Диний-маърифий дастурлар. Нурали Ризоқулов Принтер учун
01.12.2009 й.
islom.uz

Қуръони Карим тиловатига сомеъ бўлган киши борки, унинг сеҳри ва оҳангига аллаланиб қолиши шубҳасиз, албатта бу унинг илоҳий мўъжиза эканлигидан далолат. Ислом оламининг энг таниқли қориларидан мисрлик машҳур, Шайх Абдулбосит Абдуссомад қори йўналишидаги Қуръони Карим тиловатини ватандошимиз, хушхон ҳофиз, Абдулқодир қори Неъматуллоҳ ўғли ўқийди.
Қуръони Каримнинг 30 – жузъи ва танланган “Фотиҳа”, “Ёсин”, “Ар-Раҳмон”, “Воқеа”, “Мулк”, “Қалам”, “Жин”, “Инсон” суралари

islom.uz

Қуръони Карим тиловатига сомеъ бўлган киши борки, унинг сеҳри ва оҳангига аллаланиб қолиши шубҳасиз, албатта бу унинг илоҳий мўъжиза эканлигидан далолат. Ислом оламининг энг таниқли қориларидан Мушари Ибн Рошид ал-Аъфасий йўналишидаги Қуръони Карим тиловатини ватандошимиз, хушхон ҳофиз, Абдулқодир қори Неъматуллоҳ ўғли ўқийди.
Қуръони Каримнинг 30 – жузъи ва танланган “Фотиҳа”, “Ёсин”, “Ар-Раҳмон”, “Воқеа”, “Мулк”, “Қалам”, “Жин”, “Инсон” суралари

islom.uz

Тарихимизда машҳур Ҳусайн Воиз Кошифий каби сўзамол нотиқ ва бошқа машҳур воизлар кўп бўлгани барчамизга маълум. Айнан ўзининг услуби ва мавъиза айтишга устамонлиги боис Фозил қори Ёсин ўғли юртимиздаги энг машҳур уламолардан бири сифатида эътироф этилади. Шунга биноан, шарқ анъаналарига мувофиқ, устоз олимимизни эътирофларга муносиб равишда сифатладик. Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Абу Бакр Қаффол Шоший” жомеъ масжиди имом хатиби фасоҳатли воиз, Фозил қори Ёсин ўғлининг янги жума мавъизалари жамланган ушбу дастур сизларга манзур бўлади деган умиддамиз.

islom.uz

“Замонамиз зиёлилари” рукни орқали сизларга юртимиздаги олиму уламолар, зиёлилар ҳаёти ва илмий-маърифий фаолияти билан таништиришда давом этамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Абдуллоҳ Ибн Роваҳа” жомеъ масжиди имом хатиби ўткир воиз, Ғайбуллоҳ қори Нуруллоҳ ўғли ўзининг моҳирона тарзда ўткир мавъиза айтиши билан алоҳида ажралиб туради.
Мусулмонларнинг ҳар бир фаолияти одоб билан белгиланган. Шунингдек, таомланиш ва дуо қилиш одоби ҳам барчамиз учун катта аҳамиятга эга. Уларни бажариш тартиби ҳақида таомланиш ва дуо қилиш одобларидан намуналар тинглаб, ҳаётингизни одоб билан безайсиз деган умиддамиз.
Зеро, мусулмон киши амали ва одоби билан гўзал!

islom.uz

“Замонамиз зиёлилари” рукнида давом этаётган навбатдаги жума мавъизалари жамланмасида Сиз кундалик турмушимизда учрайдиган муомала ва муносабатлар, оилавий масалалар борасида муқаддас динимизда қандай кўрсатмалар белгиланган, шулар хусусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар “Фирдавс” жомеъ масжиди имом хатиби ўткир воиз, Одилхон қори Юнусхон ўғлининг қизиқарли ва таъсирчан услубда айтилган мавъизаларини тинглайсиз.

islom.uz

Мазҳаббошимиз Нўъмон ибн Собит, Имоми Аъзам, «Буюк имом», «Буюк фақиҳ» (Абу Ҳанифа 699-767) раҳматуллоҳи алайҳнинг камтарона ҳаёти ва бой илмий фаолияти барчамиз учун ибратлидир. У кишининг муқаддас динимиз шариъатини бизнинг турмуш тарзимиз ва эътиқодимизга мослаб қилган ижтиҳодлари барчамиз эргашадиган мўътадил ҳанафийлик мазҳабини ташкил этади.
Дастурда сиз, устоз Салоҳиддин Абдуғаффор ўғлининг шариъатимиз фидоийси бўлган Нўъмон ибн Собит, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти ва фаолиятига бағишланган жума мавъизасини тинглайсиз!

