб мўъжизалар қилишга ёрдам бера олди? У Муаллимнинг ўзини жавоб беришини сўрасак
“Ўз халқи - яҳудийлар томонидан Велзевул (шайтонлар бошлиги) билан иттифоқчиликда айбланадиган киши, яъни Исо ўз мўъжизаларини кўрсатар экан, улардан сўради: Шайтон қандай қилиб шайтонни хайдаши мумкин?”
Маркус, 3:23
   Яҳудийлар унга ёрдам берган Муқаддас руҳ, Илоҳий руҳ адашган деб гумон қилдилар. Бу буюк тақдирга хиёнат бўлди. Шунинг учун у уларга даҳшатли огоҳлантириш берди:
...Муқаддас Руҳни куфр қилганлар кечирилмайди
 Матто, 12:31
   Бу муқаддас руҳ ёки муқаддас шарпа - айнан уни, Маттонинг ўзи аввалроқ 3 та оятда тавсифлаган эди:
Магар мен Худонинг Руҳи билан шинларни қувиб чиқараётган эканман, у демак Худонинг Шоҳлиги сизларга етиб келган.
Матто, 12:28
   Буни Инжил муаллифларидан бошқасини тасдиғи билан таққосланг:
Агарчи мен Худо дасти ила жинларни қувиб чиқараётган эканман, бу Худо Шоҳлигининг сизга етиб келгани демак.
Луқо, 11:20
   Сизларга илоҳий узук, илоҳий руҳ ва муқаддас руҳ синонимларининг маъносини тушуниш учун инжилшунос олим бўлиш талаб этилмайди. Демак, муқаддас Руҳ Исога унинг ўз вазифасини бажаришда ҳаворийлар ёрдам бергани каби ёрдам берди. Муқаддас Руҳ тарғибот қилишига ва мақсадга етишига ёрдам берган. Агар сизда Муқаддас Руҳ фаолиятига нисбатан қандайдир гумон бўлса, унда яна ўқинг.

ҚУРУҚ ВАЪДА

Отам мени қандай юборган бўлса, мен ҳам сизларни шундай юборяпман (Исо ҳаворийларига). МУҚАДДАС РУҲНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИНГЛАР.
Юҳанно, 20:21-22

   Албатта бу қуруқ ваъда бўлмаган. Ҳаворийлар эҳтимол Муқаддас Руҳдан совға олишган бўлса керак. Демак, агар Муқаддас Руҳ
1) Юҳанно чўқинтирувчи
2) Елизавета
3) Закариё
4) Симеон
5) Исо
6) Исо ҳаворийлари билан бирга бўлган бўлса, бу "Агар мен бормасам. Юпатувчи сизларга келмайди" деган гапни беҳуда қилади. Шунинг учун Юпатувчи - Муқаддас Руҳ эмас.
  Муҳокама қилинаётган оят - Юҳанно Евангелиясининг 16:7 ояти. Менинг эсимда, мен шу оятни фиръавнлар ерида копт христиан аёлига араб тилида иқтибос қилганимда у қанақа шодланганди. Инжил оятларининг мамлакат давлат тили ёки маҳаллий тилида такдим этилса, бу катта қониқишни пайдо қилади. Мен буни 12 лаҳжада қилгандим. Юқорида келтирилган оятни бир-икки тилда ўз қарашингиз бўйича ёдланг, Аллоҳ розилиги учун.

АФРИКААНС - МУКАММАЛ ТИЛ

   Мен муҳокама тили сифатида ўрганган барча тилларим орасида африкаанс тилидан кўпроқ ҳаяжон ва фойда топдим. Бу - Жанубий Африкада ҳукмронлик қилувчи ирқнинг тили ва дунё тилларининг энг ёши. Ҳақиқатда ҳар бир тил мукаммал. Бироқ, африкаанс алоҳида ўрин эгаллайди. У ҳарбий асирлар, христианларга қул қилиб келтирилганлардан иборат Жанубий Африканинг ярим мусулмон халқининг она тили ҳисобланади. Мен мана бу оятни улар ва сизнинг хабардор бўлишингиз учун келтириб ўтаман:
Maar ek si julledie waarh eit:
Dit is wir julle voordelik dat ek
Weggan; want as ek NIE weggan NIE,
Sal die Trooster NIE na julle kom
NIE; maar as ek weggan, sal ek homna julle stuur.
Юҳанно, 16:7

   Хоҳланг ишонинг, хоҳланг йўқ! Тилнинг даҳолиги шундаки, 4 та инкор ишлатиляпти: NIE, NIE, NIE, NIE. Бунинг ҳаммаси ижобий маслаҳатни тасдиқлаш учун. Исонинг кетиши - бу кутилаётган Юпатувчининг келишининг зарурий шарти? Бу оят мен учун кўп эшикларни очди - диний бўлмаган - ва "Юпатувчи, Муқаддас Руҳ" ҳақидаги фикрлар эшигини ёпди. Юҳанно, 14:26

ҲАВОРИЙЛАР ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ

   Биз Исонинг вориси ҳақидаги 6 жумбоқни ечиш учун Юҳанно Евангелиясининг 16 оятининг 4 та муфассал оятига келдик. Исо ҳақиқатни фош қилди:
Сизларга яна айтадиганларим кўпу, лекин энди ичингизга сиғдира олмайсизлар.
Юҳанно, 16:12

   Кейинрок, бу мавзуни муҳокама қилаётиб, биз шу оятдаги "кўпгина" сўзини ундан кейин келадиган оятдаги "сизларни бутун ҳақиқатга рўбарў қилади" ибораси билан боғлаймиз. Келинг,” сиз энди сигдира олмайсиз” деган иборани ҳозироқ муҳокама қиламиз.
   "...ва сиз энди сиғдира олмайсиз" - бу қарорнинг ҳақиқати Юқори Аҳд саҳифаларида жуда кўп маротаба такрорланади:
   ...Исо уларга:
- Ҳой ИЙМОНИ СУСТЛАР, бунча қўрқоқ бўлмасангиз?! - деди
Матто, 8:26
  ...ва (Исо) унга (Бутрусга) деди: ҳа, ИЙМОНИ СУСТ....
Матто, 14:31
   Исо уларга (ҳаворийларга) деди: ҳа, ИЙМОНИ СУСТлар...
 Матто, 16:8
   Шунда у (Исо) уларга (ҳаворийларга) деди: сизнинг ИШОНЧингиз қани?
 Луқо, 8:25
   Биз шуни назарда тутишимиз керакки, Исонинг айблов акти яҳудийларнинг беқарорлиги учун эмас. Балки унинг шахсий танлови учундир. У ўз ҳаворийларига ҳаммасини тушунтириш учун кичкина бола даражасигача борди. Аммо умидини узишга мажбур бўлди.
   Исо айтди: Сизлар ҳам ҳанузгача фаҳмламадингизми?
 Матто, 15:16
   Ва қайта кўришгач у ўз сафдошларини қаттиқ койиди:
   Эй вафосиз ва бузуқ насл! Қачонгача сизлар билан бирга бўламан? Қачонгача сизларга чидаб тураман?
Луқо, 9:41
   Унинг оиласи ҳам уни тентак, девона деб топди. Агар Исо яҳудий эмас, япон бўлганда, қувонч билан шарафли "ҳаракири"ни қиларди. Афсуски, у Аллоҳнинг энг омадсиз элчиси эди. Ҳатто унинг оиласи унга ишонмасди –
...ҳатто укалари ҳам унга ишонмас эдилар.
Юҳанно, 7:5.
 Натижада, улар уни тентак деб топганларидек, қамоққа олишгача боришди.
   Исонинг яқинлари:
- У ақлдан озиб қолибди, - деб олиб келишгача бордилар.
 Марк, 3:21
   Хўш, унинг фикрлари ҳақида қайгурған унинг ўша дўстлари ва қариндошлари ким эди? Келинг ҳозир гуманитар фанлар магистри Ж.Р.Думеллоунинг Инжилга ёзган шарҳларининг 1-томида нима ёзганлигини эшитамиз. 726-бетда у ёзади:
   "31 - ОЯТГА (кейин келадиган оятдан бор йуғи 100 оят кейин)
   Назар ташласак, бу унинг онаси ва акалари эди “Унинг оиласи айтди: У ҳаддидан ошди (унинг фикрлари хиралашганлиги назарда тутиляпти). Ўқиганлар: "Уни шайтон бошқаряпти" дейишди. Бироқ, бу унинг оиласи ўқимишлилар (яҳудийлар оилалари ) билан тўла рози эканлигини билдирмайди. Уларнинг қўрқуви шунда эдики, унинг дунёқараши бузилган ва у қамалишга мажбур деб ҳисоблашарди.

ИСО - ЎЗ ХАЛҚИ ТОМОНИДАН ИНКОР ҚИЛИНГАН

Исонинг акин кариндошларининг карори шунақа эди. Унинг барча ажойиб башоратлари ва ажойиб мўъжизаларидан сўнг унинг ўз халқи. Яҳудийларнинг жавоби қанақа бўлган? Унинг ҳаворийлари буни юмшоккина қилиб тушунтиришади:
   Ўзиникилар ёнига келди у, лекин ўзиникилар уни қабул қилишмади..
 Юҳанно 1:11
   Ҳақиқатда "ўзиниқилар" уни устидан кулишди, нафратланишди ва шу даражада қаттиқ туриб рад қилишдики, уни хочга михлашгача боришди. Христианлар томонидан 2 йиллик қувғинлик ва бадарғаликлар ҳамда уларнинг юқори даражали ва қаттиқ севгиларига қарамасдан бугун ўз ғурурларини тинчлантириш учун яҳудийлар шунчаки биргина мустаҳкам ишонтириш туфайли Исони ўз Юпатувчилари, Озод қилувчилари ва Худоларидек қабул қилишолмайди -

БИРОРТА ЯҲУДИЙ БОШҚА ЯҲУДИЙНИ ХУДО ЎРНИДА ҚАБУЛ ҚИЛМАЙДИ

   “...ва фақат Исломда яҳудийлар, насроний ва мусулмонлар уйғунлик, ўзаро тил топиша олади. Уларнинг ҳаммаси Исо Масиҳ ҳақиқатда -Аллоҳ ва унинг ўғли эмас, балки Аллоҳнинг буюк элчиларидан бири эканлигига ишонишади”.

ҲАВОРИЙЛАР УНИ ТАРК ЭТИШДИ

   У уларга мурожаат қилганда, 12 танланганларнинг жавоби қанақа бўлган? (Исо улар ҳақида шундай деган: Мана менинг онам ва укаларим менинг. Марк, 3:34). Мен профессор Момерига буни ўзининг такрорланмас сўзлари билан тавсифлашини тақдим этаман:
   "Унинг яқин ҳаворийлари доим ҳам уни ва унинг қилмишларини тушунаверишмасди: улар ундан осмондан олов чақиришини сўрашарди; ундан ўзини яҳудийлар қироли деб эълон қилишини тилашарди; улар унинг қироллигида унинг ўнг ва чап томонида ўтиришни исташарди; улар ундан Отани кўрсатишини, уни ҳамма учун кўринарли қилишини сўрашарди; улар унинг ўзи ёки ўзлари унинг буюк режаларига номувофиқ бирор иш қилишини исташарди. Сўнгги дақиқагача уларнинг муносабати шунақа эди. Вақт келганда эса уларнинг ҳаммаси уни тарк этишди ва қочиб кетишди".
Саид Амир Али, "Ислом руҳи", 31 бет
   Исо Масиҳнинг ҳаворийларни танлашда бирор имкониятга эга бўлмаганлиги унинг кичик омадсизлиги эди. Улар унга панд беришди, худди илгари сафдошлари гуруҳи пайғамбарини ҳеч қачон шарманда қилмаганидек. Бироқ бунда муаллимнинг айби йўқ эди. У ўзининг холатидан қайғуга тушди:
Руҳ тетик, тана эса заифдир
 Матто, 26:41.
Ҳақиқатда эса бу янги Одам яратилса бўладиган балчиқ эмас эди. У бу маъсулиятни ўзининг издоши - Ҳақиқат руҳи, Ҳақиқат пайғамбарига, адолат пайғамбарига қолдирди!

"РУҲ" ЁКИ "ПАЙҒАМБАР" - СИНОНИМЛАР

МУҚАДДАС ҲАҚИҚАТ РУҲИ келга, у сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди.
Юҳанно 16:13

   Худди ўша муаллифнинг 1-мактубида шу нарса белгилангандики, Инжилда "руҳ" сўзи "пайғамбар" сўзининг синоними сифатида қўлланилган ("Пневма: шарпа ёки руҳ?" қисмига қаранг).
   Шу дақиқадан бошлаб Ҳақиқат Руҳини - ўзида ҳақиқатни гавдалантирган ҳақиқат пайғамбари деб атаймиз. У ҳаёти давомида шундай ишончли, аниқ ва сидқидилдан қадам қўйдики, ҳатто ўз замондошлари - тилчилар орасида олижаноб мақом, мақтов "ас-содиқ" (адолатли), "ал - Амин" (ростгўй ва ишончни оқловчи), ҳеч қачон уларга берган ваъдасини бузмаган одамга мақтов сўз. Унинг ҳаёти, унинг шахси, унинг таълимоти шуни аниқ исботики, Муҳаммад ўзида ҳақиқатни гавдалантирган ҳақиқат Руҳидир!

ТЎРТИНЧИ ҚИСМ:
УМУМИЙ БОШҚАРУВ
«КЎП» ВА «ҲАММАСИ»

   Олдин ваъда қилганимиздек, ҳозир биз Юҳанно Евангелиясининг 12-ояти «ҳали кўп нарсани сизларга айтаман»ни 13-оят «бутун ҳақиқатга рўбарў қилади» билан бирлаштирамиз.
   Агар христиан бу башоратдаги Ҳақиқат Руҳи Муқаддас Руҳ (шарпа) дея қайсарлик қилаётган бўлса, унда ундан сўраб кўрингчи уларнинг тилида «кўп» деган сўз биттадан кўпми? Яна сўранг, юқоридаги оятдаги «ҳар қандай» сўзи биттадан кўпни билдириши мумкинми? Агар сиз иккиланган ва бир қарорга келмаган «ҳ-а»ни эшитсангиз, у ҳолда китобни ёпинг – қайсар ахмоқлар билан суҳбатни жавом эттириш керак эмас. Агарда сиз дадил «Ҳа!»ни эшитсангиз, давом этаверинг…
   Исо башорат қилган одам у айтмай қолдирган кўп нарсаларни тушунтириши ва инсониятни ҳар қандай ҳақиқатга етаклаши керак эди. Бугун инсоният кўп муаммолар билан рўбарў келяпти, қайсики биз ғализ жавобларни излаяпмиз.
   Сиз менга Муқаддас руҳ (шарпа) бирор кишига сўнгги 2000 йил ичида айтган ва Исо унгача энг турли сўзлар билан етказмаган бирор бир янги нарсани айтинг. Мен кўп хоҳламайман – мен лоақал биттагинасини излаяпман!

МУҚАДДАС РУҲДА ЕЧИМ ЙЎҚ

Ишонинг менга, шу 40 йиллик изланишларимда мен Муқаддас Руҳ билан бир хил бўлган лоақал биргина «янги ҳақиқат»га эга бўлган христианни учратмадим, гарчи башорат таъкидлайди, келажакдаги Юпатувчи сизни ҳар қандай ҳақиқатга рўбарў қилади! Агар бу башоратдаги ҳақиқат руҳи Муқаддас руҳ (шарпа) бўлса, у ҳолда ҳар бир черков ва секта, ҳар бир «қайта туғилган» христиан Муқаддас Руҳ инъоми ҳақида эълон қила бошлайди. Рим католиклари Муқаддас Руҳ – «ўзлари билан доимий бўлиши» шарофати ила бутун ҳақиқатга эга эканликларини айтишади. Фақатгина Қўшма штатларида 50 миллион дея таъкидланган англиканлар, Иеговларнинг гувоҳлари, методистлар, адментист – семидневниклар, баптистлар, христадельфийцлар ва «қайта туғилганлар»ни ҳам қўшиб ҳисоблаганда кўпгина бошқалар ҳам шу ҳақида маълум қилишади.
   Сиз Муқаддас Руҳдан қуйида келтирилган муаммоларнинг ечимини сўрашга ҳақлисиз:
1.    Спиртли ичимликлар
2.    Кўнгилочар ўйинлар
3.    Фол очиш
4.    Бут ва санамларга сажда қилиш
5.    Ирқчилик
6.    Аёлларнинг сон жиҳатдан ўсиши

АЛКОГОЛ МУАММОСИ

      ЖАРда кам сонли «оқ» аҳоли орасида – бор йўғи 4 млн (30 млн аҳолидан)300 мингдан кўп алкоголиклар бор. Қўшни Замбияда Кеният Каундан бундай одамларни «мастлар» деб атайди. Жанубий Африкадаги «ранглилар» орасида мамлакатдаги хоҳлаган бошқа ирққа қараганда 5 баробар кўп алкоголик борлиги белгиланган. Ҳинду ва африканецлар орасидаги мастлар ҳақида статистика йўқ.
   Телевангелист Жимми Своггард ўзининг «Алкогол» китобида белгилаганки, Қўшма Штатларида 11 млн ичувчилар ва 44 млн муккасидан кетган мастлар бор ва у яхши мусулмон сингари гапида давом этиб улар орасида фарқ кўрмаётганлигини айтади. У учун уларнинг ҳаммаси мастлар ҳисобланади. Тўхтатиб бўлмас бу мастлик умумий ҳисобланади. Муқаддас Руҳ ҳали ҳам черковлардан бири орқали бу зулмга қарши битим тақлиф қилмади. Христиан олами Муқаддас Инжилдаги 3 барқарор баҳона туфайли мастликка кўз юмишади:

А) Ўлаётган одамга сикера ва қийналган қалбга вино беринг; Майли у ичсин ва ўз камбағаллигини унутсин ва ўз ғамини бошқа эсламасин.
Сулаймонларнинг баҳоналар китоби 31:6-7
   Кўринг, мустақил бўлмаган давлатларни тобеликда ушлаб туриш учун жуда қўлай фалсафа.

УНИНГ ЭНГ БИРИНЧИ МЎЪЖИЗАСИ

   Б) Исо «бошқаларга роҳат юборадиган одам» бўлмаган. Ичувчи кишилар айтишадики, у сувни винога айлантирган, Инжилда ёзилган 1-мўъжизаси бўлиши учун:
   Исо уларга айтади: Идишларни сув билан тўлдиринг. Ва уни оғзигача тўлдирдилар.
   Ва уларга айтди: Энди ботириб олинг ва тўйбошига олиб боринг. Ва элтдилар.
   Тўйбоши шаробга айланган сувни татиб кўрди. Унинг қаёқдан келганини у билмас эди, фақат олиб келган хизматчилар билишар эди. Тўйбоши куёвни чақиртириб, унга айтди:
- Ҳар ким аввал яхши шаробни қўяди. Кайф қилишганидан кейингина ёмонроғини беради. Сен эса яхши шаробни шу вақтгача сақлабсанку!
Юҳанно, 2:7-10.
   Унга ёзилган шу мўъжизалари кейин христиан оламида вино дарёдек оқишда давом этяпти.

ЖИДДИЙ МАСЛАҲАТ

   В) Муқаддас Павлус, ўз-ўзини Масиҳнинг 13-ҳаворийси дея эълон қилган ва христианликнинг узоқ асосчиси ўзининг Тимофейга (грек ва яҳудийдан туғилган)га қилган янгича мурожаати жараёнида маслаҳат беради:
Бундан кейин фақатгина сув ичма, балки ошқозонинг учун тез-тез юз берадиган касалликларнинг олдини олиш учун озгина шароб ҳам ичгин.
 Тимофейга мактуб, 5:23.
   Христианлар юқорида келтирилган қизиқтирадиган ва маст қиладиган ичимликлар ҳақидаги Инжилча иқтибосларни Худонинг сўзи дея қабул қилишади.Улар Муқаддас Руҳ муаллифларни шундай қалтис маслаҳатларни ёзишга чорлаган деб ўйлашади. Аммо, Думмелоуда бу оят борасида шубҳа бор. У айтган:
   У бизни шунга ўргатадики, агар бизнинг танамиз (нафс) винога муҳтож бўлса, уни қабул қилиш ўртача тўғри бўлади.

ИНКОР ЯГОНА ЖАВОБ

   Минглаб христиан авлиёлари черковнинг муқаддас маросимларини бажариш давомида  «кучсиз дея номланган вино»ни кам миқдорда қабул қилавериб ичувчи мастларга айланишган. Ислом дунёдаги маст қилувчи ичимликлар ичишни ман қиладиган ягона дин. Муқаддас пайғамбар (руҳ) Муҳаммад айтган: «Кўп микдорда маст қилувчининг ози ҳам таъқиқланади». Ислом уйида катта бўлмаган қултум ёки кичкина рюмканинг ҳам оқлови йўқ. Ҳақиқат китоби «Китоб ал -Ҳақ» - Муқаддас Қуръоннинг номларидан бири – энг ҳал қилувчи сўзлар билан нафақат алкоголни балки 2,3 ва 4 пунктлар, айнан – кўнгилочар ўйинлар, фолбинлик ва бутга сиғинишни ҳам қоралайди, фақатгина биргина ҳал қилувчи далилга таянган ҳолда:
Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун – агар (ҳаром нарсалардан) сақланиб, иймон ва яхши амалларида собит бўлсалар, сўнгра ўзларини сақлаб (у нарсаларнинг ҳаромлигига) иймон келтирсалар, сўнгра Аллоҳдан қўрқиб, чиройли амаллар қилсалар – (илгари) еб-ичган нарсаларида гуноҳ йўқдир.
Қуръон, 5:93
   Бу оят туширилганда вино бочкалари бошқа ҳеч қачон тўлмаслиги учун Мадина кўчаларига чиқариб ташланганди. Бу амр мусулмонлар жамиятини, умматини дунёда ақл-идрокли, буюк жамият қилди.

«ҚУРУҚ ҚОНУН» АҚШДА ТАНАЗЗУЛГА УЧРАДИ

   Савол туғилади: ўз миллатининг ақли ва кучли пропаганда билан мустаҳкамланган ҳукуматининг пуллари кучига эга бўлган Америка алкоголни ман қилувчи «қуруқ қонун» билан ҳалокатга учраганда, Ҳақиқат Руҳи – муқаддас пайғамбар Муҳаммад қандай қилиб ўз мақсадига биргина сўз билан эришди?
   Ким америка халқини «қуруқ қонун»ни қабул қилишга мажбур қилди? Қайси араб халқи бу буюк кучлиларга агар мамлакатида ароқни ман этмаса, улар нефть бермасликларини айтиб таҳдид қилди? Аммо гап арабларда эмас эди, зеро 20 йилларда арабларнинг қўлида Қўшма Штатларни бурнидан ип ўтказиб оладиган нефтга ўхшаш «сиёсий қурол» бўлмаган. Бу илм-фан ва статистика билан асосланган америка «ота»ларининг интеллектуал онглилиги эди, қайсики, уларни якун – маст қилувчи ичимликларни ман қилишга олиб келган. Бироқ, улар босимдаги кўпчилик халқ – христиан бўлишига қарамасдан омадсизликка учрашди ва айнан улар ўз овозлари билан конгрессменларни ҳокимиятга олиб келишди. Тўғри айтилган: ақлдан чикадигани сескантиради, юрак ва қалбдан чиқадигани эса юракларга етиб боради. Юқорида Муқаддас Қуръондан келтирилган оят ўзгартиришга қодир бўлган кучга эга бўлган ва эга бўлади. Биз Томас Карлайлдан шу кучни булоғини очишини сўраймиз:
   Агар китоб юракдан чиқса, у бошқа юракларга ҳам етиб бориши мумкин. Ҳамма санъат ва ижодлар бунинг якқол исботи бўлиб ҳисобланади. Ҳар қандай одам Қуръоннинг асосий хусусияти деб чин ва ҳақиқийлигини айтиши муқаррар.

ЮҚОРИ ИЛОҲИЙЛИК – КУЧ МАНБАИ

   Барча ажойиб фикрлар, сўз ва иборалар – улар бадиий жиҳатдан тузилган-тузилмаганлиги аҳамиятсиз – юқори илоҳийлик-ла бажарилган кучли шахсият томонидан ҳимоя қилинмаса, қўллаб-қувватланмаса чалинувчи қўнғироқ ёки учувчи тарелкаларга ўхшаш бўлиб қолаверади. Юқори илоҳийликнинг бу кўриниши Исо айтганидек, фақатгина «дуолар» ила келади (Матто, 17:21).
   Муҳаммад ўзи илгари сурганларини бажарган. Унинг ўлимидан сўнг унинг севимли хотини Оиша бинти Сиддикдан эрининг ҳаёти ҳақида сўрашди. У жавоб берди: “Бу амалдаги Қуръон эди. У Қуръон билан юрган. У Қуръон билан гапирган. У Қуръон билан тирик эди”.
   «Агар бу аёллар ва эркаклар, олижаноблар, фаросатлилар ва албатта Галилей балиқчиларидан кам бўлмаган маълумотлилар муаллимнинг, ўзида тинч ҳаётга, ўз-ўзини илоҳийлаштирилиши боғлиқлигининг кичик ёлғон ёки истагига белгиларини сезишганида, Муҳаммаднинг руҳий қайта туғилиш ва ижтимоий ислоҳотлари ҳақидаги умидлари 1 дақиқада чиппакка чиқарди.»
Сайид Амир Али, «Ислом руҳи», 21-бет

ТАНҚИДЧИ ҚАҲРАМОНИ

   Агар бирор киши бу сўзлар ўз суюклисига ишонган содиқ кишининг сўзи деса, унда келинг ҳайратланган христиан танқидчиси ўзининг қаҳрамони – пайғамбари ҳақида нима дейишини эшитайлик:
   «Камбағал, меҳнаткаш, кам таъминланган, оддий халқ нега меҳнат қилишини ўйламайдиган киши. Мен айтишим керакки, у ёмон одам бўлмаган. Унда истакдан ҳам юқорирок, кучлирок нимадир бор эди – акс ҳолда унинг қўлида 23 йил яқин туришган, у билан қалин муносабатда бўлган ёввойи араблар уни бунчалик кучли деб ҳисоблашмасди!
   Сиз, улар уни пайғамбар деб аташган дейсизми? Нега? У улар билан юзма-юз турган, камбағал, махфий бўлмаган, ўз устки кийимини сезиларли қоқиб қўядиган, ўз оёқ кийимини тозалайдиган, курашувчи, маслаҳат берувчи, буюрувчи, уларнинг орасидан чиққан – улар унинг қандай одам бўлганлигини кўришлари керак эди. Уни қандай истасангиз, шундай чақиринг! Ҳеч қайси императорга унинг халқи ҳукмдорлиги даврида бу кишига итоат қилгандек бўйсунмаган. 23 йил шиддатли таассуротлар билан ўтди. Мен шуларнинг фақатгина биттаси учун ҳақиқий қаҳрамонлик керак деб ҳисоблайман».
Томас Карлайл, «Қаҳрамонлар ва уларга таъзим» китоби, 93 бет.

ИРҚЧИЛИК МУАММОСИ

(Ҳақиқат руҳи) келажак ҳақида сизларга хабар қилади …
Юҳанно, 16:13

ТИЗИМСИЗ ЭМАС

   Хоҳлаган дин тадқиқотчиларига «Аллоҳнинг ватан ва одамларнинг биродарлиги» ҳақида гапириш осон. Аммо бу ажойиб ғояни қандай қилиб хаётга татбиқ этиш мумкин? Қандай қилиб инсониятни барқарор биродарликка олиб келадиган тизимни ишлаб чиқиш мумкин? Барча мусулмонлар 1 кунда 5 марта руҳан ўзини тетик сезиш учун биргаликда маҳаллий масжидда йиғилишади. Қора ва оқ, бой ва камбағал турли миллат вакиллари ва турли ранглилар ҳар кунги «ас-салот» - намозда елкама-елка туришади. Ҳафтада бир кун – Жумъада эса улар турли районлардан Жомеъ масжидида йиғилишлари керак. Йилда 2 марта 2 Ийд байрамларида (бутун шаҳар аҳолиси) кўпроқ киши йиғилиши учун иложи борича очиқ ҳавода йиғилишган ва ниҳоят сўнггиси ҳаётида бир марта Каъбада Макканинг марказий масжидида ёркин ранг сочли турк, эфиоп, хитойликни, индеецни, америкалик ва африкаликни – барчасини тенг, зиёратчининг тикилмаган газмол қисмларидан иборат 1 хил кийимларида учратадиган умумбашарий йиғилишида тўпланишади. Бошқа қайси эътиқод кийимларида бунга ўхшаш тенглик бор?
   Аллоҳнинг китобида келтирилган зарар қилмайдиган насиҳат шундан иборатки, Аллоҳ томонидан айтилган ягона танқиди шундаки, биродарлик муносабатларида ўзини тутиши, адолатлилиги ҳисобга олиниши керак, насл-насаб ва бойликка қараб эмас. Бу – «Илоҳий қироллик» суянса бўладиган ягона ҳақиқий асослари. Бу ҳамма мусулмонлар нуқсонсиз, ирқчилик касалидан холи деб бўлмайди, бироқ сиз кўрасиз, мусулмонлар бугун дунёда фахр билан яшайдилар, бошқа динларга қараганда ирқчиликка камроқ боғланганлар.

АЁЛЛАРНИНГ СОН ЖИҲАТИДАН ОРТИШ МУАММОСИ

   Табиат гўёки инсоният билан урушга киришган. У худди уни қобилияти учун қасос олишни хоҳлайди. Одам ўз муаммоларининг соғлом ва синалган учимларига қулок солмайди, қайсики, унга дўстона, олижаноб хулосани тақлиф қилади. У ҳолда у айтади: Бор ва жавоб бер.
   Деярли ҳамма жойда эркак ва аёлларнинг туғилиши бир хиллиги умумқабул қилинган. Аммо болалик йилларида ўғил бола қиз боладан кўпроқ қийналади. Ғаройиб! «Ожиз» жинс? Дунёда хоҳлаган даврда бўйдоқлар турмушга чиқмаганлардан кўп бўлишган. Ҳар бир маданияти юксак халқда аёллар сон жиҳатдан эркакларни ортда қолдиришади. Буюк Британияда – 4 млнга, Германияда – 5 млнга, Россияда – 7 млнга ва ҳ.к. Аммо АҚШга мувофиқ келадиган қарор, бутун халқларга мувофиқ келадиган қарор бўлади. Бу энг жирканч халқнинг статистикаси бутун дунёда овозсиз.

АМЕРИКА, О АМЕРИКА!

   Маълумки, АҚШда аёллар сони 7,8 млндан ортик. Бу деганики, агар ҳар бир эркак уйланса, ўзларига мос эрга эга бўлмаган 780000 аёл қолади. Яна бир қисм бор – ҳеч қачон кўп турли сабаблар ила ҳамма эркаклар уйланмайдилар. Эркак қўрқоқ ва ўзи учун кўп баҳона, оқлов топади. Бироқ аёл, ҳаттоки оилали бўлса ҳам, турмушга чиқишга қарши бўлмайди. У буни шунчаки уй жой ва ҳимоя учун қилса ҳам турмушга чиқади.
   Аммо аёлларнинг сон жиҳатидан ўсиши – америка муаммоси оғир. Америкада қамалганларнинг 98 % и – эркаклар! Натижада, уларда 25 млн ахлоқи бузуқлар бор. Эвфемик тарзда уларни «гей»  деб аташади. Бу «бахтли», «хурсанд» маъноларини билдирувчи  сўз бўлмаган ҳеч қачон, ҳозир бузиб айтилади!
   Америка ҳамма нарсани кенг миқёсда қилади. У ҳамма нарсада кучли – Худони қўллаб-қувватлашда кучли ва шайтонни қўллаб-қувватлашда кучли. Келинг, бир дақиқага буюк телевангелист Жимми Своггардга, унинг таъзим хонасига эътибор қаратамиз. Ўзининг пухта ишланган китобида хитоб қилади:
   Америка! Худо сенга ҳукм чиқаради (у ҳолда Худода сени йўқ қилиши ҳам мумкин), зеро агар У бундай қилмаса, унда У Содом ва Гоморрларни кечириши мумкин эди.
   Ахлоқий бузуқлик ва шаҳвоний ҳирсларни қондириш эҳтиёжи даҳшатли қулашга олиб келади.

НЬЮ ЙОРК МИСОЛДА

   Нью Йоркда аёллар эркаклардан 1 млнга кўп. Ҳатто агар ҳамма эркаклар қарама-қарши жинсдагилар билан никоҳга киришга журъат тополсалар ҳам 1 млн аёл эрсиз қолаверади. Аммо иш шу билан қийинлашадики, шаҳар аҳолисининг 1\3 қисми – «Голубые» (ахлоқи бузуқлар, содомистлар). Ҳар қандай баҳсда кибрли гуруҳ бўлган яҳудийлар бу муаммони муҳокама қилишда уларни яна «Шарқда яшовчилар» дейишларидан ўзларини асраш учун сичқондек жимиб қолишади. Черков ҳам ўзини Муқаддас Руҳ айбловига эълон қилган миллионлаб «қайта туғилганлар» билан гапиришмайди.
    Мормон черкови асосчилари Жозеф Смит ва Бригем Йанг 1830 йилда янги имкониятни эълон қилишди, аёлларнинг сон жиҳатидан ортиш муммосини ечиш учун чегарасиз полигамияни илгари суришди ва амалда ҳам қўллашди. Бугунги мормонлар полигамия билан боғлиқ америкача адолатли судни тадбиқ қилиш қилиш учун авлодлари ўз черков оталарининг таълимотини бекор қилишди. Хўш, ғарбий ва европалик «ортиқча» аёллар нима қилишсин? Улар айнан итларга етказилади.

ЯГОНА ЕЧИМ
 
… сизлар учун никоҳ ҳалол бўлган аёлларга икки, уч, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар улар орасида адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга уйланинг…
Қуръон,  4:3

    Ғарб олами ўзларининг ораларидаги миллионлаб содомит ва лесбиянкаларга сабрлидек тутади ўзини. Ғарбда эркаклар учун 12 та жазманга эга бўлиш ҳар йил уларнинг 10 тадан ҳаромзода бола туғиши ҳазил иш. Бу ахлоқсиз маҳсулотлар фахр билан «самца» дейилади. «Уларни жиннилик қилишга қўйиб беринг ва маъсулиятга чалғитманг» - дейди Ғарб. Ислом эса одам ўз иродаси хоҳишига маъсулиятли бўлиши керак дейди. Шундай эркаклар тоифаси борки, ўзига қўшимча маъсулият олишга тайёр ва шундай аёллар тоифаси борки, эрини парча-парча қилиб ташлашга тайёр. Нега энди уларнинг йўлига тўсиқ бўлиш керак? Сиз Муқаддас Инжил нима ҳақида гувоҳлик берган ҳамда Аллоҳ пайғамбарлари унга эргашган полигамия устидан куласиз. Сиз доно Сулаймоннинг 1000 та хотини ва канизаклари бўлганини унутяпсиз (Худди шунингдек, Аллоҳ китоби гувоҳлик беради; 3 қироллик китоби 11:3). Сиз муҳим муаммо соғлом ечимини қолдириб кетяпсиз ва ўзингизга ишонган ҳолда содомит ва лесбиянкаларнинг ноаниқ талабларини роҳатга тақаяпсиз! Қандай жирканчлик! Полигамияга яҳудийлар ва Исо даврида аҳли китоб ҳам амал қилган, бироқ у уларга қарши ҳеч нима демаган. Бу унинг айби эмас! Яҳудийлар уни тинч қўйишмади, у муаммо ечимини ҳал қилмагунча. Унга фақат шундай хитоб қилиш қолди:
   Ҳақиқат Руҳи келганда, келажак ҳақида сизларга хабар қилади …
Юҳанно, 16:13

ЮПАТУВЧИ ОДАМ БЎЛИШИ КЕРАК

   Агар мен муҳокама қилинаётган башоратнинг олмошига урғу бериб иқтибос қилсам, сиз ҳеч қандай гумонсиз бўлажак юпатувчи шарпа (руҳ) эмас, балки одам бўлиши кераклигига ишонасиз.
   У (ОН)* келса, Ҳақиқат Руҳи, У (ОН) келажак ҳақида сизларга хабар қилади; зеро, Ўзидан (ОН) гапирмайди, бироқ, У эшитганини гапиради ва (ОН) келажакда нур сочади.
Юҳанно, 16:13
   Оятда нечта «у» (он) ишлатилганини ҳисобланг, илтимос. Улар е-т-т-и-т-а. Бир оятда еттита кишилик олмоши (мужской)! Протестантлик Инжилининг 66 ва католиклар Инжилининг 73 китобида бошқа оят йўқки, унда «мужской», «женский» ва «средний род» лар учраса. Келинг, рози бўлинг, 1 оятда бунчалик кўп олмош қийинчилик ила Руҳ (шарпа)га тўғри келади, муқаддас бўлса ҳам, бўлмаса ҳам!

ТЎХТОВСИЗ ҚЎШИМЧАЛАР

   Ҳиндистондаги мусулмонларнинг христиан тарғиботчилари билан бўлган дебатда 1 оятдаги 7 кишилик олмоши муҳокамасидан бир қанча вақт ўтгач, мусулмонлар бу башорат жинси эркак бўлган Муҳаммадга тегишли эканини тасдиқламасликлари учун Инжилнинг урду тилидаги таржимасида бу олмошни «она, она, она!»га алмаштиришди. Мана христианларнинг аравани қуруқ олб қочиши, ёлғони, қайсики мени ўзим шахсан Инжилнинг урду тилидагисида кўрганман. Бу миссионерларнинг шу мавзуга кўпроқ мос келадиган одатий макри. Мен африкаанс Инжилида урилиб кетган энг сўнгги ҳийла ҳам айнан биз муҳокама қилаётган оятда эди. Улар «Trooster» (Юпатувчи) сўзини Voorspraak (Яраштирувчи)га ўзгартиришди ва Муқаддас  «die Heilige Gees» иборасини қўшишди; қайсики ҳеч қайси инжил олими турли инглиз вариантларининг бирорт асида қўшимча қилишга ботинолмаган. Буни ҳатто Иеговларнинг гувоҳлари ҳам қилмаган!

 «9 МЕСТОИМЕНИЙ МУЖСКОГО РОДА»
(9 КИШИЛИК ОЛМОШИ)

 
   Буюк элчи Муҳаммадга тааллуқли бўлган.
   Шунчалик кўп кишилик олмошини қўллаган ягона матн қуйидаги матндир:
   «Унинг юмшоқ табиати, оддий ўзини тутиши, ҳаётининг ҳалоллиги, унинг синчков назари, унинг камбағал ва ожизларга доимо ёрдамга шай туриши, унинг ваъдага вафодорлик ҳиссини туйиши, унинг барқарор ишончи, унинг оғишмайлиган ҳиссиёти замондошлари орасида шарафли ном «ал - Амин» (Ишончли) деган номни олиб келди».
Сайид Амир Али, Ислом руҳи китоби, 14-бет.
   «Ал-Амин» - Ишончли, ишончга лойиқ, Ҳақиқат Руҳи (Юҳанно, 14:17). Бу ном шуни билдиради, у учун ҳақиқатни гапириш шунчалик қадрли эдики, одамлар уни бутунлигича ҳақиқат деб ҳисоблашарди. Худди шундай Исо ҳам ўзини ифодалаган: «Мен йўл ва ҳақиқат ва ҳаётман…» (Юҳанно, 14:6) – бу самимий нуқталар мени эгаллаб олди, ва шунинг учун менга эргашинг! Бироқ «У, Ҳақиқат руҳи келгач, сизни ҳар қандай ҳақиқатга рўбарў қилади» (Юҳанно, 16:13) ва сиз уни изидан юришингиз керак! Бироқ одамни нотўғри фикрларидан қайтариш жуда қийин ва биз янада қаттиқроқ ишлашимиз керак. Ва ишонинг, Аллоҳ бизга тақсимлаб берган улкан ҳақиқатга эга бўлиб, дунёни ўзгартира оламиз, христианлар сарфлайдиган кучнинг бир қисмини ишлатиб…

ОШКОРАЛИК МАНБАИ

Ҳақиқат Руҳи келганда, келажак ҳақида сизларга хабар қилади…
Юҳанно, 16:13
   Инжилдан иқтибос олаётиб, мен ҳам доим қирол Жеймс версиясидан фойдаланардим, бироқ кўпроқ аниқлик  учун мен қуйида бошқа вариантлардаги ажратилган гапнинг муқобилларини келтираман:

1.    Зеро, у ЎЗИДАН гапирмайди; БИРОҚ НИМАНИ ЭШИТСА, ШУНИГИНА АЙТИБ БЕРАДИ. Янги инглизча версия
2.     Зеро, у ЎЗИДАН гапирмайди; БИРОҚ НИМАНИ ЭШИТСА, ШУНИГИНА АЙТИБ БЕРАДИ. Янги халқаро версия
3.    Зеро у ЎЗИНИНГ ШАХСИЙ ФИКРЛАРИНИ такдим этмайди; БИРОҚ НИМАНИ ЭШИТГАН БЎЛСА, ШУНИ ЕТКАЗАДИ.
Барҳаёт Инжил
Бу Ҳақиқат Руҳи, ҳақиқат пайғамбари ал – Амин илоҳий ҳақиқатларини ўзининг шахсий истагига кўра эълон қилмайди. У олдинги Юпатувчи – Исога асосланиб гапиради:
   Зеро, мен ўзимдан гапирмадим; Бироқ мени юборган Отам – У менга нимани айтиш ва гапириш кераклигини васият қилди.
…Шундай қилиб, мен нимани айтаётган бўлсам, Отам менга шундай деган.
Юҳанно, 12:49-50.
   Изма-из равишда Буюк Аллоҳ Ўз пайғамбари Муҳаммадга бўлган Ўз самимияти ҳақида гувоҳлик беради:
“Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз хавойи хохиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ) томонидан ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир. Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир”.
Қуръон, 53:3-5
   Шундай қилиб, Аллоҳ ўзининг барча танланган элчилари – Иброҳим, Мусо, Исо билан гаплашган. Муқаддас Руҳ Муқаддас шарпа деб ҳисоблаш беъмани; зеро, бизга «ўзидан гапирмайди; бироқ, эшитганини гапиради» дея ахборот берилди. Ва албатта, ўз-ўзидан эшитганини эмас!

