Қуръонни ким ёзган? Принтер учун
06.08.2010 й.
islom.uz
 
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман

  Барча ҳамду-санолар Буюк Аллоҳга бўлсин! Унинг Пайғамбари Муҳаммадга, унинг аҳлига, саҳобаларига ва Қиёмат кунигача уларга эргашган барча зотларга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин!

Кириш

Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар.” (Нисо сураси, 82-оят)

  Худо одамни Ўзига ибодат қилиши, Ўзининг буйруқлари асосида тўғри ҳаёт кечириши ва инсониятга раҳбар бўлиши учун улуғвор мақсад асносида яратди. Худо инсониятга аниқ ва амалий кўрсатмалар асосида ҳаётнинг моҳиятини англаш ва Худога қандай тўғри ибодат қилиш кераклиги тўғрисидаги таълимни Расулларини юбориши орқали етказди. Яна Худо бу Набийлар ва Расуллар орқали ўлимдан сўнг нима содир бўлиши, ҳар бир киши амаллари учун мукофотлар ва жазолар олиши ҳақидаги билимни ҳам юборди.
  Бу Набийлар ва Расуллар Худо томонидан уларга топширилган моҳияти бир бўлган устувор ғояни етказадилар. Улар айтдилар:
“…“Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Унда ўзга илоҳ йўқ”... ” (Аъроф сураси, 65-оят)
  Худо Набийлар ва Расулларни ҳар бир миллатга бутун инсоният тарихи давомида жўнатиб турди.
“Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг”, деб Пайғамбар юборганмиз. ” (Наҳл сураси, 36-оят)
  Баъзи Набийлар ва Расуллар ҳақида хабарлари бизларга етиб келган, баъзилариники эса йўқ. Бизгача етиб келганлари: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, Ал-Ясаъ, Закариё, Яҳъё, Зул-Кифл, Исо ва Муҳаммамад, барчаларига Аллоҳнинг саломи ва саловоти бўлсин.
  Уларнинг айримларига илоҳий Китоблар юборилган, айримларига эса юборилмаган.
  Ўша илоҳий Китоблардан бизгача хабарлари етиб келганларидан айримлари:  Иброҳимга нозил бўлган Саҳифалар, Мусога берилган Таврот Китоби ва Исога тушган Инжил китобидир. Худодан инсониятга юборилган  барча Саҳифалар ўзларида асли моҳияти бир бўлган  ғояни мужуссамлаштиргандирлар. Ҳар бир Пайғамбар Худодан келган махсус кўрсатмаларни ҳар бир умматга тарихнинг маълум замонларида ва ўзига хос шароитларида олиб келди, ваҳоланки, хабарларнинг ғояларининг моҳияти доимо бир хил ўзгармасдан тургандир.
  Бир қанча мисоллар Мусонинг замондошлари сеҳргарликни аъло даражада ўзлаштирганликларига далил бўла олади. Шундай қилиб, унинг асосий мўъжизаси ўша замоннинг энг зўр сеҳргарлари устидан ғолиб келишлик бўлган. Исонинг замондошлари маҳоратли табиблар бўлганликлари билан машҳур бўлганлар. Муҳаммаднинг замондошлари бўлмиш араблар эса нотиқликлари билан ва ажойиб шеъриятлари билан машҳур эдилар. Демак, Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) бош мўъжизаси Қуръон эди. Қуръон томонидан кўп маротаба мусобақалашишга чақирилишига қарамай, кўплаб араб шоирлари ва нотиқлари Унга ўхшаш бирор нарса келтира олмадилар.
Шунга қарамасдан, Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) бош мўжизасининг куч-қудрати ва жозибакорлиги замон ва макон жиҳатидан қатъий назар ўзининг устуворлигини сақлаб келмоқда.
  Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) охирги Пайғамбар бўлиб, унинг Пайғамбарлиги ҳам замон ва макон жиҳатидан чегараланмагандир ва бу Қиёмат куни қойим бўлгунича, Пайғамбарликдан кейин келувчи барча замондаги одамлар учун келгандир.
  Ҳозирда, кўпчилик юқорида биз келтириб ўтган нарсаларга рози бўла туриб, Муҳаммадни (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин), унинг Рисолатини ва унга юборилган илоҳий Саҳифа Қуръонни инкор этиши ҳам мумкин.
  Бу ерда бизнинг мақсадимиз, Қуръон ҳақиқатдан ҳам Худонинг Ўзи юборган Китоб эканлигини ва унинг тарқалишига сабабчи бўлган Муҳаммаднинг ҳақиқатдан ҳам Худонинг Пайғамбари эканлигини заррача шубҳа қолдирмасдан исботлашдир. Биз илоҳий хабарни қабул қилмаслигимиз ва Пайғамбарни инкор этишимиз мумкин, ёки аксинча бўлиши мумкин. Демак, иккаласи бараварига қабул қилинади ёки бараварига этилади.
  Биз Қуръон ҳақидаги қарашларнинг гуруҳларини учта асосий гуруҳга бўла оламиз:
-    Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўзи Қуръонни ёзган дейдиганлар
-    Қуръонни бошқа бир одам ёзган ва Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўргатган дейдиганлар
-    Қуръон аниқ Худонинг сўзи ва Унинг Муаллифи башар эмаслигига иймон келтирадиганлар
  Ушбу рисолада биз юқорида келган учта далилни мантиқан, тарихиий далилларга, сўзма-сўз матн анализига ва ҳатто илмий маълумотларга асосланиб, қисқача равишда кўриб чиқамиз. Бироқ, агар Қуръон ҳақиқатдан ҳам Худодан эканлиги исботланса, бизлар Унга иймон келтиришимиз, Унга эргашишимиз ва Муҳаммадни (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Худонинг Пайғамбари эканлигини тасдиқлашимиз лозим бўлади.

Биринчи Даъво

Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўзи Қуръонни ёзган

 Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўзи Қуръонни ёзган дейдиганлар уни бундай қилишига турли хил сабабларни рўкач қиладилар ва булар асосан қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
       -    Бойлик, ҳокимият ва шон-шуҳрат орттириш мақсадида
       -    Арабларни бирлаштириш ёки уларни руҳан ислоҳ қилиш мақсадида
       -    Эпилептик тутқаноғи ёки ўз-ўзи йўлдан оздирувчи бўлган
  Муҳаммаднинг ҳаёти инсоният тарихида энг яхши ҳужжатланган шахс эканлилиги сабаб, биз ушбу даъволарни осонлик билан кўриб чиқишимиз ва уларни унинг ҳаётига солиштиришимиз мумкин.
  Авваламбор,  Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўзи Қуръонни ёзган дегувчиларнинг даъвоси янги эмасдир. Унинг ўз ҳалқидан ушбу даъвони илгари суриб чиққанлар бўлдилар. Бунга жавобан, Худо қуйидагиларни нозил қилди:
“Сен: “Мен ўзимча уни алмаштира олмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман”, деб айт. Сен: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмас ва уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим. Ақл ишлатиб кўрмайсизларми?” деб айт.” (Юнус сураси, 1516 оятлар)
Бу оят уни танқид қилувчиларга Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръон унга тиловат қилинишидан аввал, уларнинг ичида 40 йил бирга яшаганлиги, унгача бирор маротаба шеъриятга мойиллик белгилари бўлмагани ва уларнинг ўзи у кишини саводсиз одам бўлганлигини билганликлари каби далиллар ҳақида мулоҳаза қилишга чақиради. Агар у ўқишни ва ёзишни билмаган бўлса, унда бундай ажойиб оятлар кимдан келди?
   Яна юқоридаги оятларда Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) икки марта “айт” деб буйрулгани далили ҳақида мулоҳаза юритиб кўринг. Манна шу “айт” деб келган буйруқни Қуръоннинг бошидан охиригача 332 марта келганлигини топишимиз мумкин. Қуръоннинг бошқа ерларида унга “Роббингни поклаб ёд ет”, “Унга сажда қил” каби буйруқлар билан улуғлашга буйрулганлиги кўплаб келади. Шундай экан, биз улардан “Бас қандай қилиб одам ўзига-ўзи гапириши ёки Китоб ёзиши мумкин?” дея сўраймиз. Яна киши Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Пайғамбар бўлишидан аввал халқ орасида “Ал-Амин”, энг ишончли ва энг ростгўй тахаллуси билан машҳур бўлганлигининг далили ҳақида мулоҳаза юритиб кўриши лозим.

   Кўплаб Ғарб тарихчилари бу тахлилга қўшиладилар:
“Агар Муҳаммадга ўхшаш бир одам замонавий дунёнинг диктатурасини ўз зиммасига олганида эди, у унинг муомаларининг ечимини топишга эришарди, ва бу энг керакли бўлган тинчлик ва бахтни олиб келган бўларди.” George Bernard Shaw
“Менинг Муҳаммадни дунёдаги энг обрўли шахслар рўйхатида етакчи қилиб танлаганим айрим китобхонларни ажаблантириши мумкин ва бошқалар томонидан эътироз билдирилиши ҳам мумкин, лекин, фақат угина икки нарсада, дин ва  дунёвий даражада энг юқори мувафаққиятга еришган ягона одамдир.” Michael H. Hart, THE 100: A RANKING OF THE MOST INFLUENTIAL PERSONS IN HISTORY, New York: Hart Publishing Company, Inc ., 1978, p. 33
“Муҳаммад эзгуликнинг қалби эди, ва унинг таъсири унинг атрофидаги одамлар томонидан ҳис қилиниб келинган ва ҳеч қачон эсдан чиқарилмайди.” Diwan Chand Sharma, The Prophets of the East, Calcutta 1935, p. l 22.
“У бир вақтнинг ўзида ҳам Цезарь ва Рим Папаси эди; лекин у Рим Папалигига даъво қилмасдан туриб, Рим Папаси эди, Цезарнинг легионларисиз, доимий армиясисиз, тана қўриқчиларисиз, саройисиз, мустаҳкам бойлигисиз Цезарь эди; агар кимдадир қачондир у ҳақ илоҳий томонидан бошқарилган дейишга имконияти бўлса, бу Муҳаммаддир, у барча куч ва қудратга ҳеч қандай қуролсиз ва ҳеч қандай ёрдамсиз эришди.” Bosworth Smith, Mohammad and Mohammadanism, London, 1874, p. 92.
“Файласуф, нотиқ, курашчи, ҳуқуқшунос, жангчи, ғояларни забт этувчи, ақлга мувофиқ ақийдани ва тасвирсиз ибодатни тикловчи, 20 та ер юзидаги империяларнинг ва битта илоҳий империянинг асосчиси, ўша одам Муҳаммаддир. Инсоний буюклик ўлчанадиган барча намуналарга келсак, биз бемалол “Ундан-да буюкроқ одам бормикан ўзи?” деб сўрашимиз мумкин.” Lamartine, HISTOIRE DE LA TURQUIE, Paris, 1854, Vol. II, pp. 276 -277
“Арабистоннинг буюк Пайғамбарининг ҳаётини ва характерини ўрганувчи ҳар бир одам, у қандай қилиб таълим бергани ва қандай яшаганини билган одам, фақатгина қудратли Пайғамбарнинг улуғворлигини ва Худонинг буюк Пайғамбарлардан бири эканлигини ҳис қилмасдан бошқа иложи йўқдир. Ва шунга қарамасдан, мен сизларнинг эътиборингизни қаратаётган нарсада, кўп нарсалар кўп нарсаларга яқин бўлиши мумкин деб ҳисоблайман, ҳалигача ҳам қачонки уларни қайта ўқиганимда, қудратли Арабистон муаллимига янгича ҳайратланишни ва янгича улуғлаш туйғусини ҳис қиламан.” Annie Besant, THE LIFE AND TEACHINGS OF MUHAMMAD, Madras,1932, p. 4.
“У ва унга йўлбошчи сифатида ишонган юқори руҳий характерга эга кишилар, ўзларидаги иймон учун таъқибга учрашга тайёр эдилар. Ва Унинг энг катта муваффақияти барча далиллар унинг асли энг ростгўй бўлганлигини тасдиқлашидир. Муҳаммадни қаллоб деб ўйлашлик, муаммоларни ҳал қилмайди, балки кўплаб муаммоларни юзага келтиради. Бундан ташқари, тарихдаги буюк шахсларнинг бирортасига ғарбда Муҳаммадга берилганчалик юксак баҳо берилмагандир.” W. Montgomery Watt, MOHAMMAD AT MECCA, Oxford, 1953, p. 52.

  Шундай қилиб, биз китобхонни қуйидаги нарса хусусида ақл юритишга чақирамиз:
Аввал таъкидлаганимиздек, 40 ёшигача Ал-Амин, энг ишончли ва энг ростгўй тахаллуси билан машҳур бўлган, ҳалоллиги ва ростгўйлиги билан Ғарб олимларини қойил қолдирган Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) тўсатдан адабий қадр-қиймати баҳосиз ва тарих давомида энг юқори ўринларга эга бўлган, кўплаб араб шоирлари ва нотиқларини ожиз қолдирадиган китобни ёза бошлаганлигига ишониш мантиққа тўғри келадими? Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ёлғон ғояни олиб келган ва ана ўша ёлғондан тарбия олган минглаб кучли характерга эга, ростгўй ва ҳалол шахсларнинг дунё тарихида мисли кўрилмаган энг инсоний бўлган жамиятни барпо этган дейишлик ақлга тўғри келадими?

Мақсад бойликми? Ёки ҳокимият ва шон-шуҳрат қозонишми?

  Айримлар Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни бойлик, ҳокимият ва шон-шуҳрат кабиларни орттириш мақсадида ёзганлигини таъкидлайдилар. Аммо, тарихий далил бу таъкиднинг зиддини кўрсатади.
   Ҳақиқатда эса Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ҳаётининг тарихи ўрганилса, биз унинг Пайғамбарлик даъвосини қилганидан кейинги ҳолатига қараганда, даъвосидан АВВАЛГИ ҲОЛАТДА моддий томондан анча ўзига тўқ бўлганлиги маълум бўлади.
  Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) йигирма беш ёшга етганида Ҳадийжа исмли бой аёлга уйланади ва шунга яраша яхши ҳаёт кечиради. Аммо, унга Пайғамбарлик келганидан сўнг унинг яшаш шароити кескин равишда ёмонлашиб кетади, айрим вақтларда икки ойлаб ҳам ҳеч қандай овқат пиширилмас эди, ҳатто ўз кунларини фақат сув билан ҳам ўтказар эди, у Худонинг буйруғини етказганлиги сабабли, у ва унинг оиласи оғир қийинчиликларга сабр қилишар эди.  
  Бу вақтинчалик қурбонлик эмас эди, балки бу унинг то вафот этгунича давом этган ҳаёт йўли эди. У Пайғамбарлиги даврида ҳеч қачон, бирор вақт ҳам ҳашаматли қасрда яшамади, энг зўр кийимларни киймади ва бу дунёнинг лаззатларидан роҳатланмади. Ҳатто дастлабки мусулмонлар муваффақиятга эришиб, мол-дунё топишни бошлашганида ҳам,  Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) аёллари унга ўзларининг яшаш шароитларидан арз қилишди ва улар бундай фақирона яшашни давом эттиришларига зарурият йўқлигидан ажабланишди.
Шунда Худодан қуйидаги буйруқ келди:
Эй Набий, жуфти ҳалолларингга: “Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройли бўшатиш ила бўшатиб қўяй. Агар Аллоҳн ва Унинг Расулини ва охират диёрини ирода қиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан гўзал амал қилувчиларга улуғ ажрни тайёрлаб қўйган”, деб айт.” (Аҳзоб сураси,28-29 оятлар)
Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) саҳобаларидан бири уни хонасини тавсифлаб айтади:
“Мен унинг хонасида фақатгина ошлаган терининг учта бўлакларини ва бурчакда бир ҳовуч арпани борлигига эътибор қилдим. Мен кўриб чиқдим, аммо бошқа бирор нарса тополмадим. Мен йиғлашни бошладим. У (Муҳаммад, Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин): “Нега йиғлаяпсан?” деб сўради. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен нега йиғламайин? Мен танангизда дағал бўйранинг изларини кўряпман ва бу хонадаги барча бор нарсаларингизни кузатяпман. Эй Аллоҳнинг Расули! Дуо қилинг, Аллоҳ бизларга бойлик билан таъминланишни берсин. Нотўғри иймонга эга бўлган ва Аллоҳни қўйиб ўз ҳукмдорларига ибодат қиладиган форслар ва румликлар остидан анҳорлар оқадиган шароитли боғларда яшашмоқда. Лекин, танланган ва Аллоҳга бандаликка рози бўлган Пайғамбар шундай оғир фақирликда яшаши керакми?!” дедим. Набий (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ёстиқда дам олиб ётар эдилар, лекин қачонки мени бундай тарзда сўзлаётганимни эшитганларда, ўринларидан турдилар ва айтдилар: “Эй Умар, бу нарса тўғрисида ҳали ҳам шубҳанг борми? Кейин келадиган роҳат ва енгиллик бу дунёнинг роҳат ва енгиллигидан анча яхшироқдир. Иймонсизлар насибаларига яраша дунёнинг яхши нарсалари билан лаззатланадилар, ҳолбуки, иймонлилар барча шундай улар учун заҳира қилинган нарсаларга кейин келадиган кунда эга бўладилар””. (Муслим)
Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) фақир ҳолида вафот этди ва бу дунё оғир йўқотишга учради, у ўзига юклатилган маъсулиятдан ҳалос бўлди.
   Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) бойликни ва ҳокимиятни талаб қилган деган даъвога, қуйидаги Макка бошлиқлари келиб уни ушбу динни тарғибот қилишдан тўхтатишга ҳаракат қилганлари ҳақидаги ривоят энг улкан раддиядир:
“Эй Муҳаммад, ўзингга маълум, сен қавмингдаги улуғвор инсонсан ва сенинг насабинг сени ҳурматга лойиқ эканлигингни тасдиқлайди. Ва сен ҳозирда ўз ҳалқингга энг катта ташвиш олиб келдинг, шу сабаб, сен уларнинг жамиятини бўлдинг, уларнинг яшаш тарзларини жоҳилона деб эълон қилдинг, уларнинг илоҳларини ва динларини ҳақоратладинг ва уларнинг ота-боболарини иймонсизларга чиқардинг. Мени таклифимни эшит ва улардан қай бири сен учун мақуллигини кўриб чиққин. Агар сенга мол-дунё керак бўлса, биз ўз бойликларимизни тўплаб, сени ичимиздаги энг бой одам қиламиз. Агар сенга обрў-мартаба керак бўлса, биз сени ўз бошлиғимиз қиламиз ва сенинг розилигингсиз бирор қарор қабул қилмаймиз. Агар сенга ҳукмдорлик керак бўлса, биз сени ўз подшоҳимиз қиламиз. Агар сен ўзингда кўринаётган шайтонни ҳайдолмасанг, биз сенга бир табиб топамиз ва у сени тузатмаунича барча пулларимизни сарфлаймиз.” Муҳаммад Пайғамбарнинг ҳаёти, Ибн Ҳишом

У таклифини тугатганида, Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) қуйидаги ваҳий нозил бўлди:
Ҳаа. Мийм. (Бу) Роҳман ва Роҳийм томонидан нозил қилингандир. Биладиган қавмлар учун оятлари муфассал баён қилинган китобдир. Хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи бўлган ҳолидадир. Бас, кўплари ундан юз ўгирдилар. Энди улар эшитмаслар. Улар: “Қалбларимиз сен даъват қилаётган нарсадан ғилофлардадир, қулоқларимизда оғирлик бор, сен билан бизнинг орамизда эса парда бор. Бас, сен амалингни қилавер, биз ҳам, албатта, ўз амалимизни қилгувчилармиз”, дедилар. Сен: “Мен ҳам сизга ўхшар башарман, холос. Менга, албатта, илоҳингиз ягона илоҳдир, дея ваҳий қилинур. Бас, Унинг Ўзигагина тўғри юзланинг ва Унга истиғфор айтинг. Мушриклар ҳолига вой бўлсин. Улар закотни адо этмаслар ва улар ўзлари охиратга куфр келтиргувчилардир. Албатта, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга битмас-туганмас ажрлар бор”, деб айт.” (Фуссилат сураси, 1-8 оятлар)
Демак, агар унинг мақсади ҳақиқатан бойлик ёки ҳокимият бўлганида, у ҳолда, у ўз ниятига ўзини қийинчиликка урмасдан ва унинг вафотига қадар давом этган фақирликсиз осонлик билан эришган бўларди.

Арабларни бирлаштириш мақсадидами?

   Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ҳаётига, унинг миллатчилик ва қавмчилик кабиларга қарши айтган ҳадисларига эътибор берган киши, Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) мақсади арабларни билаштириш эди деган даъвони қўллаб-қувватлаши қийиндир.
   Биринчидан, агар Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) мақсади ҳақиқатан шундай бўлганда, яна таъкидлаймизки, у бунга Макка бошлиқлари даъватни тўхтатиш эвазига бойлик ва тўкин-сочинликни таклиф қилишганида осонлик билан эришган бўлар эди.
   Иккинчидан, миллатчтлик тушунчаси Исломда йўқдир. Ислом иймон, ростгўйлик, энг аҳамиятли асос – одамларни мажбурларламаслик, миллатчилик қилмаслик, қавмга аъзогарчилик тузмаслик, насабчилик ва этник келиб чиқишига қараб ажратишга қарши ғояларни ўзида мажассамлаштирди.
  Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўзи кўплаб ҳолларда бундай турдаги мафкурага қарши эканлигини қуйидаги гаплари мисол очиқ-ойдин таъкидлайди:
“Одамларни ўлиб кетган ва Жаҳаннам оловининг ёқилғиси бўлган ота-боболари билан мағрурланишларидан тўхтатинглар. Ё бўлмасам, улар Аллоҳнинг наздида албатта, гўнгни ва унинг ҳидини атрофида учиб юрган қўнғиздан ҳам қадрсизроқ бўладилар. Аллоҳ сизлардан жоҳиллик давридаги кўр-кўрона ишонишликни ва ота-боболари билан мағрурланишликни  йўқ қилди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай одам, тақводор мўмин ёки бадбахт гуноҳкор, барча одамзот Одамнинг фарзандларидир ва Одам лойдан яратилгандир.” (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)
Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) яна айтади: “Ҳақиқатдан ҳам, арабнинг арабмасдан, арабмаснинг арабдан, оқ одамнинг қора одамдан ҳеч қандай афзаллиги йўқдир, магарам диндорлиги бўйича бордир.” (Аҳмад ривояти).
 Қуръонда ҳам шундай ғоялар кўп келгандир. Қуйидаги оят улардан бир мисолдир:
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир.” (Ҳужурот сурси, 13-оят)
Қуръонда ва Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ҳадисларида келган мисолларнинг барчасини келтирсак жуда ҳам кўпдир, лекин мана бу келтирганимизнинг ўзи ҳам етарлидир.
  Исломга иймон келтирган кишининг танасининг рангидан, миллатидан ва насабидан қатъий назар у биродарчиликнинг бир қисмидир.  
  Юқоридаги далил эътиборга олинса, агар ўша одамларнинг фикрига кўра Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни арабларни бирлаштириш мақсадида ёзган бўлса, у ҳолда “нега у аниқ тескари ғояни бу китобга қўйди?” деган мантиқий савол пайдо бўлади. Ҳақиқатдан ҳам, юқорида биз келтирган ривоятга кўра, биз Ислом ақийдаси арабларни иккита аниқ гуруҳларга ажратади: мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар. Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) саҳобаларидан турли қабилаларга тегишли бўлганлари ва араб бўлмаганлари ҳам бўлган.

Унда эпилепсия бор эдими?

  Айрим Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Пайғамбар эканлигини инкор этувчилар, тарихий далилларга кўра Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) маъсум характерини ва ростгўйлигини тасдиқлайдилар ва “у Қуръонни ва ўзининг Пайғамбарлигини қасддан ўйлаб топмаган, балки унда айрим сабабга кўра эпилепсияси бўлиб, у адашишда бўлган ва ўзини Пайғамбар деб ўйлаган”, деб таъкидлайдилар.
   Биринчидан, Муҳаммад тарихда энг зўр ҳужжатлаштирилган одам эканлигини яна бир бор инобатга олиб, унинг ҳаётидан ушбу даъвони қўллаб-қувватлайдиган бирор далил мутлақо йўқдир, ва барча далиллар Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) одатий ва соғлом ҳаёт тарзи то унинг вафоти келган ёшигача давот этганини таъкидлайдилар. Бироқ шунга қарамасдан, биз ушбу даъвони ёлғон ва нияти бузуқлигини исбот қилиб берамиз.
  Иккинчидан, ҳатто айрим шарқшуносларнинг (Исломни ўрганиш бўйича етук мутахассис бўлган мусулмонмас олимлар) ўзлари эпилепсия даъволарини рад этиб, уни ёлғон ва аҳмоқона эканлигини айтадилар. Даниел эпилепсия даъвосини шарҳлаб қуйидагиларни айтади:
“...Пайғамбарнинг эпилепсияси бўлган дегувчиларнинг буни тушунтириши бирор нарсани ўргатиш ўрнига вақтларини чоғ қилишга бўлган уринишлари эди”. halifa, Mohammad The Sublime Qu’ran and Orientalism p. 13
Джон Девенпот айтади: “Муҳаммад эпилепсия тутқаноғи билан касал бўлган дейишлик  бу юнонларнинг ёлғон, бесўнақай айтишларидан биридир. Улар бу орқали янги динга даъват этувчига лой чаплашади ва Насронийлик дунёсини унинг руҳий ҳулқ-атвори ва яхши сифатларини англашдан қайтаришади.” Udhri Taqsir, p.20
Эпилепсиянинг турли хил кўринишлари мавжуддир ва уларнинг асосийлари катта эпилептик тутқаноқ, кичик эпилептик тутқаноқ ва психомоторли эпилепсиялардир.
Катта эпилептик тутқаноқ кутилмаганда беихтиёр йиқилиши ва тана аъзоларининг қалтириши билан бўладиган умумлашган талвасаларни ўз ичига олади. Баъзан, бу тутқаноқ бошланишидан олдин киши қичқиради ва бу нафас олишда тиқилиш ва зўриқиш билан ўтади. Кейин қалтировчи ҳаракатлар юзага келади ва киши ўз тилини тишлаб олиши мумкин ва киши бош оғриғини ўтказади. Кейинчалик, у нима юз берганини эслай олмайди.
   Қачон Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ваҳий келганида, жирингловчи қўнғироқ шаклида бўларди, бошқа пайтларда Жаброил фаришта одам кўринишида келиб, ваҳийни тўғридан-тўғри етказарди. Агар катта эпилептик тутқаноқни Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ваҳий келиши билан солиштирилса, у бу катта эпилептик тутқаноқ билан касал бўлмаганлиги равшан бўлади.
   Кичик эпилептик тутқаноқ бир зумга ўз ҳушини йўқотиши билан юзага келади  ва беморларнинг етмиш фоиздан ортиғи биринчи ҳуружни йигирма ёшга етмасдан аввал ўтказадилар. У беихтиёрий ҳаракатларни юзага келтирмайди ва кунига киши хушни йўқотишига ҳеч қандай сабабсиз бир неча маротаба юзага келиши мумкиндир.
   Биринчидан, Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) биринчи ваҳий тушишни бошлаганида, у қирқ ёшда эди. Ва ҳар доим унга ваҳий тушганида, у бир неча дақиқалар давом этарди, бир неча сониялар эмас.
   Психомоторли эпилепсия тутқаноқлар ҳуружлари билан бўлади. Улар бир неча сониялар давомида қичқириқлар ва бирор маъно бермайдиган ғулдурлашлар билан ўтадилар ва улар биргина китобнинг битта бўлимини тўлдиришга жуда ҳам камлик қилади, лекин Қуръон тўлиқ тушунарлик бўлибгина қолмасдан, балки унда юксак нотиқлик ҳам мавжуддир.
   Эпилепсия ҳуруж пайтида беморни бошқаради, Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ваҳий тушиш пайтида ўзини тўлиқ бошқариб туради ва ҳодисани барча тафсилотлари билан эслай оларди, эпилептик тутқаноқ тутган кишидан фарқли ўлароқ.
   Юқоридаги далиллардан ташқари, киши “Қандай қилиб Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) тасодифий ҳолатда аввалги миллатлар ҳақида била олган?” “Қандай қилиб у тасодифий равишда сўралинган саволларга ўта аниқлик билан жавоб бера олган?” деган саволларни сўраши керакдир. Ҳатто ақалли бир одам туриб, “Cенинг айтаёганларинг мана бу ҳикояларга жуда ўхшаш экан”, деб даъво қилмади.
  Қандай қилиб у келажакда бўладиган, кейинчалик ҳақиқатдан ҳам бўлган ҳодисаларнинг хабарини билган? Қандай қилиб у форсликлар ва румликлар бир-бирлари билан урушиб, урушда маълум йиллардан кейин кимлар ютишини аввалдан билган?  
   Шунинг учун, агар далиллар таҳлил қилинса, эпилептик тутқаноқлик ҳақидаги гумонларни бемалол равишда нафақат аҳмақона деб ҳисоблаш мумкин, балки биз бу даъвони фақатгина очиқчасига нияти бузуқлигига хулоса чиқаришимиз ҳам мумкин.
   Норман Дэниел Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) қарши айтилган туҳматларни қуйидагича шарҳлайди:
“Барча (Ғарб) ёзувчилари кўп ёки оз равишда Ислом ва унинг Пайғамбари ҳақидаги фантастик чўпчакларга мойил бўлиб, уларга ёпишиб олдилар...Исломга ҳужум қилиш учун ёлғон далилларни барчалари ҳартомонлама ишлатдилар”. orman Daniel, Islam and the West, One world Publications 1993, p.267
Дэниел яна қуйидагиларни тушунтиради: “Заковатсиз равишда фантастик даъвони мақуллаш ва унинг такрорланиши энг ёмон ҳолатдир. Энг яхши ҳолат эса мунозара қилиш учун керакли далилларнигина танлаб олишдир”. bid, p.268
Шундай қилиб, агар холис китобхон Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ҳаётига бир назар солса, унинг мақсади мол-дунё, ҳокимият, арабларни бирлаштириш ёки унда эпилепсия бўлган каби даъволарни бемалол инкор этади.


Иккинчи даъво

Қуръонни Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) эмас, балки бошқа бир одам ёзган

Айрим кишилар “Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни ёзмаган, балки амалда у Уни бошқа манбалардан кўчирган ёки бошқа кимдандир ўрганган”, деган даъвони қиладилар. Келинг, бу даъволарни алоҳида ҳолларида таҳлил қилиб чиқайлик.
Қуръон бошқа манбалардан кўчирилганми?
“Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни ёзмаган, балки амалда у Уни бошқа манбалардан олган”, деган даъвони қилувчилар “у Уни Апокрифдан (унинг бир қанча қисмлари эрамизнинг 325-йилидаги Никея Кенгаши Канонига киритилмаган ва у Библия ва кейинчилик Бибилиянинг “Католик Варианти” номлари билан машҳур бўлган) ёки Библиянинг ўзидан осонликча кўчириб олган”, деб ҳисоблайдилар.
 Биринчи далил, аввал таъкидланганидек, бу Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўқиш ва ёзишни билмаганлиги ва ўқишни билмаган нарсасини кўчириб олиши ҳам мумкин эмаслиги келиб чиқади.
  Аввал келтирганимиздек, Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) маъсум харктери билан машҳур бўлганлигини, уни савод кўрмаган одамлигини ҳамма билганлигини ва яна Маккадаги бутпараст арабларнинг Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) саводсиз эмаслиги билан айблашлари учун бирорта далил йўқлигини назарда тутишингизни сўраймиз.
 Қуръоннинг Ўзида айтилганидек, Муҳаммаднинг ҳаёти давомида уни обрўсизлантиришни қаттиқ хоҳлогувчи унинг душманлари осонликча унинг саводсиз эмаслигини исбот қила олмасмидилар? Бу далил у ҳаёти давомида умумий билимга эга бўлганини, у ҳақиқатдан ҳам ўқиш ва ёзишни билмаганлигини ва бу муҳокама қилинадиган масала бўла олмаслигини кўрсатади.
  Иккинчидан, ҳатто агар кимдир бирор баҳонани важ қилиб, у ўқишни билишини айтса, унга биринчи марта “Қадимги Васиятнома”(Инжил) араб тилига Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) вафотидан 200 йил ўтгандан сўнг ва  “Янги Васиятнома” унинг вафотидан 1000 йил ўтиб араб тилига таржима қилинганликлари қарши далил бўлади.
Сидней Гриффит буни ҳар томонлама ўрганиб чиққанидан сўнг қуйидагиларни хулоса қилади:
“ “Инжилнинг Насронийликдаги вариантининг араб тилидаги таржимаси Исломдан ҳам аввал бор бўлган бўлиши мумкин”, деб айтилган гапларнинг аҳамияти йўқдир, чунки унинг бўлганлигига аниқ бир далилнинг ўзи йўқдир”.  «The Gospel In Arabic: An Enquiry Into Its Appearance In The First Abbasid Century», Oriens Christianus, Volume 69, p. 166
Эрнст Вурсвеин ўзининг “Қадимги Васиятноманинг матни” номли китобида қуйидагиларни айтади:
“Ислом динининг ютуғи билан Араб тили кенг тарқалди, бу тил яҳудийлар учун ҳам, насронийлар учун ҳам забт этилган ерларда кундалик ҳаётдаги тилга айланди. Бу эса Библиянинг араб тилидаги вариантининг зарруриятини келтириб чиқарди, ва бу зарурият сабаб бир қанча, асосан мустақил ва дастлабки манфаатли вариантларни уларни шарҳлашлик учун келтириб чиқарди.” Тhe Text Of The Old Testament, 1988, William B Eerdmans Publishing Company, Grand Rapids,
Michigan, pp. 104.

Демак, Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ҳаёти давомида Библия ёки Апокрифнинг араб тилидаги таржимаси бўлмаганлиги равшан бўлиб турипти.
  Учинчидан, тарихий фактлар ўша даврда Ҳижоз (Арабистон яриморолининг ички қисми) да, хусусан Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) туғилиб ўсган Макка шаҳрида насронийлар ва яҳудийларнинг таъсири бўлмаганлигини кўрсатади.
  Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) туғилишидан аввалги йилларда, форсликлар ва румликлар Ҳижознинг катта қисмига эътибор қаратишмадилар ва бўлак ҳолда ташлаб қўйдилар. Фақатгина Эфиопиялик Подшоҳ Абраҳа Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) туғилган йили Маккани босиб олишга уринди, аммо муваффақиятсизликка учради.
“Янги Католик Энциклопедия”да Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) замони ҳақида шундай айтилади:
“Ҳижозга Насронийлик тарғиботи келмаган эди. Шундан Насронийлик черковининг шаклланиши бўлмаганлиги ва кутилмаганлиги келиб чиқади.” New Catholic Encyclopedia, Op.Cit, Vol. 1, pp. 721-722
  Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) яшаган Ҳижозда Насронийликнинг таъсири бўлмаганлигини кўрсатувчи шу каби далиллар жуда ҳам серобдир. Демак, биз ўзимиздан “Ҳеч ким унга Библиядан ва Апокрифдан таълим бериб, кўчиришни ўргатмаган бўлса, қандай қилиб у ҳолда у уларни ёдлаб олди ва кейин Қуръонни ёзди?” деган саволни сўрашимиз керак.
   Ҳижоз бошқа динлардан шунчалик ажралиб қолганлиги сабабли, тўрт нафар Маккаликлар Иброҳимнинг ҳақ динини қидириб, Маккани тарк этиб чиқиб кетишди. Уларнинг ичида Варақа ибн Наувфал ҳам бор эди ва у сафаридан насроний бўлиб қайтиб келди. Биз у ҳақда қуйида батафсил баҳс юритамиз.
  Тўртинчидан, Қуръоннинг ўзи “Кимдир Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўргатиб турган” дейдиган даъволарга жавоб беради ва шу билан бирга, Қуръон соф араб тилида эканлиги киши эътиборини қаратади.
“Батаҳқиқ, биламизки, албатта, улар:  “Унга фақат башар таълим бермоқда, холос”, дерлар. Улар гумон қилаётганнинг тили ажамийдир. Бу эса, очиқ-ойдин араб тилидадир.” (Наҳл сураси, 103-оят)
 Қуръонда Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) қарата шундай дейилади:
“Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдинг ва қўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботил аҳллари шубҳага тушган бўлур эдилар.” (Анкабут сураси, 48-оят)
Қуръоннинг ўзи мана бу баҳсга жавоб берганига 1400 йилдан ҳам кўпроқ вақт бўлди, аммо ҳанузгача танқидчилар ўзларининг янглиш даъволарига бирор янги далил қўшимча қилишга қодир бўлмадилар.
Қуръон бошқа бир одамдан ўрганилганмиди?
  Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни бошқа манбалардан олмаганлигини инкор этувчилар орасида айримлар унга уни бошқа бир киши ўргатганлигини таъкидлайдилар.
  Улардан баъзилари, унга Варақа ибн Наувфал ўргатганлигини алоҳида таъкидлайдилар, аввалроқ танишганимиздек, Варақа ибн Наувфал Макканинг будпарастлик динидан қочиб, Иброҳимнинг ҳақ динини қидирган ва насроний бўлиб қайтиб келган тўрт нафар кишининг биридир.
  Бу ерда биз Исодан тортиб Иброҳимгача, барча-барча Пайғамбарларнинг ҳақ дини Ислом эканлигини таъкидлаб ўтишимиз керак.
  “Исломнинг” маъноси Худони иродасига бўйсунишдир. Ва худди шу тарзда кириш қисмида айтилганидек, барча пайғамбарлар соф яккахудоликка чақирганлар.
   “Насроний” (Варақа ибн Наувфал ва Салмон Форсий каби кишилар) деганда биз барча Пайғамбарлар таълимотлари каби бир хил бўлган Исонинг ҳақиқий Исломий таълимотларига ўзидаги барча имкониятларини ишга солиб эргашган ва охирги Пайғамбар келишини кутган кишиларни назарда тутдик. Бу улар излаган Иброҳимнинг динининг маъноси худди шундай эди.
  Бу дин Варақа ибн Наувфал излаган ва шубҳасиз равишда уни топган дин эди, чунки, Муҳаммад ўзига биринчи тушган ваҳийнинг маъносини излаб юрганида, Варақа унга:
“Бу маҳфий нарсаларни сақлайдиган ва Аллоҳ Мусога юборгани (Жаброил Фаришта)дир. Қани энди, мен ёш бўлганимда ва одамлар сени ҳайдаб чиқарадиган замонда яшаганимда”, деди. Аллоҳнинг Расули (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин): “Улар мени ҳайдаб чиқарадиларми?”, деб сўради. Варақа: “Сенга берилган нарса билан келганларнинг барчасига душманларча муомала қилинилган. Ва агар сени ҳайдаб чиқаришадиган кунгача тирик бўлсам, мен сени яхшилаб қўллаб қувватлайман”, деб таъкидлаб жавоб қайтарди. Лекин бир неча кунлардан сўнг Варақа вафот этди. (Бухорий ривояти)
  Юқорида келганига асосланиб, Варақа Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) биринчи ваҳийни Жаброил Фаришта олиб келганидан сўнг бир неча кунлардан сўнг вафот этгани равшан бўлди. Ҳамда Варақа ибн Наувфал унинг Пайғамбарлигига иймон келтиргани ҳам равшан бўлиб турипти.
  Демак, Варақа Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни ўргатганлиги ҳақидаги даъвонинг мантиққа асосланмаганлиги келиб чиқади.
   Баъзилар Салмон Форсий Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни ўргатганлигини таъкидлашга уринадилар.
  Салмон асли Форслик бўлиб, Мажусийлик динидан Насронийлик динига ўтган эди ва ушбу дин ҳақида кўпроқ ўрганиш учун Шомга йўл олган эди. У бу ерда бир насроний епископдан охирги келувчи пайғамбар ва унинг келиш белгилари кузатилаётганлиги ҳақида ўрганди. Кейин у Ҳижозга йўл олди. У ўша ерда ушлаб олиниб, қуллликка сотиб юборилди ва Мадинага олиб келинди. Охир-оқибат у ўша ерда Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) билан учрашди. У аввалдан билган белгиларни тўлиқ ҳаммасини Муҳаммадда (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) топганидан сўнг мусулмон бўлди.
  Ибн Ишоқнинг “Сират Расулулллоҳ” китобида, биз Салмоннинг ҳақ динни қидириб кезганлигини ва яқинлашаётган Пайғамбарни қандай топганлигини билишимиз мумкин:
“Осим ибн Умар ибн Қатода Салмон Форсий Пайғамбарга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) айтганларини ривоят қилади:
“Унинг Аммуриядаги ҳожаси унга Шомдаги маълум бир жойга, иккита чаклакзорларнинг орасида яшовчи бир одам бўлган ерга боришини айтади.Ҳар йили у бир чакалакзордан бошқасига ўтарди, касал одам унга унинг йўлида учрарди ва кимни дуо қилса, барчаси тузаларди. У: “Ундан ўзинг излаётган дин ҳақида сўрагин, фақат у сенга буни айтиши мумкин”, деди. Шундай қилиб, мен йўлга тушдим, ҳатто менга айтилган ерга етиб бордим ва одамларни ўз касаллари билан тўпланиб тунда уни бир чакалакзордан бошқасига кўчиш учун чиққунича кутаёганларини учратдим. Одамлар унга ўз касаллари билан келдилар ва у кимни дуо қилса, барчалари тузалдилар. Одамлар унга етишишимга ҳалақит қилдилар, шундай қилиб, у ўзи учун қилинган чакалакзорга кириб кетгунича мен унга яқинлашолмадим, аммо мен уни елкасидан ушлаб олдим. У ўзини ким тўхтатганлагни мендан сўради ва мен унга: “Худо сенга раҳм қилсин, менга “Ҳанифиййаҳ”(Иброҳимнинг дини) нинг хабарини бер”, дедим. У: “Сен бугун мендан сўралмаган нарса ҳақида сўраяпсан, “Ҳарам” (Ҳижоз) одамларидан шу дин билан юбориладиган Пайғамбар келишига оз вақт қолди. Унинг олдига бор, у сени ўшанга етказади”, деб жавоб берди. Кейин чакалакзор ичига кириб кетди.””
  Демак, биз бундан кўришимиз мумкинки, одамлар Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ҳақида гумон қилаётганларидек қаллоб бўлганида, Салмон у билан Қуръон ёзишда озгина бўлса ҳам кўмаклашганида, у унинг Пайғамбарлигини тасдиқламаган бўларди.
  Иккинчидан, Салмон Муҳаммадни (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) фақатгина Мадинага ҳижрат қилганидан сўнг учратди ва шунга кўра Қуръон (Библияда келган Пайғамбарлар ҳақидаги ҳикоялар)нинг учдан икки қисмидан кўпроғи Макка шаҳрида тушириб бўлинган эди.
  Учинчидан, Салмон келиб чиқиши форс эди, ва унинг она тили араб тили эмас эди. Қуръоннинг абадий услуби шунчалик ажойибкор эдики, ҳаттоки араб тилини туғилишидан бошлаб сўзлайдиган тилшунослар ҳам шунга ўхшаш нарсани қайтариб қилолмадилар, она тили араб тили бўлмаган форсга бу ишни уддалашга йўл бўлсин энди.
   Ҳаттоки агар кимдир юқорида келтирилган одамлардан бошқаси унга ёрдам берганлигини даъво қилмоқчи бўлса, у ҳолда биз унга Қуръоннинг чақириғини келтирамиз:
“…Сен: “Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг”, -деб айт.” (Бақара сураси, 111-оят)
Ундай ҳолда, биз ҳар қандай одамдан “Кимдир Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўргатганига бирор далил борми?” дея сўраймиз. Ёки кимдир Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) “ўқитувчи”си бўлган дейишга ботина оладими? Ҳануз бунга бирор далил топа олмадик.

Учинчи даъво

Қуръон аниқ Худонинг сўзи ва Унинг Муаллифи башар эмасдир

   Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни ёзганлиги, уни бошқа манбалардан олганлик тўғрисидаги тахминалрни ва уларнинг далилларини ўргангандан сўнг, “Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Қуръонни ёзмаган, бошқа одамдан олмаган ва бошқа манбалардан жамламаган бўлса, у ҳолда У қаердан келди?” деган мантиқий савол пайдо бўлади.
   Энди эса биз Қуръон Худонинг сўзи бўлиб, Муҳаммадга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) юборилгандир ва Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Худонинг Пайғамбаридир дегувчи назарияни кўриб чиқамиз.
  Беллашувга чақириқ
Авваломбор, Қуръоннинг Ўзи кўп марта одамзодни беллашувга қуйидагича чақиради:
““Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзилариги ёрдамчи бўлсалар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар”, деб айт.” (Исро сураси, 88-оят)  

“Ва агар бандамизга туширган нарсамизга шакингиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Алоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг.” (Бақара сураси, 23-оят)

“Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Ва лекин у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Роббисидандир. Ёки ўзи тўқиб олган дерларми? Сен: “Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан бошқа, кучингиз етганича, кимни хоҳласангиз, чақиринг” деб айт.” (Юнус сураси, 37-38 оятлар)

“Ёки: “Ўзи тўқиб олди” дерларми? Сен: “Бас, агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи”, дегин.” (Ҳуд сураси, 13-оят)