islom.uz

Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларнинг маъноларини шарҳлашда давом этамиз. “Минг бир ҳадис” тўпламида сараланган ҳадисларнинг навбатдаги фасли кўпроқ 3 хислатли кишилар, 3 сифатли одамлар, 3 тоифа инсонлар каби кенг маъноли ҳадислар жамланмасидан тайёрланди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом инсонларнинг савобли, хайрли ва гуноҳга етакловчи амалларини айнан “3 тоифа эгалари” деб бот-бот келтиришларида олам-олам маъно мужассам.                 “Минг бир ҳадис” тўпламининг янги фасли айнан “3 тоифа эгалари”га бағишланган десак муболаға бўлмас, Сизга тақдим этилаётган “3 тоифа эгалари” мавзуига доир ҳадислар шарҳи барчамизни ёмонликлардан қайтариб, улуғ амаллар сари чорлашидан умидвормиз.

islom.uz

Обиддин Маҳмудов 1966 йили Қарши шаҳрида таваллуд топган. Россия Федерациясининг Ростов – Дон университетининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган. Кўнгил куйчиси, ҳаётга ошиқ О.Маҳмудов 1995 йилдан буён республика матбуотида долзарб мавзудаги мақолалари ва телекўрсатувлари билан қатнашиб келмоқда. Қуйида сиз азизларга тақдим этилаётган “Дил билан дилдан суҳбат” номли бу эсдаликда Ҳаёт, Ибрат, Ҳикмат, Ҳайрат, Ҳидоят, Саодат каби маърифат уммонининг дурлари жо бўлган. Муҳтарам мухлис сиз бу тўпламни тинглагач, ўз қалбингизга, босиб ўтилган ҳаёт йўлингизга яқиндан разм соласиз, энг муҳими, «Мен»лигингизга етакловчи чин дўст топасиз, деб умид қиламиз.

islom.uz

Қизойим, астойдил тилаб боргинки, борган жойингга истарангни иссиқ кўрсатсин. Сен куёвнинг уйига кўчингни эмас, умрингни кўчириб боряпсан. Чаманзорми, тиканзорми, то юзга киргунингча шу ер энди сенга ватан! Шу боришда ўзингни яхши-ёмон ҳолатларга созлаб боргин. Феъли текис бўлмаган қайнонани ҳам ёмон кўрмайман, эритиб оламан, шу уйга, албатта кўникиб кетаман, деб ният қилгин! Бу ният сенга кечиримлилик, сабр ва кўнгил топишда изланувчанлик беради.

islom.uz

Қуръони Карим тиловатига сомеъ бўлган киши борки, унинг сеҳри ва оҳангига аллаланиб қолиши шубҳасиз, албатта бу унинг илоҳий мўъжиза эканлигидан далолат. Қуръони Карим сураларининг фазилати ва уларнинг нозил бўлиш сабаблари хусусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг танланган суралар шарҳини эътиборингизга тақдим этаяпмиз.

islom.uz

Қуръони Карим тиловатига сомеъ бўлган киши борки, унинг сеҳри ва оҳангига аллаланиб қолиши шубҳасиз, албатта бу унинг илоҳий мўъжиза эканлигидан далолат.
Қуръони Карим сураларининг фазилати ва уларнинг нозил бўлиш сабаблари хусусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар “Фирдавс” жомеъ масжиди имом хатиби ўткир воиз, Одилхон қори Юнусхон ўғлининг Қуръони Каримнинг ўттизинчи жузъидаги баъзи суралар шарҳини эътиборингизга тақдим этаяпмиз.

islom.uz

Нур – Шарқдан...
Бугун – кўҳна Шарқ илм осмонида мангу порлаган юлдузлар ила мунаввардир.
Жаннатмакон заминимизда туғилиб вояга етган аждодларимиз унинг шуҳрати ва нуфузини ақл машъаллари ила бутун олам узра ёйди. Илму маърифат соҳибларининг бой маънавий меъроси, ибратли ҳаёти ва машаққатли ижоди сўнмас зиёдир. Зеро, ислом зиёси – ўзбегим сиймосида.