АЛЛОҲ – УЧЛИК?

   Христиан олами ва Муқаддас учликка ишонувчи православ христианларда Ота – Худо, Ўғил – Худо ва Муқаддас Руҳ – Худо Дея умумқабул қилинган, бироқ, улар 3 худо эмас, БИТТА ХУДО (?). Келинг Думмулоудек илмли, христиан теологига христианча «учланган» Худонинг бўлинмаслиги ва қайтарилмаслиги ҳақида гапириб беришини сўраймиз. «Биз келамиз…» (Юҳанно, 14:23) оятига шарҳида у айтган:
   «Ўғил қаерда бўлса, Ота ҳам, Муқаддас Руҳ ҳам  ўша ерда бўлиши керак, зеро учаласи – бу турли кўринишларда мавжуд бўлган ва битта илоҳий мавжудлик ила кўзга ташланадиган битта. Бу парча шуни тушунтирадики, Муқаддас Учлик бўлинмас ва бир-биридан айри бўлмайди. Илтимос, безовта бўлманг! Сиздан қуруқ сўзга ўхшашни тушуниш талаб қилинмайди. Хулласи калом, христианлар бу учаласи (мен ўзр сурайман, зеро христианлар битта дейишади), барча учаласи ҳар ерда ҳозир ва ҳамма ерда раҳбар ҳисобланишади ва бизни якунда кулгили хулосага олиб келади. Исо, христианлар фикрича Гологофда хочда азоб чеккан. Ундан «ажралмас» бўлган Ота ва Муқаддас Руҳ  худди шундай шу азобда ўз ўғиллари билан бўлиши керак эди ва у ўлганда бу иккаласи у билан ўлган! Ғарбдан – «Худо ўлган!» деган бақириқни эшитиш бир қанча ҳайратланарли. Кулманг. Бунинг ҳаммаси бизга кўпроқ маъсулият юклайди, ўз биродарларимиз бўлган христианларни ўзлари ифлос қилган руҳий зинадан олиб чиқайлик.                                                                 

БЕШИНЧИ ҚИСМ:
АМАЛГА ОШМАГАН БАШОРАТЛАР

… келажак ҳақида сизларга хабар қилади. Юҳанно, 16:13.

ВАҚТИНЧАЛИК ҚОЧОҚ

   Христианлар башоратларининг амалга ошишига катта аҳамият беришади. Муҳаммад ҳам юқорида бўлганидек, Янги Аҳддаги кўплаб башоратларнинг амалга ошуви бўлиб ҳисобланади. Ҳақиқий башоратнинг белгиси бўлиб воқеаларни олдиндан айтиш ҳисобланади.
   Ислом пайғамбари кейинги авлодларга Муқаддас Қуръонда муҳрланган кўплаб башоратлар ҳақида билдиради. Мана уларнинг баъзилари, таваккалига танланганлар:
1.    (Эй Муҳаммад), албатта сизга (ушбу) Қуръонни (яъни уни тиловат қилишни,унга амал қилишни ва уни умматларингизга етказишни) фарз қилган зот, шак-шубҳасиз сизни бу қайтадиган жойга (Маккага) қайтаргувчидир.
Қуръон, 28:85
«Якуний қайтиш», ал – Маъд – бу Муқаддас Макканинг мақоми. Кўчиш - ҳижратни амалга ошириб, муқаддас пайғамбар Маккадан Мадинага қочиш билан ўзини қутқарди. Вазият ишонарсиз эди. Унинг кўпчилик издошлари Мадинага кўчиб ўтдилар. Унинг вақти етиб келди…
   У қочоқдай бўлиб юрди, Аллоҳ эса унинг яна бир башоратини амалга ошириб, уни ғолиб қилиб қайтарди. У (Мусо) айтди: Парвардигор Синодан келди, Соирдан очилди, (Арабистон) Фарж тоғларидан нурланди ҳамда Муқаддас қоронғулик руҳлари билан юрди; қонун талаблари асосида.
Иккинчи қонунлар, 33:2.

ЮҚОРИ ТУРУВЧИЛАР МУНОЗАРАСИ

“Жуда яқин жойда Рум маглуб бўлди. (Лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар”
Қуръон, 30:2:4
   Бу башорат Муқаддас пайғамбар Муҳаммадга христиан йил ҳисоби бўйича 615-616 йилларда юборилганди. Христиан Рим империяси Қуддус форсларига енгилди ва христианлик тупроққа қорилган. Шу жангдан сўнг икки юқори мансабли давлат художўйлари, мушриклари форс тилчиларининг румликлардан мағлубиятларини хурсандчиликларини байрам қилди.
   Араб олимлари аниқки, форсларнинг бузғунчи интилишларини ёқлаганлар ва рим насронийларининг ҳалокати худди шунингдек, Исонинг вориси, пайғамбарнинг юборилишини ҳам бекор қиларди деб ўйлардилар.
    Бутун дунё Рим империяси форслар томонидан йўқ қилинган деб ҳисоблаган бир пайтда унга форслар ғалабаси абадий эмас, ва бир неча йилдан сўнг римликлар яна уларни мағлуб этиб, форсларга даҳшатли зарба бериши ҳақида очиқ ваҳий келганди.
Абдуллох Юсуф Али.
   Бу башорат ушбу илоҳий амр юборилгандан 10 йил ўтгач амалга ошди!

ҚУРЪОНДА КЕЛТИРИЛГАН ДАЪВАТ

2.    Муқаддас пайғамбар айтганки, Муқаддас Қуръон унга Ҳар нарсага қодир Аллоҳ томонидан ваҳий орқали юборилгандир. Унинг илоҳий муаллифлигининг далили – ўз гўзаллиги ва табиати бўлиб ҳисобланади, шунингдек халққа эълон қилинишдаги шароит ҳам шунақа эди. Ўз таъкиди, амрининг ҳақиқийлигини исботлаш учун у сизларга кўп оят ва сураларни етказди. Ишонмайдиган киши уларга ўхшаш лоақал битта оятни ярата оладими? Бу – туширилган ваҳий!
   Сизларнинг «Мен араб тилини билмайман!» деган оқловингиз аҳамиятсиз. Бугун миллионлаб араб-христианлар яшайди. Христианча ғурурнинг воситаси шуки, биргина Мисрда 10-15 млндан зиёд копт христианлари яшайди ва уларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳ эмас! Мана унинг ўз сўзларида айтилган Аллоҳнинг чақируви:
А) Ушбу Қуръон Аллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас.
Қуръон, 10:37
Б) Айтинг: Қасамки, агар бор инсу жинс мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар!
Қуръон, 17:88
В) Ёки: Уни (Муҳаммад) тўқиб чиқарган дейдиларми? Айтинг (Эй Муҳаммад) : У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура келтиринглар.
Қуръон, 10:38
Г) Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз. Энди агар бундай қилолмасангиз – ҳаргиз қилолмайсиз ҳам – у ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзаҳдан қўрқинг.
Қуръон, 2:23-24
   Ҳозир бу чақирув вақтидан 14 юз йиллик ўтди, аммо инсоният шунга ўхшаш ёки ундан яхшироқ нарса яратишга ҳаракатларда шунча муваффақиятсизликка учради. Мана Муқаддас Қуръоннинг илоҳий табиатининг абадий исботи.

АРАБ ХРИСТИАНЛАРИ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

   Ўрта Шарқдаги араб христианлари – бундайларни алдаш қийин! – яқиндагина 16 йиллик лойиҳани бошлашди ва араб Қуръонининг сўз ва ибораларини сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф олиб ўзлаштириб, Янги Аҳднинг танланган парчаларини араб тилига таржима қилишди. Бу – шармандали ҳаракат!
   Бу шармандали плагиатда янги арабча Янги Аҳднинг ҳар бир сураси Муқаддас Қуръоннинг биринчи ояти билан бошланади –
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
   Сиз бунга жавоб бера оласизми?
   Муқаддас Қуръон ва пайғамбар таълимоти, ҳадисларда кўп бошқа чақирув ва башоратлар келтирилган. Бу – ташланган жой. Бу мавзуда балки китоблар ҳам ёзилгандир. Мен ишонаманки, мусулмон олимлари бу муаммони кўтаришади. Аммо менга шу башорат мавзусини Аллоҳ китоби – Каломуллоҳнинг сўнгги иқтибосларидан бири билан тугатишга рухсат беринг.

ИСЛОМ   ҒАЛАБА   ҚИЛИШ   УЧУН   ЮБОРИЛГАН

У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини хидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар истамаса-да, - барча динларга голиб қилиш учун юборган зотдир.
 Қуръон, 61:9
   Сўнгги 10 йилликда бу ваъда янада аниқ бўлди. Ислом тантана қилди. Ўша даврнинг 2 юқори ҳокимияти – Форс ва Рим империялари мусулмонлар қўлидан емирила бошлади. Кўп асрларда Ислом кучи Атлантикадан Тинч океанигача ҳукмронлик қилди. Қарангки, бугун мусулмонлар тушкунликдалар. Аммо қўрқманг – ислом олами қайта туғиляпти. Умид бор. Ҳаттоки ғарблик бўлган мистик уни осмонга қадар юксалишини айтиб ўтган.
   «Африка – бу ҳамма динлар учун қулай замин, аммо африкаликлар қабул қиладиган дин – уларнинг эҳтиёжларига энг яхши жавоб берадиган диндир. Бу мавзу ҳақида гапиришга ҳақки бўлган ҳар қандай одам, бу дин Ислом эканлигини айтади».
 Г.Уэллс, «Келажакдаги ишларнинг ҳолати» китобидан.
   Агар яқин юз йилликда Англияни, шу билан бирга – Европани забт этадиган дин бўлса, бу дин – Исломдир.
Жорж Бернард Шоу.

   Мусулмонлар томонидан ҳеч қандай таъсир кучисиз ғарбнинг ўзи бизга ислом бугун дунёда энг тез таркалаётган динлардан эканлигини эълон қиляпти. Мен умид қиламанки, бу хайрли янгилик бизни аллалаб, ухлатиб қўймайди. Аллоҳнинг ваъдалари ҳақиқатдир. Шунақа белгилаш олдидан биз томондан ҳам озгина ҳаракат талаб этилади. Аллоҳ миллат ва халқларни ўз иродаси билан яратади. Бироқ у бизга ўзимизни қурбон қилиб Ўз динига хизмат қилиш амрини берган. Бу жангда фойдали Аскар бўлиш учун Юҳанно Евангелиясининг 7 оятини бир ёки бир неча тилда ёдланг ва Аллоҳ сизни янада кўпроқ билимлар билан такдирлаётганига гувоҳ бўлинг.

ИСОНИНГ ШУҲРАТИ

У (Ҳақиқат руҳи) мени (Исони) қўллаб-қувватлайди, чунки меникидан олади ва сизларга олиб боради. Юҳанно, 16:13
Қачон энди юпатувчи келади, қайсики мен Ота-Ҳақиқат руҳидан сизга юбораман, қайси отадан келиб чиқса, у мен ҳақимда гувоҳлик беради.
Юҳанно, 15:26
     Бу ваъда қилинган Юпатувчи – Ҳақиқатни гавдалантирган ҳақиқат руҳи ҳам – қачон у келса, Масиҳ шахси ҳақида гувоҳлик беради ва унинг исмини душманларнинг туҳматларидан тозалайди.
   Муҳаммад, ал-Амин, ҳақиқат пайғамбари бу соҳада мақтарли муваффақиятларга эришди. У бугун 100 миллионлаб христианлар Аллоҳнинг буюк элчиси Исо Масиҳга ишонган нарсани амалга оширди. Улар кўпгина замонавий христиан ва яҳудийлар ҳам ишонмайдиган мўъжизали таваллудига ишонишган. Улар шунингдек, унинг кўпгина мўъжизаларига ҳам ишонишган, Аллоҳ иродаси билан ўликларни тирилтириш, кўзи ожиз ва тери касалликларни даволашига ҳам. Қандай буюк гувоҳлик! Унинг саодати ҳақида тарихнинг залворли тилига қулоқ солинг.
   
ҒАРОЙИБ ҲОМИЛА

(Эй Муҳаммад), Ушбу Китобда (яъни, Қуръонда) Марияни зикр қилинг. У ўз аҳли оиласидан четга – кун чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Биз унга Ўз руҳимиз (яъни Жаброил)ни юбордик. Бас, у (Марямга) бус-бутун (рўй-рост), одам бўлиб кўринди. Марям (унга) деди: «Мен Раҳмонга (яъни Аллоҳга) сиғиниб, сендан паноҳ беришини илтижо қилурман. Агар (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг, менга зиён етказмагил», - деди. (Жаброил) айтди: «(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингнинг элчисидирман, холос». (Марям) деди: «Менга одамзод тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам, менда қаёқдан фарзанд бўлсин?» Жаброил айтди: «Шундай, Парвардигоринг айтурки, бу (иш) Менга осондир. (У Яна айтурки), Биз у (болани) одамлар учун оят-мўъжиза ва ўз томонимиздан бўлган раҳмат-марҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир». Бас, (Марям) унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга йироқ бир жойга кетди.
Қуръон, 19:16-22
   Айни дамда бутун дунёдаги миллиардлаб мусулмонлар биргина Муҳаммаднинг гувоҳлиги шарофати билан Исонинг «тоза» ҳомиласини тан олишади. Исо ва унинг онаси Мария ҳамда бутун христиан олами «ал-Амин» - Ҳақиқат руҳидан ҳеч қандай йўл билан қарзларини ўзиша олмайди.

ЯҲУДИЙЛАРНИНГ ИСОГА МУНОСАБАТИ

   Қуддус, Қуддус, сенга юборилганларни тош билан тошбўрон қиладиган ва пайғамбарларни урадиган. Мен неча марта қуш ўз полапонларини қаноти остига олгандек, сенинг болаларингни бирлаштирмоқчи бўлдим ва сизлар буни хоҳламадингиз.
Матто, 23:37
   Бу Аллоҳнинг буюк элчиси яҳудийлар ортидан товуқ ўз жўжалари ортидан юрган мисоли юрди, аммо улар уни бўлакларга бўлиб ташлашга тайёр душманга ўхшаш орқа ўгиришди. Улар ўзларининг шафқатсиз ҳужумлари етказилган ташвишлари ва унинг ҳаётига якуний суиқасдларидан қониқмаганлар – улар унинг онасини, гуноҳдан ҳомила орттирганликда айбладилар.
   «Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли…». Қуръон, 4:156.
   Хўш, бу ёлғон айблов нимада эди? Муҳаммадга машҳур Исо ҳақидаги миш-миш ҳақида, ҳақиқатда ўрнига эга мазмунан энг яқин сўзлардаги ҳақиқатни етказиш буюрилганди
 (Юҳанно, 16:14) –
   «Эй Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эди-ку!»
Қуръон, 19:28

   ТАЛМУДИСТЛАР НИМА ДЕЙИШАДИ?

   Яҳудийларнинг Исонинг ноқонуний туғилиши ва Мариянинг зиноси сингари айбловлари бу ерда фақатгина Мариянинг тўла донолигига шубҳа қилган яҳудийларнинг кинояси сифатида эсланяпти. Муқаддас Қуръон ҳатто улар томонидан айтилган миш-мишларга бормайди. Билимли ва машҳур Думмелоунинг Исонинг душманлари томонидан айтилган миш-мишлар шарҳи учун танланган сўзларини қуръоний атамашунослиги билан таққосланг, қайсигаки ҳар бири илоҳиёт доктори бўлган тўлиқ 16 христиан илоҳиётшунослар жамоаси ёрдам берган:
   Яҳудий талмудистлар айтишди: зинокор аёлнинг (Мария назарда тутиляпти) ўғли Мисрдан ўз тана аъзоларида қилинган сеҳрни олиб келди. Исо сеҳр билан шуғулланган ва Исроилни бутпарастликка олиб борди. Сезиш қизиқки, Магомет яҳудийларнинг бунга ўхшаш миш-мишини инкор этган.
Думмелоу, «Инжилга шарҳ», 688 бет.

ЕВАНГЕЛЧИ ЯҲУДЛАР ФИКРИНИ ТАСДИҚЛАЙДИ.

   Уитон қоллежи битирувчиси ва magna cum lande, Талбатдаги  диний семинария битирувчиси, инсонийлик шаъни, қадр-қимматига эга, 53 мамлакатнинг 550 дан ортиқ университетларида 5 млндан зиёд талаба ва ўқитувчилари олдида чиқиш қилган Жош Мак Дауэлл яҳудий Талмуди унинг «Худоси» ҳақида нима дейиши ҳақида гўёки мен томонимдан илгари эслатилган бутун инжил олимлари плеядасидан кўпроқ изланишлар олиб борибди.
   Ўзининг «Исбот талаб қилувчи аниқлик» китобида Исо афсона эмас, тарихий шахс эканлигини исботлаш учун яҳудий Талмудини ҳеч қандай чегарасиз иқтибос қилади. Мен унинг китобидаги 85-86 бетларидаги баъзи парчаларнигина келтириб ўтаман:
   Tol’doth Yeshu. Исо «Бен пандера»дек эслатиляпти.
   Yeb. IV 3; 49a. P. Шимеон Бен Аззай айтган (Исо ҳақида): «Мен Қуддусда у зинокор аёлнинг ноқонуний туғилган ўғли эканлигига ёзилган сулолавий шажарани топдим».
   Йегошуанинг сўзини мустаҳкамлаш учун Жозеф Клоснер қўшимча қилди: «Мишнанинг замонавий нашри (айнан у шу Мишнада айтган: Ким беникоҳ туғилган бола? – Ҳар бири, қайсиларники ота-оналари тош билан уриб ўлдиришга арзийди) қўшимча қиладики, Исо ҳар қандай шубҳасиз, тарихий шахс сифатида эсланади…».

ТАРҒИБОТЧИ ЎЗ ТИЛИНИ ЧИҚАРЯПТИ.

   Машҳур евангелист, «қайта туғилган» христиан, Исо ва Муқаддас Руҳ билан бажарилган (?) Жош Мак Дауэлл душманларнинг ўз Тангри таолоси – Исога қарши бўҳтонларидан иқтибос олиб, ўз тилини чиқаради? Ва христиан олами бу билан роҳатланишади! Унинг китоблари христиан дунёсида энг ҳаридоргир ҳисобланади. Исо тарафдорларида ёмон сўзлар ва ҳақоратларга майл туғилди. Мен ўлдирадиган ҳикояга ўхшашни иқтибос қилишдан бош тортаман. Исо шундай содиқ (?) дўстларга эга экан, унга душман на ҳожат!
   Муҳаммад Юҳанно евангелияси 14,15 ва 16-қисмларида ёзилганидек Исонинг ДЎСТИ, ЮПАТУВЧИИ, ЁРДАМЧИСИ, ҲИМОЯЧИСИ ва унинг пайғамбарлигини гувоҳи бўлган.
   Келинг, менга шу марҳаматли Исо ва унинг онаси Мария ва барча инсониятга қарата айтилган қуйидаги бағишловни келтиришга руҳсат беринг:
«Сезиш қизиқки, Магомет яҳудийларнинг бунга ўхшаш миш-мишини инкор этган». Думмелоу ва унинг ҳамкасблари.

ОЛТИНЧИ ҚИСМ:
ЭКСТРЕМИЗМ ҚОРАЛАНГАН.

   Ҳoзир биз Муқaддaс Руҳгa яҳудий вa xристиaн экстремизмини aйблaшгa вa улaрнинг Мaсиҳ ҳaқидaги бaҳслaригa aниқлик киритишигa руxсaт берaмиз. Яҳудийлaр Исo Мaрямнинг нoқoнуний ўғли, чунки у oтaсини қўли билaн кўрсaтa oлмaгaн дейишaди. Xристиaнлaр ҳaм xудди шу бaҳoнa билaн уни ўзлaригa “Xудo” вa “Xудoнинг ўғли” қилиб oлишгaн. Мaнa бу биргинa oят бу ёлғoнни фoш қилaди:
“Эй aҳли китoб! (Исoни Xудo дейиш билaн) динингиздa ҳaддaн oшмaнгиз! Oллoҳ шaънигa эсa фaқaт ҳaқ гaпни aйтингиз! Aлбaттa Aл-Мaсиҳ Исo бинни Мaрям фaқaт Oллoҳнинг пaйғaмбaри вa Унинг Мaрямгa еткaзгaн Сўзи ҳaмдa Унинг тoмoнидaн бўлгaн руҳ (сoҳибидир), xoлoс. Бaс, Oллoҳ вa Унинг Пaйғaмбaрлaригa иймoн келтирингиз! “(Тaнгри) учтa (яъни, Oллoҳ, Мaрям вa Исo – учлaри ҳaм тaнгрилaрдир) демaнгиз!” (Бундaй бoтил эътиқoддaн) тўxтaнгиз, шундa ўзингиз учун яxши бўлур. Ҳеч шaк-шубҳaсиз, Oллoҳ яккaю-ягoнaдир. У фaрзaндлик бўлишдaн пoк бўлгaн Зoтдир. Oсмoнлaрдaги вa Ердaги бoр нaрсa Уникидир. Oллoҳнинг Ўзи етaрли вaқилдир”.
Қуръон, 4:171
   Шу oятгa 657/6-тaфсир
   Axмoқ xизмaткoрнинг ўз xўжaйини ёнидaги oртиқчa ҳaрaкaти гунoҳ сaнaлиши сингaри дингa янгилик киритиш ҳaм динсизлик вa дин ишлaридa қaрaмa-қaршиликкa oлиб келиши мумкин.
   Яҳудийлaр фoрмaлизм, ирқчиликдa ҳaддaн oшгaнликлaри, Исoни рaд этгaнлaри Муқaддaс Қуръoннинг кўп жoйлaридa қoрaлaнгaн.
   Шунингдек, бу ердa xристиaнлaрнинг тутгaн ёъли ҳaм қoрaлaнгaнким, зеро, улaр Исoни Xудo дaрaжaсигa кўтaришди, Биби Мaрямгa бутгa сиғингaндек эътиқoд қилиб, Xудoгa жисмoний ўғил ёзиб қўйишди, мaнтиққa зид бўлгaн “Учлик” тaълимoтини ўйлaб тoпишди вa Aнтaнaсиaн Криднинг фикричa “Унгa ишoнмaгaн ҳaр қaндaй кишини жaҳaннaмнинг мaнгу aзoблaри кутиб турибди”.
   Бу oятдa Исoнинг aйрим xусусиятлaри эслaтиб ўтиляпти:
1.    У Марям исмли aёлнинг ўғли бўлгaн вa шунинг учун oдaм бўлгaн.
2.    У Xудoнинг вaзифaлaрини бaжaрувчи киши, пaйғaмбaр бўлгaн вa шунинг учун ҳурмaтгa лoйиқ.
3.    У – Марямгa еткaзилгaн Сўз, зеро, Xудoнинг “Бўл!” (Кун!) дегaн ҳукмидaн у пaйдo бўлгaн. (Қуръон, 3:59)
4.    У – Xудoнинг руҳи, лекин Xудo эмaс. Вa ҳaттo унинг ҳaёти вa xизмaтлaри бoшқa баъзи бир пaйғaмбaрлaрдaн кўрa чегaрaлaнгaн бўлсa-дa, биз унгa Xудoнинг рaсули сифaтидa тенг ҳурмaт кўрсaтишимиз керaк.
“Учлик” тaълимoти, Xудoгa тенглaштириш вa унинг ўғли сингaри тaълимoтлaри xудoсизлик сингaри рaд этилгaн. Xудo ҳеч нимaгa муҳтoж эмaс, ўз ишини oлиб бoриш учун ўғилгa ҳaм эҳтиёжи йўқ.
Aбдуллoҳ Юсуф Aли

ҚЎШИМЧAСИЗ

   Сизлaр aсoссиз рaвишдa юқoридaги oятлaр, шу билaн биргa Муқaддaс Қуръoннинг бoшқa 6000 дaн зиёд oятлaрининг муaллифи Муҳaммaд дегaнингиздa бу Ҳaқиқaт Руҳигa ҳaддaндa зиёдa эҳтирoм кўрсaтaсиз.
  У янa вa янa Aллoҳ китoби сўзлaри билaн бу унинг ижoди эмaслигини тaъкидлaйди:
   “У (Қуръoн) фaқaт “Oллoҳ тoмoнидaн пaйғaмбaргa” вaҳий қилинaётгaн (туширилaётгaн) бир вaҳийдир”  
 Қуръон, 53:4
  Aйнaн мaнa шуни Исo бaшoрaт қилгaн –
…зеро, ўзидaн сўзлaмaйди, бирoқ эшитгaнлaрини гaпирaди.
(Юҳанно, 16:13

XРИСТИAНЧA “ТРИЛЕММA”

   Бoшқa “Юпатувчи” тoмoнидaн қилингaн бaрчa исбoт вa aниқликлaр xристиaнлaрни тинчлaнтирмaйди, чунки Муҳaммaд улaрнинг xурoфoтлaригa қўшилмaгaн. Улaр aниқлик дегaндa фaқaт Исoни илoҳийлaштиришни, уни Aллoҳ ўрнидa қўйишни тушунгaнлaр. Исo xoчдa oдaм сифaтидa ўлгaнми ёки Xудo сифaтидa ўлгaнми – икқилик (дилеммa)ни ечиш ўрнигa улaр “Трилеммa”ни  вужудгa келтиргaнлaр. Бу сўзни дунёнинг бирoр бир луғaтидaн тoпa oлмaйсиз. “Исo Мaсиҳ нoми билaн” Xaлқaрo Кенгaши сaёҳатчи делегaти Жoш Мaк Дaуэлл ўзи руҳлaнгaн ҳoлдa (нaҳoтки Илoҳий Руҳдaн?) ўз китoбининг “Исбoт тaлaб қилувчи aниқлик” деб нoмлaнгaн 7-бўлимини янги жумбoқ деб aтaди, - “Трилеммa: Xудo,ёлғoнчи ёки oйпaрaст?”. Сиз буни aнглaдингиз… Xудo, ёлғoнчи ёки oйпaрaст? У китoбxoнлaрдaн Исo Xудoми ёки ёлғoнчи вa oйпaрaстми? дегaн сaвoлгa жaвoб беришлaрини xoҳлaйди. Ишoнинг, бу oқилoнa. Ҳеч бир мусулмoн Исo ёлғoнчи ёки oйпaрaст дегaн сўзлaрни aйтoлмaйди – Xўш, ундa ким? Бу oддий дилеммaдaн кўрa oртиқрoқ. Бу чуқур xудoсизликнинг юқoри дaрaжaси, лекин инсoн энди ўз xурoфий фикрлaри билaн oжизлaниб қoлгaн. Aнчa илгaри яшaб ўтгaн фaйлaсуф Рoжер Бэкoн oдилoнa фикрни илгaри сургaн: “Киши ўз xурoфий фикрлaридaн вoз кечишидaн кўрa уйини тaг-тoмири билaн ёқиб тaшлaши oсoнрoқ”.

ГЎДAКНИНГ ДOНOЛИГИ

       Бирoр киши ҳaқидa У Xудo дейиш шaрaф эмaс,aксинчa ҳaқoрaтдир. Фрaнцуз деҳқoни бу фaрқни ҳoзир дунёдa яшaб тургaн миллиoнлaб ўқимишли xристиaнлaрдaн яxширoқ aнглaйди. Кенг тaрқaлгaнки фрaнсўз қирoли Луи XВ жудa axлoқи бузуқ киши бўлгaн. Ҳеч бир aёл унинг бўзуқ ҳислaридaн xaвфсиз бўлмaгaн.
   Унинг ўлимидaн кейин, ўғли тaxтгa муқим ўрнaшиб oлишгa улгургaн бир пaйтдa пoйтaxт aтрoфидa ҳaр xил гaп-сўзлaр тaрқaлa бoшлaгaн : “Пoйтaxт яқинидa ёш қирoлгa жудa ўxшaш бўлгaн киши юргaнмиш...” Тaбиийки, қирoл бу билaн жудa қизиқиб, ўз эгизини кўришни истaгaн. Қирoллик aҳлигa oддий бир деҳқoннинг қирoл пoйидa туриши учун кўп вaқт тaлaб этилмaсди. Қирoл ўспириннинг ўзи вa қирoлгa мутлaқ ўxшaшлигидaн ҳaйрaтдa эди. Бечoрa фермер устидaн қўлиш унгa рoҳaт бaxш этди вa у xушмуoмaлaлик билaн сўрaди: “Сэнинг oнaнг oтaм ҳукмрoнлиги дaвридa бирoр мaртa Пaрижгa бoргaнмиди?” “Йўқ”- жaвoб қилди йигит – лекин oтaм келган эди. Бу қирoл учун ўлимгa дaъвaт кaби эди, бирoқ у бaрибир бу ҳaқидa сўрaди!
 
AҚИДAПAРAСТ БЎЛМAНГ!…

   Яҳудийлaрнинг Исo вa унинг oнaси шaънигa aйтгaн туҳмaтгa oлиб келган ҳaёсиз кўрoлмaсликлaри ярaмaс жaҳoлaт; Xристиaнлaрнинг Исoгa бўлгaн бэмулoҳaзa ҳaддaн тaшқaри муҳaббaтлaри ҳaм ярaмaс жaҳoлaт! Aллoҳнинг элчиси Муҳaммaд (СAВ) бу иккaлa aқидaни қoрaлaди вa Исoни ҳaқиқий юқoри дaрaжa – МАСИҲликкa, пaйғaмбaр вa ислoҳ қилувчигa кўтaрди. Уни яxши кўринг, ҳурмaт қилинг вa aйтгaн aмaллaрини бaжaринг, aммo унгa ибoдaт қилмaнг! Ибoдaтгa фaқaтгинa Ягoнa Oллoҳ мунoсиб! Бутун oлaм ҳукмдoри – Oллoҳ!
  Мaнa ҳaқиқий мaқтoв, зеро Исo aйтгaнки –
   У мени қўллaйди…
Инжил, 16:13
  Тaриxий, руҳий вa пaйғaмбaрлик жиҳaтидaн Муҳaммaд Oллoҳнинг сўнгги элчиси бўлиб, у oдaмзoдгa ҳaр қaндaй ҳaқиқaтни тaнитишгa қoдир ягoнa киши. У Исoнинг мaшҳур издoши, ўринбoсaридир.
   Мен бундaн кейинги сaвoллaрингиз, изoҳ вa тaнқидлaрингизни эшитиб xурсaнд бўлaмaн. Бундa тўxтaб қoлмaнг! Oллoҳ учун ҳoзирoқ ҳaрaкaт қилинг!


Aҳмaд Дидaт
(Ислoм xизмaтчиси)
ЭПИЛOГ

Ҳурмaтли ўқувчи! Шундaй фикр бoрки, бaъзи xристиaн тaрғибoтчилaри юқoридaги сaҳифaлaрни ўзлaричa тaҳлил қилиб,  “50 ликлaр”нинг кечинмалaри билaн йўлдaн oздириб, сизлaрни чaлкaшликкa oлиб бoришлaри мумкин.
  50 лик – яҳудийлaрнинг фестивaл куни бўлиб, у буғдoй xирмoни йиғилгaндaн кейинги 50 кундa нишoнлaнaди. Яҳудийлaр ҳaр қaйердaн Қуддусгa зиёфaтгa йиғилишaрди.Тўсaтдaн oсмoндaн кучли бўрoн тoвушини эшитгaндa Пётр  “11 киши” билaн бoшқa oдaмлaр oрaсидa ўтиргaн эди. Бу улaрни ҳaйрoн қoлдирди вa улaр “бoшқa тиллaрдa вa ўзлaригa нoтaниш лaҳжaлaрдa гaпириш”ни бoшлaдилaр. “Улaр мaст – тaмoм-вaссaлoм!” дея бaъзилaр тaaжжублaндилaр, бaъзилaр эсa қўлдилaр. Бу улaргa Вaвилoндaги “пичирлaш”ни эслaтди (Мaвжудoт, 11:9)
   Xристиaн тaрғибoтчилaри Юҳанно Инжилининг 14,15 вa 16-қисмларидa Исo aйнaн мaнa шуни тaрғиб қилгaн эди деб aйтaдилaр. Бу кўриниш жудa aжoйиб янгрaйди. Бутрус – Муаллим: “ менинг қўйлaримни aсрa...” дея буюргaн ягoнa киши (Юҳанно 21:15-16) – ёрдамчилaр ҳимoясигa кўтaрилди вa шундaй деди: “Бу кишилaр мaст эмaс! Ҳaли бунинг учун жудa эртa! Кишилaр эртaлaбдaн мaст бўлaдигaн дaрaжaдa ичишмaйди!”
   Аммо бу пайғамбар Иоэл томонидан тарғиб қилинган...   Қилмишлар 2:16
50 лик Иоэл тарғиботининг амалда бажарилиши эди, ҳеч қандай Исонинг таълимоти эмас. Христиан олами Пётр айнан шуни ёзишда ...бўлганлигига ишонишади. Равшанки, уларнинг иккаласи ҳам Муқаддас Руҳ томонидан “силанган” эди! Юпатувчи одамзодни “ҳар қандай ҳақиқат”га юзма-юз қўйиши керак бўлганда ҳеч қаерда 50 ликда Исонинг ёрдамчилари нима ҳақида пичирлаганлари ёки шипшиганлари ҳақида ҳеч нима ёзилмаган эди! Бу яна бир марта Юпатувчи Муқаддас Руҳ эмаслигини исботлайди!

Изоҳлар

1.    Силанган қадимги яҳудий тилида «Масиҳ» маъносини билдиради. Тўлиқ изох олиш учун менинг «Исо исломда» китобимга мурожаат қилинг.
2.    «танланган» - араб тилида «мустафа» деб айтилади. Бу Ислом пайғамбарининг унвони.
3.    Бизнинг эра эмас, балки «Исодан кейин» ёки «христианча йил ҳисоби» денглар.
4.    Агар римликлар ёки греклар яҳудийлар урнига «худонинг танланганлари» бўлганда, яҳудийларнинг хасади бунчалик кучли ва чидаб бўлмас даражада бўлмасди.
5.    Бу қисмда бир авлоднинг
6.    Бирлашган Африка ва араб давлатлари ташқилотларига аъзо давлатлар орасида Жанубий Африка мусулмонларига ҳозир жуда огир.
7.    Муҳаммад Яна бир башоратни бажариш учун пайдо бўлди. Бу ҳақида «Муҳаммад (унга Аллоҳнинг раҳмат ва марҳамати бўлсин) ҳақида Инжил нима дейди?» китобида укийсиз.
8.    Аллоҳга муносабатда «Ота» сўзи ислом атамашунослигида алмаштирилмайди. Христианлар бу гояни етарлича бўзиб бўлишди.
9.    Параклетос (юн. Paracletos) – ҳимоячи, юпатувчи
10.    Кўпроқ аниқлик учун Халқаро ислом тарғиботчилари марказида «Унинг исми нима?» китобига мурожаат қилинг.
11.    1611 йилда англикан черковида қабул қилинган.
12.    «Тузатилган стандарт версия» ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлиш учун «Инжил Аллоҳнинг сўзими?» китобини ўқинг.
13.    Исонинг Исломда қандай ўрин тутиши ҳақида янада аниқроқ маълумотгни «Исо исломда» китобида топишингиз мумкин.
14.    Инжил тилида бойвачча - Dives, камбағал эса – Lazarus дейилган, шунинг учун евангелия матни «Бойвачча ва Лазар ҳақидаги хикоя » кўринишида янграйди.
15.      Қилмишлар, 3:21. Бу ерда Куддус мехробидаги Муқаддас Петр насиҳати ҳақида Сўз боряпти: Илоҳим Аллоҳ томонидан хурсандчилик даври келсин ва у СИЗга белгиланган Исо Масиҳни юборсин, қайсики ҳама нарса содир бўлгунча осмон уни қабул қилиши керак эди. (Қилмишлар, 3:20-21).
16.    Библиянинг ТСВ ноширлари Муқаддас Руҳ ва Муқаддас шарпани ўзаро фарқлашга ҳаракат қилишади. Шу Билан бирга 1376 йилги русча лугатда ҳам бу сўзнинг таржимаси берилмаган.
17.    Ҳозир «Trooster» сўзини «Voorsprak» сўзига алмаштирилди: «Узлуксиз қўшимчалар»га қаранг.
18.    ХИТМда «Хоч: қатл ёки уйдирма?» китобининг бепул нусхасига эга бўлинг.
19.    Европалик
20.    Мулат кўринищига эга.
21.    Америкаликлар эвфемистический бўлиб, шунақа дейишади «муаммоли мастлар».
22.    Жеффри Робинсон «Яманий – ички тарих» китобида шундай деган
23.    Ўзингизнинг бошқа диндаги дўстингизни мусулмон кишининг ибодат қилишини кузатиш учун олиб келинг. Агар уялсангиз унга ХИТМдан олишингиз мумкин бўлган «Масжидингиздаги христиан меҳмонлар» видеокассетасини кўрсатинг.
24.    Россияда улар «голубой» деб аталади.
25.    Мормонлар ўзларининг черковларига боғлиқликларига ишонишади.
26.    Альфред Кинсининг «Америка аёлининг ҳаёти» китобига мурожаат қилинг.
27.    Муқаддас Инжил ноқонуний туғилишлар ҳақида кўп марта эслатади: иккинчи қонунлар 23:2, Яҳудийларга мактуб, 12:8 ва бошқалар.
28.    Жой номлари инглиз Евангелиясидан келиб чиқиб қўшилган.
29.    «Яраштирувчи» номи Инжилда Исонинг унвони сифатида келади.
30.    Иеговнинг гувоҳлари – Инжилни ўзича таржимасини ўйлаб топган бузилган христианлик сектаси
31.    Қуръоннинг барча шарҳловчилари бу сўзни Жаброил алайҳиссаломга нисбатан қўллашади. Агар хоҳласангиз, уни Муқаддас Руҳ дейишингиз мумкин.
32.    Бу башоратларни баъзиларини «Инжил Муҳаммад (Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин) ҳақида нима дейди?» китобидан топишингиз мумкин.
33.    Бу башоратнинг муфассал баёнини «Муҳаммад Инжилда» китобида ўқишингиз мумкин, Урамиянинг собик епископи Абд ал-Ахад Довуд томонидан ёзилган. Уни ХИТМда топишингиз мумкин.
34.    Тьма (славянча) – 10000, кўпчилик (русча луғатнинг каноник версиясининг изоҳига қаранг). Макка фатҳида пайғамбарини 10.000 сафдошлари кузатган эди.
35.    ФАллоҳ – араб мамлакатларидаги дехқон ёки қишлоқ меҳнаткаши.
36.    Аллоҳ – семит тилидаги ҳар нарсага қодир Яратганнинг ҳақиқий исми. Бу ном муфассал тушунтирилган «Унинг исми нима?» деган китобига мурожаат қилинг.
37.     Инглиз мақоли ифодалайди: Қарз олган хафа бўлади.
38.    Аллоҳ яҳудийларнинг Масиҳга суиқасдини бузганлиги ҳақида «Хоч: қатл ёки уйдирма?»китобида муфассал баён келтирилган.
39.    «Бен пандера» - Рим аскарининг ўғли «Яҳудийлар Марямни Рим ҳарбийлари зўрлашган, шундан у ноқонуний меросхўрни туққан деб шубҳа қилишади. Аллоҳим бизга нажот Бер! Илоҳим Аллоҳ бизни шунга ўхшаш худосизлик қилишимиздан кечирсин!
40.    Дилемма – вазият, кишидан икки бир хил вазиятнинг биттасини танлашни тақозо этади.
41.    «Ўн бир» (Қилмишлар, 2:14). Ҳеч қайси инжил тафсирчиси бу 11 ким бўлганлигини муҳокама қилолмаган, чунки Яхуд – хоин аллақачон ўлган эди. Муқаддас Руҳ Луқога бу ҳақида маълумот беролмаган.
42.    Пайғамбар Иоил: 1948 йил Инжил жамиятлари билан «Оксфорд Юниверсити Пресс» билан ҳамкорликда нашр этилган «Янги инглиз Инжили» китобининг 14 нашрида Иоилнинг номи ҳеч қандай узрсиз ўчирилган эди. У Инжилнинг бор йўғи 2 саҳифасини ёзган аҳамиятсиз бир пайғамбар(?). Агар христиан олами ўз пайғамбарларини номини ўчиришга рухсат берса, Исмоил ва Аҳмад каби исмларни нималар қилишмайди?
43.    Бунга қарши ўлароқ Исо йўлини давом эттирган Муҳаммад нима дейишини ўқинг. Муқаддас Қуръон – «Бўлажак дунёнинг Конституцияси»ни бугуноқ сотиб олинг.
 
Гўзал Аҳлиддин қизи
 
« Олдинги   Кейинги »