Чўчқа гўштини истеъмол қилиш (Чустий) Принтер учун
01.12.2009 й.

Ҳозирги кунда нафақат мусулмонлар балки бошқа дин вакиллари ҳам, чўчқа гўштини истеъмол қилиш ҳам диний томондан, ҳам тиббий томондан хавфли эканлигини тан олишмоқда. Кўпгина уламолар ва тиббиёт олимлари ва соҳа мутахассислари, кишилар чўчқа гўштини истеъмол қилмаслик учун турли хил ваъз насиҳатлар, мақола ва китоблар билан одамларни огоҳлантириб келишмоқда.

Тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам чўчқа гўштини истеъмол қилиш нақадар хавфли эканлигини ва чўчқа гўшти сабабли кишилар турли хил юқумли, хавфли ва тузалмас дардга чалиниши мумкинлигини шу соҳа вакиллари таъкидлашади. Шулардан баъзиларини ҳукмингизга ҳавола этсак.

CLONORCHIS SINENSIS – кишини сариқ касал бўлишига сабаб бўлади
PARAGOMINES WESTERMANI – ўпкадан қон кетишига олиб келади.
SCHITOSOMA JAPONICUM – киши миясига ва бошига қурт тушиши сабабли, кишини флаж ёки ўлимга етаклаши мумкин, шунингдек анимияга ҳам олиб келади.
METASTRONGYLUS APRI – ўпка йиринглаши ва бронхитга сабаб бўлади.
TOXOPLASMA GOUNDII – бу касаллик ўта хавфли бўлиб касаликка чалинган онадан туғилган фарзанд, кўпинча туғилганидан бир неча кун ўтгач вафот этиши мумкин, яшаб кетганда тақдирда эса кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб қолиши мумкин. Ёши катталарда эса жигар шишиши билан бирга сурункали безгак тутишига, пневмания, менингит, кўз хиралашишига ва эшитиш қобилиятини пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Чўчқа гўштини истеъмол қилувчилар, чўчқа гўштида ва ёғидаги холестерин сабабли ҳамиша қон босимлари баланд бўлади.

Шунингдек, Русияни “Труд” рўзномасининг  26.08.2005 йил № 157-сон, “Чўчқа гриппи, парранда гриппидан хавфлироқ”  сарлавҳа остида берилган мақоласида 2003- йили чўчқа гриппи Хитойда 347 кишининг хаётига зомин бўлганини ва чўчқа гриппи парранда гриппига нисбатан анча хавфлироқ эканлигини чоп этишган.

Бундан ташқари, Америкалик олимларнинг шов-шувли изланишига кўра, чўчқа гриппи, 1918-1919 йиллар 20 миллиондан зиёд (бошқа манбаларда дунё бўйлаб 50-100 миллионгача ёки ер аҳолисини 2,7-5,3%  хам дейилган) кишини ҳаётига зомин бўлган ва 400 миллион киши ёки Ер аҳолисини 21,5% касалланган.
Авваллари бу вирусни «испанка» деб аташган бўлиб, бу “А” вирусига жуда ҳам яқин бўлган. Кейнроқ 1930-йилда “А” вируси чўчқада бўлганлиги боис 1918-1919 йилларда, 18 ой мобайнида давом этилган эпидемияни “чўчқа гриппи” дейишган. Ўша йиллларда олимлар,  чўчқа, Heladrilus foetidus, H.Caliginosus, Limbricus tetrestris, Octolasium lacteum  деб номланувчи, чувалчанг турига кирувчи, ер ости қуртларини ҳам ейишини ва ўша озиқланган қуртлардан, чўчқа танасидаги, асосан чўчқа ўпкасигадаги Choerostrongylus pudenbotectus ва Metastrongylus elongates дея аталувчи қуртлар озиқланишини олимлар аниқлашган.

Metastrongylus қурти, чўчқа гриппига олиб келади ва бу кассаликка чалинган чўчқа гўштини,  истеъмол қилган киши соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин. Чўчқа гриппи жуда хам хатарли ва юқумли бўлиб, одатда чўчқа гриппига чалинган беморлардан соғлом одамларга юққан.
Олимлар чўчқа гриппи ҳар 10-15 йилда қайталанишини айтиб ўтишган, бу эпидемия сабабли 1963, 1966 ва 1969 йилларда АҚШ иқтисодий йўқотиши 3,9 млрд долларни ташкил этган.

Шунигдек Хорун Яхё ҳам ўзининг “Аллоҳнинг Қурондаги мўъжизалари” номли китобида қуйидагиларни таъкидлайди: “Чўчқа гўштидаги зарарли хусусиятлардан бири “трихина” қуртидир. Бу қурт чўчқа гўштида тез-тез учраб туради. У инсон танасига киргандан сўнг тўғридан-тўғри юрак мушакларига ўрнашиб олади ҳамда хатарли таҳдид солади.

Аввалига “трихина” қуртини –35 даража совуқ ҳароратда ёки +100 даража иссиқ ҳароратда ўлади дейишган, аммо биолог олимларининг илмий изланишларига кўра гўштдаги бу куртни личинкаси ҳеч бир йўл билан йўқотиб ҳам, ўлдириб ҳам бўлмаслигини айтишган.

Шунингдек, Шайх Муҳммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари, чўчқа гўштини харомлиги билан бирга, қўйдагидарни таъкидлайдилар:
  “Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғонмайдиган бирдан-бир хайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчка гўшти кўп истеъмол қиладиган ҳалқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб колганлар.”

Бу каби мисоллар ҳақида соатлаб гапириш мумкин, лекин биз гапни чўзиб ўтирмай ҳозирча шулар билангина кифояланамиз ва шуни ишонч билан, овозимизни борича ҳайқириб айтишимиз мумкин, бу дардларга мусулмонлар чалинмайдилар иншаАллоҳ. Чунки, ҳали илм фан ривожланмасдан олдин, хали тиббиёт олимлар чўчқага оид кашфиётлар қилмасларидан олдин, еттинчи асрда уларга очиқ ойдин баёнотлар тушиб, чўчқа гўшти башарият учун ҳаром эканлиги Аллоҳ Ўзининг муборак каломи Қуръонда бир эмас бир неча жойида қуйдагича васф қилган:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмайди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир.” (Бақара сураси 173-оят)

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالْدَّمَ وَلَحْمَ الْخَنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَإِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ 

Сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Ким золим ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолида мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. (Инсонни яратган ва унга неъматларини берган зот–Аллоҳ таолонинг Ўзигина инсонга нима ҳалол ва нима ҳаром эканини ҳам белгилаб беради.)”  (Наҳл сураси, 115-оят)

Аллоҳ ва Унинг Расули (с.а.в) қайтарган нарсалардан, мусулмонлар алҳамдулиллаҳ сўзсиз қайтганлар ва ишаАллоҳ қайтадилар.

Дунёда деярли барча тиббиёт олимлари чўчқа гўштини истеъмол қилиш, киши соғлиги учун ўта хавфли эканлигини, туну-кун таъкидлашсада, диний уламолар, Аллоҳ чўчқа гўштини ейишни бандалар учун ҳаром қилганлигини айтишдан чарчашмасада негадур насоролар чўчқа гўштини ҳалол дея эътиқод қилиб тортинмай тановвул қилишади.
  Наҳотки уларнинг динида чўчқа гўштини ейиш жоиз бўлса?! Наҳотки чўчқа гўшти ҳақида уларнинг қўштирноқ ичидаги “Муқаддас китобларида” лом мим дейилмаган бўлса?! Наҳотки...?!
Уларнинг “чўчқа гўштини ейиш мумкин” деб таянадиган далиллари  Матто Инжилида қуйдагича баён қилинади:

  “Кейин Исо халқни ёнига чақириб, уларга деди:
- Менга қулоқ солиб, мияга жойланг! Оғизга кирадиган нарса эмас, балки оғиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади
” (Матто 15:10-11)
         
  Агар яхшилаб диққат қилинса Исо алайхиссалом чўчқа гўштини ейиш жоизлигига асло урғу бермаяпти. Энди навбатдаги далилига эътиборимизни қаратсак хаворий Павлуснинг (Павел) Римликларга ёзган мактубида:

Мен шуни биламан ва Раббим Исо номидан қатъий аминманки, ҳеч бир нарса ўзи-ўзича ҳаром эмасдир. Фақат бир нарсани ҳаром ҳисоблаган киши учун у нарса ҳаромдир.” (Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби 14:14)

Биринчидан, бу ерда хам чўчқа гўштини ейиш ҳалоллигига ҳеч қандай очиқ баёнот йўқ.
Қолаверса, бу сўзлар Исо алайҳиссаломнинг сўзлари эмас, балки Павлуснинг сўзларидир.
Шундай экан юқоридаги жумлаларнини далил санаб “оғизга кирган нарса ҳалол” деб эътиқод қилиб чўчқа гўштини ҳалол ҳисоблаш мантиқсиз. Қолаверса Павлусни “ёлғончи ҳаворий” хам дейишади. Яъни Павлус, Ийсо алаҳиссаломнинг таълимотидан хам бахраманд бўлган эмас, хаворийларидан хам эмас дейишади.

Энди уларнинг чўчқа гўштини ейиш жоиз дейишига сабаб бўлган далилларига, ўзларининг “муқаддас китобидан” бир эмас бир неча раддиялар билан хам танишиб олсак фойдадан холи бўлмас иншаАллоҳ.

1.   “ Ва, тўнғизни туёқлари иккига ажралгани билан кавш қайтармас; уни гўшти сизлар учун пок эмас; чўчқа гўштини еманглар ва жасадига хам яқинлашманглар.” (Иккинчи қонунлар 14:22)
2.   “Тўнғиз, сичқон каби палид нарсаларни истеъмол қилгувчилар нобуд бўлур” деб Худованд айтар. (Ишоъйя-66;17)
3.   “Тўнғиз гўштини еманглар ва уларни жасадига хам қўл теккизманлар, улар, сизлар учун пок эмас” (Левит 11:8)
4.   “Елеазар исмли киши бўлар эди, биринчи руҳонийлардан эди, ёши ўтганига қарамай ташқи кўриниши жуда ёш эди. Уни оғзини очиб чўчқа гўштини ейишга мажбур этишар эди. Лекин у шармандали хаётдандан кўра фахрли ўлимни афзал санаб оғизидагини тупуриб юборар эди.”  (2- Маккавей 6:18-19)
5.   “Шунингдек, подшох томонидан етти ака-ука онаси билан асирга олинди ва уларни камчи ила азоблаб харом чўчқа гўштини ейишга мажбур қилди.” (2-Маккавей 7:1)

Библиядан шунча далил бўлишига қарамай, баъзан, баъзи христианлар такаббурлик қилиб бу далилларни “Эски Аҳд” биз эса “Янги Аҳд” бўйича яшаймиз ҳам дейиши мумкин. Шундай дегувчиларга қарата Исо алайҳиссаломнинг мана бу сўзларини келтирмоқчимиз.

«Мени Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим.  Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади.  Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади. Сизларга айтиб қўяй: агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар». (Матто 5:17-20)

Демак Исо алайхиссалом сўзлари бўйича у киши Эски Аҳдда ҳаром қилинган чўчқа гўштини ҳалол санашга ва Эски Аҳд қонунларини бекор қилишга эмас, балки ўша Эски Аҳд қонунларини хаётга тадбиқ этиб ва уларга амал этиб, уларни бажо келтиришга келдим демоқдалар.
Нақлий далилдан чўчқа харомлиги маълум бўлмоқда, энди ақлий далилга ҳам таянган ҳолда, ҳолатга бир разм солсак.

  Инжилни бирон бир жойида Исо алайхиссалом чўчқа гўштини истеъмол қилганликлари ҳақида ёзилганми?!
Албатта йўқ, хатто бунга шаъма ҳам қилинган эмас, Исо алайҳиссалом чўчқа гўштини умрлари мобайнида бирор марта ҳам еган эмаслар, бунга барча насоролар, олимларидан тортиб, омиларигача, ёшидан тортиб, кексасигача иттифоқ қилишган.

Чунки хали Ийсо алайҳиссалом туғилмасларидан олдин, Жаброил фариштаси, Ийсо алаҳиссалом оналари Марям ва оталари Юсуфга намоён бўлиб, уларга Ийсо алаҳиссалом хаётлик чоғида чўчқа гўштини истеъмол қилмасликларини башоратини берган.

Барнабо Инжилини  биринчи бобида Жаброил фаришта Марям онамиз хузурларига келиб: “Сен Худодан иноят топтинг, сен ўғил фарзандни дунёга келтирарсан, исмини Ийсо қўюрсан ва У шароб ичмас ва нопок нарсалар истеъмол қилмас” дейилади.

Иккинчи бобида эса масалани янада аниқлаштиради. Юсуф, Марям онамизнинг хомиладор эканлигидан хабар топгач у киши билан ажрашишни хаёл қиладилар, тушларида фаришта Жаброил намоён бўлиб:

Ей Юсуф нега сен хотининг Марямни қабул қилмаяпсан? Билгил, уни қорнидаги хомила Худованд инояти ила. У ўғил туғади, сен унинг исмини Исо қўясан; ва у шароб ичмагай ва нопок гўштларни емагай”

Жаброил фаришта бу башоратни қилган вақт ва маконда, нафақат Назарет, Вифлеем, Қуддус аҳолиси, балки бутун Исроил аҳолиси Мусо алайҳиссалом қонуни бўйича яшар эдилар ва уларнинг қонуни ила чўчқа гўшти  нопок гўштлар сафига кирар эди.
Демак Ийсо алаҳиссалом чўчқа гўшти каби палит нарсаларни емаган эканлар.
Чунки улар ўзларидан олдинги пайғамбар алайҳиссаломларнинг оятлари ва эски ахд қонунларини инкор қилиш учун эмас, балки бажо келтириш учун келган эдилар ва шундай қилдилар хам.

Шунингдек Матто Инжили 8 боб 28-34 жумлаларда “Исо алайҳиссалом, жин чалган икки кишига дуч келингани ва улардан жинларни қувиб чиқариб чўчқа подасига хайдагани ва жинлар чўчқа подасига кириб олганини, чўчқалар қияликдан пастга ўзларини ташлаб сувда нобуд бўлгани”, ҳақида айтилган.
Айтингчи, агар чўчқа, баъзи насоролар таъкидлаганларидек халол ва пок бўлганида Исо алайҳиссалом жинларни чўчқа подасига хайдаган бўлармидилар?!

Хотима ўрнида Барнабо Инжилидаги, шу мавзу оид, Исо алайҳиссалом сўзларини келтирсак ва хулоса чиқаришни ўз хукмингига хавола қилиб, мавзуни якунласак:
     
Руҳонийлардан бири Ийсо алаҳиссаломдан сўради: “Агар мен чўчқа гўшти ва бошқа нопок гўштларни есам, қалбимни кир босадими?
Ийсо: “Итоатсизлик инсон ичига кирмайди. Балки ундан ва унинг қалбидан ташқарига чиқади; ва шунинг учун у танаввул қилган харом таоми туфайли ўзини булғайди.
” (Барнабо Инжили; 32-боб, 55 бет)

 
« Олдинги   Кейинги »