Мероснинг шартлари Принтер учун
20.10.2010 й.
Мероснинг шартлари учтадир:
1.     Муваррис ҳақиқатда ёки ҳукман вафот қилган бўлиши. Муваррис вафот этмасдан олдин мерос тақсимлаш мумкин эмас. Агар киши тириклигида ўз молу дунёсини тақсимлаб берса, бу мерос бўлмасдан ҳиба, ҳадя, эҳсон бўлади.
 Муваррис ҳукман ўлган бўлиши керак дейилгани, ўлик ёки тириклиги маълум бўлмаган, бедарак йўқолган кишини қози аломатларга қараб ўлган деб ҳукм қилишидир. Шунда унинг моли ворислар орасида тақсимланади. Инсон ўзи тирик экан, у ўз молу дунёсида тасарруф қилаверади. Шунинг учун унинг ҳақиқатда ёки ҳукман ўлгани маълум бўлмаса, мероси тақсимланмайди.
2.     Муваррис ўлган вақтда, ворис ҳақиқатда тирик бўлиши.Ворис муваррис вафотидан сўнг унга ўринбосар бўлади. Мерос йўли орқали муварриснинг молу мулки унга ўтади. Эга бўлиш лаёқати бўлиши учун муваррис ўлган вақтда ворис озгина муддат бўлсада тирик бўлиши лозим.. Шунинг учун икки бир-биридан мерос олувчи, агар бир ҳодисада вафот этса, уларнинг қайси бири олдин ўлгани маълум бўлмаса, улар орасида мерос ҳукми жорий бўлмайди. Масалан, ота билан ўғил самолёт ҳалокатида вафот этса, уларнинг қайси бири олдин ўлгани билинмаса улар бир-биридан мерос олмайди. Фуқаҳолар бунга: «Бирдан Қарқ бўлганлар, куйиб кетганлар ва том остида қолганлар орасида мерос олиш йўқдир» деб айтганлар.
3.     Қариндошлик ва мерос маълум бўлиши

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz