Асаларининг зикри Принтер учун
12.04.2010 й.
islom.uz

Ниҳоят, мана ўша мўъжиза - ҳаp бир инсон юрагига ва ҳатто асалари уясига қўйилган муҳташам Имзо!

Энг моҳир хаттотларни-да ажаблантирадиган даражада аниқ ва кўз қамаштирадиган даражада гўзалдир. 1984 йили май ойида намойиш этилган бу Илоҳий Имзони ўн минглаб тамошабин ўз кўзи билан кўрди.
1982 йилнинг августи. Туркиянинг Қайсари вилояти Қорақўй қишлоғида бир мўъжиза юз берди. Бу мўъжиза яна ўша - барчамизнинг қалбимизга чекилган илоҳий имзонинг асалари мум катакларидаги тасвири эди.
Асалари асалини катакларга қабартириб шундай маҳорат ила жойлаганки, натижада "Аллоҳ" ёзуви пайдо бўлган!
Асаларичи мўъжизадан бехабар, бироқ қутидаги ариларда қандайдир бир ўзгариш пайдо бўлганини сезган эди. Нега деганда, арилар одатдагидан бошқача шаштда ҳаракат қила-ётган ва асаларичининг ўзларига яқинлашишини истамаётган эдилар.
— Қутига яқин борганимда, - дейди асаларичи, - ариларда қандайдир бир нозланиш бор эди. Қайта-қайта тутун берганимдан кейингина улар уяларини зўрға тарк этдилар.
Ҳа, арилардаги бу ўзгариш бежиз эмасди. Чунки улар «Наҳл» сурасида айтилганидек, Роббиларини тасдиқ этиш учун у буюк қудрат кўрсатган йўллардан юриб, илоҳий имзонинг бир шаклини ёзган эдилар. Балки худди шунинг учун ҳам уяларини тарк этишни исташмагандир.
Ҳа, қорақўйликлар бу мўъжизага маҳлиё бўлиб қолдилар. Бироқ асаларичидан: "Уядаги ёзувни ўзингиз ёздингизми?" деб сўрагувчилар ҳам топилди.
Бунинг жавоби эса Қуръони каримда бериб қўйилган: «(Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз асаларига ваҳий - амр қилди: "Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин. Сўнгра турли меваларни еб, Парвардигоринг (сен учун) осон - қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!" Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик - асал чикур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар).
Улуғ Роббимиз каломи бўлмиш Қуръони каримнинг 128-оятдан иборат бир сурасининг ари номи билан аталиши (наҳл - асалари) бу мўъжизанинг исботига етарли эмасми? Асаларининг ўзи ҳам бир мўъжиза эканини англамоғимиз учун унинг қанотлари, уяси ёки асалига Аллоҳ лафзини ёзиши шарт эдими?

АСАЛАРИ

Нуқсонсиз жиҳозлар билан безатилган бир вужуд. Бу вужуд ичида неки бор, ҳаммаси мукаммалдир.
Асаларининг кўзлари жуда узоқдаги нарсаларни олтмиш марта катта қилиб кўради.
Ҳид билиш қобилияти бир чақирим узоқликдаги гул бўйини бошқа бўйларга аралаштирмасдан қабул қила олади.
Кичик вужудли бу ари учганда, қанотлари бир сонияда 500 марта ҳаракат қилади. Гул шарбатини энг моҳир жарроҳ сингари чимдиб олади.
Асаларининг мўъжаз вужудидаги компутер системаси унинг каерга, неча чақирим масофага учганини хатосиз қайд қилиб бориб, иш битгач, ҳеч адаштирмасдан уни яна уясига қайтаради.
Асалдонида тўпланган шифоли асал шундоқ ёнбошида жойлашган ўта кучли, баъзан ўлдирувчи заҳарга аралашиб кетмайди. Айни замонда, вужуди "асал муми фабрикаси"га айланади ва ишлаб чиқарилган асал мумлари қоронғу зулматда нуқсонсиз шаклда "тўкилади". Унинг катакларига тўлдирилган бол эса, илоҳий ҳадя сифатида, бизга эҳсон этилади.
Ҳа, кичик бир вужуд қилаётган бу ишлар нақадар буюк! Унинг устида "Аллоҳ" ёзуви бўлса хам, бўлмаса ҳам унинг турган-битгани мўъжизадан иборатдир.
АСАЛАРИ УЯСИ - чинакамига бир шоҳона меъморлик асаридир. Энг оз материал ишлатиб, энг кенг маконга эга бўлиш санъатининг юксак намунаси ҳамда "Асаларилар масаласи" дейилиб майдонга чиққан ва кўпгина уста математикларни адаштирган бир математик мўъжизадир.

АСАЛ

АСАЛ - ширинлик ва шифоликнинг тимсолидир. Жониворлар вужуди таркибидаги асосий моддалардан бўлмиш рибозни ўз ичига олган ягона озуқа моддасидир.
Микроб тушмайдиган бирдан-бир егулик. Сувда эриган бутун дармондориларни ўз ичига олган бир шифо маъдани. Бошқа ҳеч бир озука моддасида топилмайдиган Б-13, Б-14 ва Бт дармондориларига эга озуқа.
Мавжудот яратадиган моддаларнинг энг сирлиси ҳисобланган асалари сутининг қаймоғи жигар, кўкйўтал, ошқозон яраси, бод, камқувватлик, ичак, тери, камқонлилик ва бошка кўплаб касалликларнинг давосидир. Юрак ва юрак билан боғлиқ асаб силсилаларининг озука манбаи. Мияни озиқлантира оладиган мўъжиза, бир санъат асари - асалдир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам ҳам бир ҳадиси шарифларида: "Асал еб туринглар, зеро у минг дардга даводир", деб марҳамат қилганлар.
Ойга одам юоорган XX аср тарақ,қиёти ҳануз асаларисиз асал ишлаб чиқара олмаганининг ўзи ҳам тафаккур қилув-чиларга ибратдир.
Хўш, асалари шунча кўп болни фақат ўзи учун тўплайдими? Йўқ, асло. Чунки бир арига ўзи тўплаган болнинг юздан бири ҳам етарлидир. Аммо улар Аллоҳ тарафидан ҳаракатга келтириб, инсон учун ишлатилмоқдадирлар.
Қўлсиз бир қуртга ипак тўқитиб бизга кийим кийдирган, заҳарли бир аридан бол егизган буюк Роббимиз бизларга эҳсон этилган ақл неъмати билан ўзини танимоғимизни истайди.

Уни таниб, унга итоат қилганлар қандай бахтлидирлар!
Ва уларга асарлар устига ёзилган Илоҳий Имзони кўриш, ўқиш нақадар қулай!
Унга ишонганларга арининг заҳари ҳам, асали ҳам гўзалдир.
Ва унинг қудратини кўра олганларга ҳамма жойда Аллоҳ имзоси мавжуддир.
Фақат у кўзлар кўришни истаса бас!

 

ва яна мавзуга оид хабар Ўзбекистондан (!)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz