Беморнинг дуоси Принтер учун
10.10.2010 й.
islom.uz
Абу Саъид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Уларнинг иккилари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деса, Роббиси уни тасдиқлаб, «Лаа илаҳа илла ана ва ана акбару», дейди. Агар «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу» деса, «Лаа илаҳа илла ана ваҳдии», дейди. Агар «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу» деса, «Лаа илаҳа илла ана, ваҳдии ва лаа шарийка лии», дейди. Агар
«Лаа илаҳа иллаллоҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду» деса, «Лаа илаҳа илла ана, лиял мулку ва лиял ҳамду», дейди. «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, «Лаа илаҳа илла ана ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа бии» дейди», дедилар.
Ким шуларни беморлигида айтса-ю, сўнгра вафот этса, уни олов емайди», дер эдилар», деб шоҳидлик бердилар
».
Термизий ривоят қилган.
 
« Олдинги   Кейинги »