Мерос илмидаги истилоҳлар ва уларнинг маънолари Принтер учун
18.10.2010 й.
Мерос илмида бир қанча истилоҳий сўзлар мавжуд бўлиб, бундан кейин уларни қуйидаги шаклда қўллаймиз:
1. الفرض - бу вориснинг шариат асосида белгилаб берилган мерос насибасидир.
2. السهم масаланинг асосидан ҳар бир ворисга бериладиган муайян қисм.
     3. التركة  - маййит қолдирган мол ва ҳақ-ҳуқуқлар
4. النسب  - бу ўғиллик, оталик ёки улардан бирига боғлиқликдир.
        5. الفرع - агар меросда фаръ сўзи мутлақ шаклда қўлланса, ундан фақат маййитнинг ўҚли, қизи, ўҚлининг қизи ёки ўҚли  ирода қилинади. Отанинг фаръи деганда ака-ука, опа-сингиллар, туҚишган ака-ука, опа-сингилнинг фарзандлари, ота бир ака-ука, опа-сингиллар фарзандлари тушунилади.
Бобонинг фаръи деганда амаки ва унинг фарзандлари ирода қилинади
6. الأصل - мутлақ ҳолда зикр қилинса, ундан ота-она, саҳиҳ боболар (ота томондан бўлган боболар) ва саҳиҳ момолар (ота томонидан бўлган момолар) ирода қилинади.
7.     الولد - Маййитнинг ўғил-қиз фарзандлари тушунилади
8. الوارث - тарикадан маълум улушга ҳақли бўлган киши
9. العصبة -муайян белгиланган мероси бўлмасдан фарз эгаларидан қолган меросни олувчи, агар фарз эгалари бўлмаса ҳамма меросни олишга ҳақли киши.
10. الإدلاء - бирон бир йўл билан маййитга нисбатланиш, қариндошлик алоқаси боҚланиши.
11. الميت       -  жасадидан руҳ чиқиб кетган киши.
Аммо الميت  - йо ҳарфининг ташдид билан келса, ҳолати ўликлардек бўлган тирикларга айтилади. Ояти каримада:
﴿ إنّك ميّت وإنّهم ميّتون ﴾
яъни: «Сен вафот этувчи ва улар ҳам вафот этувчидирлар»  дейилган.
Агар    الميتة  шаклида келса, бу руҳи ношаръий йўл билан чиққан ҳайвонларга айтилади.

Маквзуга оид адабиётлар
1. Муҳаммад Анвар Бадахшоний, «Тавзихул-фароиз ас-сирожия».        Мадина Мунаввара, 1992-й.
2. Муҳаммад Али Собуний, «Ал-маворис фиш-шариатил-исломия», Лубнон
3. Носир ибн Муҳаммад Ғомидий, «ал-Хулоса фи илмил-фароиз» , Макка Мукаррама, 1996-й.
20.    Муҳаммад Амин ибн Обидин, «Раддул мухтор алад-дуррил-мухтор», Қоҳира, 1966-й.
21.    Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий, «Ал-Мабсут» Қоҳира, 1900-й.
22.    Алоуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий, «Туҳфатул-фуқаҳо», Дамашқ, 1956-й.
23.    Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний, «Бадоиус-саноиъ фи тартибиш-шароиъ», Қоҳира, 1910-й.
24.    Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ибн Мадуд-дин ал-Мавсилий, «ал-Ихтиёр литаълилил-мухтор», Қоҳира, 1951-й.
25.    Бурҳониддин ал-Марғиноний, «ал-Ҳидоя шарҳ Бидоятил-мубтадий», Қоҳира. 1996-й.
26.    Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Алий ар-Раҳабий, «ал-Фароиз ар-Раҳабия», Дамашқ, 1903-й.
27.    Сирожуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид Сажовандий», «ал-Фароиз ас-Сирожия», Деҳли, 1860-й.





 
« Олдинги   Кейинги »