1445 йил 7 зулҳижжа | 2024 йил 13 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китоби нашрдан чиқди

10:52 / 16.07.2018 12868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари»

(бошловчилар учун савол-жавоб услубида)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Қуръонни тартил билан тиловат қил», деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

«Яхшиларингиз – Қуръонни ўрганганларингиз ва уни ўргатганларингиздир», деган Набийимиз ва Расулимизга саловоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг фазли ва тавфиқи билан ушбу ҳажми кичик, аммо фойдаси улуғ тажвид китобини таржима қилишга киришдик. Китобнинг муаллифи шайх Яҳё Ғавсоний ҳафизаҳуллоҳ билан боғланиб, у кишидан таржимага рухсат сўрадик. Муаллифнинг розилиги ҳамда дуоларини олиб, иш бошладик. Китоб бошловчиларга мўлжаллангани учун, манфаати кўпроқ бўлсин деган ниятда эркин ва содда тилда таржима қилинди.

Роббим ушбу камтарона меҳнатни Қуръонга хизмат сифатида қабул қилиб, савобларини кўпайтириб беришидан умидворман. Китобни ўқиб, ўрганиб, ундан манфаатдор бўлган муҳтарам ­китобхонлардан биздан ўтган азизларимизни, хусусан, бобомиз шайх Исмоил Махдум ҳазратлари ҳамда устозимиз шайх ­Муҳаммад ­Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини дуоларда эслашларини илтимос қиламиз. 

Таржимон

Муаллиф: Шайх Яҳё Ғавсоний
Таржимон: Фозилжон Абдулқаюм
Номи: «Осонлаштирилган тажвид қоидалари»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 56 бет
ISBN: 978-9943-5111-1-8
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Кириш
Муқаддима ва таърифлар
Сукунли «нун» ва танвин қоидалари
Изҳор
Идғом
Иқлоб
Ихфо
Сукунли «мим» қоидалари
Мад қоидалари
Аслий мадлар
Бадал мад
Эваз мад
Сила мад
Фаръий мад
Вожиб муттасил мад
Жоиз мунфасил мад
Лозим мад
Лин мад
Қалқала
«Ро» ҳарфининг қоидалари
Вақф ва ибтидо
Вақфнинг турлари
Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги махсуc жойлардаги сакталар
Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot 4жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Поклик, деб номланган давоми...

2554 05:00 / 02.02.2015
quotОчиқ хатquot тўлдирилган қайта нашри чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Очиқ хат, китобининг қайта ишланган, тўлдирилган давоми...

2845 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Аҳёрлар ва диёрлар фазли, деб номланган 27жузи Навбатдаги давоми...

1888 10:00 / 22.12.2021
quotСоғлом болаquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Соғлом бола, деб номланган китоблари қайта нашр давоми...

3565 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

122855 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44106 14:35 / 11.08.2021