Qomus

Abbod

Аббод (ар.) — кўп ибодат қилувчи; доимий тарзда, тинимсиз ибодат қилувчи; Аллоҳга ҳақиқий бандалик қилувчи.

Abboda

Аббода (ар.) — "Аббод"нинг муаннас шакли.

Abbos
Аббос (ар.) — довюрак, жасур, қўрқмас, ботир * 1) Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф Абулфазл ал—Қуроший ал —Ҳошимий (саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилар, Абдуллоҳ ибн Аббоснинг отаси), 2) Аббос ибн Мирдос ибн Абу Омир Абул Ҳайсам ас — Суламий (машҳур саҳобий), 3) Аббос ибн Убайдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб ал—Қуроший ал—Ҳошимий (тобеин).
Abdol
Абдол, (ар.) — тоат—ибодат қилувчи.
Abdulatif
Абдулатиф,  (ар.) — лутф кўрсатувчи, карамли, мулойим, меҳрибон, ҳар бир нарсанинг ўта дақиқ ва нозик жиҳатларигача билиб турувчи Аллоҳнинг бандаси *

Абдулатиф ибн Абдулъазиз ибн Амийнуддин ал—Кармоний (ҳанафий факиҳи, фиқхга оид "Шарҳул мажмаъил бахройн", усулга оид "Шарҳул манор" каби асарлар муаллифи).
Abdulboqiy
Абдулбоқий,  (ар.) — ўхшаши йўқ бўлган нарсаларни йўкдан бор қилувчи Аллоҳнинг бандаси.
Abdulbotin
Абдулботин,  (ар.) — махлуқотлар назаридан беркинган, уларга кўринмайдиган Зот — Аллоҳнинг бандаси.
Abdulfattoh
Абдулфаттох,  (ар.) — бандаларига ризқ ва рахмат эшикларини очувчи Аллоҳнинг бандаси.
Abdulg`affor
Абдулғаффор,  (ар.) — ҳақихий тавба ва истиғфор Қилувчи бандаларининг хато, камчилик ва гунохларини доимий суратда кечириб турувчи, уларнинг нуксонларини беркитувчи Аллоҳнинг бандаси *
1) Абдулғаффор ибн Ҳакам ал —Қуроший ал — Умавий (табаа тобеинлардан илм олганлардан),
2) Абдулғаффор ибн Довуд ал—Бухорий (табаа тобеинлардан илм олганлардан),
3) Абдулғаффор ибн Довуд ибн Маҳрон ибн Зиёд ибн Раддод ибн Робийъа ибн Сулаймон ибн Умайр Абу Солиҳ ал—Бакрий (табаа тобеинлардан илм олганлардан).
Abdulg`afur
Абдулғафур,  (ар.) — бандаларнинг гунохларини кечириб, уларнинг айб — камчиликларини беркитувчи.
Abdulg`aniy
Абдулғаний,  (ар.) — махлукотларнинг ҳожатини раво қиладиган ва ҳеч қимга ҳожати тушмайдиган Зот — Аллоҳ таолонинг бандаси
*1) Абдулғаний ибн Абдуллоҳ ибн Нуъайм ибн Ҳаммам ал— Қайний ал —Урдуний (катта табаа тобеин),
2) Абдулғаний ибн Толиб ал—Ғониймий ад—Димашқий (ҳанафий фақиҳи, "Китабул— лубоб шарҳул қудурий" ва бошқа асарлар муаллифи),
3) Абдулғаний ибн Ахмад ибн Абдулкодир ар — Рофеъий ал—Фарукий (фақиҳ олимлардан).
Abdulhafiz
Абдулҳафиз,  (ар.) — Ўзи хоҳлаган муддат мобайнида махлукотларини ҳалокатдан сақлаб турувчи Аллоҳнинг бандаси.
Abdulhakam
Абдулҳакам,  (ар.) — мутлоқ Ҳоким, ҳеч ким Унинг ҳукмига эътироз билдириб, қаршилик кўрсата олмайдиган Зот — Аллоҳнинг бандаси *
1) Абдулҳакам ибн Абдуллоҳ ал—Қасмалий ал—Басрий (кичиктобеин),
2) Абдулхакам ибн Заквон ас —Садусий ал—Басрий (кичик тобеинлар билан замондош бўлган ишончли ҳадис ровийси).
Abdulhakim
Абдулҳаким,  (ар.) - ҳар бир тадбирини ҳикмат билан, мукаммал ҳолда амалга оширувчи Аллоҳнинг бандаси.
Abdulhalim
Абдулҳалим,  (ар.) — бандаларнинг исёнидан тезда ғазаби келмайдиган, уларга имкон берувчи, осий бандаларига азоб беришга шошилмайдиган, уларни фақат мавриди келгандагина жазоловчи адолатли Зот — Аллоҳнинг бандаси.

<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 5 [Олдинга] > [Охирига] >>

RD Glossary by Run Digital

madrasa.uz