“Балки у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар. Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар.” (Тур сураси, 33-34 оятлар)

Шу каби беллашувга чақириқ кўп такрорланганлигига қарамай, Қуръон нозил бўлган пайтдаги арабларнинг шеърий сўзамолликда энг юқори чўққига эришганликларига қарамай, улар ҳатто бирор унга ўхшаш қисқа сурани ҳам келтира олмадилар, Алқама Ибн Абдул-Манаф Қурайш қабиласига шундай дея буни тасдиқлади:
“Эй Қурайш, янги мусибат устиларингизда содир бўлди. Муҳаммад ораларингиздаги энг яхши кўрилган, нутқида энг ростгўй ва энг ишончли ёш йигит бўлган, токи қачонки унинг ибодатхонасида қарилик кўрмагунингизча ва у сизларга ўзининг хабарини олиб келмагунича. Сизлар уни сеҳргар бўлган дедингизлар, лекин у ундай эмас, чунки биз бу каби одамларнинг ғўлдирашлари ва тугунлари бўлишини кўрганмиз. Сизлар уни коҳин дедингизлар, лекин биз ундай одамларни ва уларниг хулқ-атворларини қандай бўлишини кўрганмиз ва уларнинг қофияларини ҳам эшитганмиз. Сизлар уни фолбин дедингизлар, лекин у фолбин эмас, чунки биз уларнинг қофияларини эшитганмиз. Сизлар уни шоир дедингизлар, лекин у шоир эмас, чунки биз шеъриятнинг барчасини эшитганмиз. Сизлар уни телба дедингизлар, лекин у ундай эмас, чунки биз телбаларни кўрганмиз ва унда улардаги бўғилиш, пичирлаш ва босинқираш белгиларидан бирор белги кўринмаяпти. Эй Қурайш эркаклари, ҳолларингизга қаранг, чунки Аллоҳ сизларга жиддий нарсани устиларингизга мусибат қилди.”
  Мана, бу чақириқ ҳозирги кунимизгача ҳали ҳам ўз кучида турипти, ушбу чақириқ қилинганига мана қарийб 1400 йилдан ортиқ вақт ўтиптики, ҳали бирорта одам бунга қарши чиқа олмади. Биз китобхондан мана шуни устида жиддий мулоҳаза юритишини сўраймиз.

Тенгсиз нотиқлик санъати

  Қуръоннинг мўъжизакор нотиқлик санъати ўзига хос хусусиятини кўрсатган машҳур воқеалардан бири, бу Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) замонидаги Макканинг энг сўзамон нотиқи ва энг ҳурматли шоири Валид ибн Муғийра билан бўлган воқеадир.
  “Валид ибн Муғийра Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) олдидан ўта туриб, унинг Қуръон тиловат қилаётганини эшитди ва бу унга сезиларли таъсир қилди. У эштган нарсасидан қаттиқ ларзага ва қаттиқ ҳайратга тушди. Бу ҳодисанинг хабари Макка узра тарқалиб кетди.
  Абу Жаҳл (Исломнинг кўзга кўринган душманларидан) Макка аҳли бу хабардан таъсирланиб, Исломга киришларидан қўрқиб кетиб, Валиднинг ҳузурига шошилиб етиб келди ва унга деди: “Эй амаким, Муҳаммадга қарши бирор нарса айтинг, шу сабаб, одамлар сизни Муҳаммадга қаршилигингизни ва у(олиб келган хабар)ни ёмон кўришингизни билишсин”.
  Валид: “Ва мен нимани ҳам айтардим? Чунки, Аллоҳга қасамки, сизларнинг орангизда шеъриятни менчалик яхши биладиган ва асар тузишда ёки нотиқликда мен билан рақобатлаша оладиган бирор одам йўқ, ҳаттоки жинларнинг шеъриятида ҳам тенг келадигани йўқ! Яна бундан ташқари, Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг сўзлаётгани (Қуръон) мен биладиган бирор нарсага ўхшашлиги йўқ! Ва Аллоҳга қасамки, у сўзлаётган нутқ жуда ёқимли ҳамда гўзаллик ва мафтункорлик билан безатилган. Унинг биринчи қисми ҳосилдордир ва охирги қисми мўл-кўлдир (маъноси чуқур маънолидир) ва у (бошқа барча нутқларни) забт этади ва у енгилмас бўлиб қолади! У ўзидан олдин келган барча нарсани (унинг тенгсиз нотиқлик санъати сабабли) чилпарчин қилади ва йўқ қилади”, дея жавоб қилди.
  Абу Жаҳл: “Сен унга қарши гапирмагунингча сенинг халқингнинг кўнгли жойига тушмайди”, -деди. Валид Абу Жаҳлдан: “Мени бир неча кунга холи қолдиргин, Қурайшга тўғри келадиган жавоб бериш учун ўйлаб олишим керак”, дея ижозат сўради.
  Бир неча кун ўтгандан сўнг, Абу Жаҳл унинг олдига қайтиб келди ва унинг нима тайёрлаб қўйганини сўради. Шу вақт давомида Валид фақатгина “Бу (Қуръон) уни тинглагувчиларга таъсир қилувчи сеҳрнинг бир туридир”, дейишдан бошқа тушунтириш йўлини ўйлаб топа олмади.” “Муҳаммаднинг таржимаи холи”, ибн Ҳишом, 225-бет

Бунга жавобан Аллоҳ Қуръонда қуйидаги ваҳийни нозил қилди:
“Йўқ! Чунки, у Бизнинг оятларимизга саркаш эди. Тезда уни машаққатли чиқиш-ла ҳоритаман. Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди. Лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади! Сўнгра яна лаънат бўлсин унга, қандоқ ҳам чамалади. Сўнгра назар солди. Сўнгра юзини буриштирди ва қавоғини солди. Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди. Бас, “Бу асар қолган сеҳрдан ўзга ҳеч нарса эмас. Бу башар сўзидан ўзга ҳеч нарса эмас”, деди. Тезда уни сақар(дўзахи)га киритурман.” (Муддассир сураси, 16-26 оятлар)

Бу Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) замонидаги энг улуғ шоирнинг тан олиб берган гувоҳлиги эди.
 Араб тилини Мисрда ўрганиб, тўлиқ ўзлаштириб олган шарқшунос ёзувчи Артур Арберри Қуръоннинг ажойиблигини эътироф қилиб айтади:
“…Араб тилидаги Қуръоннинг риторикаси ва ритми шунчалик ўзига хос хусусиятли, кучли таъсирли ва кучли ҳаёжонга келтирувчики, нарсаларнинг табиати билан чекланувчи ҳар қандай таржима қандай бўлса ҳам, фақатгина асл нусханинг ажойиб жилвасининг нусхасидр.”
Arthur Arberry, The Koran Interpreted p. 24

Бошқа яна кўпалб мусулмонмаслар ҳам Қуръоннинг тенгсиз нотиқлик санъатини тасдиқладилар. Оксфорд Университетининг машҳур арабшунос олими Ҳамилтон Гибб айтади:
“…Маккаликлар ҳамон ундан мўъжизани талаб қилишди, Муҳаммад буюк матонат ва ўзига ишонч билан ўзининг топшириғининг буюк тасдиғи сифатида фақат Қуръоннинг ўзига чақирди. Барча араблар каби улар ҳам тилни ва риторикани яхши ўзлаштирган эдилар. Хўш, агар Қуръон унинг ўзининг асари бўлганида, бошқалар бунда рақобатлаша олардилар. Қани унга ўхшаш ўнта оят келтирсинларчи. Агар улар келтиролмасалар (бундай қилолмасликлари равшандир), унда Қуръонни буюк равшан мўжизалигини тасдиқлашсин.”
H A R Gibb, Islam - A Historical Survey, 1980, Oxford University Press, p. 28

Алфред Гийом шундай ёзади:
“Қуръон катта йўқотишсиз таржима қилиб бўлмайдиган дунёнинг классикаларидан биридир. У алоҳида гўзал ритмга ва қулоқларни мафтун этувчи темпга эгадир. Кўплаб араб насронийлар унинг услуби ҳақида катта ҳайратланиш билан гапиришади ва кўплаб арабшунослар унинг тенги йўқ мукаммаллигини тан олишади. Агар у эшиттириб ўқилса ёки тиловат қилинса, деярли гипнотик равишда бетараф тингловчида баъзан ажиб тартибни  ва баъзан бизларда қўриқитувчи маънони уйғотади. Мана шу хусусияти билан ва ўзининг тилининг ширин мусиқавийлиги билан танқид сукутини келтириб чиқарди ва мисли йўқ дин ақийдасини пайдо қилди. Ҳақиқатдан ҳам бу араб адабиётининг шеъриятда ўзининг кенг ва серҳосилдорлиги ва тушунарли прозаси билан тасдиқланди. У билан ҳеч нарсани солиштириб бўлмайди.”
Alfred Guillaume, Islam, 1990 (Reprinted), Penguin Books, pp. 73-74

  1400 йилдан ортиқ вақтдан бери бўлаётган кўп маротаба муваффақиятсиз урунишларга қарамай, Қуръоннинг мусобақақлашиш учун чақириғининг ҳамон жавобсиз қолишлигининг ўзи бир мўъжизадир.
Одамзотнинг ўзи бу нарсаларни билиши мумкинми?
  Қуръон бутун инсониятни ҳидоятга бошловучи китобдир ва у илмий фанлар китоби бўлишига қарамай, Қуръоннинг буюк мўъжизаларидан бири унинг замонавий илмий фанлар билан мувофиқлигидир. Унда 1400 йил аввал одамзот билиш имконияти бўлмаган нарсаларнинг хабарлари келиши, бу унинг илоҳий табиатга эга эканлигига бир белгидир. Биз шу ерда Қуръонни ўқиб, уни илмий фанлар билан солиштирган замонавий олимларнинг шарҳлари билан йўғирилган бир қанча мисолларнигина келтирамиз.
“У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратадир.” (Зумар сураси, 6-оят)
Торонто Университетитнинг анатомия ва эмбриология бўйича дунёнинг атоқли олимларидан Доктор Кит Мур шундай дейди:
“Эмбрионнинг бачадонда босқичма-босқич ривожланишини англаш 1940-йилларгача таҳмин ҳам қилинмаган эди ва ҳозирги кундаги маълум бўлган босқичлар милодий XV асрда ҳали дунёда қабул қилинмаган эди.”
Қуръонда яна шундай келади:
“Уни қайси нарсадан яратди? Нутфадан уни яратди ва ўлчовли қилди.” (Абаса сураси, 18-19 оятлар)
Доктор Мур бу оятни шарҳлаб, шундай дейди:
“Зиготанинг хромосомаларида генетик планнинг борлиги тўғрисидаги ғоянинг ривожланиш натижалари милодий XIX асрнинг охирларигача топилмаган эди. Қуръондаги оят (Абаса сураси, 19 оят) нутфада келажакдаги одамнинг ўзига хос хусусиятларини ва белгиларини мужассамлаштирувчи планни ёки насл нусхасини равшан англатиб берди.”
“Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ барокатли ва буюкдир.” (Муъминун сураси, 14-оят)
Юқоридаги оятнинг ажойиблилигига баҳо беришнинг энг зўр йўли, бу одам эмбрионининг турли хил босқичлардан ўтадиган ривожланишнинг тасвирларини кўришдир. “…чайналган гўшт яратдик”, деб эслатилган ҳолат бу бир ойлик бўлган эмбрионнинг кўринишига ҳайрон қоларли даражада ўхшашдир.
  Агар ушбу далилга эътибор берилса, агар бирор киши эмбриологнинг ушбу мавзу хусусида айтганларини юз йил олдин ўқиганида, у бунинг хатолиги учун устидан кулган бўларди.
 Яна бошқа бир қанча далиллар сутнинг шаклланиши (Наҳл сураси, 66-оят), сайёраларнинг орбита бўйлаб ҳаракат қилиши (Анбиё сураси, 33-оят ва Йаасийн сураси, 40-оят) ва сув айланиш цикли (Ҳижр сураси, 22-оят ва Фотир сураси, 9-оят) ҳақида Қуръонда келгандир.
Морис Букай бу мавзу ҳақида шундай ёзади:
“Юқоридаги кузатув Муҳаммад Қуръоннинг муаллифи дегувчиларнинг тахминларини исбот қилиб бўлмайдиган қилиб қўяди. Қандай қилиб савод кўрмаган одам бутун бошли араб адабиётида адабий сифатларга кўра энг қудратли муаллифи бўлиши мумкин? У ҳолда у қандай қилиб ўша замонда бирор одамзот билиши мумкин бўлмаган ва барча илмий ҳақиқатларни бирор кичикина арзимас хатоликларсиз айта олди?”
Maurice Bucaille, The Bible, the Qur'an and Science, 1978, p 125. 
   
Дунёнинг энг машҳур геологларидан Алфред Кронер шундай дейди:
“Жуда кўплаб мана шу саволлар ҳақида ўйлашлик ва Муҳаммаднинг қаердан келганлиги ҳақида ўйлашлик амалда уни аъробий бўлганлигини кўрсатади. Менимча, унинг ўзи оламнинг келиб чиқишининг умумийлиги мисолидаги нарсалар ҳақида билишлиги деярли бўлиши мумкин бўлмаган ишдир, чунки, бу мисолдаги кашфиётни олимлар фақатгина сўнгги бир неча йиллар ичида жуда мураккаб ва юқори технологик усулларни қўллабгина аниқлай олишди.”
 Биз холис китобхондан ушбу даллилар ҳақида тафаккур қилишини сўраймиз.

Мўъжиза замон ва макон жиҳатдан чегараланмаган

  Биз кириш қисмида ҳар бир Пайғамбар ўзининг Пайғамбарлигини тасдиқлаши учун мўъжизалар билан жўнатилганлиги айтиб ўтдик.
  Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ойнинг бўлиниши, кам миқдордаги таомни жуда кўп сонли одамларни тўйдириш учун кўпайиши каби турли-хил ва ҳеч бир авлод ҳеч бир ерда кўрмаган жуда кўплаб мўъжизаларни кўрсатгандир ва уларнинг барчаси шу ишларга гувоҳ бўлганлар томонидан ҳужжатлаштирилиб кетилгандир.
  Бироқ Қуръон эса доимий мўъжизадир ва у замон ва макон жиҳатидан чегараланмагандир. Муҳаммаддан (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин)
анча кейин келаётган авлодларнинг ўзлари бунга гувоҳлик беришлари мумкин.
Атоқли мусулмон тарихчи Ибн Халдун буни жуда гўзал қилиб келтиради:
“Барча мўъжизалар ичида энг буюги, энг муқаддаси, энг илоҳийси, энг муқаддаси ва энг равшан исбот бўлгани Пайғамбарга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) нозил бўлган Қуръон эканлигини билгин. Бунга сабаб бошқа барча мўъжизалар умуман олганда ҳақиқий (Пайғамбар қабул қилган) илҳомланишдан кейин алоҳида келгандир ва бу илҳомланишнинг ростлигини исботланишини билдиради. Қуръонга келсак, бу ҳам  илҳомланиш ва ҳам мўъжизадир. Шунга кўра, у мақтовга арзигулик бўлишни ва далилни ўзида жам қилгани учун энг равшан ва энг буюк мўъжизадир.” tr, p. 113

Ҳамда биз китобхондан Ибн Таймиянинг қуйидаги мурожати хусусида фикр юритишини сўраймиз:
“(Барча мўъжизалар ичида) энг буюги Пайғамбарга (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) келган Қуръондир, чунки, у Худонинг дини ва Унинг каломидир ва у Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Пайғамбарлигининг исботидир. Айнан унинг нозил бўлиши энг илоҳий ва мўъжизавий ишлардан биридир, чунки, у (ягона Худога ибодат қилишга)чақириқдир ва (Муҳаммаднинг Пайғамбарлигига, унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) исботдир ва (бирвақтда) мўъжизадир.”
Collection of Islamic Rulings, vol. 11 p. 324

Қуръоннинг таъсирида ҳаётнинг ўзгариши

Қуръонда келади:
“Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур…” (Исро сураси, 9-оят)
Қуръон бутун инсоният учун келган, одамни ва ҳаттоки жамиятни ислоҳ қилиш учун келган китобдир. У беҳидоят одамни тўғрилайди ва агар киши тўғри йўлда бўлса, уни янада яхшилайди. Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) Пайғамбар бўлиб келишидан аввал араблар ичкиликка муккасидан кетган, қавмлар ўртасида урушадиган ва ҳаттоки ўзларининг қиз бола гўдакларини тириклайин кўмадиган эдилар. Шунга қарамасдан, агар киши Қуръоннинг тарихини ўрганса, йигирма йил вақт оралиғида унинг мўъжизакор таьсири натижасида Арбистон яриморолидаги араб ва арабмас халқларнинг деярли барчаси тўғри йўлга ўзгарганликларини, уларни иймон биродарчилигига боғлаганликларини ва бу муҳаббат шунчалик кучлик бўлганлигидан агар биродарчиликнинг бир қими ўзгарса, бу бутун  биродарчиликка салбий таъсир этишини билган бўларди.
 Мана шу уммат дунёнинг етакчиларига айландилар ва таъсири асрлар оша ҳамон қолган буюк цивилизацияга асос солдилар.
  Бу таъсир Муҳаммаднинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) ўлимидан сўнг ҳам кўп замонлар сақланиб қолди.
  Биз буни қуйидаги ҳодисадан ҳам кўришимиз мумкин:
“Мусулмон аскарларнинг метин характерлари ва сифатлари румлик амалдор томонидан қуйидаги сўзлар билан мақтанилган эди: “Кечаси сен уларни ибодат қилаётган ҳолларида топасан, кундузи эса сен уларни рўзадор ҳолатларида топасан. Улар ваъдаларига вафо қиладилар, яхши ишларга буюрадилар, ёмонликка йўл қўймайдилар ва ўзларининг ўрталарида тўлиқ тенгликни сақлайдилар.”
Яна бири қуйидагича гувоҳлик беради: “Улар кундузи чавандоздирлар ва кечаси зоҳиддирлар. Улар ўзлари қўлга киритган ерларда еган таомлари учун ҳақ тўлайдилар. Улар бирор ерга келсалар биринчи бўлиб салом берадиганлар ва душманни қирадиган довюрак жангчидирлар”.
Ва учинчиси ҳам гувоҳлик беради: “Кечаси улар худди бу дунёга тегишли бўлмаганларга ўхшайдилар ва ибодатдан бошқа машғулликлари йўқдир. Ва кундузи эса агар уларни отлари устида кўрсанг, уларнинг бор ҳаётларида бошқа қиладиган ҳеч қандай ишлари қолмагандек туюлади. Улар зўр камончидирлар ва зўр найзачидирлар, шунга қарамай, улар жуда тақводордирлар ва Худони шунчалик кўп ва шунчалик тез эслайдиларки, буни киши уларнинг жамоасидаги ҳар қандай нарса хусусидаги сўзлашувларида қатъиян эшитиши мумкиндир.””
Ibn Kathir, Bidayyah wa Nihayyah pg. 53