islom.uz

Муҳтарам ихлосмандлар, бу жума мавъизалари жамланмасидан муқаддас динимиз моҳияти, ибодат масалалари, шариат аҳкомлари, мусулмончилик одоблари ва ҳақ-ҳуқуқлари каби халқимиз турмуш тарзи билан боғлиқ зарурий мавзулар бўйича тўпланган савол-жавоблардан керакли намуналар оласиз деб умид қиламиз.   

islom.uz
islom.uz

Буюк рус адиби Лев Николаевич Толстой ҳаёти ва ижоди улуғ даҳолар ҳаёти каби кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз. Абдулла Қаҳҳор таъбири била айтганда: “Бўйи баравар китоб ёзган”. Шунингдек ёзувчи ўзидан кейинги даврда яшаган барча адибларга ўз таъсирини ўтказгани илмда тан олинган ҳодиса. Биз қуйида сизларга Лев Толстойнинг яшашга ва ҳаётга бўлган муносабат ва мулоҳазалари, эътиқод тушунчаси ҳақидаги эътирофларини тақдим этаяпмиз. Шунингдек, дастурда ёзувчининг эътиқод борасидаги тушунчалари ҳақида филология фанлари номзоди доцент, адабиётшунос Раҳмон ҚЎЧҚОРнинг қизиқарли суҳбатини тинглайсиз.

islom.uz

Ушбу жамланмада кўп сонли мухлисларимиз талабига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ қори Обидов ўқиган Қуръони каримдаги 30 пора ва “Фотиҳа”, “Ёсин”, “Каҳф”, “Фатҳ”, “Мулк”, “Ҳашр” каби суралар ўрин олган.

islom.uz

Меҳробхон ҳофиз, Абдурашид қори Баҳромов 1953 йили Андижон шаҳрида таваллуд топди. Дастлабки Қуръон илмларини отаси Абдумўмин қоридан ўрганиб 16 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. 1975-1981 йиллар оралиғида Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси ва Тошкент ислом институтида таҳсил олди. 1979-1997 йилларда Тошкент ислом институти мударриси ҳамда Тошкент шаҳридаги “Тилла Шайх” жомеъ масжиди имом хатиби вазифаларида хизмат қилди. 1997 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. Шунингдек, Абдурашид қори Абдумўмин ўғли Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” университети малака ошириш курсида таҳсил олган. 2006 йил апрел ойида Миср Араб Республикасида ўтказилган конференцияда “Ал-Азҳар” университетининг фахрий талабалигига қабул қилинган. 2006 йил август ойида муфтийлик лавозимидан истеъфога чиқиб, шу йили сентябрь ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Уламолар кенгаши” қарори билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Фахрий имоми” унвонига эга бўлди. Ҳозирда Абдурашид қори Абдумўмин ўғли мамлакатимизда ислом динининг тараққийси, комил авлод тарбияси, маънавият ва руҳоният поклиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Қуйида сиз Меҳрохон ҳофиз, Абдурашид қори Абдумўмин ўғлининг моҳирона тарзда ўқилган Қуръони карим суралари ва оятлари тиловатидан баҳраманд бўласиз.

islom.uz

Азиз болажонлар учун мўлжалланган бу дастур уларнинг муқаддас динимиз тарихи, унинг аҳкомлари ва бошқа зарурий масалалар юзасидан содда тилда ифода этилган. Дарҳақиқат болажонларнинг саволлари жавобсиз қолиши керак эмас, сабаби уларнинг динимиз борасидаги нотўғри тушунчалари кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳурматли ота-оналар ва мураббийлар. Фарзандларингизнинг саволларини жавобсиз қолдирманг! Зеро улар бизнинг келажагимиз!

islom.uz

Ушбу жамланмада қуйидаги мавзулар бўйича жума мавъизалари ўрин олган.
1. Тошкент ислом маданияти пойтахти.
2. Беморларни зиёрат қилиш одоби.
3. Қабристонни зиёрат қилиш одоби.
4. Инсон умри азиз.
5. Силаи раҳм.
6. Саломатлик бебаҳо неъмат.
7. Ислом маданияти (Садриддин Салим Бухорий)
8. Биродарлик ҳақ-ҳуқуқлари.
9. Либос ҳаё зийнатидир.

 
« Олдинги   Кейинги »