Ихтилофнинг йўқлиги

Қуръон башариятни қуйидагига чақиради:
“Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар.” (Нисо сураси, 82-оят)
Факт шуки Қуръон йигирма уч йил вақт давомида, турли хил шароитлар устида, турли муаммоларни хусусида нозил бўлганига қарамай, унда бирорта ихтилофнинг йўқлигидир ва бу самимий ва холис китобхон учун унинг илоҳий манбага эканлигигига очиқ-ойдин кўрсатмадир.
Мантиқий Хулоса
  Биз Қуръон Муҳаммад (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) томонидан ёзилмаганини, у уни ҳеч кимдан ўрганмаганлигини ва бошқа манбалардан олмаганлигини тасдиқладик. Ёки азиз ўқувчи сизнинг бу хусусида ҳали ҳам шубҳангиз борми?
Агар сизнинг ҳамон шубҳангиз бўлса, биз сиздан Қуръоннинг ўзи қилган чақириғини қабул қилишингизни ва уни ёлғонлигини исбот қилишингизни сўраймиз.
  Диққатингизни Қуръон беллашувга қайта-қайта чақирганлигига ва 1400 йил давомида кўплаб зўр шоирларнинг ўтганликларига қарамай, Қуръоннинг ажойиблиги ва нотиқлик санъатига ўхшаш нарсани ҳеч ким келтира олмаганлигига эътибор қаратишингизни сўрайман. Ва улар ҳеч қачон келтира олмайдилар ҳам.
 Нима учун улар муваффақиятга эришолмадилар? Чунки, Қуръон ҳақиқтан ҳам Худонинг сўзидир ва ким ҳам Худо билан беллаша оларди? Худо Қуръонда улар ҳеч қачон буни қила олмасликларини бизларга айтди.
““Агар инсу жинлар тўпланиб, ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтирмоқчи бўлсалар, бунда баъзилари баъзилариги ёрдамчи бўлсаслар ҳам, унга ўхшашини келтира олмаслар”, деб айт.” (Исро сураси, 88-оят)  
Бошқача айтганда, Қуръоннинг ўзи унга абадий ўхшаши ва тенги бўлмаслиги башоратини бериб қўйди.
  Қуръоннинг ажойиб ва нотиқлик санъатига ўхшашини келтиришга уринишнинг беҳудалигини олдиндай айтиб қўйилгандир:
“Ва агар бандамизга туширган нарсамизга нарсамизга шакингиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Алоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг. Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар.” (Бақара сураси, 23-24 оятлар)
Юқорида айтилгани аниқ бўлиб ўтди! Ҳеч бир кимса шу кунгача бу чақириққа қарши чиқа олмади ва улар бундай қила олмайдилар ҳам.
  Ушбу ишнинг ҳар ерида биз холис китобхондан тафаккур қилишини сўрадик. Биз яна аввалида таъкидлаганимиздек, агар Қуръон Худонинг сўзи эканлигига хулоса қилсак, унда биз зиёдасига Муҳаммад Пайғамбарнинг (унга Аллоҳнинг саловоти ва саломи бўлсин) рисолатини  тасдиқлашимиз керакдир.
  Холис китобхоннинг ихтиёридаги идрокли мезон ва кишининг динга бўлган эмоционал ёндошувидан кўра бунга бўлган ақлий ёндошуви ортиқ бўлиши керак. Шунинг учун, аслида бизнинг бош мақсадимиз Ҳақни кўзлашимиздир.
 Биз ҳар қандай диннинг ёки тузмнинг эътиқодини идроклилигини, оммавийлигини, ҳар қандай замонга ва маконга тўғри келишлигини, барча одамларга ранги ва тилидан қатъий назар мос келишлигини, диннинг муқаддас китоби ўзгармасдан қолган ва қолмаганлигини, ички ва ташқи қарама-қаршиликлар бор ёки йўқлигини текшириб кўришимиз мумкин.
  Агар муқаддас китобнинг ўзининг матнида фарқ ва номутаносиблик бўлса, бу унинг ички зиддиятга эга эканлигини билдиради. Ва агар у илмий ва табиатдаги далилларга (теорияларга эмас) зиддиятли бўлса, биз уни ташқи зиддиятга эга эканлигини биламиз. Чунки, Худо Ўзининг маҳлуқини ёки яратаётганини билмаслиги мутлақо мумкин эмасдир.
  Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатадики, бир неча дақиқалар давомида тафаккур қилишлик бизни одатда Худонинг мутлоқ Аҳад ва Воҳид эканлиги ҳақиқатига ишонтиради, демак, диннинг қолган ўрганиладиган нарсалари ҳам ушбу дин ҳақиқатдан ҳам ўз моҳиятига кўра яккахудоликка асаосланганлигини кўрсатади.
  Ҳақни ёлғонлардан фарқлаб олишнинг асосий ўлчовларидан бири бу бизнинг диний муқаддас китобнинг ҳақиқийлига эътибор қаратишимиз кераклигидир.
  Биз юқорида Қуръон Худонинг сўзи эканлигини исботлайдиган инкор этиб бўлмас далилларни келтирдик. Ҳақиқатдан ҳам, фақатгина мусулмонлар Худонинг ҳақиқий муқаддас китобига эга эканликларини, унинг асл нусхасидан бирорта кичик ҳарф ҳам ўзгармасдан сақланиб қолганлигини даъво қила оладилар.
 Деярли қолган барча динлар ўзларининг муқаддас китоблари аслида башарнинг асари эканлигини тан оладилар. Ва агар биз Худонинг ва ҳақиқатнинг борлигини эътироф этсак, биз Худонинг бизни тўғри ишларни қилишимизни ва бошқаларидан тийилишимизни хоҳлаганлигига иймон келтиришимизга тўғри келади.
  Агар Худо бизни ишончли Китобсиз ўз холимизга ташлаб қўймаслигини билсак, у ҳолда оддийгини факт – бу фақатгина мусулмонлар Худонинг ҳақиқий муқаддас китобга эга эканликларини даъво қилишлари ва унинг ишончли эканлигига гувоҳлик беришларидир.
 Шунга қарамай, аввалроқ айтилганидек, Қуръон бизни тафаккур қилишга ва ақлни ишлатишга ҳамда билимга асосланган иймонни тасдиқлашга таклиф қилади. Бу бизнинг кўр-кўрона эргашаётган одатларимиздан афзалроқдир.
 Қачонки ушбу рисолада Қуръондан иқтобослар келтирганимизда, холис китобхондан тафакккур қилишга чақирганимиздек, яна бир бор китобхондан шундай қилишини сўраймиз.
 “Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар.” (Нисо сураси, 82-оят)


* * *
 
  Барча ҳамду-санолар Буюк Аллоҳга бўлсин! Унинг Пайғамбари Муҳаммадга, унинг аҳлига, саҳобаларига ва Қиёмат кунигача уларга эргашган барча зотларга Аллоҳнинг салоти ва саломи бўлсин!

Бизларга шундай буюк неъмат берилганки, биз бу марҳаматнинг қанчалик даражада буюк эканлигини  тасаввур ҳам қилолмаймиз. Энг Буюк Аллоҳнинг Ўзи яратган бандалари ҳаётига аралашиб йўл кўрсатиб қўйди. Худонинг борлигига иймон келтирувчи ҳар қандай одам Худонинг наздида бу чексиз ва чегарасиз коинот ҳеч нарса эмаслигини билади. Бу коинотни ўрганувчи олимларнинг билганлари уни миллиардлаб галлактикалардан ва миллионлаб сайёралардан ташкил топишидир. Аллоҳнинг наздида бунинг катталиги ҳеч қанча эмасдир. Ер сайёраси ана ўша галлактикаларнинг биридаги кичкинагани Қуёш системасидаги бир сайёрачадир холос. Одамзотни эса агар Ер сайёраси билан солиштирсак қачалик кичига!?  Ҳа, ана ўша яратган маҳлуқини Аллоҳ мукаррам қилди ва унинг хизмати учун беҳисоб неъматларни унга ато қилди, ҳаттоки унинг хизматига Қуёш ва Ойларни шай қилиб қўйди ва ўзининг энг буюк неъмати Қуръонни йўл кўрсатувчи қилди. Агар ўша одам мана энди ҳам Ундан юз ўгирса ва унинг йўли Қуръонни тутмасдан ўзи билганича шайтоний ҳаёт кечирса, Одил Аллоҳ уни абадий Жаҳаннам билан азоблаши энг буюк адолат бўлмайдими!?

 Таржимондан

 
« Олдинги